This article provides an overview of the concept of organized crime, its specific features, causes and conditions, current trends, and statistics. It also provides recommendations for the prevention and elimination of organized crime.
Ушбу мақолада жамоат хавфсизлигини таъминлаш объектлари ва субъектларининг ўзаро алоқадорлиги тўғрисида фикр юритилган бўлиб, “жамоат”, “хавфсизлик”, “таъминлаш”, “объект”, “субъект”, “алоқа”, “жамоат хавфсизлиги”, “жамоат хавфсизлигини таъминлаш” каби тушунчалар этимологик жиҳатдан таҳлил қилинди. Шунингдек, жамоат жавфсизлигини таъминлаш объектларини аниқ ва тўлиқ қамраб олишга хизмат қиладиган миллий манфаатлар кўриб чиқилди. Тадқиқотлар давомида “жамоат хавфсизлиги” тушунчасини тадқиқ қилиш бўйича ёндашувлар ўрганилди. Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини ҳамда жамиятда барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилиб келаётган жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётганган ишлар кўриб чиқилди. Хавфсизлик назариясида мавжуд ёндашув, қоида, фикр ва мулоҳазалар асосида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг объектлари ва субъектларини умумий, махсус ҳамда хусусий турларга ажратган ҳолда ўрганиш юзасидан хулосалар қилинди
Фарзандларимизни жисмонан соғлом бўлиш билан бирга маънан етук, мустақил фикрлай оладиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга инсонлар этиб тарбиялашда уларни турли ёт оқимлар таъсиридан асраш муҳим вазифа. Зеро, уларни бузғунчи ғоя ва фикрларга маърифат билан жавоб қайтара оладиган юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш пировард мақсадимиздир. Фарзанд ниҳолга ўхшайди. Уни ёшлигидан қандай тарбияласак, шундай вояга етади. Бунда албатта оила, маҳалла, жамиятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Ўзи, оиласи, халқи, маънавий илдизлари ҳақида етарли тушунчага эга бўлган бола жиноят кўчасига қадам босмайди. Бунга эришиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиши, бурчини сидқидилдан бажариши лозим
Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв: “Биз “Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади
В статье анализируется зарубежный опыт по борьбе с коррупцией. Рассматриваются итоги борьбы с коррупцией в тех странах, где проблемы решены достаточно успешно, подчеркивается роль международного сотрудничества правоохранительных органов и усилия отдельных международных организаций
Мазкур мақола доирасида жиноят ва бир неча жиноят содир этиш ва унинг асослари, шунингдек олимларнинг бир неча жиноятлар учун жазо тайинлаш бўйича назарий қарашлари тадқиқ этилган. Мақола сўнгида муаллиф томонидан ушбу соҳада жиноят қонунини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган
Мақолада коррупциявий жиноятчиликнинг салбий оқибатлари, миқдор ва сифат кўрсаткичларини ифодалайдиган ҳолат, динамика, даража, тузилиш, ҳудудий тақсимот тушунчалари атрофлича таҳлил қилинган, статистик маълумотларни ўрганиш асосида коррупциявий жиноятларга криминологик тавсиф берилган. Шунингдек хорижий ва мамлакатимиз олимларининг бу борадаги фикрлари ва ёндошувлари ҳам кўриб чиқилган
Ушбу мақолада жамиятда фуқароларга коррупцион
ҳолатлар тўғрисидаги ахборотларни етказиш омиллари ва маълумотлар тарқатишда замонавий ахборот технологияларининг ўрни ҳақида сўз юритилади
Мазкур мақолада Фуқаролик ҳуқуқи қоидалари ва
кредит соҳасидаги иқтисодий фан ҳулосаларига асосланиб, кредитнинг иқтисодий категория сифатида хусусиятлари таҳлил қилинади, кредит муносабатларининг мазмунини очиб бериш орқали кредитнинг ҳуқуқий табиати тўғрисида хулосалар чиқарилади