Авторы

  • Мадина Дадабоева
    Қўқон университети

Биография автора

  • Мадина Дадабоева, Қўқон университети
    БТ йўналиши талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.international-scientific.120781

Аннотация

Ушбу мақолада жараёнларда экологик ахлоқий нормаларнинг шаклланиши, уларнинг ижтимоий ва маънавий асослари, шунингдек замонавий глобал экологик муаммоларни ҳал қилишдаги аҳамияти таҳлил қилинди. Мақолада экологик ахлоқнинг умуминсоний қадриятлар билан боғлиқлиги ва маънавий-ахлоқий нормаларнинг сиёсийлашув тенденциялари муҳокама қилинди. Экологик гуманизм ва инсонпарварлик ғоялари асосида табиатни муҳофаза қилишнинг замонавий концепциялари илгари сурилди.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 10 (56) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

202

ТАБИАТ-ЖАМИЯТ-ИНСОН МУНОСАБАТЛАРИДА ЭКОЛОГИК

АХЛОҚНИНГ ТАРИХИ, МАЗМУНИ ВА ЗАМОНАВИЙ АҲАМИЯТИ

Дадабоева Мадина

Қўқон университети БТ йўналиши талабаси


Аннотация:

Ушбу мақолада жараёнларда экологик ахлоқий нормаларнинг

шаклланиши, уларнинг ижтимоий ва маънавий асослари, шунингдек замонавий
глобал экологик муаммоларни ҳал қилишдаги аҳамияти таҳлил қилинди.
Мақолада экологик ахлоқнинг умуминсоний қадриятлар билан боғлиқлиги ва
маънавий-ахлоқий нормаларнинг сиёсийлашув тенденциялари муҳокама
қилинди. Экологик гуманизм ва инсонпарварлик ғоялари асосида табиатни
муҳофаза қилишнинг замонавий концепциялари илгари сурилди.

Калит сўзлар:

экологик ахлоқ, табиат-жамият-инсон муносабатлари,

маънавий-ахлоқий нормалар, экологик гуманизм, инсонпарварлик, тарихий
мерос, биосфера мувозанати, экологик маданият, глобал экологик муаммолар,
табиатни муҳофаза қилиш


КИРИШ

XVI-XIX асрларда яшаб ижод қилган алломаларнинг экологик ахлоқ

соҳасидаги илмий меросларини ўрганиш, турли тарихий даврлар ўртасида
маънавий маданиятдаги ворислик муносабатларини аниқлаш имконини беради.
Бу таълимотларнинг энг муҳим аҳамияти, экологик танглик сабабларини ва
унинг

оқибатларини

жамиятдаги

маърифатсизлик,

маънавий-ахлоқий

қашшоқлик билан боғлаб кўрсатилишидир.

Дарҳақиқат,

Мовароуннаҳрда шаклланган этикологик илмий таълимотлар,

ҳеч шубҳасиз, дунё маънавий-ахлоқий меросининг таркибий қисми бўлиб,
жаҳонда экологик ахлоқ ривожланишининг муҳим назарий-методологик асоси
бўлган. Бу таълимотлар экологик муаммолар глобаллашиб, кескинлашиб
кетаётган ҳозирги даврда тарихнинг объектив ривожланиш қонуниятларидан
келиб чиққан ҳолда, унинг тараққиётини белгилайдиган ахлоқий омилларнинг
ролини кўрсатиб бериши билан ўз долзарблигини, аҳамиятини яққол
кўрсатмоқда.

Шу

маънода,

мазкур

таълимотларга

“табиат-жамият”

муносабатларини бошқариш ҳақидаги маънавий-ахлоқий детерминизмнинг
тизимлашган шакли сифатида қараш мумкин.

МЕТОДЛАР

Тадқиқотни амалга оширишда фалсафанинг ижтимоий ҳодисаларни тадқиқ

қилишдаги: анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, умумлаштириш,
конкретлаштириш каби усулларидан фойдаланилди.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 10 (56) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

203

НАТИЖАЛАР

Тадқиқот натижаларини умумлаштириб, қуйидаги хулосаларни чиқариш

мумкин:

Биринчидан,

“табиат-жамият-инсон” тизими муносабатларини бошқариш

заруриятига доир муқобил экологик ахлоқий таълимотлар умумий ахлоқ
назариясининг таркибий қисми ҳисобланади ва жамият ривожланиш
даражасига мос келади.

Иккинчидан,

биосфера экологик мувозанати, умуман табиатни муҳофаза

қилиш маданияти тараққиётини, хусусан экологик маънавий-ахлоқий қадрият
нормалари фаолияти учун объектив шарт-шароитларни ва субъектив омиллар
тизимини тақозо қилади.

1

Учинчидан

, “табиат-жамият-инсон” муносабатлари ҳақидаги тарихий

меросга ворислик муносабати, уларни ижодий ривожлантириш ва амалга
оширишнинг самарали усул-воситаларига боғлиқдир.

МУНОЗАРАЛАР

Ҳозирга

келиб,

“табиат-жамият-инсон”

тизими

муносабатларини

бошқаришда экологик ахлоқ функциясининг устуворлашуви ҳақида муқобил
қарашлар шаклланган, уларни шартли равишда оптимистик, писсимистик ва
скептик йўналишларга ажратиш мумкин. Масалан, Россиялик академик
А.А.Бабаев “Инсон геноми”: ҳозир ва келажакнинг ахлоқий-ҳуқуқий
муаммолари” номли мақоласида бу қарашларни индустриал ривожланган
мамлакатлар мисолида таҳлил қилиб, инсон генини ўзгартиришнинг ахлоқий
масалаларини шахс ҳуқуқи ва расмий ҳуқуқ ўртасидаги муносабатларни
ахлоқий нормалар билан регуляция қилишдан бошқа муқобил йўл йўқ, деган
умумий хулосага келади

53

. Бу ўринда немис олими Ганс Йонаснинг “Инсон

фаолиятининг ўзгариш характери” мақоласида А.А.Бабаевнинг мазкур фикрига
ҳамоҳангликни кўрамиз

54

.

Айни пайтда, экологик ахлоқнинг табиат-жамият муносабатларини

бошқаришдаги функционал мақсади, вазифалари, усуллари, воситалари ва
институционал тизими ҳам такомиллашиб, уларнинг динамик ривожланиш
қонуниятларини ўрганиш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Бу хусусда турли
қарашлар юзага келмоқда. “Табиат-жамият-инсон” муносабатларини оқилона
ташкил қилиш ва бошқаришнинг учта воситаси мавжуд, - дейди Т.Қўйлиев. –
Биринчиси, экологик назарий ва амалий билимлар; иккинчиси, ижтимоий-
ҳуқуқий экологик нормалар мажмуаси; учинчиси, маънавий-ахлоқий
қадриятлардир. Бу воситаларнинг ўзаро бирлиги шахснинг ички таркибига

53

Бабаев А.А. “Геном человека”: некоторые этико-правовые проблемы настояшего и будушего. // Человек. № 2.

1995. –С. 5-13.

54

Ганс Йонас. Изменившийся характер человеческой деятельности. // Человек. № 3. 1999. –С. 5-18.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 10 (56) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

204

ўзига хос йўналишларда таъсир қилиб, унинг “экологик сифатлари”ни
белгиловчи аксиологик мезонлар мажмуасини вужудга келтиради. Бунда
экологик бошқаришнинг хусусиятлари ва самарадорлиги конкрет вазифалардан
келиб чиқиб, субъектнинг айнан қандай воситани муҳим деб танлай билишига
боғлиқ бўлади

55

.

Бугунги кунда инсоннинг табиатга муносабатида икки жиҳат кўзга

ташланмоқда,

яъни:

биринчиси

табиатни

муҳофаза

қилишнинг

ахлоқийлашиши (инсонпарварлашиши); иккинчиси - экологик ахлоқий
нормаларнинг сиёсийлашиши (ҳуқуқий қонун мақомига эга бўлиши)
устуворлашмоқда.

“Ҳозирги

даврда

планетамиздаги

сиёсий

вазият

кескинлашиб кетиши билан экологларнинг умумий қарашларида сиёсатлашиш
тенденцияси намоён бўлмоқда”

56

, - деб ёзади Д.Расилов. Бундай шароитда

экологик ахлоқий нормаларнинг “табиат-жамият-инсон” муносабатларига,
экологик борлиқнинг эса, ахлоқий қадриятлар шаклланишига таъсир
услубларини, воситаларини такомиллаштириш имкониятлари муҳим аҳамиятга
эга. Ҳозирги пайтда экологиянинг барча ижтимоий-сиёсий муносабатлар
характерини баҳоловчи муҳим мезонга айланиши билан, уларнинг назарий-
методологик асосларига эҳтиёжни кучайтирмоқда. Шу нуқтаи назардан,
“табиат-жамият-инсон” муносабатларини бошқаришда ахлоқнинг ролини
комплекс-системали ўрганиш мавзу доирасида тушунча ва категориялар
мазмунини конкретлаштиришни тақозо қилади. Хусусан, шарқона ахлоқий
манбаларни объектив, холис ўрганиш, уларнинг умуминсоний манфаатларга
мос келишининг назарий-методологик масалаларига алоҳида эътибор
берилиши керак.

Христиан бўлган Толстой ва Ҳинд Гандини улар учун миллий ёки диний

фарқлардан кўра муҳимроқ бўлган ахлоқ инвариантлари бирлаштириб туради.
Янги экологик тафаккур асосида зўровонлик бўлмаган анъанавий
инсонпарварлик билан уйғунлашиши зарур… Экологик гуманизм Шарқ ва Ғарб
анъаналари кесишган жойда туради

57

.

Дарҳақиқат, ҳозирги давр инсоният ҳаётидаги барча ижтимоий-маънавий

муносабатларда инсонпарварлашув жараёнлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
У.Саидов ёзганидек: “Аслида, маданият инсон фаолиятининг ички мазмунини
ташкил этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, инсон фаолиятининг асосий
маъно-мазмуни ўзини эркин ижод шахс сифатида рўёбга чиқариш, заррама-
зарра тўплаб инсонийлик дунёсини яратиш ва шу асосда оламни ҳам

55

Қўйлиев Т. Экологик маданиятнинг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари. –Т.:ТАЙИ, 2007. –Б. 53-54.

56

Расилов Д. Урбанизациялашган муҳитнинг экологик маданиятни ривожлантиришдаги роли. Фалсафа

фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация Автореферати. –Тошкент: 2000. –Б.
19.

57

Экологическая этика.

www.ronl.ru/puti resheniya ekologicheskih problem/15847.htm


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 10 (56) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

205

инсонийлаштиришдан иборат

58

. Бу ўринда шуни айтиш жоизки, дастлабки

даврларда (ХУ асрларда) асосан, инсонларнинг инсонга бўлган ўзига хос
муносабатини, моҳиятан барча инсонларнинг тенглигини эътироф этишга
асосланган инсонпарварлик ғоялари эндиликда янги ва долзарб ахлоқий мазмун
касб этмоқда. Унинг ҳозирги мазмуни ғоят кенгайиб, фақатгина инсонларга
ғамхўрлик эмас, балки бутун оламга, атроф-муҳитга, барча тирик ва нотирик
жонзотларга нисбатан эзгу маънавий-ахлоқий муносабатлар устуворлашмоқда.
“Ҳозирги замондаги экологик дунёқарашда инсонпарварлик ахлоқининг
навбатдаги босқичи намоён бўлмоқда, - дейди бу масалани чуқур тадқиқ қилар
экан профессор Н.Н.Марфенин. Эндиликда гап фақат замондошлар ўртасидаги
ўзаро ҳурмат ҳақида эмас, балки шу билан бирга, келгуси авлодларнинг
фаровон яшашлари учун ғамхўрлик, биз билан бирга яшаётган барча тирик
мавжудодлар учун “умумий уй” бўлган биосферани сақлаш ҳақида бормоқда...
Тобора мустаҳкамланиб бораётган инсонпарварликнинг глобал экологик
муаммоларни ҳал қилишдаги роли ортиб бормоқда. Эндиликда экология фан
сифатидаги дастлабки чегараларидан чиқиб, “атроф-муҳит муҳофазаси”,
аниқроғи экомаданият мақомини олган бўлса, гуманизм ҳам ғоят жиддий
эволюцион ўзгаришларга учрамоқда. Бугун дунёнинг инсонпарварлик
эволюциясига, унинг ноосфера босқичидаги ривожланиш жараёнларига
мувофиқ янгича тартиблар асосида яшашни ўрганадиган вақт келди

59

.

Мустабид тузим шароитида кишилар онгида табиий бойликларга мавҳум

умумхалқ мулки, табиатни моддий бойликларнинг битмас-туганмас
омборхонаси, деган стереотипларнинг шакллантирилиши, шарқона экологик
маънавий меросни, тарихий анъаналарни менсимаслик кайфияти тизим
манфаатларига мос эди. Бугунги кунга келиб, экологик муаммоларнинг
глобаллашиб кетиши, табиий атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир миллий
тарихий меросимизни қайта тиклаш ва ижодий ривожлантиришни кун
тартибига қўймоқда. Қисқа вақт ичида халқимизнинг узоқ тарихга эга бўлган
маънавий-маданий меросни тиклаш, ўрганиш борасидаги катта ишлар амалга
оширилди.

ХУЛОСА

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳар қандай тарихий даврда миллий

экологик ахлоқий нормаларнинг умуминсоний манфаатларга мос келиши,
уларнинг гуманистик мезонларини намоён қилади. Зеро, “ижтимоий-экологик
кризислар амалий инсонпарварликни тақозо қилади, бироқ, айни пайтда улар
инсониятни бу борадаги янги назарий босқичларга кўтарилишга ҳам мажбур

58

Саидов У. Шарқ ва Ғарб: маданиятлар туташган манзиллар. –Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2008. –Б. 193-194.

59

Марфенин Н.Н. Гуманизм и экология. Журнал “Экология и жизнь” (избранные статьи). Стр. 6.

http://www.ecolife.ru/jornal/echo/2000-5-1.shtml


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 10 (56) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

206

этади. Ҳақиқий глобал онг ва умумжаҳон маданиятига эришиш йўли бир
маданиятнинг бошқа маданиятни йўқ қилиши ёки аллақандай янги рационал
тизимларни яратиш билан эмас, балки барча инсонлар ва миллатларнинг
умуминсоний ахлоқ нормаларига асосланиш орқалидир.


Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Бабаев А.А. “Геном человека”: некоторые этико-правовые

проблемы настояшего и будушего. // Человек. № 2. 1995. –С. 5-13.

2.

Ганс Йонас. Изменившийся характер человеческой деятельности. //

Человек. № 3. 1999. –С. 5-18.

3.

Қўйлиев Т. Экологик маданиятнинг шаклланиш ва ривожланиш

хусусиятлари. –Т.:ТАЙИ, 2007. –Б. 53-54.

4.

Марфенин Н.Н. Гуманизм и экология. Журнал “Экология и жизнь”

(избранные статьи). Стр. 6.

http://www.ecolife.ru/jornal/echo/2000-5-1.shtml

5.

Расилов Д. Урбанизациялашган муҳитнинг экологик маданиятни

ривожлантиришдаги роли. Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун тайёрланган диссертация Автореферати. –Тошкент: 2000. –Б. 19.

6.

Саидов У. Шарқ ва Ғарб: маданиятлар туташган манзиллар. –

Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2008. –Б. 193-194.

7.

Экологическая этика.

www.ronl.ru/puti resheniya ekologicheskih

problem/15847.htm

Библиографические ссылки

Бабаев А.А. “Геном человека”: некоторые этико-правовые проблемы настояшего и будушего. // Человек. № 2. 1995. –С. 5-13.

Ганс Йонас. Изменившийся характер человеческой деятельности. // Человек. № 3. 1999. –С. 5-18.

Қўйлиев Т. Экологик маданиятнинг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари. –Т.:ТАЙИ, 2007. –Б. 53-54.

Марфенин Н.Н. Гуманизм и экология. Журнал “Экология и жизнь” (избранные статьи). Стр. 6. http://www.ecolife.ru/jornal/echo/2000-5-1.shtml

Расилов Д. Урбанизациялашган муҳитнинг экологик маданиятни ривожлантиришдаги роли. Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация Автореферати. –Тошкент: 2000. –Б. 19.

Саидов У. Шарқ ва Ғарб: маданиятлар туташган манзиллар. –Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2008. –Б. 193-194.

Экологическая этика. www.ronl.ru/puti resheniya ekologicheskih problem/15847.htm