Авторы

  • Мадина Дадабоева
    Қўқон университети

Биография автора

  • Мадина Дадабоева , Қўқон университети
    Бошланғич таълим йўналиши талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.international-scientific.120842

Аннотация

Мақолада “Табиат-жамият-инсон” муносабатларининг экологик ахлоқий нормалар нуқтаи назаридан ижтимоий ва фалсафий таҳлили амалга оширилган. Тарихий даврлар мобайнида инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиши, унинг ижтимоий онг ва ахлоқ тизимлари билан боғлиқ жиҳатлари ўрганилган. Қадимги Юнонистон ва Шарқ мутафаккирларининг экологик ахлоққа оид таълимотлари, шунингдек Зардушт таълимоти ва “Авесто” манбалари мисолида табиатни муҳофаза қилишнинг маънавий-ахлоқий жиҳатлари таҳлил қилинган.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

119

“ТАБИАТ-ЖАМИЯТ-ИНСОН” МУНОСАБАТЛАРНИ ЭКОЛОГИК

АХЛОҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

Дадабоева Мадина

Қўқон университети Бошланғич таълим йўналиши талабаси


Аннотация:

Мақолада “Табиат-жамият-инсон” муносабатларининг

экологик ахлоқий нормалар нуқтаи назаридан ижтимоий ва фалсафий таҳлили
амалга оширилган. Тарихий даврлар мобайнида инсон ва табиат ўртасидаги
муносабатларнинг шаклланиши, унинг ижтимоий онг ва ахлоқ тизимлари билан
боғлиқ

жиҳатлари

ўрганилган.

Қадимги

Юнонистон

ва

Шарқ

мутафаккирларининг экологик ахлоққа оид таълимотлари, шунингдек Зардушт
таълимоти ва “Авесто” манбалари мисолида табиатни муҳофаза қилишнинг
маънавий-ахлоқий жиҳатлари таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

Табиат-жамият-инсон муносабатлари, экологик ахлоқ,

экологик нормалар, маънавий-ахлоқий қадриятлар, “Авесто”, экологик
дунёқараш, фалсафий таҳлил, ижтимоий онг, глобал экологик муаммолар.


КИРИШ

Жамият тараққиёти тарихининг турли босқичларида инсон ва табиат

муносабатларига турлича услубий ёндошувлар, муқобил илмий қарашлар
тизими шаклланган. Бу қарашлардаги муқобилчилик ва тарихий даврга хос
таҳлил хусусиятларини: бир томондан, ишлаб чиқариш кучлари, айниқса инсон
интеллектуал потенциали натижаси бўлган фан-техника, технология
ривожланиши

билан

“табиат-жамият-инсон”

муносабатларнинг

мураккаблашуви; иккинчи томондан, умуман жамият ижтимоий онг
тизимидаги, хусусан экологик онгнинг кундалик ва назарий даражалари,
парадигмалари ўзгариб туриш хусусиятларидан қидириш керак. Зеро, ҳар
қандай тарихий даврда ижтимоий муносабатларнинг моҳиятини, ривожланиш
даражасини баҳолайдиган мезонлар таркибида экологик ахлоқ доимо устувор
аҳамият касб этган.

МЕТОДЛАР

Тадқиқотни амалга оширишда фалсафанинг ижтимоий ҳодисаларни тадқиқ

қилишдаги: анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, умумлаштириш,
конкретлаштириш каби усулларидан фойдаланилди.

НАТИЖАЛАР

“Табиат-жамият-инсон” муносабатларни экологик ахлоқий нормаларга

кўра баҳолашнинг, индивидуаллиги ва субъективлигига қарамасдан, нисбатан
умумийлиги: бир томондан, инсонларнинг табиий яшаш муҳитига эҳтиёжлари,


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

120

талаблари умумийлиги ҳамда экологик ахлоқий нормаларнинг нисбатан
турғунлиги билан характерланади. Иккинчи томондан, ҳар қандай ижтимоий
онг шакли каби экологик ахлоқ ҳам экологик вазиятнинг тақозоси ҳамда
натижаси ҳисобланади. Шунинг учун, ҳатто қадимги дунё фалсафий тафаккур
тарихида ҳам ахлоқнинг экологик фаолият регулятив функциясига алоҳида
эътибор берилган.

Масалан, қадимги Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон

мутафаккирлари табиатнинг айрим унсурларини борлиқнинг асоси сифатида
олиб қарайдилар ва уларга нисбатан кишиларнинг ахлоқий муносабати
нормаларини шакллантиришга ҳаракат қилганлар. Экологик ахлоқнинг
моҳияти, функционал аҳамияти тўғрисидаги илмий-назарий таълимотлар ҳамма
вақт ҳам экологик воқеликни адекват акс эттирмаган, яъни унинг
ривожланишидан нисбатан орқада қолиб келган. Шунинг учун ҳам, бир
томондан, ҳар бир тарихий даврга хос экологик ахлоқий нормаларнинг табиатга
оқилона муносабатларини бошқаришда муайян доирада чекланганлиги намоён
бўлади.

МУНОЗАРАЛАР

Қадимги Юнонистон файласуфларидан Фалес (мил. ав. 624-547) сувни,

Анаксимандр (мил. ав.У11 аср охири – У1 аср ўрталари) газсимон
модда(апейрон)ни, Анаксимен (мил. ав. 588-525) ҳавони, Гераклит (мил. ав.
530-470) оловни, Демокрит (мил. ав. 460-370) атомларни, Платон (мил. ав. 427-
347) ғояларни оламнинг асосига қўйишиб, барча ижтимоий-маънавий
ҳодисаларни шулардан келиб чиқиб тавсифлашган. Уларнинг таълимотларида
маънавий-ахлоқий фазилатлар барча ижтимоий муносабатларда, жумладан
табиат ва инсон муносабатларида ҳам муҳим ўрин тутиши кўрсатилган.

Ушбу қарашларда “табиат-жамият-инсон” муносабатларини бошқаришда

ахлоқнинг устуворлигини эътироф этиш, унинг заруриятлигини эътироф этиши
билан характерланади. Бундай фикрларни қадимги Хитой, Ҳиндистон ва бошқа
Шарқ мамлакатлардаги ахлоқий қарашлар билан қиёслаб кўрадиган бўлсак,

уларда умумийлик кўзга ташланади. Бу фикр ўзбек олимаси Ф.Сулаймонова,
У.Ш.Отабоев, У.Ҳ.Қорабоев, И.Жобборов ва бошқа олимлар томонидан ҳам
асослаб берилган. Чунончи, “Аристотелнинг фалсафий рисолалари билан
зардуштийлик таълимотини муқояса қилар эканмиз, бир қанча масалаларда,
айниқса ахлоқ масаласида (“Никомах этикаси”) умумийлик борлигига гувоҳ
бўламиз”

21

, - дейди Ф.Сулаймонова. Бу ўринда, олима ўз тадқиқотида

Зардуштийликнинг бошқа халқлар, хусусан қадимги Юнонистон маданияти ва
фалсафий фикрлари тараққиётига ўзига хос таъсир кўрсатганини, улар
ўртасидаги умумийликни асослаб берган. Айни пайтда олимлар бу борада
маълум фарқлар ҳам мавжудлигини кўрсатишини таъкидлаш жоиз. Масалан,

21

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. –Тошкент: “Ўзбекистон”, 1997. –Б. 35.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

121

буни Ш.Отабоевнинг: “Зардушт таълимотининг инсоният тараққиётидаги
муҳим жиҳатларидан бири шуки, агар масиҳийлик динида “ёвузликка
қаршилик кўрсатмаслик” ғояси тарғиб қилинган бўлса, зардуштийлик дини
ёвуз кучлар билан муроса қилишни эмас, балки ёвузликка қарши нафрат билан
бор кучини ишга солиб, кескин курашмоқни буюради

22

, деган фикрида яққол

кўриш мумкин.

Дарҳақиқат, “Авесто” инсоният тарихида “табиат-жамият-инсон”

муносабатларини бошқаришнинг ахлоқий нормалари кўрсатилган дастлабки
ёзма тарихий манбаларидан бири ҳисобланади. Унда инсоннинг табиатга
муносабат масалалари амалий ҳаёт таркибий йўналиши сифатида ёритилган.
Хусусан, “Авестонинг” эзгулик ғояси, умуман инсониятнинг юксак маънавий-
ахлоқий камолот даражасини, хусусан экологик ахлоқ нормаларини универсал
тарзда ифодалаган “кодекс” ҳисобланиб, тарихий даврлар оша ҳозир ҳам ўз
аҳамиятини сақлаб келмоқда. Айниқса, Президентимиз кўрсатганидек:
“Авесто”да борлиқнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги, инсон ҳаётининг табиат
билан уйғунлиги масаласи одамнинг руҳий оламига чамбарчас боғлиқ ҳолда
кўрсатилгани кўп нарсани англатади. Бу ҳолат инсоннинг маънавий дунёсини
шакллантиришда атроф-муҳит қадим замонлардан буён қандай кучли таъсир
ўтказиб келганига яна бир бор эътиборимизни жалб қилади

23

.

Зардушт таълимотига кўра, табиатга нисбатан қилинган ҳар қандай

ваҳшийлик катта гуноҳ ҳисобланган.

Чунончи, “Авесто”нинг Вандидод

қисмидаги учинчи фаргардида инсоннинг табиатга муносабатида ахлоқий
қарашлар ва ҳуқуқий масалалар уйғун, бирликда талқин қилинади. Хусусан,
Ерга муносабат масаласида: “Узоқ замон экилмаган ва омоч тегмаган замин
бахтсиздир. У омочни орзу қилади. Бундай замин балоғат палласига кирган
соҳибжамол қиздир. Бу қиз фарзанд кўриш ва яхши ёстиқдошга интиқдир

24

.

“Авесто”да инсоннинг табиатга муносабат жараёни, яъни меҳнат

фаолиятида уни муҳофаза қилиш ўз ифодасини топган. Масалан, заминни
ҳаммадан кўра кўпроқ бахтиёр қилган шахс ҳақида: “У ҳаммадан кўп бўғдой,
гиёҳ ва мевали дарахтлар эккан зотдир! У қуруқ ерларга сув чиқарган ва сувли
ерларни шудгор қилган зотдир

25

, дейилади.

Бу

фикрларда

инсоннинг

табиатга

муносабатидаги

иқтисодий

эҳтиёжларини қондириш экологик ахлоқий нормаларга мувофиқ бўлиши
зарурлигини ифодаланган. Шу қисмнинг олтинчи фаргарди, иккинчи бўлимида
Ерни ўлаксалар билан ифлослантиришнинг ахлоқий нормаларини бузишга

22

Отабоев Ш. Экология, дин ва саломатлик. –Тошкент: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа

бирлашмаси, 2007. –Б. 78.

23

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: “Маънавият”, 2008. –Б.32.

24

Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. –Тошкент: “Шарқ”, -Б. 114.

25

Ўша жойда


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

122

қарши жазо чоралари шундай кўрсатилган: “Кимда-ким ўлган ит ё одам
суягидан энг кичик бармоқ бўғими ҳажмичалик нарсани ерга кўмса, ёхуд ўша
суяк илиги ер қаърига сингиб кетса, ундай одам ёзуғига нечук жазо бор? (11)
Бундай зот аспаҳиҳ-ашатра ва саравушу-тарана қамчилари билан ўттиз
мартадан саваланади”

26

. Агар бу ҳолатлар қайта такрорланса, жазони

кучайтириш белгиланган. Бунда 400, 600, 1000 мартагача қамчилаш лозимлиги
кўрсатилади.

27

Мазкур жазо чоралари экологик ахлоқий нормаларнинг

қонуний-ҳуқуқий таъминлашга қаратилган.

«Авесто»да инсоннинг табиатга муносабат мезонлари, уни муҳофаза

қилиш масъулияти ва бурчининг ахлоқий нормалари, табиатга нисбатан
қилинган ҳар қандай жиноят учун жазо кодекси ишлаб чиқилган

28

. Энг муҳими,

Зардушт таълимотида табиатни муҳофаза қилиш масъулиятининг конкрет
инсонга

юклатилиши алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, инсоният тарихининг

ҳозирги босқичида вужудга келган экологик тангликнинг сабабларини
инсондан ташқарида, мавҳум жамиятдан қидириш ғализ хулосаларга олиб
келади. Бундан ташқари, «Авесто»да илгари сурилган экологик ғояларнинг
ахлоқий таъминланиши “табиат-жамият” муносабатларини бошқаришнинг
дастлабки назарий-методологик асослари ҳисобланади.

Олимларнинг кўрсатишларича, «Авесто»нинг «Ясна», «Виспарад», «Яшт»,

«Видевдот» китобларида илгари сурилган маънавий-ахлоқий таълимотлар,
кейинчалик Ғарб ва Шарқ фалсафасида ривожлантирилган. Хусусан, қадимги
Юнон фалсафасида борлиқнинг муайян элементини моддийлик асосига
қўйиши, хусусан Гераклитнинг оловни бошланғич моддийлик, деб
кўрсатишида “Авесто”га ҳамоҳанглик борлигини кўрамиз. “Гераклитнинг
таълимотича, табиатдаги нарса ва ҳодисаларнинг турли-туман бўлишининг
сабаби, оловнинг абадий ҳаракатидан ва ўзгаришидандир. Олов, шунингдек,
инсон онгининг келиб чиқиши сабабидир

29

.

Ўрта асрларга келиб, Шарқнинг буюк файласуфлари Абу Наср Форобий,

Беруний, Ибн Сино ва бошқа мутафаккирлар ижодида ахлоқнинг “табиат-
жамият-инсон” муносабатларини бошқаришдаги роли ҳақида, маълум
даражада, умумий қарашлар шаклланган. Уларнинг экологик ахлоқ нормалари
жамият тараққиёти эҳтиёжларидан келиб чиққанлигини асословчи назарий
хулосалари, методологик тавсиялари, амалий таклифлари ҳозир ҳам ўз илмий
аҳамиятини йўқотмаган.

ХУЛОСА

26

Ўша манба 128-бет.

27

Қаранг: Ўша манба. 128-132 бетлар.

28

Қаранг: Абдукамилов Р. Авестийские текст о государствености и праве: вопрос генезиса и эволюции

структур. Ўзбекистон тарихи, 2000, 3 сон, 22 бет.

29

Йўлдошев С. ва бошқалар. Қадимги ва ўрта аср Ғарбий Европа фалсафаси. –Тошкент: “Шарқ”, -Б. 13.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

123

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “табиат-жамият-инсон” тизими

муносабатларини бошқаришнинг ахлоқий нормалари, экологик воқелик
тақозаси сифатида, динамик ривожланишда бўлиб, бошқа ижтимоий-сиёсий
муносабатларнинг экологиялашувига ҳам олиб келган. Шунга кўра, экологик
эҳтиёжларни қондириш ва манфаатларни ҳимоя қилишнинг маънавий-ахлоқий
қадриятларини уйғунлаштириш қандай восита ва усулларни талаб қилишини
аниқлаш муаммоси бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотган эмас.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Абдукамилов Р. Авестийские текст о государствености и праве:

вопрос генезиса и эволюции структур. Ўзбекистон тарихи, 2000, 3 сон, 22 бет.

2.

Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. –

Тошкент: “Шарқ”, -Б. 114.

3.

Йўлдошев С. ва бошқалар. Қадимги ва ўрта аср Ғарбий Европа

фалсафаси. –Тошкент: “Шарқ”, -Б. 13.

4.

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент:

“Маънавият”, 2008. –Б.32.

5.

Отабоев Ш. Экология, дин ва саломатлик. –Тошкент: “Тошкент

ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2007. –Б. 78.

6.

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. –Тошкент: “Ўзбекистон”, 1997. –Б.

35.

Библиографические ссылки

Абдукамилов Р. Авестийские текст о государствености и праве: вопрос генезиса и эволюции структур. Ўзбекистон тарихи, 2000, 3 сон, 22 бет.

Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. –Тошкент: “Шарқ”, -Б. 114.

Йўлдошев С. ва бошқалар. Қадимги ва ўрта аср Ғарбий Европа фалсафаси. –Тошкент: “Шарқ”, -Б. 13.

Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: “Маънавият”, 2008. –Б.32.

Отабоев Ш. Экология, дин ва саломатлик. –Тошкент: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2007. –Б. 78.

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. –Тошкент: “Ўзбекистон”, 1997. –Б. 35.