JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 16, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Тастанова Г.Й.
СамДТУ анатомия кафедраси доценти
Олимжонова Дилноза Улуғбек қизи
СамДТУ Морфология факултети 1-курс магистр резиденти
ЙЎҒОН ИЧАК ТЎҚИМА СТРУКТУРАСИНИНГ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ
МИНИГАСТРОШУНТЛАШ ОПЕРАЦИЯСИДАН СЎНГИ МОРФОЛОГИК
ҲОЛАТИ
Аннотация:
Ушбу мақолада йўғон ичак тўқима структурасининг экспериментал
минигастрошунтлаш операциясидан сўнгги морфологик ҳолати ўрганилган. Тадқиқотда
лаборатория каламушлари асосида операциядан кейинги 30 кун ичида юз берган
тўқимавий ўзгаришлар гистологик усуллар орқали таҳлил қилинди. Назорат ва тажриба
гуруҳларидаги тўқималар солиштирилди. Натижаларга кўра, операциядан сўнг
эпителийда десквамация, яллиғланиш жараёнлари ва слиз секрециясида камайиш
кузатилган. Бундай ўзгаришлар миниинвазив бариатрия операцияларининг узоқ муддатли
таъсирини ўрганиш заруратини кўрсатади.
Калит сўзлар:
минигастрошунтлаш, йўғон ичак, морфология, гистология, бариатрия,
экспериментал тадқиқот, тўқима структураси, эпителий, яллиғланиш.
Кириш
Соғлом овқат ҳазм қилиш тизими инсон организмининг ҳаётий муҳим тизимларидан бири
бўлиб, унда йўғон ичак муҳим роль ўйнайди. Замонавий тиббиётда семизлик, диабет ва
бошқа метаболик синдромлар фонида минигастрошунтлаш каби бариатрия операциялари
кенг қўлланилмоқда. Бундай хирургик усуллар овқат ҳазм қилиш тизимидаги
органларнинг морфологик ва функционал ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин.
Бу тадқиқотда минигастрошунтлаш операциясидан сўнг йўғон ичак тўқималарида юз
берувчи морфологик ўзгаришларни ўрганиш мақсад қилинди. Тадқиқот натижалари
миниинвазив бариатрия усулларининг хавфсизлигини баҳолашда, шунингдек, уларнинг
ичак микроструктурасига бўлган таъсирини чуқур тушунишда муҳим аҳамият касб этади.
Материал ва усуллар
Тадқиқотда 20 та лаборатория каламуши (Rattus norvegicus) иштирок этди. Улар икки
гуруҳга ажратилди:
Назорат гуруҳи (n=10): операциясиз, стандарт овқатланишда сақланди.
Тажриба гуруҳи (n=10): минигастрошунтлаш операцияси ўтказилди.
Операция умумий наркоз остида амалга оширилди. Операциядан сўнг ҳайвонлар 30 кун
мобайнида махсус парҳезда сақланди. Муддат тугагач, улар наркоз остида эвтаназия
қилинди ва йўғон ичак тўқималари олиб, фиксация қилинди.
Гистологик таҳлилда гематоксилин-эозин ва PAS (Periodic acid–Schiff) усуллари
қўлланилди. Микроскопик текширув орқали эпителий ҳолати, безлар сони, слизи
продукцияси ва тўқиманинг яллиғланиш даражаси баҳоланди.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 16, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Натижалар
Назорат гуруҳида:
Йўғон ичакнинг нормал тўқима архитектураси сақланган.
Безлар аниқ кўринишда, мукаммал тартибда жойлашган.
Эпителий бир қатламли цилиндрик шаклда, мукоза тўқимаси нормал ҳолатда.
Тажриба гуруҳида:
Эпителийнинг қисман десквамацияси кузатилди.
Безлар сонида озроқ редукция, уларнинг турли хил ҳажмда бўлиши қайд этилди.
Слиз секрециясида сезиларли камайиш, айрим ҳолларда метаплазия аломатлари
кузатилди.
Ламина проприяда лимфоид инфильтрация кўпайган, яллиғланиш белгилари мавжуд.
Кўп ҳолларда микроворсиналар структураси бузилган.
Муҳокама
Тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, минигастрошунтлаш операциясидан
сўнг йўғон ичакда турли даражадаги морфологик ўзгаришлар юзага келади. Бундай
ўзгаришлар асосан трофик таъминотнинг бузилиши, моторикадаги ўзгаришлар ва
микроэкология мувозанатининг бузилиши билан изоҳланади.
Тожриба гуруҳида кузатилган эпителий десквамацияси ва яллиғланиш жараёнлари
организми учун хавфли бўлиши мумкин. Шунингдек, мукоза ҳимоя функцияларининг
пасайиши патоген микроорганизмларга нисбатан юқори сезувчанликка олиб келади. Бу
эса ичакдаги дисбиоз ва функционал бузилишлар хавфини оширади.
Хулоса
Экспериментал минигастрошунтлаш операциясидан сўнг йўғон ичакда бир қатор
морфологик ўзгаришлар кузатилади. Улар орасида эпителийнинг шикастланиши,
яллиғланиш ва слизи секрециясининг камайиши асосийси ҳисобланади. Ушбу ўзгаришлар
минигастрошунтлашнинг ички органларга бўлган таъсирини янада чуқурроқ ўрганиш
заруратини кўрсатади.
Келгусидаги тадқиқотларда операциядан кейинги даврда ичак микробиомасини тиклаш ва
яллиғланишни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадга
мувофиқ.
Адабиётлар рўйхати
1. Фролов В.А., "Морфология пищеварительной системы", Москва, 2018.
2. Радченко Ю.В., "Бариатрическая хирургия: клинические и морфологические аспекты",
СПб., 2020.
3. Буранов Ш.Р. ва бошқ., "Йўғон ичакнинг патоморфологияси", Тошкент, 2022.
Wang Y., et al. “Histological Changes after Bariatric Surgery in Rats”,
Journal of
Gastrointestinal Surgery
, 2021.
