Barcha maqolalar
№149 штаммдан ишлаб чиқарилган вити туберкулин” диагностикумининг туберкулиногенлиги
“Қарнаб” тажриба даласида барпо этилган экинзорларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари
Мақолада гипсли чўл шароитида барпо этилган истиқболли чўл озуқабоп ўсимликларининг пичан ҳосилдорлиги ва уларнинг об-ҳаво шароитларига боғлиқлиги баён қилинган.
“Нурота” тажриба даласида ўсимликлар интродукцияси ва селекциясига оид бажарилган тадқиқот натижалари
Мақолада “Нурота” тажриба даласида яйлов озуқабоп ўсимликлари интродукцияси ва селекцияси йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари баён қилинган.
“Нурота” тажриба даласи генафондининг яйловлар ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти
Мақолада “Нурота” тажриба даласи озуқабоп ўсимликлари генофондининг селекция, уруғчилик ва табиий яйловлар ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти баён қилинган.
“ВИТИ-биовет туберкулин”нинг ишлаб чиқариш шароитидаги синовлари
“ВИТИ БИОВЕТ” туберкулиннинг лаборатория синовлари
“Андижон-37” ғўза навидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехникаси элементларини ишлаб чиқиш (Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича пахта етиштирувчи мамлакатларда ғўзанинг янги, истикболли навларини яратиш, уларни етиштиришнинг ресурстежамкор агротехнологияларини ишлаб чикиш мухим вазифалардан хисобланади. Пахтачилик кўпгина мамлакатлар кишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи хисобланиб, дунёдаги 84 мамлакатда ғўза етиштирилади. Жумладан, Шимолий ва Жанубий Америкада 20, Осиё ва Океанияда 28, Африкада 31, Европада 3 (бундан 20 йил олдин 9 та эди) мамлакат ҳамда Австралия пахта етиштириш билан шуғулланади. Жаҳон бўйича бундан 20 йил олдин 17 миллион тонна пахта толаси етиштирилган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич қарийб 25 миллион тоннани ташкил этмокда.1
Дунёдаги ғўза етиштириладиган мамлакатларда, жумладан, АҚШда ғўза навлари ва турли кўчат қалинликларида маъданли ўғитлар самарадорлиги ўрганилиб, ўғитларни N25oPi6oKi2o меъёрларда қўллаш, Хитойда ғўзани тупроқ-иқлим шароитларига боғлик ҳолда пуштага яккақатор ва кўшкатор усулларда экиш, Австралияда турли ғўза навларини 120-140 минг туп/га кўчат қалинлигида парваришлаш самарали бўлиши аниқланган. Шу нуқтаи назардан янги, истикболли ғўза навларини экиш усуллари, кўчат қалинлиги ва маъданли ўғитларнинг макбул меъёрларини аниқлаш бўйича илмий изланишларни амалга ошириш долзарб ҳисобланади.
Республиканинг турли тупроқ иқлим, гидрогеологик ва мелиоратив минтақалари учуй яратилган ҳар хил, ноқулай шароитларга чидамли, кимматли хўжалик белгиларини намоён этадиган, толасининг технологик сифат кўрсаткичлари юқори, серхосил навларни танлаш хамда парваришлашнинг мақбул агротехнологияларини татбиқ этиш бўйича айни вақтда кенг камровли чора тадбирлар амалга оширилмокда. Шу нуқтаи-назардан ғўзанинг янги навларини етиштиришнинг тупроқ иқлим шароитларига мое агротехнологиялари, жумладан, маъданли ўғитлар билан озиклантириш, сугориш тартиби, экиш муддатлари ва тизими хамда макбул кўчат қалинликларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш шу куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида “3.3...кишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш сохасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш” муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “2018 йил ҳосили учун кишлоқ хўжалик экинларини оқилона жойлаштириш чора тадбирлари ва кишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисида”ги ПҚ-3281-сонли қарори ҳамда Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги 25-сонли ушбу қарор ижросини таъминлаш тўғрисидаги йиғилиш баённомаси ҳамда бошка меъёрий-хуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширилишига ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида янги “Андижон-37” ғўза навини якка қатор ва қўшқатор усулида парваришлашнинг ресурстежамкор агротехнологиясининг ишлаб чикаришга жорий этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроклари шароитида янги “Андижон-37” ғўза навидан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминловчи мақбул экиш усули, кўчат қалинлиги ва маъданли ўғитлар меъёрлари аниқланган;
якка қатор ва кўшкатор усулида экишнинг тупроқнинг агрофизикавий хоссаларига таъсири аниқланган;
янги “Андижон-37” ғўза навини озиклантириш меъёрларининг тупроқни агрокимёвий хоссалариги таъсири аниқланган:,
янги “Андижон-37” ғўза нави якка қатор ва қўшкатор усулларда экилганда кўсакларининг очилиши, бир дона кўсакдаги пахта вазни, пахта хосили, биринчи терим салмоғи ва пахта толаси сифатига экиш усули, кўчат калинлиги ва маъданли ўғитлар меъёрларининг таъсири аниқланган.
Хулосалар
1. Чигит пуштага якка қатор ва қўшқатор экилган вариантларда тупроқнинг 0-30 ва 0-50 см қатламларида ҳажм массаси тегишли равишда мавсумнинг бошида 1,26 г/см3 ва 1,29 г/см3 ни ташкил этгани ҳолда амал даврининг охирида чигит пуштага якка катор усулда экилган вариантларда 1,40 г/см3 гача, қўшқатор усулда экилган вариантларда эса 1,36 г/см3 га тенг бўлганлиги аниқланди. Лекин, чигит текис ерга экилган назорат вариантига нисбатан пуштага якка катор усулида экилган вариантда тупроқнинг ҳажм массаси 0,03 г/см3 га, чигит пуштага кўшкатор усулида экилган вариантда эса 0,07 г/см3 га камайганлиги аниқланди.
2. Чигитни турли усулларда экиш тупроқнинг ғоваклигига хам ўз таъсирини кўрсатиб, пуштага кўшқатор экилган вариантларда тупроқнинг говаклиги назоратга нисбатан 1,5-2,0% юкори бўлганлиги, натижада тупрокнинг физик ҳолатлари яхшиланиб, ғўзанинг ўсиб ривожланиши учун қулай бўлган тупроқ муҳити яратилганлиги аниқланди.
3. Чигит пуштага кўшкаторлаб экилганда тупрокнинг сув ўтказувчанлиги амал даврининг охирида, жами 6 соат давомида якка каторлаб экилган вариантларга нисбатан 7,8-8,4%, текис ерга, якка катор ва қўшқаторлаб экилган вариантларга нисбатан эса 10,1-11,6% кўп бўлганлиги кузатилди.
4. Тупрокдаги озиқа моддаларини микдори ва уларнинг ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши чигит экиш усуллари ва маъданли ўғит меъёрларига боғлиқ бўлиб, чигитни пуштага кўшкатор усулида экиб, маъданли ўғитларни N2ooP|4()Kioo кг/га меъёрда кўлланилганда ғўзанинг тупрокдан озиқа моддаларини ўзлаштириш самарадорлиги ошишига сабаб бўлади.
5. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг янги “Андижон-37” нави чигити пуштага экишда текис ерга экишга нисбатан униб чикиш жадаллиги 1,5 мартага тезлашади. Шунингдек, чигит пуштага қўшқатор усулида экилган вариантда уларнинг тўлик униб чикиши 15-16 кун, якка катор усулда экилган вариантларда 17-18 кунни ташкил этиб, текис ерга экилган вариантларга нисбатан 8-9 ва 6-7 кун эртароқ бўлганлиги аниқланди.
6. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида янги “Андижон-37” ғўза навидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун пуштага чигитни якка катор усулида экилганда макбул кўчат қалинлигини гектарига 113-114 минг туп/ қўшқатор усулида экилганда эса 144-145 туп килиб белгилаш максадга мувофиқ.
7. Чигит пуштага қўшқатор усулида экилган вариантларда якка катор усулида экилган вариантларга нисбатан фарклар фақат ўсимликларнинг бўйи ва ҳосил олишида кузатилди. Чигитни пуштага кўшкатор усулида экиш ўсимликларнинг бўйи ва ҳосил тўплаши якка катор усулда экилган вариантларга нисбатан камрок бўлишига сабаб бўлди ва гектарига 145,0 минг туп кўчат қалинлигида парвариш қилинган вариантлардаги ғўзалар нисбатан пастрок бўйга эга бўлиб, кўчатлар ҳисобига кўсаклар сони назорат вариантга нисбатан 1,5-1,7 донага кўп бўлганлиги кузатилди.
8. Чигит пуштага кўшкатор усулида экилиб, кўчат калинлиги гектарига 140-150 минг туп сақланган, маъданли ўғитлар N2ooPi4oK-ioo кг/га меъёрларда қўлланилган вариантларда кўсаклар 118-120 кунда пишиб етилди. Чигит пуштага якка катор усулда экилган вариантларда эса кўсакларнинг 124-126 кунда пишиб етилганлиги, чигит текис ерга экилган иккала усулдаги назорат вариантларидаги кўсакларнинг пишиб етилиши эса йиллар бўйича 4-5 ва 7-9 кунга эртарок бўлганлиги аникланди.
9. Чигит қўшқатор усулда экилиб, кўчатлар сони гектарига 145,0 минг туп қалинликда сакланган, маъданли ўғитларнинг N2ooPi4oKioo кг/га меъёрларида озиқлантирилган вариантда ғўза ҳосилдорлиги 40,8 ц/га. ни ташкил этиб, қўшимча ҳосил назорат вариантга нисбатан 6,7 ц/га, якка катор усулида экилиб, маъданли ўғитларнинг шу меъёрида эса 11,7 ц/га. ни ташкил этди.
10. Чигит пуштага қўшқатор усулда экилган, маъданли ўғитлар N200P140K400 кг/га меъёрларда қўлланилган вариантларда энг юқори иқтисодий самара олинди ва умумий даромад гектаридан 1470240 ва 1420140 сўмни ташкил этиб, соф фойда 352023 ва 422541 сўмга тенг бўлди. Рентебеллик даражаси эса тегишли равишда 24,8 ва 28,7 фоизни ташкил этди.
11. Андижон вилоятининг он тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг янги яратилган VI тип тола берувчи, тезпишар “Андижон-37” навидан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш учун ресурстежамкор агротехнологиялардан чигитни пуштага қўшқатор усулида экиш, гектарига 140-150 минг туп кўчат қалинлигида, маъданли ўғитларни N200P140K100 кг/га меъёрларда қўллаш тавсия этилади.
12. Янги “Андижон-37” навини пуштага якка катор усулда экишда шароитда эса кўчатлар қалинлигини гектарига 110-120 минг туп, маъданли ўғитларни N200-P140-K100 кг/га меъёрларда қўллаш мақсадга мувофиқ хисобланади.
“АLPHА-SHАKTI” 10% ЕC препаратининг қорамоллар сути таркибидаги қолдиғини ўрганиш
“АLPHА-SHАKTI” 10% ЕC нинг қорамол сути таркибидаги қолдиғини ўрганиш
“VITI BIOVET” tuberkulinning biologik parametrlari
“Probiokorm” probiotikni quyonlar ichak tizimining organlarini morfometrik ko‘rsatkichlariga taʼsirini
“Omega-10” preparatining qo‘ylar homiladorligi kechishiga ta’siri
Kechkishiga ko'ra, bo'g'ozlikning fiziologik (ona va bola organizmining normal holati bilan xarakterlanadi) va patologik,ya'ni ona va homila organizmida fiziologik jarayonlarning buzilishi bilan kechadigan turlarifarqlanadi.
“n-iz” shtammi bilan emlangan dengiz cho‘chqalari organizmidagi immunomorfologik o‘zgarishlar
“Geyran” ekomarkazida gelmintlarning tarqalishi va ularning qulan va Prjevalskiy oti bilan zararlanishining mavsumiy dinamikasi
“Barokat” yemini qorako'l qo'zilar o'sish ko'rsatkichlariga ta'siri
Maqolada ekstruderlangan “barokat” yemining qorako‘l qo‘ylarining tugʻilgandan 4,5 va 6 oylikkacha boʻlgan davrda o‘sish koʻrsatkichlariga ta’sirini aniqlash boʻyicha tadqiqot natijalari keltirilgan.
Ҳужайралардан глутатион моддасининг чиқиш тизимини тадқиқ қилиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кунда аутокрин ва паракрин сигнал узатилиши жараёнида бирламчи мессенжер сифатида хужайра ички метаболитларининг иштирокини аниклашга бағишланган тадкиқотлар сони ортиши кузатилмокда. Жумладан, бу йўналишда бажарилган тадқиқотлар орасида АТР ва глутамат кислоталарининг ролини тадқиқ этишга катта эътибор каратилмокда. Маълумки, барча тирик хужайралар АТР молекуласини энергия манбаи сифатида турли биологик жараёнларда ишлатади. Лекин, оз микдордаги АТР хужайрадан ташкарисига турли физиологик ҳолатларда чиқарилади. Деярли барча турдаги хужайралар сатҳида АТРни специфик тарзда боғловчи пуринэргик Рг рецепторлар мавжуд бўлиб, хужайрадан чикқан АТР шу рецепторлар билан боғланади ва натижада сигнал хужайра ичкарисига узатилади. Глутамат кислотаси хам хужайра ички метаболити бўлибгина қолмай, балки хужайра ташкарисига чикарилади ва глутаматэргик ионотроп ва метаботроп рецепторлар орқали хужайралараро сигнал узатилишида иштирок этади. Пуринэргик ва глутаматэргик сигнал узатилиши турли хил физиологик ва патофизиологик ҳолатларда буйрак, юрак ва мия тўкималарда катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда дунёнинг йирик илмий тадкикот марказларида тирик хужайра цитоплазмасидаги метаболитлар ва уларнинг бирламчи мессенжер сигнал молекулалар сифатидаги роли тадқиқ килинмокда. Булардан бири -глутатион (GSH) - трипептид (гамма-глутамилцистеилглицин) тузилишига эга бўлиб, барча тирик хужайраларда учрайдиган эркин тиол ва куйи молекуляр антиоксидант ҳисобланади. У бир канча биологик жараёнларда иштирок этиб, ксенобиотикларни кайтарилишини таъминлайди, гидропероксидаза фаоллигини бартараф этади ва цитозол оқсилларидаги сульфигидрил группаларнинг кайтарилган ҳолатини саклаб туришда иштирок этади.
Мамлакатимизда ҳозирги кунда илмий ва инновация ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали усуллари яратилмокда. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, оқсиллар ҳосил қиладиган нано-поралар, ион каналларини аниқлаш борасида натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида «илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рагбатлантириш, илмий ва инновация ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш» такидланган, бунда хужайра ташқи муҳитидаги глутатионининг роли ва лимфоид хужайраларидан чиқиш йўллари аниқлаш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ килишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ҳужайралардан глутатион моддасининг нормал ҳамда гипоосмотик стресс шароитида чиқиш жараёнини тавсифлаш ва ушбу жараёнда ион каналллари ва транспортерларнинг иштирокини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
тимоцит цитозолидан ҳужайра ташқи муҳитига нормал изотоник шароитида, ҳамда гипоосмотик стресс таъсирида катта микдорда глутатионнинг чиқиши кўрсатилган ва ушбу жараён батафсил тавсифланган, осмореактив глутатион чиқарилишининг фаолланиш энергияси аниқланган;
тимоцитлардан глутатион чиқишида ҳажмга боғлик ташки ўтказувчан анион каналининг асосий роли, ҳамда SLCO/OATP ва SLC22A/OAT транспортерларнинг сезиларли иштироки исботланган;
тимоцитлардан гипоосмотик стресс шароитида глутатион чикишига ҳужайра ичидаги ц-АМФ нинг роли аниқланган;
осмотик стрессга сезгир глутатион транспорти бошқа ҳужайраларда (эритроцитлар ва меланома) ҳам мавжудлиги ва ҳужайра ташқарисидаги глутатионнинг ҳужайра физиологик функцияларига таъсири исботланган.
Хулосалар
1. Тимоцит хужайраларидан гипосмотик стресс шароитида глутатионнинг катта микдорда ажралиб чиқиши аниқланди ва батафсил тав-сифланди. Нормал шароитда якка тимоцит хужайрасидан ташқи мухитига 0,34x10’15 г/мин, гипоосмотик стресс шароитида эса 1,96x10-15 г/мин глутатион чикиши кўрсатилди. Ярим-максимал глутатион чикиши муҳитининг осмотик босими 125,1±4,3 мОсм/кг НзОга тенг бўлганда кузатилди.
2. Ҳужайралардан глутатион чиқишининг 15-37°С диапазонда фаоллашув энергияси нормотоник шароитда 11,1±1,8 ккал/моль, ва гипоосмотик стресс шароитида 5,4±0,6 ккал/моль ни ташкил этди. Икки хил фаоллашув энергияси ва икки фазали кинетика глутатион чиқишининг камида икки хил механизмдан далолат берди.
3. Гипоосмотик шароитда глутатионнинг асосий кисми ҳажмга боглик анион каналлари орқали хужайрадан чикади, қолган кисми эса SLCO/OATP ва SLC22A/OAT мембрана транспортерлари иштирокида ташилади. ABCC/MRP транспортери ва макси-анион канали бу жараёнда иштирок этмайди.
4. Аденилатциклаза тизимининг фаоллашуви тимоцитлардан гипоосмотик стресс шароитида глутатион чикишини пасайтиради.
5. Одам эритроцитлари ва сичқон меланома тери рак хужайраларида хам тимоцитлар каби глутатион чиқиш механизми мавжуд. Эритроцитлардан глутатион чикиши нормотоник шароитда тимоцитларга нисбатан 4 баробар, ва гипоосмотик шароитда 10 баробар пастлиги аникланди.
6. Ҳужайра ташқарисидаги глутатион микромоляр микдорда тимоцитларнинг ҳажм бошқарилишини сезиларли даражада пасайтириши аникланди, лекин эритроцитларнинг коллоид-осмотик лизисига таъсир этмади.
7. Глутатионнинг янги хужайралар аро сигнал молекуласи функцияси гипотезаси таклиф килинди.
Ҳимояланган ер сабзавотчилигини ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисо-диётига интеграциялашув жараёнлари жадал ривожланиб бораётган бир вақтда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши муҳим омиллардан бирига айланиб бормокда. Ушбу йўналишда бугунги кунда аграр сектор салоҳиятининг салмоқли қисмини ташкил этувчи сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш ва сифат даражасини ошириш муҳим аҳамият касб этмокда. Зеро, Халқаро диетологларнинг тавсиясига кўра, инсон истеъмол қиладиган озик-овкатнинг камида 50 фоизини мева ва сабзавотлар ташкил этиши зарур1.
Мамлакатимиз табиий-иклим шароити сабзавотчиликни ривожланти-ришда кулай ҳисобланиб, тармоқ рақобатбардошлигини ошириш сабзавотчилик мақсулотларига бўлган ички бозор талабини тўлиқ таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш эвазига юқори даромадли тармоқка айлан-тириш, шунингдек, кўшимча ишчи ўринларини яратиш, энг асосийси аҳо-лини тиббий меъёрларга мос равишда сифатли маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш каби ижтимоий масалаларни ҳал этиш имкониятини беради. Аммо, кейинги йилларда тармок имкониятларидан етарлича фойдаланмаслик улар фаолияти самарадорлигининг ошишига салбий таъсир кўрсатмокда. Шу боис, Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигида “...таркибий ўзгартиришларни чукурлаштириш ва қишлок хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустах-камлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш”2 масалалари стратегик вазифа сифатида белгилаб берилди.
Дунёдаги глобал иқлим ўзгариши, ижтимоий-демографик ҳолат ва унга мос равишда озик-овкат махсулотларига талаб ошиб бориши натижасида “бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда бир киши учуй тавсия этилган кундалик 400 грамм ўрнига жуда кам микдорда - бор-йўғи 150-200 грамм мева ва сабзавот истеъмол қилинмокда”3. Шу нуктаи назардан бугунги кунда республикамизда сабзавотчилик тармогини ривожлантириш, хусусан, ҳимояланган ер сабзавотчилигида махсулот етиштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш оркали сабзавот махсулот-ларини етиштиришнинг узвийлиги ва нарх барқарорлигини таъминлаш каби масалаларни хал этиш бўйича илмий тадкикот ишларини амалга ошириш долзарблик касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги (1998) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон “Махаллий экспорт килувчи ташкилотларни янада қўллаб-кувватлаш ва ташки иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида ҳимояланган ер сабзавотчилигини ривожлантиришнинг икти-содий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
фермер ва деҳқон хўжаликларида иссикхоналарда интенсив ва ресурс-тежамкор технологиялардан фойдаланишни кўзда тутувчи сабзавот экин-ларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта ишлаб чиқилган;
ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиш асосида республика худудларининг ижтимоий-иктисодий ривожланиши, бозор талабини ҳисобга олган ҳолда иссикхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
иссикхоналарда махсулот етиштирувчи субъектлар фаолиятини муво-фиқлаштирувчи уюшмаларни ташкил этиш, уларнинг ташкилий-бошқарув тузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чикилган;
иссикхоналарда сабзавот етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари учун бошлангич сармояларни шакллантириш жараёнини кредитлаш ва сугурта-лашнинг рагбатлантирувчи тизимини жорий килиш юзасидан тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Сабзавот маҳсулотларини очиқ ва ҳимояланган майдонларда етиш-тириш усулларини бевосита алоқадорликда ривожлантириш тармокда ишчи кучига бўлган талаб ва ишлаб чикариш жараёни узвийлигини таъминлаган ҳолда йил давомида аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кондириш имконини беради. Шу сабабли, тадқиқотлар натижасида ҳимоя-ланган ер сабзавотчилигининг ўзига хос хусусиятлари тадкиқ этилган бўлиб, унинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлигини оширишда мазкур ху-сусиятларни ҳисобга олиш муҳим саналади
2. Тадқиқотлар натижасида иссикхонада сабзавот етиштиришнинг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар аниклаштирилди ва тизимлашти-рилди. Ушбу кўрсаткичлар тизими тегишли умумиқтисодий индикаторларни камраб олган ҳолда, соҳада барча турдаги ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш имконини беради.
3. Иссикхона сабзавотчилигини ривожлантиришда хориж тажрибасини ўрганиш натижаларини умумлаштириш натижасида, уларнинг республика-мизда қўллаш зарур бўлган қуйидаги жиҳатларини таклиф этамиз. Хусусан:
замонавий енгил конструкцияли, энергия тежовчи ва мукобил энергия манбалари асосида ишлашга мўлжаллаб куриладиган иссиқхоналар майдон-ларини кенгайтириш;
етиштириладиган сабзавотлар уруғчилигини ривожлантириш ва уруғ билан таъминлашнинг самарали усулларини жорий этиш, иссиқхона маҳсу-лотлари етиштирувчи барча турдаги хўжалик субъектларига ресурс таъми-ноти тизимини ривожлантириш шароитларини яратиш;
иссикхона сабзавотчилиги билан шуғулланувчилар ўртасида ўзаро кооперацией алокаларни ривожлантириш, кооперативлар ва уюшмалар томо-нидан товар ишлаб чикарувчиларнинг манфаатларини химоя килиш тизимини жорий этиш; маҳсулот етиштирувчиларга молиявий имтиёзлар бериш, иссиқхона сабзавотчилиги соҳасини кадрлар билан таъминлаш, хўжалик субъектлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этиш ва хорижий давлатларга тажриба алмашиш тизимини жорий этиш.
4. Хўжалик юритиш шаклларининг иссиқхона турларидан фойдала-нишни қиёсий баҳолаш аксарият деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа-ларида кам сарф-харажат талаб этадиган, айниқса, маҳаллий типдаги кичик хажмли иссиқхоналардан фойдаланиб, сабзавотчилик маҳсулотлари етишти-рилаётганлигини кўрсатади. Фермер хўжаликлари ва хусусий тадбиркор-ларнинг аксарияти эса кўпрок замонавий технологияларга асосланган катта ҳажмдаги ер майдонларида куриладиган иссикхоналарда сабзавот махсу-лотлари етиштирмокдалар.
Тахдилларга кўра, иссикхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштириш имкониятларидан тўларок фойдаланиш максадида уларни ҳудудий жойлаш-тириш талаб этилади. Мисол учун, анъанавий иссикхоналарга нисбатан замонавий (автоматлаштирилган, гидропоника усулидаги) иссиқхоналардан фойдаланиш натижасида 1 м2 майдонда сабзавот маҳсулотларининг ўртача хосилдорлигини 15-20 кг га, даромад микдорининг эса 75-100 минг сўмга ортишини таъминлаш асослаб берилган.
5. Иссиқхона сабзавотчилигининг амалдаги намунавий технологик карталарга асосан бир гектар очиқ ва ёпиқ майдонларда сабзавот махсу-лотлари (бодринг) етиштиришнинг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари таққослама таҳлилига кўра иссиқхоналардаги бодринг хосил-дорлиги очиқ майдонларга нисбатан 170 центнерга ортиқ, рентабеллик даражаси эса мос равишда 2 баравардан кўпроқни ташкил этади.
Тахдилларга кўра, бир хил типдаги бир минтақада жойлашган иссикхоналарда сабзавот етиштириш учун сарфланган ресурслар микдорида кескин фаркланишлар мавжудлиги махсулот етиштирувчиларнинг аник илмий асосланган меъёрлар асосида фаолият юритмаганлигида намоён бўлди. Шу муносабат билан муаллиф томонидан ёпик усулда сабзавот етиштиришнинг намунавий технологик харитаси ишлаб чикилиб амалиётга жорий этилди.
6. Бугунги бозор муносабатлари шароити ва конуниятлари иссикхона сабзавотчилигида инновациялардан кенг фойдаланиш заруриятини талаб этмокда. Иссикхона сабзавот махсулотлари ишлаб чикариш хажмини кўпай-тириш, уларнинг хосилдорлигини ошириш, мехнат харажатларини камай-тириш ва махсулот сифатини ошириш илғор энергия тежовчи янги техно-логияларни жорий этилишига ва замонавий илмий-техника базасининг яратилишига богликдир.
Республикамиз шароитида кишки ва бахорги иссикхоналарда махсулот ишлаб чиқарилиши боисдан, ушбу даврда энергия ресурсларига (табиий газ, иссиклик энергияси, электр энергияси ва бошқалар) бўлган талаб кескин ортади ва янги ҳосилга замин (уруғ экиш, кўчат материалларини экиш, ҳосилни шакллантириш ва бошқалар) яратилади. Тахлилларга кўра, иситиш харажатлари жами харажатларнинг қарийб 40 фоизидан ортигини ташкил этмокда. Шу билан бирга иссикхона сабзавотчилиги билан шугулланувчи деҳқон хўжаликларига табиий газдан фойдаланишнинг чеклаб қўйилиши оқибатида етарли микдорда иссикликка эга бўлмасдан экинлар бир кисмининг нобуд бўлишига ва олинадиган хосилнинг камайишига, пировард натижада махсулот ишлаб чикариш самарадорлигининг пасайишига олиб келмокда.
Шу боисдан илмий-техника тараккиёти натижаларига асосланган энергиянинг мукобил манбаларида (биогаз, куёш ва шамол энергияси) ишловчи самарали иссикхоналарни куриш ва улардан фойдаланиш зарурияти юзага чиқмокда. Бундай иссикхоналарда киш ва бахор ойларида етишти-рилган сабзавотлар нархи юкори бўлиши нафакат харажатларни коплаш, балки юкори фойда олиш имконини беради.
7. Тизимда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида сабзавот етиштирувчи фермер ва деҳкон хўжаликларида экспорт фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, улар томонидан етиштирилаётган сабзавот махсулотлари сифатини ташки бозор ва халкаро стандартларга тўлик жавоб берадиган холда етиштириш имкониятларини яратмокда. Аммо, иссикхона хўжаликлари фаолиятини мувофиклаштиришнинг ягона тизими мавжуд эмаслиги, янги технологиялар асосида замонавий иссиқхоналар куриш ва мавжудларини реконструкция қилишни қўллаб-қувватлаш меха-низмлари жорий этилмаганлиги сабабли экспорт салохиятини янада ошириш ва кишлок ахолиси учун янги иш ўринларини яратиш имкониятларини чекламокда. Шу сабабли “Ҳимояланган ерларда сабзавот махсулотлари етиштирувчилар уюшмаси”ни ташкил этиш мақсадга мувофикдир.
8. Тадқиқотларга кўра, иссикхона сабзавотчилигини ривожлантиришда амалдаги кредитлаш, солик, сугурта каби молиявий институтлар фаолиятини хам такомиллаштиришни талаб этади. Бунда иссикхона сабзавотчилиги субъектлари учун бериладиган кредит фоиз ставкаларини амалдагига нисбатан 50 фоизгача камайтириш, мос равишда олинган кредит маблагларини коплаш муддатларини узайтириш, лизинг шартларини, яъни дастлабки тўлов муддатини 3 йилгача имтиёзли равишда кечиктириш, коплаш муддатини 5 йилга узайтириш, амалдаги иссиқхоналарни мулк сифатида сугурталаш тарифларини 10 фоиздан 6 фоизгача, хосил сугуртаси тарифларини 8 фоиздан 5 фоизгача камайтириш орқали республикада иссикхона сабзавотчилиги тизимининг баркарор ривожланишини таъминлаш асослаб берилган.
Ҳайвонларнинг қутуриш касаллигининг олдини олиш ва қарши курашиш муаммолари
Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва уларга қарши вакциналар
Ushbu ma'qolada hayvonlarning yuqumli kasalliklari va va ularga qarshi vaksinalar bo'yicha ma'lumotlar bayon qilingan
Ҳайвонларнинг ларваль цестодозлари ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда экологик ва антропоген омиллар таъсирида хайвонларнинг асосий цестодозларидан бири хисобланган эхинококкоз касаллиги дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида глобал тарзда таркалган бўлиб, эпизотологик ва эпидемиологик аҳамият касб этувчи жуда хавфли касаллик ҳисобланади1. Эхинококкоз билан АҚШ шароитидаги қўйларнинг 9,8 фоизи итларнинг 11,3 фоизи, Россиянинг Марказий Кавказ регионида, мое ҳолда, 35-50 ва 25-100 фоизи, Қозоғистонда- 33,1 ва 68,7 фоизи, Ўзбекистонда 15,8 ва 20,0 фоизи зарарланган.
Дунё миқёсида кенг таркалган хайвонларнинг асосий паразитар ва инвазион касалликлари ва уларнинг эпидемиологик холатини тезкор аниқлаш, эрта ташхис кўйиш, даволаш ва профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим ахамиятга эга. Бу ўринда, чўл, ярим чўл, тоғолди-тоғ минтақасида одам ва кишлоқ хўжалик хайвонларининг асосий цестодозлари ҳисобланган эхинококкоз, мультицептоз ва тениоз билан зарарланиш ҳолатини мониторинг килиш, касалланган ҳайвонлар организмида кечадиган морфологик, биокимёвий ва иммунологик қўрсаткичларини таҳлил қилиш, ушбу касалликларни олдини олишга каратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқиш, келажакда худудларни биоэкологик ҳолатини эътиборга олган ҳолда хайвонларни гижжасизлантириш тадбирларни ишлаб чиқиш, хўжаликларда ҳайвонларни инвазион касалликларини тўлик бартараф этишда иммунопрофилактика тадбирларини қўллаш муҳим долзарб илмий-амалий муаммолардан ҳисобланади.
Мамлакатимизда мустакиллик йилларида чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш борасида кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилди. Бунда чорва моллари бош сони ва маҳсулдорлигини кўпайиши, шунингдек хайвонларни турли хил зооаноз, юқумли, юкумсиз ва инвазион касалликларини олдини олиш ва тизимли тадбирларни йўлга қўйилишига эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида қишлок хўжалигини модернизация килиш ва жадал ривожлантиришга алоҳида урғу берилганки, бу борада чорва ҳайвонларининг асосий инвазион касалликлари ва уларга қарши курашишда иммунопрофилактика чора-тадбирларини ишлаб чикиш, махаллий штамлар асосида паразитар касалликларга карши вакциналар яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида» ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳкон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4947-сон фармони ҳамда мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши тадқиқотлари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида асосий цестодозларнинг эпизоотологиясини аниқлаш ва иммунопрофилактикага асосланган олдини олиш тадбирларини ишлаб чикиш ҳамда такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмнй янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбенистон шароитидаги қўйлар ва итларда асосий цестодозлар эпизоотологиясининг ўзига хос хусусиятлари, табиий шароитларда инвазиянинг сақланиши ва тарқалишида ит-қўй-ит тизимининг зарур эпизоотологии ва эпидемиологии ахамияти асосланган;
оралии хамда дефинитив хўжайинларда асосий цестодозларнинг морфологияси, тарналиши, мавсумий хамда итларнинг хизмат фаолияти, ёши ва жинсига боглин динамииаси анинланган;
Echinococcus granulosuswiw итлар организмида ривожланиши ва унга таъсир этувчи биоэиологии омиллар асосланган;
нўйларда эхиноиоииознинг морфологии, илинии, патологоанатомин, гельминтоларвосиопин, гематологии ва биоиимёвий ташхис мезонлари ишлаб чиқилган;
итлар эхиноноииозига нарши водород бромидли аренолин, фебендазол, фенасал, битионол, фебантел, мебендазол ва дисалланнинг турли нонцентрациядаги эритмалари, цестан, Брованол-Д, Брованол-М, Брованол плюс антигельминтииларининг самарадорлиги очиб берилган;
иўйлар эхиноиоииозининг иммунопрофилаитииа тадбирлари таиомиллаштирилган.
Хулоса
1. Ўзбекистоннинг чўл-яйлов ва тоғ олди-тоғ минтақаларида ҳайвонларнинг асосий цестодозлари эхинококкоз, мультицептоз ва тениоз касалликларидан иборат бўлиб, табиий шароитларда инвазиянинг сақланиши ва тарқалишида ит-қўй-ит тизими муҳим роль ўйнайди ва қўйларнинг эхинококкоз билан 60%гача, ценуроз билан 13,5% гача, итларнинг E.granulosus билан 75,8% гача, мультицептоз билан 34,3% гача, тениозлар билан 13,4% гача зарарланиши билан намоён бўладиган зарур эпизоотологик ва эпидемиологик аҳамиятга молик паразитозлар ҳисобланади.
2. E.granulosus ларвоцистлари билан зарарлантирилган итлар ичагида паразитлар бахорда 75 кунда, езда 35кунда, кузда 45 кунда ва қишда 97 кунда жинсий вояга етади ва етилган паразитларнинг 91%-ини тўрт бўғинли, 9%-ини беш бўғинли гижжалар ташкил этади, шунингдек, паразитлар Хартум илмоқларининг узунлиги катталарида 0,040-0,048 мм, майдаларида 0,031-0,039 мм ни ташкил этади.
3. E.granulosusnnw личинка даври кавш кайтарувчи уй хайвонлар, шу жумладан, қўйларнинг ички аъзолари (жигар, ўпка ва б.лар)да ўтади ва бу давр, ўз навбатида, тухум, онкосфера ва ларвоцист (пуфак) боскичларидан иборат бўлиб, кўйларда ларвоцист протосколекслари (хартум илмоқлари)нинг ривожланиши (жинсий вояга етиши) 450 кунда (ахталанган кўчкорларда бундан 2-4 ой олдин) рўй беради, протосколесларнинг катталиги 165-186x113-119 мкм (чўчкаларда - 170-181x108-119 мкм, туяларда- 145-155x113-124 мкм)ни ташкил этади ва бу кўрсаткич қўзғатувчи штаммлари орасидаги фаркни аниклашда статик ишончлилик кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
4. Қизилқум худудларида кўйларнинг эхинококкоз билан зарарланиши 60,0% гача етади ва улар бошка ҳудуд ва минтақалардагига ўхшаш эхинококкозга табиий чалинсада, хайвон организмида пуфакларнинг тўлиқ ривожланмасдан уларнинг аксарияти майдалигича қолиб кетади.
5. Итларнинг эхинококкоз, мультицептоз ва тениоз билан зарарланишининг айрим абиотик экологик хамда антропоген омилларга боғлиқлиги асосий цестодозлар эпизоотологиясида муҳим ахамиятга эга ҳисобланади ва бунда итларнинг эхинококкоз билан зарарланиши Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ўртача 9,5%-гача, Самарканд вилояти бўйича 27,6%- гача ва Қашқадарё вилояти бўйича 75,8%-гачани, мультицептоз бўйича, мос холда, 15,9%-гача, 29,4%-гача ва 34,3%-гачани ташкил этди. Тениоз билан зарарланиш фақат Қорақалпоғистон Республикасининг сурув итларида (10,2%-гача) кузатилди.
6. Асосий цестодозлар билан зарарланиш итларнинг хизмат турлари ва сақлаш шароитларига боғлиқ ҳолда турлича бўлди, хусусан, эхинококкоз билан зарарланиш қишлоқ итларида 15,8%-гачани, сурув итларида 11,2%-гачани, мультицептоз билан зарарланиш, мос холда, 24,7%-гачани ва 15,0%-гачани ташкил этди. Тениоз билан зарарланиш фақат сурув итларида (10,2%гача) кузатилди.
7. Асосий цестодозлар билан зарарланиш итларнинг жинсига боғлиқ холда турлича бўлди, хусусан, эхинококкоз билан зарарланиш эркак итларда 12,4%-гачани, ургочи итларда 16,6%-гачани, мультицептоз билан зарарланиш, мос холда, 15,6%-гачани ва 22,9%-гачани, тениоз билан зарарланиш, мос холда, 7,5%-гачани ва 13,0%-гачани ташкил этди.
8. Асосий цестодозлар билан зарарланиш итларнинг ёшига боғлиқ холда турлича бўлди, хусусан, эхинококкоз билан зарарланиш бир ёшгача бўлган итларда 9,3%-гачани, икки ёшгача бўлган итларда 14,2%-гачани, икки ёшдан катта итларда 20,2% гачани, тениоз билан зарарланиш, мос холда, 4,6%-гачани, 13,4% гачани ва 12,5% гачани ташкил этди. Мультицептоз билан зарарланишда ёш омилининг рол ўйнамаслиги аниқланди.
9. Асосий цестодозлар билан зарарланиш итларда йил мавсумларига боғлиқ ҳолда турлича бўлди, хусусан, эхинококкознинг инвазия экстенсивлиги езда 11,4% гачани, кузда 14,3% гачани, кишда 19,8% гачани, мультицептознинг инвазия экстенсивлиги, мос холда, 9,8% гачани, 23,4% гачани ва 30,0% гачани ташкил этди. Тениозда инвазия экстенсивлиги езда 8,5% гачани, кузда 9,9%-гачани ташкил этди, кишда кузатилмади, шунингдек, бахорда барча цестодозлар бўйича инвазия экстенсивлигининг сезиларли даражада пасайиб кетиши кузатилди.
10. Эхинококкоз пайтида қўйларда безовталаниш, иштаха беқарорлиги, тахикардия, ҳансираш, пальпацияда жигарнинг оғрик сезиши, шиллик пардаларнинг оқариши, тишини гижирлатиш белгилари, шунингдек, қондаги эритроцитларнинг 1,9 млн /мкл (7,7%)га, гемоглобиннинг-26,4 г/л (7,1%) га, умумий оксилнинг-11,6 г/л (8,1%) га, альбуминларнинг-3,1 г/л (7,9%) га, глюкоза микдорининг- 0,08ммоль/л (9,6%) га пасайиши кузатилди.
11. Эхинококкоз окибатида қўйчилик хўжаликларига етказиладиган иқтисодий зарар тирик вазн хамда жун махсулдорлигининг пасайиши ва жун сифатининг бир-икки навга ёмонлашиши, шунингдек, зарарланган жигар ва ўпка хом ашёсининг ташлаб юборилиши ва мажбурий сўйилиш эвазига хар бош қўй ҳисобига ўртача 150-170 минг сўмни ташкил этади.
12. Ҳайвонларнинг асосий цестодозларига қарши махсус соғломлаштириш тадбирлари мажмуйини қўллаш унинг учинчи йилига келиб қўйларда эхинококкознинг 16,6% дан 1,4% гача, ценурознинг 18,2% дан 0,3% гача, шунингдек, итларда эхинококкознинг 10,4% дан 0,5% гача, мультицептознинг эса дастлабки холатидаги ўртача 17,6% дан тўлиқ бартараф этилишигача пасайишига олиб келди.
13. Ҳайвонларнинг асосий цестодозларига қарши итларни гижжасизлантиришда янги гижжасизлантириш тартиби (итларни хар чоракда бир мартадан имагонал ва улар орасида хар 40-45 кунда бир мартадан преимагонал, жами 8 марта гижжасизлантириш) ни кўллаш унинг учинчи йилига келиб итларнинг асосий цестодозлар билан зарарланишини ўртача 40,8% дан 2,9% гача, шу жумладан, эхинококкоз билан зарарланишини 32,1% дан 1,8% гача, мультицептоз билан зарарланишини 41,1% дан 1,2% гача пасайишига олиб келди.
14. Қўйларда эхинококкозга карши махсус иммунопрофилактика усулини ишлаб чикиш максадида қўлланилган эмлаш вариантлари орасида қўзиларни таркибида 1000 ва 1500 дона эхинококк протосколекслари бўлган ва 1,0 мл ҳажмдаги вакцина билан эмлаш усули энг самарали иммунопрофилактика усули деб топилди ва бунда экссамарадорлик, мос холда, 80,0 ва 93,3% ни ташкил этди.
15. Иктисодий самарадорлик режали гижжасизлантириш тадбирларини қўллашда ҳар бош совлиқ ҳисобига ўртача 37860 сўмни, махсус соғломлаштириш тадбирлари мажмуйини қўллашда ўртача 57223 сўмни, иммунопрофилактика тадбирларини қўллашда ўртача 56100 сўмни ташкил этди.
Ҳайвонлар қутуриш касаллигининг олдини олиш ва қарши курашиш муаммолари
клиник белгилари, диагностика масалалари, шунингдек, кураш чоралари ва
ҳайвонларнинг қутуришининг олдини олиш
Ҳайвонлар туберкулёзига қарши янги препаратнинг IN VIVO синовлари
Ҳайвонлар протозозозларини назорат қилиш тадбирини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари ва
- 1-25 / 1734
- Keyingi