Barcha maqolalar
Ҳайвонлар (куён, оқ сичқон) қон таркибига нурланишнинг таъсири
Ҳайвон заҳарлари компонентларининг нейро- ва гемотоксик таъсир механизмларини қиёсий тадқиқ қилиш
Тадқиқот объектлари: ҳайвон заҳарлари ва уларнинг компонентлари.
Ишнинг мақсади: айрим ҳайвонларнинг заҳарлари ва компонентларининг кон томирлари нерв-мускул ҳужайралари ва гемостаз активациясига таъсир механизмининг токсикологик хусусиятини ўрганиш.
Тадқиқот усуллари: биофизикавий, биокимёвий, физиологик тадқиқот методлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнгн: Argiope lobata, Anemesia sp., Eresus niger, Agelena labirintica, Allohona singorensis ўргимчаклари, Mesobuthus caucasicus, Mesobuthus sp. чаёнлари, ҳамда Vipera lebetina гюрза илони ва Echis multisquamatus чархилони заҳарларининг нейро- ва гемотоксик таъсир механизмлари хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида қон-томирлари хужайраларидаги турли типдаги Са2+-каналлари ва рецепторларни ўзига хос равишда модификацияловчи ва гемостаз системасининг Са2 га боғлиқ жараёнларни фаоллаштирувчи нейро- ва гемотоксинлар аниқланди ва ажратиб олинди.
Амалий ахам пяти: олинган натижалар асосан фундаментал характерга эгадир, чунки ҳайвонлар заҳарлари компонентларидан тадкиқот инструментлар сифатида фойдаланиш орқали глутамат рецепторларининг фаолият кўрсатиши ва тузилишининг механизмлари, силиқ мускул хужайраларнинг қисқариш фаоллиги, ҳамда кальций гомеостази модуляциясининг тузилиш хусусиятлари ва улар билан боғлик бўлган турли хужайралардаги транспорт системалари тўғрисидаги тушунчалар кенгаяди. Ундан ташқари, ушбу натижалар нафақат юрак қон-томир ва гемостаз системасининг фаолият кўрсатишининг молекуляр механизмларидаги бузилишларни аниқлаш, балки клиник амалиётда ҳозирги вақтда бутун дунёда кенг таркалган тромботик ва геморрагик асоратларда гемостаз жараёнини ўрганишда қўлланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар асосида оғриқ колдирувчи ва яллиғланишга қарши малхам ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва томир гемостази функциясини бузилишида содир бўладиган тўқима фактори III (кон ивишининг ташқи йўли)нинг фаоллашувини аниқлаб берувчи диагностик метод яратилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: физиология, биофизика, фармакология, соғлиқни саклаш.
Қутуриш касаллиги вирусига ҳайвон турларининг мойиллиги, замонавий диагностикаси ва қарши кураш чора тадбирлари
Қутуриш касаллиги вирусига ҳайвон турларининг мойиллиги, Замонавий диагностикаси ва қарши кураш чора тадбирлари
Қурғоқчиликка бардошли бўлган ғўза ва кунгабоқарнинг мураккаб дурагайлаш асосидаги селекцияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда рўй бераётган сув танқислигига барҳам беришда қурғокчиликка чидамли қишлоқ хўжалиги экинлари хусусан, ғўза ва кунгабокар навларини яратиш ўсимликлар генетикаси ва селекциясининг асосий йўналишларидан бири хисобланади. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекциясида дурагайлаш ирсиятни ўзгартириб, янги муҳитга мослашадиган баркарор генотиплар пайдо бўлиши имкониятини яратади. Дурагайлаш ва танлаш янги навларни яратишнинг асосий омили бўлиб, кўп жиҳатдан танланган чатиштириш услублари ва бошланғич ашёларнинг генотипига боғлиқ бўлади.
Республиканинг турли тупроқ-иқлим, гидро-мелиоратив минтакалари учун ғўзанинг турли нокулай шароитларига, қурғоқчиликка чидамли, кимматли хўжалик белгиларини намоён этадиган, толанинг технологик сифат кўрсаткичлари юқори, серҳосил ҳамда кунгабоқарнинг тезпишар, мойдорлиги юқори ва маҳсулдор навларини яратиш хамда уруғчилигини яхшилаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Ғўза ва кунгабокар селекциясида селекцион усулларни кўллаган ҳолда ирсий белгилари турғун ва сифат кўрсаткичи саноат талабларига мос бўлган навларни яратишга бўлган талаб ошиб бормокда.
Дунёда деҳқончилик амалиётида қурғоқчиликка чидамли ғўза ва кунгабоқар навларининг морфофизиологик ва қимматли хўжалик белгилари, генотипик таъсирчанлиги, дурагайларни сувга талабчанлиги бўйича муҳим физиологии кўрсаткичлари, белгиларнинг ирсийланиши ҳамда генератив маҳсулдорлик кўрсаткичларини аниклашга катта эътибор каратилмоқда. Навларнинг курғоқчиликка чидамлилиги тупрокда нам етишмаслигига бардош бериб, махсулдорлигини ва толанинг технологии сифат кўрсаткичларини кескин пасайтирмаслик хусусиятини намоён этиши бўлиб, янгидан яратилаётган ўрта толали ғўза навларининг асосий кисми тур ичида дурагайлаш асосида яратилган бўлиб, генетик жиҳатдан яқин бўлганлиги учун муҳитнинг биотик ва абиотик омиллари чидамлилиги ҳамда экилиш муддати киска бўлмокда. Шунинг учун кунгабоқар ва ғўзанинг янги навларининг турли сув режимига, сув танқислиги шароитида хусусий генотипик таъсирчанлигини аниқлаш ва янги яратилаётган навларнинг чидамлилигини ошириш бўйича илмий-тадқиқотлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги ва «Уруғчилик тўғрисидаги»ги Қонунлари ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 23 февралдаги ПҚ-1288-сон «2010 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз хажмлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 сентябрдаги 328-сонли «Узбекистан Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсати тўғрисида» ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади мураккаб дурагайлаш услублари орқали ғузада тезпишар, сув танқислигига бардошли, тола сифати IV ва V типга хос бўлган ҳамда кунгабоқарда серҳосил ва юқори мойдорлик белгиларини ўзида мужассамлаштирган янги навларни яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида моделлаштирилган қурғоқчилик шароитларида ғўзанинг G.hirsutum L., ва кунгабоқарнинг Helianthus anmius L., турларига мансуб янги навлари ҳамда уларнинг оддий ва мураккаб дурагайларида физиологик ҳамда кимматли хўжалик белгилар бўйича генотипик полиморфизм аниқланган;
сув танқислиги шароитида физиологик ва хўжалик белгиларнинг стрессга физиологик мослашувчанлигининг ўзгариши, ушбу ўзгарувчанлик белгиларнинг полиген хусусияти ва генотип-муҳитига ўзаро таъсири асосида эканлиги исботланган;
оддий ва мураккаб дурагайлаш услублари оркали яратилган дурагайларда кимматли хўжалик белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва шаклланишига қиёсий баҳо бериш асосида асосий кимматли хўжалик белгиларнинг генетик табиати, хамда белгиларнинг янги генетик ўзгарувчанлигига эга юқори авлод дурагайларини ажратиб олишдаги самарадорлиги аниқланган;
тур ичида оддий ва мураккаб дурагайлаш услублари оркали қурғоқчиликка бардошли баъзи салбий коррелятов богликларни узиш, ғўзада юқори тезпишарлик ва махсулдорлик, тола чикими ва сифати ва бошка белгиларнинг, кунгабокарда эса тезпишарлик, хосилдорлик, юқори мойдорлик, мағиз чиқими ва бошқа белгиларнинг юқори мажмуасига эга рекомбинантлар ажратиб олиш мумкинлиги аниқланган;
изланишлар асосида ажратиб олинган асосий хўжалик белгилари мужассамлашган оила ва тизмалардан амалий селекцияда курғоқчиликка бардошли кунгабокарда юқори мойдор ва махсулдор, тола сифати юкори бўлган серҳосил, кимматли манба сифатида фойдаланиб янги ғўза навлари яратилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Сув танқислиги шароитида ғўза ва кунгабокар ўсимлик барглардаги умумий сув микдорининг ва транспирация жадаллигин камайиши, баргларнинг сув ушлаш хусусияти, барглар умумий сатҳининг ва барг сатҳи бирлигидаги огизчалар сони ошиши навлар, оддий ва мураккаб дурагай ўсимликларининг бу стресс омилга мослашувининг муҳим физиологик ва морфологик механизмлари эканлиги аниқланди.
2. Мураккаб дурагайлараро чатиштириш натижасида олинган дурагайларнинг юкори гетерозиготалик ҳолати бўлганлиги туфайли, гетерозис самараси сув танқислигига бардошлигини таъминлайдиган белгилар бўйича юқори бўлиши исботланди.
3. Чатиштириш услубларига кўра биринчи авлод дурагайларининг доминантлик коэффициента кескин фаркланиб, оддий дурагайларда мураккаб дурагайларга нисбатан мазкур кўрсаткич сезиларли паст бўлди, айниқса илдиз тизими вазни ва баргларнинг умумий юзаси белгилари бўйича яққол намоён бўлди.
4. Ота оналик генотиплари белгиларининг кўрсаткичлари бир-бирига яқин бўлган ҳолда биринчи авлод дурагайларда гетерозис холата юкори даражада кузатилиши ва белгиларнинг фарклари кескин бўлган ҳолда ирсийланиш жараёни оралиқ ҳолатда бўлиши аникланди.
5. F2 дурагайларда олиб борилган гибридологик тахлил шуни кўрсатдики, мураккаб дурагайларда ажралиш жараёни жуда кенг микдорда кузатилади ва сув танкислигига бардошликни таъминлайдиган белгилар бўйича кўп трансгрессив ўсимликлар пайдо бўлади.
6. Ғўза ва кунгабоқар ўсимликларнинг мураккаб дурагайлаш натижасида кўп миқдорда пайдо бўладиган трансгрессив ўсимликлар морфо хўжалик белгиларнинг юқори кўрсаткичлари билан бойитилган янги оилаларни ажратишга асос бўлади.
7. Кўп йиллик селекцион ишлар натижасида Қоракалпоғистонда 60 йилдан буён экилиб келинаётган С-4727 навидан устун бўлган кўп ғўза тизмалари яратилди.
8. Мураккаб дурагайлараро услуби оркали яратилган ғўза ва кунгабоқар тизмаларда мавжуд бўлган салбий корреляцией боғликлари бузилганлиги аниқланди, айниқса илдиз тизими вазни ва мойдорлик белгилари орасида ҳамда тезпишарлик билан маҳсулдорлик орасидаги белгилар.
9. Кичик нав синаш кўчатзорида ўрганилган тизмаларнинг бир нечаси Л-32, Л-34, Л-67, Л-28 ва Л-65 андоза КК-1 навидан аксарият белгилари бўйича ўз устунликларини намоён этишди, айниқса ҳосилдорлик ва мағиз чикими белгилари бўйича, бу эса ер бирлигидан юқори мой олишга сабаб бўлади.
10. Мураккаб дурагайлаш услуби оркали яратилган тезпишар тизмаларда кўсакларнинг очилиш суръати 1,2-2,0 кунга тезлашди ва шунинг натижасида вегетация даври ўн кунгача қисқартирилди.
11. Қорақалпоғистонда кунгабокарнинг КК-52 ноёб нави андоза КК-1 навига нисбатан ҳосилдорлик бўйича 27,3 %, мағиз чиқими бўйича 17,0 % ва минг дона уруғ доначаларнинг вазни бўйича 7,3 граммга юкори бўлди.
12. Давлат нав синаш комиссиясига биринчи маротаба толасининг сифати тўртинчи тип талабларига тўлиқ жавоб берадиган навлар топширилди. Шу кунга қадар Қорақалпоғистонда фақатгина бешинчи тип толага мансуб навлар экилиб келмокда ва бу эса сотиб олиш нарҳи кам бўлганлиги туфайли даромад микдорини кескин пасайтиради.
13. Янги яратилган ғўзанинг КК-3506 ва КК-3543 навларига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2016 йилда Давлат UZ NAP 00131. 30.06.2016, UZ NAP 00138. 31.08.2016 ракамли патентлари олинди
14. Янги КК-3506 ва КК-3543 ғўза навлари бўйича бирламчи уруғчилик ишлари ташкил қилиниб олиб борилди ва буларнинг натижасида элита хўжаликларига топшириш учун етарли ҳажмда уруғлик ашёлар тайёрланди ҳамда ушбу навларнинг навдорлиги 99,0 % га етказилди.
Қурғоқчилик ва вирусга чидамлилиги учун картошка навларини баҳолаш ва уларни етиштириш технологиясининг айрим елементларининг хусусиятларини ўрганиш
Тадқиқот объектлари: вира ва Самши жаҳон коллекциясининг 19 ерта, 31 ўрта-ерта ва 3 ўрта пишган навлари, 3 та атама ва 2 екиш усули, танланган навларнинг уругъ илдиз меваларининг 4 репродукцияси.
Ишнинг мақсади картошка етиштириш учун Зарафшон водийсининг кенг тарқалган вируслари ва екстремал шароитларига чидамли навларни аниқлаш ва ажратиш, шунингдек уларни етиштириш технологиясининг айрим елементларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот усули: дала ва ишлаб чиқариш тажрибалари ВНИИХ (Москва, 1967,1989) ва қишлоқ хўжалиги екинларининг хилма-хиллигини синаш Давлат комиссиясида (Москва, 1974) ишлаб чиқилган усулларга мувофиқ ўтказилди.
Икки маҳсулдор екинлар учун навлар ва ўсиш стимуляторларининг яроқлилиги Т. E. Астанақулов (1991.1997) усули билан аниқланди. B. A. Доспехов томонидан ҳосил маълумотларини статистик қайта ишлаш (1985).
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги. Зарафшон водийси шароитида вир ва Самшадан олинган картошка навлари тўплами биринчи marta х, С, М ва Й вирусларига чидамлилиги, иссиқлик, қурғоқчилик ва икки екинли екинга яроқлилиги бўйича баҳоланди. Вирусларга, иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамли картошка хом ашёси ажратилган. Картошка навларининг virus, иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамлилигига баҳорги ва икки маҳсулдор екинларни кўпайтириш жараёнида екиш саналарининг таъсири аниқланди ва уларни етиштириш технологияси ўрганилди.
Амалий аҳамияти: жаҳон коллексиясидан ВИР (Санкт-Петербург) ва Самши (Самарқанд) (ерта-қувонч-1656м, ўрта - ерта-Баҳро-30, Самши-9, Адиб-16566, Ярокли-1656р, Сахро-32, Бардошли-3, Зинда) картошкасининг истиқболли навлари аниқланди-28 ва ўрта пишган - Ҳамкор-1150, клонлари 26м ва 23), вирусларга (Х, С, М,Й), иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли.
Икки серҳосил екинга картошка екишнинг мақбул вақти аниқланди, бу еса екиннинг кенг тарқалган вирусларга ва Ўзбекистоннинг иссиқ ва қурғоқчил иқлими шароитларига чидамлилигини таъминлашга имкон беради. Баҳро-30 картошка нави етиштирилиб, 2004 йилдан бери Республика Давлат реестрига киритилган.
Амалга ошириш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: картошканинг танланган навлари, дурагайлари ва клонларидан доимий равишда юқори ҳосил олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқаришга жорий етилди. Тадқиқот натижалари 2003-2004 йилларда Ургут туманининг "Hamza" ширкат, Самарқанд вилоятининг Таиляк туманининг "Боғизаган" фермер хўжаликларида 102 гектар майдонда амалга оширилди. Картошканинг х, С, М, Й вирусларига чидамлилиги манбаларидан фойдаланиш бўйича республика наслчилик муассасаларига тавсиялар берилади; иссиқлик ва қурғоқчилик. Баҳорги екиш даврида 1 гектардан иқтисодий самарадорлик 181390 сўм, рентабеллик еса 18%, ёзги екиш даврида бу кўрсаткичлар мос равишда 238790 сўм ва 32% ни ташкил етди.
Қўллаш соҳаси: ўсимликчилик; наслчилик ва уруғчилик.
Қурғоқчил худудлар деҳқончилигида сувни тежаш имкониятларини баҳолаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобал иқлим ўзгариши ер ва сув ресурслари билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг кескин тус олишига сабаб бўлмокда. Минтақаларда юзага келаётган сув ресурсларининг такчиллиги бевосита қурғоқчил ҳудудларнинг янада кенгайишига, ер ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг чекланишига ҳамда ахолини озик-овкат махсулотлари билан таъминлаш муаммоларининг ортишига олиб келмокда1.
Жаҳон мамлакатлари кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурслари барқарорлигини таъминлаш учун суғоришда сувни тежовчи интенсив технологияларни жорий этиш ва дехкончиликда қурғоқчил ҳудудлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмокда. Ҳозирги сув ресурслари тақчил бўлган шароитда суғориладиган деҳқончилик майдонларини кенгайтириш зарурати муаммо қамровининг янада ошишига олиб келмокда. Мазкур ҳолатда иқлимнинг глобал илиши дарёлар оқимига, намлик тақсимотига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига ўзининг салбий таъсирини ўтказмокда. Натижада, Марказий Осиёнинг сугориладиган дехкончилик худудларида сув ресурслари танқислиги муаммоси янада кучаимокда .
Республикамизда ер ва сув ресурсларидан окилона фойдаланишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмокда. Мазкур йўналишда, жумладан, суғориладиган майдонларда сув сарфини тежайдиган янги технологияларни қўллаш кенгайди, сув кўп талаб қиладиган экинлар ўрнига серҳосил, кам сув талаб қиладиган кишлок хўжалик экинлари экиш жорий килинди. Шу билан биргаликда, суғориш учун сув таъминоти мураккаб бўлган, лекин, тупроғи унумдор адир ерлардан максадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида3 «...суғориладиган
ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ер ресурсларини тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Бу борада, кишлок хўжалигида сувни тежовчи технологияларни ишлаб чикиш, экинларни сугормасдан етиштириш борасида амалга ошириладиган тадқиқотларни янада чукурлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон билан тасдиқланган «2016-2018 йилларда кишлок хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қурғоқчиликда сувни тежаш ва ҳудуднинг агрометеорологии кўрсаткичларига асосланган ҳолда, қишлоқ ҳўжалигида ҳаводаги намдан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қурғоқчил ҳудудларда мульчлаш натижасида тупрокнинг конденсация ҳисобига нам тўплаши тажрибалар асосида аниқланган;
буғланувчанлик ўртача йиллик ёғин микдоридан юқори бўлган қурғоқчил шароитларда, мульчлаш асосида, экинлардан суғормасдан ҳосил олиш мумкинлиги аникланган;
сув ресурслари ўта чекланган ҳудудларда сабзавотлардан суғоришсиз ҳосил олиш усули асосланган;
тупрокда вегетация даври бошланишига қадар тўпланган нам микдори куз-қиш давридаги ёғин микдоридан кўплиги аниқланган.
Хулоса
Диссертацияда қурғоқчил ҳудудларда сувни тежаш ва ҳаводаги намдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш бўйича олиб борилган назарий ва амалий тадқиқотлар қуйидаги хулосаларни килишга имконият яратди.
1. Суғориладиган майдонлардан буғланишни камайтириш бўйича Ўзбекистонда ва хорижда ҳозирга қадар ўтказилган тадқиқотлар суғориш ва мульчлашни бирлаштириб амалга оширилган. Қишлоқ хўжалиги экинларини ўртача йиллик ёғин микдори 200 мм дан кам бўлган қурғоқчил шароитда суғормасдан ҳосил олиш имкониятлари бўйича тадкиқотлар ўтказилмаганлиги аниқланди.
2. Ўтказилган тадкиқотлар асосида апрель ойининг вегетация бошланиш даврида тупроқнинг бир метр қалинликдаги нам минимал 170-200 мм бўлиб, максимал 300 мм гача бўлишини кўрсатди. Вегетация даврида конденсация ҳисобига тупроқнинг намлиги ошиб бориши аникланди. Шу сабабли тажрибалар суғоришсиз мульчлаб ўтказилди ва ижобий натижалар олинди.
3. Ўзбекистонда суғориш учун ярокли 18 млн гектар ер мавжуд бўлиб, суғориладиган деҳқончиликда 4,2 млн гектар ердан фойдаланилади. 1,2 млн гектарга яқин майдон лалми деҳкончиликда фойдаланилади. Таклиф этилаётган усул қишлоқ хўжалиги экинлари майдонини кенгайтириш имконини беради.
4. Республикада катта майдонда суғориш учун сув насослар ёрдамида етказиб берилади. Суғоришда мульчлаш усулини кўллаш бу харажатларни кескин камайтиришга олиб келади.
5. Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида аҳоли керакли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш имкониятига эга эмас. Уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш катта транспорт харажатларни талаб этади. Таклиф килинаётган усул уларни ўз жойида етиштириш имкониятини беради.
6. Таклиф этилаётган усул қурғоқчил ҳудудларга эга бўлган хорижий мамлакатларда амалиётда қўлланилиши мумкин.
7. Ўзбекистонда деҳқончиликнинг 90 % маҳсулотини берадиган суғорма деҳқончиликни ривожлантириш ва кенгайтириш сув танқислиги ва сув сарфи катталиги сабабли иккиламчи шўрланиш босими таъсирига тушиб колган. Бу ҳол тезлик билан суғоришнинг прогрессив технологияларини, шу жумладан, томчилатиб суғоришни биринчи навбатда шўрланмаган ерларда жорий этишни талаб қилади. Шунга мувофиқ адир ҳудудларни томчилатиб суғоришга ёки суғормасдан ҳосил етиштириш усулларига ўтказиш керак, чунки адирларни анъанавий суғориш эски суғориш майдонларини шўрлатиб юбориши мумкин.
8. Пахта етиштиришда ҳосилдорлиги кам ва сув таъминоти етарли бўлмаган ерларда деҳқончиликни кам сув истеъмол қиладиган экинларга ўтказиш ишларини амалга ошириш зарур. Иктисодий самарадорлик жиҳатдан узумчиликни ривожлантириш катта ахамиятга эга ва даромади бошка экинларга нисбатан анча юқори ҳисобланади.
Қўйларнинг эхинококкоз касаллигига қарши вакцинани гематологик текшириш
Ушбу мақолада қўйларнинг эхинококкоз касаллигига қарши вакцинани гематологик текшириш натижалари баён қилинган
Қўйларнинг инфекцион энтеротоксемия касаллиги диагностикаси
Қўйларнинг брадзотига қарши маҳаллий моновалент ГОА вакцина тажриба сериясини иммуногенлигини денгиз чўчқачаларида аниқлаш
Қўйларни инфекцион некротик гепатит касаллиги эпизоотологияси
Қўйларда цист эхнококкоз тарқалиши
Ушбу мақолада қўйларда цист эхнококкоз тарқалиши бўйича маълумотлар баён қилинган
Қўйлар хламидиозини иммунологик текшириш ва улардаги патоморфологиялар
Қўйлар колибактериоз касаллигида иммунитет ва глюкокортикоидлар фаоллиги
Тадқиқотларнинг объектлари: турли ёшдаги коракўл қўйларнинг қони ва унинг зардоби, вакциналар.
Ишнинг мақсади: коракўл қўйлари ва қўзиларни колибактериоз касаллигига қарши вакцинациядан олдин ва кейин ҳамда ревакцинация ўтказгандан кейин уларда глюкокортикоид гормонлари динамикасини ва иммун статусный аниқлаш.
Тадқиқот усуллари: гематологик, биокимёвий, гармонал ва иммунологик тадқикот усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда илк бор коракўл қўйларида колибактериоз касаллигига қарши вакцинация, ревакцинация ўтказилгандан кейин иммун статус ва глюкокортикоид гормонлари динамикаси ўрганилган. Иммунологик реактивлик холатини баҳолашда замонавий тестлардан 11-ОКС, 17-ОКС, гидрокортизон «Ғ» , кортикостерон «В», гидрокортизоннинг кортикостеронга нисбати динамикаси, «Т» ва «В» лимфоцитлар микдори, лизоцим фаоллиги каби тестлардан биринчи марта фойдалинилиб тахдил қилинган.
Амалий ахамияти: илмий тадқиқотда илк бор глюкококртикоид гормонларининг 11-ОКС, 17-ОКС, гидрокортизон «Ғ» , кортикостерон «В», гидрокортизоннинг кортикостеронга нисбати, динамикаси, «Т» ва «В» лимфоцитлар ва лизоцим фаоллиги, колибактериоз касаллигига вакцинация ва ревакцинация ўтказилгандан сўнг аникланган. Олинган натижалардан ветеринария, қоракўлчилик амалиётида ҳамда олий ўқув юрти талабаларининг ўкув жараёнида фойдаланилмоқда.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтнсодий самарадорлигн: колибактериоз қоракўлчиликка катта иқтисодий зарар келтиради. Янги туғилган қўзиларда бу касалликдан ўлим 35-40 % га тенг. Ташқи муҳитнинг инфекцияланиши бартараф қилинади ва инсонларнинг инфекцияланган маҳсулотлар билан заҳарланишининг олди олинади.
Қўлланиш сохаси. Ветеринария ва қоракўлчилик хўжаликлари.
Қўй жунини механик тозалашнинг амалий ва илмий асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунё бўйича 1,25 млрд, бош турли зотдаги кўйлар урчитилиб, улардан 1450 минг т. дан ортиқ жун хом ашёси қирқиб олиниб, шундан дагал жунлар 30%, ярим дагал жунлар 52 % ва майин жунлар 18% ни ташкил этмокда1. Шу билан бирга жуннинг ўсимлик аралашмалари билан ифлосланиши тайёрланаётган жун хом ашёсининг сифат ва микдор жиҳатидан пасайишига хамда жунга бирламчи ишлов бериш, тозалаш жараёнига боғлиқ муаммоларнинг шаклланишига олиб келмокда.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида тўқимачилик саноатини кишлок хўжалигида ишлаб чиқариладиган табиий толаларга бўлган талабини қондириш борасида муайян натижалар қўлга киритилди. Айниқса, жун толасига ишлов бериш, уни такомиллаштириш ва жун маҳсулотларини ишлаб чиқиш борасида олиб борилгап илмий ва амалий ишларпи алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 кўзда тутилган маҳаллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида сифатли ҳамда қўшимча кийматли махсулотлар ишлаб чиқариш жараёни республикамизда жун хом ашёсини тайёрлаш ҳажмини ошириш, улардан самарали фойдаланиш, жунга бирламчи ишлов бериш жараёнини такомиллаштиришга дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Дунё амалиётида (Австралия, Янги Зелландия, Монголия, Туркия, Россия кабилар) табиий толалардан бири бўлган жун толаларидан кенг фойдаланишга аълоҳида эътибор берилмокда. Чорвачилик тармоги жадал ривожланаётган хорижий мамлакатларда улардан олинадиган махсулотга бирламчи ишлов бериш, кайта ишлаш, тайёр махсулотлар ишлаб чикариш технологияларини такомиллаштириш долзарб хисобланади. Республикамизнинг чорвачиликка ихтисослашган хўжаликлар шароитида сифатли жун тайёрлашда, ифлосланган жунга бирламчи ишлов беришнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чикиш, бу технологик жараённи амалга оширадиган курилмани яратиш ва бу борада максадли илмий тадқиқотларни жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни: жунларга бирламчи ишлов беришнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган технологияни амалга оширадиган курилманияратиш ва унинг асосий параметрларини асослаш, хўжалик синовларидан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш муҳим вазифалардан бири хисобланади.
Ушбу диссертация тадқиқоти Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4947-сон қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши тадкиқотлари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турли тоифадаги шахсий ёрдамчи, кўп тармоқли деҳқон ва чорвачилик фермер хўжаликлар шароитларда тайёрланадиган жун сифатини ошириш, жунга бирламчи ишлов бериш техник қурилмани яратиш хамда унинг асосий параметрларини назарий ва амалий жихатдан асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ифлосланган ва тозаланган жуннинг физик-механик хусусиятлари ва ифлосланишига таъсир этувчи омиллар аникданган;
ифлосланган дағал жунни бирламчи тозалаш аппарата, жунни синфлаш ва саралаш столининг конструктив схемаси ишлаб чиқилган ва тажриба-синов модели яратилган;
жунни бирламчи тозалаш аппаратининг ишлаб чиқиш тажриба-синовлари натижаларига асосан макбул параметрлари аникланган.
Хулосалар
1. Чорвачилик хўжаликлари шароитида турли паратипик омиллар таъсирида жуннинг ифлосланиш сабаблари, ифлосланган жуннинг физик-механик хусусиятларининг пасайиши, тоза жун чикимининг камайиши туфайли хомашё сифатининг кескин пасайиб бориши аниқланди;
2. Тажриба-синовларда маълум бўлдики, жун толаларининг намлиги юқори бўлганда, уни ифлосликлардан тозалаш жараёни кийинлашади, яъни толаларнинг механик таъсирга чидамлилиги пасаяди, жумладан: жун толаларининг нисбий намлиги 22% бўлганда толанинг узилишга бўлган мустаҳкамлиги 20 гс. дан 17,84 гс. гача; чўзилишга мустаҳкамлиги 1,83 гс гача; ифлосликлардан тозаланиш даражаси 3,63% га пасаяди. Тажриба натижаларига асосан тозаланаётган жун толаларининг нисбий намлиги 16-17% дан ошмаслиги мақсадга мувофикдир.
3. Жунни тозалаш аппаратининг иш унуми, ифлосланган жун таркибига ва ундаги ўсимлик колдикларининг физик-механик хусусиятларига, мазкур аппарат ўлчамлари ва иш режимига боғлиқлиги аниқланди.
4. Кўп омилли тажриба-синовлар натижаларига асосан регрессия тенгламаси тузилди ва куйидаги мақбул параметрлар аниқланди:
-двигателнинг талаб қиладиган қуввати 1,5 кВт;
- аппаратнинг жунни тозалаш даражаси 90-95%;
- аррали барабанниг мақбул айланишлар тезлиги 120-127 мин.
5. Ифлосланган жунни тозалаш аппаратининг тажриба-синов изланишлари натижаларига асосан ишчи органларининг макбул деб топилган параметрлари:
- таъминлаш бункер таги панжараси валсларининг орасидаги мақбул масофа 10 мм;
- тутгичларнинг салт ҳолатга ўтиши учун бурилиш бурчаги 19-60°;
- аррали барабанда арраларнинг сони 10 дона;
- аррали барабан диаметри 320 мм;
- аррали барабан арралари тишларининг сони 284 дона;
- аррали барабан айланиш тезлиги 120-127 мин'1;
- шеткали барабан айланиш тезлиги 250 мин'1;
- арралар орасидаги масофа 20 мм.
6. Ифлосланган жунни тозалаш аппаратининг назарий ва хўжаликларда ўтказилган ишлаб чиқариш синовлари натижалари шуни кўрсатдики, чорвачиликка ихтисослашган хўжаликлар жун қирқиш пунктлари учун техник восита сифатида ишлаб чикилган жун тозалаш аппаратининг жорий этилиши ва қўлланилиши хўжаликларда тайёрланаётган сифатли жун салмогини 10-15% га ошириш имконини беради.
7. Ишлаб чикилган жун тозалаш аппаратини чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларда жорий этилишидан олинадиган йиллик иктисодий самара 1485388 сўмни ташкил этади.
Қўзилар диплококкоз касаллиги
Қуёнчиликни ривожлантириш, уларни озиқлантириш, касалликларини даволаш ва олдини олиш
Ушбу услубий қўлланма қуёнчилик тармоғи билан шуғулланадиган фермерлар ва шахсий хўжалик эгалари учун мўлжалланган бўлиб, қўлланмада қуёнларни асраш, озиқлантириш улар орасида кенг тарқалган инфекцион, инвазион ва ички юқумсиз касалликларни тавсифи, тарқалиши, даволаш ва олдини олишнинг самарали усуллари баён қилинган.
Мамлакатимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган қуёнчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, тармоқ ривожи учун қатор қулайликлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 декабрда тасдиқланган 859–сонли қарор билан Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳам мазкур йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Жумладан, 2019 йил 31 октябр куни давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда қуёнчиликни жадал ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилиб, тегишли ташкилотлар зиммасига 2020 йил якунига қадар Республикамизда қуёнлар сонини 3 миллион бошга етказиш, унинг ички истеъмолини, экспорт кўламини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, ўтган йиллар давомида ассоциация томонидан Ўзбекистонда қуёнчиликни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2020–2024–йилларда Республикамизнинг барча ҳудудида қуёнчилик кластерларини йўлга қўйиш бўйича дастур шакллантирилди.
Ҳозирги даврда Республикамизда қуёнчилик тармоғи дастлабки ривожланиш босқичида бўлиб, ушбу даромадли тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ҳам ҳали унчалик кўп эмас. Улар ҳам етарлича ахборотга ва кўникмага эга эмас. Демак, бу борада тарғибот–ташвиқот ишларини янада жадаллаштириб, қуёнчилик тармоғини саноатлашган даражага етказиши лозим.
Қуёнчиликни ривожлантириш давр талаби (адабиётлар таҳлили)
Қуёнчиликда самарадорликни оширишда минерал- витаминли ҳамда оқсилли озуқаларнинг ўрни
Бу мақолада қуёнчилик соҳасини жадал ривожлантириш наслчилик ва селекция ишларини яхшилашда ҳамда сифатли парҳезбоп, экологик тоза ва биологик хавфсиз гўшт ва бошқа маҳсулотлар етиштиришда бир хужайрали кўк яшил сув ўтлардан фойдаланиб, дағал ўсимликларуни ёрдамида таннархи арзон донадор озуқа emuuimupuiu ҳацида фикр юритилган.
Қуёнларнинг эймериоз касаллиги (адабиётлар таҳлили бўйича)
Ушбу мақолада қуёнларнинг эймериоз касаллиги адабиёт маълумотлари асосида таҳлил қилинаг