Oktabr, 2024-Yil
392
НОДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
ЙЎЛЛАРИ
Саттаров Икромжон Мамиржон ўғли
Банк-молия академияси тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13935310
Аннотация.
Мақолада давлат молияси тизимини ислоҳ қилиш борасида кўзда
тутилган тадбирлар, бюджет харажатларидан самарали фойдаланиш тамойилларига
амал қилиш, фискал жавобгарлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, бюджет очиқлигини
таъминлаш, фискал таваккалчиликларни бошқариш масалаларига катта эътибор
қаратилган.
Калит сўзлар:
бюджет, бюджет даромадлари, бюджет харажатлари, бюджет
тақчиллиги, мувозанатли бюджет, бюджет назорати, давлат молиявий назорати,
молиявий аудит, бюджет жараёни, бюджет жараёни иштирокчилари, давлат қарзи,
бюджет трансфертлари, давлат харидлари.
Молия идораларининг кўп қиррали назорат фаолияти бюджет ни режалаштириш,
молиявий режалар ва сметалар лойиҳаларини кўриб чиқиш, бюджет барча даромад-ларини
тўплаш, давлат бюджети билан тегишли молия йили учун назарда тутилган чора-
тадбирларни молиялаштириш жараёнида амалга оширилади.
Миллий иқтисодиётда бозор муносабатларининг изчил қарор топиши асносида
назорат қилувчи давлат идораларининг бевосита иштирокисиз амалга оширилувчи
молиявий назоратнинг ўрни ва аҳамияти ортиб боради. Юқорида қайд этилгандек,
молиявий назоратнинг нодавлат турларини ички фирмавий (корпоратив) назорат, тижорат
банклар томонидан мижоз-ташкилотлар устидан назорат, аудиторлик назоратлари ташкил
қилади.
Ички фирмавий молиявий назорат корхона, муассаса, фирма, корпорациялар
ўзининг иқтисодий хизматлари, яъни бухгалтерия, молия бўлими, молиявий менежмент
хизматлари ва бошқалар орқали ўз корхонаси, филиаллари ва шуъба тузилмаларининг
молиявий фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Ички назорат хизматлари доимий
равишда пул маблағларини (шахсий, қарз, жалб этилган) ишлатилишининг самарадорлиги
ва мақсадга мувофиқлигинии кузатади, режалаштирган молиявий натижалар билан
ҳақиқий молиявий натижаларни қиёслаб, таҳлил қилади, инвестицион лойиҳаларнинг
натижаларига молиявий баҳо беради, корхонанинг молиявий ҳолатини назорат қилади.
Oktabr, 2024-Yil
393
Ички назорат капитални инвестициялашнинг бутун жараёнини кузатиб боради.
Ички назоратнинг кўринишларидан бири бўлган ва “пост-аудит” номини олган назорат
бизнес-режанинг молия бўлимидаги ишлаб чиқариш-инвестиция фаолиятининг ҳар бир
босқичида режлаштирилган молиявий натижани ҳақиқий ҳолат билан таққослаш, уларни
номувофиқ келиши сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, чиқимларни камайтириш ва
молиявий режалаштириш усулларини яхшилаш йўлларини қидиришни англатади.
Шу билан биргаликда ликвидликни қўллаб-қувватлашнинг объектив зарурлиги
банкдан потенциал қарз олувчи корхоналарнинг молиявий ҳолати ва кредит олишга
лаёқатлилигини баҳолашни талаб қилади. Ссуда берилган тақдирда банк ўрнатилган
муддатларда тегишли фоизлар билан биргаликда ссуданинг қайтарилиш еҳтимолини
баҳолаш мақсадида берилган ссуданинг ишлатилишини, мижознинг тўлов қобилияти ва
ликвидлигини назорат қилади.
Банк томонидан амалга ошириладиган бундай назорат кредит рискини
бошқаришнинг муҳим унсури ҳисобланади. Аудиторлик назорати нодавлат молиявий
назоратининг янги тури бўлиб, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Ўзбекистонда
ҳам ривожлана бошлади. Иқтисодиётни ташкил қилишнинг бозор тамойилларига ўтилиши
ва турли тижорат тузилмаларининг пайдо бўлиши билан уларнинг молиявий
ишончлилигига, шунингдек улар молиявий ҳолатини объектив баҳолаш борасида талаблар
кескин ошди. Бугунги кунда мамлакатимизда аудиторлик фаолияти қонун билан тартиб
солинади.
Аудиторлик назоратининг асосий вазифалари бухгалтерлик ва молиявий ҳисобот-
нинг ишончлилигини ҳамда амалга оширилган молиявий ва хўжалик операция-ларининг
амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини ниқлаш, текширилаёт-ган иқтисодий
субъектларнинг тўлов-ҳисобот ҳужжатларини, солиқ декларацияларини ва бошқа
молиявий мажбуриятларини текширишдан иборат.
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ги Қонуннинг 33-моддаси белгилаб қўйил-
ганидек, аудиторлик ташкилотлари қуйидаги турдош хизматларни кўрсатиши мумкин:
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот
тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий
ҳисобот тузиш;
юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвестиция активларини
ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш;
Oktabr, 2024-Yil
394
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича
маслаҳат бериш;
аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёҳуд
шартнома шартлари асосида уни жалб етган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш,
солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар
бериш;
молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш, шу
жумладан бизнес-режалар тайёрлаш, иқтисодий, молиявий маслаҳат ва бошқарувга оид
маслаҳат бериш;
бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий ҳисобот, солиқ солиш, молия-хўжалик
фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар,
конференциялар ўтказиш;
бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш,
молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти стандартларида назарда тутилган
бошқа турдош хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин.
Аудиторлик текшируви мажбурий ва ташаббусли бўлиши мумкин. Агар ташаббусли
текширув иқтисодий субъектнинг ўз қарори бўйича амалга оширила-диган бўлса,
мажбурий аудит унинг хоҳиш-иродаси ва истагига боғлиқ бўлмаган ва қонунчиликда
белгиланган ҳолларда мажбурий тартибда ўтказилади. Ҳар йили мажбурий аудиторлик
текшируви:
ҳиссадорлик жамиятлари;
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари;
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини
жамловчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли
бошқарувчилари;
манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган
хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар;
устав фондида (устав капиталида) давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик
юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;
фонд ва товар-хомашё биржалари;
Oktabr, 2024-Yil
395
ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига
жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш
миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни)
реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг
баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони юз нафардан кўп бўлса.
Мажбурий аудиторлик текширувининг буюртмачиси сифатида хўжалик юритувчи
субъект иштирок этади. Аудиторлик ташкилотини танлаш мулк эгаси, хўжалик юритув-чи
субъект қатнашчилари (акциядорлари) умумий мажлиси билан келишилади. Мажбурий
аудиторлик текшируви ўтказилишидан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан енг кам
иш ҳақининг еллик баробари миқдоридаги жарима ундириб олиниши ҳамда унинг
раҳбарининг қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб
бўлади. Жарима тўлаш хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текшируви
ўтказилишидан озод етмайди.
Аудитнинг асосий тамойили унинг мустақиллиги бўлиб, бунда асосан текширила-
ётган субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисидаги касбий фикрини ифодалашда бирор
томоннинг таъсири остида бўлишдан унинг озод еканлигини тушуниш лозим. Шу билан
бирга, яна шуни ҳисобга олиш керакки, аудит барча мамлакатларда етарли даражада қаттиқ
тартибга солинади.
Айрим давлатларда (масалан, Францияда) бу жараёнга давлат аралашади, у аудит
меъёри ва нормативларини белгилайди, аудиторларни ва аудиторлик фирмаларини
рўйхатдан ўтказади ҳамда уларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатади. Аудитни давлат
томонидан тартибга солишни ташкил этиш қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар
воситасида амалга оширилади.
Аксарият мамлакатларда мустақил Аудиторлар палаталари фаолият кўрсатади.
Уларнинг асосий вазифалари аудиторлик фаолияти ва аудиторлар ахлоқ меъёрлари бўйича
стандартларни ишлаб чиқиш, аудиторлар иш-фаолиятининг сифатини назорат қилиш,
аудиторлик фаолияти бўйича билимларни аттестация қилиш ва ҳужжатлар бериш ҳамда
аудиторлик меъёрларини бузган шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш
кабилардан иборатдир.
Аммо айрим мамлакатларда, масалан, Швецияда, гарчи Ваколатли аудиторлар
уюшмаси ва Тасдиқланган аудиторлар уюшмаси фаолият кўрсацада, умумий ҳолатда
аудиторлик фаолиятини тартибга солиш давлат томонидан амалга оширилади.
Oktabr, 2024-Yil
396
Мамлакатимизда Ўзбекистон Аудиторлар палатаси фаолият кўрсатади ва у давлат
идоралари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
ЎзРнинг Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунини амалга ошириш, аудиторлик
текширувларининг роли ва мақомини белгилаш, солиқ ва бошқа назорат идоралари
томонидан аудиторлик хулосалари ҳисобини юритишни таъминлаш мақсадида сўнгги
вақтларда бизнинг мамлакатимизда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш тартибига
жиддий ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, белгилаб қўйилдики, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш
ишлари аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг
молиявий-хўжалик фаолияти солиқ идоралари ва бошқа назорат идоралари томонидан
мажбурий тарзда тегишли аудиторлик ташкилотлари жалб этилган ҳолда текширилади.
Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавобгар
ҳисобланади.
Солиқ идоралари ва бошқа назорат идораларининг аудиторлик хулосалари ҳисобини
юритиш тўғрисидаги низом бундай хулосаларнинг икки турини белгилаб берган бўлиб,
улардан ҳар бири муайян ҳуқуқий оқибатларга олиб келади:
- ижобий аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилоти тўғрисида хўжалик юритувчи
субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини тўғри акс еттиради ва хўжалик
юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молиявий ва хўжалик операциялари ЎзР
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келади, дэган фикрлар мавжуд бўлган ҳужжатдир.
- салбий аудиторлик хулосаси хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида
тартиббузарликлар мавжуд бўлиб, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчини янглишишга
олиб келиши мумкин бўлганлиги тўғрисида фикр билдирилган аудиторлик ташкилоти
ҳужжатидир.
Солиқ ва бошқа назорат идоралари томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган
текширув аудиторлик хулосаси хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолияти
натижаларига мувофиқ келмаслигини аниқлаган ҳолда, ушбу аудиторлик хулосаси шак-
шубҳасиз сохта деб ҳисобланади ва аудиторлик ташкилоти, шунингдек бунда айбдор
бўлган шахслар қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортилади. Бунда солиқ ва
бошқа назорат идоралари ўн кунлик муддат ичида ЎзРИқтисодиёт ва молия вазирлигига
тегишли аудиторлик ташкилоти томонидан амалдаги қонунчилик меъёрлари бузилганлиги
аниқланганлиги тўғрисида хабар бериши шарт.
Oktabr, 2024-Yil
397
Мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказишдан бош тортганлиги учун хўжалик
юритувчи субъектлардан жарима ундириб олиш тартиби тўғрисида низом қонунчиликка
мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи
субъектларга нисбатан амал қилади.
Жарима солиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик
текширувларини ўтказишдан бош тортиши асос бўлади. Бунда йиллик молиявий
ҳисоботнинг аудиторлик текширувини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар
ўтказилиши ҳамда аудиторлик хулосасининг йўқлиги қоидабузарлик факти деб топилади.
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи
субъект ўзининг йиллик молиявий йил учун аудиторлик текширувини ҳисобот йилининг 1
майига қадар ўтказади ва аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин 15 кунлик муддат
ичида тегишли солиқ органига аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда
тасдиқланган нусхасини тақдим этади.
Аудиторлик хулосасининг нусхаси белгиланган муддатда солиқ органига
топширилмаган ҳолда, хўжалик юритувчи субъект ушбу органга ёзма равишда аудиторлик
хулосаси йўқлиги сабабини акс еттирувчи тушунтиришни тақдим этиши шарт.
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бош тортилганлиги сабабли
аудиторлик хулосаси йўқ бўлган тақдирда, солиқ органи хўжалик юритувчи субъектга
белгиланган тартибда жарима солади.
Бошқа назорат органи томонидан мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаган
хўжалик юритувчи субъектга нисбатан солиқ органи томонидан жарима солиш чораси
қўлланилмаганлиги аниқланган тақдирда, тегишли солиқ органининг мансабдор шахслари
қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
Бугунги кунда жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Хусусан, мамлакатимиз фуқаролари бюджет ни шакллантириш, бюджет
ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланишини назорат қилишда бевосита иштирок
қилиш имкониятига эга, бунинг учун “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳаси амалга ошириб
келинмоқда.
Oktabr, 2024-Yil
398
REFERENCES
1.
Temirov (2023),
Temirov M. Davlat moliyaviy nazorati faoliyatiga ichki audit
xizmatlarining ta’siri //Iqtisodiyot va taʼlim. – 2023. – Т. 24. – №. 5. – С. 92-98.
2.
Latipova (2024),
Latipova N. Davlat moliyaviy nazorati va ichki audit xizmatini
transformatsiya qilishning fundamental asoslari masalalarining yoritilishi //Innovative
Development in Educational Activities. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 197-200.
3.
Fayozovich (2024),
Fayozovich X. F. Byudjet mablag‘laridan foydalanish samaradorligini
oshirish ustidan moliyaviy nazoratning roli //pedagogical sciences and teaching methods.
– 2024. – Т. 3. – №. 29. – С. 127-130.
4.
Xasanov (2023), Moliya va soliqlar: oliy ta’limning 60310100 - “Iqtisodiyot (tarmoqlar va
sohalar bo‘yicha)”, 60411200-“Menejment (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha)” bakalavriat
ta’lim yo‘nalishlari uchun darslik / B.A.Xasanov, A.A.Xashimov, A.B.Muxametov, A. A.
Abduvoxidov, J.M.O‘razmatov, G‘.B.Akramov, M. A. Narbayeva, D.B.Eshpulatov // prof.
B.A.Xasanov tahriri ostida. – T.: “Iqtisodiyot dunyosi”, 2023. – 774 b.
5.
Абдувохидов А. А. и др. Тузилмавий сиёсатни шакллантириш ва амалга
оширишнинг жаҳон тажрибаси //журнал инновации в экономике. – 2021. – Т. 4. – №.
11.
6.
Мирзоев Б. Давлат молиявий назорати тизимида самарадорлик аудити: амалиётга
жорий этилишининг муҳимлиги ва истиқболлари //Scientific progress. – 2022. – Т. 3.
– №. 1. – С. 837-847.
7.
Abduvoxidov A., Kamilova S. INSON KAPITALINING RAQAMLI RIVOJLANISHINI
BAHOLASH //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. – 2023. – Т. 1. – №. 2. – С. 5-14.
