Authors

  • Икромжон Саттаров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.44341

Abstract

Мақолада давлат молияси тизимини ислоҳ қилиш борасида кўзда тутилган тадбирлар, бюджет харажатларидан самарали фойдаланиш тамойилларига амал қилиш, фискал жавобгарлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, бюджет очиқлигини таъминлаш, фискал таваккалчиликларни бошқариш масалаларига катта эътибор қаратилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

407

ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Саттаров Икромжон Мамиржон ўғли

Банк-молия академияси тингловчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.13935222

Аннотация.

Мақолада давлат молияси тизимини ислоҳ қилиш борасида кўзда

тутилган тадбирлар, бюджет харажатларидан самарали фойдаланиш тамойилларига
амал қилиш, фискал жавобгарлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, бюджет очиқлигини
таъминлаш, фискал таваккалчиликларни бошқариш масалаларига катта эътибор
қаратилган.

Калит сўзлар:

бюджет, бюджет даромадлари, бюджет харажатлари, бюджет

тақчиллиги, мувозанатли бюджет, бюджет назорати, давлат молиявий назорати,
молиявий аудит, бюджет жараёни, бюджет жараёни иштирокчилари, давлат қарзи,
бюджет трансфертлари, давлат харидлари.

WAYS TO IMPROVE THE EFFECTIVENESS OF STATE FINANCIAL

CONTROL

Abstract.

The article pays great attention to the measures envisaged within the framework

of the reform of the public finance system, compliance with the principles of effective use of budget
expenditures, strengthening fiscal responsibility and accountability, ensuring budget openness,
and managing fiscal risks.

Keywords:

budget, budget revenues, budget expenditures, budget deficit, balanced budget,

budget control, state financial control, financial audit, budget process, participants in the budget
process, public debt, budget transfers, public procurement.

ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ ГОСУДАРСТВЕННОГО

ФИНАНСОВОГО КОНТРОЛЯ

Аннотация.

В статье большое внимание уделяется мерам, предусмотренным в

рамках реформы системы государственных финансов, соблюдению принципов
эффективного

использования

бюджетных

расходов,

усилению

фискальной

ответственности и подотчетности, обеспечению открытости бюджета, управлению
фискальными рисками.

Ключевые слова:

бюджет, доходы бюджета, расходы бюджета, дефицит

бюджета, сбалансированный бюджет, бюджетный контроль, государственный
финансовый контроль, финансовый аудит, бюджетный процесс, участники бюджетного
процесса, государственный долг, бюджетные трансферты, государственные закупки.

Кириш.

Жаҳонда давлат молиявий назорати тизимида норматив ҳужжатларга риоя

қилинишини назорат қилиш, харажатлар самарадорлигини баҳолаш ва улар ўртасидаги
оптимал мувофиқликни аниқлашга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур
тадқиқотларда давлат молиявий назоратининг услубий ва ташкилий механизмларини
такомиллаштириш, молиявий назоратнинг замонавий ахборот технологиялари
воситасидаги усулларини ривожлантириш, бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали
сарфланиши, улардан фойдаланиш тизими самарадорлигини баҳолаш, назорат


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

408

тадбирларини хавф таҳлили асосида режалаштириш каби йўналишларга устуворлик
берилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги

босқичига олиб чиқишда жамоатчиликнинг ролини ошириш, аҳоли билан очиқ
мулоқотнинг самарали усулларини тадбиқ этиш, жамоатчилик назоратининг янги
кўринишларини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини тубдан
ривожлантириш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоқида еътибор
қаратилмоқда.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Молиявий назорат муҳим иқтисодий

концепция сифатида молияга хос бўлган назорат функциясининг амалдаги яяқол
кўринишидир. Одатда, молиявий назоратнинг 2 тури фарқланади:

-

барча иқтисодий агентларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий тартибга солишга

риоя этилишини назорат қилиш учун махсус ташкил этилган институтларнинг қатъий
тартибга солинадиган фаолияти;

-

молиявий операцияларнинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш

орқали макро ва микро даражадаги молиявий пул оқимларини назорат қилишнинг
ажралмас қисми ва унсури.

Молиявий назоратнинг бу ҳар икки йўналиши бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлсада,

назоратнинг асосий мақсади, усули ва субъектларига мувофиқ равишда фарқланади. Агар
биринчи кўринишда назоратнинг ҳуқуқий ва миқдорий жиҳатлари устунлик қилсада,
иккинчи ҳолда молиявий назоратнинг асосий таҳлилий жиҳатларига катта еътибор
қаратилади.

Давлат молиявий назоратини бошқариш ва амалга ошириш давлат бошқарувининг

устувор вазифаси ҳисобланади. Ўз ўрнида давлат молиявий назорати самарадорлигини
таҳлил қилиш замонавий жамиятда долзарб ва муҳим масала саналади. Самарали давлат
молиявий назорати давлат молиясининг шаффофлиги, ҳисобдорлиги ва самарали
бошқарувини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ушбу мавзунинг
долзарблигини акс еттирадиган бир нечта муҳим жиҳатлар мавжуд бўлиб, уларнинг енг
асосийлари қуйидагилардир:

-коррупсияга қарши кураш: давлат молиявий назоратида бўладиган коррупсия,

молиявий ресурслардан самарасиз фойдаланиш ва бюджет ресурсларидан нотўғри
фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, баҳолаш ва олдини олишга хизмат қилади;

-бюджет ресурсларинингоқилона сарфланиши: назорат самарадорлигини таҳлил

қилиш бюджет маблағлари самарасиз ёки ҳатто беҳуда сарфланаётган соҳаларни аниқлаш
имконини беради. Бу бюджет харажатларини минималлаштириш ва давлат дастурлари
самарадорлигини оширишга ёрдам беради;

-адолат, шаффофлик, ошкоралик ва ишонч: самарали молиявий назоратнинг давлат

молиясини бошқаришда шаффофликни таъминлашга ёрдам беради. Бу фуқаролар, бизнес
ва халқаро ҳамкорларнинг ишончи учун шароит яратади;

-молиявий барқарорлик: молиявий операцияларни тизимли таҳлил қилиш бюджет

ни режалаштириш ва ижро этишдаги хавф ва номувофиқликларни аниқлаш имконини
беради. Натижада давлатнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади;


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

409

-халқаро стандартлар: кун сайин кўплаб мамлакатлар халқаро молиявий ҳисоб ва

ҳисобот стандартларини тадбиқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Давлат молиявий назорати
барқарорлигини таҳлил қилиш ҳукуматга молиявий фаолиятининг халқаро стандартларга
мувофиқлигини бошқаришда ёрдам беради;

-технологик

тараққиёт: технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ

маълумотларни таҳлил қилишнинг замонавий воситалари ва усуллари шаклланмоқда, бу
услублар молиявий назорат самарадорлигини салмоқли даражада оширади ва аниқ
таҳлилий натижалар беради;

-иқтисодий сектордаги ўзгаришлар: иқтисодий шарт-шароитлар ўзгариши ва бу

бюджет даромадлари ва харажатларига таъсир қилиши мумкин.

Бюджет назорати самарадорлигини аниқроқ таҳлил қилиш давлат молияси

бошқарувини янги шароитга мослаштириш имконини беради (Темиров,2023).

Тадқиқотчи Латипованинг фикрича, давлат молиявий назорати-мамлакатнинг

молиявий тизмини бошқариш ва аниқ ҳисоботларни шакллантиришга қаратилган муҳим
бир амалиёт ҳисобланади. Бу назорат тизимини бажарувчи давлат ташкилотларига юридик
ҳамда молиявий тижорат қоидаларига риоя қилиш, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш
ва молиявий ҳисоботлар тайёрлаш топшириқлари юклатилади (Латипова,2024).

Молиявий назоратнинг предмети ҳисобланган юқоридаги кўсаткичларнинг

аксарияти ҳисоб-китоб қилинувчи кўрсаткичлар ҳисобланганлиги боис, уларни амалдаги
норматив ҳужжатларга мувофиқ равишда ҳисобланишининг тўғрилиги ва ишончлилигини
текшириш талаб қилинади.

Молия вазифаларининг амалга оширилиши ҳар томонлама молиявий назоратни

ташкил этишга боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида давлат билан бир қаторда, барча иқтисодий
агентларнинг манфаат, ҳуқуқ ва бурчларини таъминлашга қаратилган (Фаёзович, 2024).

Молиявий назорат давлатнинг молия сиёсатини олиб боришга ва молиявий

барқарорликка еришиш учун тегишли шарт-шароитларни таъминлашга қаратилганлиги
билан ажралиб туради. Шунингдек, енг аввало, барча бўғинлардаги бюджетлар ва
нобюджет фондларни шакллантириш, муҳокама қилиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш,
ташкилотлар, банклар, корхоналар ва молиявий корпорацияларнинг молиявий фаолияти
назорат қилишни англатади (Ihantola,2006).

Тадқиқот усуллари.

Мазкур мақолада келтирилган далиллар ва материалларни

изчил баён қилиш мақсадида мақолани тайёрлашда илмий билишнинг гуруҳлаш,
умумлаштириш, таққослаш, хулосалаш усулларидан фойдаланилган.

Асосий қисм.

Давлат молиявий назорати тизимида ЎзРМолия Вазирлиги, Марказий

банк, Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг қуйи идоралари алоҳида ўрин тутади. Молия-
кредит тизими муассасалари томонидан амалга ошириладиган назоратларнинг мазмуни ва
мақсади белгиланган ваколат доирасидаги амалий эҳтиёжлар билан белгиланади.

Молия идораларининг кўп қиррали назорат фаолияти бюджет ни режалаштириш,

молиявий режалар ва сметалар лойиҳаларини кўриб чиқиш, бюджет барча даромад-ларини
тўплаш, давлат бюджети билан тегишли молия йили учун назарда тутилган чора-
тадбирларни молиялаштириш жараёнида амалга оширилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

410

ЎзР Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг зиммасига давлат молиявий назоратини

амалга ошириш бўйича қуйидаги асосий вазифа ва функциялар юкланган:

республика вазирликлари, қўмиталари, идоралари ва корхоналари томонидан

республика бюджетининг ижро этилиши, Марказий банк ва бошқа банклар томонидан
бюджет нинг касса ижроси қоидаларига риоя этилиши ҳамда банклар томонидан капитал
қўйилмалар ва бюджет дан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган бошқа
чора-тадбирларнинг молиялаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш;

қимматли қоғозлар бозори шаклланиши, қимматли қоғозлар емиссияси ва

ҳаракатини назорат этиш, молия бозорини шакллантиришга доир ишларни
мувофиқлаштириш;

республика бюджети ва маҳаллий бюджет лар ҳисобидан молиялаш-тириладиган,

шунингдек барча кўринишдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб
олувчи, қайта ишловчи ҳамда улардан бошқа мақсадлар (жумладан експорт) учун
фойдаланувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар молиявий-хўжалик фаолиятини
тафтиш қилиш ва текшириш.

Президентнинг 14.02.2022 йилдаги “ЎзРДавлат бюджети сарфлариниинг

самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати идоралари фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-128-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат давлат бюджети сарфлариниинг самарадорлигини ошириш, бюджет

қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий
назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати идоралари фаолиятини
такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Молия (Иқтисодиёт ва молия) вазирлиги таркибидаги Давлат молиявий назорати

департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) ташкил
етилади. У қуйидаги ташкилий тузилмалардан иборат бўлади:

Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси;
Комплаенс назорати бошқармаси.
Инспекция бошлиғи молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар

Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади ва молия
вазири ўринбосарига тенглаштирилади. Унинг ўринбосарлари Инспекция бошлиғи билан
бир хил тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Ҳужжат билан шундай тартиб белгиландики, унга мувофиқ:
2022 йил 1 ноябрга қадар Инспекция ходимлари молиявий назорат ва ички аудит

соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилади;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб Инспекция ва ички аудит хизмат-ларининг

ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилади;

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ички аудит бўйича миллий малака сертификатига эга

бўлмаган шахсларни Инспекция ва ички аудит хизматларининг ходими лавозимига ишга
қабул қилишга ҳамда уларнинг ушбу тизимларда фаолият юритишига йўл қўйилмайди,
бундан халқаро сертификатга эга бўлган шахслар мустасно.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

411

2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар

ҳолатлари тўғрисида Инспекцияга “Давлат аудити” дастурий комплекси орқали хабар
берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида
аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
2022 йилда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини ошириш ҳамда

молиявий назорат фаолиятини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”;

қарорда белгиланган чора-тадбирларни ҳудудларда татбиқ этиш бўйича масъуллар

рўйхати.

“Йўл харитаси” да белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш учун масъул

вазирлик ва идоралар раҳбарларига қуйидаги рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари
қўлланилади:

вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаган раҳбарларни ярим йиллик

якунларга кўра ўртача ойлик иш ҳақининг 50%игача бўлган миқдорда мукофотлаш;

вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминламаган раҳбарларга ўртача

ойлик иш ҳақининг 30%и миқдорида жарима санкцияларини қўллаш.

ЎзРВазирлар

Маҳкамасининг

24.10.2017

йилдаги

870-сон

“Ўзбекистон

Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати бош
бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори билан тасдиқланган
ЎзРИқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси
тўғрисидаги Низомда бош бошқарманинг вазифалари батафсил келтириб ўтилган:

бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини

юритиш бўйича махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида бюджет
ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш;

бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича бюджет ташкилотлари билан тизимли

асосда профилактика ишларини олиб бориш;

бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари ва моддий бойликларни

талон-тарож қилиш, камомадларга йўл қўйиш, харажатлар сметаси ва штатлар
жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини бузиш ва бюджет
қонунчилигини бошқача тарзда бузиш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир
этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот техноло-гиялари ва

маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли
билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини
текшириш самарадорлигини ошириш;

ЎзРнинг Давлат бюджети маблағлари ва бюджет ташкилотларининг бюджет дан

ташқари жамғармалари ресурсларидан фойдаланишда бюджет қонунчилигига ҳамда
бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга
ошириш;

ЎзРтомонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан

(қарзлардан), шунингдек инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак-лашиш ресурсларидан
мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

412

давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Респуб-ликаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бошқа жамғармалар ресурсларидан фойдала-
нишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

пахта тозалаш корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг ҳаққонийлиги устидан

давлат назоратини амалга ошириш;

ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини

кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя
этилишини таъминлаш;

молия инспектори лавозими жорий этилган ташкилотларда Аксиз солиғини тўғри

ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назорат ўрнатиш.

Давлат молиявий назоратини амалга оширишда солиқ идоралари муҳим аҳамият

касб этади. ЎзРнинг 1997 йил 29 августдаги 474-И-сон “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”
қонуни солиқ назоратининг асослари, уни амалга ошириш бўйича солиқ идораларининг
ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.

Солиқ назорати солиқ тўловчиларни, солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш

билан боғлиқ объектларни ҳисобга олишнинг, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликка
риоя этилишини назорат қилишнинг ягона тизимидан иборат.

Солиқ назорати давлат солиқ хизмати идоралари томонидан солиқ тўловчиларни,

солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни, бюджет га ва давлат
мақсадли жамғармаларига тушаётган тушумларни ҳисобга олиш, солиқ текширувлари
воситасида ҳамда солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклларда
амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати идораларининг молиявий назоратга оид асосий вазифалари

қуйидагилардан иборат:

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун-чиликка

риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши
устидан назоратни таъминлаш;

солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Респуб-

ликаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида
тушишини таъминлаш;

солиқ тўловчиларни ва солиқ солиш объектлари ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга

олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниш механизмларини солиқ
маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор
автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш орқали такомиллаш-тириш;

солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар

ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳудудларнинг
солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш,
солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чораларни амалга ошириш, солиқ назоратини
амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш, солиқларга оид
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс
тадбирларни бажариш;


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

413

пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли

билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан
нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан мунтазам назоратни
таъминлаш;

солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни

амалга ошириш, шу жумладан солиқ тўловчиларга мулоқоциз електрон хизмат кўрсатишга
ўтиш йўли билан амалга ошириш;

солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама

кўмаклашиш;

солиқларнинг ихтиёрий равишда тўланишини таъминлашга қаратилган, солиқ

тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни такомиллаштириш;

хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини

рағбатлантиришга, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар беришга доир қонунчиликни
такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан

солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда
уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиб,
жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
топшириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти

идоралари билан давлат бюджетини шакллантириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда експорт-импорт

операцияларини амалга ошириш чоғида қонунчиликка риоя этилиши устидан ўз
ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, солиқ идораларини юксак маънавий-

ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, коррупция ва ишга
расмиятчилик билан ёндашиш фактларига барҳам бериш бўйича тизимли ишларни амалга
ошириш, шунингдек ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ва улар учун
хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитлари яратилишини таъминлаш.

Давлат молиявий назорати тизими фаолияти натижаларини таҳлил қилишда

аниқланган молиявий хато ва камчиликлар яъни пул маблағлари ва моддий бойликларнинг
ноқонуний ўзлаштирилиши ва ҳисоби нотўғри юритилиши, камомади, ноқонуний харажат
ва ортиқча тўловлар миқдоридан фойдаланилади. 2018-2021 йилларда Иқтисодиёт ва
молияв вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан
аниқланган хато ва камчиликлар миқдори ортиб борган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткичлар
бир мунча пасайган.

Аниқланган молиявий хато ва камчиликларнинг ўтган йилга нисбатан ўзгаришини

таҳлил қиладиган бўлсак, 2018-2022 йиллар оралиғида нобарқарор ўзгаришларни
кўришимиз мумкин. Жумладан бюджет маблағлари бўйича 2019 йилда назорат тадбирлари
ўтказилган объектлар сони 2018-йилга нисбатан 139,5 фоизга, аниқланган молиявий хато
ва камчиликлар миқдори деярли 210 фоизга ўсгани ҳолда, 2022 йилга келиб бу
кўрсаткичлар бир мунча пасайганлигини кўришимиз мумкин.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

414

Давлат молиявий назоратини амалга оширишда ЎзРМарказий банки муҳим ўрин

тутади. Мамлакатимизда Марказий банк фаолияти ЎзРнинг 11.11.2019 йилдаги ЎРҚ-582-
сон “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ЎзРқонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонуни билан тартибга солинади. Қонунга мувофиқ,
Марказий банкнинг асосий мақсади нархларнинг; банк тизимининг; тўлов тизимлари
ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.

Миллий иқтисодиётда бозор муносабатларининг изчил қарор топиши асносида

назорат қилувчи давлат идораларининг бевосита иштирокисиз амалга оширилувчи
молиявий назоратнинг ўрни ва аҳамияти ортиб боради. Юқорида қайд этилгандек,
молиявий назоратнинг нодавлат турларини ички фирмавий (корпоратив) назорат, тижорат
банклар томонидан мижоз-ташкилотлар устидан назорат, аудиторлик назоратлари ташкил
қилади.

Ички фирмавий молиявий назорат корхона, муассаса, фирма, корпорациялар

ўзининг иқтисодий хизматлари, яъни бухгалтерия, молия бўлими, молиявий менежмент
хизматлари ва бошқалар орқали ўз корхонаси, филиаллари ва шуъба тузилмаларининг
молиявий фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Ички назорат хизматлари доимий
равишда пул маблағларини (шахсий, қарз, жалб этилган) ишлатилишининг самарадорлиги
ва мақсадга мувофиқлигинии кузатади, режалаштирган молиявий натижалар билан ҳақиқий
молиявий натижаларни қиёслаб, таҳлил қилади, инвестицион лойиҳаларнинг натижаларига
молиявий баҳо беради, корхонанинг молиявий ҳолатини назорат қилади.

Ички назорат капитални инвестициялашнинг бутун жараёнини кузатиб боради.
Ички назоратнинг кўринишларидан бири бўлган ва “пост-аудит” номини олган

назорат бизнес-режанинг молия бўлимидаги ишлаб чиқариш-инвестиция фаолиятининг ҳар
бир босқичида режлаштирилган молиявий натижани ҳақиқий ҳолат билан таққослаш,
уларни номувофиқ келиши сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, чиқимларни
камайтириш ва молиявий режалаштириш усулларини яхшилаш йўлларини қидиришни
англатади.

Шу билан биргаликда ликвидликни қўллаб-қувватлашнинг объектив зарурлиги

банкдан потенциал қарз олувчи корхоналарнинг молиявий ҳолати ва кредит олишга
лаёқатлилигини баҳолашни талаб қилади. Ссуда берилган тақдирда банк ўрнатилган
муддатларда тегишли фоизлар билан биргаликда ссуданинг қайтарилиш еҳтимолини
баҳолаш мақсадида берилган ссуданинг ишлатилишини, мижознинг тўлов қобилияти ва
ликвидлигини назорат қилади.

Банк томонидан амалга ошириладиган бундай назорат кредит рискини

бошқаришнинг муҳим унсури ҳисобланади. Аудиторлик назорати нодавлат молиявий
назоратининг янги тури бўлиб, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Ўзбекистонда
ҳам ривожлана бошлади. Иқтисодиётни ташкил қилишнинг бозор тамойилларига ўтилиши
ва турли тижорат тузилмаларининг пайдо бўлиши билан уларнинг молиявий
ишончлилигига, шунингдек улар молиявий ҳолатини объектив баҳолаш борасида талаблар
кескин ошди. Бугунги кунда мамлакатимизда аудиторлик фаолияти қонун билан тартиб
солинади.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

415

Аудиторлик назоратининг асосий вазифалари бухгалтерлик ва молиявий ҳисобот-

нинг ишончлилигини ҳамда амалга оширилган молиявий ва хўжалик операция-ларининг
амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини ниқлаш, текширилаёт-ган иқтисодий
субъектларнинг тўлов-ҳисобот ҳужжатларини, солиқ декларацияларини ва бошқа
молиявий мажбуриятларини текширишдан иборат (Хакимов,2021).

“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси белгилаб қўйил-

ганидек, аудиторлик ташкилотлари қуйидаги турдош хизматларни кўрсатиши мумкин:

бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот

тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий
ҳисобот тузиш;

юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвестиция активларини

ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш;

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича

маслаҳат бериш;

аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёҳуд

шартнома шартлари асосида уни жалб етган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш,
солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар
бериш;

молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш, шу

жумладан бизнес-режалар тайёрлаш, иқтисодий, молиявий маслаҳат ва бошқарувга оид
маслаҳат бериш;

бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий ҳисобот, солиқ солиш, молия-хўжалик

фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар,
конференциялар ўтказиш;

бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш,

молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти стандартларида назарда тутилган

бошқа турдош хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин.

Аудиторлик текшируви мажбурий ва ташаббусли бўлиши мумкин. Агар ташаббусли

текширув иқтисодий субъектнинг ўз қарори бўйича амалга оширила-диган бўлса,
мажбурий аудит унинг хоҳиш-иродаси ва истагига боғлиқ бўлмаган ва қонунчиликда
белгиланган ҳолларда мажбурий тартибда ўтказилади. Ҳар йили мажбурий аудиторлик
текшируви:

ҳиссадорлик жамиятлари;
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари;
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини

жамловчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли
бошқарувчилари;

манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган

хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар;


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

416

устав фондида (устав капиталида) давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик

юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;

фонд ва товар-хомашё биржалари;
ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига

жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш
миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни)
реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг
баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони юз нафардан кўп бўлса.

Мажбурий аудиторлик текширувининг буюртмачиси сифатида хўжалик юритувчи

субъект иштирок этади. Аудиторлик ташкилотини танлаш мулк эгаси, хўжалик юритув-чи
субъект қатнашчилари (акциядорлари) умумий мажлиси билан келишилади. Мажбурий
аудиторлик текшируви ўтказилишидан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан енг кам
иш ҳақининг еллик баробари миқдоридаги жарима ундириб олиниши ҳамда унинг
раҳбарининг қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб
бўлади. Жарима тўлаш хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текшируви
ўтказилишидан озод етмайди.

Аудитнинг асосий тамойили унинг мустақиллиги бўлиб, бунда асосан текширила-

ётган субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисидаги касбий фикрини ифодалашда бирор
томоннинг таъсири остида бўлишдан унинг озод еканлигини тушуниш лозим. Шу билан
бирга, яна шуни ҳисобга олиш керакки, аудит барча мамлакатларда етарли даражада қаттиқ
тартибга солинади.

Айрим давлатларда (масалан, Францияда) бу жараёнга давлат аралашади, у аудит

меъёри ва нормативларини белгилайди, аудиторларни ва аудиторлик фирмаларини
рўйхатдан ўтказади ҳамда уларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатади. Аудитни давлат
томонидан тартибга солишни ташкил этиш қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар
воситасида амалга оширилади.

Аксарият мамлакатларда мустақил Аудиторлар палаталари фаолият кўрсатади.
Уларнинг асосий вазифалари аудиторлик фаолияти ва аудиторлар ахлоқ меъёрлари

бўйича стандартларни ишлаб чиқиш, аудиторлар иш-фаолиятининг сифатини назорат
қилиш, аудиторлик фаолияти бўйича билимларни аттестация қилиш ва ҳужжатлар бериш
ҳамда аудиторлик меъёрларини бузган шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини
қўллаш кабилардан иборатдир (Ахмедов,2022).

Аммо айрим мамлакатларда, масалан, Швецияда, гарчи Ваколатли аудиторлар

уюшмаси ва Тасдиқланган аудиторлар уюшмаси фаолият кўрсацада, умумий ҳолатда
аудиторлик фаолиятини тартибга солиш давлат томонидан амалга оширилади.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Аудиторлар палатаси фаолият кўрсатади ва у давлат
идоралари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

ЎзРнинг Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунини амалга ошириш, аудиторлик

текширувларининг роли ва мақомини белгилаш, солиқ ва бошқа назорат идоралари
томонидан аудиторлик хулосалари ҳисобини юритишни таъминлаш мақсадида сўнгги
вақтларда бизнинг мамлакатимизда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш тартибига
жиддий ўзгартиришлар киритилди.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

417

Хусусан, белгилаб қўйилдики, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш

ишлари аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг
молиявий-хўжалик фаолияти солиқ идоралари ва бошқа назорат идоралари томонидан
мажбурий тарзда тегишли аудиторлик ташкилотлари жалб этилган ҳолда текширилади.

Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавобгар

ҳисобланади.

Солиқ идоралари ва бошқа назорат идораларининг аудиторлик хулосалари ҳисобини

юритиш тўғрисидаги низом бундай хулосаларнинг икки турини белгилаб берган бўлиб,
улардан ҳар бири муайян ҳуқуқий оқибатларга олиб келади:

-ижобий аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилоти тўғрисида хўжалик юритувчи

субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини тўғри акс еттиради ва хўжалик
юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молиявий ва хўжалик операциялари ЎзР
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келади, дэган фикрлар мавжуд бўлган ҳужжатдир.

-салбий аудиторлик хулосаси хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида

тартиббузарликлар мавжуд бўлиб, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчини янглишишга
олиб келиши мумкин бўлганлиги тўғрисида фикр билдирилган аудиторлик ташкилоти
ҳужжатидир.

Солиқ ва бошқа назорат идоралари томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган

текширув аудиторлик хулосаси хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолияти
натижаларига мувофиқ келмаслигини аниқлаган ҳолда, ушбу аудиторлик хулосаси шак-
шубҳасиз сохта деб ҳисобланади ва аудиторлик ташкилоти, шунингдек бунда айбдор
бўлган шахслар қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортилади. Бунда солиқ ва
бошқа назорат идоралари ўн кунлик муддат ичида ЎзРИқтисодиёт ва молия вазирлигига
тегишли аудиторлик ташкилоти томонидан амалдаги қонунчилик меъёрлари бузилганлиги
аниқланганлиги тўғрисида хабар бериши шарт.

Мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказишдан бош тортганлиги учун хўжалик

юритувчи субъектлардан жарима ундириб олиш тартиби тўғрисида низом қонунчиликка
мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи
субъектларга нисбатан амал қилади.

Жарима солиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик

текширувларини ўтказишдан бош тортиши асос бўлади. Бунда йиллик молиявий
ҳисоботнинг аудиторлик текширувини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар
ўтказилиши ҳамда аудиторлик хулосасининг йўқлиги қоидабузарлик факти деб топилади.

Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи

субъект ўзининг йиллик молиявий йил учун аудиторлик текширувини ҳисобот йилининг 1
майига қадар ўтказади ва аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин 15 кунлик муддат
ичида тегишли солиқ органига аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда
тасдиқланган нусхасини тақдим этади.

Аудиторлик хулосасининг нусхаси белгиланган муддатда солиқ органига

топширилмаган ҳолда, хўжалик юритувчи субъект ушбу органга ёзма равишда аудиторлик
хулосаси йўқлиги сабабини акс еттирувчи тушунтиришни тақдим этиши шарт.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

418

Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бош тортилганлиги сабабли

аудиторлик хулосаси йўқ бўлган тақдирда, солиқ органи хўжалик юритувчи субъектга
белгиланган тартибда жарима солади.

Бошқа назорат органи томонидан мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаган

хўжалик юритувчи субъектга нисбатан солиқ органи томонидан жарима солиш чораси
қўлланилмаганлиги аниқланган тақдирда, тегишли солиқ органининг мансабдор шахслари
қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

Бугунги кунда жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор

қаратилмоқда. Хусусан, мамлакатимиз фуқаролари бюджет ни шакллантириш, бюджет
ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланишини назорат қилишда бевосита иштирок
қилиш имкониятига эга, бунинг учун “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳаси амалга ошириб
келинмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг

изчиллигини таъминлаш, улар бўйича аниқ қадамларни белгилаш, халқаро молия
ташкилотларининг прогнозлари ҳамда таклифларини инобатга олган ҳолда буджет дан
самарали фойдаланиш, молиявий назоратни кучайтириш мақсадида қуйидаги
йўналишларда ишларни амалга ошириш лозим, деб ҳисоблаймиз:

1) Келгуси даврда фискал мувозанатни таъминлаш. Бунда, узоқ муддатда фискал

барқарорликни таъминлаш бўйича киритилган фискал қоидаларга қатъий амал қилиш,
жумладан: давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоизлик макроиқтисодий
хавфсиз даражадан ошиб кетмаслиги учун барча чораларни кўриш, бунда 50 фоиздан
ошмаслиги учун ўрта муддатларга мўлжалланган давлат қарзини бошқариш стратегиясини
амалга ошириш; буджет камомадини 2024 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4,0
фоиздан ошиб кетмаслигини қатъий таъминлаш, ўрта муддатли даврда буджет
тақчиллигини 3 фоиздан пастга тушириш; давлат ғазначилик облигацияларини
чиқаришнинг чекланган соф ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш орқали валюта
хатарларини камайтириш ҳамда ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик
имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми ошишининг олдини олиш.

2) Бюджет маблағлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш. Йиллик

бюджетни шакллантиришда “Натижага йўналтирилган бюджет” тизимини босқичма-
босқич тўлақонли жорий этиш.

3) Бюджет очиқлигини таъминлаш ҳамда бюджетни шакллантиришда фуқаролар

иштирокини янада ошириш. Бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик назоратини
кучайтиришни таъминлаш мақсадида аҳолининг бюджет маблағларини тақсимлаш
жараёнидаги фаол иштирокини янада кенгайтириш. Бунда: “Маҳалла бюджети”
лойиҳасини ишга тушириш; овоз беришда фуқароларни идентификация қилиш
механизмини жорий этиш ҳамда овоз бериш жараёнларини алоҳида мавсумларда ўтказиш
ва ҳар сафар ғолиб бўлаётганларга танаффус эълон қилиш амалиётини татбиқ этиш орқали
соғлом рақобат муҳитини яратиш.

4) Давлат секторида ички назорат ва аудитни такомиллаштириш. Давлат секторида

ички назорат ва ички аудитни такомиллаштириш бўйича ўрта муддатда қуйидаги асосий
вазифаларни амалга ошириш лозим:


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

419

Ўзбекистонда ички назорат тизимининг концептуал асосларини яратиш;
давлат секторида ички аудит тизимини қонунчилик даражасидаги асосларини

мустаҳкамлаш;

ички аудит хизматлари фаолиятини рақамлаштириш ва ахборот технологияларини

жорий этиш.

REFERENCES

1.

Temirov (2023),

Temirov M. Davlat moliyaviy nazorati faoliyatiga ichki audit

xizmatlarining ta’siri //Iqtisodiyot va taʼlim. – 2023. – Т. 24. – №. 5. – С. 92-98.

2.

Latipova (2024),

Latipova N. Davlat moliyaviy nazorati va ichki audit xizmatini

transformatsiya qilishning fundamental asoslari masalalarining yoritilishi //Innovative
Development in Educational Activities. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 197-200.

3.

Fayozovich (2024),

Fayozovich X. F. Byudjet mablag‘laridan foydalanish samaradorligini

oshirish ustidan moliyaviy nazoratning roli //pedagogical sciences and teaching methods. –
2024. – Т. 3. – №. 29. – С. 127-130.

4.

Xasanov (2023), Moliya va soliqlar: oliy ta’limning 60310100 - “Iqtisodiyot (tarmoqlar va
sohalar bo‘yicha)”, 60411200-“Menejment (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha)” bakalavriat
ta’lim yo‘nalishlari uchun darslik / B.A.Xasanov, A.A.Xashimov, A.B.Muxametov, A. A.
Abduvoxidov, J.M.O‘razmatov, G‘.B.Akramov, M. A. Narbayeva, D.B.Eshpulatov // prof.
B.A.Xasanov tahriri ostida. – T.: “Iqtisodiyot dunyosi”, 2023. – 774 b.

5.

Tursunova (2019), Tursunova M.R. Moliya va soliqlar (soliqlar va soliqqa tortish). O‘quv
qo‘llanma. - Toshkent, 2019. – 210 b.

6.

Sirojiddinova (2010), Sirojiddinova Z.X. O‘zbekiston Respublikasi budjet tizimi.Darslik /
O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi.- Toshkent: infoCOM.UZ MCHJ
nashriyoti-2010.-500 b.

7.

Xakimov(2021),Хакимов Н. Н. МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МЕХАНИЗМЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ОМИЛЛАРИ //Интернаука.
– 2021. – №. 17-4. – С. 76-77.

.

8.

Abdullayevich (2023), Абдуллаевич Қ. М. Хуфиёна иқтисодиёт шароитида давлат
молиявий назорати ва уни такомиллаштириш йўналишлари //World scientific research
journal. – 2023. – Т. 21. – №. 1. – С. 248-259.

9.

Axmedov (2022), Ахмедов О. Бюджет ташкилотларида давлат молиявий назорати
тизимини такомиллаштириш //Scientific progress. – 2022. – Т. 3. – №. 1. – С. 848-856.

10.

Abdulazizovich A. A. et al. Oliy ta’lim muassasalarida texnologiyalarni tijoratlashtirish
muammolari va yechimlari //ta'lim va rivojlanish tahlili onlayn ilmiy jurnali. – 2022. – Т. 2.
– №. 10. – С. 16-19.

11.

Jabborov A.A. Davlat moliyaviy nazorati transformatsiyasi: moliyaviy nazorat va
audit//Moliyachi ma’lumotnomasi byulleteni.2022. №3.13-19b. (08.00.00,№13).

12.

Абдувохидов А. А. и др. Тузилмавий сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишнинг
жаҳон тажрибаси //журнал инновации в экономике. – 2021. – Т. 4. – №. 11.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

420

13.

Мирзоев Б. Давлат молиявий назорати тизимида самарадорлик аудити: амалиётга
жорий этилишининг муҳимлиги ва истиқболлари //Scientific progress. – 2022. – Т. 3. –
№. 1. – С. 837-847.

14.

Абдувохидов А. А. и др. Саноат сиёсатини амалга оширишнинг назарий жиҳатлари
//barqarorlik va yetakchi tadqiqotlar onlayn ilmiy jurnali. – 2022. – Т. 2. – №. 5. – С. 40-45.

15.

Abduvoxidov A., Kamilova S. INSON KAPITALINING RAQAMLI RIVOJLANISHINI
BAHOLASH //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. – 2023. – Т. 1. – №. 2. – С. 5-14.