ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
559
УДК 94(575.1): 37(575.1)
1930-1940-ЙИЛЛАРДА БУХОРО МАКТАБЛАРДАГИ КАМЧИЛИКЛАРНИНГ
МАТБУОТДА ЁРИТИЛИШИ
Бобожонова Феруза Хаятовна
т.ф.н, доцент.
Бухоро давлат университети.
ORCID: 0000-0002-3255-2286
95-767-47-74
https://doi.org/10.5281/zenodo.15380644
Аннотация. Ушбу мақолада Совет ҳукумати даврида яъни 1930-1940 йилларда
Бухорода таълим тизимидаги камчиликлар матбуот материаллари асосида ҳаққоний
ёритиб берилган. 1930-1940-йилларда Бухоро совет мактаблардаги камчиликларнинг
матбуотда ёритилиши “Қизил Ўзбекистон” газетасининг 1940 йилдаги сонларидаги
маълумотларига асосланган.
Калит сўзлар: Совет таълим тизими, партия, мактаблар, бошланғич мактаб,
тўлиқсиз ўрта мактаб, ўрта мактаблар, Бухоро области, мактабдаги камчиликлар,
колхозчилар, мактаб илмий мудири, камчиликлар.
Аннотация.
В статье на основе материалов прессы дается честный отчет о
недостатках системы образования в Бухаре в советское время, а именно в 1930-е и 1940-
е годы. Освещение в прессе недостатков советских школ в Бухаре в 1930–1940-е годы
основывалось на информации из номеров газеты «Красный Узбекистан» за 1940 год.
Ключевые слова:
Советская система образования, партия, школы, начальная
школа, неполная средняя школа, средние школы, Бухарская область, недостатки в школе,
колхозники, научный руководитель школы, недостатки.
Abstract. This article provides an honest account of the shortcomings of the education
system in Bukhara during the Soviet era, that is, in the 1930s and 1940s, based on press
materials. The press coverage of the shortcomings of Soviet schools in Bukhara in the 1930s and
1940s is based on information from the 1940 issues of the newspaper "Kizil Uzbekiston".
Key words: Soviet educational system, party, schools, primary school, incomplete
secondary school, secondary schools, Bukhara region, deficiencies in school, collective farmers,
academic head of school, deficiencies.
Кириш.
Ҳозирда Ўзбекистонда таълим соҳасида улкан ютуқлар қўлга
киритилмоқда. Яқин ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, совет мустамлакачилиги даврида
Ўзбекистон ҳудудида саноқли таълим муассасалари бўлиб, уларнинг аксарияти талаб
даражасида бўлмаган. Уларда етишиб чиқган мутахассислар мамлакат аҳолисининг жуда
оз қисмини ташкил этган. Баъзи ҳолларда одамлар саводсиз ҳатто ораларидан умумий 11
йиллик таълимни эгалламаганлари ҳам бор эди. Бу совет ҳукуматининг чуқур ўйланган
найранги бўлиб, ўзбек халқи учун ёд бўлган комунистик мафкура билан миллат онгини
забт этишга ҳаракат қилган. Шу аснода халқни қарамликда, кучли тазйиқ остида тутиб
туриш, уларнинг пировард мақсади бўлган.
Асосий қисм.
Совет таълим тизими 3 босқичга бўлинган. Ҳар бир босқичнинг
номи касб ёки мактаб томонидан қўлланадиган аниқ терминологик фарқларга қарамай,
шахслар ёки алоҳида мактабларнинг таълим стандартларини баҳолаш учун ишлатилган.
Ҳарбий, милиция, КГБ (Давлат хавфсизлик қўмитаси) ва партия мактаблари ҳам шу
даражалар бўйича баҳоланган. Бу совет тизимини дунёнинг қолган қисмидан ажратиб
турувчи хусусият бўлган. Бу ерда мактабларнинг таълим даражалари номи ўхшашлигига
қарамай, бир-биридан фарқ қилган.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
560
Бухоро аҳолисининг маданий ривожланишида муайян ютуқларга эришилган. 1930
йилда болалар ва ўсмирларни ялпи умумтаълим бошланғич ўқитиш жорий этилган бўлиб,
Бухорода 82 та бошланғич, тўлиқсиз ўрта ва ўрта мактаблар бор эди. Уларда 6590
нафардан зиёд болалар, шу жумладан 1900 га яқин қизлар билим олишган. Шаҳарда
умумтаълим мактабларидан ташқари, ҳунар ва техника ўқув юртлари очилган. 30-йиллар
охирига келиб уларнинг сони ўнтадан ортиб келди.
1
Бошланғич мактаблар дастлаб бошланғич босқич, кейинроқ эса 4 ё 3 йиллик деб
номланган. Ўрта мактаблар 7 ва ундан кейин 8 йиллик (тўлиқ бошланғич мактаб талаб
қилинади) бўлиб, “тўлиқ бўлмаган ўрта таълим” деб номланган. Бу даража барча болалар
учун мажбурий (1958–1963-йилдан) ва саводсиз катталар учун (“кечки мактаблар” деб
аталадиган мактабларда ўқиш мумкин) ихтиёрий эди. 1981-йилдан бошлаб тўлиқ ўрта
таълим даражаси (баъзи республикаларда 11, баъзиларида 10 йиллик) мажбурий бўлган. 10
йиллик таълим (Болтиқбўйи республикаларида 11-синфгача) — ўрта таълим деб
номланган.
Ҳамма биладики, совет давридаги таълим шакли 1-3-синфларгача бўлган
бошланғич синфлар, сўнгра 1-8-ўрта синфлар ва 9-10-сонли битирувчилардан иборат эди.
8-синфдан сўнг ўқувчиларнинг бир қисми ишчи касбига эга бўлиш учун коллежларга
ўтди, бошқалари ўқишни тугатди ва 10-синфдан кейин техникум ва олий ўқув юртларига
ўқишга кирди. Бундан ташқари, жуда кичик бир қисми, яъни умумий ўқувчилар сонининг
тахминан 5 фоизи мактабларга борди; қолганлари тўлиқ мактаб таълими олдилар.
Университетларга ўқишга кирганлар 5 йил ўқиб, олий маълумот ва тегишли
университетнинг дипломига эга бўлишди.
Бухоро областидаги мактаблар фаолиятининг айрим жиҳатларини “Қизил
Ўзбекистон” газетасининг 1940 йил 11-январдаги сонида “Раҳбарларнинг нўноқлигидан”
деб номланган мақоласида қуйидаги фикрларини билишимиз мумкин “Ўқув йилининг
иккинчи чораги тамом бўлаётир. Шунга қарамай, Бухоро область Китоб районидаги баъзи
мактабларда раҳбарларнинг нўноқлигидан ўқув-ўқитиш ва тарбия ишлари нормаль йўлга
қўйилгани йўқ. Районнинг Сталин қишлоқ советидаги 6-нчи тўлиқсиз ўрта мактабнинг
директори Сайидазим Назаров мактаб ишига бошчилик қилолмаётир. Директорнинг ўзи 2
ой ичида тарих, география, биология фанларидан 507 соат дарс беришни бўйнига олган.
Лекин у кўп вақтини бошқа ишлар билан ўтказиб, фақат 260 соат дарс берган. 247
соат дарс ўтилмай қолган. Лекин Назаров ўтилмаган 247 соатлик дарс учун давлатнинг
1565 сўм пулини олган. У 260 соат дарсни ҳам ўзи ўтгани йўқ. Район марказида маиший
бузуқчилик билан шуғулланиб юриб, дарсни мактабдаги пионер вожатийси Аҳмадуллин
билан Қурбоновларга топшириб қўйган. Бундан ташқари мактабдаги камчиликларни
таҳлил қилиб, “Мактабда оммавий-тарбия ишлари издан чиққан, ўқувчиларнинг дарсдан
ташқари вақтларида шуғулланишлари учун ҳеч нарса йўқ. Ўқувчилар ташкилоти ишга
киришмаган. Ўқувчиларнинг 45 проценти (фоизи) деярли ҳар куни дарсга прогул қилади.
Севаз қишлоқ советининг тўлиқсиз мактабда ҳам аҳвол дуруст эмас.
Ўқувчиларнинг дарсга давомсизлиги одат тусига кирган. Ҳар куни 40-50 процент
ўқувчи дарсга келмайди. Мактаб директори ўртоқ Хўжаев бу фактларга ҳеч парво
қилмайди. Шунинг учун ҳам биринчи чоракда ўзлаштириш 40 процент бўлган. Болаларни
мактабдан четда қолдириш каби фактлар кўп. Наримонов қишлоқ советининг 32-нчи
тўлиқсиз ўрта мактаб участкасида 200 га яқин ўқув ёшидаги бола, Макрет қишлоғидаги
тўлиқсиз ўрта мактабда 250 бола мактабдан четда қолмоқда.
1
Бухоро шарқ дурдонаси. Шарқ.1997.Б-78
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
561
М.Горький номли мактабнинг директори Одилов ўзининг масъулиятли вазифасини
бажариш ўрнига 200 соат дарс бериш билан банд. У яна V ва VII синфларга раҳбар бўлиб
олган. Илмий бўлим мудири Хўжаев ҳам худди шундай 2 синфда раҳбар ва 200 соат дарс
беради. Яна директор Одилов бўш вақтини улоқ чопиш билан ўтказади.
2
“Қизил Ўзбекистон”нинг 1940 йилнинг 11-октябрь.№39 (432) сонида А.
Худойназаровнинг “Савод мактаби ёпилиб қолди” деган мақоладасида қуйидаги
маълумотларни келтиади: “Бухоро область Бишкент район Жданов қишлоқ советининг
колхозчилари саводсизликни тугатиш ишига жуда бепарволик билан қаралмоқда.
“Юксалиш” колхозида очилган икки синфли савод мактаби тарқалиб кетди.
Колхоздаги 70 саводсиз ўқишдан четга қолмоқда. Бу ёмон аҳвол тўғрисида район маориф
бўлимига берилган маълумотлар натижаси маълум эмас. Колхозчилар ўртасида янги
алифбони ўрганиш орзуси зўр. Аммо колхозчиларнинг бу талабига район ташкилотлари,
биринчи навбатда район маориф бўлимининг раҳбарлари бепарволик билан қаралмоқда
3
”
Бухоро область мухбири “Жазосиз қолаётган прогулчилар” деб номланган
мақоласида қуйидаги маълумотларни учратишимиз мумкин. “Вобкент районидаги
Островский номли тўлиқсиз ўрта мактаб директори М.Мўминов ва ўқитувчи Мўминова 14
сентябрь куни Мўминовнинг 5 соат, Мўминованинг 4 соат дарси бўлмай қолди. Мактаб
илмий мудири ўртоқ Алломов улар ўрнига бошқа ўқитувчини дарсга киритди.
Директорнинг прогули тўғрисида ҳеч нарса демади. Лекин, мактаб ўқитувчилари бу
қонунга хилоф ҳаракт тўғрисида район маориф бўлимига хабар қилдилар. Шунда ҳам
прогулчиларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ. Район маориф бўлими
раҳбарлари бу ҳаракатлари билан СССР Олий Совети Президиумининг 26 июнь
Фармонига қарши ҳаракат қилдилар. Прогулчилар ва уларнинг хомийларига нисбатан
тегишли чора кўриш керак” деган маълумотлардан мактабдаги камчиликлар матбуот
саҳифаларида ёритиб борилган.
Қизил Ўзбекистон газетасининг 1940 йил. 16-октябрь.№32 (475) сонида эса
“Маданиятимизни юксалтирувчи тадбир” деб номи остида чиққан мақолада “Бухоро. 8
октябрь. СССР Халқ Комиссарлари Советининг “СССР ўрта мактабларининг юқори
синфларида ва олий ўқув юртларида ўқишни пуллик қилиб белгилаш ва стипендиялар
тайинлаш тартибини ўзгартириш ҳақида”ги қарори Бухоро шаҳридаги барча ўрта
мактаблар ва олий ўқув юртларида дарҳол муҳокама қилинган ва бу қарор якдиллик билан
маъқулланган.
1940 йил 5 октябрда Бухоро бирлашган давлат педагогика ва ўқитувчилар
институтининг 600 га яқин ўқитувчи ва ўқувчилар коллективнинг шу қарор муҳокамасига
бағишланган мажлиси бўлди. Мажлисда ўқувчилардан ўртоқ Ютишев музокарага чиқиб
сўзлаган сўзида: СССР граждани кунда-кунга бадавлат ҳаётга эришаётирлар. Ҳар бир
меҳнаткаш, колхозчи ўз фарзандларини ўзи пул тўлаб ўқитишга кучи етади. Бу қарор кун
сайин ўсиб, юксалиб бораётган мамлакатимизнинг қувватини янада мустаҳкамлашга,
маданиятимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Мен бу қарорни табриклайман,
ўзим аъло ўқишга сўз беришим билан баробар, бошқа ўртоқларимни ҳам ўқиш ҳақини ўз
вақтида тўлаб, ўқишнинг юқори сифати учун курашга чақираман, дейди. Мажлис ўз
қарорида Халқ Комиссарлари Советининг қарорини тўла амалга ошириш юзасидан бир
неча таклифлар қабул қилган.
4
2
Қизил Ўзбекистон.1940 йил. 11-январ.
3
А. Худойназаров. Савод мактаби ёпилиб қолди.Қизил Ўзбекистон.1940 йил. 11-октябрь.№39 (432).
4
Ф.Яхяев. Маданиятимизни юксалтирувчи тадбир. Қизил Ўзбекистон.1940 йил. 16-октябрь.№32 (475).
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
562
Ўқитувчилар газетасининг 1940 йил. 16 октябрь.32(475) сонида “ЎзССР Маориф
Халқ Комиссарлигида” деб номланган мақолада “ЎзССР Маориф Халқ Комиссарлиги
ўқувчи билетини тасдиқлади ва 1940 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўз ССР ва
Қорақалпоғистон АССР нинг барча бошланғич, тўлиқсиз ўрта ва ўрта мактабларида
қўллаш тўғрисида буйруқ чиқариб, буйруқда қуйидагиларни белгилади:
Ўқувчи билети фақат мактаб директори (мудир)нинг имзоси билангина кучга
молик.
Ўқувчи билети қўллаш фактини ўқувчининг ўз хулқлари учун масъулиятларни
оширишга рағбатлантирувчи бир чора деб қараб, Маориф Халқ Комиссарлиги барча
мактаб директор (мудир)ларини:
а) ўқувчиларнинг синф мажлисида ва уларнинг ота-оналари мажлисида ўқувчи
билетида эълон қилинган “ўқувчининг ахлоқ қоидалари” ни муҳокама қилишган;
б) ўқувчининг кўрсатилган ахлоқ қоидаларини бажаришини қаттиқ назорат
қилишга ва бу қоидаларни бузганларга тегишли, ҳаттоки, 3 йилгача мактабга киролмаслик
шарти билан мактабдан чиқоришгача (ВКП(б) Марказий Комитетининг 1932 йил 25 август
қарорига мувофиқ) чора кўришга мажбур қилди.
Ўқувчиларнинг ахлоқ қоидалари
1.Дарсга кечикмасдан келмоқ ва ҳеч қачон дарсни қолдирмаслик.
2.Мактабга тоза ва озода бўлиб келмоқ.
3.Биринчи звонок чалингандан кейин дарҳол синфга кириб, шовқин-сурон
қилмасдан ўз ўрнига ўтирмоқ.
4.Синфда астойдил ва диққат билан ўқимоқ, уйга берилган вазифаларни бажармоқ.
5.Ўқитувчи ва катта кишилар синфга кирганларида ва чиққанларида ўриндан
турмоқ; ўқитувчига жавоб бераётганда ўрнидан туриб жавоб бермоқ ва ўқитувчи ижозат
бергандан кейингина ўтирмоқ; ўқитувчи бирор нарса сўрамоқчи бўлганда ёки унинг
саволига жавоб беришни истаганда қўл кўтармоқ.
6. Ўқитувчилар, ўртоқлари, ота-онаси ва катталар билан сўзлашганда адабли ва
маданий бўлмоқ, ўзидан катта кишилар билан сўзлашганда “сиз” лаб сўзлашмоқ.
7.Мактаб директори ва ўқитувчиларнинг ҳар бир таклиф ва буйруқларини
тўхтовсиз бажармоқ.
8. Мактабнинг ашёларини ихтиётлик билан асрамоқ, социалистик мулкни сақламоқ.
9.Уйда озодалик ва тартиб сақламоқ, ўзи дарс тайёрлайдиган жойни, ётадиган
кроватини, киядиган уст ва оёқ кийимларини тоза ва озода тутмоқ.
10.Китоб, дафтарларини ва бошқа ўқув асбобларини ҳамиша тоза сақламоқ ва
таритбли тартибли тутмоқ;
11. Кўчада ва кўпчилик одамлар орасида тоза ва озода кийиниб юрмоқ; кўчада
юрганда кўча ҳаракатининг тартиб ва қоидаларига риоя қилмоқ.
12.Кино, клуб, театр ва бошқа шунинг каби жойларга фақат белгиланган
вақтлардагина бормоқ.
5
Ражабов, Салимовнинг “Прогулчи ўқитувчилар жазоланди” деган мақола
“Ўқитувчилар газетаси”нинг 1940 йил. 16 октябрь.32(475) сонида эълон қилинган
мақолада “Бухоро область Қизилтепа район 1-нчи бўлим халқ суди СССР Олий Совети
Президиумининг 26 июнь фармонини бузучи прогулчи ўқитувчиларнинг бир нечасини суд
қилди. Зарметон қишлоқ советидаги Пушкин номли мактаб ўқитувчиси Абдулла
Мирзаҳалилов 22 августдан 26 гача прогул қилган. Уни 6 ой мажбурий хизматга, ойлик
маошидан 20 процент ундиришга ҳукм қилди.
5
Ўқитувчилар газетаси. 1940 йил. 16 октябрь.32(475).
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
563
Бу фактлар Қизилтепа район маориф бўлими ва мактаб ходимлари союзининг район
комитетининг ўқитувчилар назарий-сиёсий билимини ошириш устида дуруст иш
қилмаётганлигини кўрсатади. Ўқитувчи ўзининг ҳамма иши билан бошқаларга намуна
бўлиши зарурлигини унутмаслик керак.
6
“Ўқитувчилар газетаси”нинг 1940 йил. 9 октябрь.31(474) сонида Е.Перовскийнинг
“Болаларни динга қарши руҳда тарбиялаш” ҳақидаги мақола чиққан. Ушбу мақоладан
қуйидаги маълумотларни билишимиз мумкин: “Маълумки, совет мактаби, пионер ва
комсомол ташкилотлари болаларни бундай заҳарли хурофотлар билан заҳарланишига тек
қараб турмайдилар. Социалистик мамлакатининг ёш гражданлари коммунизм учун бўлган
курашчилар онгли худосизлар бўлиши керак”
7
Шамсиева.Қизларнинг ўқишга қаршилик қилувчилар жавобгарликка тортилсин.
8
Ўқитувчилар газетаси. 1940 йил. 3 октябрь.30(473).
Ўз ССР Маориф Халқ Комиссарлигининг буйруғи Ўқитувчилар газетасининг1940
йил 23 октябр.33 (476) сонида нашр қилинган. 1939-1940 ўқув йили Ўзбекистоннинг бир
қанча бошланғич ва ўрта мактаблари ўқитувчи ва тарбия иши соҳасида яхши натижаларга
эришганликлари, Бухоро область Ғиждувон район Ғаданий қишлоқ советидаги Ленин
номли тшлиқсиз ўрта мактаб ёшидаги болаларнинг 100 процент ўқишга тортилишига
эришганлиги ва Отсевга қарши кескин кураш олиб бориш натижасида ўқувчиларнинг
ҳаммаси (475 бола) ўқиш йили охиригача ўқиганлиги, Педагогика коллективи ўзининг
самарали иши билан мактабнинг юқори ўзлаштириш (99,3 процент) беришга
эришганлиги,
мактаб
участкаси
кўкаламзорлаштирилганлиги,
ўқувчилар
ёш
табиатшунослар тўгаракларига тортилганлиги, бу мактабнинг ўқитувчилари ўзларининг
сиёсий ва махсус маълумотларини ошириш учун системали равишда шуғулланганликлари
ҳисоботларда ўз аксини топган
9
.
ЎзССР Маориф Халқ Комиссари. М. Йўлдошев. 1940 йилнинг 17 октябрида
Мактабларнинг ўқитиш ва тарбия ишининг яхши кўрсатгичлари учун ва юқори
ўзлаштириш учун курашда олиб борган катта ишларини назарга олиб, ЎзССРнинг 8 та
мактаб мактабларини пул билан мукофотлашни буюрган. Масалан, Бухоро област
Ғиждувон район Ғаданий қишлоқ советининг Ленин номидаги тўлиқсиз ўрта мактабни-
10.000 сўм биланмукофотлансин.
Ўзбекистоннинг
областлари
ўртасида
мусобақалар
ўтказилган.
Ушбу
маълумотларни Ўқитувчилар газетасининг 1940 йил 18 ноябр.36 (479) сонида кўришимиз
мумкин. Шер Мўминовнинг “Бухоро-Самарқанд мусобақаси” деб номланган мақоласида
“Яқинда Самарқанд шаҳар маориф бўлими Бухоро шаҳар маориф бўлими билан икки
ўртада тузилган мусобақа шартномасининг бажарилишини текшириш учун махсус
кишилар юборган эди. Ўқитиш ва тарбия ишларининг қўйилиши билан танишиш
мақсадида ўтказилган ўзаро текшириш Бухоро шаҳар мактабларида бўлган анчагина
камчиликларни аниқлашга ёрдам қилди. Роза Люксембург номли ўрта мактабда ўқитиш-
тарбия ишлари жуда оқсаб қолган. Мактаб директори Аронов, илмий бўлим мудири
Юсупов ўртоқлар мактабдан ташқари тарбия ишларини яхшилаш учун ҳаракат
қилмаганлар.
6
Ражабов, Салимов. Прогулчи ўқитувчилар жазоланди. Ўқитувчилар газетаси. 1940 йил. 16 октябрь.32(475).
7
Е.Перовский. Болаларни динга қарши руҳда тарбиялаш ҳақида. Ўқитувчилар газетаси. 1940 йил. 9
октябрь.31(474).
8
Шамсиева.Қизларнинг ўқишга қаршилик қилувчилар жавобгарликка тортилсин.Ўқитувчилар газетаси.
1940 йил. 3 октябрь.30(473).
9
Ўқитувчилар газетаси.1940. 23 октябр.33 (476).
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
564
Ота-оналар ўртасида тушунтириш-оммавий иш олиб борилган эмас. Мактабда
ташкил қилинган тўгаракларда машғулот жуда кам ўтади. Улгурмаган ўқувчилар билан
ишлаш унитилган. Ўқитувчиларнинг кўпчилиги ишга бепарволик билан қараганлари учун
болалар ўртасида тартиб-интизом бўшашиб кетган. IV синф ўқитувчиси Паканаева дарсга
мутлақо тайёрликсиз кирар экан. Бу ўқитувчи томонидан ёзилган қисқагина диктант
текстида 15 хато учради. Максим Горький номли мактабда эса ўқувчилар давомати жуда
пасайиб кетган. Синф журналларида отметкаларнинг қўйилиши жуда тартибсиз.
Мактабдан ташқари тарбиявий иш йўлга қўйилган эмас. Октябрь номли мактаб
раҳбарлари эса ўқув ёшидагиларни тўла тортиш учун ғайрат қилмаганлар. Мактаб
территориясида шу кунгача ўқишга тортилмаган 12 бола бор. Химия ўқитувчиси Хамидов
дарсни мазмунли ва қизиқарли қилиб ўтказиш учун лозим бўлган воситалардан
фойдаланмайди, ўқувчилар билан бўлган дағал муамоласи билан болаларни жуда
бездириб юборган. Шунинг натижасида химия фанидан кўп ўқувчилар ёмон баҳо
олганлар. Мана бундай камчиликлар Луначарский, Сталин номли ва “КИМ”, “1нчи май”
мактабларида учрайди. Текшириш натижасида аниқланган бу камчиликлар шаҳар
мактабларидаги директор ва илмий бўлиб мудирларининг йиғилишида кенг муҳокама
қилинди. Самарқанд шаҳар маориф бўлими билан тузилган мусобақа шартномасини тўла
бажариш учун анчагина тадбирлар белгиланди.
10
Бундан ташқари “Ўқитувчилар газетасининг1940. Йилнинг 26 сентябрь.29
(472)сонида Ўзбекистон ССР Маориф Халқ Комиссарлигининг буйруғи берилиб, Қишлоқ
ўрта мактабларда ишларини яхшилаш чоралари ҳақида ёзилган бўлса, Ўқитувчилар
газетасининг1940 йил 26 сентябрь.29 (472) сонида эса “Рағбатлантирувчи ҳужжат” деб
номланган маола чоп этилган.
Ўқитувчилар газетасининг 1940 йил 17 июль.20 (463) сонида Бухоро областида
М.Мелиев Китоб маориф бўлими мактабларнинг жами ўқув йилига кам-кўстсиз тайёр
бўлиши учун алоҳида эътибор қилади. Мактаб биноларининг ремонтдан чиқариш иши
бажарилганлиги, майда ва катта ремонти қилиндиган бинолар тайёр эканлигини
таъкидлайди. Ўқув қуроллари, парта доскалар ҳам олинмаган. Ҳозир 5 мингга яқин парта
ва бо5шқа асбоблар ремонтдан чиқарилди. Қиш учун керакли 2 минг кубометр ўтин
тайёрланди. Мактаблар ўқитувчилар билан таъмин қилинди. Ҳозир 15 та олий маълумотли
ва 83 та ўрта маълумотли ўқитувчилар бор. Паст таълимотли ўқитувчиларнинг ҳаммаси
сиртқи педагогика билим юртларида ўқийдилар
11
деган маълумотларни матбуот
саҳифаларида учратишимиз мумкин.
Бундан ташқари, мактабларда фақат камчиликлар эмас, балки айрим ютуқларга
ҳам эришилганлигини “Ўқитувчилар газетаси”нинг 1940 йил 7 июль.20 (463) сонида “Юз
процентлик ҳаракат кенгаймоқда” деб номланган мақоласида қуйидаги маълумотларни
учратишимиз мумкин: “Шаҳар ва қишлоқ мактабларида ўқув йилини Юз процентлик
ўзлаштириш билан якунлаган синфлар сони анча кўпайди. Бухоро область Свердлов район
Сажжар қишлоқ советидаги Ленин номли тўлиқсиз ўрта мактабнинг тил-адабиёт
ўқитувчиси Хабибула Шихов бизга ёзган хатида қуйидагиларни кўрсатган:“Тошкентдаги
Телман номли 136-мактабнинг ютуғи мен ўз фанимдан ўқувчиларнинг Юз процентлик
ўзлаштиришга эришиши мажбуриятини олишга илҳомлантирди. Дарсни сифатли ўқув
режаси, ота-оналар билан суҳбатлар, ўқув дарс ва дарсдан ташқари уларга систематик
ёрдам бердим. Консултациялар бердим. Прогул қилганларнинг уйига борилдим.
.
Натижада
V, VI, VII синф ўқувчилари менинг фанимдан Юз процентлик ўзлаштирдилар.
10
Ўқитувчилар газетаси.1940. 18 ноябр.36 (479).
11
Ўқитувчилар газетаси.1940. 17 июль.20 (463).
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
565
Уларнинг кўпи 5 баҳога фанни ўзлаштирди. Ўзим раҳбарлик қилган VII синф 27
ўқувчидан 19 таси аъло, 6 та яхши ва 2 та ўрта баҳо олиб, синфдан синфга кўчирилган
12
”
Ўзбекистон ССРда Умумий ўрта таълимни амалга ошириш ва Халқ маорифини
янада юксалтириш чоралари тўғрисида ЎзК (б)П Марказий Комитетнинг қарори
Ўқитувчилар газетасининг 1940 йил 17 июль.20 (463) сонида эълон қилинган
13
.
“Кузги синовлар -ўқув йилига таёргарликнинг муҳим шартидир” деб номланган
мақола Ўқитувчилар газетасининг 1940 йил 31 июль.21 (464) сонида эълон қилиниб,
“Кузги синовлар масаласи-бу бир неча мингларча ўқувчиларнинг тақдири масаласи
ҳисобланганлиги таъкидланган. Тўла бўлмаган маълумотларга кўра, Тошкент областида
14121 та, Самарқанд областида 5763 та, Бухоро областида 5595 та, Хоразм областида 1741
та бола кузги синовлардан ўтиши керак. Ҳаммаси бўлиб, бутун республика бўйича 27220
та бола синовдан ўтиши керак
14
”
ЎзССР Халқ Комиссарлари Совети билан аЎзК (б)П Марказий Комитетнинг шу
йил 10 июлдаги “ЎзССРда умумий ўрта таълимни амалга ошириш ва Халқ маорифини
янада юксалтириш чоралари тўғрисида” чиққан қарори билан 30 август ўқитувчилар куни
деб белгиланганлиги “Ўқитувчилар газетаси”нинг 1940 йил 31 июль.21 (464) сонида эълон
қилинган.
Фатҳийнинг “Янги педагог кадрлар” деб номланган мақоласи Ўқитувчилар
газетасининг 1940 йил 30 июль.21 (464) сонида эълон қилинган бўлса, Ражабовнинг
“Кўрлар мактаби очилганлиги масаласи Ўқитувчилар газетасининг 1940 йил №32. 16
октябрь.21 (475) сонида эълон қилинди. “Қизилтепа район Бўшсон қишлоқ советидаги
“Иттифоқ” колхозида 20 кишилик кўрлар мактаби очилди Мактаб керакли нарсалар билан
таъминланди. Мактабда ўқувчилар бошланғич даврдаёқ яхши муввафақиятларга
эришмоқда. Ҳозир 7 киши аъло баҳолар олиб, Ўқитувчи Нурхонов дарсни яхши ташкил
қилаётир”
15
Ўқитувчилар газетасининг 1940 йил №29. 10 сентябр (472) сонида
“Рағбатлантирувчи ҳужжат” деб номланган мақолада “Бухоро областига қарашли
районларда янги ўқув йилини қандай кутиб олганлиги текширилган. Ғиждувон ва Когон
район маориф бўлилари ўқишни анчагина тузук тайёрлик билан бошлаб юборганлари
аниқланди. Аммо баъзи районларда мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг мактабга тўла
тортишни таъминланмаганлар, ўқитувчилар тақсимоти тўғри ўтказилмаган. Ғиждувон
район маориф бўлимлари ўқув ёшдаги болаларни мактабга тўла тортишга муваффақ
бўлганлар, аммо кўпчилик районларда аҳвол ўзгача. Бухоро областининг 17 райони
болаларни мактабга тортиш планини 96,6 процент бажарган. Хоразм областида 91,8
процент. Тошкент районида ҳам аҳвол мақтанарли эмас”
16
1940 йилнинг 19 сентябрдаги Ўқитувчилар газетасининг 28(471) сонида Бухородаги
15-сон педагогика билим юртининг янги ўқув йилига пухта тайёрлик билан кўрмаганни
ўқишнинг дастлабки соатларидаёқ билиниб қолганлиги, тузилган жадвалнинг тайини
бўлмагани учун дарсга жуда эрта етиб келган студентлар ҳам звоноккача ўз жойларини
топиб оломай, у группадан бу группага югуришиб, дарс вақтидан ҳам 10-15 минутни бекор
сарф қилишга мажбур бўлганликлари, бунинг устига 1 курс 2 ўзбек группасида ўша куни
ўқитувчи Тўрақулов прогул қилиб дарсга келмаганлиги, студентларнинг қимматли
12
Ўқитувчилар газетаси.1940. 17 июль.20 (463).
13
Ўқитувчилар газетаси.1940. 17 июль.20 (463).
14
Ўқитувчилар газетаси.1940. 31 июль.21 (464).
15
Ўқитувчилар газетаси.1940. №32. 16 октябрь.21 (475).
16
Рағбатлантирувчи ҳужжат.Ўқитувчилар газетаси.1940. №29. 10 сентябр.(472).
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
566
вақтлари бекор кетганлиги, Аҳмедовнинг ўзи 3 группадаги дарсига 15 минут кечикиб
келганлиги ҳисоботларда ўз аксини топган
17
.
Хулоса
қилиб айтганда, 1930-1940-йилларда Бухоро совет мактаблардаги
камчиликларнинг матбуотда ёритилиши “Қизил Ўзбекистон” газетасининг 1940 йилдаги
сонларидаги маълумотларига асосланган. Матбуот саҳифаларидан совет даврида Бухоро
мактабларининг айримларида ўқув-ўқитиш ва тарбия ишлари нормал йўлга
қўйилмаганлиги, мактабда ўқувчилар давомати жуда пасайиб кетганлиги, мактабларда
оммавий-тарбия ишлари издан чиққанлиги, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтларида
шуғулланишлари учун ҳеч нарса йўқлиги, айрим мактаб директорларининг
масъулиятсизлиги, айрим ўқитувчиларнинг дарсларга кеч қолиб келишлари ҳисоботлар
асосида текширувлар натижасида аниқланган.
REFERENCES
1.
А.Худойназаров. Савод мактаби ёпилиб қолди. Қизил Ўзбекистон.1940 йил. 11-
октябрь.№39 (432).
2.
Бухоро шарқ дурдонаси. Шарқ.1997.78-б
3.
Е.Перовский. Болаларни динга қарши руҳда тарбиялаш ҳақида. Ўқитувчилар
газетаси. 1940 йил. 9 октябрь.31(474).
4.
Ражабов, Салимов. Прогулчи ўқитувчилар жазоланди. Ўқитувчилар газетаси. 1940
йил. 16 октябрь.32(475).
5.
Шамсиева.Қизларнинг
ўқишга
қаршилик
қилувчилар
жавобгарликка
тортилсин.Ўқитувчилар газетаси. 1940 йил. 3 октябрь.30(473).
6.
Ф.Яхяев. Маданиятимизни юксалтирувчи тадбир. Қизил Ўзбекистон.1940 йил. 16-
октябрь.№32 (475).
7.
Қизил Ўзбекистон.1940 йил. 11-январ.
8.
Ўқитувчилар газетаси. 1940 йил. 16 октябрь.32(475).
9.
Ўқитувчилар газетаси.1940. 23 октябр.33 (476).
10.
Ўқитувчилар газетаси.1940. 18 ноябр.36 (479).
11.
Ўқитувчилар газетаси.1940. 17 июль.20 (463).
12.
Ўқитувчилар газетаси.1940. 31 июль.21 (464).
13.
Ўқитувчилар газетаси.1940. №32. 16 октябрь.21 (475).
14.
Хўжаев Ф. Танланган асарлар.1 жилд. – Тошкент: Фан, 1976 –263.-б
15.
Бобожонова, Ф.Х. (2021). Бухоро мадрасалари маънавият дурдонаси. Scientific
progress, 2(1), 362-366.
16.
Бобожонова, Ф. Х. (2022). Бухородаги мир-араб мадрасаси тарихига бир назар. ǩe_
[kVSSZSc, 94.
17.
Bobojonova, F. Issues of construction, material security and organization of activities of
madrasas in the Emirate of Bukhara. 2020. B-213.
18.
Bobojonova, F. X. Bukhara madrassas are a masterpiece of spirituality. SCIENTIFIC
PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 1 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 2021. R-362-366.
19.
Bobojonova, F. (2021). Buxoro madrasalari manaviyat durdorasi. Центр научных
публикаций (buxdu. uz), 6(6).
20.
Bobojonova,
F.
(2021). Бухоро
амирлигидаги янги усул мактабларининг
фаолияти. Центр научных публикаций (buxdu. uz), 8(8).
21.
Bobojonova, F. (2021). Деятельность школ джадидов в бухарском эмирате в начале
ХХ века. Центр научных публикаций (buxdu. uz), 8(8).
17
Ўқитувчилар газетаси.1940 й.19 сентябр 28(471)
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
567
22.
Bobojonova, F. (2021). Строительство, материальное обеспечение и организация
деятельности бухарского медрасе. Центр научных публикаций (buxdu. uz), 8(8).
23.
Bobojonova, F. (2020). Buxoro amirligida XIX asr oxiri XX asr boshlarida ananaviy
boshlsngich maktablar holati. Центр научных публикаций (buxdu. uz), 1(1).
24.
Bobojonova, F. (2020). Buxoro amirligidagi madrasalarning qurulishi, moddiy-xojalik
taminoti va faoliyatini tashkil qilish masalalari. Центр научных публикаций (buxdu.
uz), 1(1).
