ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1346
КАНТАТА ЖАНРИНИНГ ЎЗБЕК САНЪАТИДАГИ ЎРНИ
Фаррух Собиров
Ўзбекистон Давлат Консерваторияси қошидаги Ботир Зокиров номидаги
Миллий эстрада санъати институти
“Композиторлик ва аранжировка” кафедраси ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.7993068
Аннотация.
Мақолада болалар мусиқа санъатининг тарихий илдизлари, кантата
жанрининг ривожланиши ва Хоразм мақом санъати билан алоқадорлиги ҳақида фикр
юритилган.
Калит сўзлар:
кантата, мақом, ўзбек санъати, болалар мусиқа ва санъат
ижрочилиги.
РОЛЬ ЖАНРА КАНТАТЫ В УЗБЕКСКОМ ИСКУССТВЕ
Аннотация.
В статье рассматриваются исторические корни детского
музыкального творчества, развитие жанра кантаты, его связь с хорезмским макамным
искусством.
Ключевые слова:
кантата, статус, узбекское искусство, детское музыкально-
художественное исполнение.
THE ROLE OF THE CANTATA GENRE IN UZBEK ART
Abstract.
The article discusses the historical roots of children's musical creativity, the
development of the cantata genre, its connection with the Khorezm maqam art.
Key words:
cantata, status, Uzbek art, children's musical and artistic performance.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, жамият ижтимоий ҳаётида
муҳим ўзгаришлар рўй берди. Жумладан, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга
асосланган, ҳуқуқий жамиятни барпо этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Чунончи, таълим-тарбия жараёни мазмунига миллий истиқлол мафкураси ғояларини
сингдириш, ўқувчиларни миллий қадриятлар, анъаналар ва кўп асрлик мусиқий мерос
воситасида эстетик тарбиялаш муаммоси алоҳида долзарблик касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009–
2014 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармойиши мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий олами ва маданий савиясини
юксалтириш, ёшларимизнинг миллий ва жаҳон мусиқа маданиятнинг юксак намуналаридан кенг
баҳраманд бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва шу асосда мусиқий таълимни янада
ривожлантириш, бу борада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга
ошириладиган вазифалар кўрсатилган. Ёш авлоднинг мусиқий истеъдоди ва маданиятини
юксалтириш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳар ва туманида мусиқа ва санъат
мактабларининг фаолият кўрсатиши назарда тутилган.
Бундай имкониятларнинг яратилиши, биринчидан, болаларда куй-қўшиққа, санъатга
муҳаббат уйғотиб, уларда чолғучилик, ижрочилик каби билим, кўникма ва малакаларни
шакллантиради. Иккинчидан, мусиқа санъати асосида ўқувчи шахсининг маънавий, ахлоқий
маданиятини, миллий ғурур ва ватанпарварлик тарбиясини амалга оширади. Ижодий маҳорат,
нафосат ва бадиий дидни ўстиради, фикрлаш даражасини кенгайтиради. Учинчидан, мусиқа
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1347
санъати навқирон авлодимизнинг юксак маънавият руҳида камол топишига кучли таъсир
кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мустақилликнинг биринчи йиллариданоқ
мамлакатимизда мусиқа санъатини кенг ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилди. Айниқса,
мумтоз мусиқий меросимизни асраб-авайлаш ва ўрганиш, уни ёш авлодларга безавол етказиш
давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бунинг натижасида нуфузли халқаро мусиқа
анжуманлари, «Шарқ тароналари» мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Шу жиҳатдан ҳам бугунги кунда Хоразм мумтоз мусиқаси асосида ўқувчиларни эстетик
тарбиялаш усуллари, воситаларини, эстетик тарбиянинг педагогик-психологик имкониятларини
очиш зарурияти алоҳида долзарблик касб этмоқда. Чунки мусиқа таълимининг ушбу йўналиши
ўқувчиларда халқ оғзаки ижодиётининг касбий, профессионал жанрига оид назарий ва амалий
билимларни, бадиий-мусиқий, эстетик тафаккурни шакллантиришда, маънавий-ахлоқий
тарбиялашда долзарб муаммолардан ҳисобланади. Фуқаролик жамиятини таркиб топтириш,
энг аввало, мазкур жамиятда яшаётган кишиларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етуклиги
ва юксак даражадаги ақлий салоҳиятига боғлиқ.
Ўқувчиларни инсонпарварлик, Ватанга муҳаббат, билим ва маърифатга интилиш
руҳида тарбиялаш, урф-одатлар, анъаналарни қадрлашга ундовчи омил бўлиб, улар мусиқа
таълимини замонавий талаблар асосида ташкил қилиш ва шу билан биргаликда
ўқувчиларни эстетик тарбиялашни тақозо қилади.
Қайд этилган муаммоларни тадқиқ қилишда қуйидагиларни алоҳида ҳисобга олиш
керак.
Аввало, мусиқа таълимининг самарадорлигини оширишга эҳтиёж туғилмоқда.
Қолаверса, мусиқа таълими орқали ўқувчиларни эстетик тарбиялаш усуллари,
воситаларини асослаш, эстетик тарбиянинг педагогик-психологик имкониятларини очиш
зарурияти пайдо бўлмоқда.
Ўзбек халқ мусиқаси, жумладан Хоразм мусиқа санъати ҳар бир шахснинг маънавий
камолотини шакллантиришда, интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда, қалб ва
виждонини барқарорлаштиришда, эзгу орзу ниятларини амалга оширишда, баркамол инсонни
вояга етказишда муҳим аҳамият касб этиши билан бирга ўзининг тили, оҳанги, урф-одатлари,
қадриятларини тараннум этади. Хоразм мақомлари мазмунида эзгулик ғояларига ҳурмат-
эҳтиром, соғлом турмуш тарзи, меҳр-оқибат, ўз ери, тарихи, маданияти билан мағрурланиш,
мустаҳкам имон-эътиқод, кучли орият, пок виждон, ҳалол меҳнат, яхшилик, садоқатли бўлиш
каби инсоний фазилатларнинг маъно-моҳияти ифодаланган. Демак, Хоразм мақомлари ўзбек
мусиқа маънавиятининг ажралмас қисми сифатида жамият маънавиятини юксалтиришда
ўқувчиларни эстетик тарбиялашда муҳим ўрин тутади.
Ёшларнинг маънавий соғломлик даражаси, жисмоний етуклиги, жамият
тараққиётида ғоят муҳимдир. Ушбу фикрлар Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу
Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий ва бошқа мутафаккирлар асарларида
алоҳида таъкидланади.
Бу йўналишда фалсафа, педагогика, тиббиёт, адабиёт, тарих, миллий истиқлол ғояси
ва маънавият асослари, маданиятшунослик каби фанлар бўйича тадқиқотчи олимлар илмий
ишлар олиб борганлар. Бинобарин, файласуф олимлардан И.Мўминов, Ж.Туленов,
С.Шермуҳамедов, Э.Юсупов, З.Ғофуров, Х.Шайхова, М.Холматова, С.Отамуродов,
М.Имомназаровларнинг асарларида инсон маънавиятини такомиллаштириш, комил
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1348
инсонни шакллантириш ва тарбиялаш масалалари илмий-назарий жиҳатдан ёритиб
берилган. Айниқса, таълим-тарбияни амалга ошириш, хусусан, ёш авлодга Шарқона миллий
урф-одатларни сингдириш, уларни эстетик тарбиялаш муаммолари бир қатор педагог олимлар
томонидан ўрганилган. Жумладан, И.Киргизов, Р.Маматқулов, И.Нисанов, Ф.Халилов ва бошқа
кўплаб педагог олимлар мусиқа дарсларида ўқувчи-ёшларга ахлоқий-эстетик тарбия бериш
муаммолари юзасидан изланишлар олиб боришган.
