Туркистон район Муҳофаза бўлимининг тузилиши тарихидан

Annotasiya

Мақолада Туркистонда чор Россияси томонидан ерли халқ вакилларининг маърифатпарварлик ва миллий озодлик учун курашларини таъқиб  этиш мақсадида ташкил қилинган Туркистон район Муҳофаза бўлимининг фаолияти тарихи баён этилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
7-12
6

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Хошимов, С. (2025). Туркистон район Муҳофаза бўлимининг тузилиши тарихидан . Jamiyat Va Innovatsiyalar, 6(3), 7–12. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp7-12
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада Туркистонда чор Россияси томонидан ерли халқ вакилларининг маърифатпарварлик ва миллий озодлик учун курашларини таъқиб  этиш мақсадида ташкил қилинган Туркистон район Муҳофаза бўлимининг фаолияти тарихи баён этилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

From the History of the Establishment of the Turkiston
District Protection Department

Soibjon KHOSHIMOV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2025

Received in revised form

15 May 2025
Accepted 15 June 2025

Available online

25 June 2025

The article outlines the history of the Turkestan District

Protection Department, established by Tsarist Russia in

Turkestan to pursue and suppress the struggle of local people's

representatives for enlightenment and national liberation.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp7-12

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Russian Empire,

espionage,

Turkestan District
Protection Department,

gendarmerie,

statute,

colonialism,

repression,

law.

Туркистон район Муҳофаза бўлимининг тузилиши
тарихидан

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Россия империяси,
айғоқчилик,

Туркистон район
Муҳофаза бўлими,

жандармея,

низом,

мустамлакачилик,

қатағон

,

қонун

.

Мақолада Туркистонда чор Россияси томонидан ерли

халқ вакилларининг маърифатпарварлик ва миллий
озодлик учун курашларини таъқиб этиш мақсадида

ташкил қилинган Туркистон район Муҳофаза бўлимининг

фаолияти тарихи баён этилган.

1

Doctor of Historical Sciences, Professor, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

8

Из истории создания Отдела охраны Туркестанского

округа

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Российская империя,
шпионаж,

Туркестанское окружное

охранное отделение,
жандармерия,

система,

колониализм,

репрессии,

право.

В

статье

описывается

история

деятельности

Туркестанского

районного

охранного

отделения,

созданного царской Россией в Туркестане с целью
преследования представителей местного населения,

боровшихся

за

просвещение

и

национальное

освобождение.

Россия империяси Туркистон ўлкасини истило қилганидан сўнг унинг

халқларини мустамлака истибдодига солувчи қонун ва бир қатор қонунлар
мажмуаларини ишлаб чиқди. Шулардан бири “Туркистон ўлкасини бошқариш
ҳақида Низом” бўлиб, уни мустамлакачи маъмурият 1886 йилда жорий этганди. Бу
низом ўлкада маҳаллий аҳолининг инсоний ва сиёсий ҳуқуқларини қонунан
поймол этган эди. Низомда кичик амалдор приставдан тортиб генерал

-

губернаторгача аҳолига нисбатан чекланмаган жазо чораларини қўллаши мумкин
эди. Шаҳарлардаги рус аҳолисига берилган имтиёзлар мусулмонларга тегишли
бўлмаган. “Мусулмонлар аҳолисини кучайтирмаслик учун, дейилган эди бир
ҳужжатда,

уларни имтиёзлардан маҳрум этиш ўринлидир”

[1.91

]. Шу боисдан ҳам

чор мустамлакачилари Туркистон халқларига нисбатан зўравонлик, таҳдид, ерли
халқни урф

-

одатларини менсимаслик асосига қурилган мустамлакачилик

сиёсатини кун сайин кучайтириб борганлар.

Россия империясининг Туркистонда юритган жазо сиёсати тизимида

жандармерия ва район ўлка Муҳофаза бўлими алоҳида ўрин тутган. Белгиланган
тартибда 1901 ва 1905 йилларда ташкил топган Ўрта Осиё ва Тошкент темир
йўллари жандарм полиция бошқармалари йилдан

-

йилга ўсиб бораётган қидирув

-

тергов фаолияти талабини қондира олмасди. Шу сабабли Туркистон генерал

-

губернаторига ўлкада мунтазам жандарм назоратини ўрнатиш

таклифи

киритилади. Бундай

органга

бўлган зарурият бош сабабларидан бири маҳаллий

идоралар ихтиёрида хуфия агентура йўқлигидан келиб чиққан ва авж олган

1898 йилги Андижон қўзғолони эди. ХХ аср бошларидан мустамлака маъмурияти
мунтазам хуфия ва муддатли агентларнинг катта тармоғини яратишга киришди.

Декабрь қуролли қўзғолоннинг Москва ва бошқа шаҳарлардаги мағлубиятидан

сўнг, 1907 йил бошларида (чоризм) бутун мамлакат бўйлаб репрессиялари

авж олади. Тарихга столипин режими номи билан кирган полиция зўравонлиги
(ўзбошимчалиги) ва меҳнаткашлар ҳаётий манфаатларига тажовуз даври бошланди.
Туркистон ўлкасидаги сиёсий стачкаларда иштирок этган юзлаб ишчилар ишдан
бўшатилди. Шундай шароитда Туркистонда жадидлар ва таркийпарварлар ҳамда
миллий зиёлилар ўз фаолиятларини сезиларли даражада кучайтирдилар.

Бундан ташвишга тушган чор маъмурлари Туркистон генерал

-

губернатори

девони қошида “ҳукуматга қарши фаолият” юритувчи шахсларга қарши кураш
олиб бориш учун тергов ишлари бўйича Махсус бўлим ташкил этган эди. Темир


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

9

йўллар жандарм бошқармаси ва бўлимлари ҳамда Кушка қалъаси бошлиқлари
Туркистон ўлкасида сиёсий қидирув ишларини ташкил этишда Махсус бўлим
кўрсатмаларидан келиб чиққан холда фаолият юритар эди. Махсус бўлим
жойларда ўзининг айғоқчиларига эга бўлиб, улар бўлимга “миллий озодлик
ҳаракати қатнашчилари ва жойларда кўзга кўринган жамоатчилик эътиборига
тушган кишилар ҳақида агентура

-

қидирув аҳамиятига молик ахборотларни”

етказиб туришга мажбур эди.

Ички ишлар вазири П.А.Столипин фармойишига кўра, Махсус бўлим

бошлиғи, Туркистон ўлкасида сиёсий тергов ишларига мутасадди этиб алоҳида
жандармлар корпуси подполковниги Васильев тайинланди.

Махсус бўлим томонидан “Сиёсий ишончсизлик”да гумон қилинган барча

шахслар рўйхатга олинарди; уларнинг орқасидан яширин назорат ўрнатилар эди.
“Ҳукуматга қарши фаолият” юргизганликда бироз шубҳа туғилса, тинтув
ўтказилиб, қамоққа олинарди. Лекин Махсус бўлим фаолиятида асосан Тошкент
шаҳри ва унга туташган районлар қамраб олинган эди. Бўлим Туркистон ўлкасида
тобора кучайиб бораётган халқ норозилигини тинчитишга қодир эмас эди.

Туркистон ўлкасида инқилобий ҳаракатнинг янги тўлқини ҳақида

хабарлардан қўрқиб кетган ўлка генерал

-

губернатори Гродеков

Министрлар

Совети Раиси ва Ички ишлар вазири П.А.Столипинга мактуб йўллаб, унга “озгина
шахсий

таркиб билан подполковник Васильев Туркистон ўлкасининг улкан

масофасида фақат сиёсий

тергов ишларигагина раҳбарлик қилишга қодир, лекин

ўша қидирув

-

тергов ишларини амалда бажариш имкониятидан маҳрум... Айни

пайтда ҳукуматга қарши инқилобий ташкилотларнинг қизғин фаолияти нафақат
бўшашмоқда, балки... авж олмоқда[2.16

-

19]. Шунинг учун бундай ҳаракатларни

олдини олувчи органни ташкил этиш ҳақида ўз таклифларини берди.

Россия империясининг маъмурлари Туркистондаги ҳукуматга қарши сиёсий

кучларга, Туркистон тараққийпарварларига қарши курашиш учун 1907 йил

15 декабрда Ички ишлар вазирлиги полиция

департаментининг Махсус бўлими

бўйича циркуляр (фармойиш) асосида Туркистон район Муҳофаза бўлими
(ТРМБ)ни ташкил этдилар[3.290

-

291]. Бу ташкилотни руслар “Охранка”, ўзбеклар

эса “сиёсий идора” деб аташган. Рус сиёсий разведкаси ва контрразведкаси
вазифасини ҳам адо этувчи махфий полиция Туркистондаги барча тараққийпарвар
кучларни аниқлаш, уларнинг сафига иғвогарларни қўшиш, халқлар, миллат

-

элатлар ўртасидаги нифоқни кучайтириш ва миллий

-

озодлик ҳаракати

кўринишларининг барча турларини зудлик билан аниқлаб, ривожланишига йўл
қўймаслик, энг асосийси, ўлкани руслаштиришга монелик қилувчи барча кучларни
зимдан, пинҳон ё ошкора йўқ қилиш учун хизмат қилиши лозим эди. Ана шундай
идорага раҳбарлик қилиш моҳир, тажрибали полиция мансабдори Леонид
Квицинскийга топширилди. Подполковник Васильев эса генерал

-

губернатор

маҳкамасидаги барча сиёсий ёзишмаларнинг мутасаддиси –

махсус бўлим бошлиғи

вазифасини бажара бошлади. Бўлим таркиби қуйидагича

ташкил топди: тергов

ишларини олиб борувчи уч зобит топшириқларини бажариш учун ички давлат
хизматчиси, мирзалар ва эркин ёлланган хизматчилар. Ташқи

кузатувни айни бир

вақтда айғоқчилар отрядига раҳбарлик қилувчи полиция департаментининг
собиқ жандарм зобити, вагонлар коллегия ҳисобчиси олиб борадиган бўлди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

10

ТРМБ расман Туркистон генерал

-

губернаторлиги девони таркибида бўлса

-

да, лекин Ички ишлар вазирлиги полиция департаменти органи сифатида фаолият
олиб бориб, мустақил муассаса ҳуқуқларини сақлаб қолди.

У ўз ишида тўла

-

тўкис

полиция департаменти фармойишлари ва кўрсатмаларига риоя қилди.

Туркистон ўлкасида озодлик ҳаракатининг кучайиши раҳбариятни

“аксилҳукумат” ташкилотларга қарши курашнинг янги усулларини излашга
мажбур қилди. П.А.

Столипинга ёзган маълумотномасида “сиёсий

тафтиш

далиллар ва кузатувчилар зудлик билан, ҳеч бўлмаганда, иккита тафтиш
пунктининг... ўлканинг марказдан узоқдаги жойлари: бирининг Ашгабатда,
иккинчисининг Верний (Алмати)да мунтазам ишлаб туриши зарурлигини тақозо
этмоқда”[4.100

-

101], деб кўрсатган эди. Ана шу мақсадларда 1909 йили Ички

ишлар вазири генерал

-

майор Курлов фармойишига биноан Ашгабат ва Верний

(Алмати) шаҳарларида бевосита Туркистон район Муҳофаза бўлимига бўйсунувчи
иккита тафтиш

(қўриқлаш) пункти ташкил топди. Бундан ташқари Туркистон

охранкасига қуйидаги Ўрта Осиё темир йўли жандарм полиция

бошқармаси

бўлимлари бўйсунар эди: Красноводск, Ашхабат, Марв, Мурғоб, Чоржўй,
Самарқанд, Черняев (Фурқат), Марғилон

ва Сирдарё; Тошкент темир йўли жандарм

полиция бошқармалари бўлимлари: Тошкент, Туркистон, Перовск, Орол ва Кушка
жандармериялари.

Шу тариқа охранка фаолияти Каспийорти, Самарқанд, Еттисув, Сирдарё ва

Фарғона областлари, ҳамда Бухоро амирлиги ва Хива хонлигига қадар ёйилган эди.

1911 йили Туркистон генерал

-

губернатори Туркистон Муҳофаза бўлими

ҳузурида “Бухоро ва Хива хонликларида давлатга қарши сиёсий ҳаракатни тергов
ва тадқиқ этиш учун муваққат бўлим” ташкил этиш тўғрисида низом ишлаб чиқди
[5.128]. Бироқ

полиция департаменти мазкур низомни қайтарди, чунки

хонликнинг бевосита ички ҳаётига дахлдор бўлган нозик ишда бошқарув
ҳукуматининг мустақил ҳаракатдаги янги органининг пайдо бўлиши, шак

-

шубҳасиз, Бухоро ҳукуматида ҳайронликни келтириб чиқариши муқаррар бўлиб,
“унинг кўзида сиёсий агентликка бўлган ишончни тушириб юборарди”[6.129].

Бухоро ва Хива

хонликлари бўйича махфий агентурага охранка томонидан катта

маблағ ажратилар эди.

Шу тариқа ушбу сиёсий идора нафақат Туркистон генерал

-

губернаторлигига қарашли ҳудудларда балки Бухоро ва Хивадаги миллий озодлик
ҳаракати

учун курашаётган тараққийпарварлар фаолиятини аниқлаш ва

жисмонан йўқ

қилиш билан шуғулланган.

Сиёсий тафтиш (тергов) бўйича

асосий ишни филлерлар (айғоқчилар)

бажарар эдилар. Улар Туркистон тараққийпарварлари, жадидлар, миллий озодлик
учун курашувчи зиёлилар

ва “сиёсий ишончга нолойиқ” шахсларга нафақат

Туркистон ўлкасида, балки бутун Россия

ҳудудларида

ҳам ҳамроҳ бўлардилар.

Айғоқчилар назорат остига олинган шахснинг ҳар бир қадамини кузатиб
борардилар: у ким билан гаплашди, қанақанги уст

-

бошда, қандай шахслар билан

учрашди ва ҳоказо. Ўз кузатувларини

улар ташқи назорат бўйича алоҳида

кундалик дафтарларида қайд этиб борардилар. Қўриқлаш ва қидирув бўлимлари

бошлиқлари хизмат вазифасига ички агентурани жалб этиш, миллий озодлик
ҳаракати ва тараққийпарварлик ҳаракати тарихини ўрганиш ва бошқалар кирар
эди. Охранка ишида аноним

-

имзосиз хатлар, расмий хизматчиларнинг хуфия

-

маълумотлари, филлерлар хабарлари, провокатор

-

иғвогарлар хатти

-

ҳаракатлари,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

11

турли ташкилотлар билан ёзишмалар, тинтув ва қамоқ истифода қилинар эди.
Фото ишга муҳим

эътибор қаратилиб, антропометрик, дактилоспокия

усулларидан фойдаланиларди.

1903 йилдан

Ички ишлар вазири Плеве фармойишига асосан Муҳофаза

бўлимлари бошлиқларига почта

-

телеграф орқали юбориладиган хат

-

хабарларни

кўриб чиқиш ва уни бекор қилиш[7.115] ҳуқуқи берилди. Охранканинг асосий
вазифаларидан бири маҳаллий аҳоли кайфиятини диққат билан кузатиш ва чор
ҳукумати томонидан амалга оширилаётган у ёки бу

акцияларга муносабати

тўғрисида маълумотлар тўплашдан иборат эди.

Охранка ахборотларида айниқса, юқори қадрланган махфий агентларга

катта эътибор қаратган. Ҳар бир ташкилот, муассасада Муҳофаза бўлимига
жосуслик маълумотларини етказиб турувчи ўз агентлари бўлган. Айрим хуфия
агентлар бирданига иккита гуруҳ ёки сиёсий ташкилотда жосуслик қилар эдилар.

Ўлкада (жадидлар) жадидчилик ҳаракатига қарши кураш Туркистон

охранкаси фаолиятининг ғоят жиддий йўналишларидан бўлган. Туркистон район
Муҳофаза бўлими

ҳатто

энг кичик кўринишдаги миллий уйғонишнинг намоён

бўлиши ҳақида маълумотлар тўплар, кўплаб у ёки бу ҳолатда охранка тузоғига
илинган муаллимлар, дин соҳиблари, адвокатлар, савдогарлар ёшлар кетидан
хуфиёна назорат ўрнатган эди. ТРМБ мавжуд ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсадида
маҳаллий аҳоли ҳаётининг амалда барча

жабҳаларини назорат

остига олишга

ҳаракат қилди. У

ўз хуфияларини “гап” ва “машраб” жамиятларига ҳам киргизди,

чунки охранка бундай жамиятларнинг баъзи бирларида қаттиқ интизом
ўрнатилган, “ўз устав ва кассаларига эга ва сиёсий мақсадларни кўзлаган”[8.5,7],
деб ҳисобларди. Халқ (ғалаёнлари) чиқиши олдидаги қўрқув шу қадар кучли
эдики, одатдаги аҳолининг анъанавий йиғилишлари ва борди

-

келдилари

ҳокимиятда шубҳа уйғотар эди. 1911 йили Верний (Алмати) шаҳри тергов

-

қидирув

пункти мудири 1905 йилдаги жамиятлар ва уюшмалар тўғрисидаги қонунни рўкач
қилиб, “гап” иштирокчиларининг ўз уставларини тасдиқдан ўтказишлари,
йиғилишларининг вақти

-

соати ҳақида эса полицияга хабар қилишлари кераклиги

таклифи билан чиқди. Акс ҳолда айбдорларни судга беришга таҳдид қилган эди.

Шунингдек, ўлкада маҳаллий тилларда нашрлар миқдорининг ўсиб

боришидан ҳам чор ҳокимияти хавотирга тушган эди. Шунинг учун ҳам ТРМБ
Абдулла Авлоний, Мунаввар Қори Абдурашидхонов ва бошқа жадидчилик
намояндаларининг маърифатпарварлик фаолиятига қарши курашни бир дақиқа
бўлса

-

да сусайтирмади.

Шундай қилиб, Муҳофаза бўлимининг ташкил топиши янги босқичда

Туркистон ўлкасида кучайиб бораётган миллий озодлик ҳаракатига мутаносиб
равишда

қатағон

сиёсати

ва

назорат

идораларининг

такомиллашиб

борганлигидан гувоҳлик беради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Сирожиддин Аҳмад. Мунаввар қори // Шарқ юлдузи 1995, 5

-

сон.

2.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), И

-461-

фонд, 1

-

рўйхат, 1260

-

иш.

3.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси

мустамлакачилиги даврида. –Тошкент: Шарқ, 200

0.

4.

Ўз МА, И

-461-

фонд, 1

-

рўйхат, 1260

-

иш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

12

5.

Ўз МА, И

-461-

фонд, 1

-

рўйхат, 297

-

иш.

6.

Ўз МА, И

-461-

фонд, 1

-

рўйхат, 297

-

иш

.

7.

Ўз МА, И

-461-

фонд, 1

-

рўйхат, 2

а

-

иш

.

8.

Ўз МА, И

-461-

фонд, 1

-

рўйхат, 1116

-

иш

.

Bibliografik manbalar

Сирожиддин Аҳмад. Мунаввар қори // Шарқ юлдузи 1995, 5-сон.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), И-461-фонд, 1-рўйхат, 1260-иш.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. –Тошкент: Шарқ, 2000.

Ўз МА, И-461-фонд, 1-рўйхат, 1260-иш.

Ўз МА, И-461-фонд, 1-рўйхат, 297-иш.

Ўз МА, И-461-фонд, 1-рўйхат, 297-иш/

Ўз МА, И-461-фонд, 1-рўйхат, 2а-иш.

Ўз МА, И-461-фонд, 1-рўйхат, 1116-иш