Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Andizhan people who were repressed by national organizations
in 20-30 years of the XX century
Soibjon KHOSHIMOV
1
Andizhan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021
In the late 1920s, the Soviet government, which had
“ideologically” crushed national leaders in Uzbekistan, began to
physically destroy them. During this period, the activities of such
organizations in Uzbekistan as “Milliy Istiklol”, “Botirgapchilar”,
“Badridinovchilik”, “Gayratlilar” were “exposed” by the
penitentiary authorities of the Soviet government, and local
officials and intellectuals were repressed. The article describes
the fate of Andizhan residents who were persecuted as members
of the above organizations on the basis of primary sources.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
“national independence”,
“national union”,
“botirgapchilar”,
‘badridinovchilik”,
“enthusiasts”, intellectuals,
national leaders,
penitentiaries, the case of
narkompros, jadids.
XX асрнинг 20-30 йилларида миллий ташкилотлар
таркибида қатағон қилинган андижонликлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
“миллий истиқлол”,
“миллий иттиҳод”,
“ботиргапчилар”,
“бадридиновчилик”,
“ғайратлилар”, зиёлилар,
миллий раҳбарлар, жазо
идоралари, наркомпрос
иши, жадидлар.
Ўзбекистондаги
миллий
раҳбар
ходимларни
лавозимларидан четлатиб, “ғоявий жиҳатдан” тор-мор
қилган совет ҳокимияти XX аср 20-йилларининг охирларига
келиб, уларни жисмоний жиҳатдан йўқотишга киришган. Бу
даврда Ўзбекистонда “Миллий Истиқлол”, “Ботиргапчилар”,
“Бадридиновчилик”, “Ғайратлилар” каби ташкилотлар
фаолияти совет ҳокимияти жазо идоралари томонидан
“фош” қилиниб уларнинг таркибидаги маҳаллий раҳбар
ходимлар,
зиёлилар
қатағон
қилинган.
Мақолада
юқоридаги ташкилотлар аъзолари сифатида қатағон
1
Candidate of Historical Sciences, Associate Professor of History of Uzbekistan, Andizhan State University, Andizhan,
Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
27
қилинган андижонликлар тақдири бирламчи манбалар
асосида ёритиб берилган.
Репрессированные андижанцы как члены национальных
организаций 20-30 гг. ХХ века
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
«миллий истиклол»,
«миллий иттихад»,
«ботиргапчилар»,
«бадридиновчилик»,
«гайратлилар»,
интеллигенция,
национальные лидеры,
карательные учреждения,
дело наркомпроса,
джадиды.
К концу 1920-х годов советское правительство,
«идеологически» подавившее национальных лидеров в
Узбекистане, начало уничтожать их физически. В этот
период деятельность таких организаций, как «Миллий
Истиклол»,
«Ботиргапчилар»,
«Бадридиновчилик»,
«Гайратлилар»
в
Узбекистане
была
«разоблачена»
карательными властями Советского правительства, а
местные лидеры и представители интеллигенции были
репрессированы. В статье на основании первоисточников
рассказывается о судьбе андижанцев, подвергшихся
преследованию как членов вышеуказанных организаций.
Туркистон ўлкаси халқларининг сиёсий уйғонишида муҳим рол ўйнаган
ташкилотлардан бири “Миллий Истиқлол” ёҳуд “Миллий Иттиҳод” даставвалида
“Иттиҳод ва тараққий” (“Тараққийпарварлар уюшмаси”) деб номланган. “Иттиҳод ва
тараққий” дастлаб Тошкентда 1917 йил августда таниқли ўзбек маърифатпарвари
Мунаввар Қори Абдурашидхонов раҳбарлигида ташкил топган эди. Махфий органлар
жадидлар ва уларнинг ташкилоти “Иттиҳод ва тараққий”га таъқиб ва тазйиқни
кучайтирадилар. Тергов ҳужжатларида қайд этилишича, ташкилот Мунаввар Қори
Абдурашидхоновнинг ташаббуси билан Тошкентда ўз номини ўзгартириб, 1919 йилда
“Миллий Иттиҳод” (ёки “Иттиҳоди миллий”) номи остида қайта ташкил топган. 1920
йилдан Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда унинг бўлимлари ташкил топган.
1920 йил октябрь ойида Мунаввар Қори Абдурашидхоновнинг Буҳоро шаҳрига
келиши ва БХСР Маориф халқ нозирлигида ишлаши билан ташкилотнинг
минтақадаги маркази ҳам Бухорога кўчади. 1920 йилнинг декабрь ойи охирида Аҳмад
Заки Валидийнинг Бухорога келиши ташкилот фаолиятини янада кучайтириб
юборган. “Миллий Иттиҳод” ташкилоти аъзолари истиқлолчилик ҳаракатининг
етакчилари билан алоқалар ўрнатиб, уларга ғоявий раҳнамолик қилишган эди[1.445].
1924-1925 йиллардаги миллий-ҳудудий чегараланишидан сўнг ҳам советларга
қарши миллий сиёсий мухолифат кураши давом этади. 1924 йил охирларида
ташкилотнинг маркази Тошкентга кўчади. 1925 йилда Мунаввар Қори ташаббуси
билан “Миллий Иттиҳод” “Миллий Истиқлол” номи билан қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон жадидлари мустақил Ўзбекистон учун курашни стратегик мақсад қилиб
қўйдилар. “Миллий Иттиҳод”нинг ташкилий тизими, кураш усуллари “Миллий
Истиқлол”да ҳам сақланиб қолди. “Миллий Истиқлол”нинг марказий бошқаруви Лазиз
Азиззода, Салимхон Тиллахонов ва Ғофуржон Мусахоновлардан иборат бўлди. Амалда,
раҳбарликни Мунаввар Қорининг ўзи олиб борган[2.11-15]. Бу даврда совет
ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатаётган кўплаб маҳаллий
коммунистлар ушбу ташкилотнинг махфий аъзолари эдилар. Мунаввар Қори билан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
28
биргаликда Файзулла Хўжаев ва Фитрат ҳам ташкилот фаолиятида муҳим роль
ўйнашган. Бироқ, “Миллий Иттиҳод” ташкилоти тоталитар режим кучайган XX аср 20-
йилларининг охирларида сиёсий фаолиятни тўхтатган эди.
1929 йилда “Миллий Истиқлол” ташкилоти фаолияти ҳам ОГПУ саъй -
ҳаракатлари ўлароқ фош этилган. 1929 йил 5 ноябрда Тошкентда Мунаввар Қори
Абдурашидхонов бошчилигида 38 киши қамоққа олинади. Орадан кўп ўтмай қамоққа
олинганлар миқдори 87 кишига етади. Уларга “Миллий Иттиҳод” ва “Миллий
Истиқлол” ташкилотининг аъзолари деган айб қўйилади. Тергов жараёни кейинчалик
Москвага кўчирилди. Бу ҳолат совет режимининг ўзбек зиёлилари “миллатчилиги”ни
фош қилишга киришганлигидан далолат эди.
1931 йил 25 апрелда ташкилот аъзолари устидан ҳукм чиқарилди. Суд
коллегияси “Миллий Истиқлол” иши бўйича айбланганларнинг 21 тасига отув
(шундан 6 нафарини отув ҳукми 10 йиллик қамоқ билан алмаштирилган), 26 тасига 10
йиллик, 20 тасига 5 йиллик, 15 тасига 3 йиллик муддат билан концлагерга юбориш, 4
тасига СССРнинг 12 та белгиланган шаҳарларида яшашдан маҳрум этилган ҳолда
қамоқдан озод қилиниши ҳақида ҳукм чиқарилади, фақатгина сиёсий бошқарма
айғоқчиси Мадхуддин Муҳаммедов озод қилинган[2.127-135]. Олий жазога ҳукм
қилинганлар Тошкент ва Москвада отиб ташланади. Биз юқорида таъкидлаб
ўтганимиздек ташкилотнинг Республиканинг турли регионларида бўлимлари ҳам
бўлган. “Миллий Истиқлол” ташкилотининг Бухоро, Наманган, Андижон, Самарқанд,
Хоразм каби бўлимлари ҳам бўлган. Бу бўлимлар ўта махфийликда фаолият кўрсатган.
“Миллий Иттиҳод”нинг Бухоро бўлимини Мукомил Бурхонов, Абдураҳим
Юсуфзодалар бошқарган. “Миллий Иттиҳод”чилардан Муинжон Алимов, Ота Хўжаев,
Мусо Саиджонов, Саттор Хўжаев, Мухторжон Саиджонов, Наимжон Ёқубзода, Мукомил
Бурхонов, Мухаммар Бурхонов, Масхар Бурхонов, Рахматулла Музаффаров, Абдирашид
Мукамилов, Хамро Хўжаев, Порсо Хўжаев, Абдулла Абдуллаев, Мисбах Бурхонов,
Ахмаджон Абдусаидов ва Абдурахим Юсуфзодадан иборат 17 нафар миллий зиёлилар
1937 йил 14 октябрда НКВД учлигининг № 24 баённомаси 615 – сонли иши бўйича
уларга тегишли мол-мулки мусодара этилган холда, отув жазоси тайинланади[3.19-
20].
“Миллий Истиқлол”нинг Наманган бўлимига Зайнутдин Қори Насритдинов
раҳбарлик қилган. Унинг фаол аъзолари Акром Исматуллаев, Р.Б.Ризаев,
М.Г.Дадамуҳаммедов, Ф.Исматуллаев, И.К.Отабоев, Жамол Садиев, Насимжон
Маҳмудов, Ф.Усмонов, А.Мусабоев, А.Х.Ғофуров, А.Зайнутдинов ва бошқалар омма
орасида коммунистик партиянинг руслаштириш сиёсатини фош этишда жонбозлик
кўрсатганлар[4.26]. Косонсой бўлимида Абдуллабек Мусабеков раҳбарлигида
Абдулаҳад Маъруфжонов, Хамроқул Камолов, Шоқобул Камолов, Исмат Обиддинов,
Эргаш Нурмуҳуммедовлар фаолият олиб борган. Гуруҳнинг диққатга сазовор
ишларидан Фарғона водийсидаги қуролли қаршилик ҳаракати қатнашчиларига ёрдам
кўрсатганликларини қайд этиш мумкин[4.27].
“Миллий Истиқлол”нинг Фарғонада ҳам гуруҳи бўлиб, унинг аъзолари “Кўр
каламуш” тамғаси билан қамоққа олинган[2.89-90].
Акбар Ўразалиевнинг 1935 йил 14 сентябрдаги тергов жараёнида берган
кўрсатмаларида Андижонда “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг фаол аъзолари Шамси
Нажмиев, Бурҳон Машрабий, Наби Расулзода, Убайдулла ҳожи, Абдулла ҳожи,
Абдулҳай Аюбий, Вали Мақсудий, Сайфи Зиёев, Сайфи Камол, Мактубахон
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
29
Каримхўжаева, Абдумуталиб Қорамандиев, Қоризода Маҳмуд, Исоққори Каримов,
Мухторжон Олимов, Хазабжон Иброҳимов, Усмонжон Саркоров, Олимжон Саркоров,
Зиёвуддин Махсим Мавлон Қозиевлар бўлган дея кўрсатма берган[5.237-238].
Ташкилот фаолларидан Зокир Нусратий “Миллий иттиҳод” ташкилоти топшириғи
бўйича Парпи ва Маҳкам қўрбошилар билан алоқада ва ҳамкорликда бўлганликда
айбланиб, ОГПУ коллегияси қарорига биноан у 1930 йил 3 йилга озодликдан маҳрум
қилинган[6].
Балиқчи туманида ҳам “Миллий Иттиҳод” ташкилоти фаолият олиб борган.
Ташкилот раҳбари Қутб Нажми бўлиб, унинг уйида 1927 йилда ҳам Қўқондаги “Шўрои
Ислом” аксилинқилобий ҳукуматининг муҳри ва бошқа ҳужжатлари сақланган. Суд
ишида Каипов (собиқ Балиқчи туман партия комитетининг секретари) бошлиқ бир
гуруҳ кишилар “Миллий иттиҳод” ташкилотининг аъзоси сифатида А.Икромов,
Ф.Хўжаевларнинг аксилинқилобий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб турганликда
айбланадилар. Халқ душмани сифатида М.Султонов, И. Худойбердиев, Эшон
Мутуллаев, Ю.Аминов, К.Ҳамидов, А.Чаваровлар олий жазо – отувга, М.Мирсаидов 20
йил, М.Турдиқулов 15 йилга, И.Қирғизбоев ва М.Шамирсаидовлар 10 йилга, Д.Азимов
5 йилга, А.Мирзалимов 3 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинади[7.].
Ташкилотнинг Андижон бўлимини Ҳасанхон Ниёзий бошқарган. Ташкилот ўта
махфий фаолият кўрсатиб, 1930 йилга қадар мухолифат куч сифатида мустабид
тузумга қарши зимдан кураш олиб борган[8.67-68]. Андижон шуъбаси таркибига
архив хужатларида қайд этилишича Шамси Нажмиев, Бурҳон Машрабий, Наби
Расулзода, Убайдулла ҳожи, Ғофуров Абдулла ҳожи, Абдулҳай Аюбий, Вали Мақсудий,
Сайфи Зиёев, Сайфи Камол, Мактубахон Каримхўжаева, Абдумуталиб Қорамандиев,
Қоризода Маҳмуд, Исоққори Каримов, Мухторжон Олимов, Хазабжон Иброҳимов,
Усмонжон Саркоров, Олимжон Саркоров, Зиёвуддин Махсим, Мавлон Қозиев, Хакимов
Мўминжон, Сатторов Абдуқаҳҳор Қори, Тошматов Шермат Қози, Ашуров Муҳитдин
Қори, Соғдиев Жалол, Сулаймонов Убайдулло, Акбаров Тошпўлат, Шомансуров
Шоғофур, Хакимов Мўминжон, Мирзакаримов Х., Хакимов Аҳмаджон, Азизов Паттоҳ,
Сайфиев Саллоҳ, Зокир Нусратийлар аъзо бўлганлар[3.19-20].
“Миллий Истиқлол” ёки “Миллий Иттиҳод” ташкилоти Андижон бўлими
аъзолари ҳам ташкилотнинг бошқа аъзолари сингари турли йилларда совет
идоралари томонидан қатағон қилинганлар.
Совет ҳокимиятининг жазо идоралари томонидан 1929 йилда “фош” этилиб,
1931 йил 25 апрелдаги суд коллегияси қарорига кўра қатағон домига тортилган 87
нафар “Милий Истиқлол” ташкилоти аъзолари ичида ҳам бир гуруҳ андижонликлар
бор эди. Андижонлик ташкилот аъзоси Қорамандив Абдумуталиб (1897 йил Андижон
шаҳрида туғилган. Йирик савдогар, бой оиладан бўлган. Хўжалик ходими. Рус-тузем
мактабида ўқиган. Пахтачилик билан шуғулланган. Андижон шаҳридан унча узоқ
бўлмаган жойда пахта экин майдонлари ҳам бўлган. 1919 йили педагогика курсида
ўқиган. 1919 – 1920 йилларда уезд-шаҳар комсомол комитетига котиблик қилган) ҳам
1929 йил 7 ноябрда “Миллий Истиқлол” ташкилотининг аъзоси сифатида ҳибсга
олиниб, ЎзССР ЖК 58-моддаси 2-банди бўйича айбланган. 1931 йил 25 апрелдаги суд
коллегияси ҳукмига кўра 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланади. 1933 йил озод этилган.
Андижонга қайтиб, боғбонлик қилган. 1936 йилдан давлат уруғчилик фонди дўкони
мудири бўлиб ишлаган. 1937 йил 2 июлда қамоққа олинган. ЎзССР НКВДси “учлиги”
томонидан 1937 йил 13 ноябрда отувга ҳукм қилинган[8.67-68].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
30
Хакимов Мўминжон (1896 йил Андижон шаҳрида туғилган, ўқимишли, Андижон
шаҳар омонат кассасида кассир бўлиб ишлаган), Ғофуров Абдулла Хожи (1884 йил
Андижон шаҳрида туғилган. Ҳунарманд, муқовасоз бўлиб ишлаган), Сатторов
Абдуқаххор Қори (1898 йил Андижон шаҳрида косиб оиласида туғилган. Магазинда
сотувчи бўлиб ишлаган), Тошматов Шермат Қози (1900 йилда Андижон шаҳрида
туғилган. Андижон шаҳар “Узбекторг” ишчиси), Сулаймонов Убайдулло (1884 йилда
Андижон шаҳрида туғилган, собиқ мироббоши), Ашуров Муҳитдин Қори (1900 йил
Асака туман Қоратепа қишлоғида туғилган. “Узбекторг”га қарашли магазинда мудир
бўлиб ишлаган)лар 1929 йил 6 ноябрдан – 1930 йил 28 декабрга қадар бўлган давр
оралиғида “Миллий истиқлол” ташкилотининг аъзолари сифатида ҳибсга олинган.
ЎзССР ЖК 58-моддасиинг 2, 4,10-бандлари бўйича айбланганлар. 1931 йил 25
апрелдаги суд коллегияси ҳукмига кўра улар 10 йиллик муддатга концлагерга қамоқ
жазосига ҳукм қилинганлар[9.263-267].
Камолов Сайфи (1890 йил Андижон шаҳрида туғилган, 1929 йил 12 декабрда
хибсга олинган), Соғдиев Жалол (1900 йил Андижон шаҳрида туғилган. Совет
идораларида ходим бўлиб ишлаган, 1929 йил 8 ноябрда хибсга олинган)лар ҳам
“Миллий истиқлол” ташкилотининг аъзоси сифатида ЎзССР ЖК 58-моддаси 2-банди
бўйича айбланган. 1931 йил 25 апрелдаги суд коллегияси ҳукмига кўра 5 йиллик
қамоқ жазоси тайинланган[3.21].
Акбаров Тошпўлат (1894 йил Асака туманида туғилган. 1919 – 1930 йилларда
коммунистик партия аъзоси бўлган), 1930 йил 9 майда “Миллий Истиқлол”,
“Ботиргапчилар” ташкилотларининг аъзоси сифатида ҳибсга олинган. ЎзССР ЖК 58-
моддаси 4, 11-бандлари бўйича айбланган. 1931 йил 25 апрелдаги суд коллегияси
ҳукмига кўра 3 йиллик муддатга концлагерга қамоқ жазосига ҳукм қилинган[9.263-
267]. Ташкилотнинг яна бир андижонлик аъзоси Наби Расулзода ҳам “Миллий
Иттиҳод” ташкилотининг Андижондаги бўлими аъзоларидан бири бўлган. Совет
ҳокимияти қатағон сиёсати қурбонлари Лазиз Азиззоданинг 1930 йил 2 июндаги
терговда берган, Акбар Ўразалиевнинг (1922 йилда Усмонжон Саркоров тавсияси
билан “Миллий иттиҳод”га аъзо бўлган) 1935 йил 14 сентябрдаги тергов жараёнида
берган кўрсатмаларидан аён бўладики Наби Расулзода аксилинқилобий фаолияти
учун 1930 йилда отилган[5.237-238].
“Синфий ёт унсур”лардан “тозалаш” компанияси даврида ҳам “Миллий
Истиқлолнинг” бир гуруҳ андижонлик аъзолари қатағон қилинган. Жумладан,
Шомансуров Шоғофур асли Наманган уезди Чуст шаҳрида ишчи оиласида туғилган.
Отасидан эрта етим қолгач ўз кунини ўзи кўришга мажбур бўлган. 1911-1912 йилларда
заводда ишчи, 1912-1916 йилларда газета тарқатувчи бўлиб ишлаган. 1916 йил
мардикорликка олинган. 1917 йил мардикорликдан қайтган. 1918 йил большевиклар
партияси сафига кирган. 1919-1920 йилларда Чуст район милицияси бошлиғи, 1928 –
1929 йилларда Андижон округи ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
“Миллий Истиқлол” ташкилотининг Андижон бўлими аъзоси, аксилинқилобий
ҳаракати учун 1936 йил ҳибсга олинган. 1936 йил суд коллегияси ҳукмига кўра 3
йиллик муддатга концлагерга қамоқ жазосига ҳукм қилинган[5.237-238].
Хакимов Мўминжон (1889 йил Андижон шаҳрида туғилган), Х.Мирзакаримов
(1900 йил Андижонда туғилган. “Миллий Истиқлол” ташкилотининг аъзоси. Андижон
округи Оржоникидзе волости “Янги турмуш” колхозида тузилган аксилинқилобий
гуруҳни Шомансуров Шоғофур билан бирга ташкиллаган) лар ҳам “Миллий истиқлол”
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
31
ташкилотининг аъзоси, аксилинқилобий ҳаракати учун 1936 йил ҳибсга олинган.
Тинтув чоғида Хакимов Мўминжоннинг уйидан “Миллий Истиқлол” ташкилотининг
Усмон Акромий ёзган аъзоликка қабул устави чиққан. 1936 йил суд коллегияси
ҳукмига кўра улар 3 йиллик муддатга концлагерга қамоқ жазоси тайинланган[9.263-
267].
Ташкилот таркибида Андижон шаҳрида туғилган аёл Каримхўжаева
Мактубаҳон ҳам бўлган. Акбар Ўразалиевнинг 1935 йил 14 сентябрдаги тергов
жараёнида берган кўрсатмасида қайд этилишича “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг
Андижондаги бўлими аъзоларидан бири бўлган Мактубаҳон Каримхўжаева
Авғонистонга (“Миллий Иттиҳод”) томонидан ҳарбий ўқишга юборилган. Ўша ерда
вафот этган[5.237-238].
“Миллий Иттиҳод”га мансубликда айбланиб совет жазо органлари томонидан
қатағон қилинган яна бир андижонлик Жумабек ҳожи Парпибоевдир[5.292-294].
Жумабой Парпибоев 1893 йили Андижонда туғилган. Унинг 1941 йил 10 октябрда
тергов жараёнида берган кўрсатмасига кўра Андижонда “Иттиҳод ва тараққий”
ташкилотининг аъзоси бўлган, 1920 йил Тошкентга борганида “Миллий Иттиҳод”
ташкилотига аъзо бўлиб кирган. Жумабой Парпибоев 1-сон Тошкент турмаси
стационарида 1942 йил 7 февралда оғир касалликдан вафот этган[5.299-301].
1925-1929 йилларда Қўқон шаҳрида махаллий зиёлилар томонидан
ташкилланган “Темур” гуруҳи фаолият юритган эди. “Темур” гуруҳи ўз таркибига кўра
миллий зиёлиларнинг кўзга кўринган вакилларини, аксарият журналистларни
жамлаган. 1929 йил ноябрь ойидан “Темур” гуруҳининг бевосита давомчиси сифатида
“Ботиргапчилар” ташкилоти фаолият кўрсатган. “Ботиргапчилар»нинг таркиби
миллий зиёлилар, коммунистик партия аъзолари, журналистлардан ташкил топган.
Улар Ёқуб Омон, Носир Эркин, Ашурали Зоҳирий, Лутфулла Олимий, Умархўжа
Хамидов, Нуриддин Эрматов, Муҳиддин Хусаинов, Абдулла Қаҳҳоров, Карим
Ортиқбоев, Турғун Парпиев, Абдулла Холматов, Мирзаабдулла Солиев, Мухтор
Муҳаммадиев, Абдулла Раҳматзода, Маматқул Холдаров, Обиджон Ҳакимов, Комилжон
Қосимов, Воси Қаюмов, Тошпўлат Акбаров, Толибжон Охунжоновлар эди. Ушбу
ташкилот ҳам ОГПУ ходимлари томонидан кузатувга олинган. Натижада, 1930 йил 30
январда навбатдаги “Гап”га жамланган “Ботиргапчилар”нинг барчаси (бунинг ичида
собиқ “Темур”гуруҳи аъзолари ҳам бўлган) ҳибсга олинган. Айблов хулосасига кўра,
“Ботиргапчилар”дан 5 нафари 10 йиллик, 6 нафари 5 йиллик, 8 нафари 3 йиллик қамоқ
жазосига ҳукм этилган[10.1-14]. Ушбу ташкилот аъзоларидан бири Тошпўлат Акбаров
асли келиб чиқиши Андижон округидан эди.
Акбаров Тошпўлат – 1894 йил Андижон округ Асака қишлоғида ишчи оиласида
туғилган, ўзбек. Ўқитувчи, биринчи босқич мактабини тугатган маълумоти ўрта. 1919
– 1930 йилларда коммунистик партия аъзоси бўлган. “Миллий Истиқлол” ташкилоти,
“Темур” гуруҳи ҳамда 1929 йил ноябрда Қўқон шаҳрида ташкил топган
“Ботиргапчилар” гуруҳларининг фаол аъзоларидан бири бўлган. 1930 йил 9 майда
ҳибсга олинган. Ҳибсга олинган вақтда Қўқон шаҳрида Ленин кўчаси 4 уйда яшаган,
ишсиз бўлган. 1931 йил суд ҳукмига кўра Тошпўлат Акбаров 3 йиллик қамоқ жазосини
ўташ учун концлагерларга юборилган[10.1-14].
1932 йил 5 май – 15 июнда Тошкент шаҳрида СССР Олий ҳарбий коллегиясининг
сайёр сессияси Антонов-Саратовский раислигида (қораловчи СССР Олий суди
прокурори Р.П. Катанян) Шамситдин (Шамси Али ўғли) Бадриддинов ва унинг 5
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
32
тарафдори устидан суд жараёнини ўтказади. “Бадриддиновчилар” ишида қуйидаги 6
нафар кишининг тақдири ҳал қилинган: Бадриддинов Шамсиддин Алиевич,
Абдураҳмон Раҳмонов, Муҳитдин Саидхонов, Иброҳимжон Мусахонов, Муҳаммадхон
Хўжаев, Маҳмудхон Аҳмаджонов. Улар Ўзбекистон ССР ЖК 63-моддаси билан ҳибсга
олиниб, иқтисодий аксилинқилобчи сифатида сўроқ қилинган. Шамсиддин
Бадриддиновга “Миллий Иттиҳод” ташкилот аъзолари ва “босмачилар” билан алоқа
боғлаган, Мунаввар Қори ва С. Қосимовнинг яқин дўсти ва ҳамфикри бўлган, деган
айблар қўйилди. Ш. Бадриддинов аввал отишга ҳукм қилиниб, сўнгра ўлим жазоси 10
йилга қамоқ муддати билан алмаштирилади, қолган 5 нафар тарафдори ҳам турли
муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинадилар[1.445]. Улардан қуйидаги икки
нафари асли Андижонда туғилмаган бўлса-да, меҳнат фаолияти билан Андижон
заминида танилган шахслар эди.
Бадриддинов Шамсиддин Алиевич – (1900-1942 йиллар) 1900 йилда Қозон
губернаси, Тюнтяр қишлоғида туғилган. 1913 йилда амакиси Вайфи ёрдами билан
Андижонга ишлаш учун келади. Аҳмадбек Хожи Темирбековни заводида 1917 йилга
қадар ишлаган. 1917 йилдан бошлаб у қизил гвардия сафида хизмат қилиб, Скобелев
(Фарғона) шаҳридаги ҳарбий-сиёсий мактабга ўқишга боради. Тез орада
Марғилондаги 18-пиёда аскарлар полкида хизмат қилади. 1921-1922 йиллларда
Андижон шаҳрида милиция бошлиғи вазифасида ишлайди. 1925 – 1927 йиларда
вилоят суди аъзоси, 1927 – 1929 йилари округ суди раиси ўринбосари, 1929 йил феврал
– ноябрда округ прокурори вазифасида ишлаган. 1929 йил ноябрь ойида ЎзССР Олий
Суди прокурори этиб тайинланган ва 1932 йилда шу лавозимдалигида ҳибсга олинган.
Шамсиддин Алиевич Бадриддинов 1932 йил 15 июнда Тошкентда СССР Олий суди
сайёр сессиясида ЎзССР ЖК 63-моддасига биноан отувга ҳукм қилинган, социал ҳимоя
чораси юзасидан суд Бадриддиновга берилган отув ҳукмини 10 йиллик қамоқ билан
алмаштирилган[3.24]. 1972 йилда СССР Олий судининг 1972 йил 20 апрелидаги № 02-
ДС-109-32 қарори билан Шамсиддин Бадриддинов оқланди[3.24].
Хўжаев Муҳаммадхон – 1908-1912 йилларда янги усул мактабида таҳсил олган.
Андижон шаҳрида яшаган. 1916-1918 йилларда андижонлик Аҳмадбек Хожи
Темирбековнинг пахта заводида таржимон бўлиб ишлаган. 1920 йилдан 1923 йилга
қадар Самарқанд вилоят Хўжанд уездида халқ суди котиби бўлиб ишлаган. 1924-1927
йилларда Фарғона вилоят суди, кейинроқ Фарғона округ судида катта терговчи бўлиб
ишлаган. 1928 йилда Фарғона вилоят прокуратурасида терговчи, 1930 йилдан 1932
йилга қадар Қўқон трикотаж саноати уюшмаси бошқаруви котиби лавозимида
ишлаган. Муҳаммаджон Хўжаев, 1932 йил 15 июнда Тошкентда СССР Олий суди сайёр
сессиясида ЎзССР ЖК 63-моддасига биноан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилинган[3.24].
1930
йил
июнь-август
ойларида
Ўзбекистон
ССР
Маориф
халқ
комиссарлигидаги бир гуруҳ раҳбар ходимлар (30 нафарга яқин) ҳибсга олинади. Бу
“наркомпрос иши”нинг бошланиши эди. Совет ҳокимияти томонидан қамоққа
олинганлар ичида Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссари ўринбосари Боту (Маҳмуд
Ҳодиев), Олтой (Боис Қориев), Носир Саидов, Элбек (Машриқ Юнусов) ва бошқалар
бор эди. Боту бошчилигидаги 30 нафарга яқин маориф тизими ходимларининг
қамоққа олинишига ГПУ айғоқчиси, “қосимовчилик” ишида асосий гувоҳ бўлган Обид
Саидовнинг 1930 йил 21 июнь кечқурун Тошкентдаги ўз уйида овқат (лағмон)дан
заҳарланиб 23 июнда ўлиши баҳона бўлган. Меҳмондорчиликда Андижон округ халқ
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
33
маорифи бўлими мудири Носир Саидов (марҳумнинг акаси) ва бошқалар бўлган. О.
Саидовнинг ўлими юзасидан ОГПУнинг Ўрта Осиёдаги мухтор вакиллиги Шарқ
бўлими 1930 йил 26 июнда “жиноий иш” қўзғайди. Маориф халқ комиссарлиги
тизимидан 30 яқин киши аксилинқилобчи ва миллатчилар сифатида айбланиб
қамоққа олинади. Уларни Боту бошчилигида 1929 йил март ойида Маориф халқ
комиссарлигида совет тузумига қарши “Ғайратлилар” номли аксилинқилобий
ташкилот тузганликда айбланади. Москвада 1933 йил 31 мартда суд жараёнида Боту,
Олтой, Носир Саидов, Маннон Рамзий, Собир Қодиров, Қаюмхўжа Алиев ва Қамчинбек
(Абдулла Гайнулин) дастлаб ўлим жазосига хукм қилиниб, сўнгра бу ҳукм 10 йиллик
қамоқ жазоси билан алмаштирилган[10.15-42]. Бу иш билан қўлга олинган бошқа
маҳбуслар ҳам турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар.
Саидов Носир (Носир Шарифхўжаевич Саидов) – 1901 йил Тошкентда туғилган,
ўзбек. “Миллий истиқлол” ташкилоти аъзоси. Маориф халқ комиссарлиги тизимида
ишлаган. 1927 – 1930 йилларда Андижон округ маориф бўлими мудири лавозимида
ишлаган. Носир Саидовни ҳам Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссарлиги раҳбарлари
билан бирга Тошкентда ГПУ ҳодимлари томонидан 1930 йил 29 июнда қамоққа
олинади. У “Ғайратлилар”, “Миллий истиқлол” ташкилотларининг аъзоси сифатида
“айбланади”. Москвада 1933 йил 31 мартда бўлиб ўтган суд жараёни Носир Саидовни
аввалида ўлим жазосига, сўнгра эса 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган[11.136].
Хуллас, юқорида таъкидлаб ўтилган ишларнинг барчасида бутун Ўзбекистонда
бўлгани каби Андижонда ҳам етук миллий раҳбар ходимлар, зиёлилар, халқни ўз
орқасдан эргаштиришга қодир бўлган кишилар қатағон меҳанизмининг қурбонига
айландилар. Бугунги кунда мамлакатимизда уларнинг номларини аниқлаш ва
абадийлаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ўзбекистон тарихи (1917 – 1991 йиллар). Биринчи китоб 1917 – 1939 йиллар
Тошкент: O’zbekiston, 2019.
2.
РИСТДА, 62-фонд, 2-рўйхат, 310-иш.
3.
Убайдуллаев Ў.Қ. Ўзбекистонда 20-30 йилларда мустабид тузумга қарши миллий
мухолифот ҳаракати (маҳаллий зиёлилар фаолияти мисолида).: Тарих фан. номз. ...дисс.
автореферати – Тошкент, 2004.
4.
РИСТДА, 62-фонд, 2-рўйхат, 194-иш.
5.
Шамсутдинов Р.Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар.- Тошкент : Шарқ, 2001.
6.
Шамсутдинов Р. Қисмат. Тарихий очерк.//Андижоннома,2003 йил 5,8-ноябрь.
7.
Правда Востока 1937 год 12 ноября.
8.
Репрессия 1937-1938 гг. Документы и материалы. Выпуск 3. Жертвы Большого
террора из Узбекистана 1937 год, ноябрь (Составители: Шамсутдинов Р.Т., Юсупов Э.Ю.,
Мамажонов А., Дўстматов Э.П.). –Ташкент: Шарқ, 2007.
9.
Хошимов С. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги қатағон сиёсати ва унинг
оқибатлари (1917-1936 йиллар) Тошкент: Akademnashr, 2018.
10.
РИСТДА, 62-фонд, 2-рўйхат, 2199-иш.
11.
Тарихнинг номаълум саҳифалари. Ҳужжат ва материаллар. Биричи китоб.
Тошкент: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матба ижодий уйи, 2009.
