Jadids of Khiva and their activities

Abstract

The article describes the emergence of the Jadidist movement in the Khiva Khanate at the beginning of the 20th century, including its right and left factions, and the actions of the leader of the left faction, Prime Minister Islamhoja, in reforming the socio-political processes of the country.

Source type: Journals
Years of coverage from 2020
inLibrary
Google Scholar
HAC
elibrary
doi
 
CC BY f
154-158
165

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Khoshimov С. . (2024). Jadids of Khiva and their activities. Society and Innovation, 5(5), 154–158. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss5-pp154-158
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article describes the emergence of the Jadidist movement in the Khiva Khanate at the beginning of the 20th century, including its right and left factions, and the actions of the leader of the left faction, Prime Minister Islamhoja, in reforming the socio-political processes of the country.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Jadids of Khiva and their activities

Soibjon KHOSHIMOV

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2024

Received in revised form

15 September 2024

Accepted 15 October 2024

Available online

25 November 2024

The article describes the emergence of the Jadidist movement

in the Khiva Khanate at the beginning of the 20th century,

including its right and left factions, and the actions of the leader

of the left faction, Prime Minister Islamhoja, in reforming the
socio-political processes of the country.

2181-

1415/© 2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss5-pp154-158

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

“Yosh khivaliklar”,

jadid,
politics,
reforms,

education,
movement,
trends,
school,

stages.

Хива жадидлари ва уларнинг фаолияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

“Ёш хиваликлар”,

жадид,

сиёсат,

ислоҳотлар,

маърифатпарварлик,
ҳаракат,

оқимлар,

мактаб,

босқичлар

.

Мақолада ХХ аср бошларида Хива хонлигида жадидчилик

ҳаракатининг майдонга келиши, унинг ўнг ва сўл оқимлари,
сўл оқим етакчиси бош вазир Исломхўжанинг мамалакат

ижтимоий

-

сиёсий жараёнларини ислоҳ қилишга ойид

тадбирлари баён этилади.

1

Professor, Doctor of Historical Sciences, Head of the Department of History of Uzbekistan, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

155

Джадиды Хивы и их деятельность

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

«Юные хивинцы»,

джадид,

политика,

реформы,

просвещение,

движение,

течения,

школа,

этапы

.

В

статье

описывается

возникновение

джадидистского движения в Хивинском ханстве в начале XX

века, его правые и левые течения, а также действия лидера
левого течения, премьер

-

министра Исламходжи, по

реформированию общественно

-

политических процессов в

стране.

Жадидчилик (“Жадид” арабча сўз бўлиб, “янги” деган маънони англатади)

ХИХ асрнинг охири ХХ аср бошида Туркистон, Кавказ, Қрим, Татаристон ҳаётида
муҳим аҳамият касб этган ижтимоий

-

сиёсий, маърифий ҳаракат эди. Жадидчилик

дастлаб Х

I

Х асрнинг 80

-

йилларида Қримда Исмоилбек Гаспиринский (1851

-1914

йиллар) раҳбарлигида қирим татарлари ўртасида вужудга келди. Жадидчилик
ҳаракати намояндалари кўпинча ўзларини тараққийпарварлар, кейинчалик
жадидлар деб аташган эди. Бу ҳаракат ҳозирги Ўрта Осиё республикалари
ҳудудларига ХИХ асрнинг 90

-

йилларида кириб келган. Ўша даврнинг илғор

тараққийпарвар кучлари, биринчи навбатда, зиёлилар маҳаллий аҳолининг
умумжаҳон тараққиётидан орқада қолаётганлигини ҳис этиб, жамиятни ислоҳ
қилиш заруриятини тушиниб етгандилар. Жадидчилик моҳият эътибори билан
аввало сиёсий ҳаракат эди. Унинг шакилланиш ва мағлубиятга учраш даврлари
бўлиб, уларни шартли равишда тўртга бўлиш мумкин. Туркистон, Бухоро ва Хива
ҳудудида бу даврлар 1895

-1905; 1906-1916; 1917-1920; 1921-

1929 йилларни ўз

ичига олади [1.519].

Тошкент, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Хивада ҳур фикрли ва

тараққийпарвар кишиларнинг айрим гуруҳлари томонидан очилган маданий –

маърифий йўналишдаги жамият ва уюшмалардан жадидчилик ҳаракати
шаклланди. У ўша даврда Туркистондаги миллий –

озодлик ҳаракатининг

мафкураси –

Туркистон миллий мустақиллик мафкураси вазифасини бажарди.

Туркистонда жадидчилик ўз тарихи дастлаб маърифатпарварлик ҳаракати
сифатида сиёсий майдонга келиб, 1917 йил февраль воқеаларидан сўнг сиёсий
босқичга кўтарилган эди. Аммо жадидлариниг давлатчилик масаласига нисбатан
қарашлари биринчи даврданоқ шаклланган эди.

Туркистон минтақасида жадидчилик ҳаракати, тарқалиш жойи ва

йўналишига кўра, учга бўлинади. Туркистон, Бухоро ва Хива жадидчилиги.
Туркистон жадидлари билан Бухоро ва Хива жадидлари ўртасида бир мунча
тафовут бор. Туркистон жадидларининг ижтимоий асосини зиёлилар ташкил
қилди. Улар подишо Россияси мустамлакачилигига қарши курашнинг олдинги
сафларида туриб, подишо Россиясининг хом ашё манбаига айлантирилган
Туркистоннинг дастлаб мухтор, сўнг мустақил давлат бўлишини ёқлаб чиқдилар.

Бухородаги жадидлар Туркистондагига нисбатан оғир ижтимоий

-

сиёсий

шароитда майдонга келди. Унинг таркиби асосан Бухородаги шаҳар
аҳолисинингтараққийпарвар қисми зиёлилар, муллаваччалар, майда дўкондорлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

156

ва маъмурлар, ҳунармандлар, савдогарлардан иборат эди. Жадидларнинг
деҳқонлар ва аскарлар ўртасида нуфузи аввалига паст бўлди. Бухоро жадидлари
иқтисод ва бошқарув соҳасида бир қатор тааблар, чунончи солиқларни камайтириш
талаби билан чиқишди. Улар дастлаб

Бухородаги амирлик тузими доирасида

ислоҳатлар жорий қилмоқчи бўлишди. ХХ аср бошларида Бухоро жамияти икки
гуруҳга Иккром домла бошчилигидаги тараққийпарварлар ва Мулла Абдураззоқ
бошчилигидаги қадимийларга бўлинган эди. Жадидчилик Бухуро ва Туркистонда
бир вақитда бошланган бўлса ҳам, амирликдаги оғир муҳит унинг тараққиётини
тезлаштирди. 1910 йилдан бошлаб Бухорода жадидчилик ҳаракати ташкилий тус
олди ва “Тарбияи атфол” махфий жамияти асосида “Ёш бухороликлар” партияси
ташкил топди [1.521].

ХХ асрнинг бошларида Хивада шакилланган жадидчилик бир қадар

бошқачароқ тарихий шарт

-

шароитда вужудга келди.У бу ерда асосан иккита

оқимдан иборат эди. Хива жадидларининг сўл оқими хонликда ривожланаётган
савдо

-

саноат корхоналари эгалари ҳамда йирик бойларнинг вакилларини ўзида

бирлаштирган эди. Бу оқимга Хива хони Асфандиёрхоннинг бош вазири Исломхўжа
бошчилик қилган. Жадидларнинг сўл оқими ўз олдига мамлакатда хон
ҳокимиятини сақлаб қолган ҳода ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳатлар ўтказиш орқали

эркин бозор муносабатларининг ривожланишига кенг йўл очиб беришни мақсад
қилиб қўйган эди. Хивадаги жадидларнинг ўнг оқими эса майда сармоядорлар,
ҳунурмандлар ва халқнинг турли табақа вакилларини бирлаштирган бўлиб,
қозикалон Бобоохун Салимов унинг раҳбари эди. Улар Хива

хонлигида янги усул

мактаблари ташкил қилиш орқали халқ оммасининг сиёсий фаоллигини ўстириш
мақсадини қўйишган эди. Биз ушбу мақоламизда хонликдаги ўнг оқимнинг
етакчиси Исломхўжанинг сиёсий қарашларига баҳоли қудрат тўхталмоқчимиз.

Хива хонлигидаги жадидчилик ҳаракатининг сўл оқимининг намойдаси

болъган Исломхўжа, Хоразмдаги энг нуфузли бўлган Саид Отойи хўжалардан, Саид
Муҳаммадхўжа мутавалининг набираси бўлиб, Хонқа ҳокими бўлган. Мадраса
таълимини олган Исломхўжа саройда котиб бўлиб ишлай бошлаган. 1889 йил 17
ёшида Феруз

Исломхўжани Хазораспга ҳоким этиб тайинлайди. Орадан вақт ўтиб,

тажрибага эга болган Исломхўжани 26 ёшида вазир этиб тайинлайди [2.107]. У
хоннинг яқин маслаҳатдоши бўлсада, мустамлака бўлган хонликда ўз
ислоҳотларини Ферузхоннинг вафотидан кейин амалга амалга оширди. Муҳаммад
Раҳимхон

II

(Ферузхон) нинг (1864

-

1910 йиллар) вафотидан кейин тахтга тўртинчи

ўғли Асфандиёрхон (1871

-1910-

1918 йиллар) ўтирган эди.

1910 йилда Асфандиёр Хива хонлиги тахтига ўтиргандан сўнг хоннинг бош

вазири сифатида Исломхўжа Асфандиёрхон билан ислоҳотлар ўтказишга киришди.
Исломҳўжа Асфандиёрхонни ҳам отаси сингари хонликни оқилона бошқаришига
ишонарди. Негаки, у ҳам отаси сингари ўқимишли бўлиб, соатсоз, шоир, қиличбоз
эди. Асфандиёрхон жуғрофия илмини яхши билгани учун турли семинар ва Россия
жуғрофия жамиятининг азоси ҳам эди.

Даставвалида Исломхўжа Асфандиёрхонга хонликда давлат бошқарувида

қуйдаги уч йўналишда ислоҳот ўтказишни тавсия қилади. Биринчиси, Хоразмдаги
даромаднинг бир қисмини мамлакатнинг фойдали ишларига, йўл қурилиши, почта
алоқалари, таббий конлар ва аграномияга

сарфлаш. Иккинчиси, маҳбусларни ўрта

аср услубида жазолашни бекор қилиш. Учинчиси, хонликка қарашли ерларни турли


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

157

тоифадаги одамларга тақсимлаб тарқатиш ,уларни ер солиғидан озод қилиш,
ирригация

ва

милерация

ишларига

этиборни

кучайтириш,

натурал

мажбуриятларни бекор қилиш [3.5].

Исломхўжа Хива хонлигини демократик давлатга айлантиришни, дунёнинг

энг ривожланган давлатлар қаторида кўришни истаган эди. У ўз ватанини ташқи
дунё билан боғлашга интилиб, ислоҳотлар режасини тузиб чиққан эди. Унинг
ислоҳотлар лойиҳаси 10 банддан иборат эди.

1. Хонликдаги мансабдор шахсларга маош белгилаш. Бу билан солиқдан

тушадиган пулнинг бир қисмини ўзларида олиб қолишни бекор қилиш.

2. Деҳқонлардан олинадигон ер солиғи, қазув пули, 12 кунлик бегор

мажбурияти бекор қилиш.

3. Солиқ тўловчиларнинг тоифалари аниқ белгилаб берилади.

4. Сувдан фойдаланиш тартибга солинади.

5. Бозор тўловлари тартибга солинади.

6. Йўл қурилиши ва ариқлардаги кўприклар яхшиланишга киришилди.

7. Барча шаҳар ва қишлоқлада касалларни даволаш учун замонавий

касалхоналар қурилди.

8. Барча турдаги вақф ерлари қайтадан ҳисоб

-

китоб қилиниб,улардан тушган

даромад маориф ва маданиятга сарифланади.

9. Мактабларда ўқитиш услуби,янги усул мактабларига рус тили, жуг`рофия,

тарих дарсликлари киритилди.

10. Хон хазинаси қайтадан ҳисоб

-

китоб қилиниб, алоҳида кирим

-

чиқим

дафтарлари юритилади [4.78].

Исломхўжа ушбу ислоҳотлар хонликда давлат бошқаруви соҳасида қатий

интизом ўрнатиш, давлат мулкини талон

-

тарож қилинишини олдини олиш,

солиқларни тартибга солиш орқали солиқ тўловчилар томонидан исёнларнинг
келиб чиқмаслигига эришишни кўзда тутганди. Шу каби ислоҳотлар Хоразмни
тараққий этган давлатлар қаторига олиб чиқишига ва мамалакатга илм

-

фан

техника ютуқларини олиб келишга ҳизмат қилади деб умид қилган эди.

Исломхўжанинг ислоҳотлар лойиҳасини дастлаб Муҳаммад Раҳимхон

II

тасдиқланган бўлса, Асфандиёрхон даврида ҳаётга жорий этила бошланди. Солиқ
тўлашнинг қатий назоратга олиниши, туркман ва қорақалпоқларниг исёнларини
олдини олди. Россия қурувчи

-

муҳандислари томонидан Хива шаҳрининг янги

замонавий кўриниши тайёрланиб, унга кўра давлат чегаралари шимолда Ғовук
кўлига, жануби Полвон ерлари, кун чиқишда Гандимиён қишлоғининг бир қисми,
кун ботишда Тақир қишлоғигача бўлган ерларни ўз ичига олишни кўзда тутилган

[1.498-500]. 1910-1913-

йиллар оралиғида, ислоҳот дастурига кўра; почта

-

телеграф

биноси, Нуриллабойда қишки сарой, замонавий касалхона, жадид мактаблари барпо
этилди. Исломхўжанинг ташаббуси ва маблағи билан Янги Урганч, Шовот, Гурлан,
Қонғирот ва Мўйноқ шаҳарларида жадид мактаблари очилди [5.306].

1910-1912-

йилларда бош вазир топшириғи билан мироблар комиссияси

тузилди. Хонликдаги барча канал ва ички ариқларни назоратдан ётқазишди.
Комиссия лойқадан тозаланган, тамирлаб, янгидан чиқарилган ариқларнинг
режаси тузиб чиқилди. Полвон, Ғазовот, Қилич, Ниёзбой, Шовот каналларига темир
кўприклар қуриш лойиҳаси чизилди. Ички оралиқ йўл ва ариқлару, қурилган
иншоатларга ҳоким ва оқсоқоллар маъсул қилиб белгилангганди [2.108]. Бош вазир


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

158

Исломхўжа Россияга қилган сафар чоғида Москва шаҳар губернатори Н.И. Гучков
билан учрашиб, унинг ёрдамида бир қатор қурилиш лойиҳаларини ишлатиб олган.
Шу тариқа у Хива хонлигида почта телеграф, шифохона лойиҳаларини чиздириб
келган [4.128].

Исломҳўжанинг ташаббуси ва интилишлари самараси ўлароқ ХХ асрнинг

бошларида Хива шаҳрида жадид мактаблари ташкил этилди. Унинг ташаббусида
1913 йил пишган ғиштдан Европа услубида қурилган икки қаватли бино рус

-

тузем

мактаби деб аталди. Янги Урганчда эса Исломхўжанинг оғил ва қиз болалар учун
жадид мактаблари очилиб, 60

дан ортиқ ўқувчиларни қабул қилди [2.121].

Хонликда барпо этилган мактабларда ўқувчиларга таълим бериш учун Оренбург,
Қозон, Астрахан, Тошкент каби шаҳарлардан муаллимлар таклиф этилди. Амударё
бўлими бошлиғи Туркистон генерал

-

губернаторига йўллаган мактубида, Хива

хонлигидаги муаллимларнинг кўпи татарлар бўлиб, улар сиёсий ташвиқот ҳам олиб
боришмоқда деб ёзган эди [6.171].

Ушбу мактабларда Агаев, К.Ботиров, Абдурашидов, К.Кушаев каби ўз

даврининг илгғор педагоглари ишлаган. Исломхоўжанинг қўллаб қуватлаши
орқали, кўплаб ўқувчилар Астрахан, Қозон, Туркия ҳатто Францияга ҳам ўқишга
жўнатилган эди [2.92]. Туркистански купер газетаси 1911 йил 17 апрель сонида
Хонликда амалга оширилган ислоҳотларни энг замонавий реформа деб баҳолаб,
Исломхўжани буюк реформтор дея атаган. Мазкур газетани 1913 йил август сонида
“Эндиликда хонликнинг бор кучини, мамлакатнинг ички тараққиётига
қаротмоғимиз лозим. Бунда марифатга, сўнгра савдо

-

саноатга. Хива Осиёнинг

қолоқ давлатлари қаторидан чиқариш вақти келди. Халқ эркин нафас олмоғи
лозим” –

деган эди, Исломхўжа.

1913 йил Асфандиёрхон ислоҳотчилар раҳнамоси, мамлакат бош вазири

Исломҳўжани давлат маблағларини ўзлаштиришда айблаб ўлдиртиради [7.132].
Исломхўжанинг ўлимидан кейин, унинг орзулари ҳам йўққа чиқди. Хива хонлигини
кучли ривожланган давлатлар қаторида кўришни истаган Исломхўжанинг
ислоҳотлари бекор қилинди. Янги солиқларнинг жорий қилиниши оқибатида халқ
яна исён ко`тара бошлади. Оддий аҳолининг аҳволи борган сари ёмонлашиб, Хива
хонлиги қолоқ давлатлигича қолаверди, охир

-

оқибат совет ҳокимияти томонидан

1

920 йил 2 февралда тугатилди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 3

-

жилд. –Тошкент, 2001.

2.

Умид Бекмуҳаммад. Хоразм тарихидан саҳифалар. –Тошкент: Янги аср

авлоди, 2009.

3.

Полвонниёз ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи. –Урганч: Хоразм, 2000.

4.

Полвонов Н., Қўшжонов О. Хоразмдаги ижтимоий

-

сиёсий жараёнлар ва

ҳаракатлар. Х

I

Х асрнинг иккинчи ярми

-

ХХ аср биринчи чораги. –Тошкент, 2007.

5.

Ўз МА, И.2

-

фонд,1

-

рўйхат, 291

-

иш.

6.

Ўз МА, И.2

-

фонд,1

-

рўйхат, 291

-

иш.

7.

Тиллабоев С., Замонов А. Ўзбекистон тарихи (ХIХ асрнинг иккинчи ярми

-

ХХ аср бошлари). –Тошкент, 2019.

References

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 3-жилд. –Тошкент, 2001.

Умид Бекмуҳаммад. Хоразм тарихидан саҳифалар. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2009.

Полвонниёз ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи. –Урганч: Хоразм, 2000.

Полвонов Н., Қўшжонов О. Хоразмдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ҳаракатлар. ХIХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср биринчи чораги. –Тошкент, 2007.

Ўз МА, И.2- фонд,1- рўйхат, 291-иш.

Ўз МА, И.2- фонд,1- рўйхат, 291-иш.

Тиллабоев С., Замонов А. Ўзбекистон тарихи (ХIХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошлари). –Тошкент, 2019.