Вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар таҳлили

Annotasiya

Мазкур мақолада вояга етмаганлар жиноятчилигининг асосий сабаблари, уларга имкон берган ижтимоий, иқтисодий ва психологик шарт-шароитлар кўриб чиқилган. Шунингдек, вояга етмаганлар жиноятчилиги сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар юзасидан миллий ва хорижий олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган.

Муаллиф томонидан бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан механизмларни шакллантириш бўйича илмий-назарий хулосаларга келинган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
CC BY f
69-75

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Нурумов, Д. (2025). Вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар таҳлили. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 6(4), 69–75. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4-pp69-75
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада вояга етмаганлар жиноятчилигининг асосий сабаблари, уларга имкон берган ижтимоий, иқтисодий ва психологик шарт-шароитлар кўриб чиқилган. Шунингдек, вояга етмаганлар жиноятчилиги сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар юзасидан миллий ва хорижий олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган.

Муаллиф томонидан бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан механизмларни шакллантириш бўйича илмий-назарий хулосаларга келинган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Analysis of the causes and conditions enabling juvenile
delinquency

Dilshodbek NURUMOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2025

Received in revised form

15 July 2025
Accepted 15 July 2025

Available online

25 August 2025

This article examines the main causes of juvenile

delinquency and the social, economic, and psychological

conditions that enable it. Additionally, the opinions of national

and international scholars on the causes of juvenile delinquency

and the conditions that facilitate it have been analyzed.

The author has reached scientific and theoretical conclusions

on the formation of effective mechanisms aimed at preventing

this type of offense.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-

iss4-pp69-75

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

causes of juvenile

delinquency,

delinquency,

neglect,

and crime.

Вояга

етмаганлар

жиноятчилигининг

сабаблари

ва

уларга

имкон

берган

шарт

-

шароитлар

таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

вояга етмаганлар,

ҳуқуқбузарлик

,

жиноятчилик,
назоратсизлик,

жиноятчилик сабаблари

.

Мазкур мақолада вояга етмаганлар жиноятчилигининг

асосий сабаблари, уларга имкон берган ижтимоий,

иқтисодий ва психологик шарт

-

шароитлар кўриб чиқилган.

Шунингдек, вояга етмаганлар жиноятчилиги сабаблари ва

уларга имкон берган шарт

-

шароитлар юзасидан миллий ва

хорижий олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган.

Муаллиф томонидан бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олишга қаратилган таъсирчан механизмларни

шакллантириш

бўйича

илмий

-

назарий

хулосаларга

келинган

.

1

Acting Professor, Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan. E-mail: d.nurumov@tsul.uz


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

70

Анализ

причин

и

условий,

способствующих

преступности несовершеннолетних

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

причины

несовершеннолетних,

правонарушений,

преступности,

безнадзорности,

преступности

.

В данной статье рассматриваются основные причины

преступности несовершеннолетних, а также социальные,

экономические и психологические условия, которые им

способствовали. Также были проанализированы мнения

отечественных и зарубежных ученых о причинах

преступности несовершеннолетних и условиях, которые им

способствовали.

Автором сделаны научно

-

теоретические выводы по

формированию действенных механизмов, направленных

на предупреждение данного вида правонарушений

.

Ҳар

қандай жамиятнинг барқарор ривожланиши унинг ёш авлодни тўғри

тарбиялаш ва ҳуқуқбузарликлардан асрашга бевосита боғлиқдир. Шу нуқтаи

назардан қаралганда, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик нафақат ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар, балки бутун жамият учун жиддий муаммо

ҳисобланади. Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар кўлами ва

табиати нафақат индивидуал, балки ижтимоий омиллар таъсирида шаклланади.

Жиноят содир этилишига имконият яратувчи сабаблар ва омиллар

муаммоси ҳар қандай криминологик тадқиқотда у ёки бу тарзда кўриб чиқилади,

чунки у криминологиянинг муҳим муаммоларидан биридир. Уни ўрганиш нафақат

назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эга.

Жиноят сабаблари нима

-

ю, унинг омиллари деганда нимани тушуниш

лозим, деган масала бизнинг криминологик адабиётларимизда, афсуски, ҳанузгача

аниқ ҳал қилинмаган. Аксарият ҳолларда бу тушунчалар адаштирилади ёки бир

-

бирига

тенглаштирилади.

Айтилган

ҳолатлар

вояга

етмаганлар

ҳуқуқбузарликларининг сабаблари ва омиллари муаммосига ҳам тааллуқли. Ушбу

масалага нисбатан ҳар хил ёндашувлар мавжуд.

Вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари жумласига қуйидагиларни

киритиш мумкин: яшаш, ўқиш ёки иш жойидаги муҳитнинг салбий таъсири;

ўқишни ташлаб кетган ўсмирлар узоқ вақт муайян иш билан шуғулланмаслиги;

ўсмирнинг нотўғри тарбияланишини белгиловчи шарт

-

шароит омиллари; ёши

катта жиноятчиларнинг далолатчилиги; зўравонлик ва фильмлар таъсири.

Вояга етмаганлар жиноятчилигининг омиллари сифатида қуйидагилар қайд

этилади: назоратсизлик; таълим

-

тарбия ишларида мавжуд камчиликлар; ишга

жойлаштиришда ҳамда ишлаб чиқаришда тарбия ишларини ташкил этишда

мавжуд камчиликлар; маданий ҳордиқ чиқаришни ташкил этишдаги

камчиликлар

.

Б.А.Умрзаковнинг фикрича, вояга етмаганлар жиноятчилигининг субъектив

сабаблари ва шарт

-

шароитлари вояга етмаганнинг шахси билан боғлиқ

ходисалардир, объектив сабаблар ва шарт

-

шароитлар эса вояга етмаганнинг ўзи

билан боғлиқ бўлганлардан ташқари ижтимоий

муҳитнинг салбий таъсири

сифатида кўришимиз мумкин. Жумладан, вояга етмаганлар жиноятчилигининг

субъектив сабабларига вояга етмаган шахснинг дунёқараши ва маънавий олами,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

71

қизиқиши

ва эҳтиёжлари, қадриятлари ва ҳаётий режалари, ҳуқуқий онги ва

ҳуқуқий маданият даражаси, турмуш тарзи, мақсади ва йўналишлари, мотивлари

киради. Вояга етмаганлар жиноятчилигининг объектив сабабларига оиладаги

носоғлом муҳит, жамиятдаги иқтисодий ва сиёсий беқарорлик, оиладан ташқари

муҳитнинг (мактаб, маҳалла, кичик гуруҳлар), криминоген ҳудуднинг, шунингдек

оммавий ахборот воситалари (интернет, ижтимоий тармоқлар)нинг салбий

таъсири киришини таъкидлаган [1].

С.С.Остроумов ва Н.Ф.Кузнецова фикрига кўра, оиладаги тарбияда йўл

қўйилган

хатолар ҳуқуқбузарликлар содир этишнинг сабаблари эмас, балки

омилларидир.

И.И.Карпец эса, “Назоратсизлик, унга яна ичкиликбозлик қўшилса жиноий

ҳодисаларга

олиб келишини таъкидлаган.

Жиноятларнинг сабаблари ва омиллари тушунчалари материалистик

диалектика категорияларининг муайянлаштирилган кўринишлари ҳисобланади.

“Сабаб” ва “омил” фалсафий тушунчаларини тушуниб етмасдан криминологияда

уларни илмий талқин қилиш ва қўллаш мумкин эмас.

Сабабий алоқалар –

детерминация муносабатлари турларидан бири.

Детерминация –

бу ҳодисалар ўзаро алоқасининг шундан бир усулики, бунда бир

ҳодисанинг юзага келиши бошқа ҳодисалар билан белгиланади. Детерминация

муносабати бир томондан белгиловчи омиллар (детерминантлар)ни назарда

тутса, бошқа томондан –

белгиланган натижа (ҳосила)ни назарда тутади.

Детерминизм умумий принципига кўра, воқеалар муайян тарзда юз беради ва улар

юзага келиши мобайнида кечадиган жараёнлар белгиловчи омиллар мажмуидан

таркиб топади.

Адабиётларда детерминация жараёнининг қуйидаги таркибий қисмлари

фарқланади: 1) шарт

-

шароит; 2) фаолият; 3) ҳаракат (оқибат, натижа).

Шарт

-

шароит деганда, мазкур ҳодиса ёки унинг хоссалари юзага келиши,

мавжуд бўлиши, ўзгариши ёки йўқолишини белгиловчи муҳим омиллар мажмуи

тушунилади. У ёки бу ҳодиса маълум жойда тегишли шарт

-

шароит юзага келган

ҳолдагина

юз бериши мумкин ва муайян шарт

-

шароит мавжудлиги туфайли

мавжуд бўлиши мумкин.

Шарт

-

шароитга айланувчи омиллар белгиланган ҳодиса юз бергунга қадар

тасодифий ҳолатлар мажмуи сифатида мавжуд бўлади.

Шундай қилиб, ўз ҳолича мавжуд бўлган муайян омиллар детерминация

жараёнида ўзлари белгилаётган ҳодисага нисбатан шарт

-

шароитга айланади.

Шарт

-

шароитнинг мавжудлиги ҳодиса юз бери¬ши мумкинлигини англатади.

Демак, сабаб шарт

-

шароитни ҳаракатга айлантирувчи фаол асосдир. Сабабни

фақат унинг оқибати орқали тушуниш мумкин ва аксинча, оқибатнинг табиатини

фақат унинг сабаби орқали аниқлаш мумкин, чунки улар бир

-

бирини тақозо

этади [2].

Сабаб ва оқибат боғланишларини аниқлашга нисбатан қуйидаги

ёндашувларни фарқлаш мумкин:

1) “кандиционалистик” (шартли) ёндашув. Бунда оқибат учун зарур ва

етарли бўлган ҳолатлар мажмуини тушунилади. [3];

2) анъанавий ёндашув. Ташқи таъсир мазкур оқибатнинг сабаби

ҳисобланади

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

72

3)

анъанавий

-

диалектик ёндашув кенг тарқалган ва криминологик

адабиётларда пухта ишлаб чиқилган ёндашув ҳисобланади. Унга кўра, мазкур

оқибатни юзага келтирувчи ҳамма нарса сабабдир. Муайян ташқи ҳолатлар

таъсирида объектда ўзгаришлар юз бериши мумкин. Айрим

муаллифлар салбий

ижтимоий

-

руҳий ҳодисалар ва жараёнларни жиноятчилик ва жиноятнинг

“бевосита” сабаби деб ҳисоблайди. Бундан “Жиноятчилик сабаблари доим

ижтимоий

-

психологик табиатга эга бўлади”, деган хулоса келиб чиқади.

Бу ижтимоий

-

психологик муаммолар криминологияда икки йўналишда,

биринчидан, жиноий хулқ

-

атвор ва жиноятчиликнинг генезисини аниқлаш нуқтаи

назаридан, иккинчидан, кўриб чиқилаётган ҳодисага қарши кураш, шу жумладан

ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш нуқтаи назаридан ўрганилиши лозим.

Шахсни

криминологик жиҳатдан ўрганишда уни ижтимоий муҳитга боғлаб

таҳлил қилиш муҳимдир, чунки жиноий хулқ

-

атворни муҳит ёки шахснинг ўзи

эмас, балки уларнинг ўзаро таъсири юзага келтиради.

Бинобарин, ижтимоий шарт

-

шароитнинг жиноий хулқ

-

атвор билан алоқаси

мураккаб хусусият касб этади, бунда ижтимоий шарт

-

шароит доим жиноятда шахс

орқали намоён бўлади.

Жиноятчиликнинг сабабларини муайян омилларнинг, шу жумладан,

объектив ва субъектив факторларнинг алоқадорлиги деб тушуниладиган бўлса

ҳамда

жиноятчилик ва унинг сабаблари тўғрисидаги гап кетганда кишилик

жамиятининг ушбу босқичдаги тараққиёт даражаси, жамият ижтимоий

-

иқтисодий

тузуми, давлат, давлатнинг ҳудуди ва объектнинг ривожланганлик даражаси, аниқ

вақт ва макондаги сабаблар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолади.

Жиноятчиликнинг бошқача сабаблари тарафдорлари асосий диққатни шахс

билан ижтимоий муҳит ўртасидаги алоқадорлик механизмининг хусусиятларига

қаратадилар. Бунда фақат субъектнинг аҳлоқий ва бошқа шахсий

хусусиятларигина эмас, балки унинг ижтимоий муҳит билан алоқадорлигининг

тури билан ҳам боғлиқдир деб ҳисоблайди. “Бунда биз инсоннинг шахс сифатида

мавжуд бўлиши учун шундай алоқадорлигидан келиб чиқамиз, –

деб таъкиддайди

A.M.Яковлев.

Юқорида айтилган ижтимоий

-

руҳий йўналиш муаммоси криминологияда

икки йўналишда ўрганилади:

биринчидан

-

жиноятчилик ва жиноий хулқ генезисини аниқлаш нуқтаи

назаридан;

иккинчидан

-

кўрилаётган ҳодисага қарши кураш олиб бориш, шу жумладан,

ҳуқуқбузарликларнинг

самарали олдини олиш нуқтаи назаридан.

Агар жиноятчилик тўғрисида ижтимоий

-

руҳий жиҳатдан гапириладиган

бўлса, шуни таъкидлаш керакки, жиноий хулқда амалда ҳар доим ҳам “муҳит –

жиноятчи” нуқтаи назаридан қараб келинган. Бунда ана шу омиллардан қайси

бири (яъни муҳитми ёки жиноятчи) биринчи ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деган

масала турлича ҳал қилинган.

XIX асрда бу борада бир

-

бирига тамоман қарама

-

қарши иккита йўналиш

мавжуд эди. Булардан бири Ч.Ломбразонинг илмий ишларида аниқ ифодаланган.

Иккинчиси эса, Лакассаннинг ишларида ўз ифодасини топган.

Ч.Ломбразо жиноятчиликнинг дастлабки сабабларини жиноятчининг ўзида

деб ҳисоблаган ва жиноятчиликнинг сабаблари шахснинг туғма анатомик

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

73

физиологик аномалия (бузилиш, четга чиқиш) ва руҳий хусусиятларида ётади деб

ҳисоблаган

.

Ҳозирги

замон криминологик адабиётларда жиноий хулқ ва унинг

сабабларини биологиялаштириш кескин қораланган [4]. “Жиноятчининг шахси

атамаси билан иш кўрмоқ жиноят содир қилган кишининг шахсини ижтимоий

эканлигини тушунмоқдир, чунки шахснинг ўзи ижтимоий

-

маданий ва руҳий

-

биологик алоқалар таъсирининг маҳсулидир”. “Бор бутунича ўзининг ижтимоий

сифатлари йиғиндиси билан турли ижтимоий фаолият турлари таъсирида

шаклланган инсондир”.

Академик А.Н.Леонтьев шахс генетик хусусиятларнинг ўзи билан

ифодаланган бир бутун эмас, шахс туғилмайди, балки шахс шаклланади, деб ёзади.

Шахс одамнинг генетик ва ижтимоий

-

тарихий ривожланишининг нисбатан

кейинроқ шаклланадиган маҳсулидир.

Шахс криминология нуқтаи назаридан ўрганилганда, уни ижтимоий муҳит

билан биргаликда таҳлил қилиш муҳимдир. Чунки, шахсда жиноий хулқ ўз

-

ўзидан

пайдо бўлиб қолмасдан, муҳитдаги алоқадорликлар туфайли шаклланади.

Шунга кўра, ижтимоий муҳитнинг жиноий хулқ билан боғланиб кетиши ғоят

мураккаб хусусиятга эга бўлиб, ижтимоий муҳит ҳар доим инсон шахси орқали

жиноятга айланади.

Агар жиноятчиликнинг ижтимоий

-

руҳий нуқтаи назардан гапириладиган

бўлса, жиноятчилик жиноятларнинг оддий йиғиндисидангина иборат бўлмай,

ўзининг жиноятчиликка хос бўлган қонуниятлари, миқдор ва сифат жиҳатлари

бўйича тавсифига эга. Шунинг учун уни тадқиқ қилишнинг ўзига хос хусусиятлари

мавжуд. Агар жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш керак бўлса, энг аввало,

жамиятнинг ижтимоий

-

иқтисодий структурасини олиш, жамиятнинг ижтимоий

структурасини келтириб чиқарадиган алоқа ва муносабатларни ҳамда у билан

бирга жиноятчиликни ўрганиш ва таҳлил қилиш керак.

Жиноятни ўрганишдан жиноятчиликни ўрганишга ўтилганда ижтимоий

-

руҳий жиҳат ўз аҳамиятини йўқотгандек бўлади. Бунда қуйидаги ҳолатлар

диққатни ўзига тортади: биринчидан, бундай мулоҳаза юритганда “Жиноятчи”

тушунчасининг ўзида жиноят содир қилган кишининг атроф муҳит билан

алоқалари аниқланмай қолиб кетади. Агар жиноятчининг шахси ҳақида гапирилса,

шахс ижтимоий муҳитнинг ҳосиласи ва ижтимоий салбий ҳодиса тушунилади. Бу

эса, криминологияда ҳар доим муҳим ва долзарбдир.

Иккинчидан, жиноятчиликнинг асосий сабабларини аниқлаш жамиятнинг

ижтимоий

-

иқтисодий структурасини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

Н.Салаевнинг фикрича, вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари

катта ёшдагилар жиноятчилигига таъсир қиладиган сабаблар ҳисобланади. Аммо

бу сабаблар вояга етмаганлар шахсига таъсир қилиш механизми билан фарқ

қилиши

таъкидланган [5].

Жиноятчилик ҳуқуқларнинг ўзига хос хусусиятларига ҳам боғлиқдир ва уни

ўрганишга алоҳида аҳамият берилиши керак.

Микромуҳитни ўрганиш ва уни ҳисобга олиш

ғоят муҳимдир. Чунки, ҳар бир

шахс ўзи яшаётган макон микромуҳитида шаклланади. Микромуҳит оила, таниш

-

билишлар, қўшнилар, ўртоқлар, иш

-

ўқиш жойи ва ҳоказолар бўлиб, шахс

шаклланишининг энг муҳим факторидир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

74

Айтиш керакки, бу ерда хам ғоят муҳим саволлар ётадики, уларга жавоб

топиш учун ғоят кенг доирада мураккаб тадқиқотлар олиб борилиши керак.

Масалан, криминоген вазиятлар кўпроқ бўлган микромуҳитда нима сабабдан

фақат айрим шахсларгина жиноятчи бўлиб қолади, шу муҳитда яшаётганларнинг

асосий кўпчилик қисми жиноят қилмайди, ҳатто ҳалол меҳнат фаолиятини афзал

кўради. Бу ерда шахснинг генетик хусусиятларини ҳам эътибордан четда

қолдирмаслик

керак. Tўғри, генетик хусусиятлар ҳеч қачон жиноятчиликнинг

сабаблари бўла олмайди. Аммо криминоген микромуҳитда инсондаги ёмон

сифатларнинг ривожланиши учун қулай шароит вужудга келади.

Вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари ва уларга имкон берган

шарт

-

шароитлар таҳлилига кўра, қуйидаги таклиф ва тавсиялар келтириб

ўтилади:

ижтимоий хавфли оилаларни эрта аниқлаш ва улар билан мақсадли

профилактик ишларни олиб бориш;

ота

-

оналар учун ҳуқуқий, психология ва педагогика соҳаларида

профилактик тренинг ва маслаҳатлар ташкил этиш;

-

мактаб ва маҳаллада ёшлар орасида маънавият ва ҳуқуқий маданиятни

оширишга қаратилган дастурларни жорий этиш;

-

психолог, педагог, ҳуқуқшунослар иштирокида вояга етмаганлар билан

доимий профилактик суҳбатлар ўтказиш;

-

мактаб психологлари, ижтимоий педагоглар ва синф раҳбарлари ўртасида

самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

-

хавфли гуруҳдаги ўқувчиларни аниқлаб, улар билан индивидуал

профилактик ишларни олиб бориш;

-

мактабларда спорт, маданий ва техник тўгараклар фаолиятини

кенгайтириш;

-

ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб қилишда махсус грант дастурларини

жорий қилиш;

-

маҳалла фаоллари, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТлар билан

ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни”, давра суҳбатлари ва ижтимоий лойиҳаларни

ташкил этиш;

-

ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида мактабларда “Ёш

ҳуқуқшунос” клубларини ташкил этиш;

-

вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган

махсус миллий стратегияни ишлаб чиқиш;

-

ижтимоий психология, криминология ва педагогика соҳаларида

йўналтирилган тадқиқотларга давлат грантларини ажратиш.

Юқоридаги таҳлиллар вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик мураккаб

ва кўп омилли ижтимоий жараён эканини кўрсатади. Унинг шаклланишига

шахсий, оилавий, ижтимоий ва иқтисодий шарт

-

шароитлар, шунингдек, таълим

муассасаларидаги муҳит ва жамоатчилик назоратининг даражаси жиддий таъсир

кўрсатади. Хорижий ва маҳаллий илмий манбаларга таянилган ҳолда, маълум

бўлдики, вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари фақатгина шахсий

хусусиятлар билан эмас, балки уларнинг ижтимоий муҳитдаги ўрни ва атрофдаги

таъсир омиллари билан ҳам бевосита боғлиқдир.

Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш учун профилактик

чора

-

тадбирларни

кучайтириш,

ижтимоий

назорат

механизмларини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

75

такомиллаштириш, оила ва мактабнинг тарбиявий вазифаларини мустаҳкамлаш

ҳамда

ёшлар учун ижобий ривожланиш имкониятларини яратиш зарур.

Шунингдек, қонунчилик базасини такомиллаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи

органлар билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида самарали

ҳамкорликни таъминлаш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Умрзаков. Б.А Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминологик

тавсифи ва олдини олишни такомиллаштириш/юридик фанлар бўйича фалсафа

доктори (PhD) диссертацияси Автореферати

-

Т., 2021й.

2.

Гегель Г.Ф. Работы разных лет: В 2

-

х т. –

М., 2013. Т. 2. –

С. 107.

3.

Иванов В.Г. Причинность и детерминизм. –

СПб., 2014. –

С. 14

-15.

4.

Карпец И.И. Современные проблемы уголовного права и

криминологии. –

М., 2016. –

С. 31.

5.

https://yuz.uz/news/voyaga-etmaganlar-jinoyatc4hiligining-sabablari-

nimada

Bibliografik manbalar

Умрзаков. Б.А Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва олдини олишни такомиллаштириш/юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси Автореферати- Т., 2021й.

Гегель Г.Ф. Работы разных лет: В 2-х т. – М., 2013. Т. 2. – С. 107.

Иванов В.Г. Причинность и детерминизм. – СПб., 2014. – С. 14-15.

Карпец И.И. Современные проблемы уголовного права и криминологии. – М., 2016. – С. 31.

https://yuz.uz/news/voyaga-etmaganlar-jinoyatc4hiligining-sabablari-nimada