Вопросы дальнейшего совершенствования организационно-правового механизма оказания адвокатом юридической помощи субъектам предпринимательства | Общество и инновации

Вопросы дальнейшего совершенствования организационно-правового механизма оказания адвокатом юридической помощи субъектам предпринимательства

ВАК
elibrary
inLibrary
Google Scholar
doi
 
Выпуск:
  • старший преподаватель кафедры Судебных, правоохранительных органов и адвокатуры Ташкентского государственного юридического университета, Ташкент, Узбекистан
CC BY f
302-316
0
Поделиться
Нурумов , Д. . (2021). Вопросы дальнейшего совершенствования организационно-правового механизма оказания адвокатом юридической помощи субъектам предпринимательства. Общество и инновации, 2(6/S), 302–316. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss6/S-pp302-316
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены вопросы дальнейшего совершенствования некоторых организационно-правовых механизмов оказания юридической помощи субъектам предпринимательства со стороны адвокатов Республики Узбекистан. Автором проанализированы взгляды узбекских и зарубежных исследователей и ученых касательно позитивных и негативных аспектов монополизации оказания юридической помощи и установлено отсутствие по данному вопросу единого мнения. В частности, автором отмечается, что в настоящее время адвокаты обладают монополией на оказание услуг субъектам предпринимательства в судебных органах, в этой связи всесторонне выявлены проблемы, существующие в практической деятельности и доктрине. Автор приходит к выводу о необходимости внесения ряда дополнений и изменений в национальное законодательство и судебную практику в целях улучшения оказания адвокатами юридической помощи предпринимательским субъектам, в частности, при определении их гражданско-правовой ответственности.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The issues of further improvement of the organizational and
legal mechanism of providing legal assistance by an attorney to
entrepreneurship

Dilshodbek NURUMOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021

This article reveals the issues of further improving some

organizational and legal mechanisms for providing legal
assistance to business entities by lawyers of the Republic of
Uzbekistan. The author analyzed the views of Uzbek and foreign
researchers and scholars regarding the positive and negative
aspects of the monopolization of the provision of legal assistance
and established the lack of consensus on this issue. In particular,
the author found that at present lawyers have a monopoly on the
provision of services to business entities in the judiciary, in this
regard, the problems that exist in practice and doctrine have
been comprehensively identified. The author comes to the
conclusion that it is necessary to make a number of additions and
changes to national legislation and judicial practice in order to
improve the provision of legal assistance by lawyers to business
entities, in particular, in determining their civil and legal liability.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

advocacy,
attorney,
legal aid,
representative,
lawyer monopoly,
business entity,
civil and legal liability.

Адвокатнинг тадбиркорлик субъeктларига юридик ёрдам
кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмини янада
такомиллаштириш масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

адвокатура,
адвокат,
юридик ёрдам,

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси адвокатлари

томонидан тадбиркорлик субъектларига юридик ёрдам
кўрсатиш фаолиятининг айрим ташкилий ва ҳуқуқий
механизмларини янада такомиллаштириш масалалари

1

Senior lecturer, Department Juridical, law enforcement agencies and Advocacy, Tashkent State University of Law,

Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: d.nurumov@tsul.uz.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

303

вакил, адвокатлик
монополияси,
тадбиркорлик субъекти,
фуқаролик-ҳуқуқий
жавобгарлик.

кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан Ўзбекистон ва
хорижий тадқиқотчи ва олимларнинг юридик ёрдам
кўрсатишда монополия ўрнатишнинг ижобий ва салбий
жиҳатларига оид қарашлари таҳлил қилиниб, бу борада
якдил фикр мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Жумладан,
муаллиф томонидан ҳозирда адвокатлар тадбиркорлик
субъектларига суд органида хизмат кўрсатиш монополияси
мавжудлиги таъкидланиб, бу борада амалиёт ва доктринада
мавжуд муаммолар атрофлича кўриб чиқилган. Муаллиф
томонидан адвокатлар томонидан тадбиркорлик субъект-
ларига юридик ёрдам кўрсатиш фаолиятини яхшилаш,
хусусан уларнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини
белгилаш мақсадида миллий қонунчилик ва суд амалиёти
ҳужжатларига бир қатор қўшимча ва ўзгаришлар киритиш
лозимлиги хусусидаги илмий-назарий хулосаларга келинган.

Вопросы дальнейшего совершенствования организационно-
правового механизма оказания адвокатом юридической
помощи субъектам предпринимательства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

адвокатура,
адвокат,
юридическая помощь,
представитель,
адвокатская монополия,
субъект
предпринимательства,
гражданско-правовая
ответственность.

В данной статье рассмотрены вопросы дальнейшего

совершенствования некоторых организационно-правовых
механизмов оказания юридической помощи субъектам
предпринимательства со стороны адвокатов Республики
Узбекистан. Автором проанализированы взгляды узбекских
и зарубежных исследователей и ученых касательно
позитивных и негативных аспектов монополизации
оказания юридической помощи и установлено отсутствие
по данному вопросу единого мнения. В частности, автором
отмечается, что в настоящее время адвокаты обладают
монополией

на

оказание

услуг

субъектам

предпринимательства в судебных органах, в этой связи
всесторонне выявлены проблемы, существующие в
практической деятельности и доктрине. Автор приходит к
выводу о необходимости внесения ряда дополнений и
изменений в национальное законодательство и судебную
практику в целях улучшения оказания адвокатами
юридической помощи субъектам предпринимательства, в
частности, при определении их гражданско-правовой
ответственности.


КИРИШ
Адвокат томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган юридик ёрдам

фаолияти кенг қамровли ҳисобланади ва шундан келиб чиққан ҳолда мазкур фаолиятнинг
келгусидаги истиқболини такомиллаштириш адвокатура соҳасида амалга оширилиши
лозим бўлган энг долзарб вазифалардан биридир.

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12

майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

304

мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5441-сон Фармонида
адвокатлик тузилмаларининг амалдаги ташкилий-ҳуқуқий шакллари юридик хизматлар
кўрсатиш бозорида рақобатнинг ривожланишига хизмат қилмаётгани, юридик маслаҳат
хизматларини кўрсатиш адвокатлик фаолиятидан ажратилмаганлиги соҳанинг
ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши, адвокатларнинг жисмоний ва юридик шахслар
ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш учун турли ташкилотларга йўллаётган
сўровлари давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан эътиборсиз
қолдирилиши, адвокатнинг сўровини кўриб чиқишнинг аниқ тартиби ва муддатлари,
билатуриб ёлғон ёки нотўғри ахборотни тақдим этганлик учун жавобгарлик
белгиланмаганлиги, адвокатларнинг ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик
қилаётган ва улар томонидан сифатли юридик ёрдам кўрсатилишига халал бераётганлиги
қайд этилган.

Адвокатура томонидан тадбиркорлик субъектларига юридик ёрдам кўрсатишни

такомиллаштириш, профессионал юридик ёрдам сифатини ва адвокат касбининг
нуфузини ошириш, шунингдек, суд ишларини юритишда тенглик ва тортишув
принципларини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида юқорида назарда тутилган Фармон
асосида адвокат эндиликда низоларни судгача ҳал қилиш, томонларни яраштириш бўйича
чоралар кўриш, шунингдек ҳакамлик судяси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга
бўлиши белгиланди (лекин адвокат томонлардан бирининг вакили бўлган ҳолатлар
бундан мустасно ҳисобланади).

Фикримизча, адвокатларга мазкур ҳуқуқларнинг берилиши тадбиркорлик

субъектлари ўртасидаги иқтисодий низоларни ҳал этишда суд ишларининг қонуний ҳал
этилишини таъминлаш ва назорат қилишга, шунингдек низоларни келишув асосида
бартараф этиш тартиб-таомилларининг самарали амалга оширилишига хизмат қилади.


МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Ишда мантиқий, тарихий, қиёсий-ҳуқуқий, аниқ социологик, илмий манба-ларни

комплекс тадқиқ этиш, статистик маълумотлар таҳлили, қонун ҳужжат-ларини шарҳлаш,
қонунни қўллаш амалиётини ўрганиш каби усуллардан фойда-ланилган.


НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХОКАМАСИ
Ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатувчи субъектлар доирасини кенгай-тириш

мақсадида тижорат ташкилотларига юридик маслаҳат хизматларини лицензия олмасдан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга
ошириш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилди.

Ушбу ҳуқуқнинг тижорат ташкилотларига берилиши адвокатура билан улар

ўртасида юридик ёрдам кўрсатиш фаолияти юзасидан соғлом рақобат муҳитининг пайдо
бўлишини назарда тутади, шу билан бир қаторда адвокатура институтининг соҳавий
жиҳатдан ихтисослашувини кенгайтириш ҳамда юридик ёрдам сифати-нинг янада
яхшиланишига замин яратади.

Бироқ, қонунчиликда аввалдан мавжуд суддаги адвокат фаолиятига оид

масалаларда фуқаролик ва иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларида ўзаро қарама-
қаршиликлар мавжуд, улар амалиётда фақат адвокат профессионал вакил сифатида
иштирок этиши мумкин бўлган ҳолатларда, юридик консалтинг билан шуғулланувчи
юристлар томонидан вакиллик қилишига ҳам олиб келмоқда.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

305

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 05-сонли

“Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан
қўлланилиши тўғрисида”ги қарорининг 5-бандида қайд этилишича, “Судда шартнома
бўйича (ихтиёрий) вакил сифатида: жисмоний шахслар вакили сифатида суд томонидан
ишда қатнашишга рухсат берилган бошқа шахслар, башарти улар вакил сифатида судда
касб тариқасида (ҳақ эвазига ёки ҳақ олмай) фаолият олиб боришмаса”. Мазкур банд
бўйича Пленум қарорида фуқаролик ишларини юритишда вакил иштирокининг аниқ
механизми кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли

“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 14-банди 9 қисмида қайд
этилишича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддаси
тўртинчи қисмининг 6-бандида ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосига биноан
суд томонидан рухсат берилган бошқа шахслар шартнома бўйича вакил бўлиши
мумкинлиги белгиланган. Хусусан,

ишда иштирок этувчи юридик шахснинг ходими

бўлмаган, лекин иш учун муҳим ҳолатларни белгилашга ва низони тўғри ҳал этишга
кўмаклашиши мумкин бўлган шахс вакил сифатида ишда иштирок этишига йўл қўйилиши
мумкин

.

Бизнингча, ушбу қоида жуда кенгайтирилган шаклда талқин қилиниши мумкин, шу

боис амалда ушбу нормадан фойдаланган ҳолда юридик консалтинг юристлари ҳам
судларда иштирок этишни бошлашмоқда. Қонун чиқарувчи бу каби вакилларга аслида,
солиқ маслаҳатчиси, интеллектуал мулк (патент) буйича мутахассис кабиларни назарда
тутган бўлсада, амалда бу ўзига хос “дарча”га айланиб, юридик консалтинг вакиллари
адвокатура институти билан тадбир-корлик субъектларига хизмат кўрсатиш бозорида шу
масалада ҳам рақобатга киришишмоқда. Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 61-моддаси, 5-қисмига мувофиқ судда вакил сифатида ишларни
юритиш бўйича профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкинлиги
белгиланган.

Таҳлилларга кўра, айнан суд процесси соҳасида қарийб бутун дунёда адвокатлик

монополияси вужудга келган бўлиб [1, 2, 3, 4, 5], бу борада ҳеч қандай ташкилот адвокатура
ўрнини боса олмайди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига
юридик ёрдам кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган бир вақтда, юридик
маслаҳатчилар ташкилотлари юристлари учун конкрет малака, стандартлар,
жавобгарликни суғурталаш каби қатъий талаблар ўрнатилмаган, ўзига хос ва ўзига мос
қоидаларни ўрнатиб олган консалтинг идоралари, хаттоки судларда юридик хизмат
кўрсатиши, адвокатура институтини емириб, рақобатбардошлигини синдиради.

Шунга кўра, адвокатура монополиясини қатъий сақлаб туриш ва суд органларида

профессионал равишда малакали юридик ёрдамни кўрсатиш вазифасини фақат
адвокатлар томонидан олиб боришни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май, 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан
иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 14-банди 9-қисмига Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010
йил 14 май, 05-сонли “Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги
нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги қарорининг 5-бандига
қуйидаги тавсияни киритиш мақсадга мувофиқ:

“Хусусан, ишда иштирок этувчи юридик шахснинг ходими бўлмаган, лекин иш учун

муҳим ҳолатларни белгилашга ва низони тўғри ҳал этишга кўмаклашиши мумкин бўлган
шахс вакил сифатида ишда иштирок этишига йўл қўйилиши мумкин. Бунда улар вакил


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

306

сифатида судда касб тариқасида (ҳақ эвазига ёки ҳақ олмай) фаолият олиб бориши мумкин
эмас”.

Таҳлилларга кўра, адвокатура тадбиркорлик субъектларига юридик ёрдам

кўрсатиш масаласида юридик консалтинг вакилларига яна бир жабҳада имкониятини бой
беришмоқда. Гап, Ўзбекистонда адвокатлик фаолиятини фақатгина мамлакатимиз
фуқаролигига эга шахс олиб бориши мумкинлигида. Ушбу чеклов, назаримизда, ўзига хос
ва бозор талабларига ўта мослашувчан консалтинг идораларига катта фойда келтирмоқда.
Чунки ҳозирги кунда Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари учун юридик маслаҳат
хизматларини амалга оширувчи “White And Case” (АҚШ), “Deloitte Advisory” (Россия), “Duan
Duan” ва “Yingke Law Firm” (Хитой) каби дунёнинг йирик юридик компаниялари
Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўйган.

Уларнинг юридик хизмат кўрсатиш бозорига кириб келиши нафақат миллий

юристларни яхши маошли иш билан таъминлашни, балки инвесторлар билан бирга
уларга бутун дунё бўйича хизмат кўрсатадиган ўз адвокатлари, юристлари маслаҳат бериш
учун кириб келаётганини англатади.

Шу билан бирга, юридик маслаҳатчи ташкилот ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

ва судларда кўриладиган ишлар бўйича юридик маслаҳат бериши ва вакиллик қилиши,
ҳимоячининг вазифаларини бажариши ва дастлабки терговда иштирок этиши мумкин
эмас. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти акциядорлик жамиятидан ташқари, исталган
ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин
[6].

Бугунги кунда мамлакатимизда 65 та юридик маслаҳатчилар ташкилотлари

фаолият кўрсатмоқда [7]. Бироқ уларнинг корпоратив бирлигини таъминловчи ўзини ўзи
бошқариш органининг мавжуд эмаслиги, уларнинг ягона касб этика қоидалари, юридик
маслаҳатчилар малакасини ошириш тартиби, юридик хизмат кўрсатиш борасидаги зарур
стандартлари ишлаб чиқилмаганлиги улар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат
сифатига бевосита таъсир қилади. Қолаверса, адвокатлар ҳамжамиятидан интизомий
тартибда четлатилган адвокатларнинг амалиётда юридик маслаҳатчи сифатида юридик
маслаҳатчилар ташкилотида фаолият кўрсатиш ҳоллари учраб туради. Бу эса
адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қўлланилган интизомий жазо
чораларини қўллашдан кўзланган мақсадга эришишга тўсқинлиқ қилади. Оқибатда
юридик маслаҳатчилар ташкилотларининг мамлакатимизда тарқоқ ҳолда фаолият
кўрсатишига, юридик маслаҳатчиларда зарур касб этика қоидаларига риоя
этилмаслигигига олиб келади.

Шу боис юридик маслаҳатчилар ташкилотларига зарур касб этика қоидаларини

ишлаб чиқиш ва уларга риоя этишни таъминлаш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш,
юридик маслаҳатчиларнинг касб маҳоратини ошириш ҳамда уларга услубий жиҳатдан
кўмаклашиш мақсадида юридик

маслаҳатчилар ташкилотларини Ўзбекистон

Республикаси Адвокатлар палатаси тизимига ўтказиш таклиф этилади. Шунга ўхшаш
тажриба АҚШ, Франция, Германия ва бошқа давлатларда мавжуд. Аввал таъкидлаб
ўтганимиздек, Россия Федерациясида ҳам юридик маслаҳатчи ташкилотларни Федерал
Адвокатлар палатасига ўтказиш ҳақидаги таклиф Адлия вазирлиги томонидан ишлаб
чиқилган [8].

Маълумки тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини турли хил шарт-номалар

асосида амалга оширадилар. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида шарномавий-
ҳуқуқий муносабатлар нечоғлик сифатли йўлга қўйилганлиги эса, уларнинг иш
самарадорлигини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, хўжалик шартномалари


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

307

қанчалик мукаммал, ўзаро манфаатли ва қонун асосида тузилган бўлса, шартнома
тарафлари

ўртасида

юзага

келиши

мумкин

бўлган

низолар,

ортиқча

оворагарчиликларнинг олди олинган бўлади. Шу сабабли адвокат шартнома тузишда
иштирок этиши мажбурий ҳисобланади.

Шу сабабли қонунчилигимизда шартномаларни, шу жумладан хўжалик

шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ишларни
амалга ошириш, улар бўйича юридик хулосалар бериш

масалаларига алоҳида эътибор

қаратилган.

1998 йил 29 августда қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар

фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”[9]ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 21-моддасида эса, хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш
жараёнида тадбиркорлик субъектларининг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар
томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши керак.
Шунингдек, хўжалик шартномасининг тарафлари уни тегишли хўжалик юритувчи
субъектларнинг юридик хизмати ходими ёки шартнома асосида жалб этилган
адвокатнинг имзоларисиз тузишга ҳақли бўлмасада, тадбиркорлик субъектларига
юридик консалтинг ташкилотлари томонидан ҳам амалда юридик хизмат кўрсатилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, юридик консалтинг ташкилотлари ходимларига

тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий маслаҳат бериш жараёни билан бир қаторда,
хўжалик шартномаларини имзолаш ваколатини ҳам бериш лозим, шу тариқа
тадбиркорлик субъектларида ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёж пайдо бўлганида шартномани
ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун адвокатга, бошқа юридик ишларда эса юридик
маслаҳатчига мурожаат этишнинг зарурияти бўлмайди ҳамда ягона субъект томонидан
юридик ёрдам кўрсатиш хизмати таъминланади.

Шу муносабат билан, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-

ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига қуйидаги таҳрирда ифодалаш
мақсадга мувофиқ:

“Хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик

юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар, шунингдек
тижорат асосида фаолият юритадиган юридик маслаҳатчилар (консалтинг)
ташкилотлари ҳуқуқшунослари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан
текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл
қўйилмайди”.

Кейинги муҳим ташкилий масала – бу адвокатура соҳасида хорижий фуқароларни

ҳам фаолият юритишига руҳсат беришдир. Бизнингча, бундай чорани қабул қилиш
ҳозирги даврда ривожланаётган халқаро муносабатлар, алоқалар ривожига муносиб ҳисса
қўшиши мумкин. Айни чоғда юридик консалтинг идораларидан фарқли равишда,
адвокатурада хорижий фуқаролар иштирок этишида уларга тўлақонли ҳуқуқ ва
ваколатлар берилиши, хусусан улар инвестор, чет эл тадбиркорлик субъектларининг
манфаатларини бемалол судларда ҳимоя қила олишлари мумкин.

Грузия, РФ, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон ва Молдова давлатларида

адвокатура фаолиятига оид барча қонун ҳужжатларида чет эл фуқароси иштирок этиши
мумкинлиги ҳақидаги нормалар мавжуд. Бироқ, уларнинг деярли барчасида бир қатор
талаблар белгиланган:

аввало, улар барча ишларда эмас,

фақат чет эл фуқароси иштирок этган ишлар

бўйича судларда қатнашиши мумкин;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

308

чет эл фуқаролигига эга адвокатларнинг иштироки фақатгина уларнинг мамлакати

ҳуқуқини қўллаш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш бериш

билан чекланиши мумкин;

чет эл фуқаролигига эга адвокатлар Адлия вазирлиги

махсус реестрида ҳисобга

олиниши лозим;

чет эл адвокатлари

айрим тоифадаги ишларда қатнашишига йўл қўйилмайди

(давлат сири);

чет эл адвокатлари миллий судларда ишлари кўришга фақат тегишли давлат билан

халқаро битимлар ва келишувлар доирасида руҳсат берилиши мумкин.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга қуйидаги

таҳрирдаги янги моддани киритиш таклиф этилади:

3

2

-модда. Чет эл адвокати иштироки

Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролигига эга адвокат қуйидаги шартларда

фаолият юритишга йўл қўйилиши мумкин:

ушбу адвокатнинг давлати билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида тегишли

ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга оид битим ва шартномалар тузилганлиги;

чет эл адвокати Адлия вазирлиги махсус реестрида ҳисобга қўйилганлиги;

адвокатни тегишли давлатнинг фуқароси юридик ёрдам кўрсатиш учун таклиф

этган, бунда унинг иши Ўзбекистон Республикаси давлат сирлари, ҳарбий сир ёки хизмат
сири билан боғлиқ бўлмаслиги.

Чет эл адвокатини махсус реестрда ҳисобга қўйиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси

томонидан белгиланади.

Мазкур таклиф Ўзбекистонда адвокатурани янада либераллаштириш, ҳалқчиллиги

ва инвесторлар учун жозибадорлигини янада оширади. Мисол учун, ўтказилган ижтимоий
сўровнома давомида респондентларнинг 70% миллий адвокатура фаолиятига оид
қонунчиликка ҳам чет эл фуқароси адвокат сифатида фаолият юритиши мумкинлиги
ҳақидаги нормалар ўзини ижобий тарафдан кўрсатишинига ишонч ҳосил қилишади.
Шунингдек, 30% бу каби нормалар амалиётда юқори эҳтиёжга эга эмаслигини айтиб,
бундай нормаларга ҳожат йўқ деб кўрсатиб ўтишган. Бизнингча, бу борада рақобат
кучайиши эҳтимоли ҳам чет эл адвокатларини миллий юридик хизмат кўрсатиш бозорига
киритишни айрим респондентлар томонидан қўллаб-қувватламаганига сабаб бўлиши
мумкин.

Тадбиркорлик соҳасида юридик хизмат кўрсатадиган адвокатлик тузил-малари

учун таклиф этилаётган яна бир қулайлик ҳам хорижий тажриба билан боғлиқ. Ҳозирги
кунда, хорижий мамлакатларда (АҚШ, Буюк Британия, Германия) адвокатлар нафақат ўз
ишонч билдирувчи шахсларнинг ҳуқуқий ишларини юритиш билан, балки уларнинг
номидан бевосита бизнес ва тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланишади. Мисол
учун, аноним инвестор номидан корхона, акциялар, пайлар сотиб олиши, улар номидан
инвестициялар киритиши мумкин.

АҚШ ва Англия давлатларида, қонунчиликка биноан, фақат адвокатлар юридик

фирмаларнинг эгалари ва директорлари бўлишлари мумкин. Натижада, юридик фирмалар
ўзларининг таркибига учинчи томон инвесторлар ва профессионал менежерлар ва
молиячиларни жалб қила олмайдилар ва ИПО бозорига кира олмайдилар, бу эса юридик
бизнеснинг тез ва замонавий ривожланишига тўсқинлик қилади. Эндиликда англо-саксон
ҳуқуқи мамлакат-ларида тавсифланган қонунчиликни либераллаштириш томон
ўзгартириш

тенденцияси

кузатилмоқда.

2007 йилда Австралия

адвокатлик

компанияларига илк марта ИПО орқали ташқи инвестицияларни жалб қилишга рухсат


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

309

берилди, бунинг натижасида Австралиянинг Slater&Gordon Ltd йирик юридик фирмаси
акцияларини Австралия фонд биржасида рўйхатга олинди. Буюк Британиянинг юридик
бизнесида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2009 йилда юридик хизматлар бозорини
либераллаштиришни тартибга солувчи ва юридик фирмаларнинг Лондон фонд биржасига
киришига ва юридик бўлмаган бошқарувчи шерикларини юридик фирмаларга жалб
қилишга рухсат берувчи юридик хизматлар тўғрисидаги қонун кучга кирди [10]. Оқибатда
улар нафақат ўз мамлакатида, балки ишонч билдирувчи шахснинг манфаатларини
кўзлаган ҳолда, бутун дунё бўйича ишни юритишга ҳақли бўлдилар. МДҲга аъзо
мамлакатлар қонунчилигида ҳам адвокатлар ўз ишонч билдирувчи шахс манфаатларини
чет эл давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва судларла, халқаро
ташкилотларда ҳимоя қилиши мумкинлиги ҳақидаги нормалар мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунида шунга бироз

ўхшаш норма 4

2

-моддасида белгиланган. Унга кўра “...адвокатлик фирмаси ва адвокатлар

ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда чет давлатларда ушбу давлатларнинг
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг алоҳида бўлин-маларини (ваколатхоналари ва
филиалларини) ташкил этишга ҳақли”. Бироқ, ушбу норма бирмунча ўзгача мазмун касб
этади, негаки ишонч билдирувчи шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан чет элда
алоҳида бўлинмалар очиш ўртасида тафовут мавжуд.

Шунинг учун, замонавий хорижий тажрибасини инобатга ҳолда ҳамда Ўзбекистон

фуқароларининг, тадбиркорларнинг халқаро миқёсдаги фаолияти тобора кенгайиб
бораётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги
Қонуни 5-моддасини қуйидаги таҳрирдаги еттинчи банд билан тўлдиришни таклиф этиш
мумкин:

адвокат ишонч билдирувчини хорижий давлатларнинг давлат ва бошқа

органларида, халқаро судда унинг вакил сифатида иштирок этиб, манфаатларини ҳимоя
қилади. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасида бошқача тартиб белгиланган
ҳолатлар бундан мустасно.

Мазкур қўшимча Ўзбекистонда адвокатлик фаолиятини янада либераллаш-тириш,

ҳалқчиллиги ва миллий тадбиркорлар учун қулайлигини янада оширади. Ўтказилган
ижтимоий сўровнома давомида респондентларнинг 90% миллий адвокатура фаолиятига
оид қонунчиликка ишонч билдирувчининг манфаатларини хорижий давлатларнинг
давлат ва бошқа органларида, халқаро суд ташкилот-ларида вакил сифатида иштирок
этиши ҳақидаги нормаларни киритишни ёқлайди. Айни чоғда, 30% респондент бундай
нормаларга ҳожат йўқ деб кўрсатиб ўтишган. Уларнинг фикрича, бу борада мавжуд
нормалар етарли бўлиб, вакиллик институтини талаб даражасида таъминлайди деб қайд
этишади. Албатта, биз бу фикрларга қўшила олмаймиз, таклиф этилаётган норма мавжуд
ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этади.

Бундан ташқари, адвокатлик фаолиятини такомиллаштиришда тадбир-корлик

субъектларини адвокатга бўлган ишончни ошириш, уларнинг иш сифати, интизом
масаласини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Ш. Эшмўминов таъкидлаб ўтганидек, “адвокат ўзини ҳимояси остидаги шахсга

“ишингизни амнистия акти асосида тугатиб бераман” деб ваъда бермаслиги керак.
Аксинча, парламент қарори мазмун-моҳиятини, унинг қўлланиш асосларини батафсил
тушунтириб бериши керак [11].

Ушбу фикрни қуйидаги мисолда тушунтириш мумкин:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

310

Жиноят ишлари бўйича Самарканд вилояти Қўшработ тумани суди раиси 2019 йил

16 апрелда Палата ҳудудий бошқармасига тақдимнома киритган. Тақдимномада
ёзилишича, мазкур суднинг иш юритувида бўлган жиноят ишлари-дан бирида 4 нафар
судланувчининг қонуний ҳуқуқларини суд мажлисида ҳимоя қилиш учун ордер тақдим
этган адвокат В. Мазкур жиноят иши бўйича 2019 йилнинг 10 апрелига тайинланган суд
мажлисига узрли сабабларсиз келмагани сабабли, ишни кўриш 2019 йил 15 апрелга
қолдирилган. Аммо адвокат бу сафар ҳам суд мажлисида иштирок этмагач, жиноят ишини
кўриш 16 апрел кунига қолдирилган. Шундан сўнг суд раиси жиноят иши бўйича
чақирилган фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг сарсон бўлганига сабабчи бўлганлиги
учун адвокатга нисбатант тегишли чора кўриш ҳамда унинг навбатдаги суд мажлисида
иштирокини таъминлашни сўраб 2019 йил 15 апрел куни адвокатлар палатаси Самарканд
вилояти ҳудудий бошқарамаси бошлиғига хат ва тақдимнома билан мурожаат қилган.

Бундан ташқари адвокат В. фаолият юритадиган адвокатлик фирмаси бошқарувчи

шериги К.Т. хам 2019 йилнинг 21 апрелида ҳудудий бошқарма бошлиғи номига хат билан
мурожаат йўллаб, адвокат В. ўзи қабул қилиб олган 33 ордер бўйича шартномалар
тузмасдан, адвокат хизмат ҳақи тўловларини тузилма кассасига кирим қилмасдан ва
ордерлар юзасидан бирон-бир маълумотнома тақдим этмасдан келаётганини билдириб,
қонуний таъсир чораларини кўришни сўраган.

Олий малака комиссияси юқоридагиларни ҳисобга олиб, адвокат В.нинг адвокатлик

фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилишини тугатиш
масаласини ҳал қилиш учун интизомий ишни Адлия вазирлигига юборган [12].

Амалиётда бундай вазиятлар талайгина топилади. Бунинг асосий сабаби шундаки,

қонунчиликда адвокатнинг таъсирчан жавобгарлик механизми белгилан-маган,
фақатгина ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини суғурталаши ҳуқуқига эгалиги
ҳақидаги норма белгиланган холос.

Хорижий тажриба (Германия, АҚШ, Франция, Буюк Британия ва бошқ.) ҳамда

адвокатлар билан ўтказилган сўровнома натижалари таҳлилига таянган ҳолда,
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида кўрсатиб ўтилган адвокатнинг касбга
оид мулкий жавобгарлик хавфини суғурта қилиш ҳуқуқини унинг мажбурияти этиб
белгилаб, алоҳида “Адвокатнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавоб-гарлиги” номли янги 12

1

-

моддани киритишни таклиф этиш мумкин. У қуйидаги таҳрирда баён қилиниши лозим:

12

1

модда. Адвокатнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги

“Адвокатнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги юридик ёрдам кўрсатиш

тўғрисидаги битим (шартнома)дан келиб чиқади.

Адвокат ўзининг касбга оид фуқаро-ҳуқуқий (мулкий) жавобгарлигини суғурта

қилиши шарт. Суғурта полиси юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) га
илова бўлиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Адвокатнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги унинг топшириқларини бажарган

адвокат ёрдамчиси ва стажери хатти-ҳаракатларини ҳам ўз ичига олади.

Адвокат иш юзасидан фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги доирасида ишонч

билдирувчига етказилган зарарни мустақил қоплаши шарт. Адвокат фаолият юритадиган
адвокатлик тузилмаси фақат қонунда белгиланган тартибда субсидиар жавобгар бўлиши
мумкин”.

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли

ўзгаришлар, хусусан, адвокатура институтининг мавқеи ва нуфузини ошириш борасидаги
муҳим чора-тадбирлар, энг аввало, адолат тамойилларига асосланган демократик ҳуқуқий


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

311

жамият барпо этиш, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали
ҳимоя қилишга хизмат қилаётгани билан алоҳида эътиборга молик.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида давлат халқ иродасини

ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор
шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги, 22-моддасида эса Ўзбекистон
Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя
қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланганлигини алоҳида қайд
этиш жоиз.

Конституциянинг

мазкур

моддаларида

белгиланган

тамойил

давлат

ҳокимиятининг ҳар бир фуқаро олдида масъуллигини ҳамда мажбурият олганлигини
билдиради. Зотан, ҳимояланиш ҳуқуқи – бу ҳар қандай фуқаронинг ҳуқуқий мақомини
ифодаловчи белгилардан бири бўлиб, у шахс-жамият-давлат ўртасидаги муносабатларда
акс этади. Яъни, ҳар қандай ҳуқуқ, жумладан, субъектив ҳуқуқ давлат ва ҳуқуқ эгаси
томонидан ҳимоя қилиниш имкониятига эга бўлмаса ўз аҳамиятини йўқотади. Шу
сабабдан Конституциянинг 26-моддасида судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш
учун барча шароитлар таъминлаб берилиши мустаҳкамланган. Яъни жиноят-процессуал
қонунчиликка мувофиқ, шахснинг қилмиши юзасидан жиноят иши судда кўрилаётган
пайтда судлар орқали давлат “фуқаронинг ҳимояланиш ҳуқуқини судда таъминлаш
мажбурияти”ни амалга оширади.

Шунингдек, 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган “Адвокатура институти

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан амалдаги
Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасида жиноят ишида ҳимоячи сифатида фақат
махсус юридик билимга ва касбий тажрибага эга бўлган шахслар, яъни адвокатлар
иштирок этиши алоҳида мустаҳкамлаб қўйилди.

Ушбу йўналишда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлардан бири сифатида

2017 йил 29 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ,
апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди томонидан кўриладиган ишларда ҳам
ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги [13] тўғрисидаги норма Жиноят-процессуал
кодексида мустаҳкам-ланганлигини қайд этиш мумкин.

Эътиборлиси шундаки, фуқаролар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари

томонидан малакали юридик ёрдам олиш, адвокат ҳимоясидан фойдаланиш каби
ҳуқуқлари Асосий қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган. Шахсни ҳимоя ҳуқуқи билан
таъминлаш жиноят процессида қонунийликнинг зарурий шарти бўлиб, қуйидагиларни ўз
ичига қамраб олади:

қонунчиликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимоя-ланишга

бўлган ҳуқуқларининг белгиланиши;

жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор

шахсларнинг зиммасига шахсни ҳимояланиш ҳуқуқларидан хабардор қилиш, улардан
амалда фойдалана олиши учун зарур ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш
мажбуриятларининг юклатилиши;

жиноят процессида юзага келадиган ҳимояга оид бошқа муносабатлар.

Ҳимояланиш ҳуқуқи принципига риоя этилиши гумон қилинувчи, айбланувчи,

судланувчи жиноят процессининг иштирокчиси сифатида қатор процессуал ҳуқуқларга


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

312

эга бўлишга ва ўзларига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун ўзини ўзи муваффақиятли
идора қилиш ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга ва барча фуқаролар ҳимоячи
ёрдамидан фойдаланиш, баъзи ҳолларда эса ҳимоячининг иштироки зарур бўлиб
қолганда бу ёрдамни қонун асосида бевосита олишга имкон беради. Суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд эса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига унинг
процессуал ҳуқуқ ва мажбурия-тларини тушунтиришга мажбур бўлиб, уларга ҳимояланиш
ва манфаатларини, шахсий ҳуқуқ ва моддий ҳуқуқларини идора қилиш учун шароитлар
яратиб беришлари лозим.

ЖПКнинг 46-моддасида шахс ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга

ошириш ҳуқуқи мустаҳкамланган бўлиб, мазкур ҳуқуқни қўллаш мақсадида суд шахсни
ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича
кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш; илтимоснома бериш ва рад
қилиш; далиллар тақдим этиш; суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар
бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини
билдириш каби ҳуқуқларини таъминлаш мажбуриятини олади.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра

суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини
таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасида ҳам
айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланиши, тергов ва суд ишини юритишнинг
ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб
қўйилган. Ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан олган ваколатлар
асосида ҳаракат қилиб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, процесс
иштирокчиси сифатида муайян мустақилликка эга.

Мамлакатимизда жиноят-процессида ҳимоячи иштирокининг ҳуқуқий асослари ва

шартлари мустаҳкамланган бўлса-да, бугунги кунда амалдаги тартиб-қоидалар ва уларни
қўллаш амалиётининг ҳолисона таҳлилиҳамда ислоҳотлар йўналиги ҳимоячининг
ҳуқуқлари, ваколатларини янада кенгайтириш, бу соҳада чуқур ислоҳотларни амалга
ошириш заруратини кўрсатмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли Фармони билан тасдиқланган
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйичаҳаракатлар стратегиясининг 2-бўлимида (қонун устуворлигини
таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари) ҳамда
адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик
ишларини кўриб чиқишда адвокатларнинг ролини ошириш [14] ислоҳотларнинг асосий
йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Шу сабабдан, қонунда белгиланган нормаларнинг умумий таҳлилидан жиноят

процессида ҳимоячининг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш имконият-ларини таҳлил
қилиш мақсадга мувофиқ.

Таъкидлаш жоизки, нафақат сўроқ қилиш тергов ҳаракати, балки ҳимоячининг

иштирокисиз бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишни ҳам қонун асосида тақиқлаш
фурсати келди. Чунки, бугунги кунда ушбу жараёнларга тўсиқ бўлиб турган бир нечта
ғовлар билан бирга, ҳимоячининг сони ва сифати билан боғлиқ муаммолар ҳам ортда
қолмоқда.

Шу мақсадда тадбиркорлик субъектларига жиноят иши қўзғатилган ҳолатларда

уларни фаолиятини текширишда адвокат иштироки шартлиги қоидасини қонун
даражасида, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 51-моддаси,
1-қисмининг 10-бандини қуйидаги мазмунда тўлдириш мақсадга мувофиқ:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

313

“Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини

текширишларда ҳимоячи (адвокат) иштирок этиши шарт”.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, жиноят процессида ҳимоячининг ўрни ва

ролини оширишда томонлар тортишуви тўғрисидаги масала ҳам муҳим аҳамият касб
этади. Судларда тортишув тамойилига амал қилиш тарафларнинг ўз эркинлиги, хоҳиш-
иродасини амалга ошириш имконини берибгина қолмай, судларнинг мустақиллиги ва
фақат қонунга бўйсуниши, адолатли қарор қабул қилишнинг асосий омилидир [15].

Ҳимоячи далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумот-ларни:

ишга тааллуқли ахборотга эга бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ҳамда уларнинг
розилиги билан ёзма тушунтиришлар олиш; давлат органларига ва бошқа органларга,
шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сўров юбориш ҳамда улардан
маълумотномалар, тавсифномалар, тушунтиришлар ва бошқа ҳужжатларни олиш орқали
тўплашга ҳақли.

Бугунги кунда амалиётда вужудга келаётган муаммолардан бири бевосита, ҳимоячи

ўзига керакли бўлган маълумотларни ўз вақтида ололмаслиги, ишга тааллуқли ахборотга
эга бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ҳамда уларнинг розилиги билан ёзма
тушунтиришлар олишда қатор муаммоли ҳолатлар юзага келмоқда [16].

Мамлакатимизда терговга қадар текширув босқичида процессуал мақомга эга

бўлмаган шахсларнинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи чекланмоқда дейишга асос мавжуд. Негаки
терговга қадар текширув иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
таъминлаш ханузгача амалга оширлмай келмоқда. Хусусан терговга қадар текширув
иштирокчиларининг адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқи жиноят-процессуал
қонунчиликда хали ўз аксини топмаган.

Яна шуни қайд этиш жоизки, терговга қадар текширув ҳаракатлари ўзига нисбатан

ўтказилаётган шахснинг адврокат хизмати учун тўлов қилишга моддий имконияти
етмаган тақдирда, у юридик ёрдам олишдан маҳрум бўлади. Шу тариқа шахс адвокатнинг
юридик ёрдамини олиш ҳуқуқига эга бўлганида ҳам, адвокат хизматига ҳақ тўлай
олмаслиги сабабли, бу ҳуқуқидан фойдалана олмайди. Шундан келиб чиқиб, ЖПКда
ҳимоясининг иштирок этишига терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган вақтдан
бошлаб руҳсат этилишини қонуний мустаҳкамлаш талаб этилади [17].

Ўзбекистон Республикаси ЖПК 53-моддасига адвокатга “мутахассисни жалб этиш”

ҳуқуқини бериш, тегишли моддаларида мутахасисни жалб этиш тартибини, мутахассис
берадиган хулосаларнинг далилий аҳамиятини белгиловчи қоидаларни ҳам киритиш
зарур [18]. Худди шу фикрни тадқиқотчи И. Астанов ҳам айтиб ўтган [19]. Дарҳақиқат,
адвокатнинг судга қадар босқичларда айблов тараф билан тенглигини таъминлашда,
унинг махсус билимларга эга экспертлар ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш лозим.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 53-

моддасини қуйидаги қўшимча билан тўлдириш таклиф этилади:

“...тадбиркорлик субъектига нисбатан текширув (тафтиш) тайинланганда

текширув жараёнида иштирок этиш, ушбу текширувга мустақил равишда
мутахассисларни жалб этиш, шунингдек жиноят иши доирасида экспертиза тайинлаш
юзасидан қаноатлантириш лозим бўлган илтимосномалар киритиш”.

Фикримизча, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини жиноят иши бўйича

ҳимоялашда мажбурий равишда экспертиза тайинлашга оид ҳуқуқлар билан
таъминланиши (масалан, суд-бухгалтерия, ҳужжатшунослик, суд-графологик экспертиза
ва бошқа) адвокатга ҳимояланиш имкониятларини анча кенгайтиради.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

314

ХУЛОСАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май, 13-сонли

“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 14-банди 9-қисмига Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 май, 05-сонли “Вакилликка доир
фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши
тўғрисида”ги қарорининг 5-бандида белгиланган қуйидаги тавсияни киритиш мақсадга
мувофиқ:

“Хусусан, ишда иштирок этувчи юридик шахснинг ходими бўлмаган, лекин иш учун

муҳим ҳолатларни белгилашга ва низони тўғри ҳал этишга кўмаклашиши мумкин бўлган
шахс вакил сифатида ишда иштирок этишига йўл қўйилиши мумкин. Бунда улар вакил
сифатида судда касб тариқасида (ҳақ эвазига ёки ҳақ олмай) фаолият олиб бориши мумкин
эмас”.

2. Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга 3

2

-модда. Чет эл

адвокати мақоми номли янги моддани киритиш таклиф этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасини

қуйидаги таҳрирдаги еттинчи банд билан тўлдириш таклиф этилади:

ишонч билдирувчининг манфаатларини хорижий давлатларнинг давлат ва бошқа

органларида, халқаро суд ташкилотларида вакил сифатида иштирок этади, Ўзбекистон
Республикаси халқаро шартномасида бошқача тартиб белгиланган ҳолатлар бундан
мустасно.

4. Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунни қуйидаги

таҳрирдаги модда билан тўлдириш таклиф этилади:

12

1

модда. Адвокатнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги

Адвокатнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги юридик ёрдам кўрсатиш

тўғрисидаги битим (шартнома)дан келиб чиқади.

Адвокат ўзининг касбга оид фуқаролик-ҳуқуқий (мулкий) жавобгарлигини суғурта

қилиши шарт. Суғурта полиси юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) га
илова бўлиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Адвокатнинг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги унинг топшириқларини бажарган

адвокат ёрдамчиси ва стажёри хатти-ҳаракатларини ҳам қамраб олади.

Адвокат иш юзасидан фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги доирасида ишонч

билдирувчига етказилган зарарни мустақил қоплаши шарт, ушбу адвокат фаолият
юритадиган адвокатлик тузилмаси фақат қонунда белгиланган тартибда субсидиар
жавобгар бўлиши мумкин.

5. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси

тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига қуйидаги таҳрирда ифодалаш мақсадга мувофиқ:

“Хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик

юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар, шунингдек
тижорат асосида фаолият юритадиган юридик маслаҳатчилар (консалтинг)
ташкилотлари ҳуқуқшунослари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан
текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл
қўйилмайди”.

6. Тадбиркорлик субъектларига жиноят иши қўзғатилган ҳолатларда уларни

фаолиятини текширишда адвокат иштироки шартлиги қоидасини қонун даражасида,
яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 51-моддаси, 1-
қисмининг 10-бандини қуйидаги мазмунда тўлдириш мақсадга мувофиқ:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

315

“Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолияти-ни

текширишларда ҳимоячи (адвокат) иштирок этиши шарт”.

7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 53-моддасини қуйидаги

қўшимча билан тўлдириш таклиф этилди:

тадбиркорлик субъектига нисбатан текширув (тафтиш) тайинланганда текширув

жараёнида иштирок этиш, ушбу текширувга мустақил равишда мутахассисларни жалб
этиш, шунингдек жиноят иши доирасида экспертиза тайинлаш юзасидан
қаноатлантириш мажбурий бўлган илтимосномалар киритиш.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Байрамова А.М. Правовой анализ адвокатской деятельности как бизнеса

или услуг, оказываемых за определенный гонорар // Современное право. 2014. № 9.
С. 87–90.

2.

Бойков А.Д. Адвокатская деятельность: гарантии качества и вопросы

специализации // Ученые труды Российской академии адвокатуры и нотариата.
2010. № 1 (16).

3.

Буробин В. Адвокатская монополия: За и против // Адвокатская газета.

2010. № 20 [Электронный ресурс]. URL: http://apno.ru. http://www.advgazeta.ru/
rubrics/13/557.

4.

Вальтер М.О. Адвокатская монополия как гарантия успешной реализации

конституционного права на получение квалифицированной юридической помощи
// Адвокатура сегодня: традиции и новации: сборник статей конкурса,
посвященного 150-летию российской адвокатуры. М.: Федеральная палата
адвокатов РФ, 2015.

5.

Войдут в положение. Предлагается дать адвокатам исключительное право на

защиту граждан в судах // Российская газета. Федеральный выпуск. 2015. № 6620 (49).

6.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й.,

09/18/675/1885-сон.

7.

https://www.minjust.uz/uz/interactive/reestr-law-serv/?ELEMENT_ID=99343.

8.

Проект Распоряжения Правительства Российской Федерации «Концепция

регулирования рынка профессиональной юридической помощи» // [Электронный
ресурс]. Режим доступа: minjust.ru/ru/deyatelnost-v-sfere-advokatury/koncepciya-
regulirovaniya-rynka-professionalnoy-yuridicheskoy/ (дата обращения: 01.04.2018).

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси. –1998. –№ 9. –

170-модда.

10.

Адвокатура и адвокатская деятельность: учебник для бакалавриати и

специалитета / под. ред. А.А. Клишина, А.А. Шугаева. – 2-е изд., испр. и доп. – М.:
издательство Юрайт, 2018. – С. 459.

11.

Ш. Эшмуминов. Адвокатнинг гувохлар билан муносабати // Ж. Адвокат

№5/2017 – Б. 18–19.

12.

Ж. Адвокат / №6-2020 – Б. 28–29.

13.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги “Фуқароларнинг

ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга
доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2017 й., 13-сон, 194-модда).


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

316

14.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ–4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

15.

Худойбердиев Х. Тортишув тамойили: одил судлов самарадорлигини

оширишнинг муҳим омилидир. // Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
ахборотномаси, 2014 йил, 2-сон. – Тошкент, 2014. – Б. 25.

16.

Ю. Пулатов, Г. Тулаганова. О доказательственном значении материалов,

представленных защитником на стадии досудебного производства // Ж. Адвокат.
№3/2017 – С. 46–52.

17.

Д. Чориева. Терговга қадар текширув босқичида ҳимоячининг ўрни //

Ж. Адвокат – 6/2020 – Б. 16–22.

18.

Г.Тўлаганова. Криминалистика ва адвокат. // Ж. Хуқуқ ва бурч – №9/2017

– Б. 28–33.

19.

И. Астанов. Адвокат экспертлар хулосасидан фойдаланадими? // Ж. Ҳуқуқ

ва бурч, №9/2017 – Б. 53–55.

Библиографические ссылки

Байрамова А.М. Правовой анализ адвокатской деятельности как бизнеса или услуг, оказываемых за определенный гонорар // Современное право. 2014. № 9. С. 87-90.;

Бойков А.Д. Адвокатская деятельность: гарантии качества и вопросы специализации // Ученые труды Российской академии адвокатуры и нотариата. 2010. № 1 (16);

Буробин В. Адвокатская монополия: За и против // Адвокатская газета. 2010. № 20 [Электронный ресурс]. URL: http://apno.ru. http://www.advgazeta.ru/ rubrics/13/557;

Вальтер М.О. Адвокатская монополия как гарантия успешной реализации конституционного права на получение квалифицированной юридической помощи // Адвокатура сегодня: традиции и новации: сборник статей конкурса, посвященного 150-летию российской адвокатуры. М.: Федеральная палата адвокатов РФ, 2015.;

Войдут в положение. Предлагается дать адвокатам исключительное право на защиту граждан в судах // Российская газета. Федеральный выпуск. 2015. № 6620 (49).

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/675/1885-сон.

https://www.minjust.uz/uz/interactive/reestr-law-serv/?ELEMENT_ID=99343

Проект Распоряжения Правительства Российской Федерации «Концепция регулирования рынка профессиональной юридической помощи» // [Электронный ресурс]. Режим доступа: minjust.ru/ru/deyatelnost-v-sfere-advokatury/koncepciya-regulirovaniya-rynka-professionalnoy-yuridicheskoy/ (дата обращения: 01.04.2018).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси. –1998. –№ 9. – 170-модда

Адвокатура и адвокатская деятельность: учебник для бакалавриати и специалитета / под. ред. А.А.Клишина, А.А.Шугаева. – 2-е изд., испр. и доп. – М.: издательство Юрайт, 2018. С. 459.

Ш.Эшмуминов. Адвокатнинг гувохлар билан муносабати // Ж. Адвокат №5/2017 – Б.18-19.

Ж.Адвокат / №6-2020 – Б.28-29.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 194-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

Худойбердиев Х. Тортишув тамойили: одил судлов самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир. // Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси, 2014 йил, 2-сон. – Тошкент, 2014. – Б. 25.

Ю.Пулатов, Г.Тулаганова. О доказательственном значении материалов, представленных защитником на стадии досудебного производства // Ж.Адвокат. №3/2017 – С.46-52.

Д.Чориева. Терговга қадар текширув босқичида ҳимоячининг ўрни // Ж.Адвокат – 6/2020 – Б. 16-22

Г.Тўлаганова. Криминалистика ва адвокат. // Ж.Хуқуқ ва бурч - №9/2017 – Б.28-33.

И.Астанов. Адвокат экспертлар хулосасидан фойдаланадими? // Ж.Ҳуқуқ ва бурч, №9/2017 – Б.53-55.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов