Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Disciplinary responsibility of an advocate in the Republic
of Uzbekistan
Dilshodbek NURUMOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 August 2023
Accepted 25 August 2023
Available online
15 September 2023
This article discusses the reasons for applying disciplinary
measures against a lawyer, the grounds and procedures for
initiating disciplinary proceedings, the types of disciplinary
measures, and situations in which it is impossible to apply
disciplinary measures.
The author has analyzed the general and different aspects of
disciplinary action against lawyers based on the experience of
advanced foreign countries and made scientific and theoretical
conclusions.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp140-148
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
advocate,
disciplinary responsibility,
decision,
penalty,
fine.
Ўзбекистон Республикасида адвокатнинг интизомий
жавобгарлиги
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
адвокат,
интизомий жавобгарлик,
қарор
,
ҳайфсан
,
жарима.
Мазкур мақолада адвокатга нисбатан интизомий
чоралар қўлланилишига сабаблар, интизомий иш юритиш
қўзғатиш асослари ва тартиби, интизомий жазо чоралари
турлари ҳамда интизомий жазо чораларини қўллаш
мумкин бўлмаган ҳолатлар кўриб чиқилган.
Муаллиф томонидан адвокатларга нисбатан интизомий
иш юритишнинг умумий ва фарқли жиҳатлари илғор
хорижий давлатлар тажрибаси асосида таҳлил қилиниб,
илмий
-
назарий хулосаларга келинган.
1
Acting Professor, Tashkent State University of Law. E-mail: d.nurumov@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
141
Адвокат
c
кая
дисциплинарная
ответственность
в
Республике Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
адвокат,
дисциплинарная
ответственность,
решение,
взыскание,
штраф.
В
данной
статье
рассматриваются
основания
применения дисциплинарных мер в отношении адвоката,
основания и порядок возбуждения дисциплинарного
производства, виды дисциплинарных мер, а также
ситуации, при которых применение дисциплинарных мер
невозможно.
Автор проанализировал общие и различные аспекты
дисциплинарного воздействия на адвокатов на основе
опыта передовых зарубежных стран и сделал научно
-
теоретические выводы.
КИРИШ
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил
30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ
овоз бериш орқали қабул қилинган бўлиб, унинг 24
-
боби адвокатура институтига
бағишланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 142
-
моддасига мувофиқ, адвокат
ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл
қўйилмаслиги, адвокат, унинг шаъни, қадр
-
қиммати ва касбий фаолияти давлат
ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилиниши белгиланган. Шу билан
бирга, 141
-
моддада жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам
кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши қайд этилган.
Мамлакатимизда 2023 йил август ойи ҳолатига кўра, адвокатлар сони 5441
нафарни ташкил этиб, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг
конституциявий кафолат ҳисобланган малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи
таъминланмоқда. Қайд этиш жоизки, адвокатлар томонидан адвокатура
тўғрисидаги қонунчилик талаблари, адвокатнинг касб этикаси қоидалари,
адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузиш ҳолатлари учраб турибди.
Бугунги кунга қадар адвокатларнинг интизомий жавобгарлиги масаласи
етарли даражада тадқиқ этилмаган бўлиб, ушбу институтни
ўрганиш ва таҳлил
қилиш келгусида адвокатурани янада ривожланишига хизмат қилади.
МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Ишда мантиқий, қиёсий
-
ҳуқуқий, илмий манбаларни аниқ тадқиқ этиш,
қонун ҳужжатларини шарҳлаш, қонунни қўллаш амалиётини ўрганиш каби
усуллардан фойдаланилган.
НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУҲОКАМАСИ
Адвокатнинг интизомий жавобгарлигига оид қоидалар Ўзбекистон
Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69
-
мҳ
-
сон буйруғи билан
тасдиқланган
Ўзбекистон
Республикаси
Адвокатлар
палатаси
ҳудудий
бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомда ўз аксини
топган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
142
Ўзбекистон
Республикасининг
“Адвокатура
тўғрисида”ги
Қонуни
14-
моддасига кўра, адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонунчилик
талаблари, адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат
қасамёди
бузилганлиги унга нисбатан интизомий чоралар қўлланилишига сабаб
бўлади.
Фикримизча, адвокатнинг интизомий жавобгарлигига оид қуйидаги
масалалар юзасидан хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва таҳлил
қилиш
лозим:
1)
Интизомий иш юритишни қўзғатишнинг асослари ва тартибини
аниқлаштириш;
2)
Интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижалари бўйича адвокатга
нисбатан қандай интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин?
Интизомий жавобгарликни таҳлил қилишдан олдин “интизом” тушунчасини
аниқлаштиришимиз керак. Бу борада бир қатор тадқиқотчиларнинг фикрларига
тўхталиб ўтамиз. Жумладан, Г.С.
Ривиннинг фикрича, интизом –
бу ишчилар ва
хизматчиларнинг меҳнат функцияларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини
белгиловчи ҳуқуқий нормалар тўплами деб ҳисоблайди. Бу борада А.
Абрамова
“меҳнат интизоми деганда корхона ходимлари ва маъмуриятининг меҳнат
мажбуриятларини белгиловчи, намунали бажариш учун рағбатлантириш ва
уларни бажармаганлик учун жавобгарликни белгиловчи ҳуқуқий нормалар
йиғиндиси тушуниладиган ҳуқуқий институт” деб фикр билдирган.
“Интизом” тушунчасига бир вақтнинг ўзида ахлоқийлик тамойили ва
қонунийлик
тамойилидан келиб чиққан тадқиқотчиларнинг гуруҳи билдирган
фикрлар ҳам мавжуд.
А.Э.
Пашерстник “интизом” тушунчасини қўшма иш
жараёнида одамлар ўртасидаги ижтимоий алоқа шакли сифатида белгилаб,
ишчиларнинг ўртоқлик ҳамкорлиги муносабатини ифодалайди ва барча
ишчиларнинг умумий тартибга бўйсунишини, улар томонидан белгиланган
қоидаларга
риоя қилишни талаб қилувчи белгиланган хулқ
-
атвор қоидалари деб
ҳисоблайди.
Бизнингча, Пашерстникнинг билдирган фикри бўйича таърифи бошқа
олимлар билдирган таърифдан кўра аниқроқ ва ҳамда тушунарли акс эттирилган.
Ҳақиқатдан
ҳам, интизом барча ишчилар бирдек риоя қилиши керак бўлган, иш
жараёнида одамлар орасида вужудга келадиган муносабатарни қандай амалга
оширишни белгилаб берадиган хулқ
-
атвор қоидаларидир.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, адвокат томонидан қайси қоидалар
бузилиши интизомий жавобгарликка олиб келиши “Адвокатура тўғрисида”ги
Қонунинг
14-
моддасида белгилаб қўйилган. Ушбу модда бўйича адвокат
томонидан адвокатура тўғрисидаги қонунчилик талаблари, адвокатнинг касб
этикаси қоидалари, адвокатлик сири, адвокат қасамёди бузилганлиги унга
нисбатан интизомий чоралар қўлланилишига сабаб бўлади.
Юқоридаги берилган ҳолатларнинг ҳар бирини таҳлил қилиб ўтамиз.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Адвокатура
тўғрисида”ги
Қонуни
адвокатлар фаолиятини тартибга солувчи асосий қонун ҳужжатларидан бири
бўлиб, улар асосан ушбу қонун ҳужжатига асосан фаолиятларини амалга
оширишади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
143
Адвокатнинг касб этика қоидалари шулардан иборатки, унда адвокат
шахсий нуфузи ва қадр
-
қимматини сақлаш учун нималарга риоя қилиши ва
нималарни амалга ошириши, бир адвокатнинг бошқа бир адвокат ёки адвокатлар
тузилмаси билан бўладиган ўзаро муносабатлари, адвокатнинг ишонч билдирувчи
шахс (ҳимояси остидаги шахс) билан муносабатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар, судлар, бошқа жамоат, давлат ташкилотлари ва ўзга ташкилотлар билан,
адвокатлар палатаси ва ҳудудий бошқармалари, малака комиссиялари билан
бўладиган ижтимоий муносабатларини тартибга соладиган нормалардан иборат
бўлиб, ушбу қоидаларга адвокатлар доимо риоя қилиши шарт.
Мазкур қоидаларга риоя қилмаган адвокатлар интизомий жавобгарликка
тортилишлари мумкин, фақат қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
1)
адвокат мураккаб ахлоқий вазиятларда ўзини қандай тутиш борасида
аниқ фикрга эга бўлмаса, у тушунтириш беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси
Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиш
ҳуқуқига
эга. Бундай тушунтириш беришнинг рад қилиниши мумкин эмас. Ушбу
қоидалар талабларини қўллаш бўйича Адвокатлар палатаси ҳудудий
бошқармасининг тушунтиришларига мувофиқ ҳаракат қилган адвокат интизомий
жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
2)
адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ушбу
қоидалар
талаблари бузилса, бироқ кам аҳамиятли бўлганлиги сабабли
адвокатнинг шаъни ва қадр
-
қимматига доғ туширмайдиган, адвокатуранинг
обрўсини тўкмайдиган ҳамда ишонч билдирувчи шахсга (ҳимоя остидаги шахсга),
Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига жиддий зиён
етказмайдиган
ҳаракати
(ҳаракатсизлиги)
интизомий
жазо
чоралари
қўлланилишига
сабаб бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг
9-
моддасига кўра, адвокат адвокатлик сирини сақлаши шарт. Адвокатлик сири
жумласига ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) адвокатдан ёрдам
сўраб мурожаат этганлигининг ўзи, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги
шахс) ёрдам сўраб мурожаат этган масалалар, адвокатдан ишонч билдирувчи шахс
(ҳимоя остидаги шахс) олган маслаҳатлар, насиҳатлар ва тушунтиришларнинг
моҳияти, адвокатнинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан
ўтказган суҳбатида тўхтаб ўтилган барча масалалар киради.
Шунингдек, касб
-
этика қоидалари бўйича адвокат ва ишонч билдирувчи
шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасидаги молиявий ҳисоб
-
китобларга нисбатан ҳам
адвокатлик сири қоидалари татбиқ этилади.
Шу ҳолатда, “адвокатик сири фақатгина адвокатларга татбиқ этиладими?”
деган савол юзага келади. Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура
тўғрисида”ги Қонунининг 14
-
моддаси мувофиқ, адвокат, адвокат ёрдамчиси,
адвокат стажёри, адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари мансабдор
шахслари ва техник ходимларининг адвокатлик сири бўлмиш маълумотларни
ошкор этиши ҳамда бу маълумотлардан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар
манфаатлари йўлида фойдаланиши ман этилади. Демак, ушбу шахслар ҳам
ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилишлари мумкин эмас.
Юқоридаги келтириб ўтилган ҳолатлардан шуни англаш мумкинки,
адвокатлик сири адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ ҳар қандай
маълумотларга тааллуқлидир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
144
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва
адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 3
-
моддасига асосан,
адвокатликка талабгор тегишли малака комиссиясининг мажлисида қуйидаги
мазмунда қасамёд қабул қилади: “Ўз касбий бурчимни ҳалол ва виждонан
бажаришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамиша ҳимоя қилишга,
адвокатлик сирини сақлашга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва
қонунларига
қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан”.
Адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш Ўзбекистон Республикаси
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари малака комиссияси ёки Олий Малака
комиссияси томонидан қўзғатилади.
Интизомий иш юритишни қўзғатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
–
адвокатура тўғрисидаги қонунчиликнинг, адвокатнинг касб этикаси
қоидалари, адвокатлик сирининг ва адвокат қасамёдининг адвокат томонидан
бузилиши Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ёки адлия органи
томонидан аниқланганлиги;
–
адвокатнинг ноқонуний хатти
-
ҳаракатлари юзасидан жисмоний ёки
юридик шахсларнинг мурожаатлари;
–
суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими.
Адвокат суд мажлиси давомида
тартибни бузса, раислик қилувчининг
фармойишларига бўйсунмаса ёки судни беҳурмат қилса, суд унинг номуносиб
хулқ
-
атвори тўғрисида хусусий ажрим чиқариб, уни тегишлилигига қараб,
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси
ҳузуридаги
малака комиссиясига юборади.
Адвокатга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши
мумкин:
1) огоҳлантириш (малака комиссиясининг қарорига асосан);
2) лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш;
3) лицензиянинг амал қилишини тугатиш.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, интизомий жазо турлари (чоралари)
содир этилган интизомий ҳуқуқбузарликнинг оғирлигига, унинг адвокатлик
фаолияти учун хавфлилигига ёки юзага келиши мумкин бўлган зарарли
оқибатларга қараб фарқланади.
Ҳар
доим ҳам адвокатга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаслиги
мумкин, чунки адвокат Малака комиссияси томонидан қарор қабул қилингунига
қадар
интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан
ярашув чораларини кўриш ҳуқуқига эга ва бу жазо тайинлашни истисно қилади.
Шу ўринда адвокат ишлайдиган тузилма томонидан қўлланиладиган
интизомий жавобгарлик билан Малака комиссияси томонидан қўлланиладиган
интизомий жавобгарлик бир
-
биридан тубдан фарқланади. Малака комиссиялари
юқорида келтириб ўтилган 4 та асослар бўйича адвокатга интизомий жазо
тайинлашлари мумкин. Адвокатлик тузилмалари раҳбарлари эса адвокат
томонидан меҳнат шартномаси ва тузилманинг ўзида амал қилувчи ички
қоидаларга
риоя этилмагани учун ҳамда шу ердаги меҳнат интизомини
бузганлиги учун адвокатга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ
интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
145
Интизомий жазо қўллай олиш муддатларига тўхталсак, адвокатга нисбатан
интизомий жазо ножўя хатти
-
ҳаракат содир этилган кундан эътиборан олти
ой
ўтганидан кейин, молия
-
хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш
натижалари бўйича эса, адвокат томонидан ножўя хатти
-
ҳаракат содир этилган
кундан эътиборан икки йил ўтганидан кейин қўлланилиши мумкин эмас.
Бу борада хорижий давлатлар тажрибасига тўхталадиган бўлсак, Беларусь
Республикасининг “Беларусь Республикасида адвокатлик фаолияти ва адвокатура
тўғрисида”ги Қонунида адвокатнинг интизомий жавобгарлигига алоҳида боб
ажратилган. Мазкур Қонуннинг 20
-
моддасида адвокатлар ушбу Қонунга,
адвокатнинг касб этикаси қоидаларига ва адвокатлик фаолияти тўғрисидаги
бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек адвокатлар коллегиялари ва адвокатлик
бюроларининг уставларига зид бўлган хатти
-
ҳаракатлари учун Беларусь
Республикаси ва ҳудудий адвокатлар коллегиялари қарорларига мувофиқ
интизомий жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Шу билан бирга, ишонч билдирувчи шахснинг ёки бошқа шахснинг
адвокатнинг ҳаракатлари
устидан берган шикояти, давлат органининг, мансабдор
шахснинг
адвокатни
интизомий
жавобгарликка
тортиш
тўғрисидаги
тақдимномаси, хусусий суднинг ажрими адвокат аъзо бўлган ҳудудий адвокатлар
коллегиясига, шунингдек, Беларусь Республикаси адвокатлар
ассоциясиясининг
раиси ва бошқаруви аъзоларига, ҳудудий адвокатлар коллегиялари кенгашлари
раислари ва аъзоларига нисбатан –
Беларусь Республика адвокатлар
ассоцияциясига топширилади (юборилади).
Шикоятни (ажримни) кўриб чиқиш натижаларига кўра шикоятни (ажримни)
асоссиз деб топиш ёки интизомий иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Бундан ташқари, адвокатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган
интизомий жазо тури сифатида қуйидагилар белгиланган:
–
эътироз;
–
хайфсан;
–
ҳудудий адвокатлар коллегияси таркибидан чиқариш.
“Адвокатура тўғрисида”ги Арманистон Республики Қонуни 40
-
моддасида
интизомий ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилган адвокатга қўлланиладиган
интизомий жазо турлари белгиланган бўлиб, унда:
–
хайфсан;
–
қаттиқ
ҳайфсан;
–
жарима.
Алоҳида эътибор қаратадиган жиҳати Адвокатлар палатаси Кенгаши
томонидан белгиланадиган жарима миқдори энг кам иш ҳақининг юз бараваридан
ошмаслиги керак. Жарима Адвокатлар палатасига тўланади. Интизомий жазо
чораларини қўллашда интизомий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг шахси,
қилмишнинг
оғирлиги ва унинг такрорланиши, юзага келган оқибатлар ва
етказилган зарар миқдори ҳисобга олинади. Интизомий жазо қўлланилганлиги
устидан адвокат жазо қўлланилган кундан бошлаб бир ой ичида судга шикоят
қилиши
мумкин [1].
Назаримизда, адвокатнинг интизомий жавобгарлиги турларига жарима жазо
чорасини киритиш келгусида барча адвокатлар ўзларига тегишли ишларни қонун
доирасида бажаришга хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
146
“Юридик ёрдам ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги Қозоғистон
Республикаси Қонуни 72
-
моддасига мувофиқ, Адвокатлар интизомий комиссияси
адвокатга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли
эканлиги белгиланган:
–
огоҳлантириш;
–
ҳайфсан
;
–
қаттиқ
ҳайфсан;
–
“Юридик ёрдам ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги Қозоғистон
Республикаси Қонунида назарда тутилган асослар ва тартибда адвокатлар
коллегияси таркибидан чиқариш.
Қайд
этиш жоизки, Қозоғистон қонунчилигида адвокат томонидан
интизомий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун фақат битта интизомий жазо
қўлланилиши
мумкин [2].
“Туркманистонда адвокатлик фаолияти ва адвокатура тўғрисида”ги
Туркманистон Қонуни 36
-
моддасида вилоят ва вилоят ҳуқуқига эга шаҳарнинг
адвокатлик коллегияси раёсати томонидан қуйидаги интизомий жазо чоралари
қўлланилади
:
–
огоҳлантириш;
–
ҳайфсан
;
–
қаттиқ
ҳайфсан;
–
ҳайъат аъзолигидан чиқариш [3].
“Адвокатлик фаолияти ва адвокатура тўғрисида”ги Украина Қонуни
35-
моддасига кўра, интизомий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун адвокатга
огоҳлантириш, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бир ойдан бир
йилгача муддатга тўхтатиб туриш, Украина адвокатлари учун –
кейинчалик
Украина адвокатларининг ягона реестридан чиқариб ташлаш билан адвокатлик
фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, хорижий давлатларнинг
адвокатлари учун эса –
Украина адвокатларининг ягона реестридан чиқариб
ташлаш каби интизомий жазолардан бири қўлланилиши мумкин [4].
“Адвокатура тўғрисида”ги Молдова Республикасининг Қонуни 56
-
моддасида
интизомий жазо турлари сифатида қуйидагилар белгиланган:
–
огоҳлантириш;
–
ҳайфсан
;
–
Адвокатлар иттифоқи бюджетига 1000 дан 3000 лейгача жарима.
Жаримани тўлаш жарима шаклида интизомий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул
қилинган
кундан бошлаб 30 кун ичида амалга оширилади;
–
адвокатлик фаолиятини тўхтатиб туриш (бандларда назарда тутилган
асослар бўйича);
–
адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияни бекор қилиш
(25-
модданинг 1
-
бандида назарда тутилган асослар бўйича) [5].
“Адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги Грузия Қонуни 34
-
моддасига мувофиқ,
адвокатга нисбатан огоҳлантириш, 6 ойдан 3 йилгача адвокатлик фаолияти билан
шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, Грузия адвокатлар
ассоциясиясига
аъзоликни тугатиш каби интизомий жазо турлари қўлланилиши мумкин [6].
“Адвокатура тўғрисида”ги Литва Республикаси Қонуни 53
-
моддасида
адвокатга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий жазо чоралари
сифатида огоҳлантириш, ҳайфсан, ошкора эълон қилган ҳолда ҳайфсан бериш,
Литва адвокатлар коллегиясининг шахсни адвокат деб тан олиш тўғрисидаги
қарорини
бекор қилиш [7].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
147
Польшанинг адвокатура қонунчилигига кўра, адвокатга нисбатан
огоҳлантириш, ҳайфсан, моддий жарима, уч ойдан беш йилгача касбий фаолиятдан
четлаштириш, Адвокатурадан четлатиш каби интизомий жазо чоралари
қўлланилиши
мумкинлиги белгиланган [8].
Таҳлилларга кўра, адвокатга нисбатан қўлланиладиган ҳайфсан интизомий
жазо чораси хорижий давлатлар (Арманистон, Беларус, Молдова, Туркманистон,
Литва, Польша) тажрибасидан келиб чиқиб, миллий қонунчиликка жорий этиш
зарур деб ҳисоблаймиз.
Польша, Молдова, Арманистон давлатларининг тажрибаси асосида миллий
адвокатура тўғрисидаги қонунчиликка жарима интизомий жазо чорасини
киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Юқоридаги баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда хорижий
давлатларнинг тажрибасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура
тўғрисида”ги Қонуни 14
-
моддаси тўртинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён
қилиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
–
“огоҳлантириш (малака комиссиясининг қарорига асосан);
–
ҳайфсан
(малака комиссиясининг қарорига асосан);
–
жарима;
–
лицензиянинг амал қилишини бир ойдан олти ойгача муддатга тўхтатиб
туриш (“Адвокатура тўғрисида”ги Қонун 15
-
моддаси иккинчи қисмининг иккинчи
ва учинчи хатбошиларига мувофиқ);
–
лицензиянинг амал қилишини тугатиш (“Адвокатура тўғрисида”ги Қонун
16-
моддаси иккинчи қисмининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига
мувофиқ)”.
Яна бир муҳокама қилинадиган масалалардан бири адвокатга қўлланилган
интизомий жазо чорасини олиб ташлаш ёки интизомий жазо чорасининг
тугалланишидир.
“Адвокатура
тўғрисида”ги
Арманистон
Республикаси
Қонуни
40-
моддасида интизомий жазо интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор қабул
қилинган
пайтдан бошлаб қуйидагича белгиланади:
–
танбеҳ берилган тақдирда –
уч ой муддатга;
–
қаттиқ танбеҳ берилган тақдирда –
олти ой муддатга;
–
жарима солинган тақдирда –
тўққиз ой муддатга.
Интизомий жазонинг кучида бўлиши учун белгиланган муддат ўтгач,
адвокатнинг интизомий жазоси ҳисобдан чиқарилади [9].
Беларус қонунчилига кўра, адвокат интизомий жазо қўлланилган кундан
эътиборан бир йил мобайнида янги интизомий ҳуқуқбузарлик содир этмаса, у
интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.
Адвокатлар ҳайъати интизомий комиссиясининг қарори билан интизомий
иш қўзғатган органнинг (мансабдор шахснинг) розилиги билан интизомий жазони
муддатидан илгари олиб ташлаш, лекин у қўлланилган кундан бошлаб олти ойдан
кечиктирмай амалга оширилиши мумкин [10].
Молдова қонунчилигига кўра, интизомий жазо ҳуқуқбузарлик аниқланган
кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмай, адвокатнинг вақтинча меҳнатга
лаёқатсизлиги ва таътилда бўлган даври ҳисобга олинмаган ҳолда қўлланилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
148
Агар интизомий жазога тортилган адвокат жазо қўлланилган кундан бошлаб
бир йил ичида янги ҳуқуқбузарлик содир қилмаган бўлса, у интизомий жазога
тортилмаган деб ҳисобланади.
Ахлоқ ва интизом комиссияси ўз ташаббуси билан, адвокатнинг илтимосига
кўра, шунингдек, адвокатлар ассоциясиясининг илтимосига биноан йил тугагунга
қадар
интизомий жазони олиб ташлашга ҳақли [11].
Туркманистон қонунчилигида интизомий жазони бекор қилиш тартиби
алоҳида модда шаклида белгиланган.
Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида
адвокат янги интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб
ҳисобланади
.
Агар адвокат меҳнатга виждонан муносабати ва бенуқсон хулқ
-
атвори билан
тузатилганлигини исботлаган бўлса, вилоят адвокатлар ҳайъати раёсати, вилоят
ҳуқуқига
эга шаҳар адвокатлар ҳайъати ёки ҳайъат аъзоларининг умумий
йиғилиши қўйилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаши мумкин.
Интизомий жазони муддатидан илгари олиб ташлаш вилоят адвокатлик
коллегияси раёсати раиси, вилоят ҳуқуқига эга шаҳар адвокатлар кенгаши
раҳбари, бошқа адвокатлар бирлашмаси раҳбарининг илтимосига биноан амалга
оширилиши мумкин [12].
Миллий ва хорижий давлатлар қонунчилигини таҳлил қилиш натижасига
кўра, адвокатга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасининг тугалланиши
билан боғлиқ муддатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда интизомий жазо чораси
тугалланишидан олдин олиб ташлаш тартибини “Адвокатура тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. https://www.arlis.am/documentview.aspx?docid=78982
2. https://adilet.zan.kz/rus/docs/Z1800000176
3. http://continent-online.com/Document/?doc_id=31344506#pos=0;0
4. https://kodeksy.com.ua/ka/ob_advokature_i_advokatskoj_deyatel_nosti/6.htm
5. https://www.legis.md/cautare/getResults?doc_id=126609&lang=ru
6. https://matsne.gov.ge/en/document/download/15472/15/en/pdf
7.https://eseimas.lrs.lt/portal/legalAct/lt/TAD/b4a99200249f11e58a4198cd629
29b7a?jfwid=nq76mm5vj
8. https://www.adwokatura.pl/admin/wgrane_pliki/file-poa-ang-31382.pdf
9. https://www.arlis.am/documentview.aspx?docid=78982
10. https://kodeksy-by.com/zakon_rb_ob_advokature.htm
11. https://www.lawyer-moldova.com/2012/09/law-on-advocacy.html
12. http://continent-online.com/Document/?doc_id=31344506#pos=0;0
