Авторы

  • Махмуджон Зиядуллаев
    доцент, заведующий кафедрой частно-юридических прав, независимый соискатель университета общественной безопасности Республики Узбекистан, специализировный филиал Ташкенткого государственного юридического университета, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5-pp64-68

Ключевые слова:

пенсионный фонд трудовая книжка социальное обеспечение пенсия пенсионные выплаты переплата выплаты страховые взносы

Аннотация

В данной статье освещены правовые основы социальной защиты, социальной поддержки пенсионеров в республике, меры, принимаемые для дальнейшего развития, оказания комплексной помощи инвалидам, пожилым людям, совершенствования системы государственного пенсионного обеспечения граждан и устранения существующих проблем в этой области.

В частности, были выдвинуты предложения об изменениях в пенсионном обеспечении за последние 5 лет, благоприятных условиях, созданных для пенсионеров, сути содержания изменений, введенных в практику с 1 июня 2021 года, и пенсионном обеспечении.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Strong social protection is a requirement of the times

Makhmudjon ZIYADULLAEV

1


Specialized branch Tashkent State Law University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 25 September 2021
Available online
25 October 2021

This article highlights the legal foundations of social protection, social

support for pensioners in the republic, measures taken for further
development, providing comprehensive assistance to disabled people, the
elderly, improving the system of state pension provision for citizens and
eliminating existing problems in this area.

In particular, proposals were put forward on changes in pension

coverage over the past 5 years, favorable conditions created for pensioners,
the essence of the content of the changes introduced into practice from
June 1, 2021, and pension coverage.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

pension fund,
employment history,
social security,
pension,
pension payments, overpayment,
payments,
insurance premiums.

Кучли ижтимоий ҳимоя давр талаби

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

пенсия жамғармаси, меҳнат
дафтарчаси, ижтимоий ҳимоя,
пенсия,
пенсия таъминоти, ортиқча
тўлов,
нафақа,
суғурта бадаллари.

Ушбу мақолада ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий асослари,

Республикамизда пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни
янада кучайтириш, имконияти чекланган шахсларга, қариялар ва
кекса

ёшдагиларга

ҳар

томонлама

ғамхўрлик

қилиш,

фуқароларнинг

давлат

пенсия

таъми-ноти

тизимини

такомиллаштириш ва соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф
этиш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар ёритиб
берилган.

Шунингдек, охирги йилларда пенсия таъминоти бўйича амалга

оширилган ўзгаришлар, пенсионерларга яратилган қулай шарт –
шароитлар, хусусан 2021 йил 1 июндан амалиётга жорий қилинган
пенсия соҳасидаги ўзгариш-ларнинг мазмун моҳиятлари ва пенсия
таъминоти бўйича таклифлар илгари сурилган.

1

Associate professor, independent researcher, Security of the Republic of Uzbekistan, head of the Department of

Private and Legal Rights of the University of Public Security of the Republic of Uzbekistan, Specialized branch
Tashkent State Law University, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: maxmud1970@rambler.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

65

Сильная социальная защита – требование времени

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

пенсионный фонд,
трудовая книжка,
социальное обеспечение,
пенсия,
пенсионные выплаты,
переплата,
выплаты,
страховые взносы.

В данной статье освещены правовые основы социальной

защиты, социальной поддержки пенсионеров в республике,
меры, принимаемые для дальнейшего развития, оказания
комплексной помощи инвалидам, пожилым людям,
совершенствования

системы

государственного

пенсионного

обеспечения

граждан

и

устранения

существующих проблем в этой области.

В частности, были выдвинуты предложения об

изменениях в пенсионном обеспечении за последние 5 лет,
благоприятных условиях, созданных для пенсионеров, сути
содержания изменений, введенных в практику с 1 июня
2021 года, и пенсионном обеспечении.


Республикамизда пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада

кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти инсон
омили, фуқароларнинг конституцивий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига
сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, ижтимоий таъминот ҳуқуқини кафолатлаш ва
ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Давлат пенсиялари, бу – фуқаронинг аввалги даврлардаги меҳнат ва бошқа

ижтимоий аҳамиятга эга фойдали фаолияти ҳисобга олингани ҳолда давлат
молиявий жамғармалари ҳисобидан унга бутун умрга ёҳуд меҳнат лаёқати
тиклангунига қадар тирикчилик ўтказишнинг асосий манбаи сифатида, қонунда
назарда тутилган миқдордан кам бўлмаган ҳолда мунтазам амалга ошириладиган
пул тўловларидан иборатдир.

Статистик маълумотларга кўра 2021-йил 1-январь ҳолатига мамлакатимизда

4,0 млн.дан ортиқ пенсионер ва нафақа олувчи шахслар мавжуд бўлиб, улардан
2,9 млн.дан ортиғи ёшга доир пенсия олувчилар, 396 минг нафардан ортиғи
ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар 270 минг нафарни,
шунингдек, нафақа олувчилар 416,6 минг нафарни ва республикада ўртача пенсия
миқдори 848,5 минг сўмни ташкил этади.

Кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга ошираётган давлат сифатида

Ўзбекистон Республикаси фуқароларни давлат пенсиялари билан таъминлаш учун
Пенсия жамғармаси ва давлат бюджетидан аҳамиятли миқдорда молиявий
ресурслар ажратилмоқда. Жумладан, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ–657-сон Қонуни билан 2021 йилга Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси даромадлар прогнози 23,5 трлн. сўм ва давлат
бюджетидан 14,7 трлн. сўм трансферт ажратилиши кўзда тутилган, харажатларига
эса 36,5 трлн. сўм режалаштирилган.

Амалга оширилаётган пенсия соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади ва

йўналиши – пенсия таъминоти учун ажратилаётган маблағлардан тежамли ва
самарали фойдаланишга, ўз аҳамиятини йўқотган имтиёзларни мақбуллаштириш
орқали ижтимоий ҳимояни янада такомиллаштириш, боқимандаликка барҳам
беришга қаратилгандир. Пенсия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган
ҳуқуқий ислоҳотлар пенсия тизимини янада такомиллаштириш, пенсионерларнинг
ҳуқуқларини кафолатлашни кучайтиришга қаратилганлиги билан диққатга
сазовордир.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

66

Пенсия таъминоти ҳуқуқини янада такомиллаштириш ва халқаро стандарт-

ларга мослаштириш борасида 2017–2021 йиллар давомида пенсия тизимига оид
қонун ва қонуности ҳужжатларга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг

3-февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-
қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–6155-сон фармони алоҳида аҳамиятга эга ҳисоб-
ланади.

Ушбу фармонга асосан пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун

янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2021 йил 1-июндан бошлаб айрим
тартиблар амалиётга жорий қилинди.

Маълумки пенсияга чиқувчи фуқаролар учун иш стажи ёки иш ҳақини тасдиқ-

ловчи ҳужжатлар сифатида қуйидаги электрон маълумотлар базаларидан фойда-
ланилади. Жумладан:

2005 йилдан кейинги даврлар бўйича Халқ банкидаги жамғариб борила-

диган пенсия учун ўтказилган суғурта бадаллари;

2016 йилдан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта

бадаллари асосида;

2019 йилдан кейин эса давлат солиқ қўмитаси қошида ишловчиларнинг

ягона реестри базаларидан фойдаланилади.

Бироқ, 2005 йилгача ишлаган даврларини тасдиқловчи ҳужжатларни йиғиш

масалалари ҳамон очиқ қолмоқда эди. Маълумки, 2005 йилгача бўлган ҳужжат-
ларни йиғишда корхоналарни тугаб кетганлиги, ҳужжатларни архив идораларига
топширилмаганлиги, мавжуд ҳужжатларнинг ҳам талаб даражасида тўлдирил-
маганлиги сабабли пенсия тайинлашда айрим муаммолар мавжуд бўлиб, ушбу
салбий ҳолатларни олдини олиш ва келажакда пенсияга чиқишдаги муаммоларни
бартараф этиш мақсадида, жорий йилнинг 1-июндан пенсияларни тайинлашда,
жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг
электрон базаси юритилмаган давр, яъни 2005-йилгача бўлган даврлар учун иш
стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи
ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланаши тизимда жорий этилди.

Шунингдек, пенсияларни қачон тайинланганлигидан қатъий назар текшир-

лар натижасида фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқлари бузилиб, айнан бир фуқарога
тегишли пенсия иши бир ёки бир неча маротаба текширишдан ўтказилиб, ортиқча
тўловлар аниқланган тақдирда тегишли айбдор субъект ёки шахслардан ундири-
лар, аксарият ҳолларда эса айбдор ташкилотлар тугаб кетганлиги сабабли ортиқча
тўловларни қайтариш пенсионерлар зиммасига тушиб қолмоқда эди. Ваҳоланки,
ҳуқуқий институтларда, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасида юзага келадиган
ҳуқуқий оқибат ва уларни бартараф этиш муддатлари белгиланган. Жумладан,
жиноят кодексида ҳам, маъмурий, фуқаролик ёки меҳнат кодексида ҳам қилинган
ҳар қандай ҳуқуқий оқибатлар учун чоралар кўриш муддатлари аниқ белгиланган.
Лекин, ушбу нормалар пенсия таъминоти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат-
ларда ҳуқуқий оқибатларни аниқлаш ёки аниқланган ортиқча тўловларни ундириш
муддатлари аниқ қилиб белгилаб белгиланмаган.

Қонунчилик билан пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш бўйича Пенсия

жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари шаклланганлиги, тўғри тайинлашни
таъминлаш ва хато-камчиликларни ўз вақтида аниқлаш учун Пенсия жамғармасида


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

67

ички аудит тизимлари ташкил этилганлиги ва бюджет маблағларини мақсадли
сарфланиши ва қонун талабларига мос равишда пенсияларни тайинланганлигини
ўрганиш мақсадида Молия вазирлигининг назорат қилувчи бўлинмалари мавжуд-
лигини, шунингдек, пенсия тайинлангандан бошлаб уч йил муддатда барча пенсия
ишлари ўрганиб чиқилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда – уч йил ва ундан
аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда
улар бўйича аниқланган ортиқча тўловларни ундириш тартиби юқорида кўрсатиб
ўтилган Президент фармонига асосан бекор қилинди.

Республикамизда 2021 йил 1 апрель ҳолатига жами меҳнат ресурслари

19,2 млн киши, иқтисодий фаол аҳоли 14, 9 млн киши ва бандлар 13,4 млн кишини
ташкил этади. Банд аҳолининг 42,6 фоизи расмий секторда, 57,6 фоизи норасмий
секторда бандлар ҳисобланади. Иш сўраб меҳнат органлирига расман мурожаат
қилганлар 1 529,2 минг киши ва хорижда ишлаётган фуқаролар сони 1 588,7 минг
кишини ташкил этади.

Фуқароларнинг келажакдаги ижтимоий таъминот ҳуқуқларини тўла тўкис

амалга ошириш ва норасмий секторда бандларни қисқартириш мақсадида, бошқа
давлатлар тажрибасида кам учрайдиган ўзини-ўзи банд қилган шахсларнинг
ижтимоий ҳимоя масаласининг ҳуқуқий асослари яратиб берилган. Ўзини-ўзи банд
қилган шахслар доирасига, уй хўжалик юмушлари билан шуғулланувчи ёки ўзини-
ўзи банд қилиш фаолияти билан шуғулланиш имконияти йўқ шахсларнинг ҳам
келажакдаги ижтимоий таъминот ҳуқуқларини тўла тўкис таъминлаш мақсадида,
ишловчи фуқароларга ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия
таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадлари ҳисобидан ихтиёрий равишда ҳар
ойда ижтимоий солиқ тўлаш тартиби амалиётга жорий этилди.

Шу ўринда амалга киритилган ушбу тартибга қўшимча равишда “Турмуш

ўртоқлари” сўзи ўрнига “Оила аъзолари ёки яқинлари” деган ўзгартириш кири-
тилса меҳнат қилиш имконияти чекланган шахсларга фақат турмуш ўртоғлари
эмас, балки оила аъзоларидан исталгани ўз даромадидан ижтимоий тўловлар
ўтказишга имконият яратилади ва бунинг натижасида уй рўзғор юмушлари билан
банд бўлган шахсларга келажакда ижтимоий таъминот билан таъминланиш
имкониятлари янада кенгайган бўлар эди.

Амалдаги, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъми-

ноти тўғрисида”ги қонунида фуқароларга пенсия тайинлаш ёки тўлаш бевосита
улар истиқомат қиладиган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари
томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кунда республикамизда ахборот-коммуникация технолигияларни

такомиллашганлиги, шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаларини шакллан-
ганлиги ва вазирлик, идоралар ўртасида интеграцияларни йўлга қўйилганлиги,
шунингдек, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида фармонда пенсия ва
нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки
вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади деб белгиланган. Бу эса
Конституциямизнинг 28-моддасида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси
Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон
Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга”лиги фуқароларнинг
яшаш эркинлиги бўйича конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошганлиги-
нинг яна бир исботидир.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

68

Бундан ташқари пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун

аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат
банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк
мобил иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти ҳам
яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга
йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 252-сон
қарорида пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар ҳар олти ойда ўзининг
тириклигини исботлаш мақсадида пенсия бўлимларига келиб аризалар бериш
тартиби фуқаролар учун ортиқча овворагарчилик, вақт сарфи, маблағ сарфига олиб
келар эди.

Ушбу салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида фуқароларнинг пенсияга

бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим
этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд
пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг
бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда
мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинди.

Кексаларни эъзозлаш, тўлиқ ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга қулай шарт-

шароитлар яратиш, шунингдек, турмуш кечиришларида ҳар хил қийинчиликларга
дуч келмасликлари мақсадида пенсия ва нафақаларни тўғри тайинланиши ҳамда
тўланиши бўйича текширишлар оқибатида аниқланган ортиқча тўловлар сумма-
сини 2021 йил 1 февраль ҳолатига бўлган қарздорлиги тўлиқ ҳисобдан чиқарилиб,
ундириш бекор қилнди.

Буларнинг барчаси республикамизда олиб борилаётган одилона ижтимоий

сиёсат, инсонларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш ва
аҳолининг заиф қатлами ҳисобланган пенсионерларни етарлича ижтимоий ҳимоя
қилиш бўйича амалга оширилаётган амалий ислоҳотлардан далолат беради.

Ҳуқуқий ислоҳотларнинг асл мақсади – инсон манфаатларини олий қадрият

сифатида ҳар томонлама таъминлаш ва муҳофаза этишдан иборатдир. Қонун
устувор юртда кексалар доим эъзозда бўлади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

https://www.pfru.uz/uz/pages/nafaa-oluvchilar-soni-2021-yil-1-yanvar-olatiga.

2.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2020 й., 03/20/657/

1669-сон.

3.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 06/21/6155/

0082-сон.

4.

www.stat.uz.

5.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 06/21/6241/

0527-сон, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон).

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ–4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони // www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2020 й., 03/20/657/1669-сон.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 06/21/6155/0082-сон.

www.stat.uz.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 06/21/6241/0527-сон, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони // www.lex.uz.