Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
What benefits does the introduction of the concept of minimum
consumer spending give to recipients of social security services
Makhmudjon ZIYADULLAEV
1
Tashkent State Law University Specialized Branch
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 15 November 2021
Available online
25 December 2021
This article examines the effectiveness of the reforms carried
out in the country, the interests of all segments of the population
in the process of economic development, including the low-
income. In particular, measures to reduce poverty, international
experience in poverty reduction. And also, the first official
announcement of the concept of the phrase
–
poverty, the
minimum consumer basket, the subsistence minimum and
minimum consumer expenses and methods of their calculation.
The essence of the data reform is also revealed, such as
changes in the social security of low-income people after the
announcement of minimum consumer spending, the study of the
total income of the population in decile groups, the level of
poverty in the countries of the world.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
minimum consumer basket,
living wage,
minimum consumer
spending,
child disability allowance,
minimum old-age pension,
survivor
’
s pension,
real consumer spending,
absolute,
relative and subjective
methods.
Минимал истеъмол харажатларининг жорий этилиши
ижтимоий таъминот олувчиларга қандай афзалликлар
беради?
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
минимал истеъмол
саватчаси,
яшаш минимуми,
минимал истеъмол
харажатлари,
болаликдан ногиронлик
нафақалари,
Ушбу мақолада республикамизда амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг натижадорлиги, фуқароларнинг ижтимоий
ҳуқуқлари, иқтисодий ривожланиш жараёнларидан аҳоли
-
нинг барча қатламлари, шу жумладан, кам таъминланган
аҳолининг манфаатдорлиги, хусусан, камбағалликни қисқар
-
тиришга қаратилган чора
-
тадбирлар, халқаро тажрибалар,
1
State Security Service of the Republic of Uzbekistan independent researcher of the University, Tashkent State Law
University specialized branch, private law sciences, Doctor of Philosophy in the field of legal sciences (PhD), Associate
Professor. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: maxmud1970@rambler.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
97
минимал ёшга доир
пенсия, боқувчисини
йўқотганлик пенсиялари,
реал истеъмол
харажатлари, мутлақ
(абсолют), нисбий ва
субъектив усуллар.
шунингдек, камбағаллик иборасининг илк маротаба расман
эълон қилинганлиги, минимал истеъмол саватчаси, яшаш
минимумлари ва минимал истеъмол харажатлари ҳамда
уларни ҳисоблаб чиқариш усуллари ёритиб берилган.
Шунингдек, минимал истеъмол харажатларига бевосита
боғлиқ равишда пенсия миқдорлари кам бўлган шахслар
-
нинг ижтимоий таъминотидаги ўзгаришлари, шунингдек,
аҳолининг умумий даромадларининг децил гуруҳларга
бўлиб ўрганилиши, дунё давлатларида кам таъминлан
-
ганлик даражалари каби маълумотлар мазмун
-
моҳияти
очиб берилган.
Какие выгоды дает введение понятие минимальных
потребительских
расходов
для
получателей
услуг
социального обеспечения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
минимальная
потребительская корзина,
прожиточный минимум,
минимальные
потребительские расходы,
пособие по детской
инвалидности,
минимальная пенсия по
старости,
пенсия по случаю потери
кормильца, реальные
потребительские расходы,
абсолютный
,
относительный и
субъективный методы.
В данной статье рассматривается эффективность
проводимых в стране реформ, интересы всех слоев
населения в процессе экономического развития, в том числе
малообеспеченных. В частности, меры по сокращению
бедности, международный опыт по сокращеню бедности. А
также,
первые
официальное
объявление
понятия
словосочетания –
бедность, минимальная потребительская
корзина,
прожиточный
минимум
и
минимальные
потребительские расходы и методы их расчета.
Также раскрывается суть реформы данных, такие как
изменения в социальной защищенности малообеспеченных
людей после объявления минимальных потребительских
расходов, изучение общих доходов населения в децильных
группах, уровень бедности в странах мира.
Ўзбекистон тарихида илк бор камбағаллик масаласи 2020
-
йилнинг
24-
январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожа
-
атномасида кун тартибига олиб чиқилиб, мазкур мавзу ижтимоий
-
иқтисодий
сиёсатнинг асосий устувор йўналишларидан бирига айланди.
Мамлакатда ижтимоий
-
иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳот
-
ларнинг натижадорлигини таъминлаш, иқтисодий ривожланиш жараёнларидан
аҳолининг барча қатламларини, шу жумладан, кам таъминланган аҳолининг
манфаатдорлигини
ошириш, хусусан, камбағалликни қисқартиришга қаратилган
чора
-
тадбирларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадларини инобатга олиб,
халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида ижтимоий нафақа ва
моддий ёрдам пулини тўлаш ёки уларнинг миқдорини ошириш орқали ушбу
муаммони ҳал этиш мумкин, деган фикр мавжуд. Бу
бир томонлама ёндашув бўлиб,
муаммони тўла ечиш имконини бермайди.
Зеро, камбағалликни камайтириш –
бу аҳолида ишчанлик, шижоат, тадбир
-
корлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч
-
қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга
чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
98
сиёсатни амалга оширишга қаратилган бўлиши лозим. Бундан ташқари, камбағал
-
ликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил
бу инсоннинг интилиши, ўз кучига
таянган ҳолда, аниқ
мақсад сари манзилли ҳаракати бўлиши даркор.
Хўш, камбағаллик ўзи нима?
Камбағаллик бу
ижтимоий
-
иқтисодий ҳодиса
сифатида мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси билан бевосита боғлиқ
ҳисобланади.
Жаҳон банки томонидан берилган таърифга кўра, камбағал
бу –
шахс ёки
оиланинг иқтисодий ҳолатининг ифодасидир, бунда улар минимал зарурий эҳтиёж
-
ларини қондиришга имкони йўқлиги, муҳтожлик ҳолати ҳамда яшашга шароитлари
етишмаслигини англатади.
Ҳозирги кунда дунёда камбағалликни белгилашнинг қуйидаги усуллари
мавжуд, булар –
мутлақ (абсолют), нисбий ва
субъектив усуллардир.
Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бугунги кунда
камбағалликни баҳолашда мутлақ (абсолют)
усулидан кенг
фойдаланилмоқда.
Бу усул яъни, мутлақ (абсолют) усул белгиланган яшаш минимумига тўғри
келадиган камбағаллик чегарасини аниқлаш ва уни аҳоли даромадлари ёки
харажатлари билан таққослашга асосланган. Бунда инсон минимал даражада зарур
маҳсулотлар ва минимал ҳаётий шароитларни таъминлаш учун бошқа зарурий
товарлар истеъмол қилолмаса, у камбағал ҳисобланади. Мутлақ камбағаллик
ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни аниқлаш учун ўлчанади.
Яшаш минимуми ўзи нима ва у нима учун керак?
Содда қилиб айтганда, яшаш минимуми
муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва
унинг саломатлигини сақлаш
учун зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг
энг кам тўплами ҳисобланади. Жами овқатланиши, кийиниши, коммунал ва бошқа
хизматлар ҳақини тўлаши, энг зарур дори
-
дармонларни харид қилиши лозим ва ҳ.к.
Буларнинг барчаси маҳсулотлар саватчасини бутлаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Бу маълумотлардан, ўз навбатида, тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни
белгилаш мақсадида фойдаланилади.
Истеъмол саватчаси, яшаш минимуми билан минимал истеъмол харажат
-
ларининг фарқи нимада?
Истеъмол саватчаси –
инсон саломатлиги ва умри мобайнида ҳаётий
фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган истеъмол товарлари ва хизматлар
тўплами. Истеъмол саватининг рўйхати ва таркиби жами аҳоли учун,
шунингдек,
алоҳида ижтимоий
-
демографик гуруҳлар учун
аниқланади.
Яшаш минимуми
кам таъминланган аҳолининг бюджет тузилмасига тўғри
келадиган истеъмол саватининг харажатлар қийматини ифодалайдиган ижтимоий
стандарт бўлиб, ўз ичига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни
олади.
Минимал истеъмол харажати
инсонларнинг соғлом ҳаёт кечиришлари учун
зарур бўлган озиқ
-
овқат маҳсулотларининг минимал энергиявий қиймати ва
ноозиқ
-
овқат ҳамда хизматлар учун харажатларнинг ҳисобланган қиймати йиғин
-
диси бўлиб, уй хўжаликларининг реал истеъмол
харажатлари таркибини ўрганиш
асосида аниқланади.
Асосан, МДҲ давлатларида истеъмол саватчаси ва яшаш минимуми тушун
-
чалари ишлатилади. Мисол учун, Россия Федерациясида 1997
-
йилдаги “Россия
Федерациясидаги тирикчилик учун зарур энг кам миқдор тўғрисида” ва 2012
-
йил
-
даги “Россия Федерациясида истеъмол савати тўғрисида”ги Қонунлари амал
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
99
қилади. Россия Федерациясида истеъмол саватчаси ҳар 5 йилда белгиланади ва
эълон қилинади. Истеъмол саватчасининг 50 фоизини озиқ
-
овқат маҳсулотлари,
25 фоизини ноозиқ
-
овқат товарлари ва 25 фоизини хизматлар ташкил этади [1].
Қозоғистон Республикасида озиқ
-
овқат саватчаси илмий асосланган озиқ
-
овқат маҳсулотлари истеъмолининг физиологик нормалари бўйича ҳисоблаб
чиқарилади. Ноозиқ
-
овқат товарлари ва хизматларга харажатларнинг қатъий
белгиланган улуши минимал истеъмол саватчаси
қийматининг 45 фоизи миқдори
-
да белгиланади. Бунда, қозоғистонликларнинг истеъмол саватчасидаги озиқ
-
овқат
маҳсулотлари улуши 55 фоиз, ноозиқ
-
овқатлар улуши 25 фоиз, хизматлар улуши эса
20 фоизни ташкил этади [2].
Европа давлатларида камбағаллик чегарасини аниқлашнинг нисбий усули
кенг қўлланилади. Бунда шахснинг даромади умумий аҳоли даромадининг жамига
нисбатан таққослаш орқали аниқланади (масалан: аҳоли даромадлари ўрта даража
-
сининг (медиана) 50 фоизи, 60 фоизи ва ҳ.к.).
Мисол учун, Венгрия, Эстония, Латвия, Черногория, Чехия каби давлатларда
аҳоли даромадлари медиана қийматининг 60 фоизидан кам қисми камбағаллик
чегараси сифатида қабул қилинган бўлса, мазкур кўрсаткич мос равишда Польшада
50 фоиз, Германияда 75 фоизни ташкил этади.
Кам таъминланганлик даражаси ҳар бир давлатда ўз аҳолисининг умумий
ижтимоий –
иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб баҳоланади. МДҲ давлатларида кам
таъминланганлик даражаси умумий аҳолига нисбатан Озарбайжонда 5,1%,
Арманистонда 23,5%, Беларусь Республикасида 5,6%, Тожикистонда 2
7,4%,
Қозоғистонда 4,3%, Қирғизистонда 22,4%, Молдовада 9,6%, Россия Федерациясида
12,6% ва Украинада 1,3% ни ташкил этган бўлса
[3], Европа Иттифоқи давлатларида
кам таъминланганлик даражаси Германияда 16,0%, Испанияда 21,5%, Францияда
13,4%,
Италияда 20,3%, Польшада 14,8%, Словакияда 12,2% ни ташкил этмоқда [4].
Америка Қўшма Штатларида кам таъминланганлик даражаси 11,8 % ташкил этади,
ушбу кўрсаткич Канадада 9,5 % га тенг ҳисобланади [5].
Мамлакатимизда камбағаллик даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва
тегишли вазирлик ҳамда илмий тадқиқот институтлари томонидан Жаҳон банки
экспертлари билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар
натижасида камбағаллик даражасини аниқлаш учун озиқ
-
овқат, ноозиқ
-
овқат
маҳсулотлари ва хизматлардан иборат бўлган ҳамда бир киши учун зарур бўлган
минимал истеъмол харажатлари қиймати
тушунчаси киритилди. Мазкур усулнинг
ўзига хослиги аҳоли реал истеъмоли таркиби ва характеридан
(consumption
behavior)
келиб чиқади. Бугунги кунда республикамизда минимал истеъмол хара
-
жатлар қиймати 440 минг сўмни
ташкил этиши эълон қилинди ва ушбу қиймат
босқичма –
босқич қайта кўриб чиқилиши белгиланди.
Минимал истеъмол харажатларига нималар киритилган? Қандай ҳисоб
-
китоб қилинган?
Давлат статистика қўмитаси томонидан мунтазам равишда уй хўжаликлари
сўрови ўтказиб келинади. Мазкур сўров натижалари бўйича олинган маълумотлар
асосида аҳоли даромадлари ва харажатларидан келиб чиқиб, аҳоли 10 та гуруҳга
(10 фоизлик) ажратилди ва қуйи 30 фоиз учун (чунки ушбу гуруҳларда даромадлар
ошишига ҳамоҳанг тарзда озиқ
-
овқат учун харажатлар деярли бир хил ўсиши
кузатилади) озиқ
-
овқат, ноозиқ
-
овқат ва хизматларнинг харажатлар хусусияти
ўрганилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
100
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси умумий даромадларининг
10 фоизли
гуруҳларга бўлинган ҳолда нотекис тақсимланиши
(уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан) [5]
Децил гуруҳлари
2015-
й.
2016-
й.
2017-
й.
2018-
й.
2019-
й.
2020-
й.
I децил
3,7
3,8
3,9
3,9
3,7
3,4
II децил
5,3
5,4
5,5
5,4
5,3
5,1
III децил
6,3
6,4
6,4
6,4
6,4
6,2
IV децил
7,2
7,3
7,2
7,3
7,3
7,1
V децил
8,0
8,1
8,1
8,1
8,2
8,1
VI децил
9,0
9,1
9,1
9,1
9,2
9,1
VII децил
10,0
10,2
10,2
10,3
10,5
10,5
VIII децил
11,4
11,5
11,6
11,7
12,1
12,1
IX децил
13,5
13,8
13,9
14,1
14,7
14,8
X децил
25,6
24,4
24,1
23,7
22,6
23,5
Ушбу гуруҳда умумий харажатларнинг қарийб 67 фоизи
озиқ
-
овқат маҳсулот
-
ларига, қолган 33 фоизи
ноозиқ
-
овқат товарлари ва хизматлар улушига тўғри
келади.
Шунга кўра, керакли калория ва озиқ
-
овқат қийматидан келиб чиқиб,
зарурий минимал харажатлар миқдори ҳисоблаб чиқилган.
Маълумот учун, ФАО томонидан Ўзбекистон Республикасида бир киши
кунига ўртача 2100–
2300
Ккал озиқ
-
овқат маҳсулотлари истеъмол қилиши керак
-
лиги тавсия этилган.
Ушбу усул, умумий ёки стандарт ёндашувлардан фарқли равишда кам
даромадли аҳолининг реал истеъмоли хусусиятларини акс эттиради.
Бошқача қилиб айтганда, кам даромадли аҳолининг керакли калория ва
қийматдаги озиқ
-
овқат, ноозиқ
-
овқат маҳсулотлари ва хизматлар учун минимал
харажатлари миқдори аниқланади.
Таъкидлаш лозимки, бу усул ва ёндашув жаҳон амалиётида кенг қўлланиб
келинаётган мезонлардан бири бўлиб, халқаро экспертлар томонидан ҳозирда
Ўзбекистон учун энг мақбул ва тўғри келадиган ёндашув сифатида тавсия
этилмоқда.
Ушбу усул ва мезон бизга келажакда камбағалликни қисқартириш бўйича
кўрилаётган чора
-
тадбирларни аниқ ва манзилли ташкил этишда амалий жиҳатдан
қўл келадиган механизм бўлиб хизмат қилади.
Кутилаётган натижалар нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020
-
йил 29
-
декабрдаги Олий
Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, 2021
-
йилда иқтисодий ислоҳот
-
ларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини
ошириш мақсадида қатор вазифалар, жумладан:
–
камбағалликни қисқартириш борасида комплекс ёндашув ва ностандарт
усуллар жорий этилиши, яъни камбағал аҳолининг асосий эҳтиёжларини кафо
-
латли таъминлаш бўйича халқаро экспертлар билан чуқур таҳлил асосида ҳисоб
-
китоблар якунига етказилиши;
–
“Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати” жорий этилиши;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
101
–
мазкур ёндашув аҳолининг камбағал қатламига кредит, ижтимоий нафақа
ёки уй бериш билан биргаликда, таълим, соғлиқни сақлаш, касб
-
ҳунарга ўқитиш,
ичимлик суви, энергия ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ комплекс муаммо
-
ларни ҳал этишни назарда тутиш ва эҳтиёжманд аҳолини тўғри аниқлаш ва шу
асосда, улар билан манзилли ишлаш тизимини яратиш;
–
ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтириб, уларни минимал меъёрлар
даражасида босқичма
-
босқич таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқилиши каби
устувор вазифалар белгилаб берилди.[6]
Минимал истеъмол харажатларининг расмий белгиланиши аҳолининг
ижтимоий ҳаёт тарзига қандай таъсир қилади?
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39
-
моддасида: “Ҳар
ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум
бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш
ҳуқуқига эга. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори
расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши
мумкин эмас”,
–
дея белгиланган.
Ушбу норма
республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг қарийб 30 йил
мобайнида ҳаракатсиз тарзда фаол бўлиб келди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айнан камбағаллик ибораси
расман биринчи бор эълон қилинди ва амалга оширилиши зарур бўлган ташкилий
ишлар белгилаб берилди.
Республикамизда эълон қилинган минимал истеъмол харажатларидан келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 4
-
июнида
“Аҳолини ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга
қаратилган қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга
кўра, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора
-
тадбирлар изчил
-
лигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб
-
қувватлаш
механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида 2021
-
йилнинг 1
-
июлидан
бошлаб:
а)
ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахс
-
ларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча
тўлов жорий этилди. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам
миқдори
256 675
сўмдан
400 000
сўмга оширилди;
б)
умумий белгиланган ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялар миқдори
565 000 сўмга
етказилди;
в)
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаро
-
ларга бериладиган нафақа миқдори
315
030 сўмдан 400
000 сўмга етказилди;
г)
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларининг ҳар бир меҳнатга
қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди ва пенсия олувчи
-
ларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам
миқдори
256
675 сўмдан 400
000 сўмга
оширилди;
Нафақа олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида улар
-
нинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм
ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан
қўшилиши
белгиланди;
д)
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига
513
350 сўмдан 565
000 сўмга
оширилди
[7].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
102
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки
,
минимал истеъмол харажатларининг
белги
-
ланиши, аҳолининг ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш тизимини янада такомиллаш
-
тиришга, яшаш минимуми учун етарли бўлмаган пенсия ва нафақа миқдорларини
оширишга, шунинг билан ижтимоий таъминот олувчиларнинг конституция билан
белгилаб қўйилган ҳуқуқларининг рўёбга чиқишига асос бўлиб хизмат қилади.
Босқичма –
босқичэнг кам пенсия ва нафақалар
миқдори минимал истеъмол
харажатларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланишига ҳуқуқий асос бўлади.
Буларнинг барчаси республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
аҳоли турмуш даражасини оширишга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни
қўллаб
-
қувватлашга ҳамда аҳоли фаровонлиги ва унинг тўла
-
тўкис ҳаёт кечири
-
шига замин яратиш мақсадларига қаратилганлигидан далолат беради.
Зероки, янги Ўзбекистонда келажакда эмас, балки бугун барча инсонлар
бахтли ва фаровон яшашга ҳақлидирлар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
http://publication.pravo.gov.ru/Document/View/0001201712130015.
2.
https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=35276520#pos=0;0https://online
.zakon.kz/Document/?doc_id=35276520.
3.
«Мониторинг показателей ЦУР в регионе СНГ 2015–2018»
.
4.
https://ec.europa.eu/eurostat.
5.
https://www.povertyusa.org/facts,https://www.statcan.gc.ca/eng/topics-
start/poverty.
6.
www.stat.uz.
7.
https://president.uz/uz/lists/view/4057.
8.
Симанович
Л.Н. Значение трудового стажа в системе пенсионного
обеспечения // Юрист.
–
2009.
–
№ 7. –
С.
21.
9.
Оскалкова
О. Старение населения в странах ЕС. // Ж.
Мировая экономика и
международные отношения. –
1999.
–
№
10.
–
С
. 74.
10.
Статистический сборник. Семя в Узбекистане. Госкомстат. –
2018.
–
С.
92.
