Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of preventive measures in the prevention
of riots
Sirojiddin ESHQOBILOV
1
Specialized branch of the Tashkent state law university
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
Mass riots threaten and undermine public policy and
national security, destabilize public administration, disrupt
public life, disrupt public order, infiltrate the minds of young
people using various ideologies, cause serious damage to the
state economy and private property, and lead to human
casualties. is a type of crime.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Mass riots,
rallies,
demonstrations,
preventive measures,
street actions.
Оммавий тартибсизликларнинг олдини олишда
профилактик чора
-
тадбирларнинг аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
оммавий
тартибсизликлар,
митинг,
намойиш,
профилактик чора
-
тадбирлар,
кўча ҳаракатлари.
Оммавий тартибсизликлар давлат сиёсати ва миллат
-
нинг хавфсизлигига таҳдид солиш ва путур етказиш,
ҳукумат
органлари
фаолиятини
беқарорлаштириш,
жамият ҳаётини издан чиқариш, жамоат тартибини бузиш,
турли мафкураларни қўллаб ёшлар онгига раҳна солиш,
давлат иқтисодиёти ва шахсий мулкка жиддий зарар
келтириш ва инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келувчи
сиёсий жиноят туридир.
1
lecturer, department of Crime prevention and public safety, specialized branch of the Tashkent state law
university, Tashkent, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
99
Значение превентивных мер в предотвращении
массовых беспорядков
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
массовые беспорядки,
митинги,
демонстрации,
профилактические меры,
уличные акции.
Массовые
беспорядки
являются
таким
видом
политического преступления, которое угрожает и
подрывает государственную политику и национальную
безопасность,
дестабилизирует
государственное
управление, нарушает общественную жизнь, нарушает
общественный порядок, в том числе проникает в сознание
молодежи с помощью различных идеологий, наносит
серьезный ущерб государственной экономике и частной
собственности, и даже может привести к человеческим
жертвам.
Айрим хорижий давлатларда вужудга келаётган мураккаб сиёсатлар
оммавий тартибсизликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Гап шундаки,
жамиятда юз бераётган демократик ўзгаришлар даврида оммавий характерга эга
бўлган митинглар, юришлар, демонстрациялар, акциялар ва норозиликлар жуда
оммавийлашиб кетмоқда.
Ушбу шароитларда негатив характерга эга бўлган оммавий ходисалар,
хусусан, оммавий тартибсизликларнинг жамиятда кенг тарқалиши кузатилмоқда.
Президентимиз таъбири билан айтганда,
“...аҳолининг тинч ва осойишта
ҳаётини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши
курашиш,
жамоат тартибини сақлаш
–
ҳозирги кунда энг муҳим вазифадир”
[1].
Ҳозирда
дунёнинг қитъа ва минтақаларида, олис ва яқин атрофимиздаги
баъзи давлатларда қарама
-
қаршилик, зиддиятлар тобора кучайиб бораётган
-
лигининг гувоҳи бўлаяпмиз. Айрим минтақаларда қон тўкилаётгани, низо ва
адоватлар авж олаётгани, миллатчилик, шовинизм, каби хавфли офатлар майдонга
чиқаётгани, бир сўз билан айтганда, вазият тобора кескинлашиб, хавф
-
хатарлар
ортиб бораётгани барчамизни ташвишга солмасдан қўймайди. Дунёга хавф
солаётган таҳдидлар бугунги кунда жуда серқирра бўлиб, эндиликда у бирор
-
бир
давлат ёки минтақа билан чегараланиб қолаётгани йўқ. Чунончи, бугунги кунда
таҳдид халқаро терроризм, радикализм, сиёсий ва диний экстремизм, миллат
-
чилик, этник ҳамда миллатлараро низолар, трансмиллий жиноятлар, шунингдек,
фитна ва бўхтонлар уюштириш орқали кенг оммани ҳуқуқбузарликлар ва
жиноятлар содир этишга ундаш, оломон ёрдамида “уруш билан боғлиқ бўлмаган
усуллар”ни қўллаб, ҳокимият тепасига чиқиш каби муаммоларни ўз ичига олади.
Оммавий тартибсизликларга қарши кураш фуқароларимиз ва шу қаторда
ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идораларнинг қатъий бурчидир. Ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари давлат манфаатлари, фуқароларнинг ҳаёти ва инсоний қадр
-
қиммати, конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини оммавий тартибсизлик
каби жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишга доимо шай туришлари даркор.
Ватанимиз ривожланиши, гуллаб
-
яшнаши ва равнақи учун, албатта, ҳеч
қандай ёвуз куч рахна солмаслиги керак. Бунинг учун барча ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи
органлар, айниқса, Ўзбекистон республикаси Миллий гвардияси ва ИИО
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
100
ҳодимлари
аҳоли билан профилактик тадбирларни олиб боришлари ва, албатта,
ноқонуний оммавий тадбирлар давомида тартибсизлик келтириб чиқариш ёмон
оқибатларга олиб келиши бўйича тушунтириш ишларини мунтазам олиб
боришлари ҳамда бу борада аҳолининг хуқуқий билимларини ошириб боришлари
зарур.
Оммавий тартибсизликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини
олишда профилактик чора тадбирларни аҳамиятига тўхталишдан олдин оммавий
тартибсизликлар тушунчасига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Оммавий тартибсизликлар деганда
,
давлатнинг суверенитети, жамоат
тартиби ва хавфсизлиги, фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таъсир қилувчи
оммавий жиноят сифатида, зўрлаш, ўт қўйиш, бузғунчилик, давлат ва шахсий
мулкни ўғирлаш, талаш ва йўқ қилиш, тинч аҳоли ва ҳукумат кучларига нисбатан
совуқ (ўқ отар) қурол, портловчи ёки тез аланга олувчи моддаларни тайёрлаш ва
қўллаш, қаршилик кўрсатиш, давлат, жамоат ташкилотлари ва муассасалари,
транспорт воситалари фаолиятини издан чиқариш ва бу вазиятда уларни
бартараф этиш учун кескин чора
-
тадбирларни қўллашга мажбур қилувчи ҳодиса
-
лар тушунилади [2].
Республикамиз қонунчилигида оммавий тартибсизликлар ҳокимият, бошқа
-
рув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноят
-
лар туркумига киритилган бўлиб, бу жиноят тури қаттиқ қораланади ва Жиноят
кодексининг 244
-
моддасида
*
ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244
-
моддасига асосан, қурол
ёки қурол сифатида фойдаланадиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш
билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш,
мулкка шикаст етказиш ёки нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш
орқали оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсиз
-
ликларда фаол қатнашиш
-
ўн йилдан ўн беш йиллагача озодликдан маҳрум
қилиш
билан жазоланади.
Оммавий тартибсизликлар ҳукумат бошқаруви органлари фалиятини издан
чиқариш, жамоат тартибини кенг қамровли бузиш, жамоат хавфсизлигини таҳдид
остида қолдириш, инсонлар қурбон бўлиши, давлат (жамият, шахс)га жиддий
иқтисодий зарар келтириши билан ижтимоий хавфлидир. Оммавий тартибсиз
-
ликларнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, бу хавфли жиноят жамият асосини
емиради, вазият барқарорлиги, фуқароларнинг нормал ҳаётини, корхона, муассаса
ва ташкилотларнинг ишини бузади.
Кўп сонли оломоннинг криминал ҳаракати одатга кўра, тажовузкорлик,
ўзаро таъсирчанликнинг кучлилиги, эҳтиросларнинг жўшқинлиги билан
кузатилади.
Маълумки, оммавий тартибсизликларнинг иштирокчилари, уларнинг
ноқонуний хатти
-
ҳаракатларининг кўлами, моддий оқибатлари ҳақидаги аниқ
маълумотлар
ҳамма вақт мавжуд бўлавермайди, бу эса ушбу жиноятга қарши
кураш имкониятларини қисман чеклаб қўяди. Юқоридагиларни инобатга олган
ҳолда
оммавий тартибсизликларни турли зўравонликда ифодаланган, жамиятга
ва фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига реал хавф солувчи омманинг ҳаракат
-
лари деб тушуниш мумкин.
*
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси Тошкент Адолат 2019 йил
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
101
Оммавий тартибсизликларнинг синфланиши ва психологияси
Бирор
-
бир ҳодиса ёки жараённи чуқур ўрганиш учун, авваламбор, унинг
ўзига хослиги, аломатлари ва механизмини кенг тадқиқот қилиш зарур бўлади.
Оммавий тартибсизликларни ҳам унинг табиатини тўлиқ таҳлил қилиш
орқали билиб олиш мумкин. Таҳлилни оммавий тартибсизликларнинг синф
-
ланишини ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир.
Оммавий тартибсизликларнинг синфланишининг асосий мезонларини,
унинг вужудга келиш аломатлари ва оқибатлари ташкил этади.
Оммавий тартибсизликлар давомидаги жиноий хатти
-
ҳаракатлар икки турга
бўлинади: умумий; ўзгача. Муассасалар, дўконларни вайрон қилишга қаратилган
бузғунчиликлар, транспорт воситаларини йўқ қилиш, ўт қўйиш ва бошқа шунга
ўхшаш ҳаракатлар оммавий тартибсизликларнинг умумий аломатларини белги
-
лаб беради. Ўзгача оммавий тартибсизликлар эса фуқароларнинг хонадонларига
босқинчилик қилишда ифодаланади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда оммавий тартибсизликларни
қуйидаги синфларга бўлиш асосли:
1.
Вужудга келиш сабабларига кўра:
а) сиёсий; б) жтимоий
-
иқтисодий;
в) миллий (ирқий); г) диний; д) экологик.
2.
Характерига кўра:
а) умумий (давлат идоралари, муассасалари, ташкилот
-
ларини вайрон қилиш);
б) фуқароларнинг шахсий мулкига тажовуз қилиш (хона
-
донларни вайрон қилиш)
3.
Келиб чиқиш оқибатининг оғирлигига кўра:
а) одамларга ҳар хил турдаги
тан жароҳати етказилиши; б) инсонларнинг ўлимига олиб келиши; в) катта
моддий зарар етказилиши.
4.
Вужудга
келиш жойига кўра:
а) аҳоли яшаш пунктларида; б) давлат
корхоналари ва ташкилотларида; г) ижтимоий
-
сиёсий, маданий, оммавий спорт,
кўнгилочар
-
томоша, умумхалқ, диний, касбий ва бошқа тадбирларни ўтказиш
жойларида; д)
озодикдан маҳрум қилиш туридаги жазони
ижро этиш муасса
-
саларида.
5.
Давомийлигига кўра:
а) узоқ муддатли, б) қисқа муддатли.
6.
Қатнашувчилар сонига кўра:
а) 100 кишигача, б) 1000 кишигача,
в) 10000 кишигача, г) 10000 кишидан ортиқ.
Оммавий тартибсизликлар содир этилиши мумкин:
–
давлат бошқаруви (ҳуқуқни муҳофаза қилиш) органлари объектлари,
хорижий давлатлар элчихоналари ёнида;
–
аҳоли пунктлари (кўчалар, сайилгоҳлар, майдонлар, бозорлар)да;
–
давлат, маданий, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш давомида;
–
йирик саноат объектлари (заводлар, фабрикалар)да;
–
жазони ижро этиш муассасалари (турмалар, колониялар, тергов хибсхона
-
лари ва қамоқхоналар)да ва ҳ.к.
Митинг
–
бирор
-
бир муҳим воқеа, сиёсий, ижтимоий
-
иқтисодий масала
-
ларни ҳал этиш учун ўтказиладиган йиғилиш. Митинг дейилганда, одатда, байра
-
мона кайфиятда ёки давлат ҳокимият органларидан норози бўлган маълум бир
сиёсий гуруҳнинг ёки оммавий ҳаракат ёхуд ишлаб чиқариш ташкилотларининг
шаҳар марказларига чиқиб, ўз фикр ва талабларини бидириши тушунилади [3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
102
Йиғилишлар эркинлиги
–
фуқароларнинг асосий сиёсий ҳуқуқларидан бири,
ёпиқ биноларда тўпланишнинг чекланмаган имкониятларини ифодалайди, унга
кириш аслида уни ташкил этганлар томонидан чекланиши мумкин. Қонунчилик
йиғилишлар ўтказишнинг ошкор қилиш тартибини назарда тутиши мумкин,
бунда ваколатли органлар бўлажак йиғилиш, унинг ўтказилиш вақти, жойи ва
мавзуси тўғрисида олдиндан хабардор қилинади, аммо ҳеч қандай хабар бериш
талаб этилмаслиги ҳам мумкин [4].
Намойиш
–
фуқаролар гуруҳларининг плакатлар, транспарант ва б.
кўргазмали ташвиқот воситаларидан фойдаланган ҳолда жамоавий кайфиятни
ташкилий
-
оммавий билдириш. Оммавий тадбирларнинг бир кўриниши ҳисоб
-
ланади. Намойишлар эркинлиги фуқароларнинг асосий конституциявий сиёсий
эркинликларидан биридир [5].
Аммо, шу ўринда, ушбу оммавий тўпланишлар кўча тартибсизликларига
айланиб кетаётганлиги ҳам кузатилмоқда. Маълум даражада бу оммавий тартиб
-
сизликларнинг бир кўринишидир.
Бош қомусимизда фуқароларимизнинг ўз ижтимоий фаолликларини
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва
намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги, бунда ҳокимият
органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказили
-
шини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамланган [6].
Оммавий тартибсизликларни ва гуруҳий тартиббузарликларнинг
олдини
олиш
деганда
бевосита оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарувчи зид
-
диятли ҳолатларни ўз вақтида бартараф этишни тушунамиз.
Ички ишлар органлари ва уларнинг бошлиқлари оммавий тартибсизликларни
олдини олиш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга оширишлари лозим:
1.
Дастлабки профилактика.
2.
Ёлғон ва иғво миш
-
мишлар пайдо бўлаётган вақтда уларнинг олдини олиш.
3.
Оммавий тартибсизликларда оломон пайдо бўлиши, сабабчиларини зўрлаб
ишлатишга чорловлари ва алоҳида ҳуқуқбузарлар ҳамда қонунни ҳимоя қилувчи
кучлар ўртасида пайдо бўлган кичик зиддиятларни вақтида бартараф этиш.
4.
Оммавий тартибсизликларнинг фаол аъзоларини махсус тадбирлар
ўтказиб қўлга олиш ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш.
5.
Бўлиб ўтган оммавий тартибсизликларнинг сабаб ва шароитларини аниқ
-
лаш ҳамда қайта содир бўлишини олдини олиш.
Оммавий тартибсизликларни олдини олишнинг бош омили бўлиб, профи
-
лактик характердаги махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириши
ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳудуддаги оператив
вазиятнинг таҳлили, жамоатчиликнинг Ички ишлар органлари фаолияти тўғриси
-
даги ва вужудга келган вазият, яъни зиддиятли оммавий тартибсиз
-
ликларга
сабаб бўлувчи вазият ҳакидаги фикрини чуқур
ўрганиш асосида амалга
оширилади.
Ички ишлар органларининг раҳбарлари амалга оширадиган зарурий профи
-
лактика тадбирларини икки гуруҳга йиғиб ишлаб чиқади:
–
юқори турувчи органлар томонидан амалга ошириладиган тадбирлар
;
–
бошқа давлат бошқарув органлари, корхона, муассасалар томонидан
амалга ошириладиган ва бевосита бажариладиган тадбирлар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
103
Биринчи гуруҳ тадбирлари
бўйича
.
Ички ишлар органлари тегишли юқори
турувчи органларни ахборот билан таъминлаб, тегишли аниқ таклифларни
киритишлари лозим. Масалан, ҳокимият бошқарув органларига жиноятчилик ва
жамоат тартибини ҳолати, жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилган
шахслар, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва вояга етмаган шахслар орасидаги
жиноятчилик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишлари лозим. Шу
билан бирга, Ички ишлар органларининг раҳбарлари туман, шаҳар, вилоят
депутатлари кенгашларига ҳудуддаги профилактика ишларининг ташкил қилин
-
ганлиги тўғрисида маълумот беришлари ва уни такомиллаштириш бўйича аниқ
таклифларни ишлаб чиқиб тақдим этадилар.
Иккинчи гуруҳ тадбирлари бўйича:
–
жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича
фаолиятни кучайтириш, шу жумладан, вояга етмаган шахслар орасида профи
-
лактика ишларини олиб бориш, “кўча”да содир этиладиган жиноятларга қарши
курашни кучайтириш, оператив позицияларни мустаҳкамлаш, ёшлар тўплана
-
диган жамоат жойларида тунги клублар, дискотекалар, биллиардхоналар, спорт
марказлари доимий равишда агентура маълумотларини ўрганишни ташкил
қилиш, яъни вужудга келиши мумкин бўлган зиддиятлар хусусидаги маълумот
-
ларни таҳлил қилиш, ушбу масалалар бўйича доимий равишда агентура сўровини
ўтказиб туриш, агентура ва ишончли шахслар орқали бундай салбий зиддият
-
ларни ташкил қилувчи шахсларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказиш, ППХ
ходимлари фаолиятини самарадорлигини ошириш, уларни фуқароларнинг ариза
-
ларига муносабатини назорат қилиш, оғир жиноятларни ўз вақтида очиш.
–
жамоатчилик ва давлат органлари ўртасида алоқани мустаҳкамлаш,
оператив вазиятни барқарорлаштиришда оммавий ахборот воситалари орқали
Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини акс
эттирувчи кўрсатув, эшиттириш, мақолаларни тайёрлаш ва жамоатчиликка
намоён этиш, Ички ишлар органларининг раҳбарлари, жамоатчилик ўртасида
давра суҳбатларини ўтказиш кабилардир.
Оммавий тартибсизликлар вақтида шахсий таркибни доимий тайёргар
-
лигини таъминлаш (гуруҳий тартиббузарликлар ва оммавий тартибсизликлар
вақтида ҳаракат қилиш учун махсус режаларни ишлаб чиқиш, куч ва воситаларни
ҳисобга
олиш, оператив штаблар тузиш ва уларнинг иш фаолиятини ташкил
қилиш, тревога сигнали бўйича шахсий таркиб тайёргарлик тизимини ва улар
билан алоқани текшириш, қўл остидаги ходимларни оммавий тартибсизликлар
вақтида ўтказиладиган ҳаракатларга ўргатиш, оммавий тартибсизликларга
ходимларни психологик жиҳатдан тайёрлаш, ходимлар орасида ғоявий
-
сиёсий
тарғибот ишларини ва уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, яъни бошқа
ҳуқуқни
мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни ишлаб чикиш).
Ички ишлар органларининг моддий
-
техник базасини мустаҳкамлаш (Ички
ишлар органлари хизмат хоналари ва биноларининг мухофазаланганлигини
текшириш, шу жумладан, ойналарга панжаралар ўрнатилганлиги, эшикларга
ҳимоя
блокларини қўйилганлиги, қурол
-
яроқ ва техник воситаларни сақлаш
хоналари ва ҳоказоларни текшириш, юқори турувчи органлари олдига қурол
-
яроқ
ва техник воситалар билан таъминлаш бўйича ҳисоботлар ва таклифлар
тайёрлаш). Ички ишлар органлари раҳбарлари юқоридаги тадбирларни ишлаб
чиқишда ва улар орасидан зарурларини амалга оширишда бевосита қатнаша
-
дилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
104
Агарда дастлабки профилактика босқичида керакли натижага эришиш
имконияти бўлмаса, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш профилакти
-
касини амалга ошириш бўйича кейинги тадбирлар ишлаб чиқилади.
Ўз вақтида бартараф этилмаган сиёсий йўсиндаги оммавий тартибсизликлар:
•
қуролли
тўқнашувларга;
•
фуқаролар урушига;
•
давлатда ўрнатилган конституцион тузумни ағдаришилиши ва бошқа
ҳолатларни
келтириб чиқариши мумкин.
Ижтимоий
-
сиёсий беқарорлик, нотинчлик белгиларига қуйидагилар киради:
тажовузкорлик, ақидапарастлик,
диний экстремизм, ислом фундаментализми,
давлат шовинизми, миллатчилик, агрессив миллатчилик, коррупция ва жиноят
-
чилик, маҳаллийчилик ва уруғ
-
аймоқчилик, шунингдек, ўз сиёсатини, таъсирини
ўтказиш ва ҳукмронлик қилишга уринаётган кучлар, терроризм ва ҳоказо.
Қонунчилигимизда
каби динимизда ҳам ҳаддан ошиш, тажовузкорлик,
зўравонлик қаттиқ қораланади. Ислом таълимоти бузғунчиликни, одамлар
қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди.
Маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар,
тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик,
бегуноҳ одамларнинг қонини ноҳақ тўкиш каби жиноятларни авж олдириб,
фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.
Оммавий тартибсизликларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бу оғир жиноят
тури ҳисобланиб, жамият асосларини издан чиқаради, вазиятни беқарорлаш
-
тиради, хавф
-
хатар туғдиради, фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар ва муасса
-
саларнинг фаолиятини ишдан чиқаради. Оммавий тартибсизликларга қарши
курашиш масалаларида давлат идоралари ва ҳуқуқ
-
тартибот органлари ҳаракат
-
сизлик ва совуққонликка йўл қўймаслиги талаб қилинади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқ
депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги
нутқи // “Халқ сўзи”. –
2017.
–
15
окт.
2.
Багмет, Анатолий Михайлович. “Массовые беспорядки как уголовно
-
правовое понятие”
.
Власть и управление на Востоке России
3 (2012): 124
–
126.
3.
Хохрин
С.А. Массовые беспорядки: проблема определения понятия //
Вестник Владимирского юридического института. –
2009.
–
№. 4. –
С. 160–
161.
4.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси / Нашр учун масъул Р.А. Муҳитдинов
ва бошқ.; масъул муҳаррир Н.
Тойчиев. –
Т.: Адолат, 20
10.
–
Б.
704, 234.
5.
Хохрин
С.А. Массовые беспорядки, совершаемые осужденными в
исправительных учреждениях (уголовно
-
правовой и криминологический аспекты)
//
Уголовно
-
правовой и криминологический аспекты): дис... канд. юрид. наук. –
2011.
–
Т. 12. –
№ 08.
6.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 33
-
модда. Тошкент Адолат
2019 йил
.
7.
Ўзбекистон
Республикаси
Миллий
гвардияси
бўлинмаларининг
жавобгарлик ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш фаолиятини амалга ошириш.
Услубий қўлланма Тошкент 2021
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
105
8.
Жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш асослари Услубий қўлланма
ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси,
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучлар Академияси,Ўзбекистон Республикаси Давлат
Хавфсизлик хизмати Академияси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия
Ҳарбий
-
техника Институти, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги Академияси Тошкент 2021 йил
.
9.
Оммавий тартибсизликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш
йўллари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТОҲТБЮ Тошкент 2015 йил
.
10.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш фаолиятини бошқариш: Дарслик / И.
Исмаилов ва бошқ. –
Т.:
Б.А.Матлюбовнинг умумий таҳрири остида. Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2019.
11.
Меркурьев, Виктор Викторович, and Павел Валерьевич Агапов
.
«Ответственность за массовые беспорядки: вопросы квалификации и
доказывания»
.
Законность
1 (2015): 54
–
56.
12.
www.bilim.uz.
13.
www.press-service.uz.
14.
“Халқ сўзи” газетаси
–
www.ihfo.xs.uz.
15.
http://akadmvd.uz
(Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси)
.
16.
http://www.tsul.uz
(Тошкент давлат юридик университети)
.
17.
http://www.ziyonet.uz
(Ахборот таълим тармоғи)
.
