Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Factors of development of economic thinking of youth during
the Third renaissance
Adiba ASRAKULOVA
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2022
Received in revised form
20 July 2022
Accepted 25 August 2022
Available online
15 September 2022
In the article, the factors of development of economic thinking
of young people in the conditions of the third renaissance are
studied from social and philosophical point of view. Theoretical
conclusions and recommendations on formation of economic
thinking of young people have been also developed in the article.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp157-1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
globalization, renaissance,
civil society, thinking,
economic activity, theory,
reform, market.
Учинчи
ренессанс
шароитида
ёшлар
иқтисодий
тафаккурини ривожлантиришнинг омиллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
глобаллашув, ренесанс,
фуқаролик жамияти,
тафаккур, иқтсодий
фаолият, назария, ислоҳот,
бозор
Мақолада
учинчи
ренессанс
шароитида
ёшлар
иқтисодий тафаккурини ривожлантиришнинг омиллари
ижтимоий
-
фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этилган.
Шунингдек, мақолада
ёшларнинг иқтисодий тафаккурини
шакллантиришга доир назарий хулосалар ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.
1
Researcher of Namangan State University, Namangan, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
158
Факторы развития экономического мышления молодежи в
годы Третьего возрождения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
глобализация, ренессанс,
гражданское общество,
мышление, экономическая
деятельность, теория,
реформа, рынок
В статье, с социально
-
философской точки зрения,
исследуются факторы развития экономического мышления
молодежи в условиях третьего ренессанса. Также, в статье
разработаны теоретические выводы и рекомендации по
формированию экономического мышления молодежи.
Инсоният тарихидан шу нарса маълумки, моддий ва маънавий ибтидосиз
мулкдорлар ҳам, иқтисодиёт ҳам, унинг инъикоси бўлган иқтисодий тафаккур ҳам
мавжуд бўла олмайди. Шундай экан, Ўзбекистонда янгидан шаклланаётган учинчи
ренессанс даврида иқтисодий саҳнага чиқаётган ёш тадбиркорлар ва уларнинг
тафаккурининг моддий ва маънавий асосларини нималар ташкил қилади? ¬
-
деган
савол туғилади.
Одатда, моддий заминлар деганда кишилик жамияти ҳаётида бирон
-
бир
нарса, ҳодиса, воқеа, жараёнларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва
ривожланиши учун реал асос вазифасини ўтайдиган, уларнинг имкониятдан
воқеликка айланишини таъминлайдиган табиий бойликлар, ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар, уларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш кабиларни ўз ичига олувчи
жараёнларнинг яхлит тизими тушунилади. Худди шу нуқтаи назардан қараганда,
ёшлар иқтисодий тафаккури ибтидосининг моддий заминлари деб, улар томонидан
ишлаб чиқариладиган товарлар ва бошқа маҳсулотларнинг жаҳон бозорларидан
ўрин олиб, катта фойда ва даромад олишларини таъминлашга хизмат қилувчи
моддий табиий бойликлар, ишлаб чиқариш технологияси, сифатли, талабгир
маҳсулотлари, уларнинг тезкор ҳаракат қилишларини таъминловчи транспорт ва
бошқа
коммуникация воситалари, сервис хизмати ва бошқаларнинг амалда мавжуд
туркумларининг яхлит тизимига айтилади.
Бугунга келиб жаҳон иқтисодиёти туб ўзгаришларга учраётган, бир сифат
босқичидан иккинчи сифат босқичига, яъни неоиқтисодиётга ўтаётган бир даврида
олтиннинг жаҳон пули сифатидаги аҳамияти янада ошди. Унинг эндигина
ривожланиш палласига кирган ёш тадбиркорларимизнинг иқтисодий тафаккурини
ривожлантиришдаги аҳамияти (гарчанд у давлат мулки ҳисобланса
-
да),
биринчидан, халқ манфаати йўлида хизмат қилишни бошлаган ёш тадбиркорларни
давлат томонидан моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб
-
қувватлаш, уларга зарур
бўлган илғор технологияларни сотиб олиб бериш; иккинчидан, улар томонидан
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жаҳон бозорларида сотишда, ишончли
ҳамкорлар топишда кафолат воситасини ўташ; учинчидан, жаҳонда ҳар хил
даражада вужудга келаётган янги технополислар билан ишончли алоқа ўрнатиш,
улар билан интеграция муносабатларига киришиш; тўртинчидан, иқтисодий ва
сиёсий зиддиятлар, пинҳона иқтисодий урушлар туфайли келиб чиқадиган
иқтисодий буҳронлар даврида ундан эсон
-
омон қутулиб чиқиш воситаси
бўлаётганидадир.
2. Ўзбекистон саноати моддий ишлаб чиқаришнинг асосий соҳаларидан бири
бўлиб, унда электр энергияси, газ, нефть, кўмир, бензин, пўлат, автомобиль,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
159
трактор, экскаватор, минерал ўғит, сунъий тола, газлама, кийим
-
кечак ва озиқ
-
овқатлар каби юзлаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 2018 йилга нисбатан
фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сонининг ўсиш суръати 182,7 фоизни
ташкил этди ва мамлакатимизда бугунги кунда ишлаб турган 92 064 та саноат
корхонаси[1] нинг 13,1 % и давлат корхоналари, 86,9 % нодавлат мулкига қарашли
корхоналардир.
Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 92,5 фоизини нодавлат мулки
шаклидаги корхоналар, шундан 50,8 фоизини фермер ва деҳқон хўжаликлари, 20,6
фоизини хусусий корхоналар, 0,9 фоизини чет эл сармояси иштирокидаги
корхоналар, 20,2 фоизини бошқа мулкчилик шаклларидаги корхоналар ташкил
этади.
Бизнинг бу бoрaдaги энг кaттa ютуғимиз ялпи ички мaҳcулoт тaркибидa
кичик бизнec вa xуcуcий тaдбиркoрликнинг улуши кўпaйгaни ҳaмдa мaмлaкaтимиз
иқтиcoдиётини ривoжлaнтиришдa унинг рoли ceзилaрли дaрaжaдa oшгaнидa
нaмoён бўлмoқдa. Иқтиcoдиётнинг фaoл ривoжлaниб бoрaётгaн ушбу ceктoри
улушигa 2000 йилдa ялпи ички мaҳcулoтнинг қaрийб 31 фoизи тўғри кeлгaн бўлca,
2021 йилда эса кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг ЯИМдаги улуши 54,0 фоизни
ташкил этди[2].
Юқоридаги
маълумотлардан
шуни
хулоса
қилиш
мумкин
-
ки,
мамлакатимизда ёш тадбиркорларимизнинг иқтисодий тафаккури йил сайин
ривожланиб бормоқда
-
ки, бу ҳам бўлса уларнинг иқтисодий тафаккурини
ривожлантиришдаги моддий заминларнинг тўғри йўлга қўйилгани билан
изоҳланади. Айниқса, бу масалага мамлакат даражасида катта эътибор
берилаётганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий тафаккурининг маънавий заминлари ҳам
мавжуд. Уни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И. А.
Каримовнинг қуйидаги сўзлари методологик асос бўлади: “...Тафаккур озод
бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутулмаса, инсон тўла озод бўлолмайди.
Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади.
Техникавий билим, мураккаб технологияни эгаллаш қобилияти маънавий
баркамоллик, мустақил тафаккур билан бирга бориши керак.
Маънавият ва иқтисод бир
-
бирини инкор этмайди, балки бир
-
бирини
қувватлаб, ўзаро таъсирланиб ривожланиб боради. Миллий камолот йўли мана
шу”[3]. Ана шу фикрлардан келиб чиқиб, “маънавий замин” тушунчасига
қуйидагича фалсафий таъриф бериш мумкин.
Иқтисодий тафаккурнинг маънавий заминлари деб ҳалоллик ва адолатни
ёшлар қалбига жойлашга хизмат қилувчи азалий қадриятлар, илмий
-
фалсафий
мерос дурдоналари, ота
-
боболарнинг ўгитлари, миллат ва халқнинг ўзига хос
фазилатлари, илмий салоҳиятининг даражаси ва кўламига айтилади.
Шунга кўра, ёшларимизнинг иқтисодий тафаккури ибтидосининг бугунги
кундаги маънавий заминларига қуйидагилар киради.
1. Ҳозирги кунда биринчи навбатда мамлакатимиз фуқароларининг
иқтисодий тафаккури ибтидосининг маънавий заминларини ўзида теран ақл
-
заковат, ҳалоллик, ростгўйлик, фидойилик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик,
бунёдкорлик,
илм
-
фанга
чанқоқлик,
саховатпешалик,
бағрикенглик,
адолатпарварлик, сабр
-
қаноат, чидамлилик, сермулоҳазалик, андишалилик, шарм
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
160
ҳаёлилик, садоқатлилик, бир сўзлилик каби чинакам инсоний фазилатларни
мужассамлаштирган ёш тадбиркорлар ташкил қилади. Бундай фазилатларга эга
бўлган миллат камдан
-
кам топилади. Шунинг учун ҳам унинг иқтисодий тафаккури
ўзининг маъно
-
мазмунига кўра миллатпарварликка, инсонпарварликка, дунё
халқларининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилишга қаратилган
бўлиб, миллийликдан умуминсонийликка қараб бориши билан ўзгаларнинг
тафаккур тарзидан ажралиб туради.
2. Ота
-
боболаримиздан қолган ёзма маънавий меросимиз ҳам, ҳеч шубҳасиз,
ёшларимизнинг
иқтисодий
тафаккури
ибтидосининг
маънавий
замини
вазифасини ўтайди. Бу борада мамлакатимизнинг биринчи раҳбари: “Маънавият
инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан сингади. Маънавият ўз
халқининг тарихини, унинг маданияти, вазифаларини чуқур билиш ва тушуниб
етишга суянгандагина қудратли кучга айланади. Маънавият турли халқлар ва
мамлакатлар кишиларини қон
-
қардош қилади. Уларнинг тақдирини ўзаро ҳурмат
асосида яқинлаштиради. Маънавият инсонга ҳаводек, сувдек зарур. Маънавият –
инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч
-
қудратидир. У йўқ жойда ҳеч
қачон бахт
-
саодат бўлмайди. Нафақат кўҳна тарих, балки янги тарих ҳам бунинг
кўплаб мисолларини беради”[4] , –
деган эди.
Масалан, халқимизнинг маънавий меросидан абадий жой олган буюк
бобокалонимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал
-
Бухорий ўзининг “Ал
-
Жомиъ Ас Саҳиҳ” (“Ишонарли тўплам”) номли “Ҳадис” китобида пайғамбаримиз
Муҳаммад расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бир қучоқ ўтин териб,
бозорга орқалаб олиб бориб, сотиб тирикчилик қилган одам тиланчилик билан қўл
чўзиб кун кўрган одамдан афзал”, “Судхўр бўлган кимсалар қиёмат куни жин чалган
мажнун каби турадилар. Ҳолбуки, Оллоҳ савдо
-
сотиқни ҳалол ва судхўрликни ҳаром
қилган”, “Бирор нарса сотсангиз, ўлчаб берингиз ва бирор нарса сотиб олсангиз,
ўлчаб олингиз”, “Олтинни олтинга бир
-
бирига тенг оғирликда сотингизлар, бирини
иккинчисидан афзал қилмангизлар! Кумушни кумушга ҳам айнан шул тариқа
сотингизлар! Савдолашиб турган ерингиздан жилмай туриб, бир
-
бирингизнинг
молингизни қўлга олингизлар!” , –
деган сўзларини ёзиб қолдирган. Бу сўз улар
бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, фаҳм
-
фаросатли ўзбек халқи учун дастурил
-
амал бўлиб келмоқда.
Ўзбек халқининг фалсафий хазинаси шунчалик бойки, ҳали ундан келгуси
авлодларимиз ўзларининг кундалик ҳаётида беназир ҳикмат, илмий
-
ижодий
фаолиятида
эса бебаҳо маънавий неъмат сифатида асрлар оша фойдаланадилар.
3. Ўзбек халқининг саводхонлик даражаси ҳам ёшларимиз иқтисодий
тафаккурининг маънавий замини ҳисобланади. Мамлакатимизда аҳолининг
саводхонлик даражаси 99,06 фоизни ташкил этади. Ҳар 1000 кишига ҳисоблаганда
олий ва тўлиқсиз олий маълумотлилар сони 145–150 кишини, ўрта махсус
маълумотлилар эса 200–250 кишини ташкил қилади.
Мамлакатимизда мавжуд бўлган ва йилдан
-
йилга ривожланиб бораётган
бундай узлуксиз таълим ва тарбия тизими ўзбек халқининг ижтимоий онгини
янада ривожлантириб, ёш тадбиркорлар иқтисодий тафаккурининг мунтазам
равишда шаклланиб боришига замин ҳозирлаб бораверади.
4. Мамлакатимиз ёшлари иқтисодий тафаккури ибтидосининг яна бир
маънавий замини –
ёш мулкдор ва тадбиркорларнинг ҳақ
-
ҳуқуқларини белгилаб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
161
бериш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинаётган норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар. Бундай ҳуқуқий
-
маънавий манбаларга “Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси” (1992 йил 8 декабрь), Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва
ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги
ПФ–
5242-
сонли, 2018 йил 27 июндаги ««Yoshlar
-
Kelajagimiz» Давлат дастури
тўғрисида»ги ПФ–
5466-
сонли Фармонлари, 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ
-3680-
сонли, 2018 йил 7 июндаги «Ҳар
бир оила
-
тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ
-3777-
сонли ва
2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни
такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ
-3856-
сонли қарорлари, 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида
ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-6017-
сон Фармони, 2021 йил 20 апрелдаги
“Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш ва бандлигига
кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил
этишга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” ПФ
-6208-
сонли Фармони каби 100
дан
ортиқ
қонунлар,
қарорлар,
фармонлар,
фармойишлар,
буйруқлар,
йўриқномалар киради. Уларнинг барчаси моддий ва номоддий соҳада яратувчанлик
фаолияти билан шуғулланаётган ёшларимиз учун ҳуқуқий
-
маънавий манба, асос
вазифасини ўтар экан, аввало, мамлакатимиз ёш тадбиркорларига моддий ишлаб
чиқариш фаолиятининг объекти ва субъекти сифатида ҳуқуқий мақомга эга
бўлишини таъминлайди, қолаверса, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган
товарлар ва етиштирилаётган маҳсулотларнинг миқдори, сифати, талаб ва таклиф
даражаларига қараб жаҳон ижтимоий
-
иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиб кетиши
учун йўл очиб беради. Шу билан бирга бу ҳуқуқий ҳужжатлар, жаҳоннинг илғор ёш
мулкдорлари ва ишбилармонлари билан бевосита иқтисодий алоқалар ўрнатиб,
янги иқтисодий макон –
трансмиллий бозорларнинг пайдо бўлишига ва шу аснода
янгича иқтисодий тафаккурнинг реал воқеликка айланишини таъминлашга
маънавий
-
ҳуқуқий куч бўлиб хизмат қилади.
Юқорида келтирилган фикр ва далиллар асосида ёш тадбиркорларимизнинг
иқтисодий тафаккурини шакллантиришнинг объектив ва субъектив омиллари
ҳақида аниқ хулосаларга келиш мумкин.
Биринчидан,
юқорида
келтирилган
объектив
омиллар
ёш
мулкдорларимизнинг халқаро иқтисодий муносабатларга киришишлари учун
шарт
-
шароитлар яратиб бериши ёки тўсқинлик қилиши мумкин. Бунда яратилган
шарт
-
шароитлар уларнинг иқтисодий тафаккурининг ана шу объектив
омилларнинг
субъектив
инъикоси
сифатида
юзага
келишини,
яъни
объективликнинг субъектлашишини таъминласа, қилинаётган тўсқинлик эса
субъективлик мақомини олган ёшлар иқтисодий тафаккури ўз қобиғидан
чиқмасдан бўғилиб, яъни шаклланмай ўз жойида депсиниб туришига олиб келади.
Иккинчидан, объектив омилларнинг мамлакатимиз ёш тадбиркорларига
таъсири қанчалик кўп ва кучли бўлса, уларнинг онгида иқтисодий
тафаккурнинг
шаклланиш жараёнлари ҳам шунчалик тез ва қизиқарли кечади, субъектив
омилларнинг уларга акс таъсири ҳам шунчалик ранг
-
баранг бўлади, яъни объектив
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
162
омиллар ҳисобидан иқтисодий тафаккурнинг шаклланганлик даражаларига қараб
ёш тадбиркорларнинг фойда кўриш, даромад топиш йўллари ҳам шунчалик кўп
бўлади.
Учинчидан, субъектив омиллар таъсирида ёш мулкдорларнинг иқтисодий
тафаккури янада фаоллашиб, даромад топишнинг анъанавий ва ноанъанавий
усулларидан унумли фойдаланишларига олиб келади. Бундай фаол ҳаракат
туфайли кўрилган фойда субъектнинг объектлашуви тўлиқ амалга ошмаганини
кўрсатади.
Тўртинчидан,
ёшларнинг
иқтисодий
тафаккурини
шакллантириш
жараёнидаги объектив ва субъектив омиллар диалектикаси натижасида
одамларнинг эҳтиёж ва манфаатларини қондиришга қаратилган иқтисодий
фаолият юритишнинг фойда ва зарар, ютуқ ва инқироз, ривожланиш ва таназзул
каби кўрсаткичларида объектив омилларнинг субъектив ва аксинча, субъектив
омилларнинг объектив омилларга ўтиш жараёнлари тўлиқ мужассамлаштирилган
бўлади.
Фойдаланган адабиётлар руйхати
:
1.https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/20644-
respublikamizda-sanoat-korxonalari-soni-qancha
2. https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/small-business-and-entrepreneurship-2
3. Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. 3. –
Т.: Ўзбекистон, 1996.
–
Б. 34–
35.
4. Каримов И. А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т. 1.
–
Б. 80–
81.
5. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал
-
Бухорий. Ҳадис. 2. Ал
-
Жомиъ ас
-
Саҳиҳ (Ишонарли тўплам). –
Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1996. –
Б. 9, 12
, 25, 34.
