Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
History and present day of scientific personnel training at
the Academy of Sciences of Uzbekistan
Alisher ISMAILOV
1
State Museum of the History of Uzbekistan of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 15 July 2023
Available online
25 August 2023
This article examines separately the issue of personnel
training in the system of the Academy of Sciences of the
Republic of Uzbekistan. The attitude to the staff, the mechanism
of personnel training, the processes of social protection and
support are analyzed.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Academy of Sciences,
social protection,
principles,
mechanism,
young promising employees,
single-level system,
two-level system,
dissertations,
graduate students and
doctoral students,
salary,
overtime pay,
trainee researcher.
Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий кадрлар
тайёрлаш тарихи ва бугуни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Фанлар академияси,
ижтимоий ҳимоялаш,
принциплар,
механизм,
ёш истиқболли ходимлар,
бир босқичли тизим,
икки босқичли тизим,
диссертациялар,
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси тизимида кадрлар тайёрлаш масаласи алоҳида
кўриб чиқилган. Унда кадрларга муносабат, кадрлар
тайёрлаш механизми, ижтимоий
-
ҳимоя қилиш ва қўллаб
-
қувватлашга доир жараёнлар таҳлил қилинган.
1
Scientific Secretary, Doctor of Historical Sciences, Senior Researcher, State Museum of the History of Uzbekistan,
the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: alisher.ismailov.1981@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
16
аспирант ва докторантлар,
иш ҳақи,
устама ҳақ тўлаш,
стажёр
-
тадқиқотчи.
История и современность подготовки научных кадров
в Академии наук Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Академия наук,
социальная защита,
принципы,
механизм,
молодые перспективные
работники,
одноуровневая система,
двухуровневая система,
диссертации,
аспиранты и докторанты,
заработная плата,
оплата сверхурочных,
стажер
-
исследователь.
В данной статье отдельно рассматривается вопрос
подготовки кадров в системе
Академии наук Республики
Узбекистан. Проанализировано отношение к персоналу,
механизм обучения кадров, процессы социальной защиты
и поддержки.
Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланади
КИРИШ
Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилишида Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академиясининг ўрни жуда муҳимдир. Бу жараёнда Фанлар
академияси албатта кадрлар салоҳиятига таянади. Бугунги кунда ушбу мавзу
мамлакатимизда илмий фаолият ташкил этиш тизимида олиб борилаётган
ислоҳотлар билан алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.
Фанлар академиясининг тарихига мурожаат қилиш Фанлар академиясининг
тарихини тўлдиради ва табиий, техникавий ва ижтимоий
-
гуманитар фанлар
соҳаларида Ўзбекистоннинг энг юқори илмий муассасасининг роли тўғрисида
тарғиб қилади ва бугунги ёш авлод онгида Фанлар академиясининг ташкил
этилиши учун шарт
-
шароитларнинг вужудга келиши бўйича билим ва
фикрларини кенгайтиради. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил
этилгандан буён илмий фаолияти давомида мамлакатнинг энг йирик, обрўли ва
аҳамиятга молик илмий ташкилоти бўлиб келмоқда.
МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР:
Мақола умум қабул қилинган тарихий методлар
-
тарихийлик, қиёсий
-
мантиқий таҳлил, кетма
-
кетлик, холислик тамойиллари асосида
ёритилган.
Фанлар академияси ташкил этилишининг дастлабки босқичларида илмий
салоҳият, асосан, шакллантирилган
–
илғор илмий мактаблар, кўплаб илмий
-
тадқиқот институтлари ва бир қатор
ноёб илмий мажмуалар ва объектлар ташкил
этилган эди. Аммо академик фан
кўп ҳолларда Ўзбекистон учун долзарб бўлмаган
муаммоларни ҳал қилишга қаратилган эди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси ташкил этилгандан буён илмий фаолияти давомида мамлакатнинг энг
йирик, обрўли ва аҳамиятга молик илмий ташкилоти бўлиб келмоқда
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
17
Тадқиқотларда
Ўзбекистон
Республикаси
фанлар
академиясининг
шаклланиши ва ривожланиши тарихи тўлиқ ўрганилмади. Хусусан, совет даврида
яратилган асарларда муаммога ёндашув коммунистик мафкуранинг ғоявий
таъсири остида бўлганлиги учун бу масалалар ўзининг холис талқинини топмаган.
Ўзбекистонда мустақиллик даврида яратилган тадқиқотларда ҳам Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академиясининг тарихи етарли даражада ёритилмаган.
НАТИЖАЛАР
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академиясида кадрларни тайёрлаш, уларнинг ижтимоий ҳимояланишини
кучайтириш, фаннинг тажриба базасини ривожлантириш соҳасида анча
муаммолар бор бўлган. Ана шуларнинг жами республикада илмий
-
техникавий
сиёсатини, Академия илмий муассасаларининг, унинг Президиумининг
фаолиятини ташкил қилиш принципларини, ҳозирги шароитда илмий
тадқиқотларни
бошқариш,
режалаштириш,
маблағ
билан
таъминлаш
механизмини шакллантириш асосларининг ўзини тубдан қайта кўриб чиқиш
зарурати юзага келган
[1].
Фанлар Академияси тизимида юқори малакали кадрларнинг муҳим
сегментининг “оқиши” ва кўп йиллар давомида яратилган экспериментал ишлаб
чиқариш базасининг йўқ қилиниши тенденциялари мавжуд эди. Илмий
-
тадқиқот
кадрларини тайёрлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида муаммолар
мажмуаси пайдо
бўлди. Юзага келган вазият олимларнинг касбий ривожланиши
ва маънавий юксалишига салбий таъсир кўрсатди. Шу ва бошқа бир қатор
сабаблар туфайли илмий ходимларнинг фандан ва биринчи навбатда ёш
истиқболли ходимларнинг чиқиб кетиши кузатилди.
Шундай қилиб,
фақат 1991 йилнинг ўзида Фанлар Академиясининг
ходимлари жами 1130 кишига камайди, улардан 378 нафари илмий
-
тадқиқот
муассасалари ва 752 лойиҳалаш ташкилотлари ходимлари бўлган. Бу жиҳат,
Фанлар Академияси фаолиятини шакллантиришнинг аввалги кенг тамойиллари
янги ижтимоий
-
иқтисодий воқеликларда мутлақ самарасизлигини намойиш этди.
1990 йилдан 1994 йилгача Фанлар академияси илмий
-
тадқиқот
муассасалари томонидан ишлаб чиқилган мавзуларнинг умумий сони 539 тадан
619 тага кўпайган. Фундаментал ёки амалий тадқиқотларнинг ҳар бир илмий
мавзуси бўйича ўртача 6 та тадқиқотчи иш олиб борган. Илм
-
фан ва ишлаб
чиқариш мамлакатдаги ўзаро таъсирнинг номукаммал механизмлари туфайли
олимларнинг тадқиқотлари натижаларини, улар томонидан яратилган
ишланмалар ва технологияларни жорий этиш кенг миқёсга эга бўлмаган.
Натижада фан ва ишлаб чиқариш ўртасида бўшлиқ пайдо бўлган. Шундай қилиб,
илмий
-
техник сиёсатни шакллантиришнинг асосий тамойилларини, шунингдек,
Ўзбекистон
Фанлар
Академияси
Президиуми
ва
илмий
-
тадқиқот
институтларининг ташкилий тамойилларини тубдан қайта кўриб чиқишни талаб
қиладиган бир қатор муҳим муаммолар мавжуд эди
[2].
1992 йил 1 майда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг йиллик
умумий йиғилишида
[
3] (Фанлар Академияси Президенти M.С.
Салахитдинов раис)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамасига нисбатан
бир қатор муҳим масалаларни ҳал этишда уларнинг самарадорлиги йўқлиги
танқид қилинган. Фанлар Академиясининг таклифларини тасдиқлаш жараёни
эски стереотиплар доирасида давом этаётганлиги таъкидланди. Жумладан,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
18
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон
Республикаси Беруний Давлат мукофотини бериш тўғрисидаги Фармонининг
чиқарилиши кечиктирилган ва Тиббиёт фанлари академиясини ташкил этиш
масаласи ҳали
ҳал қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
Раёсатининг 50 йиллигини республика Президентининг топшириғига мувофиқ
ўтказиш тўғрисидаги таклифлари ҳам Президент ходимларининг эътибор
доирасидан четда қолаётганлигига алоҳида таъкидланган.
Бундан ташқари бу даврда Фанлар академияси олдида турган бир қанча
муаммолар мавжуд эди.
Жумладан, республиканинг бозор муносабатларига кириб бориши билан
бирга иқтисодий таназзул ва молиявий дефицит ҳодисалари фанни қийин аҳволга
солиб қўйган. Шу билан бирга, республика ҳукумати фан муаммоларини ҳал
қилишга ҳисса қўшадиган ягона қарор қабул қилмаган. Бунга эса Украина Фанлар
Академиясининг барча турдаги солиқлардан озод қилиш тўғрисида чиқарилган
фармон мисол тариқасида таъкидлаб ўтилди.
Илм
-
фанни ривожлантириш учун давлат бюджетидан ажратмалар миқдори
ўзгаришсиз қолаётганлиги ҳам айтиб ўтилган.
Фанлар Академиясининг валюта фондидан бир доллар ҳам ажратилмаган. Чет
эл валютасининг етишмаслиги туфайли генетик инженерия, генетика, биокимё,
микробиология, биотехнология, физиология ва биофизика соҳасидаги тадқиқотлар
тўхтатилган. Бундай вазиятда кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий
-
иқтисодий, саноат ва техника тараққиётини таъминлайдиган фаннинг устувор
йўналишларини танлаш ва имтиёзли ривожлантириш энг муҳим вазифа бўлган.
Фанлар Академиясининг бюджетини тасдиқлашда устувор йўналишларда
тадқиқот олиб борадиган жамоаларга бироз устунлик бериш керак дейилган.
Хулоса қилиб айтганда, республика раҳбарияти фанни инқироз ҳолатидан
чиқарадиган мустақил давлатга муносиб ечим топишига умид билдирилган.
Кадрлар сиёсатига катта аҳамият бериб, Фанлар Академиясида кадрлар
танлаш ва тайёрлаш бўйича миллий тизим яратишни таклиф қилинган. Бундан
ташқари кадрларни тарбиялаш ва асраб
-
авайлаш, олимларнинг ижтимоий
ҳимоясини
таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.
1992 йил 5 майда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий
-
тадқиқот муассасаларининг 1991 йилдаги иш якунларини қўриб чиқиш бўйича
Умумий мажлис баёнида қуйидагилар таъкидлаб ўтилган
[4].
1991 йили ЎзР ФА фундаментал тадқиқотлар соҳасида бир қанча каттагина
натижаларни қўлга киритди. Шу билан бирга илмий кадрларни тайёрлаш,
уларнинг социал ҳимояланишини кучайтириш, фаннинг тажриба базасини
ривожлантириш соҳасида анча муаммолар борлигига алоҳида тўхталиб ўтишимиз
мумкин. Жумладан:
–
самарали кадрлар сиёсатини шакллантиришни ва ўтказишни таъминлаш,
айниқса устувор йўналишлар бўйича илмий кадрларни тайёрлаш ва қайта
тайёрлашни зарур моддий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш
имкониятларини излаб топиш;
–
номзодлик ва докторлик диссертациялари олдига қўйиладиган
талабларнинг ягоналигини, ҳамдўстлик давлатларидаги ягона илмий маконни
назарда тутган ҳолда республикада илмий ва илмий
-
педагог кадрларни
аттестациялаш республика тизимини ишлаб чиқишда ЎзР ФА фаол иштирок
этишини таъминлаш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
19
–
устувор йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича
“Ёш олим” деб аталувчи умумакадемик дастур тузиш кўзда тутилган.
Марказий Осиё, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари Фанлар
академиялари Президентларининг учрашувида
[
5] ҳам илмий ходимларни
сертификатлаш ва юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳақида алоҳида
таъкидланган. 1991 йилда республикаларимизда, Ўрта Осиё, Қозоғистон ва
Озарбайжон республикаларида фаннинг реал йўналишлари бўйича минтақавий
илмий кенгашлар мавжуд, ихтисослашган Кенгашларда бу республикалардан
келган олимлар ҳеч қандай тўсиқсиз ўз диссертацияларини ҳимоя қилишган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми ва илмий
муассасалари 1998 йилда иқтидорли ёшларни аспирантура ва докторантурага
жалб қилиш бўйича амалга оширган ишлар қуйидагилардан иборат бўлган
[6].
1998 йилда аспирантураларга жами 202 (176 кундузги, 32 сиртқи) қабул
қилиниши
мўлжалланган эди. Аспирантурага ҳаммаси бўлиб 227 номзоддан ариза
тушган. “Халқ сўзи” газетаси орқали ёшларни академия тизимидаги аспирантура
ва докторантураларига қабул қилиш ҳақида умумий эълон берилган. Илмий
муассасаларнинг тажрибали олимлари ва мутахассислари иқтидорли ёшларни
излаб топиш ва уларнинг академия илмий муассасалари аспирантураларига жалб
қилиш мақсадида олий ўқув юртларига тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб
боришлари учун сафарларга юборилди.
Ўтказилган имтиҳонлардан сўнг 204 нафар номзод аспирантурага
(176 кундузги ва 28 сиртқи) қабул қилинди. (1997 йилда жами 219 киши.
Жумладан 181 киши кундузги ва 38 киши сиртқи бўлимларга қабул қилинган.).
Аспирантура қабул режаси 98%, кундузгиси 103,5 фоизга бажарилди.
“Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур”ни бажара бориб, олий малакали
илмий кадрларга бўлган жойлардаги талабни қондириш мақсадида 1998 йилда
ЎзР ФА илмий муассасалари аспирантура ва докторантураларига вилоят
университетлари, институтлари, мактаблари ва коллежларидан иқтидорли
ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этишга жиддий эътибор берилди.
Кўриниб турибдики, ЎзР Фанлар академияси бўйича аспирантура ва
докторантура қабул режалари асосан бажарилган. Баъзи институтлар ҳатто
уларни ортиғи билан бажаришга эришганлар, аммо айрим илмий муассасалар
ўрнатилган давлат қабул режаларини бажармадилар. Бунинг асосий сабаби
ишларнинг етарлича
ташкил қилинмаганлиги, ёшлар билан ишлашга жиддий
эътибор берилмаганлиги, фидоийлик ва жонкуярликнинг етишмаслиги ва баъзи
институтларда тадқиқотчилар мактабининг ишламаганлиги бўлган.
Масалан, аспирантура қабул режасини У.Орифов номидаги Электроника
институти
-
25%, Зоология
-
20%, Генетика ва ўсимликлар экспериментал
биологияси
-
20%, Тупроқшунослик ва агрокимё институтлари
-25%,
Самарқанд
бўлимининг Минтақавий муаммолар комплекси
–
57%, С.Азимов номидаги
“Физика
-
қуёш” ва “Академасбоб” илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари 62,5% ва
50%, Физиология ва биофизика ҳамда Эндокринология
-
66,6 фоизга бажарган.
Ҳаммаси
бўлиб, 1998 йилда академия бўйича аспирантура умумий қабул
режаси 4 ўринга, ихтисосликлар бўйича эса 41 ўринга бажарилмаган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, илмий муассасаларда ижро
интизомининг бўшашиб қолганлиги сабабли баъзи илмий муассасалар ЎзР ФА
Президиумининг аспирантура ва докторантура фаолиятларига оид қарорлари,
фармойишлари ҳамда раҳбариятнинг алоҳида топшириқлар ўз вақтида
бажармасдан келинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
20
Аспирант ва докторантлар ҳақида сўралган зарур ҳужжатлар ва ҳисоботлар
сифатсиз ва кечиктирилиб юборилган.
Аспирант ва докторантларнинг таълими ва илмий раҳбарлар устидан
назоратининг сустлиги сабабли айрим институтларда аспирант ва докторантлар
белгиланган муддатларда ҳимоя қилмаяпти. Масалан, 1998 йилда академия
бўйича битирган 171 аспирантдан атиги 10 киши ёки 5,8 % муддатида
диссертациясини ҳимоя қилган, 23 битирувчи докторантдан эса биттаси ҳам
ҳимоя
қилмаган.
2011 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар
Академиясининг илмий
-
тадқиқот ва хўжалик ташкилотларида жами 5 минг
731 киши, шу жумладан 2 минг 347 нафар тадқиқотчи, улардан 446 нафар фан
доктори, 1 минг 026 нафар фан номзоди фаолият кўрсатган. 99 академикдан
35 киши тўғридан
-
тўғри Фанлар Академияси тизимида, шу жумладан 8 аёл
ишлаган фаолият юритган
[7].
2012 йилда илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг амалдаги икки
босқичли тизими (фан номзоди ва фан доктори) иқтисодий ривожланган
демократик мамлакатларда қабул қилинган олий малакали илмий кадрлар
тайёрлашнинг замонавий, халқаро тан олинган талабларига мос равишда бир
босқичли тизимга ўтилди
[8].
2013 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар
Академиясининг тўлақонли аъзолари шахсий таркибида 83 нафар
академик бор
эди. Илмий тадқиқотлар 5218 ходим томонидан олиб борилди, шундан
2072 тадқиқотчи, шу жумладан 370 фан доктори ва 900 фан номзоди. Академияда
200 дан ортиқ фан доктори илмий даражасига талабгор тайёрланган
[9].
МУҲОКАМА
2017
–2021 йилларда Фанлар академияси тизимида илмий кадрларга бўлган
муносабат анча самарали бўлди. Унда кадрлар ижтимоий ҳамда моддий жиҳатдан
қўллаб
қувватланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий
таълим ва илмий
-
тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
тизимини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги
ПҚ–
3655-
сон қарори
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фан ва олий
таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва
илмий
-
техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 20 июлдаги ПҚ–
3876-
сон қарори
ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида академия
олимларнинг иш ҳақи 3 маротабадан кўпроқ миқдорда
[
10] академикларнинг
гонорари эса 4 ҳисса оширилди
[11].
Республикадаги илмий даражага эга илмий ходимларнинг маошларига
30 (Фан номзоди ва PhD) ва 60 (Фан докторлари) фоизгача устама ҳақ тўлаш
механизми жорий қилинди
[
12]. Қарор билан, қўшимча ҳақ ушбу қарорга мувофиқ
тегишли мезонларни бажарилишини баҳолаш натижалари бўйича ҳамда таркибий
бўлинма раҳбарининг ишчи комиссияга тақдимномаси ва ташкилот коллегиал
органи қарори асосида ҳар бир ходимнинг илмий
-
педагогик ва меҳнат фаолиятига
қўшган
аниқ ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Қарор билан жорий
этилаётган қўшимча ойлик ва бир марталик тўловлар миқдори бир ойда
–
фалсафа
доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан
ҳамда
фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг
60 фоизидан ошмаслиги белгилаб қўйилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
21
Фанлар академияси 2020 йилдан бошлаб бюджетдан бевосита
молиялаштириш тизимига ўтди
[
13]. Ёш илмий ходимларни қўллаб
-
қувватлаш
мақсадида тизим илмий ходимларига 2017–2020 йиллар мобайнида 82 та
имтиёзли кредит асосида ва 25 та бепул хонадонлар ажратилди. 500 дан ортиқ
ходимлар оилалари билан Тошкент шаҳрига доимий рўйхатдан ўтказилди.
Ўтган давр мобайнида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда “Эл
-
юрт
умиди” жамғармаси орқали 150 га яқин ёш илмий ходимлар хорижий
мамлакатларнинг етакчи илмий марказларида тажриба орттириб, ўзлаштирган
билимларини ўз амалиётларига татбиқ этмоқдалар.
Ўзбекистон
Республикаси
Фанлар
Академияси
ходимларининг
2016
–2021 йиллардаги миқдорий кўрсаткичи
[14] (1-
жадвал) акс этган.
Фанлар академияси докторантлари республика миқёсида ўтказиладиган
танловларда иштирок этиб, 2019–2021 йилларда 4 нафар таянч докторант
“Президент стипендияси” (Математика, Зоология, Ботаника институтлари), “Мард
ўғлон” (Математика институти) каби ҳукумат
мукофотларига эришдилар
[15].
1-
жадвал.
2016-
2021 йилларда Фанлар академияси илмий ходимлари бўйича кўрсаткич
ЙИЛЛАР
2016
2017
2018
2019
2020
2021
Ходимлар сони
3446
3920
4486
4577
4761
4966
Шу жумладан илмий ходимлар
1453
1758
2093
2033
2146
2247
Фан докторлари сони
203
275
344
375
394
428
Фан номзодлари ва Фалсафа докторлар
сони (PhD)
530
606
708
717
742
797
Академиклар сони
63
63
95
91
89
76
Асосий докторантлар сони
0
0
199
257
361
383
Докторантлар сони
164
97
40
42
49
55
Стажёр
-
тадқиқотчилар
0
0
0
0
100
100
Докторлик диссертациялари ҳимоялари
сони
20
22
49
41
42
37
Ҳимоя
қилинган номзодлик
диссертациялари сони
0
23
71
89
99
131
Фанлар академиясининг ташаббуси билан 2020 йилдан бошлаб стажёр
-
тадқиқотчилик институти қайта тикланди ва ҳар йили 100 тадан ажратилган
ўринларга танлов асосида номзодлар қабул қилинмоқда
[16].
Илмий ташкилотда илмий раҳбарлар стажёр
-
тадқиқотчилар ҳар ойда ўқув
машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда
белгиланган тартибида ҳар бир стажёр
-
тадқиқотчи учун бир йилда 75 соат
ҳисобида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан “Фан” соҳасига
ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун
тайёрланган докторлик диссертациясини ўқиш муддати тамом бўлишидан олдин
ҳимоя
қилганларга, шунингдек уларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига
муассаса раҳбарининг буйруғи билан ўқиш муддатининг қолган даври (муддати)
учун назарда тутилган тегишлича стипендиянинг ҳамда докторант билан олиб
борилган иш учун тўловнинг жами миқдори ҳажмида тегишли диплом тақдим
этилган кундан бошлаб кўпи билан 20 кун муддатда мукофот тўланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
22
ХУЛОСА
Фанлар академияси ўз тизимида кадрлар масаласини ҳам ҳал этиб боришга
алоҳида эътибор қаратди ва бу масалани йиллар давомида шакллантириб борди.
Республикада фаннинг тез суръатлар билан ривожлантирилганлиги илмий
кадрлар, айниқса Фанлар академиясида ишлайдиган кадрларнинг ўсиб
етишишида ҳам ўз ифодасини топган.
Фанлар академияси илмий кадрларининг сафлари асосан республикадаги
кўпгина олий ўқув юртларини тамомлаб чиққан йигит
-
қизлар ва айниқса
академия аспирантурасини тамомлаган илмий ходимлар ҳисобига кенгайган.
Республика
илмий
ходимлари
марказий
илмий
муассасаларда
стажировкадан ўтиш йўли билан ҳам ўз малакасини оширган
Фанлар академияси учун етишмаётган янги мутахассисликлар бўйича
мамлакатимизнинг етакчи олий ўқув юртлари ва илмий муассасаларининг
мақсадли республикалараро аспирантураси орқали илмий кадрлар тайёрлашга
катта эътибор қаратилган.
1991
йилда
илмий
кадрларни
тайёрлаш,
уларнинг
ижтимоий
ҳимояланишини
кучайтириш, фаннинг тажриба базасини ривожлантириш
соҳасида анча муаммолар бор бўлган.
Фанлар
Академияси тизимида юқори малакали кадрларнинг муҳим
сегментининг “оқиши” ва кўп йиллар давомида яратилган экспериментал ишлаб
чиқариш базасининг йўқ қилиниши тенденциялари мавжуд эди. Илмий
-
тадқиқот
кадрларини тайёрлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида муаммолар
мажмуаси пайдо бўлган.
1992 йилда Ҳукуматда Фанлар Академиясининг таклифларини тасдиқлаш
жараёни эски стереотиплар доирасида бўлган ва илм
-
фанни ривожлантириш учун
давлат бюджетидан ажратмалар миқдори ўзгаришсиз қолган.
1990 йиллар бошида Фанлар Академиясининг валюта фондидан бир доллар
ҳам ажратилмаган. Чет эл валютасининг етишмаслиги туфайли генетик
инженерия, генетика, биокимё, микробиология, биотехнология, физиология ва
биофизика соҳасидаги тадқиқотлар тўхтатилган.
Стажёр
-
тадқиқотчилик институтига ўқишга қабул қилиш суҳбат
натижаларига кўра амалга оширилади. Стажёр
-
тадқиқотчиларга стипендия ва
уларга бириктирилган илмий раҳбарларнинг меҳнатига ҳақ тўланади. Стажёр
-
тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига
тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўз Р ФА МА 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 4769
-
йиғмажилд. 1
-8-
б.
2.
У.Абдурасулов, Ш.Асадова. Ўзбекистон Фанлар академияси мустақиллик
йилларида: ривожланишнинг янги йўналишлари/Oʻzbekiston tarixi (Илмий
журнал). 4
/2013. -
Б.3
-22.
3.
Ўз Р ФА МА 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 4769
-
йиғма жилд. 17
-29-
б.
4.
Ўз Р ФА МА 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 4769
-
йиғма
жилд. 1
-8-
б.
5.
Ўз Р ФА МА 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 4770
-
йиғма жилд. 1
-6-
б.
6.
Ўз Р ФА МА 1
-
фонд, 1
-
рўйхат, 4825
-
йиғма жилд. 126
-132-
б.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
23
7.
У.Абдурасулов, Ш.Асадова. Ўзбекистон Фанлар академияси мустақиллик
йилларида: ривожланишнинг янги йўналишлари/Oʻzbekiston tarixi (Илмий
журнал). 4/2013.
-
Б.3
-22.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги “Олий
малакали илмий ва илмий
-
педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПФ–
4456-
сон фармони
9.
У.Абдурасулов, Ш.Асадова. Ўзбекистон Фанлар академияси мустақиллик
йилларида: ривожланишнинг янги йўналишлари/Oʻzbekiston tarixi (Илмий
журнал). 4/2013.
-
Б.3
-22.
10.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15
августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси президентининг
“республика олий таълим ва илмий
-
тадқиқот муассасалари ходимларининг
меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”
2018 йил 5 апрелдаги ПҚ
-3655-
сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи
миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий
-
техник фаолият натижалари жорий
этилишини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”
2018 йил 20 июлдаги ПҚ
-3876-
сон қарори)” 662
-
сон Қарори.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва
мухбир аъзолари фаолиятини янада рағбатлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ
-5292-
сон Фармони.
12.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24
декабрдаги “Илм
-
фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий,
илмий
-
педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга
ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида” ги 1030
-
сон қарори.
13.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги
“Ўз Р ФА илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш
ҳамда
самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 366
-
сонли қарори
14.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси жорий архиви, Илмий
кадрлар бошқармаси (2022 й. апрель) маълумотномаси.
-
Б.1.
15.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси жорий архиви,
Илмий
кадрлар бошқармаси (2022 й. апрель) маълумотномаси.
-
Б.1.
16.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6
ноябрдаги
“Илмий
даражали
кадрларни
тайёрлаш
жараёнларининг
шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 696
-
сон Қарори.
