История освоения и орошения Центральной Ферганы (1950-1991 годы)

Аннотация

В статье рассматриваются процессы освоения и орошения целинных земель в Центральной Фергане на основе первичных источников. Описывается формирование районов и совхозов на данных территориях в контексте политики хлопковой монополии советского правительства и увеличения поставок хлопка в Центральную часть страны, а также их негативные последствия. Кроме того, устанавливается хронология выделения капитальных средств из государственного бюджета и неделимых фондов колхозов для освоения новых земель в долине.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
CC BY f
76-84
26

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рузикулова , М. (2024). История освоения и орошения Центральной Ферганы (1950-1991 годы). Общество и инновации, 5(2), 76–84. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp76-84
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются процессы освоения и орошения целинных земель в Центральной Фергане на основе первичных источников. Описывается формирование районов и совхозов на данных территориях в контексте политики хлопковой монополии советского правительства и увеличения поставок хлопка в Центральную часть страны, а также их негативные последствия. Кроме того, устанавливается хронология выделения капитальных средств из государственного бюджета и неделимых фондов колхозов для освоения новых земель в долине.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The history of irrigation and land reclamation of Central

Ferghana (1950

1991)

Maftunakhon RUZIKULOVA

1

Ferghana State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024
Received in revised form
15 February 2024
Accepted 15 March 2024
Available online
25 April 2024

The article discusses the processes of development and

irrigation of virgin lands in Central Fergana based on primary

sources. The formation of districts and state farms in these

territories is described in the context of the policy of the cotton

monopoly of the Soviet government and the increase in cotton

supplies to the central part of the country, as well as their

negative consequences. In addition, a chronology is established

for the allocation of capital funds from the state budget and

indivisible collective farm funds for the development of new

lands in the valley.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp76-84

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Central Ferghana,

virgin lands,

irrigation,

state farm,

Soviet government,

cotton monoculture,

agriculture,

canal,

land reclamation,

“Ferghanavodstroy”.

Марказий Фарғонанинг суғорилиши ва ўзлаштирилиши

тарихи

(1950

–1991 йиллар)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Марказий Фарғона,

қўриқ

ерлар,

суғориш,

совхоз,

совет ҳукумати,

пахта яккаҳокимлиги,

қишлоқ

хўжалиги,

канал,

мелиорация,

“Ферганаводстрой”.

Мақолада Марказий Фарғона қўриқ, бўз ерларининг

ўзлаштирилиши, суғорилиши жараёнлари, шунингдек, совет

ҳокимиятининг пахта яккаҳокимлиги сиёсати таъсирида бу

ерда пахтачиликка ихтисослашган туман ва совхозларнинг

ташкил қилиниши ҳамда марказга пахта етиштириб

беришнинг ортиб бориши, унинг салбий оқибатлари

бирламчи манбалар ёрдамида таҳлил қилинган. Бундан

ташқари,

водийдаги

янги

ерларни

ўзлаштириш

тадбирларига давлат бюджети ва колхозларнинг бўлинмас

жамғармасидан капитал маблағлар ажратишнинг йилдан

-

йилга ортиб борганлиги хронологик тарзда баён қилинган

.

1

Doctoral student, Doctor of Philosophy in History (PhD), Ferghana State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

77

История освоения и орошения Центральной Ферганы

(1950

–1991 годы)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Центральная Фергана,
целинные земли,
ирригация,

совхоз,

советское правительство,
монокультура хлопка,

сельское хозяйство,

канал,

мелиорация,
«Ферганаводстрой».

В статье рассматриваются процессы освоения и

орошения целинных земель в Центральной Фергане на

основе

первичных

источников.

Описывается

формирование районов и совхозов на данных территориях

в контексте политики хлопковой монополии советского

правительства и увеличения поставок хлопка в

Центральную часть страны, а также их негативные
последствия. Кроме того, устанавливается хронология

выделения капитальных средств из государственного

бюджета и неделимых фондов колхозов для освоения

новых земель в долине.

Ўзбекистон Республикаси миллий мустақилликни қўлга киритгандан сўнг

ирригация

-

мелиорация ишлари тарихини холисона ва илмий тарзда тадқиқ этиш

масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган
Мурожаатномасида

энг

муҳим

соҳалар

қаторида

сув

хўжалигини

ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, қишлоқ хўжалигига тежамкор
суғориш технологияларини кенг жорий этиш, сув ресурсларини назорат қилиш ва
унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш каби қатор долзарб
вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур Мурожаатномада қуйидагилар баён

қилинди: “2020 йилда 44 минг гектар ерда ёки ўтган йилга нисбатан қарийб

4 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этамиз.
Бунинг учун давлат бюджетидан 300 миллиард сўм субсидия ажратилади.
Шунингдек, сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини, сувни назорат
қилиш

ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш зарур. Ушбу

масалалар Сув хўжалигини ривожлантириш концепциясида ўз аксини топиши
керак...” [21.

Б.

34] каби муҳим вазифалар белгиланган. Шу боисдан ҳам суғориш ва

ўзлаштириш тарихини тадқиқ этиш барча даврларда ҳам муҳим ҳисобланган.

Маълумки, совет ҳукумати республикада пахта етиштиришни янада

тараққий эттириш ва кўпайтириш мақсадларида суғорма деҳқончилик учун қулай
ҳудуд

ҳисобланган Фарғона водийсига муҳим эътибор қарата бошлади.

Ўзлаштириш ишлари “Чўл ўзлаштириш

мардлар иши” номли шиорлар остида

бошланди. Ана шу жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда бешинчи беш йиллик

(1951

–1955 й.й.) режасида ҳамда

1952 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон КП (б) нинг

IX съезди резолюцияларида пахтачиликни янада юксалтириш, шунингдек,
Фарғона водийсидаги суғориладиган ерлар ҳажмини кенгайтириш ва қўриқ
ерларни ўзлаштириш асосий масалалар сифатида таъкидлаб ўтилди. Юқоридаги
белгиланган вазифаларни ва СССР Министрлар Советининг қарорларини амалга
ошириш мақсадида Ўзбекистон КП Марказий Қўмитаси ҳамда республика
ҳукумати

томонидан 1952 йил 16 сентябрда кенгайтирилган қарор қабул

қилинган ва унда Марказий Фарғона ерларининг биринчи ва иккинчи навбатини
ўзлаштириш мақсадида ҳамда суғориш бўйича амалий вазифалар белгилаб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

78

берилган эди [27. Б.

126]. Ушбу қарорларда шу билан бирга Марказий Фарғонадаги

чўл ерларининг 1953 йилдан 1958 йилга қадар 36

000

га

ҳажмида ўзлаштирилиши

қайд этилди.

Совет ҳокимияти томонидан республикадаги янги ерларни ўзлаштириш

чора

-

тадбирлари ҳамда суғориш тизимини янада ривожлантиришга доир кўплаб

қарорлар

қабул қилинди. 1952 йил 16 ноябрдаги Ўзбекистон КП МҚ ва Ўзбекистон

ССР Министрлар Советининг қарорига асосан Марказий Фарғонанинг 65

000

га

янги ва қўриқ ерларни суғориш ишлари кўриб чиқилди [1.

В.

31]. Шу жумладан,

Ёзёвон ва Қизил Тигин чўллари

30 000

га

; Улуғнор канали тизими бўйича

6 000

га

; Охунбобоев номли канал тизими бўйича

14 000

га

; Фарғона, Андижон ва

Наманган областларидаги 15000

га

майдонни эгаллаган қўриқ ва қаровсиз ётган

ерлар. Бешинчи беш йиллик (1951–1955 йй.) давридан бошлаб Марказий
Фарғонанинг қўриқ ерларини ўзлаштириш бошланди [7.

В.

3]. Бу тадбирни амалга

оширишда республика ёшларини жалб этиш борасида мурожаатнома қабул қилинди.
Чунки фақат 1954–1958 йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 600 минг

га

ўзлаштирилиши керак эди. Мурожаатномага жавобан 1954 йилда Марказий Фарғона
қўриқ

ерларини ўзлаштириш учун 1

700 нафар ёшлар келди [8. Б. 35].

СССР Министрлар Совети ва КПСС МҚнинг “Ўзбекистон ССРда

1954

–1958 йилларда пахтачиликни янада ривожлантириш тўғрисида”[3

]

ги

1954 йил 9 февралидаги қарорида Фарғона водийсида 142 минг

га

майдонни, шу

жумладан 116 минг

га

майдонни Марказий Фарғонада ўзлаштириш ва суғориш

кўзда тутилди. Хусусан, Бўз тумани бўйича 1950 йилдан 1954 йилгача 2

803

га

ер

ўзлаштирилган бўлса, 1953–1958 йил ичида 2960

га

янги ер ўзлаштирилди [22].

Марказий Фарғонанинг ялпи майдони 532,4 минг

га

, шу жумладан нетто (соф)

ҳолидаги майдон

363,7 минг

га

эканлиги, шундан 1953 йилнинг 1 январига қадар

190,5 минг

га

ўзлаштирилган ер мавжудлиги кўрсатиб берилган эди [26.

Б.

28].

Колхозлараро Совет томонидан 1953 йилдан 1956 йилга қадар “Ферганаводстрой”
трести Марказий Фарғонадаги қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш бўйича
сезиларли даражадаги ишларни амалга оширганлиги эътироф этилди [7.

В.

5].

Ўзбекистон КП МҚ ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1953 йил

20 октябрдаги “Ўзбекистон ССРда суғориладиган ерларни кенгайтириш ва сув
хўжалигининг бундан кейинги ривожланиши чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

қарорига

кўра,

Наманган

областидаги

суғориладиган

майдонларнинг

1958 йилдаги ўсиши 38,0 минг

га

ни ташкил этганлигининг 1952 йилга нисбати

солиштирилди ва кўриб чиқилди. Бу майдонларнинг Марказий Фарғона ерлари
бўйича ўсиши 28,0 минг гектарни ташкил қилиб, мазкур даврда

1953

–1955 йилларда экиш учун 25,0 минг

га

тайёр бўлиши керак эди. Марказий

Фарғонада 1953 йил 1 январидан ўзлаштиришга эга қўриқ ва бўз ерларнинг
умумий майдони 173.2 минг

га

ташкил қилиб, жумладан

Фарғона области бўйича

89.6 минг

га

, Андижон области бўйича

83,6

га

[13]. 1953

–1955 йиллар давомида

Гулбоғ совхозидаги қўриқ ерлар 1,6 минг

га,

янги ерлар 6,3 минг

га

, Дамкўл янги

суғориш массивида эса янги ерлар 3,5 минг

га

ташкил қилган. Ўзлаштирилган

ерларда ташкил қилинган колхозларнинг бир гектар еридан 8

-

10 ц.гача пахта

ҳосили

олинди) [14].

1955 йилдаги режа бўйича қурилиш ташкилотлари томонидан амалга

оширилиши олдиндан кўзда тутилган ишларнинг натижаларига кўра, бирор бир


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

79

объект тугалланмаган ва эксплуатация учун берилмаган. Янги ерларни
ирригацион

-

мелиоратив жиҳатидан тайёрлаш 50

669

га

майдонда ўтказилди

,

жумладан, Фарғона области бўйича –

21 092

га

, Андижон области бўйича –

13 862

га

, Наманган области –

15 672

га

ни ташкил қилди. Ирригацион

-

мелиоратив

жиҳатдан 27

332

га

ер тайёр ҳисобланди, ундан 17592

га

қўриқ

ерлардир [1.В.2].

Марказий Фарғона ерларини суғориш ва ўзлаштиришга ўн йил давомида,

яъни 1953–1963 йиллар учун режага кўра 50753,3 минг сўм ажратилди, амалда
40425,8 минг сўм маблағ сарфланди. Шундан жамоа хўжаликларнинг бўлинмас
жамғармасидан режада 35309,9 минг, амалда 20170,9 минг; давлат бюджетидан
режада 15444,4 минг, амалда эса 20254,9 минг сўм харажатланди.

1953

–1960 йилларда Андижон вилояти жамоа хўжаликларининг режа бўйича

тўлов (взнос) маблағлари 38,8 млн. сўм бўлиб, Марказий Фарғона ерларини
суғориш ва ўзлаштиришга амалда 26,8 млн. сўм киритилди ёки у 69,2 %ни ташкил
қилди. 1961 йилда режа бўйича тўловлар 4346 минг сўм бўлиб, шу йилнинг

11 ноябрига жамоа хўжаликлар 1825 минг сўм киритди ёки у 42 % ни ташкил этди

[25]. 1953-

1973 йилларда Фарғона водийсида янги ерларни ўзлаштириш ва

суғоришга сарфланган капитал маблағлар эвазига пахта экин майдони 9,2 %га
ўсган ҳолда, бу кўрсаткич ҳосилдорликда 24,9 %, ялпи ҳосилда 42,8 %ни ташкил
этди [15.

В.

36]. Айтиш мумкинки, юқоридаги барча тадбирлар ва саъй

-

ҳаракатлар

республикада айнан пахтачиликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилди.

Марказий Фарғонада жами 75 минг

га

ердаги ички хўжалик тармоғи

қурилди. Наманган областида 1954 йилда 100 млн. м³ ҳажмли Косонсой сув
омбори ишга туширилди. Бу сув омборининг ишга туширилиши Наманган
атрофидаги кам сув туманларни суғориш имконини берди. Фарғона водийсида
Қорадарёда

-

Тешиктош тўғони, Сўх дарёсида

-

Сариқўрғон ва Қўқон сув узеллари

вужудга келтирилди, бу узеллар Қўқон атрофидаги туманларда 100 минг
гектардан кўпроқ ерда сувдан фойдаланишни яхшилади. 1955 йилга
мўлжалланган халқ хўжалиги режасининг лойиҳасида республикада сув хўжалиги
қурилиши

учун ажратиладиган маблағнинг 650 млн. га кўпайтирилиши кўзда

тутилди. ЎзССР Сув хўжалиги вазирлигининг ҳисобот маълумотлари баланси
бўйича шу йил 1 январдаги ҳолатга кўра, тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажми
республикада 409,6 млн. сўмни ташкил қилиб, биринчи ярим йилликда 40,9 млн.
сўм ҳажмидаги объектлар фойдаланишга киритилди. Шу билан бирга мазкур
йилда якунланмаган умумий қурилишнинг қолдиғи 368,7 млн.ни ташкил қилди.
Ушбу маблағларни кўп миқдорда ўзлаштирмаган ташкилотлар сирасига
қуйидагилар

кирди: Наманган область суғориш тизими бошқармаси

73,4 млн.

сўм, Мирзачўл қурилиш дирекцияси

64,8 млн. сўм, Қуйимозор қурилиш

дирекцияси

37,4 млн. сўм ва Фарғона вилоят суғориш тизими бошқармаси

31,1 млн. сўм.

Ўзбекистон КП МҚ ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил

26 февралдаги

қарорига

мувофиқ мазкур йилнинг 18 мартида Ўз ССР Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги “Марказий Фарғона ерларини суғориш ва ўзлаштириш

ишларини кучайтириш тўғрисида”ги

буйруқ чиқарди [2]. Унга асосан Марказий

Фарғона ерларини суғориш ва хўжалик жиҳатидан ўзлаштириш режаси

1956

–1961 йиллар даврида

80,0 минг гектар қўриқ ва бўз ерларни ташкил қилиб,

жумладан, у Фарғона областида

32,0 минг

га

, Андижон областида

28,0 минг

га

,

Наманган областида

20,0 минг

га

дан

иборат бўлди.1957 йилнинг 17 августида


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

80

Андижон область ижроия қўмитаси раиси ҳузурида Марказий Фарғонадаги янги

ерларни хўжалик ўзлаштириш

ва суғоришнинг комплекс схемаси техник кенгаш

мажлисида кўриб чиқилди. Мажлисда янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш

схемаси 173.2 минг

га

, ундан Андижон области бўйича

36.4 минг

га

, Наманган

области бўйича

49.7 минг

га

, Фарғона области бўйича эса

87.1 минг

га

миқдорни эгаллаганлиги таъкидланди [10].

1958 йилнинг 18 мартида ЎзССР Министрлар Совети “1958 йилнинг ҳосили

учун янги ва қўриқ (партов) ерларни ўзлаштириш тўғрисида” ги қарорни қабул

қилди. 1958 йил ҳосили учун янги ва қўриқ ерларни ўзлаштиришга тайёрлаш

ЎзССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон КП МҚнинг 1957 йил 23 сентябрдаги

белгиланган қарорига асосан 36,2 минг

га

ҳажмдаги

ерлар республика областлари

ва Қорақалпоғистон АССРда қониқарсиз тарзда бажарилаётганлиги ЎзССР

Министрлар Совети томонидан қайд этилди. 1958 йил 10 мартидаги ҳолатга кўра

фақат 25 минг

га

ирригацион

-

мелиоратив тайёрланди, режа бўйича 29 минг

га

майдондан 17,2 минг

га

майдонни планини тузиш ўтказилди [8]. Фарғона,

Наманган ва Андижон область ижроия қўмиталарига Марказий Фарғонанинг сув

хўжалиги қурилиши бўйича Колхозлараро Советга колхозларнинг барча

қарзларини

узиш ва қарздорликни таъминлаш вазифаси юклатилди.

1958 йил 21 апрелда Ўзбекистон КП МҚ ва ЎзССР Министрлар Совети

“Марказий Фарғонадаги янги ва қўриқ ерларни суғориш ва ўзлаштириш бўйича

ишларни кучайтириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди [15.В.95]. 1957 йилдаги

режа бўйича 12,6 минг

га

майдон ЎзССР Сув хўжалик вазирлиги ва унинг

“Ферганаводстрой” қурилиш трести томонидан ирригация

-

мелиорация жиҳатдан

тайёрланиши керак эди, унинг ўрнига эса 4,6 минг

га

тайёрланди.

1959 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра, бутун Марказий Фарғона объектлари

эксплуатацияси бўйича 377826,00 минг сўм капитал маблағ тайёрланди, ундан

фақат 172644,64 минг сўми эксплуатация учун ажратилди [4]. Шу йил 23 январда

Ўзбекистон КП МҚ ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “1959 йилда

Марказий Фарғона ерларини суғориш ва ўзлаштириш бўйича қурилиш иши

дастурини тасдиқлаш ҳақида” ги қарорни қабул қилди. Ушбу ўрнатилган режага

мувофиқ Марказий Фарғона массивидаги суғориладиган ерларнинг ўсиши

миқдори 13

000

га

, амалда эса 10230

га

режалаштирилди, шу жумладан,

1959 йилдаги экиш учун 7228

га

[24.

В.

232]. 1959 йил 3 августда Ўзбекистон КП

Марказий Қўмитаси ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети “1959–1965 йилларда

Марказий Фарғонада

қўриқ

ва бўз ерларни суғориш ва ўзлаштириш тўғрисида”ги

қарорни қабул қилди [9.В.48]. Ушбу қарор асосида Марказий Фарғона ҳудудларини

сув билан таъминлашни янада кўпайтириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини

яхшилаш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. “Қишлоқ хўжалиги

оборотига 36 минг гектардан ортиқроқ бўз ва қаровсиз ётган ташландиқ ерлар

киритилди, 250 км дан ортиқроқ автомобиль йўллари қурилди, 22 та колхоз

посёлкалари барпо қилинди” [16].

Шу йилнинг 9 ноябрида юқоридаги қарорга мувофиқ Андижон область

қишлоқ

хўжалиги бошқармаси “1959–1965 йилларда Марказий Фарғонада

қўриқ

ва бўз ерларни суғориш ва ўзлаштириш тўғрисида”ги буйруқ эълон қилиб [5],

Марказий Фарғонада 1959

-

1965 йиллар мобайнида янги ўзлаштириладиган 24,8

га

миқдоридаги ерларни тайёрлаш юзасидан бажариладиган топшириқ туманлар

бўйича тасдиқланди [17]. ЎзССР Қишлоқ ва сув хўжаликлари вазирликлари

зиммасига 1959 йил давомида Марказий Фарғона ерларини суғориш ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

81

ўзлаштиришнинг бош схемасини ва унинг алоҳида массивлар бўйича

проектларини кўриб чиқиш, лойиҳавий хўжаликлар майдонини 2,0–2,5 минг

га

ҳажмида кенгайтириш юклатилди [9. В. 52].

1960 йил 18 мартда ЎзССР Сув хўжалиги вазирлиги “1960 йилда Марказий

Фарғона ерларини суғориш ва ўзлаштириш бўйича қурилиш иши дастури
тўғрисида”ги буйруқ эълон қилди [19.В.31]. Ушбу буйруқда ЎзССР Сув хўжалиги
вазирлигининг Марказий Фарғона объектларини

капитал маблағ билан

таъминлаш режаси ўрнатилди ва “Ферганаводстрой” трестини 1960 йилда

111.151 минг сўм миқдорида маблағ билан таъминлаш тасдиқланди. 1960 йилнинг
21 мартида Ўз ССР Қишлоқ хўжалик вазирлиги “1960 йилда Марказий Фарғона
ерларини суғориш ва ўзлаштириш бўйича қурилиш ишлари дастурларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ эълон қилди [21]. Ушбу буйруқда Ўзбекистон КП
МҚ ва Ўз ССР Министрлар Советининг 9 март 1960 йилдаги қарорига асосан
қуйидагилар

тасдиқланди, жумладан, Марказий Фарғона ерларини суғориш ва

ўзлаштириш бўйича қурилиш ишлари дастурига 1960 йилда 187.156 минг сўм
миқдоридаги маблағ ажратилди. 1960 йил 14 июлдаги Ўз ССР Министрлар
Советининг “Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш бўйича қурилиш ишларига
колхозларнинг бўлинмас фонди маблағлари тўлови режасининг бажарилиши
тўғрисида” ги қарорида колхозлараро совет томонидан қурилиш ишларига

43210 минг сўм сарфланиши керак эди, амалда эса фақат 17

874 минг сўм

ҳажмидаги

маблағ ишлатилди. “Ферганаводстрой” трести томонидан сув хўжалиги

қурилишига 22400 минг сўм маблағдан 10629 минг сўми киритилди

[15.

В.

28].

1961 йил 12 майда Ўзбекистон КП МҚ ва Ўзбекистон ССР Министрлар

Советининг “Марказий Фарғонада қўриқ ерларни ўзлаштиришнинг бориши
тўғрисида”ги қарорни қабул қилди [23]. Ушбу қарорда ЎзССР Сув ва қишлоқ
хўжалик вазирликлари, Андижон область партия комитети ва область ижроия
комитети томонидан Марказий Фарғона ерларидаги суғориш бўйича барча
ишларни 1965 йилда тугатиш таклифи маъқулланди. 1953 йилдан 1961 йилга
қадар

60,6 минг

га

ернинг ирригация

-

мелиорация

жиҳатдан тайёрланди, ундан

1960 йилда 41, 0 минг

га

колхозлар ва совхозларда экин билан банд қилинди [6].

1961

1965

йилларда Марказий Фарғона ерларининг 122,2 минг

га

майдонидаги қолган барча қўриқ ерларни суғориш ундан Фарғона обалсти бўйича

67,8 минг

га

ва Андижон области бўйича

54,4 минг

га

[24.

В.

237] ерларидаги

умумий ишларни якунлаш тўғрисидаги қарорга асосан Марказий Фарғона
ерларини қишлоқ хўжалиги жиҳатидан ўзлаштириш ва ирригация

-

мелиорация

ҳолатида

тайёрланди. Бутун Марказий Фарғона ерлари

ирригация

-

мелиорация

жиҳатидан жами 122,2 минг

га

ҳажмида тайёрланди. Бу аввалги йилларга

нисбатан ерларни ирригация

-

мелиорация жиҳатдан тайёрлаш соҳасида анча

юқори кўрсаткични ташкил қилади. Қишлоқ хўжалик ўзлаштириш ишлари

1961

–1965 йилларда жами 101 минг

га

ташкил этиб, ундан 60,2 минг

га

колхозларга, шунингдек, 40,8

га

хўжалик жиҳатдан ўзлаштирилган совхозларга

тўғри келди [12].

Қисқа

муддат ичида Марказий Фарғонадаги қўриқ ва бўз ерларни

ўзлаштириш ҳамда Фарғона водийсидаги колхозларнинг имкониятларини ҳисобга
олган ҳолда 1961

-

1966 йилларда вилоят ташкилотларининг қуйидаги таклифлари

қабул

қилинди. Унга кўра, Фарғона областида мавжуд 20,3 минг

га

қўриқ


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

82

ерларидаги пахтачилик совхозлари

ва

яна

17,3 минг

га

иккита совхоз ташкил

қилинади, Андижон области бўйича 8,6 минг

га

мавжуд совхозлар ва 20,6 минг

га

совхозлар ташкил қилинади [18].

1961 йилнинг 1 июлига қадар Марказий Фарғона ерларини суғориш ва

ўзлаштириш бўйича Колхозлараро Совет Фарғона ҳамда Андижон областларида
иш олиб борди. 1960 йилда Колхозлараро Совет 7

710

га

ерларнинг ирригация

-

мелиорация тайёргарлиги масаласи муҳокама қилинди. Ундан 2

240

га

Андижон

областига, 5

470

га

Фарғона областига тўғри келди. 1961 йилдаги ҳисоботда фақат

Фарғона области бўйича 6

333

га

ерлар ирригацион

-

мелиоратив жиҳатдан

тайёрланганлиги кўрсатилган [19.

В.

21]. Ундан 5030

га

қўриқ ерларни дастлабки

тайёрлаш учун, 1303

га

эса илгари тайёрланган ерлардаги такрорий ишлар учун

ажратилди. СССР Министрлар Советининг 1962 йил 2 сентябрдаги қарорида
ЎзССРнинг Фарғона ва Андижон областларидаги яъни айнан Марказий Фарғона
ерларидаги олиб борилаётган ўзлаштириш ва суғориш ишлари кўзда тутилди [20].
Ўтган йиллар давомида Марказий Фарғонада сезиларли даражада ишлар
бажарилди. 60 минг

га

янги ерлар қишлоқ хўжалиги оборотига киритилди,

22 та янги колхоз ва 2 та пахтачилик совхозига асос солинди, кўпгина суғориш ва
қуритиш

колхозлари, автомобиль йўллари ва 26 поселка учун колхоз ва совхозлар

барпо этилди.

Марказ ҳукумати ўз диққат

-

эътиборини пахта етиштириш учун қулай иқлим

ва шароитга эга бўлган Фарғона водийсига қаратди. Ана шу мақсадларда бу ерда
суғориш иншоотларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш тадбирлари кучайди.
Хусусан, дастлабки йилларда Катта Фарғона каналининг сув сарфи 100 м³/с ни
ташкил этган бўлса, икки марта қатор реконструкциялар натижаси ўлароқ

1956 йилда унинг сув ўтказиш қобилияти 185 м³/с га оширилди. 1962 йилда
Норин дарёсига бош иншоот қурилгандан сўнг эса 211 м³/с га етказилди.

1955

–1959 йилларда Фарғона водийсида 10 минг

га

ерга сув берадиган 9 та

насос станцияси ишга туширилди. 1957 йилда Наманган области Янгиқўрғон
районида қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳосил олишни янада кўпайтириш
мақсадида Шимолий Фарғона каналига собиқ “Пахталиқкўл” давлат хўжалигидаги

325

га

ерларни суғориш учун секундига 300 л сув харажатли икки ўтказгичли

“Пахталиқкўл” насос станцияси барпо этилди. 1958 йилда “Пахталиқкўл” давлат
хўжалигининг тугатилиши натижасида унинг ерлари қуйидагича тартибда
тақсимланди: “Ленинград” жамоа хўжалигига пахта экиш учун 136

га

ҳамда

“Пахталиқкўл” тубсанаториясининг ёрдамчи хўжаликларига 189

га

берилди.

Насос станцияси 150 мингга яқин баланс қиймати билан мазкур тубсанаторийга
берилди.

Фарғона область партия қўмитаси 1957 йил 2 декабрда “Катта Фарғона

каналини реконструкция қилиш тўғрисида”ги масалани атрофлича кўриб чиқди ва

мазкур сув берувчи канални реконструкция қилиш, қуриш натижасида унинг сув

ўтказиш қобилияти реконструкция меъёрида кўзда тутилган 100 м³ ўрнига

175 м³ га ортди. Каналдан фойдаланишнинг биринчи йилида ундан 23 минг

га

майдон сув ичган бўлса, 1959 йилда эса мазкур кўрсаткич 125 минг

га

га ўсди.

1957

–1958 йилларда республикадаги йирик ирригация иншооти

Сўх дарёсида

Қўқон гидроузели барпо этилди. Мазкур гидроиншоот Қўқон гуруҳи районидаги

60 минг

га

суғориладиган майдонларни сув билан таъминлаш имконини берди.

1958 йилнинг охирида Катта Фарғона каналининг узунлиги 43 км марказий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

83

участкаси реконструкция қилинди, унинг сув ўтказиш қобилияти эса 30 м³/сек

етказилди.

1964 йилгача Марказий Фарғонанинг янги суғориладиган массивларида

2000 км дан узунроқ турли каналлар, 2000 км дан ортиқроқ ер ости канал

-

қувур ва

коллекторлар, 7000 тадан кўп гидротехник иншоотлар қурилди [11.

Б.

48].

Ўзбекистон КП МҚнинг 1964 йил 21 сентябрда “1965 йилда янги ва бўз ерларни

экишга тайёрлаш тўғрисида” ги қарорига асосан Фарғона область қишлоқ ижроия

қўмитаси

томонидан 1965 йилда областдаги янги ерларни экиш давридаги ўсиб

бориши

6093

га

, ундан 984

га

1964 йилда қишлоқ хўжалиги оборотидаги

маблағлардан тушган, 3958

га

Марказий Фарғонада экишга қадар тайёрланган ва

янги тайёрлаш ишлари

1151

га

ҳажмида бажарилди [24.

В.

67].

Фарғона области Қува районидаги Каркидон сув омбори қурилиши

1962 йилда бошланиб, 1967 йилнинг октябрида тугалланди. Бу табиий

шароитдаги сув омбори майдони 9,65 км² бўлиб, у 200 млн. м³ сув тўплаш

имкониятига эга бўлди. У Қувасой (Исфайрамсой дарёси ирмоқлари) дарёсида

барпо этилган бўлиб, фойдали сиғими 218,4 м³

га тенг. Тўғонга 3,4 млн. м³ шағал

-

қумли тупроқ, 2,4 млн. м³ қумоқ тупроқ тўкилди, 60 минг м³ бетон ва темир

-

бетон

ётқизилди. Сув омборининг ишга туширилиши билан Андижон ва Фарғона

областларининг Жанубий Фарғона каналидан сув ичган 69 минг

га

суғориладиган

ерларини оби

-

ҳаёт билан таъминлашни яхшилади.

Собиқ СССР Министрлар Советининг 1963 йил 15 мартдаги қарорига асосан

Андижон сув омбори барпо этилди. У собиқ Иттифоқнинг марказий давлат

бюджети ҳисобидан амалга оширилди. 1969 йилда (ўша йил нархида) мазкур

иншоотнинг умумий нархи 332,5 млн. сўмни ташкил қилиб, амалда 297,0 млн.

сўммиқдоридаги маблағ ўзлаштирилди [26]. Фарғона областида 15 йил

(1966

–1980 йй.) мобайнида кўплаб суғориш ишлари уддаланди. Жумладан,

“Марказий Фарғонанинг 42,2 минг

га

дан зиёд ери ўзлаштирилди. Экин

майдонлари қарийб 300 минг

га

га етди. Шу давр ичида Каркидон, Қўрғонтепа сув

омборлари қурилди”

[27]. 1977 йилда “Наманганводстрой” трестининг совети

томонидан янги ерларни ўзлаштириш бўйича белгиланган топшириқни бажариш

бўйича жорий йил биринчи чорагида 460

га

янги ерларни киритиш вазифаси

қўйилди. Жумладан, шу йил 8 февраль ҳолатига кўра М

-

1 каналининг иккинчи

навбати бўйича 40

га

янги суғориладиган ерлар ўзлаштирилди, 4,9 км труба

ётқизилди. Қурилиш

-

монтаж ишлари февраль ойининг биринчи ўн кунлигида

57 минг рубль ўрнига 16 минг рубль, ёки 28 % га бажарилди. Айниқса, февраль

ойида топширилиши режалаштирилган Задарё (Мингбулоқ) тумани 184

га

майдонли “Комсомол” жамоа хўжалигидаги суғориладиган ерлар бўйича ишлар

тўла адо этилмади. Қўриқ ўрнида барпо этилган Бўз районида 1978 йилнинг ўн

бир ойида 40

га

ер ўзлаштирилди, 1

442

га

ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди,

662

га

ер капитал планировка қилинди, 1

100

га

ердаги суғориш тармоқлари

реконструкция қилинди, 14 км йўл қурилиб, шағалланди ва 16,5 км ёпиқ зовур

қурилиб, фойдаланишга топширилди

Хуллас, 1950–1991 йилларда Марказий Фарғона ерларида ҳам ирригация

-

мелиорация ишларининг юқори даражада тараққий эттирилиши биринчи ўринда
пахта яккаҳокимлиги сиёсати таъсирида кечди. Хусусан пахтачилик соҳасини
ривожлантирилиши ижобий томонлари билан бирга айрим салбий оқибатларни ҳам
келтириб чиқарди. Бу ердаги ўзлаштириш ва суғориш ишлари катта ҳажмда амалга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

84

оширилди. Бироқ, мазкур ўтган даврда қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш масаласида,
уларга капитал маблағлар ажратишда, ҳукумат органлари томонидан чиқарилган
қарорлар

кўплаб жойларда ижро этилмади. Айниқса, қўриқ ерларни ўзлаштиришга

ажратилган капитал маблағлардан тўлақонли ҳолатда фойдаланилмади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Андижон вилоят давлат архиви (АВДА), 608

-

фонд, 1

-

рўйхат, 932

-

йиғмажилд.

2.

АВДА, 619

-

фонд

, 1-

рўйхат, 113

-

йиғмажилд, 107

-

варақ.

3.

АВДА, 608

-

фонд

, 1-

рўйхат, 955

-

йиғмажилд, 12

-

варақ.

4.

АВДА, 608

-

фонд

, 1-

рўйхат, 1177

-

йиғмажилд, 43

-

варақ.

5.

АВДА, 619

-

фонд

, 1-

рўйхат, 140

-

йиғмажилд, 203

-

варақ.

6.

АВДА, 608

-

фонд

, 1-

рўйхат, 1451

-

йиғмажилд, 16

-

варақ.

7.

Наманган вилоят давлат архиви (НВДА), 275

-

фонд

, 1-

рўйхат, 1341

-

йиғмажилд.

8.

НВДА, 317

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1330

-

йиғмажилд, 9

-

варақ.

9.

НВДА, 317

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1421

-

йиғмажилд, 48

-

варақ.

10.

Насритдинов Қ.М. Ўзбекистонда ирригация

-

мелиорация қурилишининг

ривожланиши ва унинг ижтимоий

-

иқтисодий оқибатлари (1981

-

1990 йиллар):

Тарих фан.номз. ... дис.

-

Андижон, 1994.

-

147 б.

11.

Очилов Н.

Ўзбекистонда ирригация

-

мелиорация ишлари (1946

-1964).

Тошкент: Фан, 1991.

-

104 б.

12.

Фарғона вилоят давлат архиви (ФВДА), 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат,

14-

йиғмажилд, 1

-

варақ.

13.

ФВДА, 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат, 80

-

йиғма жилд, 6

-

варақ.

14.

ФВДА, 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат, 87

-

йиғмажилд, 57

-

варақ

15.

ФВДА, 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат, 13

-

йиғмажилд.

16.

ФВДА, 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат, 59

-

йиғмажилд.

17.

ФВДА, 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат, 47

-

йиғмажилд, 3

-

варақ.

18.

ФВДА, 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат, 91

-

йиғмажилд.

19.

ФВДА, 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат, 98

-

йиғмажилд, 15

-

варақ.

20.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь. www.prezident.uz.

21.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Андижон

вилоят бўлими (ЎзР ПАА АВБ), 155

-

фонд, 1

-

рўйхат, 201

-

йиғмажилд, 5

-

варақ.

22.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.2483

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1382

-

йиғмажилд, 285

-

варақ

23.

Ўзбекистон Миллий архиви, 2483

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1595

-

йиғмажилд.

24.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.90

-

фонд, 10

-

рўйхат, 303

-

йиғмажилд, 124

-

варақ.

25.

ЎзР ПАА АВБ, 155

-

фонд,

2-

рўйхат, 190

-

йиғмажилд, 3

-

варақ.

26.

ЎзР ПАА АВБ, 155

-

фонд, 2

-

рўйхат, 183

-

йиғмажилд, 88

-

варақ.

27.

Ғофуров

А. Ирригация ва мелиорацияни ривожлантиришнинг иқтисодий

проблемалари

.-

Тошкент: Ўзбекистон, 1974.

-

126 б.

Библиографические ссылки

Андижон вилоят давлат архиви (АВДА), 608-фонд, 1-рўйхат, 932- йиғмажилд.

АВДА, 619- фонд, 1-рўйхат, 113- йиғмажилд, 107-варақ.

АВДА, 608- фонд, 1-рўйхат, 955- йиғмажилд, 12-варақ.

АВДА, 608- фонд, 1-рўйхат, 1177- йиғмажилд, 43 -варақ.

АВДА, 619- фонд, 1-рўйхат, 140- йиғмажилд, 203 -варақ.

АВДА, 608- фонд, 1-рўйхат, 1451- йиғмажилд, 16 -варақ.

Наманган вилоят давлат архиви (НВДА), 275- фонд, 1-рўйхат, 1341- йиғмажилд.

НВДА, 317- фонд, 1-рўйхат, 1330- йиғмажилд, 9-варақ.

НВДА, 317- фонд, 1-рўйхат, 1421- йиғмажилд, 48 -варақ.

Насритдинов Қ.М. Ўзбекистонда ирригация-мелиорация қурилишининг ривожланиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари (1981-1990 йиллар): Тарих фан.номз. ... дис.- Андижон, 1994.-147 б.

Очилов Н. Ўзбекистонда ирригация- мелиорация ишлари (1946 -1964).-Тошкент: Фан, 1991. -104 б.

Фарғона вилоят давлат архиви (ФВДА), 1151- фонд, 1-рўйхат, 14- йиғмажилд, 1-варақ.

ФВДА, 1151- фонд, 1-рўйхат, 80-йиғма жилд, 6-варақ.

ФВДА, 1151- фонд, 1-рўйхат, 87- йиғмажилд, 57-варақ

ФВДА, 1151- фонд, 1-рўйхат, 13- йиғмажилд.

ФВДА, 1151- фонд, 1-рўйхат, 59- йиғмажилд.

ФВДА, 1151- фонд, 1-рўйхат, 47- йиғмажилд, 3-варақ.

ФВДА, 1151- фонд, 1-рўйхат, 91- йиғмажилд.

ФВДА, 1151- фонд, 1-рўйхат, 98- йиғмажилд, 15-варақ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь. www.prezident.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Андижон вилоят бўлими (ЎзР ПАА АВБ), 155- фонд, 1-рўйхат, 201- йиғмажилд, 5-варақ.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.2483- фонд, 1-рўйхат, 1382- йиғмажилд, 285-варақ

Ўзбекистон Миллий архиви, 2483- фонд, 1-рўйхат, 1595- йиғмажилд.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.90- фонд, 10-рўйхат, 303- йиғмажилд, 124-варақ.

ЎзР ПАА АВБ, 155- фонд, 2-рўйхат, 190- йиғмажилд, 3-варақ.

ЎзР ПАА АВБ, 155- фонд, 2-рўйхат, 183- йиғмажилд, 88-варақ.

Ғофуров А. Ирригация ва мелиорацияни ривожлантиришнинг иқтисодий проблемалари.-Тошкент: Ўзбекистон, 1974.-126 б.