Авторы

  • Шавкатжон Рахимов
    Старший прокурор управления Генеральной прокуратуры, старший советник юстиции, доктор философии по юридическим наукам (PhD)

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp577-585

Ключевые слова:

водное право прокурорский надзор исполнение законов предмет надзора экологическая безопасность конституционная проверка водные ресурсы правовая соответствие механизмы контроля нормативные акты

Аннотация

В статье рассматриваются правовые основы и практические аспекты прокурорского надзора за исполнением законодательства об использовании и охране водных ресурсов. Автор анализирует предмет, цели и задачи надзора, опираясь на положения Закона «О прокуратуре», президентские указы, постановления правительства и научные взгляды ведущих юристов. Особое внимание уделяется вопросам конституционного соответствия принимаемых актов, результативности прокурорских проверок и проблемам в реализации водоохранного законодательства. Делается вывод о необходимости закрепления расширенного предмета прокурорского надзора на законодательном уровне и внедрения высокотехнологичных методов надзорной деятельности.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Subject of Prosecutorial Oversight over the Enforcement
of Water Legislation

Shavkatjon RAKHIMOV

1


Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's Office, Senior Counselor of Justice,

PhD in Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2025
Received in revised form

15 January 2025

Accepted 25 February 2025

Available online

25 March 2025

This article provides a comprehensive legal and practical

analysis of prosecutorial oversight in the enforcement of water-

related legislation in Uzbekistan. It examines the subject, goals,
and objectives of such oversight based on the Law "On the

Prosecutor’s Office," presidential decrees, government

regulations, and scholarly opinions. The author emphasizes the

significance of ensuring compliance with the Constitution, the
effectiveness of prosecutor-led inspections, and the need for

clear legislative definitions of oversight boundaries. The article

concludes that enhancing the prosecutorial function in the

water sector is vital for sustainable resource management and
legal integrity.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp

577-585

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

water law,

prosecutorial oversight,

law enforcement,

scope of control,
environmental security,
constitutional compliance,

water resources,

legal conformity,

monitoring mechanisms,

regulatory acts.

Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан
прокурор назоратининг предмети

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

сув ҳуқуқи,

прокурор назорати,

қонун

ижроси,

назорат предмети,
экологик хавфсизлик,
конституциявий
мувофиқлик,

сув ресурслари,

ҳуқуқий

мувофиқлик,

назорат механизмлари,

Мазкур мақолада сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

ижроси устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари,

унинг предмети, мақсад ва вазифалари чуқур таҳлил
қилинган. Муаллиф амалдаги қонунлар, Бош прокурор

буйруқлари, ҳуқуқшунос олимларнинг қарашлари ва

ҳуқуқий

амалиётга таянган ҳолда сув соҳасида прокурор

назорати

қандай

самарали

амалга

оширилиши

мумкинлигини ёритади. Хусусан, қонунлар ижросини

таъминлашда Президент ва Ҳукумат қарорларининг

1

Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's Office, Senior Counselor of Justice, PhD in Law


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

578

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

.

муҳимлиги, прокурор текширувларининг ўзига хос

жиҳатлари ва назоратнинг амалий натижалари таҳлил
қилинади.

Мақолада

сув

ресурсларидан

оқилона

фойдаланишни таъминлашда прокурор назоратининг ўрни

ва келажакдаги ривожланиш йўналишлари очиб берилган.

Предмет прокурорского надзора за исполнением
законодательства о воде

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

водное право,
прокурорский надзор,
исполнение законов,

предмет надзора,
экологическая
безопасность,
конституционная

проверка,

водные ресурсы,

правовая соответствие,

механизмы контроля,
нормативные акты

.

В статье рассматриваются правовые основы и

практические

аспекты

прокурорского

надзора

за

исполнением законодательства об использовании и охране
водных ресурсов. Автор анализирует предмет, цели и

задачи надзора, опираясь на положения Закона «О

прокуратуре», президентские указы, постановления

правительства и научные взгляды ведущих юристов.
Особое внимание уделяется вопросам конституционного

соответствия принимаемых актов, результативности

прокурорских проверок и проблемам в реализации

водоохранного законодательства. Делается вывод о
необходимости закрепления расширенного предмета

прокурорского надзора на законодательном уровне и

внедрения высокотехнологичных методов надзорной

деятельности

.

Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор

назоратининг самарадорлиги унинг предмети, чегаралари, мақсад ва вазифалари
аниқ белгиланганлигига бевосита боғлиқ бўлади.

Прокурор назоратининг предмети, мақсад ва вазифалари борасида Б.Х.Пўлатов,

Ф.Х.Рахимов, З.С.Ибрагимов, О.М.Мадалиев, И.А.Жўраев, А.Б.Комилов, Б.И.Исмоилов
каби мамлакатимиз ҳуқуқшунос олимлари ўз асарларида тўхталиб ўтган.

Хусусан, Б.Х.Пўлатов қонунларнинг ижроси назорат предметининг ядроси

сифатида намоён бўлишини, бундай ёндашув прокуратуранинг назорат органи
сифатидаги ўзига хос мақомини ҳамда унинг бош вазифаларидан бўлмиш
қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлаш юзасидан қонунда
белгиланган ҳуқуқий кучини акс эттиришини таъкидлайди.[1]

Яна бир бошқа манбада прокурор назоратининг предмети –

прокуратура

фаолиятининг асосий йўналишларида белгиланган ҳуқуқий муносабатлар эканлиги
баён этилади.[2]

Ҳуқуқшунос

олим А.Б.Комилов ўз тадқиқотларида прокурор назорати

предмети тушунчасига Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни

20-

моддасида ифодаланган норма мазмунидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш

мақсадга мувофиқлигини, ушбу моддада қонунларнинг ижро этилиши ва қабул
қилинаётган ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқлиги назорат
предмети сифатида нисбатан тўғри кўрсатилганлигини, прокурор қонунлар ижроси
устидан назоратни амалга оширар экан, қонунларнинг ижро этилиши ҳамда қабул


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

579

қилинаётган

ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқлигига ўз диққат

эътиборини қаратиши зарурлигини таъкидлайди.[3]

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни

20-

моддасида қонунлар ижроси устидан назорат предмети назарда тутилган. Унга

кўра, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар
ҳамда

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг

ҳарбий қисмлари, ҳарбий

тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро
этилиши, шунингдек улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат предмети
ҳисобланади.[4]

Таъкидлаш жоизки, сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

ижроси устидан прокурор назоратининг предметини аниқлашда юқоридаги
Қонуннинг

20-

моддасида назарда тутилган нормалар мазмунидан келиб чиқилади.

Бироқ, шу билан биргаликда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер, ўрмон, ер ости бойликлари тўғрисидаги, сув
ресурсларини, атмосфера ҳавосини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш
ҳамда

улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш,

ушбу соҳаларда қабул қилинаётган ҳужжатларнинг амалда қонунчиликка
мувофиқлигини назорат қилиб бориш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош
прокурорининг буйруқларида берилган кўрсатмаларга ҳам эътибор бериш талаб
этилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 7
ноябрдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат
самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 160

-

сон буйруғи 4.1

-

бандида қишлоқ

хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш тартиблари ва меъёрларига

риоя

этилиши устидан таъсирчан прокурор назорати ўрнатилиши, бу борадаги назорат
тадбирларида тизимли камчиликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари
кўриб борилиши юзасидан кўрсатмалар берилган.

Шунингдек,

қонунбузилишларга

йўл

қўйган

шахсларга

нисбатан

жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, мелиорация ва бошқа сув хўжалиги
ишларини бажаришга ихтисослашган давлат унитар корхоналари томонидан
қонунчиликда

белгиланган вазифаларнинг ижроси устидан назоратни кучайтириш,

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқава сувларни сув объектларига
оқизиш, шунингдек, сув объектларига бошқача тарзда зарар етказиш ҳолатларини
аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда
ҳар

чоракда камида бир маротаба мониторинг ўтказилишини таъминлаш каби

вазифалар юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 24

ноябрдаги “Ижтимоий ва иқтисодий қонунчилик ижроси устидан прокурор
назоратини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғида ҳам назорат
тадбирларида табиатни муҳофаза

қилиш ва табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш, ер, ўрмон, ер ости бойликлари тўгрисидаги, сув ресурсларини,
атмосфера ҳавосини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан
фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросига алоҳида эътибор қаратилиши
юзасидан кўрсатмалар берилган.[5]


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

580

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг

“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 20

-

моддасига асосланган ҳолда инсон ва

фуқароларнинг қулай атроф

-

муҳитга бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши ва ҳимоя

қилиниши сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан
прокурор назорати предметининг ажралмас қисми ҳисобланади, деган хулосага
келиш мумкин.

Шунингдек, таҳлиллар асосида қуйидагилар сувдан фойдаланиш тўғрисидаги

қонунчилик

ижроси устидан прокурор назорати предмети бўлиб ҳисобланиши

ҳақида хулоса илгари сурилади:

-

сув ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва қўриқлашнинг муҳим асосларини

ўзида белгилаган мамлакатимиз Конституциясининг қоидаларига риоя қилиш;

-

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 20

-

моддасида назарда тутилган қонунларнинг ижро этилиши ва қабул қилинаётган
ҳужжатларнинг

қонунларга мувофиқлигини аниқлаш;

-

ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Ўзбекистон

Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш.

Шу ўринда юридик адабиётларда қонун ости норматив ҳуқуқий ҳужжатлар

прокурор назорати предмети бўлиш ёки бўлмаслиги борасида турли баҳс

-

мунозаралар илгари сурилади. Масалан, В.Б.Ястребовнинг фикрича, қонун ости
норматив ҳуқуқий ҳужжатлар прокурор назорати предмети бўлмаслиги керак. Унинг
фикрича, албатта, қонун ости ҳужжатларини билиш ва уларни назорат амалиётида
ҳисобга

олиш зарур, лекин бундан прокурор назорати қонун ости ҳужжатларининг

бажарилиши устидан назоратни ўз ичига олиши керак деган хулосага келиш учун
етарли асос йўқ.[6] Бошқа бир олим К.А.Бижанова, аксинча, назорат қилинадиган
норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

доирасини

кенгайтириш

тарафдорлари

мавжудлигини, уларнинг фикрича, вазирлик ва идораларнинг ҳужжатлари ҳам
прокурор

назоратининг

предмети

бўлиши

мумкинлиги

ҳақида

фикр

билдирилганлигини баён этади. Бироқ К.А.Бижанованинг ўзи Президентнинг
фармонлари, Ҳукумат қарорлари, ижро этувчи органларнинг норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларининг

прокурор назорати предметига киритилиши прокурор назорати

самарадорлигини пасайтиришига олиб келади, деган фикрни илгари суради ва
прокуратуранинг бошқа давлат органлари билан алмаштирмаслик лозимлигини
таъкидлайди.[7]

Бизнинг назаримизда В.Б.Ястребов ва К.А.Бижанованинг фикрлари бир мунча

баҳсли

ҳисобланади. Зеро, масалан, сув тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан

прокурор назоратининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлашда
прокурорларнинг фақат қонунлар эмас, балки ушбу муносабатларни тартибга
солувчи қонун ости норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам билиши ва уни прокурор
назорати амалиётида қўллаши жуда муҳим ҳисобланади. Назаримизда, мамлакат
Президенти ва Ҳукуматининг сув ва сувдан фойдаланиш соҳасига тааллуқли бўлган
фармон ва қарорларининг қандай бажарилаётганлиги бу тўғридаги қонунчилик
ижроси устидан прокурор назоратининг предмети бўлиши керак. Ўз навбатида ушбу
хулосани қуйидагилар билан асослашга ҳаракат қиламиз.

Маълумки, сўнгги йилларда сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги

қонунчиликнинг

ривожланиши натижасида сувни тежовчи технологияларни жорий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

581

қилиш

бўйича қуйидаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларда

ушбу соҳадаги фаолиятнинг барча йўналишлари тўлиқ ўз аксини топган. Масалан:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабр

-

даги

“Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада
жадал ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4919-

сонли Қарори.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23

февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг сувни тежайдиган
технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 95

-

сонли Қарори.

3. Юқоридаги қарор билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича
харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби
тўғрисида”ги Низом шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ

хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил
этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 4919

-

сонли Қарори билан республикамизда сув

тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича аниқ вазифа ва кўрсатмалар
белгилаб берилиб, уларни бажариш механизмлари Қарор билан тасдиқланган йўл
хариталарида ҳар бир вилоят бўйича

белгилаб берилди. Ушбу Қарорга кўра, 2021

йилда 230 минг гектар майдонда мазкур технологияларни жорий қилиш ҳамда
суғориладиган 200 минг гектар майдонларни лазерли ускуна ёрдамида текислаш
орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш белгиланган.[8]

Шу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Қарори
ижроси бўйича доимий равишда назорат тадбирлари ўтказилган.

Мазкур жараёнда прокурор назоратининг амалга оширилиши натижасида

айрим қонун бузилиши ва камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги аниқланган.
Биргина таҳлиллар, жойлардаги айрим мутасаддиларнинг ҳамон мазкур йўналишда
нафақат ҳисоб

-

китоби, балки режали ишни ташкил этиб, режадаги кўрсаткичларни

бажариш, муаммоларни бартараф этишга астойдил бел боғламасдан, қарор ижросига
юзаки ёндошаётганлигини кўрсатган.

Маҳаллий ҳокимлик ва ирригация бўлимлари томонидан пудратчи

корхоналарнинг молиявий ҳолати тўлиқ таҳлил қилинмасдан, танлашда йўл
қўйилган

қўпол хато ва камчиликлар

оқибатида иқтисодий ночор корхоналар

қурилиш ишларини якунланмасдан, олинган маблағларни талон

-

торож қилиш

ҳолатларига

йўл қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни

жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 4919

-

сонли

Қарорида

назарда тутилган қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб

-

қувватлаш учун

давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг оқилона ва мақсадли ишлатилиши
юзасидан прокурор назорат ўтказилганда молия банк ва молиявий назорат
идораларининг мансабдор шахслари томонидан ўзларига юклатилган вазифаларни
лозим даражада бажармаганлиги оқибатида, жиддий қонун бузилиши ҳолатларига
йўл қўйилганлиги аниқланган. Назорат тадбирларида, амалга оширилмаган ишлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

582

учун ноқонуний равишда 26,4 млрд. сўмлик субсидия маблағлари ажратилиб, талон

-

торож қилинганлиги аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган.

Ушбу соҳада прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат

тадбирлари натижасида:

10

00 нафардан ортиқ масъул мансабдор шахслар расман огоҳлантирилган;

600 нафардан ортиқ шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка

тортилган;

қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан

200 тадан ортиқ тақдимномалар киритилган;

жиддий қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 100 дан ортиқ жиноят ишлари

қўзғатилган.

Бевосита прокурорларнинг амалий ёрдами билан:

178,4 минг гектар майдонга 3,8 трлн. сўмлик кредит маблағлари

ажратилиши таъминланган;

751,4 млрд. сўмлик субсидия маблағлари тўлаб берилиши ташкил қилинган;

қарорнинг мазмун моҳиятини фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги

корхоналарига етказиш борасида 3,5 минг та тарғибот тадбирлари ва семинарлар
ўтказилган.[9]

Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатяптики, сув ва сувдан фойдаланиш

тўғрисидаги қонунчилик доирасида қабул қилинган сувни тежовчи технологияларни
жорий қилиш бўйича норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши юзасидан

прокурор назорати ортида жудда катта машаққатли ишлар, прокурор назоратини
режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, бу
соҳага масъул бўлган давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари ётибди.

Биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни

жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 4919

-

сонли

Қарорининг

ижроси бўйича прокурор назоратининг натижасида давлат бюджетига

жуда катта миқдордаги суммалар ундирилган, қонунбузилишлар бартараф этилган,
соҳада қонун устуворлиги таъминланган, жамият ва давлатнинг қонун билан
қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинган. Бир сўз билан айтганда,
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 2

-

моддасида назарда тутилган Ўзбекистон

Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари бажарилган. Бу эса
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг сув ва сувдан фойдаланиш
соҳасига тааллуқли бўлган фармон ва қарорларининг қандай бажарилаётганлиги
прокурор назоратининг предмети бўлишини амалий жиҳатдан тасдиқлайди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни

13-

моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон

Республикаси Конституциявий судининг мажлисларида иштирок этиши, унинг кўриб
чиқиши учун масалалар киритиши ва кўрилаётган масала юзасидан фикр билдириши
мумкин. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси

-

нинг Конституциявий суди

тўғрисида”ги Қонуни 27

-

моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур

Қонуннинг

4-

моддасига кўра, конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси

қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари
қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

583

фармойишларининг,

ҳукумат,

маҳаллий

давлат

ҳокимияти

органлари

қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа
мажбуриятларининг

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциясига

мувофиқлигини аниқлайди. Шундай экан, мантиқан фикрлайдиган бўлсак,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари қарорларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига
мувофиқлигини аниқлаш мақсадида Конституциявий судга мурожаат қилиш
ҳуқуқига

эга бўлади. Бу эса ўз

-

ўзидан ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари

томонидан

қабул

қилинаётган

ҳужжатларнинг

Ўзбекистон

Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги прокурор назорати
предмети бўлиши ҳақида хулоса қилишга асос бўлади.

Шундай қилиб, сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини

назорат қилиш предмети

деганда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

атроф

-

табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қоидаларига аниқ ва қатъий

риоя қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш

соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши тушунилади. Шунингдек,
назорат предметига вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётган
ҳужжатларнинг

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига

мувофиқлиги ҳамда ушбу шахслар томонидан фуқаронинг фуқароларнинг қулай
атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқига риоя этилиши ҳам киради.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб ҳамда айрим давлат бошқаруви

органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, айрим тадбиркорлик субъектларининг
фаолиятини прокуратура органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда
текшириш имконини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура
тўғрисида”ги Қонунига қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг предмети
сифатида қуйидаги нормани мустаҳкамлаб қўйиш таклиф қилинади: “Вазирликлар,
давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари, ташкилий

-

ҳуқуқий ва

мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда вазирликлар, давлат
қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва
бошқа мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши,
шунингдек улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат предмети
ҳисобланади”.

Шунингдек, сув тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати

институтини мустаҳкамлаш мақсадида “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга
қонунлар

ижроси устидан прокурор назорати тадбирларини ўтказишга асос

бўладиган ҳужжатлар сифатида Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза
қилиш

ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни, ушбу

йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарорлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори,
прокуратура ҳайъатлари қарорлари, тегишли прокурорларнинг топшириқ ва
кўрсатмаларини киритиш таклифини асослантиради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

584

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг

“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни

20-

моддасида назорат предмети икки қисмдан иборат бўлиши назарда тутилган:

-

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар
ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий
тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро
этилиши;

-

улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон

Республикасининг Конституцияси ва

қонунларига мувофиқлиги.

Шундан келиб чиқиб, сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан

прокурор назорати предметини ҳам қуйидаги икки қисмга ажратилиши керак:

биринчидан, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини

ўзи бошқариш

органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар,

ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий
қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан,
сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини
назорат қилиш;

иккинчидан, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини

ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муасса

-

салар,

ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий

қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан
сувдан фойдаланиш соҳасида қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Конституция ва
қонунларга

мувофиқлигини назорат қилиш.

Юридик адабиётларда ҳам, масалан, атроф табиий муҳитни ҳимоя қилиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратининг предмети
ҳақида

сўз борганда, юридик адабиётларда бу соҳада прокурор назорати предмети

қуйидаги икки қисмдан иборат бўлиши ҳақида фикрлар илгари сурилганлигини
кўриш мумкин:

1) Конституцияга риоя қилиш, ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
назорат қилувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари, тижорат ва нотижорат
ташкилотларининг атроф

-

табиий муҳитни ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги

қонунларни амалга ошириш;

2) атроф табиий муҳитни ҳимоя қилиш соҳасида инсон ва фуқаронинг

ҳуқуқлари

ва эркинликларига риоя қилиш.[10]

Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назорати

предметининг кенглиги ушбу назоратни амалга ошириш жараёнида прокурорларга
ҳуқуқий тартибга солиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги янгиликлар ва
ўзгаришларни доимий равишда ўрганиб боришларини, шунингдек, прокурор
назоратини амалга оширишда қонунчиликда белгиланган барча ваколатлардан
самарали ва тўлақонли фойдаланиши кераклигини талаб этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати // Дарслик.

-

Тошкент, “Ўзбекистон”.

2009.

148 б.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

585

2.

https://huquqiyportal.uz/dictionary/index?alphabet=%D0%9F&page=11&pe

r-page=10

3.

Комилов А.Б. Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган

қонунлар

ижроси устидан прокурор назоратининг ташкилий

-

ҳуқуқий асосларини

такомиллаштириш // Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of
philosophy) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация.

-

Тошкент, Бош

прокуратура Академияси. 2020. –

Б. 24.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни //

https://lex.uz/docs/106197

5.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 24 ноябрдаги

“Ижтимоий ва иқтисодий қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 166

-

сонли буйруғи //

6.

Ястребов В.Б. Прокурорский надзор. –

М., 2001. –

С. 168.

7.

Бижанова К.А. Прокурорский надзор в сфере исполнения законов об

охране окружающей среды // Диссер. соиск. учен. степ. канд. юрид. наук.

-

Москва,

2019. -

79 с.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги

“Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада
жадал ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4919-

сонли Қарори // Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 12.12.2020 й., 07/20/4919/1616

-

сон;

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2021 й., 07/21/5264/0991

-

сон.

9.

Рахимов Ш.Ж. Сув тежовчи технологияларни жорий этиш устидан

прокурор назорати // Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги
экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш.
Илмий

-

амалий семинар материаллари / Масъул муҳаррир адлия катта маслаҳатчиси

Ш.Ж.Рахимов. –Т.: Lesson press. 2021. –Б. 10

-13.

10.

Бижанова К.А Прокурорский надзор в сфере исполнения законов об

охране окружающей среды // Автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата юридических наук.

-

Москва, 20

20.

–С. 18

-19.

Библиографические ссылки

Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати // Дарслик. -Тошкент, “Ўзбекистон”. 2009. – 148 б.

Комилов А.Б. Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш // Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of philosophy) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. -Тошкент, Бош прокуратура Академияси. 2020. – Б. 24.

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни // https://lex.uz/docs/106197

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 24 ноябрдаги “Ижтимоий ва иқтисодий қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 166-сонли буйруғи //

Ястребов В.Б. Прокурорский надзор. – М., 2001. – С. 168.

Бижанова К.А. Прокурорский надзор в сфере исполнения законов об охране окружающей среды // Диссер. соиск. учен. степ. канд. юрид. наук. -Москва, 2019. -79 с.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли Қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2020 й., 07/20/4919/1616-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2021 й., 07/21/5264/0991-сон.

Рахимов Ш.Ж. Сув тежовчи технологияларни жорий этиш устидан прокурор назорати // Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш. Илмий-амалий семинар материаллари / Масъул муҳаррир адлия катта маслаҳатчиси Ш.Ж.Рахимов. –Т.: Lesson press. 2021. –Б. 10-13.

Бижанова К.А Прокурорский надзор в сфере исполнения законов об охране окружающей среды // Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. -Москва, 2020. –С. 18-19.