Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Concept and Social Necessity of Prosecutorial Oversight
over the Enforcement of Water Legislation
Shavkatjon RAKHIMOV
1
Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's Office, Senior Counselor of Justice,
PhD in Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2025
Received in revised form
15 April 2025
Accepted 25 April 2025
Available online
25 May 2025
This article explores the importance of enhancing the
efficiency of water legislation and strengthening prosecutorial
oversight over its implementation in Uzbekistan. It emphasizes
the global water scarcity crisis, with a special focus on Central
Asia, where water loss and outdated irrigation systems threaten
food and environmental security. The role of prosecutorial
control in ensuring environmental legislation compliance is
examined, alongside public environmental oversight. The
author underscores the need for high-tech prosecutorial
methods to protect water resources effectively and highlights
the unique, independent role of the prosecution in safeguarding
constitutional rights, legality, and sustainable water use.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
water legislation,
prosecutorial control,
Uzbekistan,
irrigation,
water scarcity,
environmental law,
public oversight,
sustainable water use,
legal compliance,
high-tech prosecution.
Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси
устидан прокурор назоратининг тушунчаси ва
ижтимоий зарурияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
сув қонунчилиги,
прокурор назорати,
Ўзбекистон,
ирригация,
сув танқислиги,
экологик қонунлар,
жамоатчилик назорати,
сувдан оқилона
Мазкур мақолада Ўзбекистонда сув тўғрисидаги қонун
ҳужжатларининг
ижросини самарали ташкил этиш, прокурор
назоратининг роли ва аҳамияти ёритилган. Дунёдаги сув
танқислиги, айниқса Марказий Осиёдаги вазият таҳлил
қилинади. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, эскирган
суғориш тизимлари ва экологик муаммолар фонида
прокуратура
органларининг
назорати,
жамоатчилик
1
Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's Office, Senior Counselor of Justice, PhD in Law.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
202
фойдаланиш,
қонунийлик
,
замонавий прокуратура
технологиялари
.
экологик назорати ҳамда юқори технологик ёндашувларнинг
долзарблиги
таъкидланади.
Мақолада
прокуратура
фаолиятининг мустақил ва ўзига хослиги ёритилиб, қонун
устуворлигини таъминлашдаги ўрни таҳлил қилинади
.
Понятие и социальная необходимость прокурорского
надзора за исполнением законодательства о воде
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
водное законодательство,
прокурорский надзор,
Узбекистан,
ирригация,
дефицит воды,
экологическое право,
общественный контроль,
рациональное
водопользование,
соблюдение закона,
высокие технологии в
прокуратуре
.
Статья посвящена актуальным вопросам повышения
эффективности
законодательства
о
воде
и
роли
прокурорского надзора за его исполнением в Узбекистане.
Раскрываются глобальные и региональные проблемы водного
дефицита, особенно в Центральной Азии, где устаревшая
ирригационная инфраструктура приводит к значительным
потерям. Подчеркивается значение прокурорского контроля
как основного инструмента обеспечения законности в сфере
водопользования и охраны окружающей среды. Также
рассматривается потенциал общественного экологического
контроля и важность внедрения современных технологий в
работу прокуратуры
.
Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари самарадорлигини таъминлаш ва
уларнинг ижроси устидан назорат қилиш ҳамда амалга ошириш тартибини янада
такомиллаштириш муҳим илмий
-
амалий аҳамият касб этмоқда.
Сайёрамизнинг катта қисмида қарийб 2 миллиард киши чучук сув
етишмаслигидан азият чекмоқда ва XXI асрнинг ўрталарига бориб дунё
аҳолисининг 40 фоизи чучук сув етишмаслигидан азият чекиши, 20 фоиз аҳоли эса
қарийб
чучук сувсиз яшашга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.
Етарлича тозаланмаган сувни истеъмол қилиш оқибатида ҳар йили
тахминан 10 млн. киши ҳаётдан кўз юммоқда.[1]
Дунёда иқлим ўзгариши ва аҳоли сонининг муттасил ўсиб бориши
шароитида озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалигида
сувдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Шу боисдан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида экологик хавфсизлик,
сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш эътиборимиз марказида туриши
зарурлигини, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор
технологияларни жорий этиш энг муҳим вазифаларимиздан бири эканлигини
алоҳида таъкидлаган эди.[2] Шунингдек, Президентимиз БМТнинг 75
-
йиллиги
муносабати
билан сўзлаган нутқида Орол денгизи қуришининг ҳалокатли
оқибатлари ҳақида тўхталиб, уни бартараф қилиш борасидаги аниқ таклифларини
берган эди.[3]
Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилига қаратилган қонунлар сув
бойликларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, асраш, қўриқлаш, тежаш
тартибларини ўрнатади ва ушбу тартибларга риоя қилиш чораларини белгилайди.
Демак, ҳуқуқ бутун жамият учун ҳам, ҳар бир алоҳида шахс учун ҳам сувдан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
203
оқилона фойдаланиш ва уни муҳофазасини таъминлашда муҳим аҳамият касб
этади[4]. Шунга қарамай, сув танқислиги тобора кучайиб бораётган ҳозирги
шароитда сув захираларига эгалик қилиш борасида танглик сақланиб
қолмоқда
[5].
Таниқли америкалик олим Фридрих Старр ўзининг “Йўқотилган маърифат”
номли асарида Марказий Осиёдаги биринчи ренесанс даврида учта асосий
пойдевор давлатнинг ривожланишида муҳим ўрин тутганини кўрсатиб ўтган.
Бунинг биринчиси илм, иккинчиси қурилиш ва учинчиси ирригация
тармоқларини барпо этиш ҳисобланади. Ушбу олим ўз китобида дунё ҳалқлари
ҳали
миллат ва ҳалқ бўлиб шаклланмаган, америка кашф қилинмаган даврларда,
мамлакатимиз ҳудудида илғор ирригация тармоқлари барпо этилганлиги, сувни
юқорига кўтариш, аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш
ишларининг амалга оширилганлиги таҳсинга сазовор эканлигини алоҳида
таъкидлаб ўтган.[6]
БМТ маълумотига кўра, учинчи минг йилликнинг Кун тартибида ҳам сув
ресурслари ҳал қилувчи рол ўйнайди.[7] Оммавий ахборот воситалари (ОАВ)
маълумотларига қараганда, Марказий Осиёда сув ресурслари етишмаслиги
энергия тақчиллиги, озиқ
-
овқат хавфсизлиги ва атроф
-
муҳитга аянчли таъсир
ўтказади. Шунингдек, бу муаммони хавфсизликка таҳдид сифатида ҳам баҳолаш
мумкин. Мутахассислар Марказий Осиё давлатлари электр энергия тизими ўзаро
мувофиқликда фаолият юритишини, шу боис, бир мамлакатда содир бўлган йирик
авария бир лаҳзада бошқа давлатлар электр таъминотида сезилишини 2021
йилнинг ноябрь ойидаги чиқишларида таъкидлаган.[8]
2022 йилнинг 25 январида Ўзбекистондаги “Блэкаут” (ингл. blackout), яъни
энергия тизимидаги авария натижасида истеъмолчиларнинг оммавий равишда
электр таъминотидан узилиш рўй берди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати
маълумотларига кўра, мазкур ҳодиса уч мамлакатнинг 40 миллиондан зиёд
аҳолисига таъсир кўрсатган.[9]
Марказий Осиё сув ресурслари энг кўп миқдорда исроф қилинадиган
минтақалардан биридир. Масалан, Ўзбекистонни олсак, сувни истеъмолчиларга
етказиш вақтида (ўта эскирган инфратузилма сабабли суғориш тизимларидаги
йўқотишлар 35
-
40 фоизни ташкил қилади) ва истеъмол жараёнида ҳам
(суғориладиган ерларнинг фақат
3-
5 фоизида сув тежовчи технологиялар татбиқ этилган) бу жараённи яққол
кузатиш мумкин. [10]
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини
улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”да сув
ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш
бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш вазифаси назарда тутилган.[11]
Ўз навбатида сув заҳираларидан оқилона ва самарали фойдаланиш каби устувор
вазифалар ва чора
-
тадбирларнинг бажарилишида сув ва сувдан фойдаланиш
соҳасидаги қонун
ҳужжатларининг ижроси устидан самарали назоратнинг
ўрнатилиши муҳим ўрин тутади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
204
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг
аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг
Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.[12] Сув
тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини амалга
ошириш прокуратура органлари фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири
бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги янги таҳрирдаги
“Прокуратура тўғрисида”ги қонунига мувофиқ амалга оширилади.[13]
Прокурор назорати давлат томонидан қонунчилик ва ҳуқуқ
-
тартиботни
таъминлаш учун ўта муҳим соҳада энг самарали, изчил ва ўзига хос назорат
шаклидир. Қонун устуворлигига асосланиб, унга аниқ ва қатъий риоя этиш, инсон
ва фуқаронинг, жамият ва давлатнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя
қилиш прокуратура органлари фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг прокуратура тизимига бўлган эътибори боис ушбу
органнинг бутун қиёфаси тубдан ўзгарди. Прокуратурани том маънодаги “Халқ
прокуратураси”га айлантириш бўйича кўрилаётган чоралар самараси ўлароқ, узоқ
йиллар давомида одамларда жазоловчи орган сифатида тасаввур уйғотиб келган
тизим энди уларнинг ҳақ
-
ҳуқуқлари, ўз навбатида, давлатнинг манфаатларини
ҳимоя қилувчи, жамиятда қонун устуворлиги ва адолат тантанасини таъминлашга
ҳисса
қўшувчи тузилмага айланмоқда.[14]
Юридик адабиётларда ҳам ер, сув ва ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш
прокурор назорати ўзига хос хусусиятга эга
эканлиги, бу текширишлар экологик
фожиаларнинг
олдини
олишга
самарали
ҳисса
бўлиб
қўшилиши
таъкидланади.[15]
Юридик адабиётларда прокурор назоратига батафсил таърифлар
берилганлигини кўриш мумкин. Масалан, профессор Б.Х.Пўлатовнинг фикрича,
прокурор назорати –
давлат фаолиятининг шу давлат номидан амалга
оширилувчи алоҳида мустақил кўриниши ва прокуратуранинг асосий, етакчи
функцияси ҳисобланади. Прокурор давлат номидан назоратни амалга оширади.
Прокурор назорати фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари
бузилишини тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишнинг муҳим механизми
бўлиб қолмоқда.[16]
Ф.Рахимов нуқтаи назарича, “Ўзбекистонда прокурор назорати –
Ўзбекистон
Республикаси номидан давлат фаолиятини амалга оширувчи прокуратура
органларининг ўзига хос фаолият туридир. Прокурор назорати давлат
фаолиятининг мустақил, алоҳида мақомга эга ўзига хос кўриниши”.[17]
М.Рустамбаев фикрича, “Прокурор назорати –
давлат номидан махсус
ваколатга эга мансабдор шахс –
прокурорлар томонидан қонун бузилиши
ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, айбдор шахсларни қонун
билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш билан қонунларни аниқ ва
бир хилда бажарилишини таъминлашга қаратилган фаолиятдир.[18]
Хорижлик ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича, прокурор назорати мамлакат
ҳудудида амалдаги қонунларнинг давлат номидан бажарилишини таъминловчи
давлат назоратининг универсал шаклидир. Ушбу қоиданинг аҳамияти шундан
иборатки, прокурор мазкур назоратни амалга ошира бориб, давлат ва жамият
манфаатларини ҳимоя қилади. Бу вазифани бошқа давлат органлари, ташкилотлар
амалга ошириши мумкин эмас.[19]
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
205
Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, прокурор назоратига
нисбатан берилаётган таъриф ўртасида жиддий тафовутлар мавжуд эмас,
фақатгина бир
-
бирини тўлдириш нуқтаи назаридан батафсил таъриф ишлаб
чиқишга эҳтиёж мавжуд. Таъкидлаш жоизки,
ёш ҳуқуқшунос олимларимиздан А.Б.Комилов ўз диссертация тадқиқотида
прокурор назоратига батафсил таъриф берган. Унга кўра, прокурор назорати
деганда, прокуратура органларининг Конституция
ва қонунларига асосланган
ҳолда, уларга қонун билан берилган ваколатлар доирасида давлат ҳокимияти
тармоқларидан мустақил равишда амалга оширадиган, қонун бузилиши
ҳолатларини
ўз вақтида ва тезкорлик билан аниқлаш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш,
айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган жавобгарлик муқаррарлигини
таъминлаш, қонунбузилишларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият
яратиб бераётган шарт
-
шароитларни бартараф этиш ҳамда уларни профилактика
қилишга
қаратилган махсус фаолияти тушунилади.[20]
Ўзбекистон юридик энциклопедиясида кўра, “
Прокурор назорати
–
“Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4
-
моддасига
асосан, прокуратура органлари ўз фаолиятини қайси асосий йўналишлар бўйича
амалга оширишини санаш билан чекланган.[21] Лекин Ўзбекистон Республикаси
қонунчилик маълумотлари миллий базаси (lex.uz)нинг “Kонституциявий ҳуқуқ.
Энциклопедик луғат”ида прокурор назоратига амалий таъриф берилган. Унга
кўра,
прокурор назорати
-
прокуратура фаолиятининг бош йўналиши. Унинг
асосий мазмуни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва республика
ҳудудида амалда бўлган қонунларнинг қоидаларига зид ҳолатларни аниқлаш ва
мазкур қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан қонунда назарда тутилган
чораларни
кўришдан
иборат.
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни (янги таҳрири)да фаолияти ва норматив ҳужжатлари
прокурор назорати предметини ташкил этувчи давлат органлари, давлат ва
нодавлат ташкилотлари, мансабдор шахсларнинг доираси аниқ белгилаб
қўйилган
.[22]
Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб, бизнинг назаримизда
прокурор
назорати
ни давлатнинг қонунчилик ва ҳуқуқ
-
тартиботни таъминлаш борасидаги
ўта муҳим, энг самарали, изчил ва ўзига хос назорат шакли бўлиб, қонун
устуворлигига асосланган ҳолда унга аниқ ва қатъий риоя этиш, инсон ва
фуқаронинг, жамият ва давлатнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадини кўзлайди, деб таъриф бериш мумкин.
Юридик адабиётларда қонунийликни таъминлаш бўйича прокуратура
органлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида бу борадаги илғор
механизмларни назарда тутувчи юқори технологияли прокурор назоратини янада
такомиллаштириш, ушбу йўналишда назарий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш
тобора долзарб эканлиги айтилади.[23]
Бинобарин, сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назорати самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлашда юқори
технологияли прокурор назоратини ривожлантириш истиқболга эга. Зеро, юридик
адабиётларда прокуратура органларига давлат томонидан экология соҳасида
қонун
устуворлигини таъминлашга қаратилган вазифаларнинг юкланганлиги
давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қулай атроф
-
табиий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
206
муҳитни сақлаш, аҳолининг ҳаёт сифати ва саломатлигини яхшилаш назарда
тутилганлиги билан изоҳланади.[24] Шундай экан, сув ресурсларидан самарали
фойдаланишда прокурор назоратини ривожлантиришни, ушбу йўналишда энг
самарали усул ва шакллардан фойдаланишни даврнинг ўзи тақоза этмоқда.
Ҳозирги кунда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни назорат
қилишнинг
прокурор назоратидан бошқа шакллари ҳам тобора ривожланиб
бораётганлигини таъкидлаш лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг
“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни 9
-
моддасига кўра, давлат экологик
назорати; идоравий экологик назорат; ишлаб чиқариш экологик назорати;
жамоатчилик экологик назорати экологик назоратнинг турлари ҳисобланади.[25]
Жамоатчилик назорати экологик назоратнинг муҳим турларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
8 октябрдаги 287
-
сон Қарори билан тасдиқланган “Жамоатчилик экологик
назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий низомнинг 2
-
бандига кўра, жамоатчилик экологик назорати
-
атроф муҳитни муҳофаза қилиш
ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари
талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга,
табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга доир
жамоатчилик чора
-
тадбирлари тизимидир. Мазкур Низомнинг 7
-
бандига кўра,
қуйидагилар
жамоатчилик экологик назоратининг объектлари ҳисобланади: ер, ер
ости бойликлари, сувлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси; атроф
муҳитга таъсир кўрсатувчи табиий ва техноген манбалар; атроф муҳитнинг
ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб
келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган
фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик. [26]
Б.Ҳ.Калонов экология назоратининг объектлари ҳақида сўз юритиб, “табиат”,
“атроф табиий муҳит” ва “атроф
-
муҳит” тушунчалари нисбатини таҳлил қилади.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонунида табиат “атроф табиий муҳит”, “атроф
-
муҳит” каби
ибораларда ифодаланган. Демак, Ўзбекистонда жамоат экологик назоратининг
моддий объекти сифатида табиат ва унинг бойликлари, атроф табиий муҳит
ҳолати
ёки сифати тан олинади.[27]
Жамоат назорати табиий захиралардан оқилона фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш масалаларига қаратилган бўлса, бундай назорат фуқаролик
жамиятининг экологик функциясини ифодалайди. Фуқаролик жамиятининг
жамоат экологик назорати функцияси моҳиятан барча табиат объектларини
қамраб олади. Шу боис айни дамда жамоат экологик назоратини ҳам яхлит ҳолда,
ҳам
турларга ажратган ҳолда (ер жамоат назорати, сув ресурсларини муҳофаза
қилиш соҳасида, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида, чиқиндилар
билан муомала қилиш соҳасида жамоат назорати, радиациявий хавфсизликни
таъминлаш соҳасида жамоат назорати ва б.қ.) кўриш мумкин.
Прокуратура органларининг бошқа назорат органларидан асосий
фарқларидан бири шундаки, прокуратура ўз моҳиятига кўра инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилувчи универсал орган бўлиб, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг,
жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган
ҳисобланади. Прокуратурага ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг турли субъектлари, шу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
207
жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи барча органлар
томонидан қонунларнинг бажарилишини назорат қилиш юкланган.
Юқорида таъкидланганидек, прокурор назорати
-
давлат фаолиятининг
мустақил, ўзига хос тури ҳисобланиб, ушбу фаолиятни прокуратура органларидан
бошқа
ҳеч бир давлат идораси, ташкилоти, жамоат ташкилотлари, ёинки, бошқа
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, шунингдек, мансабдор ёки жисмоний
шахслари амалга ошира олмайдилар.
Прокурор назоратининг мустақиллиги ҳар қандай давлат ташкилоти, сиёсий
ташкилот ёки жамоат ташкилотларидан ҳоли тарзда, фақатгина қонун билан
белгиланган ваколатлари доирасида Конституция ва бошқа қонунлар ва қонун
ости ҳужжатлари талабларига назорат объектлари томонидан риоя қилиниши,
қонунларнинг
аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратнинг амалга
оширилишида ҳам ифодаланади.
Прокурор назоратининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, у
давлат фаолияти тури сифатида бирон
-
бир ҳокимият тизимига кирмайди.
Прокуратура органлари ўз функцияси ва вазифаси нуқтаи
-
назаридан қонун
чиқарувчи, ижро ҳамда суд ҳокимиятининг баъзи бир белгиларини ўзида
мужассамлаштирган бўлса
-
да, кўрсатилган уччала ҳокимият тизимига мансуб
эмас.[28]
Юридик адабиётларда ҳам, прокуратура органларининг профилактик
салоҳиятининг асосий қисми қонунлар ижроси ва норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар
қонунийлигини назорат қилиш эканлиги баён этилади.[29]
Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор
текширувининг бошқа органларнинг текширувларидан фарқи ва ўзига хос
хусусияти шундаки, прокурор текширувлари амалдаги қонунчилик базасини ва
уни қўллаш механизмларини пухта билишни, атроф
-
муҳитга оид қонун
ҳужжатларининг
улкан мажмуаси ичидан сувдан фойдаланиш соҳасидаги керакли
ҳуқуқий нормаларни топиб, уни тўғри қўллашни тақозо этади.
Шу билан бирга ер усти ва
ер ости сувлари сифатининг қониқарсизлиги сув
ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назоратини кучайтириш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда
табиатни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг куч ва
воситаларини бирлаштиришни ҳам тақозо этмоқда. Прокуратуранинг ушбу соҳани
назорат қилиш бўйича фаолияти нафақат сув объекти акваторияси ва унинг сувни
муҳофаза қилиш зонасида, балки бутун сув ҳавзасида ҳам табиатни муҳофаза
қилиш
тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилишни ўз
ичига олади.
Ўз навбатида, сув объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати самарадорлигини
оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳам прокуратура органларининг ушбу
соҳадаги назорат фаолиятининг устувор йўналишларини тўғри ва ўз вақтида
белгилаш ҳисобланади. Бунинг учун эса, биринчи навбатда, прокурорлар ушбу
соҳадаги қонунийликнинг амалдаги ҳолатини тизимли ва ҳар томонлама таҳлил
қилиш, ушбу соҳада содир бўладиган қонун бузилишларини аниқлаш ва уларни
бартараф этишга ўз кучларини жамлашлари орқалигина эришишлари мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
208
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Сув ҳуқуқи. Дарслик. –Т., ТДЮИ нашриёти. 2011. –
Б. 5 .
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси // https://uza.uz/uz/posts/zbekiston
-respublikasi-
prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliasy-28-12-2018
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75
-
сессиясидаги нутқи //
https://president.uz/ uz/lists/view/3851
4.
Сув ҳуқуқи / Дарслик.
-
Тошкент, ТДЮИ. 2004. –
Б. 5.
5.
Сайдахмедов У. Марказий осиёда трансчегаравий сувлардан
фойдаланишнинг халқаро
-
ҳуқуқий жиҳатлари. Монография.
-
Т., 2021.
-
134 б.
6.
Frederick Starr S.: Lost Enlightenment: Central Asia's Golden Age from the
Arab Conquest to Tamerlane. Princeton, NJ: Princeton University Press, 2013; pp. xl +
646.: Book Reviews.
7.
https://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/about/development-
agenda/
8.
Сув тақчиллиги. Минтақани иқлим ўзгаришларининг яна қандай
оқибатлари
кутмоқда?
//
https://kun.uz/news/2021/11/11/suv
-taqchilligi-
mintaqani-iqlim-ozgarishlarining-yana-qanday-oqibatlari-kutmoqda
9.
Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар //
https://t.me/uzbyuksalish/2867 (мурожаат қилинган сана: 30.01.2022 й.).
10.
Сув тақчиллиги. Минтақани иқлим ўзгаришларининг яна қандай
оқибатлари
кутмоқда?
//
https://kun.uz/news/2021/11/11/su
v-taqchilligi-
mintaqani-iqlim-ozgarishlarining-yana-qanday-oqibatlari-kutmoqda
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стра
-
тегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол
маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” // Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082
-
сон.
12.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
-
Тошкент, Ўзбекистон.
2020. -
22 б.
13.
Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги янги
таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни // https://lex.uz/docs/106197
14.
Йўлдошев Н.Т. Янги Ўзбекистон прокуратураси: ислоҳотларнинг
дастлабки самаралари // “Халқ сўзи” газ. 2021. 27 август,184
-185-
сони.
15.
Мирзаев Т. Ўзбекистонда Сув ҳавзалари ва ҳавонинг ифлосланишига
қарши
тергов ишларини олиб бориш юзасидан услубий қўлланма.
-
Тошкент,
“Камолот”. 1999. –
Б. 6.
16.
Пўлатов
Б.Х.
Ўзбекистон
Республикаси
прокуратурасининг
конституциявий мақоми // Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
Олий ўқув курслари Ахборотномаси, 2017, №4 (32). –
Б. 27
-28.
17.
Рахимов Ф.Х. Прокурор назорати ва фаолият йўналишлари: илмий
-
амалий мақолалар тўплами / ю.ф.д. Т.А.Умаров умумий таҳрири остида.
-
Т.: Ношир.
2008. -
Б. 87
-94.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
209
18.
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва
прокуратура: рисола / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. А.Х.Саидов. –
Т.: ТДЮИ
нашриёти, 2005. –
Б. 8
-12.
19.
Баскакова С.И. Прокурорский надзор за исполнением законодательства
об охране и использовании водных объектов: метод. пособие / Акад. Ген.
прокуратуры Рос. Федерации. –
М., 2009. –
92 с.
20.
Комилов А.Б. Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган
қонунлар
ижроси устидан прокурор назоратининг ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш // Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (doctor of
philosophy) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация.
-
Тошкент,
2020.
–
18 б.
21.
Қаранг: Ўзбекистон юридик энциклопедияси / нашр учун масъул
Р.А.Мухитдинов ва бошқ.; масъул муҳаррир Н.Тойчиев.
-
Т.: Адолат, 2020.
-
372 бет.
22.
https://lex.uz/dictionary?word
23.
Отахонов Ф.Х. Прокуратуранинг конституциявий мақоми ва
қонунийликни
таъминлашдаги роли // Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси Академияси Ахборотномаси, №1 (49) 2022 (Махсус сон). –
22 б.
24.
Природоресурсное законодательство в условиях модернизации
экономики России: современные проблемы развития: монография / Н. Г.
Жаворонкова [и др.].
-
М.: Норма: НИЦ ИНФРА
-
М, 2014.
25.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги “Экологик
назорат тўғрисида”ги ЎРҚ
-363-
сон қонуни // https://lex.uz/docs/2304953
26.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоатчилик
экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш
тўғрисида”ги қарори // https://lex.uz/docs/2784434
27.
Калонов Б.Ҳ. Давлат экология назоратининг ҳуқуқий муаммолари:
Юрид. фан. ном. дисс. –
Тошкент: ТДЮИ, 2004.
-
35 б.
28.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати / Дарслик Умумий қисм.
-
Т.: ТДЮИ.
2009. -
Б. 45
-46.
29.
Ворохобин И.С. Состояние правового регулирования использования и
охраны поверх
-
ностных пресноводных объектов в российской федерации и задачи
прокурорского надзора за исполнением законов в данной сфере // Ученые записки
Крымского федерального университета имени В. И. Вернадского. Юридические
науки. 2018. № 1. –
С. 88–
99.
