Авторы

  • Шавкатжон Рахимов
    Старший прокурор управления Генеральной прокуратуры, старший советник юстиции, доктор философии по юридическим наукам (PhD)

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp220-227

Ключевые слова:

водное законодательство прокурорский надзор водные ресурсы правовые основы Водный кодекс исполнение законов контрольный механизм международное право указы Президента экология

Аннотация

Статья посвящена правовому анализу эффективности прокурорского надзора за исполнением законодательства в сфере использования и охраны водных ресурсов в Узбекистане. Автор рассматривает нормативную базу, включая национальные законы, указы Президента и международный опыт, акцентируя внимание на необходимости разработки Водного кодекса. Отмечены функции прокуратуры в обеспечении соблюдения законодательства, выявлении нарушений и привлечении к ответственности виновных. Подчеркивается, что развитие правовых основ в данной сфере имеет ключевое значение для устойчивого водопользования и экологической безопасности.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Legal Regulation of Prosecutorial Oversight over the
Enforcement of Legislation Governing Water Relations

Shavkatjon RAKHIMOV

1

Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's Office, Senior Counselor of Justice,
PhD in Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2025

Received in revised form

15 February 2025
Accepted 15 March 2025

Available online

25 April 2025

This article analyzes the legal foundations and practical

aspects of prosecutorial oversight in enforcing legislation

related to the use and protection of water resources in

Uzbekistan. The author evaluates both national and

international frameworks, emphasizing the need for a new

Water Code. The role of the prosecutor’s office in monitoring

legal compliance, addressing violations, and improving water

management policies is highlighted. The article concludes that

robust legal instruments and oversight mechanisms are
essential to ensure efficient, lawful, and sustainable water use in

the country.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp

220-227

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

water legislation,
prosecutorial oversight,
water resources,

legal foundations,

Water Code,

law enforcement,
monitoring mechanism,

international law,
presidential decrees,
ecology.

Сув

муносабатларини

тартибга

солувчи

қонун

ҳужжатларининг

ижроси

устидан

прокурор

назоратининг

ҳуқуқий

тартибга

солиниши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

сув қонунчилиги,

прокурор назорати,

сув ресурслари,

ҳуқуқий

асослар,

Сув кодекси,

қонун

ижроси,

назорат механизми,

халқаро ҳуқуқ,

Президент фармонлари,
экология

.

Мазкур мақолада Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш ва

уни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари устидан

прокурор назоратининг самарадорлигини таъминлашда

мавжуд қонунчилик асослари ва уларни амалий қўллаш

механизмлари таҳлил қилинади. Муаллиф миллий ва
халқаро ҳуқуқий тажрибани солиштирган ҳолда, янги Суй

Кодексини ишлаб чиқиш зарурлигини асослайди. Шу билан

бирга, Президент қарорларининг ижросини таъминлашда

прокурорларнинг роли, уларнинг ваколатлари, назорат

1

Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's Office, Senior Counselor of Justice, PhD in Law.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

221

воситалари, ва қонун бузилишларига қарши курашдаги

муҳим жиҳатлар ёритилган. Янги қонунчилик асослари сув
ресурсларидан оқилона ва тежаб

-

тергаб фойдаланишни

ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган

.

Правовое регулирование прокурорского надзора за
исполнением законодательства, регулирующего водные
отношения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

водное законодательство,

прокурорский надзор,
водные ресурсы,

правовые основы,

Водный кодекс,

исполнение законов,
контрольный механизм,
международное право,

указы Президента,
экология

.

Статья посвящена правовому анализу эффективности

прокурорского надзора за исполнением законодательства
в сфере использования и охраны водных ресурсов в

Узбекистане. Автор рассматривает нормативную базу,

включая национальные законы, указы Президента и
международный

опыт,

акцентируя

внимание

на

необходимости разработки Водного кодекса. Отмечены

функции прокуратуры в обеспечении соблюдения

законодательства, выявлении нарушений и привлечении к
ответственности виновных. Подчеркивается, что развитие

правовых основ в данной сфере имеет ключевое значение

для устойчивого водопользования и экологической

безопасности

.


Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратининг

самарадорлиги ва натижадорлиги амалдаги қонунчилик базасини, уни қўллаш
механизмини билиш, соҳага доир ҳуқуқий нормаларни тўғри танлашга кўп
жиҳатдан боғлиқдир. Чунончи, сув қонунчилигини тизимли равишда
такомиллаштириб бориш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири саналади.[1]

Сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга

солувчи ҳуқуқий асослар, аввало халқаро ҳуқуқ нормаларидан, шунингдек сувдан
фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш тартибини, сув объектларининг
ифлосланиши учун жавобгарликни белгилайдиган, шунингдек ижро ҳокимияти
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органларининг фаолиятини тартибга солувчи миллий қонунчилик
ҳужжатларидан

иборат.

Ҳуқуқшунос

олим Н.К.Скрипников сувга оид қонунчилик ҳужжатлари

тизимини шартли равишда тўртга бўлади:

1)

Комплекс тусдаги бош қонун;

2)

Экологик муносабатлар йўналишлари бўйича қонунлар: табиатни

муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва экологик хавфсизликни
таъминлаш бўйича қонунлар;

3)

Бошқа ҳуқуқ тармоқларининг экологизациялашган қонунлари;

4)

Экологик ҳуқуқ

-

тартибот қонунлари.[2]


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

222

Сув объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид

муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тамойиллари Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси нормаларида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон

Республикасининг

сувдан

фойдаланиш

соҳасидаги

муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи миллий қонун ҳужжатлари орасида
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун[3] (1992) муҳим ўрин тутади.
Мазкур қонун табиатни муҳофаза қилиш муносабатларини тартибга солувчи ва
табиий ресурсларни асраб

-

авайлаш ва мониторинги, экотизимларни ҳимоя

қилишнинг

ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, фуқароларнинг қулай

атроф

-

муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатловчи асосий норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат

ҳисобланади.

Бундан ташқари, табиий ресурсларни ҳимоя қилиш ва улардан

фойдаланишни тартибга солувчи қуйидаги қонунлар тўплами қабул қилинган: “Ер
тўғрисида” (1993), “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” (1993), “Алоҳида
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида” (1993), “Давлат санитария
назорати тўғрисида” (1992). Ушбу қонунларни амалга ошириш механизмлари
Давлатимиз раҳбарининг фармонлари ва Ҳукумат қарорларида эълон қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги 5 йил давомида Президентимиз

Ш.М.Мирзиёевнинг раҳнамолигида мамлакатимизда сув соҳасини ислоҳ қилиш,
сув танқислигини юмшатишга қаратилган қатор норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

қабул

қилинди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий мақсади сувдан тежамли

фойдаланиш, суғориладиган экин ерларини кўпайтириш ва

уларнинг муомаладан

чиқиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг
ҳосилдорлигини

оширишдан иборатдир.

Улар орасида ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти

фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги, сув ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини янада ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисидаги, сув ресурс

-

ларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисидаги Фармон ва Қарорларни келтириш мумкин.

Биргина, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг

3-

моддасида сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки

-

умуммиллий

бойлик ҳисобланиши қайд қилинганлиги ҳам бежизга эмас.[4]

2020 йил 11 декабрдаги Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалигида сувни

тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 4919

-

сонли Қарори сув ресурсларидан фойдаланиш

соҳасида тарихий ҳужжат бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Мазкур ҳужжат билан республикамизда сув тежовчи технологияларни

жорий қилиш бўйича аниқ вазифа ва кўрсатмалар белгилаб берилиб, уларни
бажариш механизмлари Қарор билан тасдиқланган йўл хариталарида ҳар бир
вилоят бўйича белгилаб берилди. Ушбу Қарорга кўра, 2021 йилда 230 минг гектар
майдонда мазкур технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган 200 минг
гектар майдонларни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали сувдан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш белгиланган.[5]

Мамлакатимизда сув ва сувдан фойдаланиш соҳасини ҳуқуқий тартибга

солишни такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020
йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

223

2020-

2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-

6024-

сон Фармони[6] ҳам муҳим ўрин тутади.

Мазкур Фармон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сув

хўжалигини

ривожлантиришнинг

2020

-

2030

йилларга

мўлжалланган

Концепциясининг 3.7

-

бандида Орол денгизи ҳавзаси сув ресурсларидан

фойдаланиш соҳасидаги минтақавий ҳуқуқий асосни янада такомиллаштириш,

5.9-

бандида аҳолининг сувни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан самарали ва

тежамли фойдаланишни ташкил этиш бўйича ҳуқуқий онги ва маданиятини
юксалтириш, 5.11

-

бандида замонавий суғориш тизимларининг ҳуқуқий ва

норматив базасини халқаро стандартлар ва техник стандартларга мувофиқ
такомиллаш

-

тириш, 6.1.

-

бандида сув хўжалигининг ҳуқуқий асослари ва

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш йўналишида 2023 йилда

Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини қабул қилиш назарда тутилди.

Ундан ташқари, Фармон билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020

-

2030 йилларга мўлжалланган концепциясида

белгиланган вазифаларни 2020

-

2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл

харита” ҳам тасдиқланди. Йўл хаританинг I

-

қисми “Норматив

-

ҳуқуқий базани

такомиллаштириш” деб номланиб, унда Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация
секторини ривожлантиришнинг

3 йиллик стратегиясини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар

Маҳкамасига киритиш, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, сув ресурсларини
бошқариш, сувдан самарали фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш бўйича
самарали механизмларни жорий этиш мақсадида Сув кодексини ишлаб чиқиш ва
белгиланган тартибда киритиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича
барча

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларни

таҳлил

қилиш

ҳамда

уларни

такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш назарда
тутилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасида Сув кодексини

ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида хорижий давлатларнинг қонунчилик
тажрибаси ижобий рол ўйнайди.

Бинобарин, кўпчилик хорижий давлатларда Сув кодекси амал қилади.

Хусусан, Қозоғистон Республикасининг Сув кодекси[7] 2003 йилда, Қирғизистон
Республикасининг Сув кодекси[8] эса 2005 йил 12 январда қабул

қилинган бўлса,

Россия Федерациясининг Суд кодекси

2006 йилнинг 3 июнида қабул қилинган.[9] Беларусь Республикасининг Суд

кодекси[10] 2014 йилнинг 30 апрелида, Туркманистон Сув кодекси[11] 2016
йилнинг 16 октябрида, Тожикистон Республикасининг Сув кодекси[12] эса 2020
йил 12 февралда қабул қилинган.

Юридик адабиётларда Россия Федерациясининг Сув кодекси бирмунча

мукаммал ишланган қонунлар тоифасига кириши эътироф этилади. Мазкур
Кодекс умумий, махсус ва якуний қисмлардан нборат бўлиб, VI бўлим, 16 боб, 148
моддага ажратилган. Умумий қисмда Кодексда ишлатиладиган асосий
тушунчалар, унинг мақсадлари, сув муносабатларини тартибга солишга оид
қонунчилик

ҳамда амал қилиш муддати берилган.[13] Кодексда сув


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

224

муносабатларининг объекти ва уларга нисбатан

юзага келадиган мулк ҳуқуқи

кенг ёритилган. Унда эгалик ҳуқуқи сувга нисбатан ишлатилиб бўлинмаслиги ва
сув доимо ҳаракатда эканлиги 31

-

моддада аниқ кўрсатилиб ўтилган. Мазкур

Кодекснинг 3 ва 6

-

боблари сув муносабатлари субъектлари, уларнинг сувдан

фойдаланиш қоидалари, фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш ва уларни тўхтатилиш
асослари, давлат томонидан ушбу ҳуқуқларни муҳофаза этиш тартиби
белгиланган. Унда сувдан фойдаланиш лицензияларини бериш учун асослар,
лицензиянинг мазмун ва моҳияти, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
имконияти, лицензияни бекор қилиш асослари кўрсатиб ўтилган. Фуқаровий
ҳуқуқий

нуқтаи назардан сувдан фойдаланиш шартномаларининг тури, тузиш

тартиби, уларнинг мазмуни ва моҳияти, давлат органлари томонидан
шартномаларни рўйхатга олиш ва уларни бекор қилиш тартиби атрофлича
ёритиб берилган.

2000 йил 29 ноябрдаги Тожикистон Республикаси Сув кодексининг 5

-

моддасига мувофиқ “Тожикистон Республикаси Конституцияга асосан сув
давлатнинг мутлақ мулки ҳисобланади ва давлат халқ манфаатларида ундан
самарали фойдаланишни ҳамда муҳофазасини кафолатлайди” деб белгиланган.
Демак, бундан кўриниб турибдики трансчегаравий сувлардан фойдаланишда
кўпроқ миллий манфаатлар қонунлар билан мустаҳкамланган. Шу сабабли бу каби
ёндашувларни ўзгартириб,

халқаро ҳуқуқ принципларига ва трансчегаравий

сувлардан фойдаланишга оид халқаро конвенция, шартномалар нормаларига
қатьий

риоя этиш лозим, оқибатда бошқа давлатлар манфаатларига путур

етказилмасин.

Сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларнинг Европа давлатлари

қонунчилиги

билан тартибга солинишига келсак, масалан, Франциянинг сувга

доир давлат сиёсати мамлакатнинг 3 та қонуни

асосида тартибга солинади. Булар 1964, 1984 ва 1992 йилдаги қонунлар

бўлиб, ушбу қонунлар сув ресурсларини бошқариш соҳасини, балиқчилик ва сув
ресурсларидан фойдаланиш тартибини белгилайди. 1992 йилги қонун билан сув
ресурслари умуммиллий меърос сифатида белгиланди ва ушбу ресурсларни
мувозанатли бошқариш принципи мустаҳкамланиб, сув омборлари, сувдан
тежамкор фойдаланиш ва муҳофаза қилишга доир нормалар назарда
тутилди.[14]

2006 йилнинг 30 декабрида Франциянинг “Сув ва ботқоқ ерлар тўғрисида”ги

Қонуни

қабул қилинди. Мазкур қонуннинг ўзига хос хусусиятлари, аввало, сув

ресурсларини бошқаришга қаратилган юқорида баён этилган 3 та қонунни бекор
қилмаган

ҳолда, Франциянинг Европа Иттифоқи олдидаги мажбуриятларини

бажаришини

эълон

қилиб,

ушбу

мажбуриятларни

амалга

ошириш

механизмларини белгилади, иқлим ўзгариши билан боғлиқ зарурий
мослашувларни ўз ичига олувчи нормалар киритилди.[15]

Шу ўринда сув соҳасидаги Ўзбекистон қонунчилигининг тарихига назар

ташлайдиган бўлсак, 1929 йилда Ер

-

сув кодекси қабул қилинганлигини кўриш

мумкин. Бу ҳужжат 1970 йил 25 сентябрда янги Ер кодекси қабул қилингунига
қадар амалда бўлган. 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Республикасининг “Ер
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган ва 1991 йил 1 январдан амалга
киритилган.[16]


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

225

Ўз набатида, янги Ўзбекистон шароитида қабул қилинадиган Сув кодексида

сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни бошқариш ва ушбу
соҳасидаги ваколатли давлат органининг ваколатлари, назоратни, шу жумладан
прокурор назоратини амалга ошириш тартиби, сув тўғрисидаги қонунчиликка
риоя этилишини текшириш ва назорат қилишга масъул бўлган прокуратура
органларининг вазифа ва функцияларини аниқлаштиришга қаратилган
нормаларнинг назарда тутилиши жуда муҳим.

Мамлакатимизда Сув кодексини яратишнинг аҳамиятини қуйидаги омиллар

билан изоҳлаш мумкин: кодекс қонунчиликни тизимлаштиришнинг энг мураккаб
шакли бўлиб, у амалдаги сув қонунчилигини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва
такомиллаштиришни назарда тутади; Сув кодекси ушбу соҳа қонунчилигидаги
мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади; Сув кодексининг ишлаб
чиқилиши амалдаги сув

қонунчилигида мавжуд бўлган камчилик, бўшлиқ ва ўзаро

зиддиятларни бартараф этиш имконини беради; Сув кодекси сув муносабатларини
тартибга солувчи бош қонун ҳужжати бўлади ҳамда ушбу муносабатларни
тартибга солиш самарадорлигини сезиларли даражада оширади; Сув кодекси сув
ҳуқуқий нормаларини қўллашнинг қулай ва осон бўлишини таъминлайди.

Мамлакатимиз Сув кодексида, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви

органларининг ҳамда бошқа органларнинг сув муносабатларини тартибга солиш
соҳасидаги ваколатларига бағишланган махсус боб назарда тутилиши ва ушбу
бобда сув ресурсларини давлат бошқаруви органлари ва сув муносабатларини
тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг ваколатлари
белгиланиши керак. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси,
Вазирлар Маҳкамаси, Сув хўжалиги вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг сув муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари,
шунингдек сувдан фойдаланишга оид қонунчилик ижроси устидан прокурор
назоратининг хусусиятлари назарда тутилиши лозим.

Шунингдек, мазкур кодексда сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза

қилиш

устидан давлат назоратини назарда тутувчи нормалар белгиланиши ва

унда сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратининг вазифаси ўз ифодасини топиши керак.

Бинобарин, сувни муҳофаза қилиш, унинг зарарли оқибатларини олдини

олиш ва бартараф этиш, сувни ҳисобга олиш қоидалари, шунингдек сув
қонунчилигида

белгиланган бошқа қоидаларга барча вазирликлар, идоралар,

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда
бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувдан фойдаланишнинг
белгиланган тартибига риоя этилишини таъминлашдан иборат бўлиши керак.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонун

ҳужжатларининг

ижроси устидан прокурор назоратини ташкил этиш асослари ва

тартиби соҳавий қонун ҳужжатларида, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош
прокурорининг соҳавий буйруқларида ўз ифодасини топади

.

Бинобарин, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига

риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда прокурорлар “Прокуратура
тўғрисида”ги Қонуннинг 22 ва

25-

моддаларида белгиланган ваколатлардан тўлиқ фойдаланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

226

Хусусан, Қонуннинг 22

-

моддасига кўра, прокурор қонунларнинг ижро

этилиши устидан назоратни амалга ошириш жараёнида ўз ваколатлари
доирасида:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг, корхоналар, муассасалар,

ташкилотларнинг, ҳарбий қисмларнинг ҳудуди ва хоналарига монеликсиз
киришга, ҳужжатлар ва материалларни кўришга, текширишлар ўтказишга,
текшириш учун қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни,
қонунийликнинг

ҳолати тўғрисидаги ва уни таъминлашга доир чора

-

тадбирлар

ҳақидаги маълумотларни талаб қилишга;

давлат

органлари, ҳарбий қисмлар, вазирликлар, давлат қўмиталари

ва идораларининг ҳарбий тузилмалари раҳбарлари ва бошқа мансабдор

шахсларидан улар тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар
фаолиятини текшириш, тафтиш ўтказишни, идоравий ва ноидоравий
текширишлар ўтказиш учун мутахассислар ажратишни талаб қилишга;

мансабдор шахслар ва фуқаролардан қонун бузилиши хусусида

оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар талаб қилишга ҳақлидир.

Қонун

бузилиши аниқланган тақдирда прокурор ушбу Қонунда ҳамда бошқа

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўришга мажбур.[17]

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил

7 ноябрдаги 160

-

сонли “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик

ижроси устидан назорат самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги

буйруғида мустаҳкамланган талабларни амалга оширади. Мазкур

Буйруқда сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига

риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш борасидаги асосий

вазифалар назарда тутилган. Унга кўра:

-

қонунийликни

мустаҳкамлаш, қонун

устуворлигини таъминлаш, инсон

ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини ҳимоя қилиш; ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан мақсадли ва
оқилона фойдаланилишини ҳамда экологик нормаларга риоя этилишини
таъминлаш; мавсумий агротехника ва ирригация

-

мелиорация тадбирларининг ўз

вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга қаратилган назорат
тадбирларини самарали ташкиллаштириш; мазкур соҳада қонунчилик, ҳуқуқни
қўллаш

амалиёти ва прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштириш

юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш прокуратура органларининг энг асосий
вазифалари этиб белгиланган.

Мазкур буйруқда сув ва гидротехника иншоотларидан фойдаланишга оид

қонунчилик

ижроси соҳасида бир қатор кўрсатмалар берилган. Унга кўра, қишлоқ

хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш тартиблари ва меъёрларига риоя
этилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатилиши белгиланиб, бу борадаги
назорат тадбирлари кўрсатилган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Хайитов

Х.

Ўзбекистон

Республикасида

сув

қонунчилигини

ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболлари / Монография.

-

Тошкент,

2021.

14 б.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

227

2. Скрипников Н.К Концепция развития законодательства об охране

окружающей среды и рационального использования природных ресурсов.

-

Ташкент. ТГЮИ. 2009. –С

13.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги

қонун

// https://www.lex.uz/acts/107115

4. Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги

Қонуни

// https://lex.uz/docs/12328

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги

“Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада
жадал ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4919-

сонли Қарори //

Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2020 й., 0

7/20/4919/1616-

сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2021 й., 07/21/5264/0991

-

сон.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги

“Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020

-2030

йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-6024-

сон

Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2020 й.,

06/20/6024/1063-

сон.

7. Водный кодекс Республики Казахстан от 9 июля 2003 года № 481

-

II (с

изменениями и дополнениями по состоянию на 01.01.2022 г.) //

https://online.zakon.kz

8. Водный кодекс Кыргызской Республики от 12 января 2005 года № 8 (с

изменениями

и

дополнениями

по

состоянию

на

10.12.2021

г.)

https://online.zakon.kz

9. Водный кодекс Российской Федерации от 03.06.2006 N 74

-

ФЗ (ред. от

30.12.2021) // http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_60683/

10. Водный Кодекс Республики Беларусь 149

-

З от 30.04.2014 г. //

https://kodeksy-by.com

11. Водный кодекс Туркменистана (с изменениями и дополнениями по

состоянию на 05.10.2019 г.) // http://ba

se.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=89883

12. Водный кодекс Республики Таджикистан // https://www.mewr.tj/?p=1163

13. Водный кодекс Российской Федерации от 03.06.2006 N 74

-

ФЗ (ред. от

30.12.2021) // http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_60683/

14.

Государственная

водохозяйственная

политика

во

Франции:

децентрализация

и

партнерство

//

http://www.cawater

-

info.net/review/pdf/water_france.pdf

15. Қаранг: Государственная водохозяйственная политика во Франции:

децентрализация и партнерство. Ўша жойда.

16.

QOMUS.INFO

>

Е

ҳарфи

>

Ер

кодекси

//

https://qomus.info/encyclopedia/cat-ye/yer-kodeksi-uz/

17. Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни //

https://lex.uz/docs /106197

Библиографические ссылки

Хайитов Х. Ўзбекистон Республикасида сув қонунчилигини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболлари / Монография. -Тошкент, 2021. – 14 б.

Скрипников Н.К Концепция развития законодательства об охране окружающей среды и рационального использования природных ресурсов. -Ташкент. ТГЮИ. 2009. –С 13.

Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун // https://www.lex.uz/acts/107115

Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни // https://lex.uz/docs/12328

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли Қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2020 й., 07/20/4919/1616-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2021 й., 07/21/5264/0991-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6024-сон Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2020 й., 06/20/6024/1063-сон.

Водный кодекс Республики Казахстан от 9 июля 2003 года № 481-II (с изменениями и дополнениями по состоянию на 01.01.2022 г.) // https://online.zakon.kz

Водный кодекс Кыргызской Республики от 12 января 2005 года № 8 (с изменениями и дополнениями по состоянию на 10.12.2021 г.) https://online.zakon.kz

Водный кодекс Российской Федерации от 03.06.2006 N 74-ФЗ (ред. от 30.12.2021) // http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_60683/

Водный Кодекс Республики Беларусь 149-З от 30.04.2014 г. // https://kodeksy-by.com

Водный кодекс Туркменистана (с изменениями и дополнениями по состоянию на 05.10.2019 г.) // http://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=89883

Водный кодекс Республики Таджикистан // https://www.mewr.tj/?p=1163

Водный кодекс Российской Федерации от 03.06.2006 N 74-ФЗ (ред. от 30.12.2021) // http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_60683/

Государственная водохозяйственная политика во Франции: децентрализация и партнерство // http://www.cawater-info.net/review/pdf/water_france.pdf

Қаранг: Государственная водохозяйственная политика во Франции: децентрализация и партнерство. Ўша жойда.

QOMUS.INFO > Е ҳарфи > Ер кодекси // https://qomus.info/encyclopedia/cat-ye/yer-kodeksi-uz/

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни // https://lex.uz/docs /106197