Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Features of prosecutorial supervision over the
investigation of crimes
Saidmurod NASRULLAYEV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
The article provides an analysis of the legislation that
establishes the powers of the prosecutor to supervise the
investigation of criminal cases.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp387-390
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
prosecutor's supervision,
investigations,
powers of the prosecutor.
Жиноятларини тергов қилиш устидан прокурор
назоратининг ўзига хос жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
прокурор назорати,
дастлабки тергов,
прокурор ваколатлари
.
Мақолада жиноят ишларининг юритилишида дастлабки
терговнинг аҳамияти ҳамда
мазкур жараёнда прокурор
назоратининг ўрни таҳлил қилинган.
.
Особенности
прокурорского
надзора
за
расследованием преступлений
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
прокурорский надзор,
расследования,
полномочия прокурора
.
В
статье
дан
анализ
законодательства,
устанавливающего полномочия прокурора по надзору за
расследованием уголовных дел
.
1
Independent applicant, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. E-mail:
saidmurodnasrullayev1@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
388
Ўзбекистон Республикаси жиноят судлов ишларида дастлабки тергов муҳим
ўрин тутади. Дастлабки тергов судгача далил тўплаш фаолияти бўлиб, бу даврда
ишни ҳал этиш учун аҳамиятли барча ҳолатлар юзасидан далиллар тўпланади,
текширилади ва уларга баҳо берилади, муайян шахснинг жиноят содир этишдаги
айблилик масаласи ҳал этилади. Айнан шу далиллар келгуси суд муҳокамасида кўриб
чиқилади. Шунинг учун кўплаб олимлар дастлабки терговни жиноят судлов
ишларининг энг асосий, ривожланган ва энг ишончли шакли, деб ҳисоблайдилар .
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 34
-
моддасида прокурор суриштирув ва
дастлабки тергов босқичларида ушбу Кодекснинг 243, 382
- 388, 558, 589-
моддаларида назарда тутилган ваколатларни амалга ошириши таъкидланган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонунининг
28-
моддасида ҳам дастлабки тергов устидан назорат прокурорнинг ваколатлари
қаторига
киради.
Тергов ҳаракатлари ҳар қандай жиноят ишлари бўйича далиллар тўплашнинг
энг асосий усули бўлиб, улар орқали тергов субъектлари далилларни топиш,
мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолаш функцияларини бажаради.
Далилларни тўплаш учун ўтказиладиган тергов ҳаракатларининг қатъий
рўйхати ЖПКнинг 87
-
моддасида келтирилган бўлиб, уларга сўроқ қилиш,
юзлаштириш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш,
эксперимент, олиб қўйиш, тинтув, телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали
олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, экспертиза ҳаракатлари киради. Бу
тергов ҳаракатлари ягона ва тартибга солинган тизимни ташкил этади. Жиноий
даромадларни легаллаштириш жиноятлари тергови устидан назоратни амалга
оширишда прокурор мазкур ҳаракатлар ўтказилишининг қонунийлиги, асослилигига
эътибор беради. Фикримизча, ушбу назоратни амалга оширишда инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари муҳофазаси прокурор назоратининг асосий устувор йўналиши бўлиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бу борада шундай фикр
билдирганлар: “Сир эмас, илгари прокуратура идоралари ниҳоятда ёпиқ, назоратдан
холи бир органга, таъбир жоиз бўлса, охирги инстанцияга айланиб қолган эди.
Бунинг оқибатида қанча
-
қанча одамлар ноҳақ жабр чеккани, адолатсизликка дучор
бўлгани ҳам айни ҳақиқат. Қанчалик оғир ва нохуш бўлмасин, биз шу ҳақиқатни тан
олиб, бу соҳада қонунийлик ва адолатни қарор топтиришга киришдик .”
Мисол учун, 2020 йилда Омбудсман офисига келиб тушган жами мурожаатлар
таҳлил этилганда, уларнинг 1044 тасида фуқароларнинг одил судловга ҳамда 2565
тасида
адолатли
тергов
-
суриштирув
ҳаракатларига
бўлган
ҳуқуқларини
таъминлашда ёрдам сўралган
.
Жиноятчиликка қарши курашда дастлабки тергов органлари фаолияти муҳим
ўрин тутади, прокурор эса дастлабки терговнинг самарадорлиги, уни иштирокчилар
ҳуқуқларига
риоя этган ҳолда қисқа муддатларда ўтказилиши учун масъулдир.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКда мустаҳкамланган жиноят процесси
принциплари, прокурорнинг ваколатлари тўғрисидаги нормалар мазмунига кўра,
прокурор дастлабки терговда қонунийликни таъминлаш учун масъул ҳисобланади.
Фикримизча, жиноят судлов ишларида прокурор айблов томонининг асосий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
389
иштирокчиси бўлиб, у айблов томонидаги бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатларини
мувофиқлаштиради.
Шундай қилиб, прокурор дастлабки терговда ўз ваколатлари доирасида
терговчи томонидан ўтказиладиган барча тергов ва бошқа ҳаракатларнинг
қонунийлиги ҳамда жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш
борасида процессуал фаолият юритади.
Прокурор назоратни амалга оширишда терговчига ўз нуқтаи назарини
ўтказишга ҳақли эмас. Жиноят ишлари тергови устидан прокурор назорати
терговчининг жиноят процессидаги роли ва ўрнини, унинг мустақиллигини
чеклашга,
камайтиришга
қаратилмаган,
барча
тергов
ҳаракатларининг
қонунийлигини
таъминлашга йўналтирилган фаолиятдир. Терговчи прокурорнинг
бирон бир кўрсатмасига қўшилмаса, ўз эътирозларини юқори турувчи прокурорга
ёзма равишда тақдим этишга ҳақли. Бундай ҳолатда юқори турувчи прокурор қуйи
турувчи прокурорнинг қарорини бекор қилади ёки ишни бошқа терговчига ўтказади.
Жиноят процессида асосий функциялар –
айблов, тергов, ҳимоя ва ишни ҳал
этиш процесс иштирокчилари томонидан амалга оширилади, лекин улар фақат шу
функцияларни бажариш билан чекланиб қолмайдилар. Алоҳида олинган бир
иштирокчи бир вақтнинг ўзида бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин. Лекин
ЖПКнинг 25
-
моддасидаги тортишув принципига асосан ҳимоя қилиш ва ишни ҳал
қилиш
вазифалари бир
-
биридан алоҳида бажарилиб, айнан бир орган ёки айнан бир
мансабдор шахс зиммасига юклатилиши мумкин эмас.
Жиноят процессининг
муваффақиятли юритилишидан манфаатдор бўлган
иштирокчиларнинг (гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, фуқаровий
даъвогар ва фуқаровий жавобгар) хулқ
-
атвори уларга берилган умумий ва аниқ
характердаги ҳуқуқлар асосида тартибга солинади . Оммавий манфаатларни ҳимоя
қилувчи иштирокчилар (терговчи, тергов органи бошлиғи, суриштирувчи, прокурор,
суд) зиммасига эса қонун орқали умумий ва аниқ характердаги мажбуриятлар
(ваколатлар) юклатилган.
Иш юзасидан чиқарилган қарорларни қонун нуқтаи назаридан баҳолаш
прокурор назоратининг асосий мазмунини ташкил этади. Терговчи тергов
ҳаракатларини
ўтказиш даврида гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчи ва
айбланувчилар билан мулоқотга киришиб, ички ҳис
-
туйғулари, бирорта
иштирокчини бошқасидан устун қўйиш каби ҳолатлардан тўлиқ халос бўла олмайди.
Бу ҳолат эса иш юзасидан қабул қилинадиган қарорларнинг моҳиятига қайсидир
даражада ўз таъсирини ўтказади. Прокурорда эса ўз мансаб мавқеига кўра тергов
фаолияти устидан бошчилик қилганлиги учун терговчининг ҳаракатлари ва
қарорларини
холисона ва қонуний жиҳатдан баҳолаш имконияти мавжуд
.
Юқоридаги ҳолатлар асосида прокурорнинг тергов устидан назорат даврида
терговчи томонидан йўл қўйилиши эҳтимол бўлган қуйидаги хатоларни бартараф
этиш юзасидан амалга оширадиган вазифаларини санаб ўтиш мумкин:
−
айби бўлмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, ҳақиқий айбдор
қонунда
белгиланган жавобгарликдан қутулиб қолиши;
−
процесс иштирокчилари ва бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши;
−
жиноятни содир этиш сабаблари ва шартларининг аниқланмай қолиши
ҳамда уларни бартараф этиш чоралари кўрилмаслиги;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
390
−
тергов ва бошқа процессуал ҳаракатларнинг жиноят
-
процессуал қонун
талабларига риоя этилмасдан ўтказилганлиги;
−
тергов давомида иштирокчиларнинг сансалорлигига йўл қўйилганлиги.
Яна бир муҳим тушунчалардан бири прокурор назоратининг шакли масаласи
бўлиб, назарияда унга турлича таърифлар берилади. Жумладан, айрим муаллифлар
терговнинг қонунийлиги устидан назорат шакли деганда прокурорга суриштирув ва
тергов органлари жиноятларни тергов қилиш ҳамда
жиноят судлов ишлари
олдидаги вазифаларни бажаришда жиноятларни тергов қилиш қоидаларига
оғишмай амал қилишларини таъминлаш учун берилган қонуний ваколатлари
мажмуаси, деб ҳисоблайдилар .
С.Н.Бабаевнинг фикрича, прокурор назорати турли шаклларини бир биридан
фарқлаш имкониятини берувчи асосий белгиси прокурорнинг қонунда белгиланган
ваколатларидир
.
Фикримизча,
прокурорнинг дастлабки тергов устидан назорат шакли деганда,
унинг зиммасига юклатилган функцияларни бажариш юзасидан амалга оширадиган
ҳуқуқни қўллаш фаолияти, яъни жиноят судлов ишларини тўғри ташкил этиш,
жиноят ишлари терговини қонуний ва асосланган ҳолда олиб бориш, жиноят процесси
иштирокчиларининг ҳуқуқларини таъминлаш борасида қонун томонидан белгиланган
мақсад ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш тушунилиши лозим
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Якубина
Ю.П.
Актуальные
вопросы
совершенствования
форм
предварительного расследования. Дисс….канд. юрид. наук. Южно
-
Уральский Гос.
Унивеситет. –Хабаровск, 2010.
-
220 б.; Бурнос Е.Н. Теоретические и
правоприменительные
вопросы
совершенствования
предварительного
расследования. Дисс….канд. юрид. наук. Кубанский государственный аграрный
университет. –Краснодар, 2008.
2.
Ш.М.Мирзиёев, Конституция ва қонун устуворлиги –
ҳуқуқий демократик
давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир. Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи.
-2019.08.12.
3.
Эшматова Ф. Инсон ҳуқуқларини кафолатлаш борасидаги муҳим қадам. //
http://www.ombudsman.uz/uz/docs/maqola-1
4.
З.Ф.Иноғомжонова, Г.З.Тўлаганова, Жиноят процесси иштирокчилари.
Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2006.
5.
Курочкина Л.А. Проблема обеспечения прокурором прав участников
судебного разбирательства: Автореф. дис.... канд. юрид. наук.
-
М.: 2003.
6.
Прокурорский надзор. Учебник и практикум. Под общ. ред. М.П. Полякова.
-
М.: Юрайт, 2015. –Б.425.;
Антонов И.А., Кондрат И.Н., Михальчук Ю.П.
Прокурорский надзор. Учеб.
-
метод. пособие (в схемах и определениях) –СПб.: Фонд
«Университет», 2016. –Б.381.; Луговик В.Ф. Прокурорский надзор за оперативно
-
розыскной деятельностью. Учеб.пособие.
-
Омск: Омская академия МВД России,
2014.
7.
Бабаев С.Н. Прокурор в досудебном производстве: реформа прошла,
проблем остались. // Судебная власть и уголовный процесс.
-2019.-
№2.
