Barcha maqolalar

162-169 127 0

Тасаввуф таълимотида баркамол шахс тарбиясининг психологик хусусиятлари

Н. Саидакбарова
Мақолада баркамол шахсни тарбиялаш масалалари таҳлил қилинади. Жамият олдига қўйган буюк мақсадларга эришиш учун энг аввало баркамол шахсни тарбиялашдек идеал ғояларга мурожаат қилади. Шу боис аждодларимиз азалдан илм-фан, маърифат, таълим ва тарбияни бебаҳо бойлик бўлмиш инсон камолоти ва миллат тараққиётининг асосий шарти ва кафолати деб ҳисоблаб келган.
1-50 65 0

Талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари

Наргиза Сагиндикова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида психологияда талабалар ўқув фаолиятини ўрганишга йўналтирилган катор изланишлар олиб борилган. Айнан ижтимоий ва касбий масъулиятнинг ўзаро боғлиқлиги масалалари юзасидан алоҳида тадкикотлар ўрганилган. Бу борада олиб борилаётган тадқиқотлар талабаларнинг таълим жараёнида билим ва кўникмаларни ўзлаштиришини аниқлашга хизмат килади. Шунингдек, талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари масалаларини ўрганиш уларнинг келажакда етук мутахассис бўлиб етишишига алоҳида эътибор каратишни такозо этади.
Жаҳон миқёсидаги тадқиқотларда талабалар масъулиятини шакллантиришда ракамли ва таълим технологияларининг таъсири, масъулиятни касбий фаолиятнинг муҳим мезони эканлиги, касбга масъулиятлиликни камол топтириш шарт-шароитлари масалалари ўрганилган. Талабалар масъулиятининг ўкув фаолиятидаги ўрганилиши бугунги кунда таълим ислохотлари учун муҳим аҳамият касб этувчи долзарб муаммолардан бири. Шу боне, талабалар ўкув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятларини одоб-ахлоқ меъёрлари, ўкув фаолияти мотивациялари ва касбий билиш статусига (таълим боскичлари) кўра, янада мукаммалрок муаммо сифатида ўрганишни такозо этади.
Мустақиллик йилларида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мувафакқияти - таълим-тарбия тизимини ўзгартириш, уни ҳозирги замон талаблари даражасига кўтариш, жамиятда яшаётган ёшларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини шакллантириш ва уларнинг ҳар томонлама камол топишини таъминлаш ҳисобланади. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишида: «ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишларда кўрсатилган вазифаларида ёш авлодни тарбиялаш, унинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга каратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш»1 вазифалари белгиланган. Шу боис, талабалар мисолида ёшлар масъулиятининг гендер хусусиятларини ўрганиш психологиянинг энг долзарб муаммоларидан бири эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлда «Маънавий-маърифий ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 311 -сон Қарори, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ 406-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунлари ва мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни ёритишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади талабалар ўқув фаолиятида масъулият намоён бўлишини ифодаловчи омиллар ва гендер хусусиятларининг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ўқув фаолиятида масъулиятни шакллантиришнинг одоб-ахлоқ, ижтимоий-психологик, динамик, когнитив, эмоционал, мотивацион, рефлексив баҳолаш, регуляторлик компонентларини аниқлаш ёрдамида «масъулият тавсифномаси» ишлаб чиқилган;
талабалар ўкув фаолиятидаги масъулиятни тавсифловчи эътиборлилик, назорат килиш, ижтимоий ва одоб-ахлок меъёрларига таяниши каби етакчи омиллар аниқланган;
турли босқичда таълим олаётган талабалар масъулиятининг гендер хусусиятларини таълим жараёни, шахслараро муносабатлар, касбий камолот каби ижтимоий омиллар билан боғлиқлиги аникланган;
ўкув фаолияти мотивациялари, ўзини назорат килиш, касбий-билиш установкалари бўйича талабалар масъулиятининг маскулинлик, фемининлик, андрогинлик типлари тафовутлари ёритилган.
Хулоса
Тадқиқотимизда талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари муаммосини ўрганиш юзасидан олинган натижалар асосида қуйидаги хулосаларга келдик:
1. Талабалар ўқув фаолиятидаги масъулиятнинг гендер хусусиятлари талаба йигитлар ва қизларда ўхшашлик ва тафовутларга эгалиги билан характерланади. Ўхшашлик томони шундаки, масъулият шаклланганлик позициялари бўйича бир хил, аммо даражавий жиҳатидан йигитларда бир оз юқори кийматларга эгадир.
2. Масъулиятнинг таълим боскичлари бўйича билиш статусига кўра тафовутлари биринчи ва иккинчи боскич талабаларида когнитив компонентнинг онглилик; рефлексив бахоловчи компонентининг предметли натижалилик; эмоционаллик компонентининг стениклик натижаларида кузатилди.
3. Учинчи ва тўртинчи босқич талабалари масъулиятининг касбий -билиш статусига кўра намоён бўлишида бир қатор фарқли ва ахамиятли қийматлар кузатилди. Бу учинчи боскич талабаларида касбий тайёргарликнинг ўрта босқичи мавжудлиги касбий шаклланишга хали вақт борлиги тўғрисидаги тасаввур туфайли вазиятга нисбатан ситуацион, умумий мазмунда, масъулиятли топширикларни бажаришда эътиборни ўзига қаратиш ва уни ўзининг мотивациясига мувофик тарзда амалга ошириш, топшириқларнинг рағбатлантирилиши, мукофот ҳисобига бажариш ҳамда шахсий зарар олиш ва жазоланишдан кочишга нисбатан интилишнинг мавжудлигини кўрсатади.
4. Тўртинчи боскич талаба кизларида масъулиятлиликнинг намоён бўлиш кўрсаткичлари талаба йигитларга нисбатан фарк килади. Бундай фарқлилик кизларда масъулиятнинг намоён бўлиш кўрсаткичи фақат динамиклик ва мотивацион компонентларда кузатилади. Бу талаба кизларда ўкув фаолиятига нисбатан масъулиятлилик таълимнинг якуний боскичида ўзига ишончсизликнинг пасайиши, мураккаб топшириқларни бажаришга жавобгарликни зиммаларига олмаслик, таъсирларга беқарорлик ва кўпроқ ўзларининг шахсий манфаатларига эътибор қаратишлари натижасидир. Қолаверса, таълимнинг бу босқичига келиб, қизлар турмушнинг бошқа юмушларига ҳам кўпроқ эътибор қаратаётганликлари оқибати бўлиши мумкин.
5. Мамлакатимизда мутахассис кадрлар тайёрлашга каратилган таълим стандартида кўрсатилган мустақил таълим, курс иши топшириқларини бажариш бизнинг тадқиқотимиз олдига кўйилган мақсад ва вазифалар билан ҳамоҳангликни ифодалайди. Бунда албатта, талаба шахсига бериладиган мустақил таълим талабларини тўғри етказиш ва уни амалга оширишни тўғри ташкил этиш жараёнида уларга масъулиятлилик хусусиятлари ва гендер тафовутларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатмалар бериш муҳим ўрин эгаллайди.
6. Ҳар бир талаба ана шу мустақил ишни бажариш жараёнида ўзидаги мавжуд қобилиятларни қўллаш билан биргаликда унинг ўзига бўлган ишончини ҳам оширади, бу каби жараён эса, уларнинг мустакил шахс бўлиб етишишларида зарур бўлган муҳим сифат - масъулиятни шакллантиради. Шунинг учун хам олий таълимда дарс берувчи ҳар бир профессор-ўқитувчининг эртанги мутахассис бўлиб етишадиган талабаларга мустақил таълим бериш жараёнида ушбу жиҳатларни ҳам эътиборга олиш зарурияти келиб чиқади.
7. Шунингдек, битирувчи курс талабаларига бериладиган малакавий иш топшириқлар ҳам шулар жумласига киради. Биз биламизки, малакавий иш битирувчи талабадан масъулият билан ўз устида ишлашни талаб этадиган муҳим вазифалардан бири сифатида аҳамиятга эга. Бу муаммони ёритиш жараёнида эса, мавзуга дойр муаммоларни очиб беришда унинг олдидаги масъулият ва жавобгарликни англашни ва бу нарса келажакда унинг эртанги кундаги муваффаққиятли иш олиб боришига ёрдам беришини такозо этади. Бунда албатта, хар бир илмий рахбарнинг асосий вазифаси битирувчи талабада хам илмий, хам психологик сифатларни шакллантириши мухимдир. Талабаларда масъулиятни шакллантириш ва уни ўстириш фақатгина устозлар зиммасидаги иш бўлиб қолмастан, бунга талабанинг ўзи хам астойдил харакат қилиши, интилиши, ўзида масъулиятлилик хусусиятларини, ҳамда ўз шахсий характер сифатларини шакллантиришга харакат килиши талаб этилади.
8. Бизнинг фикримизча, масъулият ўзи ва жамоа олдидаги ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулликни бўйнига олиб, шахснинг ўзини бошқариши ва хулк-атворини шакллантирувчи энг асосий характер сифатидир.
9. Мамлакатимизда мутахассислик тайёрлашга кўйиладиган таълим стандартида кўрсатилган мустақил таълим, курс иши топширикларини бажариш бизнинг тадқиқотимиз олдига қўйилган мақсад ва вазифалар билан ҳамоҳангликни ифодалайди. Бунда, албатта, талаба шахсига бериладиган мустақил таълим талабларини тўғри етказиш ва уни амалга оширишни тўғри ташкил этиш жараёнида унга кўрсатмалар бериш муҳим ўрин эгаллайди.
10. Ҳар бир талаба ана шу мустакил ишни бажариш жараёнида ўзидаги мавжуд қобилиятларни қўллаш билан биргаликда унинг ўзига бўлган ишончини хам оширади, бу каби жараён эса уларнинг мустақил шахе бўлиб етишишларида зарур бўлган муҳим сифат масъулиятни шакллантиради. Шунинг учун хам олий таълимда даре берувчи хар бир профессор-ўкитувчи, талабаларга мустақил таълим бериш жараёнида ушбу жиҳатларни хам эътиборга олиш зарурияти келиб чиқади.
11. Шунингдек, битирувчи курс талабаларига бериладиган малакавий иш топшириклари хам шулар жумласига киради. Биламизки, малакавий иш битирувчи талабадан масъулият билан фақат ўз устида ишлашни талаб этадиган муҳим вазифалардан бири ҳисобланиб, танланган мавзуни ёритиш жараёнида бу муаммога дойр маълумотларни очиб беришда унинг олдидаги масъулият ва жавобгарликни англашни ва бу ёндашув келажакда унинг эртанги кундаги мувафаккиятли иш олиб боришига ёрдам беришини такозо этади. Бунда, албатта, хар бир илмий рахбарнинг асосий вазифаси битирувчи талабада хам илмий, хам психологик сифатларни шакллантиришдир.
12. Бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган ёшларга тадқиқотнинг психодиагностик методикалар натижалари ўз ишларини юритишда, шунингдек, тадқиқотчилар учун ота-она масъулиятининг фарзанд тарбияси олдидаги, ишчи ходимларнинг касбий масъулияти, тадбиркорлик, спорт, техника ва маданият соха эгаларининг масъулияти ўз касбларига нисбатан аҳамиятини ўрганишда ва касбий кўникмаларни шакллантиришда амалий манба сифатида ёрдам беради. Шунингдек, талаба - ёшлар билан биргаликда таълим ва тарбиявий ишлар олиб боришда амалиётчи психолог ва педагогларга семинар-тренинг машгулотлари ва амалий дарслар ўтишда, шунингдек, уларни каебга йўналтиришда, Олий таълим муассасаларида ўтиладиган психология фанларини ўтишда, ўкув қўлланма ва мавзуга оид тадқиқотларни ёритишда манба сифатида хазмат қилади.

1-50 34 0

Талабалар тафаккурини ривожлантиришнинг психологик механизмлари

Рузахон Мелибаева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ҳар бир мамлакат таълим тизимида зеҳнли, иктидорли, кобилиятли ва ижодкор инсонларни ўкитиш ҳамда уларни жамият тараққиётига тайёрлаш устувор вазифа сифатида муҳим аҳамиятга эта. ЮНЕСКОнинг маълумотларига кўра, “турмуш учун зарур билим, кўникма ва малакаларини шакллантирувчи, барқарор ривожланишга эришиш максадини таъминловчи маскан олий таълим муассасаси бўлиб қолмокда ва дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида олий таълим олишга эҳтиёж бугунги кунда жадал ўсиб бормокда. Бу ҳолат статистик маълумотларга кўра, ривожланмаган мамлакатларнинг 8 % ёшлари университетларда таҳсил олаётган бўлсалар, энг ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 74 %ни ташкил қилаётганлиги қайд этилган”1. Олий маълумотга эга бўлиш жаҳон миқёсида муҳим эҳтиёж сифатида қаралмокда, уни қондиришда таълим жараёни мазмунини бойитиш, педагог фаолиятини ҳамда талабалар ақлий кобилияти, тафаккурини ривожлантириш энг долзарб муаммолардан бири саналади.
Жаҳон миқёсида тафаккур психологияси соҳасидаги тадқиқотларнинг алоҳида йўналиши талабаларда назарий ва амалий, инновацион, креатив, композицион, танкидий ва техник тафаккурнинг шаклланиш хусусиятлари, визуал тафаккурни ривожлантиришда таълим ресурлари таъсири, ахборот технологияларининг аҳамияти, фикр юритиш маданиятини шакллантириш, хорижий тилларни ўрганиш оркали тафаккурни ўстириш муаммолари бўйича ўтказилади. Мазкур йўналишда, айникса, талабалик даврида тафаккурни ривожлантиришнинг устувор усуллари ва шарт-шароитларини ифодаловчи психологик механизмларни аниклаш ҳамда жорий этиш муаммосига катта эътибор каратилмокда. Айни вақтда талабалар тафаккурини ривожлантириш услубларига, ижодий тафаккурни шартловчи оригиналлик, эгилувчанлик, аниқлик ҳамда тезкорлик каби хусусиятларга, муаммоли таълим топшириқлари, ҳамкорлик фаолиятига бу соҳада долзарб масалалар сифатида қаралмокда.
Мустақиллик йиллари мамлакатимизда ёшларнинг аклий салоҳиятини рўёбга чикариш учун зарур имкониятларни яратиш масаласига алоҳида эътибор бериб келинмокда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Жисмонан соғлом, рухан ва аклан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, катъий ҳаётий нуктаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш”2 вазифалари белгиланган. Бугунги кунда амалга оширилаётган чоралар таркибида, жумладан, талабаларнинг таълим жараёнидаги фаоллигини юксалтириш, касбий фаолият учун зарур билим, кўникма, малакалар эгаллашини, муаммолар устида ишлашда мустакил ва ижодий ёндашувини таъминловчи тафаккурни ривожлантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш борасида илмий тадкикот ишларини амалга ошириш муҳим масалалар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни (2016), Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”'ги Қарори ҳамда ушбу фаолиятга тегишли бошқа норматив-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади талабалар тафаккурини ривожлантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
талабаларнинг таълим жараёнидаги топширик ва муаммоли вазиятларни англаши, таҳлил қилиши ва ечимини топишни таъминловчи предметли, символли, белгили, образли тафаккур типлари ва синтетик, ғоявий, прагматик, аналитик, реалистик тафаккур услублари даражалари аниқланган;
талабалар тафаккурининг оригиналлик, эгилувчанлик, аниклик ва тезкорлик хусусиятларини ривожлантирувчи психотренинг машклари тўплами шакллантирилган ва уларни психодиагностика қилиш методикаси татбиқ этилган;
талабалар тафаккурини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ва психологик феноменларини тавсифловчи ўкув материаллари мазмуни, ўқув фаолияти мотивациялари характери ва шахслилик хусусиятлари каби етакчи омиллар аниқланган;
ўкув машғулотларини ташкил этишнинг услубларини тадкик қилиш асосида кичик гурухдарда ишлаш ва лойиҳа-тадқиқотчилик фаолияти талабалар ижодий тафаккурини ривожлантирувчи самарали машғулот турлари эканлиги аниқланган;
талабалар тафаккурини дидактик омиллар (ўкув-машғулоти мазмуни, таълим усуллари, воситалари, шарт-шароитлари ва принциплари) асосида ривожлантиришнинг психологик механизмлари тузилмаси такомиллаштирилган.
Хулосалар
1. Махсус машғулотлар ўтказилиши натижасида тушуниш тафаккурнинг таркибий қисми эканлиги, улар алоҳида ҳукм суриши мумкин эмаслиги аниқланган бўлса, микдорларнинг тахдили, назарий мушоҳадалар тушунишнинг уч босқичи, уч типи мавжудлигини кўрсатди. Шу билан бирга, тушуниш турлари ва типлари машғулотларда устуворлик аҳамият касб этар ва тобора такомиллашар экан.
2. Талабалар тафаккури табиати хилма-хил ва мураккаб тузилмаларидан иборат билиш жараёни бўлиб, уни ёритишда услублар ва типлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги намоён бўлди. Улар ахборотларни ўзлаштиришда предметлар устида ишлаш орқали мулоҳазаловчи; дунёни билишда символлар, аниқ формула ва математик ҳисоб-китобларга таянувчи;вокеа-ҳодисаларни умумлаштириш тамойилларига кўра ўрганувчи; масалалар ечимини образларга таяниб баҳоловчи ва ижодий ёндашув асосига мутаносиб экан.
3. Таълим жараёнида талабалар янгилик яратишга, оригинал ишларни амалга оширишга, ғояларни ўзаро боғлашга ҳамда монанд келмаган, қарама-қарши ғоя ва маълумотларни бирлаштиришга мойил бўлиши; янги ғояларни осон илғайдиган, ўзининг шахсий тажрибасига таяниб қарорлар кабул қиладиган, муаммоларга атрофлича ва тизимли карашга лаёқатли, ўз кўзи билан кўрган ёки эшитган воқеликларни адекват баҳолашга қобилиятли тафаккур субъекти бўлиши кузатилди.
4. Талабалар ўкув фаолиятида ижодий тафаккурнинг ривожланиши аниқ тартибланган, ўзаро узвийлик ва доимий равишда таъсир кўрсатиш имкониятига эга воситалар ва шарт-шароитлар билан таъминланади. Бу талабалар ўкув фаолиятининг кайси босқичи, таълим йўналиши ва машғулот туридан қатъи назар ташкил қилинадиган муҳим жараён ҳисобланади. Ижодий тафаккурнинг ривожланишида топшириқларнинг оддийдан мураккабга қараб йўналтирилиши, вазиятларнинг тезкор, аниқ, пухта ва оригинал ечимлар топишни белгиловчи мезон бўлиб хизмат қилди.
5. Талабаларда ижодий фикрлашни шакллантириш жараёни муаммоли топшириқларнинг ўқув жараёнига тааллукли масалалар билан бир қаторда, стандарт мулохазалашдан нестандарт фикрлашга йўналтирилган хаётий масалалар устида ишлаш билан бойитилишига эришилди. Муаммоли ва ижодий фикрлашга ундовчи топшириклар талабаларда фаолликни вужудга келтиради, иродавий зўр бериш билан куролланишга шарт-шароит яратади. Бу эса уларда ўқув фаолияти учун ижобий, ижодий ва фаоллик билан изланиш муносабатини таъминлайди.
6. Бир неча серияли муаммоли топшириклар кўйилиши талабаларда топшириқ мазмунини англаш, табиатини баҳолаш ва ечимлар топиш учун ўзига хос муносабатни юзага келтиради. Таълим йўналишидан катъи назар муаммолли топшириклар талабаларда тез, аник, ихчам, пухта ва оригинал фикрлаш кўникмаларининг шаклланишига хизмат қилади. Шу билан бирга, муаммоли вазият шахе имкониятларини рўёбга чикаришнинг мухим омили эканлиги ўзини намоён этди.
7. Тажрибалар ижодий фикрлаш жараёни ҳар бир фан йўналиши, таълим босқичи ва таълим олувчиларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиш оператив ва тежамкорлик, оператив мураккаблик, соддаллик ва кулайлик, индивидуал ва гуруҳий ишлашга хизмат қилувчи вазифалар характерига эга бўлиши лозимлигини тақозо этди. Ижодий фикрлашга ўргатувчи топшириклар мазмуни баёни, унинг ишлаш технологияси, топшириқ натижалари муҳокамаси ва унинг шаклланганлигини баҳоловчи диагностика тизимига эгалиги ўрганилаётган муаммони ҳақиқий табиатини ёритишда мухим шарт сифатида хизмат килди.
8. Талабалар тафаккурини ривожлантиришда маъруза, семинар, амалий ва лойиха-тадиқотчилик фаолияти ўкув машғулотларини таъсири ўзига хос ўринга эга. Улар орасидан лойиҳа-тадқиқотчилик фаолиятига асосланиб ўкув-машғулотларни ташкил этиш талабалар тафаккури тезлиги, эгилувчанлиги, оригиналлигини намоён бўлишига самарали таъсир этади.

60-64 84 0

Талаба ёшлардаги аттракция ҳисси табиий психологик жараён сифатида

Б Ахмедов , Ф Нарзуллаева

Инсоннинг ўспиринлик ва талабалик даврлари нафақат профессонал танлов ва касб эгаллаш учун мақбўл давр, балки бу давр ёшларнинг ўзлигини англаш, ўз қадр қимматини билиш ва бошқаларга нисбатан муносабатда бўлиш тажрибасини эгаллаш даври ҳамдир.

416-421 116 0

Социально-психологические факторы ролевого поведения детей и подростков в ситуации буллинга

Н. Анварова
В статье анализируется феномен буллинга как социально- психологического явления современного общества. Также обосновывается необходимость изучение детерминант и разработка концепции превенции буллинга.
320-322 340 0

Социально-психологическая характеристика студенческого возраста

B Nuraliyeva
Студенческий возраст - это уникальный период в жизни, когда молодые люди активно развивают свою личность, формируют свои нравственные и этические принципы, а также расширяют свои социальные связи. В данной статье рассмотрены социально-психологические особенности студентов, которые необходимо учитывать при организации эффективного учебно-воспитательного процесса в высшем учебном заведении.
239-244 142 0

Социально- психологичекие факторы ролевого поведения детей и подростков в ситуации буллинга

Н. Анварова
В статье анализируется феномен буллинга как социально- психологического явления современного общества. Также обосновывается необходимость изучение детерминант и разработка концепции превенции буллинга.
64-67 64 0

Совершенствование коммуникативной толерантности у студентов как важная педагогическая проблема

Mashxuraxon Azimova
В статье рассмотрено совершенствование коммуникативной толерантности у студентов как важная педагогическая проблема.
107-115 91 0

Сиёсий психологик манипуляция технологияларининг қиёсий таҳлили

Бобур Куйлиев

Мазкур мақолада жамоатчилик онгини манипуляциялашнинг хилма-хил сиёсий психологик технологиялари қиёсий таҳлил қилинади. Шунингдек, мазкур турдаги манипуляция технологияларини қўллашда нафақат
жамоатчилик онги, қолаверса, уларнинг ҳиссиётларига ҳам алоҳида диққат
қаратилади. Айниқса омма билан ишлашда эмоцияларнинг ақлни чеклаш
хусусиятидан унумли фойдаланилиши масаласига алоҳида урғу берилади.

12-14 74 0

Психолого-педагогические основы информационных рисков, влияющих на здоровье и безопасность обучающихся

Irina Kapalygina
Информационно-образовательное пространство несет в себе большой развивающий потенциал для школьников. Однако, попадая в такое пространство, нс все обучающиеся способны справиться с большими потоками информации, рекламой, навигацией. Кроме того, существуют опасности, с которыми еще не имеющий опыт ребенок рискует встретиться в информационно-образовательном пространстве.
284-288 127 0

Психологические проблемы семьи, воспитывающей ребенка с ограниченными возможностями здоровья

Barno Qarimova, Xulkar Usmanova
Семья, в которой ребенок проводит большую часть своего времени, играет важную роль в успешной социализации детей с ограниченными возможностями здоровья. Семья, воспитывающая ребенка-инвалида, - это семья с особым психологическим состоянием, испытывающая житейские тревоги и трудности, которые редко встречаются в жизни других семей. Семья ребенка с проблемами со здоровьем часто рассматривается с точки зрения обеспечения благоприятных условий для его физического и умственного развития.
170-177 276 0

Психологические особенности супружеских конфликтов в молодых семьях

М. Саидвалиева
В статье представлены результаты исследования понимания конфликтных ситуаций молодыми супругами с разной семейной жизнью, что предполагает наличие когнитивного, эмоционально-оценочного и ценностно-ориентированного компонентов.
13-17 514 0

Психологик хизматнинг асосий тамойиллари

Феруза Акрамова

Психологик хизмат ўз мазмуни моҳиятига кўра инсонларга маслаҳат кўрсатишга қаратилган фаолият ҳисобланади. Психологик хизматга қўйилган тамойиллар инсон шахси билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатларини билишни талаб этади ҳамда психологик хизматнинг самарадорлигини таъминлайди.

21-24 139 0

Психологик хизмат – замонавий таълим тизимининг ажралмас таркибий қисми

Умарали Қодиров

Ҳозирги глобаллашув шароитида амалий психологиянинг шиддат билан ривожланиши жараёнида психологик хизмат замонавий таълим тизимининг ажралмас таркибий қисми сифатида намоён бўлмоқда.

23-27 303 56

Психологик маслаҳатда шахсга таьсир этиш технологиялари

Қ Абдураҳимов

Бугунги кунда педагоглар, психологлар ва тиббиёт ходимлари узларининг амалий фаолиятларида анъанавий психиатрия доирасида клиник атамалар билан таснифлаш кийин булган куплаб психологик муаммоларга дуч келмоадалар. Ушбу муаммолар кундалик хаётимиздаги шахснинг турмуш тарзи ва шароитларига мослаша олмаслик, ёшга оид инкирозлар, ижтимоий девиация, шахслараро муносабатлар дисгармонияси кабилар билан богликдир. Кенг доирадаги мазкур муаммолар клиник психология ва психотерапия сохасидан ажралиб чиккан нисбатан янги фан тармоги “Психологик консультация ва психокоррекция” нинг устувор йуналишлари хисобланади.

381-387 79 0

Профилактика семейных взаимоотношений подрастающего поколения

Ш. Халикова, Н. Таджиева
Семья — уникальный институт взаимодействия людей. Уникальность эта заключается в том, что этот теснейший союз нескольких людей (муж и жена, потом дети, с ними могут совместно проживать и родители мужа или жены) связывают нравственные обязательства. В этом союзе люди стремятся провести как можно больше времени в совместном взаимодействии, доставлять в процессе взаимодействия радость и удовольствие друг другу.
1-46 25 0

Педагог шахсида макиавеллизмга мойилликни диагностика ва коррекция қилишнинг илмий-методик имкониятларини такомиллаштириш

Малохат Соипова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон таълим тизимида бугунги кунда ўкувчилар учун мукаммал ўқув-тарбиявий, ижти-моий-маданий шароит яратишда ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ошириш масаласига долзарб муаммо сифатида ёндашилмокда. Таълим сифатини жахон стандартлари даражасига етказишда педагоглар касбий махоратини ошириш хал килувчи аҳамиятга эга бўлишини ҳам илғор халкаро тажриба тасдиқлаб турибди. Бу борада, айникса, педагог коммуникатив тайёргарликни ошириш етакчи йўналиш ҳисобланади. Зеро, «Дунёда ўрта хисобда 10-15% ҳолларда болаларнинг мактаб билан боғлиқ бўлган қўркув-лари ўкитувчи мулоқотидаги хато-камчиликлар сабабли юзага келади, айрим мамлакатларда бу кўрсаткич 40% гача етади» . Таъкидлаш керакки, таълим-тарбия жараёнида инсонпарвар муносабатнинг тўлаконли рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган энг жиддий омиллардан бири хам педагог шахсининг ўз фаолиятига психологии жихатдан тайёр эмаслигидир. Зеро, таълим-тарбия жараёни натижавийлиги айнан педагог-нинг ўз касбий фаолиятини бажаришга интеллектуал ва маънавий, илмий-услубий ва индивидуал тайёргарлик даражаси билан тўғри мутаносибликка эга. Шу сабабли бугунги кунда таълим соҳасида педагог шахсида макиавеллизмга мойиллигининг ҳар қандай оқибатларини бартараф этишга муҳим масала сифатида қаралмокда.
Жаҳонда таълим сифатини янада ошириш юзасидан замонавий талаблар асосида олиб борилаётган изланишлар педагог шахсида макиавеллизмга мойилликни диагностика ва коррекция қилиш масалаларига каратилмокда. Шу жиҳатдан педагогик мулоқотда макиавеллизм аломатлари намоён бўлишининг хусусиятларини янада кенгроқ очиб бериш, педагог шахсида макиавеллизм даражасини аниқлашнинг мавжуд психодиагностика методи-каларини такомиллаштириш, макиавеллизмга мойилликнинг намоён бўли-шига таъсир кўрсатувчи омилларни ҳамда педагогларни психологик тайёрлаш самарадорлигини ошириш юзасидан устувор даражада илмий изланишлар олиб борилмокда.
Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш масалаларига катта эътибор қаратилиб, ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналиши даражасига кўтарилган. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра-тегиясида «Жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикр-лайдиган, Ватанга содик, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш»2. вазифалари белгиланган. Бугунги кунда амалга оширилаётган илмий-ташкилий чоралар таркибида, жумладан, ўқитувчининг психологик киёфаси ва ўкувчининг баркамол шахе сифатида шаклланишига таъсир кўрсатувчи омилларни чуқур тадқик этиш, деструктив таъсирнинг олдини олишга қаратилган илмий тадқикот ишларини амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори 3-иловаси - «Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташкари таълим муассасаларининг педагог ходимларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низом»нинг ва мазкур фаолиятга тегишли бошка норматив-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалага оширишда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди педагог шахсида макиавеллизмга мойилликни диагностика ва коррекция килишнинг илмий-методик имкониятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
педагогик мулоқотда макиавеллизм аломатлари (қатъиятлилик, жасур-лик, доминантликка интилиш, худбинлик, ҳиссий бефарқлик) намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи, бу жараённинг қонуниятларини белгилаб берувчи объектив (педагогик стаж, жинс билан боғлиқ) ва субъектив (шахс сифатида ўз имкониятлари рўёбга чиқариш эҳтиёжи, педагогик фаолият натижаларига установка билан боғлиқ) омиллари аниқланган;
шахсда макиавеллизм даражасини аниқлаш учун хизмат қилувчи методика (Machiavellianism Scale Mach-IV) миллий шароитда қўллаш учун зарур психометрия тадбирлари асосида мослаштирилган ҳамда қандай манипулятив таъсир усулларидан фойдаланишга мойиллик мавжудлигини ташхис қилишга мўлжалланган психодиагностика воситаси таклиф этилган;
педагог мутахассиснинг касбий фаолиятни лойиҳалаш ва унда ўзини мониторинг қилишда қандай устувор йўналишга (дидактик ва психологик соҳа) йўналганлик даражасини аник микдорий кўрсаткичларда фарклашга ёрдам берувчи психодиагностика методикаси ишлаб чиқилган;
педагог шахсида макиавеллизмга мойиллик психокоррекцияси ва психопрофилактикаси дастурий асоси сифатида хизмат қилувчи амалий машгулотлар учун услубий ишланмалардан иборат тренинг дастури ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Педагог шахсида макиавеллизмга мойилликни диагностика ва коррекция килишнинг илмий-методик имкониятларини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилади:
1. Макиавеллизмнинг умумий моҳиятини талқин этишда асосан якдиллик кайд этилса хам, унинг амалий ифодаси билан боғлиқ баъзи жиҳатлар юзасидан мунозалар хозиргача давом этиб келмокда ва уни шахе хусусияти, ўзига хос шахе типи, хулк-атвор стратегияси сифатида тавсифлаш ҳолатлари учрайди.
2. Турли муаллифлар макиавеллист шахе психологик портретини ишлаб чиқишга уринди ва бу борада айрим жиҳатлар бўйича хар хил ёндашувлар шаклланди. Кўп ҳолларда макиавеллист шахе бошқа одамга хиссий бефарк ва унга муносабатда ахлоқий меъёрларга эътиборсиз одам сифатида тавсифланади.
3. Макиавеллизмга мойилликда ёш, жинс ва касбий мансубликка боглик бўлган, шунингдек, шахе индивидуал-психологик хусусиятлари билан такозоланган тафовутлар аникланган.
4. Психологияда педагог шахсидаги манипулятив коммуникацияга мойиллик хусусиятини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилган, аммо уларда макиавеллист ўқитувчидаги ушбу сифатни коррекция килиш имкониятлари алоҳида тадкиқ этилмаган.
5. Педагогик стажи нисбатан кичик макиавеллист ўкитувчилар орасида ўкувчига манипулятив таъсир кўрсатиш учун ўз фазовий жойлашувини, нутқий фаоллигини ўзгартириш хамда шахсий имкониятлар чекланганини очиқ намоён этиш усулларидан фойдаланишга мойиллик даражаси юқоридир.
6. Макиавеллизмга мойиллик даражаси юқори эркак ва аёл ўқитувчилар манипулятив таъсир мақсадида одатда қўллайдиган усуллар бир-биридан фарқланиб, эркак ўқитувчилар учун кўпроқ проксемика, кинояли ҳазил ва содда шантажга асосланувчи методлар, аёл ўқитувчиларга кўпрок суҳбат жадаллигини кескин ўзгартириш, субъектив жиҳатдан эзгу деб кабул қилинаётган мақсадга эришиш воситаси сифатида ёлғондан фойдаланиш, шахсий имкониятлар чекланганини ошкора намоён этиш хосдир.
7. Ўқитувчининг ўзини, ўз салоҳияти ва имкониятларини тўлақонли намоён этишидек умумий ижобий ҳолатнинг асосий икки йўналиши, яъни унинг ўзига ва бошкаларга муносабатида ифодаланувчи ижобий кўрсаткичлар макиавеллизмга мойиллиги паст ўқитувчилар учунгина хосдир.
8. Шахслараро муносабатда макиавеллизмга мойиллиги юқори педагоглар орасида касбий меҳнатнинг дидактик натижаларига мўлжал олиш ҳолатлари унинг психологик маҳсулларига эътибор каратиш вазиятларидан кўра юқори частотага эга.
9. Фаол коррекцион-ривожлантирувчи таъсир ёрдамида ўкитувчиларда педагогик фаолиятнинг психологик натижаларига мўлжал олиш хусусиятини кучайтириш уларнинг макиавеллизмга мойиллиги даражасини сусайтиришнинг самарали йўлидир.
10. Таълим муассасаларига янги педагогларни ишга олишда уларнинг макиавеллизмга мойиллик даражасини психодиагностик тестлар оркали аниқлаш ва бу кўрсаткични касбга лойиқлик меъзон сифатида киритиш тавсия этилади.
11. Диссертация тадқиқоти доирасида ишлаб чиқилган макиавеллизмга мойилликни ташхислаш ва коррекциялаш тренинг дастури асосида педагоглар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларидаги психологлар томонидан тренинглар ўтказиш тавсия этилади. Ушбу тренинг машгулотларида педагогларнинг шахслараро муносабатларда хамкорлик қадриятларини ривожлантириш, профессионал фаолиятда чин инсоний муносабатларни такомиллаштириш гоясининг устувор бўлишига асосий ургу берилиши мақсадга мувофиқ.

171 60 0

Особенности темперамента у студентов медицинского института

Н Мирниёзова , Д Мирдадаева

На сегодняшний день изучение психологических особенностей студентов в частности типов темпераменты становится актуальной проблемой в необходимостью учета свойств личности в процессе обучения. По мнению психологов, темперамент влияет на проявление черт характера, на уровень дисциплины и поведение учащихся на занятиях и выборе дальнейшей сферы деятельности. Особенно остро это проявляется в стрессовых ситуациях, с которыми связана быстрота действий для выбора направление в медицинской практике.

19-22 125 0

Особенности подготовки практического психолога

E Nurymbetova, A Turdymuratova
В данной статье проведен теоретический анализ проблемы подготовки психологов и особенностей подготовки практических психологов в образовательных учреждениях.
30-33 86 0

Олий таълим тизимида таълим сифатини оширишда психологик билимдонликнинг ўрни

Мехри Норбошева

Маълумки, кафедра олий таълимни ҳаракатга келтирувчи ва асосий вазифаларни бажарувчи механизм ҳисобланади. Олий таълим тизимида таълим жараёнининг сифат ва самарадорлигини ошириш биламизки кафедралар фаолиятига боғлиқ. Таълим жараёни самарадорлигида энг муҳим механизм кафедралар фаолиятини сифат жиҳатдан юксалтиришдир. Фикримизча, кафедра мудири компетентлиги юқори бўлиши яъни мавжуд назарий билим, кўникма ва малакаларнинг мажмуасини амалиётга тўла мустақил ва ижодий қўллай олсагина, нафақат кафедрада балки олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлиги ошишига хизмат қилади.

129 0

Олий таълим тизимида психолог фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари

М Файзиева

Экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш шарт шароитлари: психологик ҳимоя тизими ҳақидаги билимларни ассимиляция қилиш, айниқса, шахс ва психологик ҳимоя тизимининг ишлаш талабаларини психологик ҳимоя тизимининг қуйидаги йўналишларда ўзгаришига олиб келди: содда-табиий ва юксак ҳимоя механизмларининг кескинлиги нисбати психологик ҳимоянинг пастки қисмидир. Копинг ресурслар эса муаммоларни бартараф этишдан уларни ҳал қилишгача фаол ҳаракатларга айланди. Ўз-ўзини баҳолаш, шахс ҳис-туйғуларини бошқариш ва ўз-ўзини назорат қилиш уйғунлашган ҳолда психологик ҳимоянинг юқори даражаси бўлган конструктивликка ўтишини баҳолашга имкон берди.

67-71 145 0

Оилада эр – хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ўзбек психологлари томонидан таҳлил қилиниши

Шахноза Aшурова

Ижтимоий-тарихий ва илмий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ўзбек оиласининг ҳаёти, ундаги ўзаро муносабатлар, унинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари, турмуш тарзи, маданияти, тарбиявий муҳити ва меҳнат шарт-шароитлари жиддий илмий муаммолар сифатида XX асрнинг 60-70 йилларидан эътиборан ўрганила бошланди.

226-232 286 0

Оилада ота-она ва фарзанд муносабатларининг ўзига хослиги

Д. Абдуллаева
Мақолада ота-она ва бола муносабатларида юзага келадиган муаммолар, ота-оналарнинг таълимга турли ёндашувлари, шунингдек, ота-оналарнинг хатти-ҳаракатлари моделлари ҳақида сўз боради.
559-562 78 0

О политической манипуляции молодежью

Ramil Garifullin, Ismat Tugalov

На основании контент-анализа молодёжных мировых социальных сетей проведено качественное аналитическое исследование социально-психологического и социально-экономического состояния молодёжи всего мира (страны Запада, Ближнего Востока, Китай и России). Проанализированы факторы манипулятивного воздействия на молодёжь.

49-54 139 0

Миллий тилнинг этимологик ва психолингвистик хусусиятлари

М. Ахмедова
Ҳозирги вақтда миллий тил хусусиятларини илмий нуқтаи назардан ўрганишга эътибор қаратилмоқда. Мақолада жаргон сўзларнинг маъносининг ортиши ва бу сўзларни ўрганиш зарурати муҳокама қилинади. Улар кундалик жараёнда ишлатиладиган жаргонларни ҳам ўрганадилар. Жаргон сўзлари, ўз жаргонингизни ўрганишнинг аҳамияти ва зарурлигини тушунтиради. Арго сўзларнинг ўзига хос этимологик, психолингвистик хусусиятлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.