Mualliflar

  • Рўзибоев Иномжон Абдувахидович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tadqiqotlar.103257

Kalit so‘zlar:

Таянч иборалар. Бюджет ташкилоти бюджет маблағлари олувчилар харажатлар сметаси харажатлар моддаси штат жадвали вақтинчалик харажатлар сметаси харажатлар сметасини тузиш тартиби муддатлари жавобгарлик.

Annotasiya

Аннотация.  Ўзбекистон  Республикаси  Бюджет  тизимида  амалга 
оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар авваламбор бюджет ташкилотларнинг 
фаолиятини  такомиллаштиришга  қаратилган.  Бунда  бюджет  ташкилотлари 
харажатлар  сметалари  ва  штат  жадвалларини  тузиш,  тасдиқлаш  ва  уларни 
рўйхатдан ўтказиш ва смета ижроси борасида якуний ҳисоботларни тайёрлаш ва 
тақдим этиш масалалари бир-бири билан боғлиқ, тизимли жараён бўлиб, уларни 
мунтазам такомиллаштириб бориш долзарб масалалардан биридир.  


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_2-to’plam_Iyun-2025

79

ISSN:3030-3613

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ ВА УНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.

Рўзибоев Иномжон Абдувахидович

Текрмиз иқтисодиёт ва сервис

университети магистранти


Аннотация.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет тизимида амалга

оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар авваламбор бюджет ташкилотларнинг
фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. Бунда бюджет ташкилотлари
харажатлар сметалари ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва уларни
рўйхатдан ўтказиш ва смета ижроси борасида якуний ҳисоботларни тайёрлаш ва
тақдим этиш масалалари бир-бири билан боғлиқ, тизимли жараён бўлиб, уларни
мунтазам такомиллаштириб бориш долзарб масалалардан биридир.

Таянч иборалар.

Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчилар,

харажатлар сметаси, харажатлар моддаси, штат жадвали, вақтинчалик
харажатлар сметаси, харажатлар сметасини тузиш тартиби, муддатлари,
жавобгарлик.

Аннотация.

Широкомасштабное реформирование бюджетной системы

Республики Узбекистан направленно, прежде всего на совершенствование
деятельности бюджетных организаций. При этом, составление смет расходов и
штатных расписаний, их утверждение, регистрация в надлежащих органах, а
также своевременное предоставление отчетов об их исполнении – это целостных
системный, взаимозависимый процесс нуждающийся в постоянном
совершенствовании.

Ключевые слова:

бюджетная организация, получатель бюджетных

средств, смета расходов, статья расходов, штатное расписание, временная смета
расходов, порядок составление сметы расходов, сроки и ответственность.


2024 йил 15 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

томонидан рўйхатга олинган 2634-сонли «Бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш,
тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадваллари, даромадлар ва
харажатлар сметалари, вақтинчалик харажатлар сметалари, шунингдек бюджет
маблағларини тақсимловчиларнинг жамланма харажатлар сметаси ҳамда штат
жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_2-to’plam_Iyun-2025

80

ISSN:3030-3613

Бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида унинг барча даромадлари акс
этилиши шарт: бу давлат бюджети ёки бюджет ташкилотининг пуллик хизмат
кўрсатиши ва бошқа қонунда ман этилмаган фаолияти, унга бириктирилган
мулкни ижарага бериш ва бошқалар ҳисобидан тушадиган даромадлари. Бу
нуқтаи назардан эътироф этиш керакки, «смета» тушунчасининг мазмуни ҳам
кенгайиб бормоқда, чунки унда бюджет ташкилотининг молиявий оқимлари акс
этилиши тақозо этилган. Харажатлар сметаси бу ташкилотнинг бир йиллик
молиявий режасини акс эттирувчи низоми бўлиб, унда асосий даромадлар
манбалари ва йил чораклари бўйича тақсимланган харажатлар ҳажми ва
мақсадлари кўрсатилади. Мазкур молиявий низом маблағ олувчи ташкилотнинг
маблағ олиш ва харажатларини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқлари ва
мажбуриятларини аниқлаштиришга қаратилгандир. Харажатлар сметасини
юқорида келтирилган Низомда белгиланган шаклда бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчилар тузадилар. Молия органлари ва бюджет
маблағларини тақсимловчилар бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари
олувчиларнинг харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни ўрнатилган
тартибда талаб қилиб бориш мажбуриятлари ва ваколатлари мавжуд.
Харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар
томонидан уларга тегишли молия йили учун етказилган бюджетдан
ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида тузилади. Бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга тегишли молия йили учун бюджетдан
ажратиладиган маблағлар ҳажмини етказиш тегишли молия органлари ёки
бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан бюджет тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Бюджет
маблағларини тақсимловчиларга тегишли молия йили учун бюджетдан
ажратиладиган маблағлар ҳажмини етказиш Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги томонидан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган
муддатларда амалга оширилади. Харажатларнинг қуйидаги гуруҳлари Давлат
бюджетидан маблағ билан таъминланади


Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (кўп болали оилаларга

нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва
бошқалар).

Иш ҳақига қўшимчалар.
Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ

рўйхатларга мувофиқ).

Бошқа харажатлар.
Харажатлар сметасини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш давомида

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари,


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_2-to’plam_Iyun-2025

81

ISSN:3030-3613

давлат қўмиталари ва идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва
бўлимлари ўзларига бўйсунувчи ташкилотларга бюджет тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари ва молия органининг мазкур масала бўйича кўрсатмаларидан келиб
чиқиб, келгуси йил учун сметаларни тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида
кўрсатмалар беради. Бир вақтнинг ўзида бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари
ва бюджет маблағлари олувчиларга келгуси йил учун иқтисодий ва ижтимоий
ривожланиш дастурларига мувофиқ асосий кўрсаткичларни (синфлар,
ўқувчилар, болалар, шифохоналарда жойкунлар, бола-кунлар сони ва бошқалар)
ёзма равишда хабар қиладилар. Харажатлар сметаси бўйича харажатларни
ҳисоблаб чиқариш иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурлари
кўрсаткичларига ва тежамкорликнинг қатъий режимини ҳисобга олган ҳолда
маблағларга бўлган эҳтиёжга мувофиқ амалга оширилиши лозим. Харажатларни
ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларга амал қилинади:

– белгиланган тартибда тасдиқланган ижтимоий ва иқтисодий

ривожлантириш дастурларига;

– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан уларга тақдим

этилган бюджет соҳасидаги ваколатлари доирасида қабул қилинган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларга;

белгиланган

тартибда

тасдиқланган

бюджет

ташкилотлари

харажатларининг нормативларига;

– товар ва хизматларнинг давлат томонидан тартибга солинадиган

нархлари ва тарифларига. Харажатлар сметасига иш ҳақи учун бюджетдан
ажратиладиган маблағлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган лавозим
маошлари ва базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари, уларга қўшимча ҳақ тўлаш
ва устамалар ҳамда амалдаги намунавий штатлар ва штат нормативларига риоя
этилган ҳолда киритилади. Ишбай шаклида бажариладиган ишлар учун иш ҳақи,
молия йилига харажатлар сметасида назарда тутилган шундай ишларнинг
ҳажмидан келиб чиқиб харажатлар сметасига киритилади. Тармоқлар кесимида:
– педагог ходимлар иш ҳақи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни
аниқлашда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий меҳнатга ҳақ тўлаш
ставкаларидан, дафтарларни текширганлик, синф раҳбарлиги ва бошқалар учун
қўшимча ҳақ тўлашни ҳисобга олган ҳолда ўқув режасига мувофиқ тузилган
тарификациялардан келиб чиқилади; – тиббиёт ходимлари иш ҳақи учун
бюджетдан ажратиладиган маблағларни аниқлашда қонун ҳужжатларига
мувофиқ базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари ва шартларини ҳисобга олган
ҳолда тузилган тарификациялардан келиб чиқилади. Бунда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш
тўғрисида»ги 276-сон қарорига риоя қилинади. Стипендия харажатлари


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_2-to’plam_Iyun-2025

82

ISSN:3030-3613

стипендиялар миқдорлари ва стипендия билан таъминлаш тартибига мувофиқ
ҳисобланади. Ягона ижтимоий тўловни тўлаш харажатлари харажатлар
сметасига белгиланган ставкалардан ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона
ижтимоий тўлов тўланадиган барча тўлов суммаларидан келиб чиққан ҳолда
киритилади. Бунда ҳар йили тасдиқланадиган бюджет параметрларида қабул
қилинган мезонлар қўлланилади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотини тўлаш харажатлари
харажатлар сметасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш
берувчининг барча ходимларининг ўтган йилги иш ҳақининг ҳақиқий
харажатларидан келиб чиққан ҳолда киритилади. Хўжалик харажатлари,
жумладан, коммунал хизматлар учун харажатлар ҳар бир ташкилотга
кўрсатиладиган хизматга белгиланган лимит (жисмоний ҳажмлар) доирасида
ҳамда нарх ва тарифлар ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади. Телефон ва бошқа
телекоммуникация хизматлари харажатлари абонент рақамлари сони ва
хизматлар учун тасдиқланган тарифларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда
лимитдан ортиқча фойдаланилган алоқа хизматлари, шу жумладан шаҳарлараро
(халқаро) сўзлашувлар учун, интернет хизматлари ва бошқа алоқа хизматлари
харажатлари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида тегишли молия
органлари билан келишилган ҳолда уларнинг фаолият хусусиятларидан ва
мазкур хизматларга бўлган талабидан (заруриятидан) келиб чиқиб назарда
тутилади. Даволаш, болалар ва бошқа ижтимоий соҳа бюджет ташкилотларида
овқатланишга кетадиган харажатлар бюджет ташкилотларининг ҳар бир тури
учун тасдиқланган овқатланиш кунининг натурал меъёрларидан ва ўртача
йиллик сонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Дори-дармонларга кетадиган
харажатлар кунига бир беморга ҳисобланган доридармонлар меъёрига қараб
белгиланади. Ижтимоий-маданий ташкилотларнинг айрим гуруҳи учун кийим-
кечак, пойабзал, чойшаб, кўрпа-тўшак анжомлари ва бошқа юмшоқ анжомлар
сотиб олишга кетадиган харажатлар мавжуд моддий таъминотнинг меъёрлари
асосида ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланади. Ташкилотларнинг
бинолар, иншоотлар, транспорт воситаларидан фойдаланиш, бинолар ва
транспорт воситалари, шунингдек бошқа мулк ижараси билан боғлиқ
харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган харажатлар меъёри, лимитлар ва
натурал кўрсаткичлардан келиб чиқиб аниқланади. Хизмат сафарларига
харажатлар ташкилотларнинг олдига қўйилган вазифаларидан, шунингдек қонун
ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Эпизоотик

касалликларга

қарши

тадбирлар

ва

қишлоқ

хўжалиги

зараркунандаларига (чигирткалар, тут парвонаси ва бошқалар) қарши курашиш
билан боғлиқ харажатлар прогноз иш ҳажмлари ва кимёвий препаратларга
бўлган эҳтиёжлар, шунингдек бажариладиган иш турларидан келиб чиққан


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_2-to’plam_Iyun-2025

83

ISSN:3030-3613

ҳолда аниқланади. Бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий
таснифи бўйича бошқа харажатларни аниқлашда ўзгача кўрсаткичлар ва
услублар қўлланиши мумкин, уларнинг асосланганлиги харажатлар сметасини
рўйхатдан ўтказувчи тегишли бюджет маблағларини тақсимловчилар ва молия
органлари томонидан текширилади. Харажатлар сметаларини тасдиқлаш жорий
молия йилининг 10 мартидан кечиктирмай амалга оширилади. Бунда, бюджет
маблағларини тақсимловчи бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчилар харажатлар сметасини бюджет маблағларини
тақсимловчи томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий молия йилининг
10 мартидан кечиктирмай тасдиқлайди. Бюджет ташкилотининг биринчи ва
иккинчи гуруҳ харажатларининг шаклланиши бевосита штат жадвалларидан
келиб чиққан ҳолда тузилади. Бюджет ташкилотининг штат жадвалида меҳнатга
ҳақ тўлаш шартларида назарда тутилган, бир йилга ҳисоб-китоб қилинган
устамалар тўлашга, қўшимча ҳақ тўлаш ва ходимларни моддий
рағбатлантиришга йўналтириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси алоҳида
сатрда кўрсатилади. Бунга қуйидагилар киради: – қонун ҳужжатларига мувофиқ
шакллантириладиган бюджет ташкилотлари ва муассасаларини моддий
рағбатлантириш махсус жамғармаси (тиббиёт муассасалари, барча типдаги
умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари
бундан мустасно); – мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, кўп йиллик меҳнати
учун бир марталик рағбатлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси; – кўп
йиллик меҳнати ва махсус унвонларга (малака даражаси, даражали унвон,
дипломатик мартаба ва бошқалар) ойлик устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашни
белгилаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси; – меҳнат таътилидаги
шахсларнинг ўрнини босувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун меҳнатга
ҳақ тўлаш жамғармаси; – умумтаълим, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларининг директор жамғармаси ва бошқалардан иборат. Бюджет
ташкилотининг штат жадвалини тасдиқлаш жорий молия йилининг 10 мартидан
кечиктирмай амалга оширилади. Бунда бюджет маблағларини тақсимловчи
бўйсунувидаги

бюджет

ташкилотлари

штат

жадвалларини

бюджет

маблағларини тақсимловчи томонидан белгиланган, бироқ жорий молия
йилининг 10 мартидан кечиктирмай тасдиқлайди. Бюджет кодексида
белгиланган тартибга кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчилар йилнинг биринчи чорагини молиялаштириш вақтинчалик харажатлар
сметасига кўра амалга оширилади.


Бунда вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутиладиган бюджетдан

ажратиладиган маблағлар ўтган молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан
ажратиладиган маблағлардан ортиқ бўлмаслиги лозим ҳамда қонун


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_2-to’plam_Iyun-2025

84

ISSN:3030-3613

ҳужжатларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар
суммасига аниқлаштирилиши мумкин. Келгуси молия йилининг биринчи чораги
учун бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
вақтинчалик харажатлар сметалари жорий молия йилининг 25 декабригача
тузилади ва тасдиқланади. Вақтинчалик харажатлар сметалари асосий, йиллик
харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар амалда бўлади. Бунда рўйхатдан
ўтказиш учун тақдим этилган харажатлар сметасида биринчи чорак учун
бюджетдан ажратиладиган маблағлар вақтинчалик харажатлар сметасида
назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлардан кам бўлмаслиги
керак. Тасдиқланган харажатлар сметаси то тегишли молия органларида
рўйхатдан ўтмагунга қадар юридик кучга эга бўлмайди. Бюджет маблағларини
тақсимловчилар уларга етказилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми
доирасида молиялаштирилувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг харажатлар сметаларини кўриб чиқишни таъминлайди. Бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тақдим этилган
харажатлар сметалари зарур ҳолларда мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари
иштирокида кўриб чиқилади. Бунда харажатлар сметаларини кўриб чиқувчи
бюджет маблағларини тақсимловчилар қуйидагиларни амалга ошириш
мажбуриятлари ва ваколатларига эга: – қонун ҳужжатлари талабларига,
шунингдек келгуси йил харажатлар сметаларини тузиш бўйича кўрсатмаларга
қатъий риоя қилинишини таъминлаш; – тежамкорлик режимига амал қилган
ҳолда харажатлар сметаларида талаб этилмайдиган тадбирлар учун бюджетдан
ажратиладиган маблағлар киритишга йўл қўймаслик; – алоҳида тадбирларни
ўтказиш муддатлари ва уларни молиялаштиришни таъминлаш имконини
ҳисобга олган ҳолда харажатлар сметаси бўйича бюджетдан ажратиладиган
маблағларни чорак (ой)ларга тақсимлашни таъминлаш; – ҳисоб-китоблар ва
асослантиришлар билан тасдиқланмаган суммаларни харажатлар сметаларида
қабул қилишга йўл қўймаслик. Бюджет маблағларини тақсимловчилар
харажатлар сметаларини рўйхатга олишларида қуйидагиларни текширишлари
лозим: – ҳақи тўлови учун харажатлар сметаси бўйича тасдиқланган
суммаларининг штат жадвалига (бунда харажатлар сметасидаги иш ҳақи
жамғармаси ходимлар тўлиқ тўлдирилмаганлиги динамикасидан келиб чиқиб,
штат жадвалидагидан кам миқдорда тасдиқланиши мумкинлигини назарда
тутиш лозим) биноан тасдиқланган иш ҳақи суммаларига мувофиқлигини; –
рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган штат жадвалларини белгиланган
намунавий штат жадваллари ва штат нормативларига мувофиқлигини; – штат
жадвалида кўрсатилган лавозимларни хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва
ишчилар касблари классификаторига ва намунавий штатларга мувофиқлигини;
– лавозим маошлари ҳамда уларга устамаларнинг тўғри белгиланганлигини; –


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_2-to’plam_Iyun-2025

85

ISSN:3030-3613

бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш
махсус жамғармасининг тўғри ташкил қилинганлигини; – умумтаълим, ўрта-
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор жамғармасининг тўғри
ташкил қилинганлигини; – харажатлар сметасида тасдиқланган стипендиялар
учун харажатлар суммасини талабалар таркиби бўйича ҳисобот маълумотлари ва
харажатлар сметасига доир ҳисоб-китобларга мувофиқлигини; – тўртинчи гуруҳ
бўйича харажатлар суммасининг тўртинчи гуруҳ харажатлари ёйилмасида
кўрсатилган суммага мувофиқлигини; – харажатлар сметасига киритилган
харажатлар бўйича бошқа ҳисоб-китоблар ва асослантиришларни. Бюджет
маблағларини тақсимловчилар харажатлар сметаси асосланганлигини чуқурроқ
ўрганиш мақсадида молиялаштирилувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметасини тузиш ва ижро этишнинг
исталган босқичида уларга доир ҳисоб-китобларни талаб қилишга ҳақли. Агар
бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг рўйхатдан ўтказиш
учун тақдим этилган харажатлар сметаси бўйича харажатлар суммаси
белгиланган тартибда уларга етказилганига нисбатан ортиқ бўлса, бюджет
маблағларини тақсимловчи тегишли суммага бўйсунувидаги мазкур бюджет
ташкилоти ва/ёки бюджет маблағлари олувчининг харажатлар сметаси бўйича
харажатларни қисқартиришга мажбур. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган
харажатлар сметасида харажатлар суммасининг оширилишига йўл қўйилмайди.
Республика бюджетидан молиялаштириладиган ва бюджет маблағларини
тақсимловчилар бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси,
даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда штат жадваллари бюджет
маблағларини тақсимловчи томонидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ҳамда
бюджет маблағларини тақсимловчининг жамланма харажатлар сметаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг
амалга киритилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 декабрь 2005 йилдаги
«Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган
тизимини

тасдиқлаш

тўғрисида»ги

276-сон

қарори//

Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 380-модда.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

бюджетидан

маблағ

билан

таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш,
тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича Қиоидалар ( Ўзбекистон
Республикаси молия вазирининг 2011 йил 27 августдаги 57-сон буйруғи


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_2-to’plam_Iyun-2025

86

ISSN:3030-3613

билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2021 йил
27 сентябрда 2270-сон билан рўйхатга олинган).

3.

Ҳайдаров М.Т. Соғлиқни сақлаш соҳасининг институционал тараққиёти ва
молиялаштириш тизими. // «Иқтисод ва молия», 2023, 4-сон. -27-34-б.

Bibliografik manbalar

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 декабрь 2005 йилдаги

«Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган

тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарори// Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 380-модда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан

таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш,

тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича Қиоидалар ( Ўзбекистон

Республикаси молия вазирининг 2011 йил 27 августдаги 57-сон буйруғи

билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2021 йил

сентябрда 2270-сон билан рўйхатга олинган).

Ҳайдаров М.Т. Соғлиқни сақлаш соҳасининг институционал тараққиёти ва

молиялаштириш тизими. // «Иқтисод ва молия», 2023, 4-сон. -27-34-б.