Mualliflar

  • Ахмедов Бурхон Абдурахмонович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tadqiqotlar.106272

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: Муватто Зоҳирур ривоя ҳанафий ҳадис тафсир.

Annotasiya

Резюме:  “Муватто”  асари  ҳанафий  фиқҳининг  ривожида  муҳим  ўрин 
тутган,  балки  у  мазҳабда  энг  залворли  “Зоҳирур  ривоя”  китобларига 
тенглаштирилган.  Чунки  у  ҳанафий  мазҳабини  далиллар  билан  таъминловчи 
қимматли асарлардан биридир. Шу билан бирга у қиёсий фиқҳ соҳасида илк бора 
таълиф этилган асарлардан биридир. Асар соф илмий мунозара олиб боришнинг 
чиройли намунаси бўлиб, унда бугунги кунда ўта аҳамиятли бўлган тинчлик ва 
одоб-ахлоққа  даъват  этувчи  кўплаб  ҳадислар  бор.  “Муватто”  асари  диний-
маърифий ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда улкан аҳамиятга 
эга. 


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_4-to’plam_Iyun-2025

223

ISSN:3030-3613

“МУВАТТО” АСАРИДАГИ ТАФСИР БОБИ ТАҲЛИЛИ

Ахмедов Бурхон Абдурахмонович

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Исломшунослик ва ислом цивилизасиясини

ўрганиш ICESCO доценти, фалсафа доктори PhD

Тел: (90) 317-52-22 мобил

Резюме:

“Муватто” асари ҳанафий фиқҳининг ривожида муҳим ўрин

тутган, балки у мазҳабда энг залворли “Зоҳирур ривоя” китобларига
тенглаштирилган. Чунки у ҳанафий мазҳабини далиллар билан таъминловчи
қимматли асарлардан биридир. Шу билан бирга у қиёсий фиқҳ соҳасида илк бора
таълиф этилган асарлардан биридир. Асар соф илмий мунозара олиб боришнинг
чиройли намунаси бўлиб, унда бугунги кунда ўта аҳамиятли бўлган тинчлик ва
одоб-ахлоққа даъват этувчи кўплаб ҳадислар бор. “Муватто” асари диний-
маърифий ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда улкан аҳамиятга
эга.

Калит сўзлар:

Муватто, Зоҳирур ривоя, ҳанафий, ҳадис, тафсир.

АНАЛИЗ ГЛАВЫ ТАФCИР В ПРОИЗВЕДЕНИИ «МУВАТТО»


Резюме:

Муватто сыграл важную роль в развитии ханафитской

юриспруденции и приравнивается к наиболее важным книгам Захирур Ривайя.
Потому что это одна из ценных работ, которая предоставляет доказательства
ханафитской школе. Однако это одна из первых работ в области сравнительного
правоведения. Работа представляет собой прекрасный пример чисто научной
дискуссии, содержащей множество хадисов, призывающих к миру и
нравственности, что очень важно сегодня. Работа «Муватто» играет важную
роль в оздоровлении религиозной, образовательной и социально-духовной
среды.

Ключевые слова:

Муватто, Захирур ривайя, ханафий, хадисы, тафсир.

ANALYSIS OF THE CHAPTER OF TAFSIR IN THE WORK OF

"MUWATTO"


Resume:

Muwatto played an important role in the development of Hanafi

jurisprudence, but it is equated with the most important books in the sect, Zahirur
Rivaya. Because it is one of the valuable works that provides the Hanafi school with
evidence. However, it is one of the first works in the field of comparative jurisprudence.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_4-to’plam_Iyun-2025

224

ISSN:3030-3613

The work is a beautiful example of pure scientific debate, containing many hadiths that
call for peace and morality, which are very important today. The work "Muwatto" plays
an important role in improving the religious, educational and socio-spiritual
environment.

Key words:

Muwatto, Zahirur rivaya, Hanafi, hadith, tafsir.

Кириш

Имом Муҳаммад (132/750-189/805)нинг тўлиқ исми – Абу Абдуллоҳ

Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Фарқад Шайбоний. Муҳаммад ибн Ҳасан “Муватто”ни
имом Моликдан ривоят қилувчиларнинг бири Абдуллоҳ ибн Маслама
Қаънабийнинг опасининг ўғлидир.

Олимлар гавжум бўлган, кучли илмий муҳит ҳукм сурган Кўфада яшаш

Муҳаммад ибн Ҳасан учун жуда қўл келди. Бу ерда у илм аҳлининг даврасида
тарбия топди, катта олимлардан илм олди. Эсини таниб, Қуръон ўрганди, араб
тили дарсларига қатнашди. Ўша кезларда Кўфа араб тили илмларининг бешиги,
ҳадис ва фиқҳ марказларидан бири эди. Катта саҳобаларнинг бу шаҳарда яшаб
қолиши, халифа Али ибн Абу Толибнинг уни пойтахт қилиши бунинг муҳим
омилларидан бўлган эди. Муҳаммад 14 ёшга тўлганида Абу Ҳанифанинг
мажлисида ҳозир бўлади ва тўрт йил давомида ундан таълим олади. Абу Ҳанифа
вафот этгач, Абу Юсуф ҳузурида таълимни давом эттиради. Бир вақтнинг ўзида
бошқа кўплаб олимлардан фиқҳ ва ҳадисдан дарслар олади. Кейин Макка ва
Мадинага сафар қилади. Имом Моликдан уч йил дарс олади. Изланишдан
тўхтамай яна бир қанча олимларнинг илмидан баҳраманд бўлади. Ниҳоят, илмда
пешво, луғат бобида ҳужжат бўлиб етишади. Ҳорун Рашид даврида қозилик
вазифасида ишлайди. Абу Юсуф дунёдан ўтгач, Ироқда фиқҳ илмининг етакчиси
бўлиб қолади.

Имом Муҳаммаднинг китоблари ҳанафий мазҳабини ўзида сақлаган ёзма

манба ўлароқ олимлар мурожаат этадиган қимматли қўлланма бўлди. Келгуси
авлодлар ўз асарларини бу зотнинг асарлари устига қурдилар, янги китоблар
ёзиб, у ердаги мавзуларини ёритиш ва кенгайтириш билан шуғулландилар.

Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний Ироқда таълим олиб, олимлик

даражасига етганидан сўнг Мадинага сафар қилган. Имом Молик ҳузурида уч
йил туриб, асарни ундан бевосита эшитиб, тўкис ўзлаштирган, муаллифнинг
фиқҳи, илми ва ривоятидан қониб баҳраманд бўлган. Имом Шофеий нақл
қилишича, Муҳаммад ибн Ҳасан унга: “Моликнинг эшигида уч йил туриб, унинг
оғзидан етти юзта ҳадис эшитдим”, деган. Ибн Ҳажар шу сўзни келтиргач:
“Молик кам ҳоллардагина ўз оғзи билан ҳадис сўзларди. Агар Муҳаммад унинг
ҳузурида узоқ туриб, бемалол ўрнашмаса, бу натижага эриша олмасди”, деб изоҳ
бериб ўтган.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_4-to’plam_Iyun-2025

225

ISSN:3030-3613

Асосий қисм

“Муватто”дан Тафсир бобининг таҳлили. Тафсир боби имом Муҳаммад

“Муватто”сининг охирги бобидир. У ерда жами 11 та ҳадис келган бўлиб,
улардан 2 таси марфуъ, 5 таси мавқуф ва 4 таси мақтуъдир. Уч ўринда Имом
Муҳаммад келтирилган хабарларга ўз муносабатини билдирган. Қуйида ушбу
бобдаги маълумотларнинг жойлашуви жадвал шаклида берилиб, қиёслаш учун
ҳадисларнинг Яҳё Лайсий ривоятидаги “Муватто”да жойлашган ўрни ҳам
келтирилган:

Имом Муҳаммад ”Муватто”си

Тафсир китобининг таркиби

Ҳадисларнинг Яҳё ибн Яҳё

Лайсий ривоятидаги

“Муватто”да жойлашган ўрни

1

1)

Зайд ибн Собит (р.а.)дан
мавқуф ҳадис

“Ўрта намоз” ҳақидаги боб, 313-

ҳадис

2

2)

Амр ибн Рофеъ (р.а.)дан
мавқуф ҳадис

“Ўрта намоз” ҳақидаги боб, 312-

ҳадис

3

3)

Абу Юнусдан марфуъ ҳадис

“Ўрта намоз” ҳақидаги боб, 311-

ҳадис

4

4)

Умора ибн Сайёддан мақтуъ
ҳадис

Аллоҳ таолони зикр қилиш

ҳақидаги боб, 492-ҳадис

5

5)

Ибн Шиҳобдан мақтуъ ҳадис

“Муҳсан бўлиш” ҳақидаги боб,

1176-ҳадис

6

6)

Амра бинт Абдураҳмондан
мавқуф ҳадис

Йўқ

7

7)

Яҳё ибн Саиддан мақтуъ ҳадис

Йўқ

8

Имом Муҳаммаднинг сўзи:

“Биз буни оламиз...”

9

8)

Абдураҳмон ибн Қосимдан
мақтуъ ҳадис

Совчилик ҳақида келган ҳадислар

боби, 1136-ҳадис

10 9)

Нофеъдан мавқуф ҳадис

Қуёш оғиши ва тун қоронғуси

ҳақида келган ҳадислар боби, 18-

ҳадис

11 10)

Довуд

ибн

Ҳусойндан

мавқуф ҳадис

Қуёш оғиши ва тун қоронғуси

ҳақида келган ҳадислар боби, 19-

ҳадис

12

Имом Муҳаммаднинг сўзи:

“Бу Ибн Умар ва Ибн
Аббоснинг сўзидир...”


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_4-to’plam_Iyun-2025

226

ISSN:3030-3613

13 11)

Абдуллоҳ ибн Умардан

марфуъ ҳадис

Йўқ

14

Имом Муҳаммаднинг сўзи:

“Бу ҳадис асрни кечиктириш
уни

тезлатишдан

афзал

эканига далилдир...”


“Тафсир” номидаги боб имом Муҳаммад “Муватто”сидан бошқа

“Муватто”ларда келмаган. Табиийки, у ердаги ҳадисларнинг жойлашуви бошқа
нусхаларникидан фарқ қилади.

1-ҳадис. Уни Яҳё Лайсий (313), Абу Мусъаб Зуҳрий (1/139/351), Қаънабий

(Б. 183) ва Сувайд ибн Саид (136/216, Баҳрайн босмаси) ривоят қилганлар. Ҳадис
мазмуни саҳобийга етиб бориб тўхтагани боис мавқуфдир. Санади муттасил ва
айбдан холи бўлгани учун саҳиҳдир.

2-ҳадис. Уни Яҳё Лайсий (312), Абу Мусъаб Зуҳрий (1/138-139) ва

Қаънабий (182/192) ҳам ривоят қилганлар. Ҳадис мавқуф туркумига киради.
Санаддаги Амр ибн Рофеъдан бошқа ровийлар сиқа ҳисобланадилар. Амр ибн
Рофеънинг даражаси бироз қуйироқ бўлиб, у ростгўй (садуқ)дир. Шунга кўра
ушбу ҳадиснинг ҳукми ҳасандир.

3-ҳадис. Яҳё Лайсий (311), Абу Мусъаб Зуҳрий (1/138/348), Қаънабий (182-

183/193), Ибн Қосим (230/177) нусхаларида келган бу ҳадис саҳиҳдир. Оиша
(р.а.) “Буни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитдим” дегани сўзи туфайли у марфуъдир.

4-ҳадис. Уни Яҳё Лайсий (492), Абу Мусъаб Зуҳрий (1/204/523), Қаънабий

(240/294) ва Сувайд ибн Саид (184/348, Баҳрайн босмаси) ҳам ривоят қилганлар.
Ҳадис мақтуъдир. Санад жиҳатидан эса, саҳиҳ. Санаддаги Умора ибн Абдуллоҳ
ибн Сайёд сиқа ва фазилатли киши деб танилган. Унинг отаси Ибн Сайёд деб
ном чиқарган машҳур одамдир.

5-ҳадис. Уни Яҳё Лайсий (1176), Абу Мусъаб Зуҳрий (1/590/1529) ва

Сувайд ибн Саид (314/685) ҳам ривоят қилганлар. Ҳадис мақтуъ ва саҳиҳдир.

6-ҳадис. Ушбу ҳадис мазмуни Оиша (р.а.)га етиб бориб тўхтагани учун

мавқуф ҳисобланади. Имом Муҳаммад “Муватто”сидан бошқа нусхаларда
учрамайдиган бу ҳадиснинг даражаси ҳасандир.

7-ҳадис. Имом Муҳаммад “Муватто”сидан бошқа нусхаларда учрамайди.

У мақтуъ, саҳиҳ ҳадисдир.

8-ҳадис. Яҳё Лайсий (1136), Абу Мусъаб (1/568/1468) ва Сувайд ибн Саид

(303/657, Баҳрайн босмаси) ҳам ривоят қилганлар. Тобеинга бориб тўхтаган
хабар мақтуъ бўлиб, ҳукми саҳиҳдир.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_4-to’plam_Iyun-2025

227

ISSN:3030-3613

9-ҳадис. Яҳё Лайсий (18), Абу Мусъаб (1/10/20), Қаънабий (87/15), Сувайд

ибн Саид (62/19, Баҳрайн босмаси) ҳам ривоят қилганлар. Унинг ҳукми
саҳиҳдир.

10-ҳадис. Яҳё Лайсий (19), Абу Мусъаб (1/11/21), Қаънабий (Б. 88), Сувайд

ибн Саид (62/ 20, Баҳрайн босмаси) ҳам ривоят қилганлар. Ҳадиснинг санадида
узилиш бор. Имом Муҳаммад ривоятида “Довуд ибн Ҳусойн Ибн Аббосдан”,
дейилган. Бошқа “Муватто”ларда эса: “Довуд ибн Ҳусойн деди: бир хабар
берувчи менга хабар бердики, Абдуллоҳ ибн Аббос айтар эди:...” дейилган. Ушбу
хабар берувчининг шахси аниқланмагани боис ҳадис заифдир. Ибн Абдулбар
“Истизкор”да айтишича, бу ердаги хабар берувчи Ибн Аббоснинг мавлоси
Икримадир. Агар кўзда тутилган хабар берувчи ҳақиқатан Икрима бўлса, ҳадис
ўта бўш (воҳий)дир, чунки Довуд ибн Ҳусойннинг Икримадан ривоят қилиши
мункар ҳисобланади.

11-ҳадис. Фақат имом Муҳаммад “Муватто”сида мавжуд бўлган бу ҳадис

саҳиҳдир. Имом Бухорий ва имом Термизий уни Исмоил ибн Абу Увайс ва Маън
ибн Ийсодан, бу иккиси эса Моликдан ривоят қилганлар. Имом Термизий: “Бу
ҳасан саҳиҳ ҳадисдир”, деб айтган.

Хулоса

“Муватто” асари ҳанафий фиқҳининг ривожида муҳим ўрин тутган, балки

у мазҳабда энг залворли “Зоҳирур ривоя” китобларига тенглаштирилган. Чунки
у ҳанафий мазҳабини далиллар билан таъминловчи қимматли асарлардан
биридир. Шу билан бирга у қиёсий фиқҳ соҳасида илк бора таълиф этилган
асарлардан биридир.

Асар соф илмий мунозара олиб боришнинг чиройли намунаси бўлиб, унда

бугунги кунда ўта аҳамиятли бўлган тинчлик ва одоб-ахлоққа даъват этувчи
кўплаб ҳадислар бор. “Муватто” асари диний-маърифий ва ижтимоий-маънавий
муҳитни соғломлаштиришда улкан аҳамиятга эга.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Муҳйиддин Абдулқодир ибн Муҳаммад Қураший. Ал-Жавоҳирул музийя
фий табақотил ҳанафия. Доктор Абдулфаттоҳ Муҳаммад Ҳулв таҳқиқи. –
Гиза: Ҳажр, 1993.

2.

Аҳмад ибн Муҳаммад Насируддин Нақиб. Ал-мазҳабул ҳанафий (мароҳилуҳу
ватабақотуҳу, завобитуҳу вамусталаҳотуҳу, хасоисуҳу вамуаллафотуҳ). –
Риёз: Мактабатур рушд.

3.

Муҳаммад Зоҳид Кавсарий. Булуғул амоний. Ал-Мактабатул азҳарийя, - 1998
й.

4.

“Муватто” (Имом Муҳаммад ривояти). Абдулваҳҳоб Абдуллатиф таҳқиқи
билан.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

63-son_4-to’plam_Iyun-2025

228

ISSN:3030-3613

5.

Ибн Ҳажар. Таъжилул манфаа. –Байрут: Дорул башоирил исломия. Биринчи
нашр, 1996. - Ж.2

6.

Д. Али Надвий. Ал-Имом Муҳаммад ибнул Ҳасаниш Шайбоний. - Дамашқ:
Дорул қалам. 1994.

7.

Ҳамидулла Аминов, Соатмурод Примов. Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари
ва истилоҳлари. Тошкент: “Мовароуннаҳр” нашриёти, - 2017.

Bibliografik manbalar

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Муҳйиддин Абдулқодир ибн Муҳаммад Қураший. Ал-Жавоҳирул музийя

фий табақотил ҳанафия. Доктор Абдулфаттоҳ Муҳаммад Ҳулв таҳқиқи. –

Гиза: Ҳажр, 1993.

Аҳмад ибн Муҳаммад Насируддин Нақиб. Ал-мазҳабул ҳанафий (мароҳилуҳу

ватабақотуҳу, завобитуҳу вамусталаҳотуҳу, хасоисуҳу вамуаллафотуҳ). –

Риёз: Мактабатур рушд.

Муҳаммад Зоҳид Кавсарий. Булуғул амоний. Ал-Мактабатул азҳарийя, - 1998

й.

“Муватто” (Имом Муҳаммад ривояти). Абдулваҳҳоб Абдуллатиф таҳқиқи

билан.

Ибн Ҳажар. Таъжилул манфаа. –Байрут: Дорул башоирил исломия. Биринчи

нашр, 1996. - Ж.2

Д. Али Надвий. Ал-Имом Муҳаммад ибнул Ҳасаниш Шайбоний. - Дамашқ:

Дорул қалам. 1994.

Ҳамидулла Аминов, Соатмурод Примов. Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари

ва истилоҳлари. Тошкент: “Мовароуннаҳр” нашриёти, - 2017.