T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
64-son_4-to’plam_Iyun-2025
69
ISSN:3030-3613
ИЛГАРИ СУДЛАНГАН ШАХСЛАР ЎРТАСИДА
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Муаллифлар: ИИВ Академияси курсанти
Баҳронов Алишер Санжар ўғли
ИИВ Академияси ҲПФ кафедраси ўқитувчиси майор
Нарзиев Шаҳзод Зойирович
Калит сўзлар: ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тажриба,
ривожланган давлатлар, профилактика инспектори
Аннотация:
Ушбу мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш
фаолиятининг тушунчаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари,
чора-тадбирлари, бу чора-тадбирларни ташкил этиш тартиби, бугунги кундаги
ҳолати ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишнинг ўзига хос
хусусиятлари, бундан ташқари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тартибга
солувчи ҳуқуқий асослар, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан ишлашдаги
муаммо ва камчиликлар, шунингдек айрим турдаги мавжуд муаммо ва
камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти бўйича бошқа хорижий давлатларнинг илғор
хорижий тажрибаси ҳамда миллий вонунчилигимиздан фарқли ва ўхшаш
томонлари, шунингдек, юқорида келтириб ўтилган жиҳатлардан фойдаланган
ҳолда ушбу фаолиятни такомиллаштириш йўналишлари ёритилган.
Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим
йўналишларидан бири, бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш,
шахснинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга
қаратилган
суд-ҳуқуқ
тизимини
изчил
демократлаштириш
ва
либераллаштиришдан иборатдир.
Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш
борасида ички ишлар органларининг фаолияти замон талабларига жавоб бера
оладиган даражада, мазмун-моҳиятига кўра кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Миромонович Мирзиёевнинг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини
таминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш сохасида Ички ишлар органлари
фаолиятини сифат жихатдан янги босқичга кўтариш чора тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармонига асосан ИИВ Ҳуқуқбузарликлар
Профилактикаси Бош Бошқармаси янги ташил етилган Жамоат хавфсизлиги
Департаменти таркибига киритилди ва унинг таркибий тузилиши, функция ва
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
64-son_4-to’plam_Iyun-2025
70
ISSN:3030-3613
вазифалари ва ушбу фаолиятнинг ҳуқуқий асослари замон талаблари даражасига
жавоб бера оладиган даражада шакллантирилди. Бу эса, ўз навбатида, ички
ишлар органларининг жамиятдаги роли ва мавқеъини кўтариш, жиноятчиликка
қарши кураш ва унинг олдини олишда жамоатчилик ва аҳоли билан бўладиган
алоқасини мустаҳкамлаш имконини берди
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ҳар бир маҳалла энг олис, чекка қишлоқ
ва овулларимизгача халқ билан ишлайдиган унинг дарди ғамига ҳамдард,
қувонч, ташвишига шерик ва ҳамнафас бўлишга маънавий жиҳатдан қодир
профилактика инспекторлари фаолият кўрсатишига керакли шарт-шароитлар
яратилди. Профилактика инспекторларининг хуқуқ тартибот масканларида
жамоатчилик аъзолари билан бир бинода фаолият олиб боришларига алоҳида
эътибор қаратиб келинаётганлиги муҳим аҳамиятга этадир.
Хозирги кунда ички ишлар органларининг профилактика хизматлари
томонидан кенг жамоатчилик ёрдамига таянган холда маъмурий ҳудудларда
жамоат
тартибини
сақлаш,
фуқаролар
хавфсизлигини
таъминлаш,
хукукбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишни таъминлашга эришилмоқда.
Жамиятда янгича махаллабай, оилабай ва фуқаробай ишлаш тизими жорий
этилди.
Ички ишлар органларининг энг қуйи тизими ҳисобланган хуқуқ тартибот
масканларида хизмат олиб борувчи профилактика инспекторларининг фаолияти
ривожланган давлатлар тажрибалари ва махалла институтини инобатга олган
холда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда жамиятда жамоат тартибини
сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш
каби бир қанча вазифаларни бажариб келмоқда.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар
ва муассасаларнинг айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, бу
турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга, айрим тоифадаги шахсларни
аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус
тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир фаолияти
ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасидир
.
Профилактика (катта) инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда
илгари
судланган
шахслар
ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг
махсус
профилактикаси чора-тадбирларини ИИВнинг ва ҳудудий ички ишлар бошқарма
ва бўлимларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари асосида “Назорат”, “Ижро”,
“Тозалаш-Антитеррор” ва бошқа махсус ва тезкор профилактик тадбирлар
доирасида амалга оширади.
Илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус
профилактикаси чора-тадбирларини манзилли, ҳар бир шахснинг ижтимоий
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
64-son_4-to’plam_Iyun-2025
71
ISSN:3030-3613
хавфлилик ҳолати, у муқаддам содир этган жиноят таснифи, тури ҳисобга
олинган ҳолда самарали амалга ошириш учун профилактика (катта) инспектори
ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда яшайдиган илгари судланган шахслар
рўйхатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 13, 34, 78, 79, 80-моддалари
асосида тоифаларга ажратган ҳолда юритиши керак. Жазони ижро этиш
муассасаларидан бўшатилган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилиши сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш, бартараф этиш
мақсадида профилактика (катта) инспектори ИИВ ҲПББ ва унинг қуйи
тизимлари томонидан ишлаб чиқилган махсус тадбирларни бириктирилган
ҳудудда берилган ваколат доирасида амалга оширишни таъминлайди. Ушбу
тадбирларни амалга оширишда жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар
органи соҳавий хизматлари, жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга
ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича
ижтимоий кўникма маркази, ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссия ва
фуқаролар йиғини билан ҳамкорлик қилади. Озодликдан маҳрум этиш билан
боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг
содир этилиши сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш, бартараф этиш
мақсадида профилактика (катта) инспектори ИИВ ҲПББ ва унинг қуйи тизимлари
томонидан ишлаб чиқилган махсус тадбирларни ўзига бириктирилган маъмурий
ҳудудида ваколат доирасида амалга оширилишини таъминлайди. Ушбу тадбирлар
профилактика (катта) инспектори томонидан маъмурий ҳудудда яшовчи
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар
ҳисобда турувчи Пробатсия хизмати, ички ишлар органларининг бошқа соҳавий
хизматлари ва фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда амалга оширади ва
ҳисоботини юритади. Профилактика (катта) инспектори ўзига бириктирилган
маъмурий ҳудудда Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган ва
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар
ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича махсус тадбирларни ишлаб
чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ички ишлар органи Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси хизматига таклифлар киритади. Профилактика (катта)
инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда яшаган ва озодликдан
маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган шахсларни ижтимоий реабилитация
қилишга ва ижтимоий мослаштиришга тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ички
ишлар органи ҲП хизмати томонидан ишлаб чиқилган махсус тадбирлар,
шунингдек жазони ижро этиш муассасаларидан юборилган маълумотлар
(хабарномалар)
асосида ички ишлар органи соҳавий хизматлари, жазони ижро
этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва
ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича ижтимоий кўникма маркази,
ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссия, фуқаролар йиғини билан
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
64-son_4-to’plam_Iyun-2025
72
ISSN:3030-3613
ҳамкорликда амалга оширади. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган
шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича
чора-тадбирларни профилактика (катта) инспектори жазони ўташ жойларидан
озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда
ёрдам кўрсатиш бўйича ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссия қарори,
шунингдек ички ишлар органи ҲП хизмати томонидан ишлаб чиқилган махсус
топшириқ, режалар ва бошқа бошқарув қарорлари асосида ҳудудий ички ишлар
органининг соҳавий хизматлари ва фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда амалга
оширади. Профилактика (катта) инспектори жазони ижро этиш муассасаларидан
озод этилган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий
мослаштириш, шунингдек бу тоифадаги шахсларни ишга жойлаштириш учун иш
ўринларини ташкил этаётган ташкилотлар фаолиятидаги ижобий натижалар ва
салбий таъсир қилаётган омиллар ҳақида ички ишлар органи ҲП хизматига
белгиланган тартибда таклифлар киритиши мумкин.
Республикамизда демократик ҳуқуқий давлат ҳамда адолатли фуқаролик
жамияти барпо этилаётган бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг ҳуқуқий тартибни муҳофаза қилиш, қонун билан муҳофаза
этиладиган ижтимоий қадриятларга бўлган ҳар қандай тажовузларни илдизи
билан бартараф этиш борасидаги фаолияти сезиларли даражада самара
бермоқда. Бинобарин, барқарор бозор иқтисодиёти очиқ ташқи сиёсатга
асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо
этиш пировард мақсад бўлиб қолиши керак.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // URL:
2.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
3.
кодекси // URL: http://www.lex.uz.;
4.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида»ги қонуни // URL:
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички
ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги
ПФ-5005-сон
Фармони
//
URL:
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички
ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси булинмалари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
2896сонли қарори // URL: