T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
64-son_4-to’plam_Iyun-2025
21
ISSN:3030-3613
ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
ЭГАМОВ АБДУМАЛИК АДИХАМОВИЧ
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
“Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, Исломшунослик
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
abdumalikegamov79@gmail.com
Annotation:
Uzbek scientists have done a lot of work in all areas of Islamic
Science. In our country, along with Hadith, aqidah, Islamic Fiqh, tafsir and other fields,
the science of mysticism has developed. This article provides information about the
great muhaddis scientist of our country, Hakim at-Termiziy, his life, scientific m'rosi
and interpretation of philosophy.
Keywords:
Quran, tafsir, Hadith, Creed, fiqh, Sufism, history, mufassir,
philosophy, tavil, sura, verse.
Ҳаким Ат-Термизий таваллуд топган сана хусусида хам ёзилган манбалар
ва адабиётларда турли йиллар келтирилган. Одатда, ўрта асрларга оид ёзма
манбаларда аксар ҳолларда муаллифнинг факат вафот этган йили кўрсатилиб,
таваллуд этган санаси келтирилмайди. Жумладан, таникли олим Ҳожи Халифа
ўзининг "Кашф уз-зунун" номли машхур асарининг бир неча ўринларида ал-
Ҳаким ат-Термизий вафотини хижрий 255 (мелодий 869) йил деб кўрсатган.
Шунингдек, алломанинг Термиз шахри якинида жойлашган макбараси устида
ўрнатилган кабртошдаги битикларда хам унинг хаёти хакида баъзи маълумотлар
келтирилиб, вафот этган санаси хижрий 255 (мелодий 869) деб ёзилган[1].
Бошка баъзи манбаларда хам унинг мазкур санада вафот этганлиги кайд этилади.
Айни вактда баъзи замонавий тадкикот таваллуди ва вафоти хакида батамом
бошка саналарни кўрсатганлар. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг хаёти ва унинг
таълимотини чуқур ўрганган мисрлик таникли олим Абдулфаттоҳ Абдуллох
Барака ал-Ҳаким ат-Термизийни хижрий 205 (мелодий 820) йилда Термиз
шахрида таваллуд топиб, узок умр кўриб, ҳижрий 320 (мелодий 932) йилда 112
ёшида вафот этганлиги хакида ёзади. Унинг макбараси Термиз шаҳрининг
якинида Амударё бўйида жойлашган.
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг болалик ва ёшлик йиллари хакида манбаларда
аниқ маълумотлар учратмадик. Унинг ота-онаси хакидаги баъзи хабарлардан
маълум бўлишича, унинг отаси Али ибн ал-Ҳасан ўз даврида ҳадис илмининг
кўзга кўринган олимларидан бири сифатида машхур булган. Араб тарихчиси ал-
Хатиб ал-Бағдодий ўзининг машхур "Тарихи Бағдод" ("Багдод тарихи") номли
асарида ёзишича, у мусулмон оламининг энг йирик марказларидан саналган
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
64-son_4-to’plam_Iyun-2025
22
ISSN:3030-3613
Бағдод шахрида бўлиб, ўша даврнинг машҳур олиму уламолари билан хадис
илмининг турли масалалари бўйича қизғин бахс ва мунозараларда иштирок
этган. Ал-Ҳаким ат-Термизий ўзининг автобиографик рисоласи "Бадъу шаъни
Абу Абдуллох" ва "Ар- Радд аълол-муаттила" каби асарларида ёзишича, унинг
онаси ва бобоси хам ўз даврида ҳадис илмининг етук билимдонларидан бўлган.
Бу маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, ал-Ҳаким ат-Термизий
илм-маърифат юксак кадрланадиган, зиёли бир хонадонда дунёга келиб, мана шу
илмий-маънавий мухитда ўсиб улғайган. Охир окибатда мазкур омиллар
таъсирида унинг маънавий дунёси ва илмий тафаккури шаклланиб, камолга
етган. Айни вақтда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ал-Ҳаким ат-
Термизийнинг илмий камолотида унинг отаси Али ибн ал- Ҳасаннинг
хизматлари бенихоя катта. Чунончи, у ўз фарзанди учун нафакат мехрибон ва
ғамхўр ота, балки унга нисбатан талабчан мураббий ва маърифатли устоз
макомида хам бўлган. Отаси вафотидан кейин ал-Ҳаким ат-Термизий ўз
шахридаги етук олимлардан асосан тафсир, ҳадис ва фиқҳ илмларидан сабок
олади. Унинг термизлик муҳаддислар Абу Муҳаммад Солиҳ ибн Абдуллох ат-
Термизийдан ҳадис илмини ўрганганлиги хакида манбаъларда аниқ
маълумотлар келтирилган[2]. Шундан сўнгра аллома Фаридуддин ал-Атторнинг
ёзишича, ёши йигирма еттига етганда ал-Ҳаким ат-Термизий икки ўртоги билан
ўша пайтда бутун Шаркда илму маърифатнинг энг йирик марказларидан бири
саналган Бағдодга бориб илм олишни ният килганда бирдан онаси бетоб бўлиб
коладива унга: "Эй ўғлим, мен бир муштипар, заифа аёл бўлсам, менга сендан
бўлак бошпанох булиб ёрдам берадиган бирор кимса бўлмаса, менинг бутун
борлигим факат сен билан боғлиқ бўлса. Сен мени кимга ташлаб кетмокчисан?"
деб унга илтижо килади. Волидасининг бу сўзлари ал-Ҳаким ат-Термизийга
каттик таъсир қилиб, у илм талабидаги ушбу сафаридан воз кечади. Унинг икки
ўртоғи эса ўз сафарларига отланиб йўлга тушадилар. Сўнгра, ушбу вокеадан
кейин талай вакт ўтгач, ал-Ҳаким ат-Термизий Бағдодга боролмаганлиги учун
гоятда афсусланиб, мақбаралардан бирининг ёнида йиглаб хафа бўлиб турганида
унинг ёнида юзидан нур ёгилиб турган бир шайх пайдо бўлиб, ундан
йиглашининг сабабини сурайди. Ал-Ҳаким унга юз берган вокеани бирма-бир
айтиб беради. Шунда шайх: Истасанг, мен сенга хар куни турли илмлардан сабоқ
бериб, сени ўкитаман, дейди. Ал-Ҳаким унинг бу сўзига дарҳол рози бўлади. Бу
хол бир неча йил давом этади. Сўнгра у билса, бу киши Хизр алайхиссалом
эканлар. Унинг бу саодатли марҳаматга эришиши волидаи мушфикасининг
дуоси барокотидан бўлган эди. Айни шу вокеа бошқа манбаларда бироз
бошкачарок тарзда хикоя килинади...
Бу хикоя ҳақиқатми ёки афсонавий ривоятми, кандай бўлмасин унинг
оиласи хакида муайян даражада тасаввур беради. Чунончи, ушбу ҳикоядан
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
64-son_4-to’plam_Iyun-2025
23
ISSN:3030-3613
маълум бўлишича, у ота-онасининг якка-ю ягона фарзанди бўлган, онасининг
илтижосига караганда уларнинг оиласида ал-Ҳакимдан бошка унга бошпанох
бўлиб, карайдиган кимса бўлмаган. У ўз онасига мехрибон, уни бокувчисиз
ташлаб кетишга журъат килмаган - оилапарвар, канчалик илм олишга иштиёки
кучли бўлгани билан уз волидасининг сўзига қулок солиб, унинг дуосини
олганлиги боис охир-оқибатда илм олишда ҳам ўз матлабига эришади.
Ҳаким Термизийнинг номи номаълум бўлган тафсирини мисол қилиш
мумкин. Ҳаким Термизий ўз даврида моҳир муфассирлардан саналган. Унинг
сақланиб қолган асарлари орасида баъзи бир оятларга берилган шарҳларни
кўриш мумкин. Жумладан, унинг “Таҳсилу-н-назоири-л-Қуръон” (Қуръон
ибратларини ҳосил қилиш) асарида Қуръондаги “ҳидоят” , “куфр”, “шукр”,
“ҳикмат”, “ширк”, “ҳақ” каби 80 та сўзга шарҳ берилган. Манбада Қуръон
сўзларининг ишорий маъноларини мўтадил тасаввуфий далиллар асосида
шарҳлашга эътибор берилган[3].
Ҳаким Термизий тафсиридаги услуб уч йўналишда намоён бўлади:
биринчиси, барча тафсирларда бўлгани каби оятларни зоҳирий тушуниш,
иккинчиси, тасаввуфий ва учинчиси араб ҳарфларидан ишора олиш, яъни
Аллоҳнинг исми ва сифатлари илмининг асли ҳарфларидир, деб қараш. Бундан
келиб чиқиб, ат-Термизийнинг мазкур тафсирини Мовароуннаҳрдаги дастлабки
тасаввуфий тафсирлардан, деб айтиш ҳам мумкин[4].
Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, уни алоҳида тадқиқот сифатида
ўрганиш билан Мовароуннаҳрдаги дастлабки тасаввуфий тафсирлар борасида
маълум бир илмий ечимларни беришга ёрдам қилинган бўлади. Бу борада
юртимизда тасаввуфий тафсир илмининг ривожланиш босқичларини ўрганишга
катта эътибор қаратилиб, бир қанча тадқиқотлар олиб борилган.
Ҳаким Термизий нафақат, Қуръони каримдаги масаллар, балки Куръони
карим ва суннати набавиядаги кўплаб масаллар ва уларнинг чуқур маъноларини
ёритиб берган. Бир суз билан айтганда, Ҳаким Термизий бу жанрда асар ёзишга
тамал тошини қўйган аллома, унинг асари эса бу мавзуда ёзилган ва ёзилажак
асарларга асл манба сифатида эътироф этилади.
"Ал-амсол минал китаби вас-сунна" асари ва унинг мазмуни ҳақида
Курьон хадиси шарифдаги масалларни ёритишга Ва бағишланган энг
мўтабар қадимий китоблардан бири бу "Ал- амсол минал-китоби вас-сунна"
китобидир. Қисқача "Ал- Амсол" номи билан танилган бу китоб Абу Абдуллох
Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг қаламига мансуб фундаментал
асарлардан биридир.
Шуни ҳам Термизийнинг алохида қайд қилиш лозимки, Ҳаким мазкур
асари ҳақида манбалардаги айрим ишораларни хисобга олмаганда, етарли
тадкикот амалга оширилган эмас. Фақат "Амсол" жанрида асар ёзган баъзи
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
64-son_4-to’plam_Iyun-2025
24
ISSN:3030-3613
муаллифлар Термизийнинг шу мавзуда асар ёзганлиги хакида қисқача қайдлар
билан кифояланишган. Жумладан, устоз Маҳмуд ибн Шариф "Ал-амсал фил-
Куран" номли китобида бу асарни бироз бошкача ном "Расоил ал-Хаким ат-
Термизий" шаклда зикр қилган. Буюк муфассир имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад
ибн Аҳмад Ансорий Куртубий хам уз тафсирида ушбу китобдан иқтибослар
келтирган. Лекин уни "Наводир ал-усул" деб Ҳаким Термизийнинг бошка асари
номи билан алмаштириб тилга олган.
"Ал-амсол минал-китоб вас-сунна" асари уч кисмдан иборат: 1. Қуръони
каримдаги масал-ўхшатишлар; 2. Хадиси шариф ва хабарлардаги масал-
ўхшатишлар; 3. Хукамо- донишмандларнинг сўзларидаги масал-ўхшатишлар.
Учинчи кисмда Ҳаким Термизий аксар ҳолларда уз фалсафий мушоҳадасининг
маҳсули бўлган масалларни келтирган[5].
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, муаллиф бу асарида мазкур уч қисмга оид
барча масалларни қамраб олишни мақсад қилмаган. Зеро, Курьони карим Ва
хадиси шарифлардаги кўплаб масалларни келтирмагани бунинг далилидир. У
зот ваъз ва ибрат, таълим ва фиқҳ, ҳикмат ва дин масалаларини ўзида мужассам
этган масалларини жамлашни бош максад килган. Унда икки юзга якин масаллар
оят ва ҳадислар асосида баён қилинган. Ҳаким Термизий барча масаллар
маъносини баён қилишда Қуръони карим ва суннат доирасидан четга чикмаган.
Китобнинг учинчи кисмидан жой олган донишманд ва олимлардан нақл қилган
ва ўзидан келтирган масалларни ҳам Қуръон оятлари ва суннати набавия билан
қувватлагани муаллифнинг соғлом эътиқоди ва мустаҳкам иймонидан дарак
беради. Муаллиф баъзи бир оятларни зоҳирий маъносини шархлаш асносида бир
қарашда тушуниб олиш кийин услубда ирфоний карашларини баён қилган
ҳоллари ҳам кузатилади.
Асарда Куръони карим хамда хадиси шарифлардаги бир неча тамсиллар
алоҳида ажратиб олиниб, мисол келтиришлар ва ўхшатишлар замиридаги
ҳақиқатлар содда ва равон услубда баён этилган.
АДАБИЁТ
1.
Ғафуров У. Ўзбекистонда ислом талим тизими шонли тарих, истибдод зулмидан
омон қолиш ва нурли истиқбол. - Тошкент. 2023. – Б. 17.
2.
Исоқжонов Р. Ислом фалсафаси. – Тошкент. 2022. – Б. 149
3.
Абдуллаев А. Мовароуннаҳрда Қуръон ва тафсир илмлари ривожи. – Тошкент.
2019. – Б. 56.
4.
Эгамов А. Нажмиддин Кубронинг Тафсир илми ривожига қўшган ҳиссаси.
Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш
учун ёзилган диссертация. – Тошкент. 2022. – Б. 28.
5.
Тангриев О. “Ўзбекистонда ислом дини таълими: тарихи, ривожланиши ва жамият
тараққиётидаги аҳамияти” мавзусида республика илмий-амалий анжумани
материаллари тўплами. – Тошкент. “Renessans press”. 2023. – Б. 128.