T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
185
ISSN:3030-3613
СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – СИФАТЛИ КАДРЛАР КАФОЛАТИ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака
ошириш институти Юридик фанлар
кафедраси профессори, юридик фанлар
номзоди, профессор
Мухторов Жўрабек Сайидқулович
(99-522-94-49сот.)
Анотация:
Мазкур мақолада профессор-ўқитувчиларининг педагогик
маҳоратини ошириш, ўқув машғулотларни инновацион ва интерактив
методлардан фойдаланиш, профессор-ўқитувчилар меҳнатини меъёрга солиш,
ўқув машғулотларни ўтказиш учун ўқув-услубий материалларини тайёрлаш ва
ўқув жараёнига татбиқ этиш, узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида
кадрларни
тайёрлашда
ходимларнинг
“электрон
портфолио”сини
шакллантириш, таълим жараёнига «Monitoring» – профессор-ўқитувчилар
педагогик фаолият мониторинги дастурини жорий этиш, “Педагог электрон
портфолиоси” дастурий платформасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш
каби таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
Ахборот коммуникацион технологиялар, замонавий
педагогик технологиялар, инновацион ва интерактив методлар, масофавий
таълим, маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, халқаро конференциялар.
Аннотация:
В данной статье повышение педагогического мастерства
профессоров и преподавателей, использование инновационных и интерактивных
методов проведения учебных занятий, стандартизация работы профессоров и
преподавателей, подготовка учебно-методических материалов для проведения
учебных занятий и применение их в учебном процессе, обучение кадров на
основе системы непрерывного обучения и карьерного роста. Разработаны
предложения и рекомендации по формированию «электронного портфолио»
сотрудников, внедрению программы «Мониторинг» для мониторинга
педагогической деятельности профессорско-преподавательского состава,
разработке и внедрению «Педагогической Программная платформа
«электронное портфолио» в образовательном процессе.
Ключевые слова:
информационно-коммуникационные технологии,
современные педагогические технологии, инновационные и интерактивные
методы, дистанционное обучение, мастер-классы, семинары и тренинги,
международные конференции
Annotation:
In this article, improving the pedagogical skills of professors and
teachers, using innovative and interactive methods of training sessions, standardizing
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
186
ISSN:3030-3613
the work of professors and teachers, preparing educational and methodological
materials for conducting training sessions and applying them to the training process,
training personnel based on the system of continuous training and career process.
Proposals and recommendations were developed, such as formation of "electronic
portfolio" of employees, implementation of "Monitoring" program for monitoring
pedagogical activity of professors and teachers, development and implementation of
"Pedagog electronic portfolio" software platform in the educational process.
Keywords:
Information and communication technologies, modern pedagogical
technologies, innovative and interactive methods, distance education, master classes,
seminars and trainings, international conferences.
Малакали педагог юксак касбий маҳорат, билим-кўникмалар, ахборот
коммуникацион технологияларидан самарали фойдалана оладиган, таълим
технологияларини ўқув машғулотларида мақсадли қўллайдиган, ўқув
машғулотининг мазмунига, сифатига жавоб берадиган маъсул шахсдир.
Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, биз мактабгача таълим
ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий
муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз.
Боғча
тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий
зиёлиларимизни эса янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни
, деб
ҳисоблаймиз.
Шундай
экан,
ўқитувчи
томонидан
таълим
олувчиларни
фаоллаштирадиган методлар билан ўқув машғулотларини бойитиши
ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини кўтарилишига олиб келади. Бунинг
учун эса, дарс жараёнининг оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи
томонидан таълим олувчининг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим
жараёнидаги фаоллигини муттасил рағбатлантириб бориш талаб қилинади. Бу
эса, ўз навбатида, ахборот технологиялари ва комуникациялари асрида малакали
мутахассис ходимларни тайёрлаш соҳасида профессор-ўқитувчиларининг
педагогик маҳоратини оширишни тақазо этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда бу соҳада республикамизда амалга
оширилаётган ислоҳотларни самарали ижросини таъминлаш мақсадида
профессор-ўқитувчиларининг педагогик маҳорати ва малакасини ошириш
бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Жумладан:
I. Профессор-ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш, улар
томонидан ўқув машғулотларни инновацион ва интерактив методлардан
фойдаланиб ўтказиш ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш тизимини самарали
ишлашини таъминлаш:
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
187
ISSN:3030-3613
1. Профессор-ўқитувчилар ўзаро тажриба алмашиши, илғор иш
тажрибаларини фаолиятларига мунтазам жорий этиши, машғулотларга
пухта тайёргар кўриши зарур.
Халқимизнинг қуйидаги донишманд нақлига амал қилиб, ўрган-ўргат
жараёнида қуйидаги омилларни инобатга олиш тавсия этилади:
- билади, кўпроқ билишга интилади - у олимдир, ундан ўрганмоқ керак;
- билмайди, лекин билмаслигини билади - у умидли инсондир, унга
ўргатмоқ керак;
- билмайди, билмаслигини ҳам билмайди - у уйқудадир, уни уйғотиш керак.
-
Республиканинг педагогик ва турдош олий таълим муассасалари,
педагог кадрларнинг малакасини ошириш марказларининг энг тажрибали
профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда професор-
ўқитувчиларга маҳорат дарсларини мунтазам равишда ташкил этиш;
-
тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан намунали очиқ
дарсларнинг ўтказилишини ташкил этиш ва уларда ёш ўқитувчиларнинг тўлиқ
иштирокини таъминлаш;
-
назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг
амалиёт органларидаги янгиликлардан мунтазам ҳабардор бўлиб туришларини
таъминлаш мақсадида, соҳавий йўналишлар бўйича тажрибали амалиёт
ходимларини жалб қилган ҳолда
“мастер класс”
машғулотларини ташкил этиш;
-
профессор-ўқитувчиларни ички ишларнинг амалий органлари билан бир
қаторда республиканинг бошқа ҳуқуқшунослик олий ўқув юртларига ҳам малака
оширишларини стажировкага чиқишларини ташкил қилиш;
-
ўқув машғулотларида интерфаол педагогик усулларни кенг татбиқ
қилиш, масофавий таълимнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда
маҳаллий ва чет элдаги ҳамкор олий таълим муассасалари билан
видеоконференцалоқа тизими орқали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ўқув
аудиториялар замонавий АКТ билан тўлиқ жиҳозлаш.
2. Профессор-ўқитувчиларнинг доимий равишда ўз маҳорати ва
тажрибасини оширишнинг энг муҳим шакли ўтказилган дарсларнинг
таҳлили ҳисобланади.
-
тажрибали профессор-ўқитувчилар орасидан экспертлар гуруҳини
шакллантириш ва улар томонидан ўтказиладиган машғулотларни педагогик
назорат қилиб боришларини таъминлаш;
-
тасдиқланган жадваллар асосида педагогик назоратларнинг ўз вақтида,
тўлиқ ва сифатли ўтказилишини ташкил этиш ҳамда натижаларини тегишли
кафедра ва цикллар мажлисларида, ўқув-услубий бўлим йиғилишларида
муҳокама қилиб бориш.
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
188
ISSN:3030-3613
Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эга бўлмай, балки
ўқув-тарбия жараёнида назоратнинг муҳим шаклларидан биридир.
Профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро дарсларга қатнашуви, кузатиши,
тажриба алмашинув жараёни бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи бор маҳоратини
ишга солиб, юқори ишчанлик билан фаолият кўрсатишга ҳаракат қилади. Таҳлил
қилувчи ўқитувчи эса таклиф ва мулоҳазалар бериш орқали унинг тажрибасини
бойитади, методик малакасини оширади.
3. Ҳар бир профессор-ўқитувчи ўз-ўзини ҳамда ҳамкасби фаолиятини
ҳолисона баҳолаши лозим.
Мазкур жараён ўз фаолияти самарадорлигини ошириш, ўзида мавжуд
камчиликларни бартараф этиш тадбирларини белгилайди ҳамда амалга оширади.
Бу эса, ўқитувчиларнинг касбий жиҳатдан ривожланишига хизмат қилади.
II. Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув машғулотларни ўтказиш
учун ўқув-услубий материалларини тайёрлаш ва ўқув жараёнига татбиқ
этиш бўйича:
-
тингловчиларнинг амалий кўникма ва тажрибаларини ошириш,
зиддиятли вазиятларда тезкор қарорларни қабул қилиш кўникмаларини
шакллантириш мақсадида,
ўқув-услубий материалларни реал ҳолатга яқин
даражада, яъни саҳналаштирилган ролли ўйинларни ҳамда ҳуқуқни
қўллаш
амалиёти,
шунингдек
қонунчиликда
учраётган
муаммоли
ҳолатларнинг таҳлил қилган ҳолда тайёрлаш;
-
назорат имтиҳонлари бўйича методик материалларни тингловчиларнинг
мустақил фикрлашга, зиддиятли вазиятларда тезкор тактик қарор қабул қилишга
ундайдиган шакллари, яъни оғзаки сўров, амалий топшириқ ва ёзма иш
шаклларидан кенг фойдаланиб ишлаб чиқиш зарур;
-
ўқув-услубий материалларни амалий мисоллар билан биргаликда, очиқ
турдаги статистик маълумотлар ва ҳорижий давлатларнинг илғор
тажрибаларидан мисоллар келтириш орқали бойитиб чиқариш мақсадга
мувофиқ;
-
ўқув
аудиторияларини
замонавий
ахборот-коммуникация
технологиялари билан жиҳозлаш. Ўқув биноси файеларини электрон таблолар
билан жиҳозлаш ва унда қонунчиликдаги янгиликлар, кунлик ижтимоий-сиёсий
янгиликлар, ИИВнинг тезкор маълумот ва хабарлари, тарбиявий аҳамиятга эга
бўлган материаллар, эълонлар ва зарур эслатмаларни тезкорлик билан
ўзгарувчан ва доимий таркибга етказиш имкониятларини яратиш.
III. Профессор-ўқитувчилар меҳнатини меъёрга солиш бўйича:
-
профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режасига ўқув
юкламаси, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий
ишлар киритилиши зарур. Иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
189
ISSN:3030-3613
бўйича шахсий иш режаларида тўла ва аниқ акс эттирилиши керак. Жорий ўқув
йили якунида фақат мазкур ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар
ҳисобга олинишини таъминлаш керак;
-
шахсий иш режадан ташқари бажарилган иш (соат)лар асослар
келтирилган ҳолда ёзилишини Ўқув-услубий бўлим томонидан назорат қилиш
зарур;
-
вакант лавозимлар ҳамда касал ёки рухсатда, таътилда бўлган
ходимларнинг ўрнига ўтилган машғулотлар учун соатлар ҳисобланиб,
ўқитувчининг ойлик маошларини белгилашда (устама ҳақ) инобатга олиш зарур;
-
ўқитувчиларнинг илмий-методик ва илмий-тадқиқот ишларини
рағбатлантириш мақсадга мувофиқ.
IV. Профессор-ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини ҳолисона
баҳолашда “Смарт рейтинг” тизимидан самарали фойдаланиш:
Бунда асосий эътиборни қуйидаги фаолият турларига қаратиш
мақсадга мувофиқ:
1.
Ўқув ва ўқув – услубий фаолияти:
ўқув жараёнининг меъёрий
ҳужжатларини ишлаб чиқишдаги иштироки; фанларнинг намунавий
дастурларини яратишдаги иштироки; ўқув жараёнига замонавий педагогик ва
ахборот таълимларини жорий этишдаги фаолияти; нашр этилган дарслик ва ўқув
қўлланмаларининг мавжудлиги.
2.
Илмий - тадқиқот фаолияти:
илмий даража ва унвонининг
мавжудлиги; монография, ўқув қўллланма ва илмий мақолалар чоп этилганлиги;
Республика ва халқаро миқиёсдаги тезислари мавжудлиги; илмий-тадқиқот
ишларидаги иштироки; Патентлар ва ихтиролар мавжудлиги.
3.
Ташкилий - методик фаолияти:
Республика ва Халқаро тадбирларда
ғолиб ва совриндор бўлган талабалариниг мавжудлиги, очиқ маърузалар ташкил
этилганлиги.
Айтиш
жоизки,
профессор-ўқитувчиларнинг
асосий
фаолияти
тингловчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, етук мутахассислар
тайёрлаш борасида улкан натижаларга эришишга қаратилгандир. Зеро,
якдиллик, ҳамжиҳатлик ва юксак илмий салоҳият фаолиятимизнинг асосий
мезони бўлмоғи даркор.
Холбуки, бугун ҳаёт шиддат билан ўзгариб, ёшларнинг онги ва қалбини
эгаллаш учун турли интилиш ва ҳаракатлар тобора кучайиб бормоқда. Ана
шундай мураккаб бир вазиятда миллий ўзлигини, кимнинг, қандай буюк
зотларнинг вориси эканини, ватан туйғусини чуқур англайдиган, иродаси
мустаҳкам, юксак маънавиятли ёш авлодгина бизга ёт ва бегона бўлган зарарли
таъсир ва оқимларга қарши тура олади.
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
190
ISSN:3030-3613
Хулоса ўрнида, бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш
соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши барча таълим
муассасаларида таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга
кўтаришни талаб этмоқда. Бу ўз ўрнида ҳар бир тизим ходими, айниқса,
профессор-ўқитувчилар зиммасига янада юксак масъулият ва вазифаларни
юклайди
. Негаки, рад қилиб бўлмайдиган бир ҳақиқат бор - қилинган барча
саъй-ҳаракатлар охир-оқибат ўқитувчи меҳнати орқали ўз натижасини
ўқувчиларнинг яхши билими ва хуш ахлоқида намоён бўлади.
Шундай экан,
профессор-ўқитувчиларнинг тажрибаси, малакаси ва салоҳияти - таҳсил
олаётган тингловчиларни мард, жасур, ватанпарвар, қадриятларга содиқ руҳда
тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ш.М.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. Т.1. – Т: “Ўзбекистон” НМИУ, 2018.
– Б. 507.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички
ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3216-сон Қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами.–2017.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички
ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат
жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-5076-сон қарори;
4.
Баркамол авлодни шакллантиришда ҳуқуқий тарбиянинг аҳамияти:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси. Тошкент, 2010. – 432 б.
5.
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш. Ўқув қўланма.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. 116 б.
6.
Маънавиятимизга таҳдид – келажакка таҳдид. Илмий-мақолалар тўплами.
Республика Маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият тарғибот
маркази. Тошкент, 2011. 199-б.