T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
171
ISSN:3030-3613
МАҲАЛЛА – ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШДА АСОСИЙ МАСКАН.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Малака ошириш институти Ташкилий бўлим бошлиғи
Муминов Абдумалик Абдумажидович
Анотация:
Мазкур мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг
аҳамияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда маҳалланинг
ўрни, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактика инспекторларининг
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик билан
ҳамкорлиги, ҳамкорликни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари ҳамда амалга
ошириш йўллари, мазкур соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
таҳлили ва таснифи, профилактик чора-тадбирларнинг аҳамияти, уларни
самарали амалга ошириш усуллари, илмий асосланган ҳолда ёзилган.
Калит сўзлар:
Маҳалла, унинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича
фаолияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, унинг аҳамияти, ҳамкорлик, уни
самарали ташкил этиш йўллари.
Аннотация:
В статье на научной основе рассматриваются вопросы
значимости профилактики правонарушений, роли махалли в профилактике
правонарушений, взаимодействия инспекторов профилактики с органами
самоуправления граждан и общественностью в профилактике правонарушений,
меры по эффективной организации взаимодействия и пути их реализации, анализ
и классификация нормативных правовых актов, регулирующих данную сферу,
значимость профилактических мер, методы их эффективной реализации.
Ключевые слова:
Соседство, его профилактическая деятельность,
профилактика преступлений, ее значение, сотрудничество, пути ее эффективной
организации.
Abstract:
This article discusses the importance of crime prevention, the role of the
mahalla in crime prevention, the cooperation of prevention inspectors with citizens' self-
government bodies and the public in crime prevention, measures for effective
organization of cooperation and ways to implement them, analysis and classification of
regulatory legal acts regulating this area, the importance of preventive measures,
methods for their effective implementation, in a scientifically based manner.
Key words:
Neighborhood, its crime prevention activities, crime prevention, its
importance, cooperation, ways of its effective organization.
Янги Ўзбекистонда барча соҳада ислоҳотлар, янгиланиш ва улкан
бунёдкорлик
ишлари
амалга
оширилмоқда.
Юртимизда
кечаётган
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
172
ISSN:3030-3613
ислоҳотларнинг муҳим жиҳати шундаки, истиқлолимизнинг дастлабки
йиллариданоқ Юртбошимиз ташаббуси билан “Кучли давлатдан – кучли
фуқаролик жамияти сари” тамойили илгари сурилди. Мазкур тамойилнинг ҳаётга
татбиқ этилиши натижасида маҳаллалар фаолияти бутунлай янгича мазмун касб
этди.
Ўзини ўзи бошқаришга хос ушбу ноёб тизимнинг мақоми ва ҳуқуқий
асослари дастлаб мамлакатимизнинг Бош Қомуси – Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 127-моддасида “Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда,
шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда
фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар маҳаллий
аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг
тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий
урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил
равишда ҳал этишга ҳақли” эканликлари белгилаб қўйилди. Мазкур ваколат
ҳуқуқбузарликлар профилаткикасига оид чора-тадбирларни амалга оширишда
муҳим аҳамият касб этади.
Бугун ҳаётимизни маҳалласиз, шу масканда истиқомат қилаётган яқин
қўшниларсиз тасаввур қила олмаймиз. Мустақиллик шарофати билан “Маҳалла”
ўзбек халқининг узоқ тарихга эга бўлган миллий қадрият эканлиги кенг намоён
этила бошлади. Чин инсоний фазилатлар сайқал топадиган маҳаллани том
мааънода ҳамжиҳатлик маскани, дейиш мумкин.
Маҳалланинг бугунги масъулияти – унинг ҳудудидаги осойишталик билан
белгиланади. Маҳалла жамиятда маънавий-маърифий қадриятлар, соғлом турмуш
тарзининг қарор топиши, баркамол авлодни тарбиялаш, аҳоли бандлигини
таъминлаш каби ишларда катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Маҳалла халқимизнинг тарихан шаклланган ўзаро ҳамжиҳатлик, бирдамлик
ва меҳр-оқибат тимсоли, маълум бир ҳудуддаги аҳолини бирлаштирадиган
маскан, мўъжаз бир Ватандир.
Мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари фаолияти, айниқса ўзини ўзи
бошқариш деб аталаётган – маҳалла институти кундан-кунга такомиллашиб
бормоқда. Жумладан, ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал
этиш бўйича “маҳалла – сектор – халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида
самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат
ўртасида ишончли “кўприк” бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-
қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга
оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий
муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда
оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
173
ISSN:3030-3613
тадбирлари
тўғрисида”ги
2020
йил
18
февралдаги
ПФ-5938-сон Фармони билан ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла”
тамойилига асосланган қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи янги тизимни
жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди:
жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла
институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг
роли ва аҳамиятини ошириш;
хотин-қизлар
ижтимоий
фаоллигини
қўллаб-қувватлаш,
уларнинг
жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш кафолатларини кучайтириш;
жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда
тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий
механизмларини тубдан ислоҳ қилиш;
маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва
жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва ички ишлар
органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларининг (кейинги
ўринларда – профилактика инспектори) роли ва мавқеини янада ошириш,
мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаш;
соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника
таъминотини яхшилаш.
Шунингдек, мазкур фармон билан, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва
оилани
қўллаб-қувватлаш
вазирлиги
ҳамда
унинг
Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил
этилди. Ушбу вазирликнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги
асосий вазифа ва фаолият йўналишлари аниқ белгилаб берилди.
Фармон билан, ҳар бир маҳаллада унинг криминоген вазияти ва аҳоли
сонидан келиб чиққан ҳолда камида бир нафардан профилактика инспектори
хизматни олиб бориши белгиланиб, фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот
масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажариш профилактика катта
инспекторига, ушбу лавозим мавжуд бўлмаган тақдирда эса профилактика
инспектори зиммасига юклатилди.
Маҳаллаларни криминоген вазиятдан келиб чиқиб тоифаларга ажратишда
фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Бош
прокуратураси,
Ахборот
технологиялари
ва
коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ҳар бир маҳалла кесимидаги
хонадонлар ҳамда уларда истиқомат қилувчи аҳоли сони ҳақидаги маълумотни
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
174
ISSN:3030-3613
“Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимига интеграция
қилиниши йўлга қўйилди.
Мамлакатда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни
самарали жорий этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:
замонавий намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш, оилаларда
маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида “Ёшларни оилавий
ҳаётга тайёрлаш марказлари” фаолиятини йўлга қўйилди;
миллий урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларни кенг тарғиб этиш мақсадида
“Маҳалла – қадриятлар маскани” ҳафталиги ташкил этилди;
умумтаълим мактабларида нотинч оилалар фарзандлари билан психологик-
коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни олиб бориш мақсадида “Аҳил оила”
дастури асосида тренинглар ташкил этилмоқда;
оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш,
намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида
“Ибратли оила” танлови ўтказиб келинмоқда;
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-
қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга манзилли ижтимоий-
ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилмоқда;
маҳаллаларда аҳоли вакилларини таклиф қилган ҳолда “Маънавият
соатлари” ва “Ҳуқуқий билимлар”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси”,
“Ёнғинлар профилактикаси”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи” кунлари
ўтказиб келинмоқда;
маҳаллаларда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахсларга
кўмаклашиш ишларини тизимли равишда ташкил этилмоқда;
маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олишга қаратилган “Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз
қорачиғидек асранг!” шиори остида тарғибот тадбирлари ташкил этиб
келинмоқда;
ёшларнинг турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари, Интернет
клублари ва тунги кўнгилочар масканларда жамоатчилик назорати йўлга
қўйилди;
маҳаллаларда одам савдоси, мажбурий меҳнат ва коррупцияга қарши
курашиш бўйича ҳамда “ҳамжиҳатлик бор жойда жиноятга ўрин йўқ!” мавзусида
тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда;
маҳаллаларда ишсиз бўлган фуқаролар бандлиги таъминланмоқда;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида “Обод ва хавфсиз
маҳалла” республика кўрик-танлови ташкил этилиб, ўтказиб келинмоқда;
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
175
ISSN:3030-3613
маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида
профилактика инспекторларининг касбий малакаларини ошириш учун ўқув
курслари ташкил этилмоқда.
Фуқаролар йиғини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар
оргналари жумладан,
профилактика (катта) инспекторлари билан ҳамкорликда
қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:
1) ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш,
бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олиш ишларида
уларга кўмаклашади, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан
манзилли ишларни амалга оширади;
2) хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий
аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар
билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради,
уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини
ташкил этади;
Жумладан, Янги Ўзбекистонда шахс, инсон қадри юқори ўринга қўйилиб,
“инсон – жамият – давлат”
деган янги тамойил асосида давлат ва жамият
бошқарувини ташкил этади. Бир сўз билан айтганда, амалий натижа, инсон
манфаати, унинг қадр-қиммати бош мақсадга айланган.
Ўтган йиллар мобайнида ижтимоий соҳада амалга оширилган ишларга назар
соладиган бўлсак, ижтимоий ҳимоя ва доимий ёрдамга муҳтож шахслар билан
ишлашнинг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби янгича
ишлаш механизми жорий этилди. Ижтимоий нафақа билан таъминланадиган
аҳоли сони қарийб 1,5 баробар оширилди.
3) аҳолини, шу жумладан, ёшларни миллий ва маънавий қадриятлар,
маҳаллий урф-одат ва анъаналар билан таништиради ва уларни тарғиб қилади;
4) давлат ҳокимияти органларига миллатлараро тотувлик ва диний
бағрикенгликни сақлашга кўмаклашади;
Маълумки, Ўзбекистон – улкан имконият ва бойликларга эга мамлакат.
Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва элатлар, диний
конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва
ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари
ягона ва аҳил оила бўлиб яшаётгани, фидокорона меҳнати билан жонажон
Ўзбекистонимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётгани айниқса қувонарлидир.
5) маҳалладаги уюшмаган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга
қаратилган зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
6) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ҳуқуқ-тартиботни
мустаҳкамлашга кўмаклашади;
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
176
ISSN:3030-3613
7) қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши устидан
жамоатчилик назоратини амалга оширади;
8) «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий
этилишини таъминлаш чораларини кўради;
9) ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар, айниқса, вояга етмаганлар, ёшлар ва аёллар
ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир таъсирчан ишларни ташкил
этади;
10) озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган, шунингдек, пробация
назоратидаги
шахсларнинг
ижтимоий-меҳнат
реабилитацияси
ва
жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув
марказлари билан биргаликда амалга оширади;
11) етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади,
шунингдек, бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга
кўмаклашади;
12) «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи фаолияти ташкил этади
ва мувофиқлаштиради;
13) аҳоли, жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш,
ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган, жазони ижро этувчи муассасалардан озод
этилган шахсларни ишга жойлаштиришга кўмаклашади.
Зеро, жиноятчиликка қарши курашиш, жумладан ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш, унинг профилактикасини самарали ташкил этиш, жамиятни қонун
устуворлигини таъминлаш фақат ички ишлар органлари ёки ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширувчи бошқа органларнинг вазифаси эмас, балки
ҳар бир фуқаронинг, маҳалланинг, жамоатчиликнинг ҳам муҳим вазифасига
айланиши зарур. Ҳолбуки, жамиятда тинч ва фаровон яшаш учун жиноятчиликка
қарши кураш ва уларнинг олдини олишда барча бирдек масъулдир.
Умуман олганда, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда унинг
барқарорлигини таъминлашда ички ишлар органлари ходимлари билан бир
қаторда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳам ҳиссаси катта.
Бежизга халқимиз орасида оила тинч бўлса, маҳалла тинч бўлади, маҳалланинг
тинчлиги эса юрт тинчлигидир, деган пурмаъно ибора қўлланилмайди.
Хулоса қилиб айтганда, юртимизда маҳалланинг жамият ижтимоий-сиёсий
ҳаётида, айниқса, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги ўрни
ва роли жуда юқори. Шундан келиб чиқиб айтиш жоизки, бугунги кунда маҳалла
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда асосий маскан бўлиб
фаолият олиб бормоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т: Ўзбекистон, 2023. – 76.
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
60-son_3-to’plam_Aprel-2025
177
ISSN:3030-3613
2.
Ш.М.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. Т.1. – Т: “Ўзбекистон” НМИУ, 2018. – Б. 507.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий
муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш
ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб
чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 18 февралдаги
ПФ-5938-сон Фармони.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички
ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3216-сон Қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами.–2017.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички
ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат
жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-5076-сон қарори;
6.
Экстремизм ва терроризм – тараққиёт душмани. Ички ишлар тизими
ходимлари (профилактика инспекторлари) учун ўқув-амалий қўлланма. Ўқув-
амалий қўлланма. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 164 б.
7.
Ички ишлар органлари тизимидаги туб ислоҳотлар – халқ манфаатларига
хизмат қилишни таъминлаш кафолати. Ўқув қўлланма. Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2020., 331 б.
8.
Баркамол авлодни шакллантиришда ҳуқуқий тарбиянинг аҳамияти:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси. Тошкент, 2010. – 432 б.
9.
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш. Ўқув қўланма.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. 116 б.
10.
Маънавиятимизга таҳдид – келажакка таҳдид. Илмий-мақолалар тўплами.
Республика Маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият тарғибот
маркази. Тошкент, 2011. 199-б.