T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
62-son_5-to’plam_May-2025
317
ISSN:3030-3613
АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Андижон давлат педагогика
Институти Махсус педагогика
кафедраси ўқитувчилари
дотс.
Муҳаммадазиз Жўрахўжаев,
Мирзаева Умидахон
Ахмедова Вазира,
Маматисаева Сурайё
Тел. 97-162-06-70
Аннотация.
Ушбу мақолада ақли заиф болаларнинг ўзига хос
ривожланиши ва бу жараёнда ўқитишнинг аҳамияти очиб берилган. Матнни
ўқиш, мулоқот қилишга ўргатиш усуллари ажратиб берилган.
Калит сўзлар
: ақли заифлик, мулоқот, ўқув фаолияти, дарс, ижтимоий
фаолият.
Ақли заиф бошланғич синф ўқувчиларининг матнларни ўқиши,
саволларни ўқиши ва уларга жавобни матндан топиши, сарлавҳа, абзац,
қаторларни
фарқлаши
каби
фаолияти
ўқиб
ўрганиш
фаолиятини
қулайлаштиради. Бунда ўқитувчилар ҳар бир ўқувчининг индивидуал
имкониятларига кўра дарсликдаги топшириқларни тақсимлаши талаб этилади.
Дарснинг муайян босқичида ўқувчиларнинг дарслик билан ишлаш фаолиятини
ташкил этиш методик жиҳатдан ўзига хос ёндашувларни тақозо этади. Бунда
ўрганилаётган мавзунинг кўлами ва визуал жиҳатдан бойитилганига эътибор
қаратилади. Дарсликда матнларга оид расмларни кўриш, сўралган обьектни
топиш ва уни тасвирлаш каби фаолиятларни тизимли ташкил этиш дарс
мақсадига эришиш имконини беради.
Ўқув-ижтимоий фаолиятнинг асосини мулоқот ташкил этади. Мулоқот
ўқув-ижтимоий фаолиятни ташкил этишда ва мақсадли давом этишида муҳим
омилдир. Мулоқотнинг самарали кечиши ақли заиф ўқувчининг луғат бойлигига
боғлиқдир. Луғатнинг таркиби оилаларда йўлга қўйилган педагогик ишлар
сифатига кўра хилма-хиллашади. Масалан, оилада бола билан дарахтларни ёнига
бориб, кузатиб, мос савол-жавоблар ўтказилса, демак унинг ўсимликлар
хусусида билими ва сўз захираси шаклланади. Ошхонадаги сухбат асосида эса,
овқатланиш ва ошпазлар фаолияти ҳамда таомлар турлари, уларга кетадиган
маҳсулотлар ҳақида билимлар тизимлашади.
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
62-son_5-to’plam_May-2025
318
ISSN:3030-3613
Адабиётларни ўрганиш ва амалиётни кузатиш натижасида ўз-ўзидан ўқув-
ижтимоий фаолиятнинг тузилиши ойдинлашди. Бунинг учун бу интегратив
тушунчанинг таркибидан келиб қичиб, унинг моҳиятини очиб берамиз. Ўқув
фаолияти билимларни ўзлаштириш, атроф оламни кузатиб, таҳлил қилиб,
қисмларга ажратиб ва бошқа тарзда ўрганиш, буюмларни номлаш ва уларнинг
вазифаларини тушуниш, ҳар бир предметлар тўпламини ажратиш ва алоҳида
буюмларни мос тўпламга бирлаштириш, рақамларни билиш, таниш ва қўллаш,
харф, сон, миқдорни билиш ва қўллаш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ижитимоий фаолият асосан шахснинг ўзини ўзи намоён қилиши, ўзаро мулоқот,
ёрдам, вазиятларни баҳолаш ва ўзини мос равишда тутиш, соғлом турмуш
тарзини юритиш, меҳнат билан банд бўлиш, дўстлашиш ва бошқа жамоавий
муҳит билан боғлиқ ҳаракатларни ўзида мужассамлайди. Бошланғич синф ақли
заиф ўқувчиларнинг ўқув-ижтимой фаолиятини такомиллаштиришда нутқ, ўзаро
мулоқот, вербал ва новербал мулоқотни тушуниш кабилар устида ишлаш тақозо
этилади. Сунки ўқувчиларнинг луғат захирасини бойитиш орқали ўқув фаолияти
такомиллашади, ўқув фаолияти жараёнида эгаллаанган билим, кўникма ва
малакалар замирида ижтимоий фаолият ўз функцияларини бажаради. Шунинг
учун айнан ақли заиф ўқувчиларнинг нутқи, коммуникативлигини
ривожлантиришга оид тадқиқот ишлари алоҳида ўрганилди.
М.И.Шишкованинг “Развитие коммуникативной функции речи умственно
отсталых старшеклассников на уроках литературного чтения” мавзусида олиб
борган изланишида ақли заиф ўқувчилар нутқининг коммуникатив функциясини
ривожлантиришнинг амалий йўналтирилган методикаларини ишлаб чиқишга
эришилган. Олим томонидан қуйидаги илмий фараз илгари сурилади: 1) ақли
заиф болалар нутқининг мулоқот функцияларини ривожлантириш махсус
яратилган психолого-педагогик шароитда амалга ошади; 2) ўқувчиларнинг
мулоқотчанлигини ривожлантиришда бадиий матн асосида диалог ва нутқий
вазиятларнинг мазмунини оддийдан-мураккабга муносабатда такомиллаштириш
керак; 3) коммуникатив фаолиятга мотивацияловчи савол ва топшириқлардан
фойдаланиш ва ўқувчиларнинг ижобий эмоционал кайфиятини бутун дарс
давомида сақлаш мақсадга мувофиқ; 4) ўқувчиларнинг мулоқотини ташкил
этишга қаратилган нутқий вазиятларни моделлаштиришнинг методик йўлларини
жорий этиш муаммони ҳал этишнинг оптимал йўлидир. Олим муаммони
асослашга қаратилган тажриба-синов ишларида ақли заиф ўқувчиларида
мулоқот кўникмаларининг етарли, етарлига яқин, етарли эмас даражаларда
шаклланганини аниқлади. Бундан ташқари таълимий диалоглар жараёнида
коммуникациянинг турли компоненетлари ўзаро боғлиқлиги кузатди. Хусусан,
топшириққа қизиқишнинг сақланиши, диалогни олиб боришнинг эмоционал
безаги, саволни қўйишда фаоллик ва ташаббускорлик, саволларни беришда
T A D Q I Q O T L A R
jahon ilmiy – metodik jurnali
https://scientific-jl.com
62-son_5-to’plam_May-2025
319
ISSN:3030-3613
мантиқий кетма-кетлик, ўзгаларни тинглаш, фикрларни грамматик жиҳатдан
тўғри шакллантириш ва б..
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ақли заиф бола билан ишлаш
фаолликка ундаш мақсадида фойдаланиш самара беради. Педагоглар эса,
ўзларида эса намоён этиши керак. Бу дарс жараёнини ҳамма учун қизиқарли
бўлишини таъминлайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.
MaxsuspsixologiyaL.R.Mo`minova,Sh.M.Amirsaidova,Z.N.Mamarajabova,M2.У.
Хамидова,Д.Б.Якубжанова,З.М.Джалолова,Н.З.Абидова. 2013й
2.
Махсус педагогика П.М.Пўлатова. 2005й
3.
ОлигофренопедагогикаасослариК.Х.Мамедов,А.М.Соатов,П.М.Пўлатова.
1994й
4.
Л.Р.Мўминова Ногирон болаларни оилада тарбияси 1996й
5.
К.Х.Мамедов. Руҳий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар
психологияси 1994й
6.
Аюпова .М. Логопедия
7.
К.Қ.Мамедов,Ғ Б .Шоумаров Руҳий ривожланиши суслашган болалар
ҳақида. 1992й
8.
З.Нишанова,Г.Алимова .Болалар психалогияси ва уни ўқитиш методикаси.
2005й
9.
Qodirova, M. (2025). INKLYUZIV TA ‘LIM SHAROITIDA ESHITISHIDA
KAMCHILIGI
BO‘LGAN
O‘QUVCHILARNI
O‘QITISH
USLUBIYATI.
Universal xalqaro ilmiy jurnal
,
2
(4.1), 393-395.