Authors

  • Нематулло Хайдаров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tafps.51157

Abstract

Бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, Интернет тармоқларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар кибержиноятчиликка қарши юртимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 841-қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ 2030 йилгача ноқонуний пул оқимларини кескин қисқартириш, ўғирланган активларни излаб топиш ва қайтариш бўйича ишларни жонлантириш, уюшган жиноятчиликнинг барча шаклларига қарши кураш олиб бориш ва экстремизм кўламини жиддий равишда қисқартириш асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб қўйилди. Ҳозир айнан кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида зарур чоралар амалга оширилмоқда.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

16

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ СОДИР

ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШГА ОИД

АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Хайдаров Нематулло Ибрагимджанович

https://doi.org/10.5281/zenodo.12670466

Бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, Интернет тармоқларидан

фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар кибержиноятчиликка қарши
юртимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги «2030 йилгача бўлган
даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 841-қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ 2030 йилгача ноқонуний пул оқимларини кескин
қисқартириш, ўғирланган активларни излаб топиш ва қайтариш бўйича
ишларни жонлантириш, уюшган жиноятчиликнинг барча шаклларига
қарши кураш олиб бориш ва экстремизм кўламини жиддий равишда
қисқартириш асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб қўйилди.
Ҳозир айнан кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида зарур чоралар
амалга оширилмоқда.

Киберхавфсизлик масалаларини ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 14 сентябрь кунидаги ПҚ-4452-
сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий
этилишини

назорат

қилиш,

уларни

ҳимоя

қилиш

тизимини

такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига
биноан киберхавфсизлик уни тартибга солиш соҳасида ваколатли орган
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳисобланади. Ўз
навбатида

Ўзбекистон

Республикаси

Ахборотлаштириш

ва

телекоммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекцияси
“Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси

(Давлат хавфсизлик

хизмати таркибида)

билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви

органларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида бошқа ташкилотлар
ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва
ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш,
мониторинг қилиш, ўрганиш ва текширишни амалга оширади.

Бундан ташқари, рақамли маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ

хавфларнинг ортиб бориши, давлат ва жамият манфаатлари ҳамда
фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларига таҳдид солиши – глобал рақамли
бошқарув учун янги муаммоларни келтириб чиқараётганлиги сабабли 2022


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

17

йилнинг 15 март куни «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун президент
томонидан имзоланди

1

. 40 та моддадан иборат мазкур қонун расман эълон

қилинганидан 3 ой ўтиб, 2022 йил 17 июлдан қонуний кучга кирди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда киберхавфсизлик соҳасидаги ягона

давлат сиёсатини Президент белгилайди (10-модда), Давлат хавфсизлик
хизмати эса киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи
ҳисобланади.

Кибержиноятчилик

тушунчаси

ахборот-коммуникация

технологиялари соҳасидаги кўплаб турдаги жиноятларни ўзида
бирлаштирган. Виртуал тармоқда даҳшат солиш, вирус ва бошқа зарарли
дастурлар, қонунга зид ахборотлар тайёрлаш ва тарқатиш, электрон
хатларни оммавий тарқатиш (спам), хаккерлик ҳужуми, веб-сайтларга
ноқонуний кириш, фирибгарлик, муаллифлик ҳуқуқини бузиш, кредит
карточкалари рақами ва банк реквизитларини ўғирлаш (фишинг ва
фарминг) ҳамда бошқа турли ҳуқуқбузарликлар шулар жумласидандир.
Бундай ҳолатларда жиноятчилар ўзларини қизиқтирган “объектлар”га
моддий ва маънавий зарар етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Кибержиноятчилик ва уни содир этувчи кимсалар доираси эса йилдан
йилга кенгайиб бораётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди

2

.

кибермакон — ахборот технологиялари ёрдамида яратилган виртуал

муҳит;

кибертаҳдид — кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларига

таҳдид солувчи шарт-шароитлар ва омиллар мажмуи;

киберхавфсизлик — кибермаконда шахс, жамият ва давлат

манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати;

киберхавфсизлик ҳодисаси — кибермаконда ахборот тизимларининг

ишлашида узилишларга ва (ёки) улардаги ахборотнинг очиқлиги,
яхлитлиги ва ундан эркин фойдаланилишининг бузилишига олиб келган
ҳодиса;

киберхавфсизлик объекти — ахборотнинг киберҳимоя қилинишини

ҳамда миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини
таъминлашга доир фаолиятда фойдаланиладиган ахборот тизимлари
мажмуи, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари;

1

https://kun.uz/news/2022/04/18/kiberxavfsizlik-togrisidagi-qonun-dxxga-qanday

-yangi-vakolatlar-berildi

2

Ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан интернет тармоғида содир этиладиган ҳуқуқбузарлик

ҳамда жиноятларни аниқлаш, барвақт олдини олиш ва тергов қилиш методологияси//Ўз.Рес.ИИВ
Академияси//муаллифлар жамоаси//Тошкент-2022 й// 8-бет


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

18

киберхавфсизлик субъекти — миллий ахборот ресурсларига эга бўлиш,

улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳамда улардан фойдаланиш
бўйича электрон ахборот хизматлари кўрсатиш, ахборотни ҳимоя қилиш
ҳамда киберхавфсизлик билан боғлиқ муайян ҳуқуқлар ва мажбуриятларга
эга бўлган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан
муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари;

киберҳимоя — киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олишга,

киберҳужумларни

аниқлашга

ва

улардан

ҳимоя

қилишга,

киберҳужумларнинг оқибатларини бартараф этишга, телекоммуникация
тармоқлари, ахборот тизимлари ҳамда ресурслари фаолиятининг
барқарорлигини ва ишончлилигини тиклашга қаратилган ҳуқуқий,
ташкилий, молиявий-иқтисодий, муҳандислик-техник чора-тадбирлар,
шунингдек маълумотларни криптографик ва техник жиҳатдан ҳимоя
қилиш чора-тадбирлари мажмуи.

Фаолият сифатини яхшилайдиган ушбу ўзгаришлар билан бир қаторда

жиноятчиликнинг янги тури ҳисобланган “Ахборот технологиялари
жиноятлари” ҳам бир вақтнинг ўзида шаклий жиҳатдан ўзгариб, янгиланиб
бормоқда.

Ушбу соҳадаги жиноятларнинг хавфи шундаки, мудофаа, ишлаб

чиқариш, иқтисодий, банк ва бошқа мақсадлардаги мураккаб компьютер
тизимларининг бошқарув сенсорлари билан боғлиқ ҳаракатлар учун муҳим
бўлган маълумотларнинг йўқ қилиниши, блокланиши, модификацияси
одамларнинг ўлимига ва уларнинг соғлиғига зарар етказиши, мулкни йўқ
қилиши, катта миқёсда иқтисодий зарар етказиши мумкин.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга интернет орқали

зарарли вирусларнинг тарқалиши, паролларни бузиш, банк карталари
рақамлари ва бошқа банк маълумотларини ўғирлаш, фишинг, ноқонуний
маълумотларни тарқатиш (туҳмат, порнографик материаллар, этник ва
диний адоватни қўзғатадиган материаллар, этник ва диний адоватни
қўзғатадиган материаллар ва бошқалар), Шунингдек, турли хил
тизимларнинг ишлашига компьютер тармоқлари орқали зарарли оқибатга
олиб келадиган даражада аралашиш киради.

Жамоат хавфсизлигига қарши жиноий тажовузнинг бундай тури

2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексига киритилди.
2007 йил 25 декабрда қабул қилинган “Ахборотлаштириш ва
маълумотларни узатиш соҳасидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун
жавобгарликнинг

кучайиши

муносабати

билан

Ўзбекистон


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

19

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Жиноят кодекси XXI боб –
“Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар” боби билан тўлдирилди.
Ушбу бобда ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, компьютер
маълумотларига ноқонуний хатти-ҳаракатлар каби жиноятлар учун
жазолар белгиланган. Қайд этиш лозимки, бунгача мазкур соҳадаги
жиноятлар “ахборотлаштириш қоидаларини бузиш” номли ЖКнинг 174-
моддаси билан тартибга солинган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексида компьютер техникаси

воситаларидан фойдаланиб мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилиш,
компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган
фирибгарлик, компьютер тизимига рухсатсиз кириш орқали мулкни
ўғирлаш каби компьютер жиноятлари учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Кибержиноятчиликни халқаро миқёсда ҳам, айрим давлатлар

даражасида ҳам тушунишда ягона ёндашув йўқлигини ҳисобга олиб,
кибержиноятчилик турларини иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин.

1) жаҳон амалиётида учрайдиган кибержиноятчилик турлари

2) Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида назарда тутилган
кибержиноятчилик турлари.