Mualliflar

  • Давранова Маликахон

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.trtteztro.120011

Kalit so‘zlar:

1.”Мозийдан садо” –илмий-амалий маънавий-маърифий jurnal.2022-2023-йиллар сонлари. 2.”Фарғона водийсида музей иши ва фаолияти” И.Юсупов И.Каримов. 2022-йил Ўзбекистон Республикаси .Маданий мерос агентлиги. 3.”Мозий собоқлари” – Алижон Азизов. Наманган- 2021-йил. 4.”Санъат” журнали- 2013-йил. 5.”Гулистон” –ижтимоий-сиёсий илмий-бадиий маданий-маърифий журнал. 2021-2022-йил.

Annotasiya

Буюк  мухаддис  Имом  ТермизийУнинг  тўлиқ  исми  Абу  Абдуллоҳ 
Муҳаммад  ибн  Али  ибн  ал-Ҳасан  ибн  Башир  ал-Ҳаким  ат-Термизий  бўлиб, 
таржимаи ҳолига оид маълумотлар ўрта аср араб муаллифларидан Тожуддин ас-
Субкий,  ал-Хатиб  ал-Бағдодий,  Ибн  Ҳажар  ал-Асқалоний,  ас-Сулламий  ва 
бошқалар асарларида, шунингдек, унинг ўзининг қаламига мансуб «Бадъу шаъни 
Абу Абдуллоҳ» («Абу Абдуллоҳ ишининг бошланиши») номли автобиографик 
рисоласида келтирилган. 


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

243

БУЮК МУХАДДИС АЛ- ҲАКИМ АТ- ТЕРМИЗИЙ

Давранова Маликахон

Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат

музейи илмий ҳодими

Буюк мухаддис Имом ТермизийУнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ

Муҳаммад ибн Али ибн ал-Ҳасан ибн Башир ал-Ҳаким ат-Термизий бўлиб,
таржимаи ҳолига оид маълумотлар ўрта аср араб муаллифларидан Тожуддин ас-
Субкий, ал-Хатиб ал-Бағдодий, Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, ас-Сулламий ва
бошқалар асарларида, шунингдек, унинг ўзининг қаламига мансуб «Бадъу шаъни
Абу Абдуллоҳ» («Абу Абдуллоҳ ишининг бошланиши») номли автобиографик
рисоласида келтирилган.

Ал-Ҳаким ат-Термизий таваллуд топган сана хусусида ҳам ёзилган

манбалар ва адабиётларда турли йиллар келтирилган. Одатда, ўрта асрларга оид
ёзма манбаларда аксар ҳолларда муаллифнинг фақат вафот этган йили
кўрсатилиб, таваллуд этган санаси келтирилмайди. Жумладан, таниқли олим
Ҳожи Халифа ўзининг «Кашф уз-зунун» номли машҳур асарининг бир неча
ўринларида ал-Ҳаким ат-Термизий вафотини ҳижрий 255 (мелодий 869) йил деб
кўрсатган. Шунингдек, алломанинг Термиз шаҳри яқинида жойлашган
мақбараси устида ўрнатилган қабртошдаги битикларда ҳам унинг ҳаёти ҳақида
баъзи маълумотлар келтирилиб, вафот этган санаси ҳижрий 255 (мелодий 869)
деб ёзилган. Бошқа баъзи манбаларда ҳам унинг мазкур санада вафот этганлиги
қайд этилади. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг узоқ — 116 ёинки 120 йил умр
кўрганлигини эътиборга олсак, аллома саккизинчи асрнинг ўрталарида
(тахминан 750—760 йиллар оралиғида) таваллуд топганлиги аён бўлади. Айни
вақтда баъзи замонавий тадқиқотчилар унинг таваллуди ва вафоти ҳақида
батамом бошқа саналарни кўрсатганлар. Жумладан, ал-Ҳаким ат-Термизийнинг
ҳаёти ва унинг таълимотини чуқур ўрганган мисрлик таниқли олим Абдулфаттоҳ
Абдуллоҳ Барака ал-Ҳаким ат-Термизийни ҳижрий 205 (мелодий 820) йилда
Термиз шаҳрида таваллуд топиб, узоқ умр кўриб, ҳижрий 320 (мелодий 932)
йилда 112 ёшида вафот этганлиги ҳақида ёзади. Унинг мақбараси Термиз
шаҳрининг яқинида Амударё бўйида жойлашган.

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг болалик ва ёшлик йиллари ҳақида манбаларда

аниқ маълумотлар учратмадик. Унинг ота-онаси ҳақидаги баъзи хабарлардан
маълум бўлишича, унинг отаси Али ибн ал-Ҳасан ўз даврида ҳадис илмининг
кўзга кўринган олимларидан бири сифатида машҳур бўлган. Араб тарихчиси ал-
Хатиб ал-Бағдодий ўзининг машҳур «Тарихи Бағдод» («Бағдод тарихи») номли
асарида ёзишича, у мусулмон оламининг энг йирик марказларидан саналган


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

244

Бағдод шаҳрида бўлиб, ўша даврнинг машҳур олиму уламолари билан ҳадис
илмининг турли масалалари бўйича қизғин баҳс ва мунозараларда иштирок
этган. Ал-Ҳаким ат-Термизий ўзининг автобиографик рисоласи «Бадъу шаъни
Абу Абдуллоҳ» ва «Ар-Радд аълол-муаттила» каби асарларида ёзишича, унинг
онаси ва бобоси ҳам ўз даврида ҳадис илмининг етук билимдонларидан бўлган.
Бу маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, ал-Ҳаким ат-Термизий
илм-маърифат юксак қадрланадиган, зиёли бир хонадонда дунёга келиб, мана шу
илмий-маънавий муҳитда ўсиб улғайган. Охир оқибатда мазкур омиллар
таъсирида унинг маънавий дунёси ва илмий тафаккури шаклланиб, камолга
етган. Айни вақтда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ал-Ҳаким ат-
Термизийнинг илмий камолотида унинг отаси Али ибн ал-Ҳасаннинг
хизматлари бениҳоя катта. Чунончи, у ўз фарзанди учун нафақат меҳрибон ва
ғамхўр ота, балки унга нисбатан талабчан мураббий ва маърифатли устоз
мақомида ҳам бўлган.

Отаси вафотидан кейин ал-Ҳаким ат-Термизий ўз шаҳридаги етук

олимлардан асосан тафсир, ҳадис ва фиқҳ илмларидан сабоқ олади. Унинг
термизлик муҳаддислар Абу Муҳаммад Солиҳ ибн Муҳаммад ибн Наср ат-
Термизий, Солиҳ ибн Абдуллоҳ ат-Термизийдан ҳадис илмини ўрганганлиги
ҳақида манбаъларда аниқ маълумотлар келтирилган Ал-Ҳаким ат-Термизий
ўзининг узоқ умри давомида бир қанча босқични босиб ўтган. Бинобарин, ёзма
манбаларга, биринчи навбатда унинг автобиографик тусдаги «Бадъ шаан Аби
Абдуллоҳ» номли асарига таянган ҳолда муҳаддиснинг ҳаётини қуйидаги
босқичларга бўлиш мумкин:

Биринчи босқич — ал-Ҳакимнинг саккиз ёшгача бўлган болалик даври.

Афсуски, биз унинг мана шу даврдаги ҳаёти ҳақида аниқ маълумотларга эга
бўлмасакда, лекин тахмин қилиш мумкинки, унинг болалик йиллари кўпчилик
тенгқурлариники каби одатдагидай ҳар хил ўйинлару кўнгилочар машғулотларга
тўлиқ бўлмаган. Чунончи, тасаввур қилиш мумкинки, агар шу алфозда бўлганда
унинг яқин келажакда илму ирфон билан жиддий шуғулланиши учун (бу
ўйинқароқликлар) имкон бермаган бўларди. У бир лаҳзада улардан воз кечиб ўз
устозларининг жиддий сабоқларига маънавий тайёр бўлмаган бўларди. Шу боис
комил ишонч билан айтиш мумкинки, у ўзини ёшликдан илму маърифатини
чигал сўқмоқларни енгиб ўтадиган мураккаб имтиҳонларга маънавий ва руҳий
жиҳатдан ҳар томонлама тайёрлай бошлаган эди.

Мана шу жараёнлар оқибатида у ўз тариқатини яратдики, натижада

кечалари унинг атрофида кўплаб издошлари ва маслакдошлари тўпланишиб
баҳсу мунозаралар уюштирадилар, дуо ва тазарруълар билан ўз шуурларини
изҳор қиладилар. Афтидан, мана шу баҳсу мунозаралар пайтида ўзининг чуқур
мазмунга эга бўлган сўфийлик тажрибалари ҳақидаги ошкора баёнотлари


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

245

туфайли диний масалаларнинг баъзи жиҳатлари, хусусан, илм ар-раъй, ёинки
илм ал-осор, ҳатто тасаввуф илмларига доир фикрлари билан ўз замонидаги
қатор олимларнинг қаҳру-ғазабини қўзғаб, уларнинг шиддатли ҳужумларига
дучор бўлади. Натижада ал-Ҳаким ат-Термизий устида гап сўзлар кўпайиб, уни
ҳавойи гапларга берилишда ва бидъатда айблай бошлайдилар. Ал-Ҳаким ат-
Термизийнинг ал-Ҳаким лақаби билан аталиши масаласи олиму-уламоларни
азалдан қизиқтириб келган ва бу масалада турли фикрлар ҳам билдирилган.
«Ҳаким» сўзининг тарихига назар солсак, бу ибора Қуръонда ҳам, Тавротда
(Хохом шаклида) ҳам учрайди. Ҳакимнинг луғавий маъноси доно, донишманд,
ақл-идрокли, файласуф, шунингдек, табиб, доктор тушунчаларини англатади.
Шу сабабли баъзи олимлар уни ҳатто моҳир табиб деб ҳам атаганлар. Ат-
Термизий яшаган давр истилоҳларига таяниб баён қилсак, ҳикмат (ҳакимдан
олинган) ибораси ҳақиқатга етишиш (арабча исобат ал-ҳаққ)ни англатиб, бунга
илм ва ақл билан эришиш мумкин деб изоҳланган. Ҳаким киши шундай шахски,
у мукаммал ақл-идрок ва чуқур билим билан ҳар доим ҳақиқатга эришади. Ал-
Ҳаким ат-Термизий ўзининг «Таҳсийл назоир ал-Қуръон» номли асарида:
«Ҳаким илмнинг ички, ботиний маъноларини тушунувчи киши» деган фикрни
ҳам келтирган. Қуръони каримга «Мафотиҳ ал-ғайб» номли ўн беш жилддан
иборат улкан тафсир ёзган буюк ватандошимиз Фахриддин ар-Розий ҳикматдан
мурод ёки илм, ёки савоб, яъни тўғри ишни қилишдир, деб талқин қилган.
Тасаввуф аҳли ҳам «ҳаким» сўзини шу мазмунда таъвил қилиб «ҳикмат» — илм
(билим)дан юқорироқ даражада туради, «ҳаким» деб ҳар қандай илмни чуқурроқ
ўзлаштирган кишига айтилади, чунки бу шарафли даражага узоқ машаққат ва
риёзат орқали эришилади деб таъкидлайдилар. Доктор Усмон Исмоил Яҳёнинг
фикрича, ат-Термизий «ҳаким» лақабига тасаввуфда инсон табиатини яхши ва
чуқур тушуниб етгани учун эришди, деб ҳисоблайди. Ал-Ҳаким ат-
Термизийнинг ўзи эса ҳақиқатга етишишликда илм ва ақлдан бошқа яна бир
учинчи, илоҳий бир нарса — валийлик ҳам бор деган фикрни илгари суради.
Ҳаким, унинг эътиқодича, валийнинг бир хилидир (арабча ал-ҳаким ҳува навъ
мин ал-валий). Валий киши ҳақиқатга фақат чуқур илм ва катта ақл-идрок билан
эмас, балкии Оллоҳ таоло унга ато қилган бир илоҳий сир воситасида эришади,
бинобарин, уни тугал ақл ва чуқур илм билан сийлаган ҳам Оллоҳнинг ўзидир.
Гарчанд ал-Ҳаким ат-Термизийда «ҳаким» калимаси «валий» калимаси билан
чамбарчас боғлиқ ҳолда ифода қилинса-да, «ҳаким» билан «валий» тушунчаси
ўртасида муайян фарқ бор, албатта. Ал-Ҳаким ат-Термизий «ҳаким» мақомига
эга шахснинг жамият ижтимоий ҳаётидаги ўрни ҳақида ёзиб, у миллатнинг
диний соҳадаги файласуфи, муомалат масалаларидаги қозиси, намоз ва
ибодатларида уларнинг имоми ҳамда уларни тинчлик, хотиржамлик, бахт-саодат
ва фаровон турмушга бошловчи валийси бўлишлигини таъкидлайди.


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

246

Улуғ аллома ал-Ҳаким Ат- Термизий муҳаддислик осмонидаги энг ёрқин

юлдузлардан биридир. Барчамиз Муҳаммад Ат Термизийдан бир умр
қарздормиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.”Мозийдан садо” –илмий-амалий,маънавий-маърифий jurnal.2022-2023-йиллар
сонлари.
2.”Фарғона водийсида музей иши ва фаолияти” И.Юсупов, И.Каримов.
2022-йил, Ўзбекистон Республикаси .Маданий мерос агентлиги.
3.”Мозий собоқлари” – Алижон Азизов. Наманган- 2021-йил.
4.”Санъат” журнали- 2013-йил.
5.”Гулистон” –ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий журнал.
2021-2022-йил.