Barcha maqolalar
“ЯГОНА ДАРЧА” ТАМОЙИЛИ КОНЦЕПЦИЯСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ МИСОЛИДА
“Уй-жой коммунал хўжалиги ислоҳотларини ривожлантиришда энергиясамарадорликни ошириш масалалари”
Ушбу мақолада аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва фаровонлигини юксалтиришда ижтимоий-иқтисодий инфратузилма, жумладан, уй-жой коммунал хизматларининг роли ҳақида, ҳамда кўп хонадонли уйлар масштабида энергиясамарадорлик ва ресурсни тежаш масалалари юзасидан тахлилий маълумотлар келтирилган.
“Тико” ва “Дамас” автомобилларининг ички ёнув двигателларини ташхислаш
Мавзунинг долзарблиги. Узбекистан мустақил бўлгач, жадал ривожланиш, давлат ва ижтимоий ҳаётининг барча сохаларини тубдан ўзгартириш, бозор муносабатига ўзига хос йўл танлаб, босқичма-босқич ўтиш тамойилини тутди.
Халқ хўжалигининг барча тармоқлари фаолияти янги босқичига ўтишни ўзаро манфаатдорлик, ташқи иқтисодий алоқалар асосида кўрмокда. Хорижий мамлакатлар билан иктисодий ва сиёсий алокаларнинг жадал ривожланаётган шу даврида республика автотранспорт сохаси тараққиёти мухим ахамиятга эта.
Давлатимиз рахбарияти ва президентимиз автомобилсозликни ривожлантириш ва транспортдан самарали фойдаланиш масалаларига катта эътибор бермокдалар.
Шу мақсадда Республикамизда бир катор автомобил компаниялари барпо қилиниб, уларнинг ишга туширилиши Узбекистан халқининг мухим ютукларидан биридир. Андижоннинг Асака шаҳрида "УзДЭУ авто Со" компаниясида сигил автомобилларнинг ишлаб чиқарила бошлаши Узбекистан аҳолисининг транспорт мустақиллигига эришишига олиб келибгина колмай, Республикамизни автомобил ишлаб чикарувчи стакчи давлатлар билан бир қаторда туришига имкон яратади. Албатта, бундай холат, бир томондан аҳолининг моддий, маданий бойлигини оширади, унинг транспорт воситаси хизматига бўлган талабини кондириб, турмуш фаолиятида бир катор кулайликлар яратса, иккинчи томондан снгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш (ТҲК), таъмирлашлар, ёнилғи- мойлаш махсулотлари, эҳтиёт қисмлари ва бошқалар билан таъминлаш каби бўлган ишларга эхтиёж орттиради.
ТҲК ва таъмирлаш ишларини бажариш учун автомобил эксплуатацияси давридаги умумий харажатлар ичида асосий кисмини, яъни 90 % га якинини ташкил этади. Мсхнат сарфини олиб ҳарасак, автомобилнинг хизмат даврида ТҲК ва таъмирлаш ишлари учун кстган меҳнат сарфи 96,5... 98,5 % ташкил этади.
Демак, автомобилларни самарали ишлатиш учун автомобилларни мунтазам равишда ташхислаш ва ўз вактида носозликларни бошланишидаёк бартараф этиш ксрак бўлади. Ватанимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларимиз жахон бозорида ўз ўрнига эга бўлиши учун уларнинг конструкцией ва эксплуатацион ишончлилиги халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган даражада бўлиши зарур.
Республикамиз худуди ўзига хос иқлим ва йўл шароитларига эга бўлганлиги сабабли, автомобилларнинг эксплуатацией ишончлилиги мўтадил иқлим ва йўл шароитига нисбатан бир капча пасаяди, чунки Ватанимиз худуди қуруқ иқлим шароити, то\ли зоналари, чўл зоналаридан иборат бўлганлиги, хаво босими ва хароратининг ксскин ўзгариши ва энг асосийси хаво таркибида чанг миқдорининг кўплигидир. Чанг таркибидаги абразив зарралар автомобил деталлари ейилишини жадаллаштиради ва бунинг оқибатида уларнинг эксплуатацион ишончлилиги пасаяди. Шунингдек, абразив зарралар сую клик ва хаво билан бирга ишчи органлар ичига тушиб, уни ишдан чиқишини тезлаштиради. Шундай килиб Республикамиз иқлим ва йўл шароитида “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш учун махсус тадқиқот ишларини амалга оширишни такозо этади.
Рсспубликамизда автомобиллар ишончлилигини тадқикотлаш ишлари талаб даражасида эмас, чунки автомобил ишлаб чикариш мустақиллик даврига тў\ри келиб, энди ривожланмоқда. Рсспубликамизда бир қатор олимлар бу йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб боришган ва олиб бормокдалар. Булардан: академик О.В.Лебедсв, профессор С.М.Қодиров, К.Х.Махкамов, доцент Я.П.Назаркулов, аспирант Б.Қаюмов, магистрант О.Эргашев ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу сохадаги мавжуд илмий изланишлар натижалари замонавий автомобиллар, жумладан, “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобиллари эксплуатацион ишончлилигини бахолашда етарли имкон беради. Лскин ушбу автомобиллар ИЁДларини ташхислаш бўйича етарли маълумотлар камлик қилади, шунингш учун бу борада илмий-тадқиқот ишларини тезлаштириш зарур.
Тадқиқотнинг максади ва вазифалари. Ушбу илмий тадқиқот ишларини бажаришдан максад, Узбекистан Республикасининг иқлим ва йўл шароитларини хисобга олган холда, “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш бўйича маълумотлар тўплаш ва унга таъсир этувчи етакчи омилларни аниқлаш асосида илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир. Бу изланиш ва тавсияларнинг умумий мазмуни ва йўналиши қуйидагилардан иборат бўлади:
1. Узбекистоннинг турли иқлим ва йул шароитларида “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобиллари ИЁДларининг ишдан чикиши ва унинг сабабларини аниқлаш.
2. “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш йўллларини аниклаш.
3. “Тико”, “Дамас” ва “Матиз” автомобилларининг ИЁДларини ташхислаш эвазига автомобилларнинг ёнил\и тсжамкорлигини ошириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Изланиш ва тажрибалар шуни кўрсатдики, шу пайтгача автомобил ИЁДлари бирор носозликка учраб, улар тўхтаб қолганда, ишлаганда ҳам ночор ишлаганда, ёки улардан бирор бир ўзгача шовқин эшитилгандагина уларга ташхис қўйилар эди. Дархақиқат, уларни носозликка учрашининг бошланғич босқичларида ташхислаб ўтирилмас эди, балки навбатдаги ТҲКда рсжалаштирилган ишларни бажариш билан кифояланар эди. ТҲКларда эса ташхислаш рсжалаштирилмаган эди. Мазкур магистрлик дисссртациясининг илмий янгилиги- автомобил ИЁДлари ишлатилаётган, ёки уларга навбатдаги ТҲК пайтларида келгусида авж олиши кутилаётган носозликларни бошлангич боскичларидаёк аниқлаб бсришга мўлжалланган замонавий электрон ташхислаш воситасининг конструкциясини яратилиши ва унинг ёрдамида ИЁДда содир бўлаётган кимёвий ва иссиқлик жараёнларининг миқдорий катталикларини аниқлаш имкониятини мужассам этишдир.
Диссертация ишининг илмий янгилиги қуйидаги натижаларда акс этади:
Ҳозирги мавжуд ташхислаш воситалари замонавий автомобиллар учун тўғри келмайди, бунинг сабаби- улар асосан ИЁД бирор носозликка учрагандан сўнг уни аниклаш учун қўлланилади. Мазкур магистрлик дисссртациясининг вазифаси- ИЁДларини ишлатиш мобайнида ишончлилигини тадқиқотлаш, таҳлил этиш ва бошкариш учун ташхислашнинг янги самарали усул ва техник воситаларини топишдир.
ИЁДларининг ишончлилик кўрсаткичларини, иш жараёнида носозликка учрашини физик ва тасодифий хусусиятларини ташхислаш эвазига уларнинг кўрсаткичларини дунё ва Европа андозаларига етказиш Узбекистан автомобилсоз олимларнинг асосий мақсадидир.
Мазкур магистрлик дисссртацияси хам шу асосий мақсадни рўёбга чикаришга бир оз бўлсада ҳисса қўшишга бағишланган бўлиб, бунда бажариладиган ишларнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйдагилардан иборатдир:
Енгил автомобиллар ИЁДларига ТҲК ва уларни таъмирлаш даврийрилигини оширишда ташхислаш усул ва воситаларининг ахамиятини
аниқлаш.
Носозликка учраган ИЁДини ташхислаш воситалари ва усулларини тахлил қилиш.
Ишлатилаётган ИЁДини ташхислаш воситалари ва усулларини тахлил қилиш.
Замонавий сигил автомобиллар ИЁДлари учун янги ташхислаш воситалари ва усулларини топиш.
Мавжуд ва янги ташхислаш воситалари ва усулларини ўзаро тақкослаш.
«Узавтотсххизмат» х/ж учун янги ташхислаш воситалари ва усуллари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
“Сунъий интеллект” ҳақида фалсафий мулоҳазалар
Қадимги асотирларда турли шакл ва мазмунда акс этган “сунъий интеллект” концепцияси ХХ асрга келиб (1950) илмий муомалага киритилган. Шу вақтдан бошлаб “сунъий интеллект”га доир бир неча ўн мингдан ортиқ тезис, илмий мақола, қўлланма, монография нашрэтилган бўлса ҳам унинг фалсафий моҳияти етарли очиб берилмаган. Мақолада интеллект, “сунъий интеллект”нинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, қадриятлар тизимидаги ўрни, “сунъий интеллект”нинг ахлоқий баҳоси, “сунъий интеллект”га доир фантастик асарларда илгари сурилган ғояларнинг фалсафий моҳияти, инсонни мукаммаллик сари йўллайдиган “трансгуманизм” тарафдорлари илгари сурган қарашлар фалсафий таҳлил қилиниб, инсон энг олий қадрият экани илмий далилланган.
“Бино-пойдевор-замин” тизимининг ўзаро биргаликда ишлашини ҳисоблашда, намоён бўладиган асосий самарадорликлар
“Sika retarder” superplastifikatorini portlandsement xossalariga ta’sirini o’rganish
Maqolada Sika Retarder superplastifikatorining portlandsementning fizik va mexanik xossalariga ta’siri laboratoriya sharoitida o’rganilgan hamda olingan natijalar jadval va grafik ko’rinishlarida berilgan.
“Recommendations and requirements for tunnel design in Uzbekistan”
Tunnel va qurilish ishlarida yo'ldan foydalanish talablarga muvofiq, geologik, iqlimiy, muzli tuproq va boshqa mahalliy sharoitlarni hisobga olgan holda, tunnel va foydalanish jarayonlarining atrof muhitga eng kam ta'sirini hisobga olgan holda amalga oshirilishi kerak. Mamlakatimizda bu borada yetarlicha amaliy ishlar olib borilmoqda. Ushbu maqolada ushbu sohani yanada rivojlantirish bo'yicha samarali kurslar keltirilgan.
“Ommaviy madaniyat” niqobi ostida yashiringan xuruj
Maqolada yoshlarni global Internet tarmog‘iga bog‘lanib qolishi, Internet va uning yoshlar tarbiyasidagi ahamiyati o‘rganilgan.
“Mexanikada saqlanish qonunlari” mavzusini o’qitishda pedagogik texnologiyalarning o’rni
Bugun jamiyatimizda qanday yutuq va marralarga erishgan bo‘lsak, ularning zamirida biz tanlagan va butun dunyo e’tirof etgan, “O‘zbek modeli” deb nom olgan taraqqiyot yo‘li turibdi. Ana shu yo‘lning ajralmas qismi bo‘lgan, yoshlarimizning ongu tafakkurini, hayotga bo‘lgan munosabatini tubdan o‘zgartirgan ta’lim-tarbiya sohasi rivoji, har tomonlama etuk avlodni tarbiyalash, yuqori malakali kadrlar tayyorlashda muhim ahamiyat kasb etmoqda.
“Farg’onaazot”aj korxonasidagi qoplarni markirovkala sh va avtomatik xisobini yuritish
Ҳужайра туркумлари регулятор механизмларининг математик моделлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда тирик тизимлар фаолияти регулятор механизмларини (регуляторикасини) иерархии даражада математик моделлаштиришнинг назарий ва амалий жихатдан ривожланиши биология, тиббиёт ва қишлок хўжалигида самарали қўлланилиши билан боғлиқ, чунки бир қатор касалликларни олдини олиш ва даволашнинг самарали йўлини танлаш, агротехникага ишлов бериш, ўсимлик селекцияси, биотехнология саноати махсулотларини ишлаб чикишда муҳим аҳамият касб этади. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, генетик хасталиклар билан касалланиш сони 2012 йилда 14 миллиондан 2020 йилга келиб 22 миллионга қадар кўпайиши башорат қилинмокда. Европа мамлакатларида кам учрайдиган генетик касалликларни регулятор механизмлари тадқики бўйича миллий стратегия қабул килинган ва “Horizon 2020” дастурини ишлаб чиқилиши, Европа Иттифоқида ушбу
йўналишдаги илмий изланишларни молиялаштиришда янги даврнинг бошланиши хисобланади. 2014-2020 йиллар учун "Horizon 2020" бюджета 2011 йил нархларида 80 млрд, еврони ташкил этади. Ҳужайра регулятор механизмларини тадқиқи учун ажратилган маблаглар 2013 йилда Европа Иттифоқининг умумий бюджетининг 6,7% ини ташкил қилган бўлса, баҳолашларга кўра бу ракам 2020 йилда 8,5% га етиши кутилмокда. 2014 йилдан генетик касалликлар бўйича халқаро консорциум тирик тизимлар регулятор механизмлари тадқики бўйича мисли кўрилмаган миқёсда халқаро илмий ҳамкорликни амалга оширмокда.
Жорий аср бошида miRNA регулятор молекула кашф қилингандан сўнг, хужайра регулятор механизмларни турли даражадаги математик моделлаштириш усулларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллашга багишланган илмий ишлар сони изчил ортиб бормокда. Хужайра регуляторикасига оид кенг кўламли («Инсон геноми» лойихасининг бюджети 3 млрд, доллардан ортиқ бўлган) халкаро тадкиқотлар амалга оширилаётган бўлсада, ханузгача геномга оид маълумотлар талқин қилинмаган, уларнинг ўзаро муносабатлари фаолиятининг регулятор механизмлари аникланмаган.
Шу сабабли турли пагоналардаги тирик тизимлар регуляторикасини иерархик ўзаро муносабатларини тахлиллаш усуллари, хужайралар туркуми регуляторикасини моделлаштириш алгоритмлари, хужайра туркумларини регулятор механизмларининг концептуал модели, хужайра вақтий-фазовий шаклланишининг ички жараёнларини ифодаловчи хужайралар туркуми фаол бирлигининг имитацион моделлари, дифференциал-айирма тенгламалар системаси асосида хужайралар сонининг микдорий ўзаро муносабатларини математик модели, хужайра бўлиниши, табакаланиши, ҳужайранинг ўзига хос вазифаларни бажариш жараёнлари ва хужайра функциялари регулятор механизмларининг минимал математик моделлари мажмуи, хужайралар ўзаро микдорий муносабатлар ва хужайра дифференциацияси математик моделининг функционал-дифференциал тенгламаларини сифатий ва киёсий тахдиллаш, хужайра бўлиниши модели ва ҳажмнинг ўзгариш параметрлари орасидаги микдорий боғлиқликни аниқлаш механизми ва усулларини ишлаб чикиш, хамда аъзо ва тўкима функционал кием тизимларини шакллантириш, уйғунлик билан бир бутун ҳолда организмнинг аник функцияларини бажариш жараёнларини тадкик этиш долзарб масала ҳисобланади.
Ахборот коммуникация технологиялари, математик моделлаштириш усуллари, тиббиёт ва биологиянинг турли соҳаларидаги лаборатория тажрибалари маълумотлари асосида яратилган тирик тизимлар регулятор механизмларини тахдиллашнинг дастурий воситалар комплексини ишлаб чикиш ва амалда қўллаш, тирик тизимлар фаолиятини дастурлашнинг самарали усул ва алгоритмларини яратиш, тиббиётда илмий ҳажмдор кўп вариантли хисобий тажрибаларни компьютер воситаларида ўтказиш технологияларини ишлаб чикиш, ахоли саломатлигини мухофазаси жараёнини такомиллаштириш, хасталикларни олдини олиш ва даволашнинг ахборот технологиялари ва диагностик электрон курилмалари ва терапевтик стратегияларини яратиш имконини беради.
Узбекистан Республикаси Президентини 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги хамда 2014 йил 13 августдаги ПҚ-2221-сон «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустахкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорларида белгиланган вазифаларни муайян даражада амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади тирик тизимлар хужайра туркумлари регуляторикасида элементлараро вақтий-фазовий ўзаро муносабатлар механизмларини ифодаловчи имитацион моделлаштириш усуллари ва математик моделлари мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
хужайра туркумларининг функционал бирлиги асосида бўлинувчи, ўсувчи, табакаланувчи, махсус вазифалар бажарувчи, қарувчи хужайралар гурухдари хужайра туркумларини регулятор механизмларининг концептуал модели яратилган;
хужайра вақтий-фазовий шаклланишининг ички жараёнларини ифодаловчи ҲТФБ имитацион моделлари, хамда дифференциал-айирма тенгламалар системаси асосида тузилган ҲТФБда хужайралар сонининг микдорий ўзаро муносабатларини математик модели ишлаб чикилган;
хужайра бўлиниши, табақаланиши, ҳужайранинг ўзига хос вазифаларни бажариши, яшаш даври босқичлари жараёнлари моделларидан ташкил топган ҲТФБда хужайра функциялари регулятор механизмларининг интеграллашган математик моделлари мажмуи яратилган;
илк бор хужайра ҳажми динамикаси эътиборга олинган ва хажм микдорининг ўзгариши сабабли хужайра бўлиниши модели ва хажмнинг ўзгариши параметрлари орасидаги микдорий боғлиқликнинг хужайра функциялари моделлари ишлаб чикилган;
хужайра туркумлари регулятор механизмларини ночизик ўзаро боғланишлари, ўз-ўзини идора килиши, охирги махсулот ингибицияси, ассосиативлаш услуб ва имитацион моделларини компьютерда ишлаб чикишнинг алгоритмлари тузилган;
биология ва тиббиётда хужайра туркумлари регулятор механизмларининг ўзаро богликлик жараёнлари моделларини ишлаб чикиш масалаларини ечишга йўналтирилган ҳисобий тажрибалар учун информацион технология ва дастурий воситалар яратилган.
ХУЛОСА
Тадқиқотларнинг олиб борилиши жараёнида олинган асосий натижалар куйидагилардан иборат:
1. Умумий хужайравий вазифаларни бажариш учун бириккан хужайраларни тузулма-функционал ташкил килиниши - таърифланган хужайра туркумлари функционал бирлиги (ҲТФБ) тушунчаси кўп хужайрали организмлар ҳужайралари тўпламининг ягона позициядан бошқариш механизмлари таҳлилини ўтказиш имконини беради. ҲТФБ тушунчасини таърифлаш хужайра устки поғонасида ташкил топтан ўсимликлар ва хайвон организмлар барча реал ҳужайралари тўпламларига хос, энг универсал бошқариш механизмларини математик моделлаштиришда кенг
имкониятларни очади.
2. ҲТФБ фойдаланган холда хужайраларни микдорий
муносабатларини (А синф), хужайравий вазифаларни (Б синф)
моделлаштириш ва хужайравий имитацион моделлаштириш (С синф)
асосида ўсимликлар ва хайвон оганизмларини тадкик килишнинг ишлаб чикилган умумий ёндашувлари субхужайравий, хужайравий ва хужайра устки даражаларида ташкилланган гистолигия ва физиология соҳаларидаги масалаларни ечиш учун хисобий тажрибалар ўтказишни моделий ва дастурий таъминотини яратиш имконини беради.
3. ҲТФБнинг асосий зоналарида хужайраларнинг микдорий муносабатлари учун дифференциал-айирма тенгламаларни ишлаб чиқилиши ва уларни сифатий тахдил килиниши хужайралар тўпламини самарали моделлаштиришни амалга ошириш имконини беради, хужайралар туркуми фаолиятини мураккаб шаклларининг, шу жумладан хужайралар сонининг ўзгармаслигидан ташқари даврий ўзгариши, олдиндан айтиб бўлмайдиган динамик ўзгариши ва “кора ўрама” режимларини аниқлашга эришилади.
4. Ҳужайра ҳажми динамикасини ҳисобга олиш услубиятини қўллаб ишлаб чикилган ва амалга оширилган хужайралар асосий функциялари динамикаси модели асосида ҳажмнинг ўзгариш хусусияти хужайра фаолиятининг регулятор механизмларидан бири эканлиги тўғрисидаги натижага эришилади.
5. Тегишли тенгламалар тизими ечимларини сифатий таҳлили асосида митоз ва дифференциацияси математик моделлари хужайра бўлиниши ва алтернатив специализация йўллари рақобати асосий конуниятларини микдорий тахдилини ифодалаш учун кўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.
6. Организмдаги ёгларни ортишида ичакларни мослашадиган реакциялар кетма-кетлиги, яъни абсорбик хужайралар фаоллигини кучайиши, табақалашиш вактини камайиши ҳисобига уларни кўчиши (миграцияси) ва заҳира майдонида жойлашиши, бўлинишда ўсадиган ёш ҳужайраларни катнашиши, бўлинадиган хужайра қисмларини кўпайиши ва уларни бўлиниш вақтини камайиши мақсадга йўналтирилган ҳисобий тажрибаларни ўтказиш асосида аниқланади.
7. Ўсадиган, ёш хужайралар зонасида крипта-ворсинка хужайралар тизимини тўплаш самаралари ва бўлиши мумкин бўлган ташқи таъсирларга тез мослаша оладиган хужайралар тизимининг мослашадиган механизмлари каби хужайралар сонининг тебраниши (30% гача) хисобий тажрибалар оркали аникланади.
8. «Гепатоцит-HBV» дастури ёрдамида ўтказилган ҳисобий тажрибаларда қаралаётган жараёнларнинг қуйидаги режимлари аниқланди: касалликнинг ҳар хил клиник шаклларини ифодалайдиган тозаланиш, симбиоз (биргаликдаги фаолият), регуляр ва норегуляр тебранишлар, тезкор деструктив ўзгариш режимлари аникланди. Ўтадиган режимларни бошланишини ва уларнинг характеристик асосларини башорат қилишнинг мавжудлиги гепатит В даврида инфекцион жараёнларни лаборатория ва клиник тадқиқотларни компьютер ҳамкорлигида гепатит В касаллигини кечишининг характерли боскичларини башорат килиш ва ташҳис қўйишни амалга оширишга, патогенезнинг молекуляр-генетик асосларини аниқлашга имкон беради.
9. Қалқонсимон без фолликул хужайралар тўплами регуляторикаси компьютер модели ёрдамида ўтказилган ҳисобий тажрибаларда стационар ҳолат режимлари ва меёрий фаолият даврида турғун тебранишлар, ҳужайраларни халок бўлиши - апоптоз даврида сўниш режимлари, ўсимта ривожланишида норегуляр ҳолатлар ва хужайраларни патологик халок бўлиши - некроз даврида “кора ўрама” режимлари аникланади.
10. “Хейфлик чегараси” конценциясини жалб қилмасдан ОИВ инфекцияси патогенези механизмларини тахлил килиш мумкинлиги аникланади.
Ҳудудий тадбиркорлик фаолиятининг статистик усуллардаги таҳлили
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон амалиётида миллий иктисодиётларнинг баркарор ривожланишида тадбиркорлик соҳалари, жумладан ҳудудий тадбиркорлик фаолияти мухим ўрин эгаллаб, иқтисодий ҳамда ижтимоий муаммоларни хал этишда етакчи роль ўйнайди. Жаҳон иктисодиётида бандлик, ижтимоий химоя, маҳсулот ва хизматларнинг янги турларини ишлаб чиқаришда бу соҳа муҳим ахамият касб этади. Халқаро валюта жамғармасининг хисоботига кўра, «бугунги кунда дунёда 90,0 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлиб, улар жахоннинг 63,0 фоиз аҳолисини иш билан таъминламокда. Европа Иттифоқи миқёсида кичик ва ўрта бизнеснинг умумий салмоғи 99,8 фоизни ташкил этгани ҳолда 85,0 фоиз аҳолини иш билан таъминламокда»1.
Жахон иктисодиётида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш жараёнларининг ташкилий-иктисодий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, жойларда кулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ташки иктисодий фаолиятдаги иштирокини кучайтириш, ахолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш борасидаги имкониятларидан тўлаконли фойдаланиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистонда ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини тизимли ва комплекс равишда қўллаб-қувватлаш, барқарор ривожланишини таъминлаш, жумладан, унинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги, ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги улушини ошириш, кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжни қондириш ва кулай ишбилармонлик муҳитини яратиш каби йўналишларда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да иктисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги тармоғини модернизациялаш хамда хусусий секторни қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш каби устувор вазифалар белгилаб берилди2. Ушбу вазифалар ҳудудий тадбиркорлик субъектларининг турли даражаларда ривожланиш омиллари ва тенденцияларини статистик усулларда бахолаш, статистик кўрсаткичлар тизимини ишлаб чикиш, худудий иқтисодий ривожланиш стратегияларининг статистик моделларини тузиш ва статистик прогнозлашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли хамда 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сонли фармонлари, «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сонли қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ҳудудий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, асосий тенденциялари ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни статистик усуллардаги таҳлилини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ҳудудий тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий-иктисодий ривожланиш ҳолати ва динамикасини баҳолашнинг «тадбиркорликнинг иқтисодий фаоллик коэффициента», «ўртача квадратик тебраниш» ва «вариация коэффициента» таклиф этилган;
иктисодиёт тармоклари, соҳалари ҳамда маъмурий ҳудудларнинг ривожланиш даражаси ва тенденцияларини аниклашнинг «ҳудудларнинг ўртача ривожланганлик даражаси», «тармоқ ва соҳалар салмоғини баҳолаш» каби интеграл кўрсаткичлари ишлаб чикилган;
ҳудудлар комплекс иқтисодий ривожланиш дастурларининг натижа-ларини аникроқ тавсифлаш мақсадида статистик кўрсаткичларни баҳолашнинг «ташқи савдода нисбий устунлик индекси», «ташки савдо самарадорлиги индекси», «экспортга ихтисослашув индекси» таклиф этилган;
Тошкент вилоятида ҳудудий тадбиркорлик фаолиятининг истикболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича кўп вариантли прогнозлар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Вилоят ЯҲМ ва хизматлар соҳаси ўртасида юкори корреляцион богликликка (0,98) эга эканлиги аникланди. Шунингдек, хизматлар хажмининг ошиши вилоятда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сонига ижобий таъсир кўрсатиши, хизматлар хажмидаги бир фоиз ўсиш кичик корхона ва микрофирмалар сони 0,25 фоизга ошишини таъминлайди.
2. Худудий тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи статистик моделларини ишлаб чикишда тизимий ёндашувдан фойдаланиш зарур. Унинг таркибини ҳудудий муаммолари бўйича турли (туман, тармоқ ва тадбиркорлик шакли) кесимларда статистик тахлил этиш, фаолият самарадорлигини бахолаш хамда истикболли устувор йўналишларни асослаш бўйича статистик услубиятни танлаш, статистик моделларни қўллаш тартибини белгилаш ташкил этади. Бунда худудий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиш тенденцияларини акс эттириш ва тартибга солишда қўлланиладиган алгоритм (статистик таснифлаш, оптимал гурухлаш, самарадорликни статистик бахолаш, кўп вариантли босқичма-босқич прогнозлаш)лар мажмуи ҳамда кўп омилли регрессия моделлари мухим ўрин тутади.
3. Худудий тадбиркорлик субъектларининг барқарор ривожланишини таъминлашда куйидагиларни амалга ошириш зарур: худудий тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш самарадорлигини интенсив омиллар, ишлаб чиқаришнинг илғор шакллари ҳисобига ошириш; худудий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида йирик миллий ва хорижий компанияларнинг бўлимлари, филиалларини жойлаштириш; туман ва шахарларда худудий тадбиркорлик фаолиятини истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга йўналтириш; туман ва шахарлар ўртасида худудий тадбиркорлик субъектлари ривожланишидаги фарқларни камайтириш ва х.к.
4. Истикболда вилоят саноатини ривожлантиришнинг куйидаги асосий омилларига эътибор қаратиш зарур: мақсадли дастурларни амалга ошириш; енгил саноат сохасида янги корхоналар барпо этиш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чикаришни ўзлаштириш; кишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш сохасида янги корхоналар ташкил этиш хамда бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш; халқ истеъмоли товарлари ишлаб чикариш хажмини кўпайтириш; курилиш материаллари индустриясини ривожлантириш; тармокда кўшма корхоналарнинг улушини ошириш; махаллий хом ашёни қайта ишлаш; ишлаб чикарилган маҳсулотлар экспорт кўламини кенгайтириш ва бошкалар.
5. Қишлоқ хўжалиги ҳудудий тадбиркорликни ривожлантиришда асосий тармоклардан бири ҳисобланади. Тармоқда яратилган ялпи маҳсулотнинг 94,9 фоизи КБХТ субъектлари ҳиссасига тўғри келади. Тармоқнинг салоҳиятини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш худудий тадбиркорлик ривожланишидаги янги йўналиш сифатида қаралади.
6. Вилоятда КБХТнинг ривожланишига асосий таъсир қилувчи тармоқлар қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш эканлиги аникланди. Амалга оширилган тахлил натижаларига кўра, мазкур тармокларда КБХТ ривожланиш тенденциясининг кузатилиши 2020 йилда ЯҲМда КБХТ улушининг 62,3 фоиз хамда соҳанинг бандликдаги салмоғининг 78,9 фоизга етишини таъминлайди.
7. Тадқиқот ишида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини статистик прогнозлаш услубиётини такомиллаштириш мақсадида вилоят макроиқтисодий кўрсаткичларни прогноз килиш жараёнида куйидаги вазифаларни ҳал этилиши зарурлиги кўрсатиб берилди. Булар ҳудуднинг ривожланиш мақсадлари, вариантлари ва параметрларининг илмий асосланишининг зарурлиги, жараёнга объектив таъсир кўрсатадиган ривожланиш тенденциялари ва қонуниятларини ҳисобга олиниши кераклиги, товарлар ва хизматлар бозори, меҳнат бозори, ишлаб чиқариш воситалари бозори, капитал ва молия бозорининг истиқболли ривожланиш хусусиятларини гуруҳларга ажратилиши хамда экспорт салохиятини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратилиши ва х.к.
Ҳомилани пренатал ривожланиш даврининг динамик маълумотларига ишлов бериш орқали рационал озиқланиш тизимини моделлаштириш
Ҳомилани пренатал ривожланиш даврининг динамик маълумотларига ишлов бериш орқали рационал озиқланиш тизимининг умумий модели келтирилган. Ҳомиладорлик даври 3та триместрга ажратилади. Ҳомиланинг ривожланиш даврида таъсир кўрсатувчи озиқ овқат маҳсулотлари ва витаминлар таркиби меёрлари нормаларидан ҳомиладорнинг холатига мос равишда озиқланиш холати тизимли тахлил этилади.
Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти
Тадқиқот объектлари: махсус дастурий модуллар ишлаб чикиш жараёнлари. Стохастик оптималлаш масаласи ечишга каратилган интерактив дастурий воситаларини ишлаб чиқиш ва уларни телекоммуникация тармоқлари ва маълумотларни узатиш тизимларини оптималлашда кўллаш технологиялари.
Ишнинг максади: стохастик оптималлаштириш масалалари синфини ечиш ва уни тадбиғига мўлжалланган ва дастурий восита сифатида шакиллантирилган математик ва дастурий таъминотни яратиш.
Тадқиқот методлари: стохастик масалаларни ечиш усуллари, ноаниклик шароитида оптималлашнинг сонли ва қидрув усуллари, математик моделлаштириш ва оптималлаш усуллари, модулли дастурлаш усуллари ва махсус интерактив дастурий воситалар яратиш усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: интерактив дастурий восита сифатида шакиллантирилган, стохастик оптималлаштириш масалалар синфини ечишга мўлжалланган ва телекоммуникация тармоги ва маълумотларни узатиш тизимларини оптималлашда қўлланишнинг математик ва дастурий таъминоти таклиф этилган.
Амалий ахамнятн: дасурий восита стохастик объектларнининг конуниятларини моделлаштириш ва оптималлаштириш жараёнларини автоматлаштириш имкониятини беради.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари маълумотлар узатиш тизимларини лойихалаш ва ишлатишда қўллаш мақсадида “Ўзбектелеком” Акциодарлик компаниясининг «UzNET» филиали ва «UNICON.UZ» давлат унитар кархоналари томонидан қабул қилинган. Туман микёсидаги телекоммуникацией тармокда қўлланиши натижасида кутиладиган йиллик иқтисодий самара 12,8 млн. сўмни ташкил этади.
Қўлланиш сохаси: ахборот коммуникация технологиялари, стохастик тизимлар, маълумотларни узатиш тизимлари ва телекоммуникация тармоқлари.
Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти
Тадқикот объектлари: паст частотали рақамли сигналлар ва рақамли сигнал процессорларининг архитектуралари.
lliiiHiiiir максади: сигнал спектри базасида алгебраик кўпҳад кўринишида тақдим этилувчи, сигналларга ишлов беришининг тезкор усулини яратиш ва уларни замонавий сигнал процессорларида дастурли амалга ошириш.
Тадкикот мстодлари: олиб борилган тадқикот усулларига функционал тахлил назарияси, Фурье-базисларида спектрал таҳлил усуллари, кўпҳадларни ва элементар функцияларини ҳисоблаш усуллари, қаторлар ва магрицалар назарияси киради.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: сигнални кўпҳадли тақдим этиш соҳасига ўтказиш ва спектрал ёндашувдан фойдаланиб кўпҳад коэффициентларини топиш усули ишлаб чиқилган; рақамли сигнал процессорларини қўллаган ҳолда сигналларга кўпҳадли ишлов беришнинг алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чиқилган; яратилган алгоритмларнинг сифат кўрсаткичлари тадкиқ қилинган; биосигналнинг параметрларини ҳисоблаш учун ва аудиосигналларни сиқиш ва силлиқлаш масалаларини ечиш учун кўпҳадли ёндашув таклиф қилинган.
Амалий аха.мияги: алгебраик кўпҳадларнинг коэффициентларини ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилди; сигналларга рақамли ишлов беришнинг амалий дастурлар мажмуаси яратилган; яратилган амалий дастурлар Узбекистан Республикаси Патент идорасининг гувоҳномаси билан ҳимояланган.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: диссертация ишининг асосий назарий ва амалий натижалари УзР ФА Физиология ва биофизика институтида ва Микроэлектроника илмий текшириш институтида, бундан ташқари Тошкент ахборот технологиялари университета «Компьютер тизимлари» кафедрасининг ўкув жараёнида тадбиқ қилинди. Жами иктисодий самарадорлик йилига 10 млн. сўмдан ортикни ташкил қилади.
Қўлланиш сохаси: диссертация ишида ишлаб чиқилган усуллар, алгоритмлар ва дастурий воситалар фаннинг тиббиёт, биология, геофизика, экология, сейсмология, гаи ва товуш сигналларга ишлов бериш сохаларида ишлатилиши мумкин.
Ҳарбий соҳада вақт қаторини интеллектуал таҳлил қилиш ва башоратлаш модели
Ҳалқали йигириш машинаси параметрларини муқобиллаб ип хоссаларини яхшилаш
Тадқиқот объектлари: «Zinser» ҳалқали йигириш машиналари, пахта толаси ва ундан йигирилган ип намуналари.
Ишнинг мақсади: «Zinser» ҳалкали йигириш машинаси параметрларини назарий ҳамда амалий изланишлар асосида муқобиллаб ип сифатини ошириш.
Тадқиқот услуби: Ип хоссалари замонавий услубиятлар асосида ТТЕСИ қошидаги «CENTEXUZ» сертификатлаш маркази ҳамда «Мурувват текс» ҳорижий корхонасининг «Гурлантекс» шаҳобчасида ўрнатилган замонавий синов ускуналарида лаборатория шароитида тадкик этилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Урчук тезлиги ва пишитилганликнинг ип хоссаларига таъсири ўрганилган. Пишитиш жараёни ип хоссаларига устивор таъсир кўрсатиб, бурамлар сони катталашган сари, амалий бурамлар номиналдан кўпроқ фаркланиши аниқланди. Пишитиш учбурчаги ўлчамларини ўзгартириб, ип структурасини яхшилаш натижасида ип сифатини ошириш мумкинлиги асосланган. Тензометрик синов асбобида ип деформацияси компонентларини юқори аниқликда баҳолашга эришилди. Компакт ипнинг оддий ипга нисбатан нисбий узиш кучи 14 % гача катталиги, тукдорлиги(ЗЗ) 80 % гача камлиги аникланди.
Амалий ахамияти: Серунум халкали йигириш машинасида урчук тезлиги ва пишитилганликнинг ип структураси ва хоссаларига таъсирини ўрганиш асосида оптимал ишчи параметрлар тавсия этилган. Ип сифатини ошириш йўллари амалда асосланганлиги катта амалий аҳамиятга эга.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлик: Диссертация иши натижалари «Мурувват текс» корхонасининг «Гурлан текс» шаҳобчасида 1200 та урчукли машинада жорий этилиб, йилига 43180,35 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
Қўлланиш сохаси: Йигириш корхоналари.
- 1-25 / 1759
- Keyingi