Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
223
ХИВА ХОНЛИГИ ТАРИХ
Юлдашева Дилфуза
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат
музейи илмий ҳодими
Убайдуллахоннинг ҳукмронлиги узоққа чўзилмади. Убайдуллахон зулмига
чидай олмаган хоразмликлар Анушахоннинг ворислари бошчилигида
бухороликларга қарши қўзғолон кўтардилар. Убайдуллахон 1538 йилда яна
Хоразмга қўшин тортди. Хазорасп билан Хива шаҳарлари оралиғидаги
Кардаронхос деган жойда Бухоро қўшинлари мағлубиятга учради.
Шайбонийлардан озод бўлган Хоразмда энди ички курашлар авж олиб кетди.
Шунингдек, Урганч, Кат, Янги шаҳар, Хива, Хазорасп каби шаҳарлар ва
вилоятлар ҳукмдорларининг марказдан қочувчи ҳаракатлари кучайиб, улар
амалда ўзларини мустақил ҳисоблар эдилар. Айрим шаҳарлар бир вақтнинг
ўзида иккта ҳукмдор томонидан (мас., Хивада Пўлат Султон ва Темир Султон)
бошқарилди. Ўзаро курашлар айниқса Элбарсхон ва Анушахон авлодлари
ўртасида кучайиб кетди. XVI асрда Абдулғозий маълумотларига кўра, бундай
курашлар натижасида қисқа муддатга ҳокимиятдан ўнлаб хонлар алмашганлар.
Натижада марказий ҳокимият деярли инқирозга учраган эди. Ўзаро курашлар ва
сиёсий танглик, ўз навбатида иқтисодий ҳаётнинг ҳам издан чиқишига сабаб
бўлган эди. XVI асрнинг иккинчи ярмида Хожимхон (Хожи Муҳаммадхон, 1558-
1593, 1598-1602 йй.) ҳукмронлиги даврида Хоразмдаги ўзаро урушларга бироз
барҳам берилиб тинчлик ва осойишталик ўрнатилди. Суғориш ва деҳқончилик,
ҳунармандчилик ва савдо содиқ ишларига жиддий эътибор қаратилиб, ташқи
савдо ҳамда муносабатлар ривож топди. Хожимхон ҳукмронлиги даврида
пойтахт Урганчдан Хивага кўчирилади (айрим манбаларда XVI асрнинг 70-
йилларида, айримларда эса 90-йилларда). Бунга асосий сабаб Амударё ўзанининг
ўзгариб Касбий денгизга оқмай қўйиши натижасида Урганч ва унинг
атрофларидаги сув танқислиги бўлса, иккинчидан, Хиванинг бу даврда сиёсий
ва иқтисодий мавқеи анча кучайиб, асосий савдо марказига айланиши яна бир
сабаб эди. Пойтахт Хивага кўчирилганидан сўнг давлат ҳам Хива хонлиги деб
атала бошланди.
Бу орада Бухоро ҳукмдори Абдуллахон II Шайбонийлар давлатини қайта
тиклашга муваффақ бўлиб Хоразм ҳудудларини яна Шайбонийлар тасарруфига
олиш учун ҳаракат бошлади. Чунончи, бир неча юришлардан сўнг 1593 йилда
Хоразм яна Шайбонийлар қўлига ўтди. Абдуллахондан мағлубиятга учраган
Хожимхон Хивани ташлаб бир гуруҳ навкарлари билан Эронга қочди ва шоҳ
Аббос саройидан паноҳ топди.
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
224
1598 йилда Абдуллахон II вафот этганидан сўнг Ҳожимхон шоҳ Аббосдан
руҳсат олиб Хоразмга қайтди. Янги шароитда у Урганч билан Вазирни
бошқаришни ўзига олиб Хива билан Катни Араб Муҳаммадхонга, Ҳазораспни
Исфандиёр Султонга берди. 1600 йилда Ҳожимхон Урганч ва Вазир қалъалари
бошқаришини Туркиядан келган ўғилларига топшириб, ўзи Хива кичик ўғли
Араб Муҳаммадхон билан қолади. 1601 йилда Ҳожимхон 83 ёшида вафот этгач,
тахтга унинг ўғли Араб Муҳаммадхон (1602-1623 йй.) ўтирди. Араб
Муҳаммадхоннинг дастлабки ҳукмронлиги йилларида тожу-тахт учун курашлар
давом этди. Хусусан, 1605 йилда найман уруғи вакиллари Элбарсхон авлодига
мансуб Хусрав Султонни тахтга ўтказишни режалаштирадилар. Аммо, бу фитна
ошкор бўлиб, Хусрав Султон қатл эттирилади. Орадан икки йил ўтгач, уйғур
оқсоқолларининг маслаҳати билан Солиҳ Султон деган кимса тахтга давогар
бўлади, бу исён ҳам бостирилиб, Солиҳ Султон ўлдирилди. 1616 йилга келиб
тахт ва мансаб талашиш можароларига Араб Муҳаммадхоннинг ўғиллари ҳам
қўшилдилар. Унинг Исфандиёрхон, Ҳабаш, Элбарс, Абдулғози, Шариф
Мухаммад, Хоразмшоҳ ва АФғон Султон исмли 7 нафар ўғли бор эди.
Исфандиёр Ҳазораспда, Абдулғозий Султон Катда, Ҳабаш билан Элбаср
султонлар Вазир ва Урганч ҳокимлари этиб тайинланган эдилар. Хон
фарзандларининг ҳар бири тахтга давогар эди. Айниқса Ҳабаш султон билан
Элбарс султонларнинг ҳаракатлари кескин эди. Ота – болалар ўртасидаги
зиддиятлар кучайиб оҳир - оқибатда қонли урушга айланди. 1621 йилда Тошли
Ёрилиш ариғи (Хива яқинида) ёнида Араб Муҳаммадхон ва унинг ўғиллари
Ҳабаш ҳамда Элбарс султон қўшинлари ўртасида жанг бўлди. Исфандиёр ва
Абдулғозий султонлар отаси томондан туриб курашган бўлсаларда, бу жангда
Араб Муҳаммадхон енгилди. Араб Муҳаммадхон аввал кўзлари кўр қилиниб
Хивага жўнатилди. 1623 йилда эса Қум қаъласи яқинида Араб Мухаммадхон
хотинлари, ёш ўғиллари ва иккита набираси билан ўғиллари Хабаш ва Элбарс
султон томонидан ўлдирилди. Исфандиёр Эронга (гарчи унга Маккага боришга
руҳсат берган бўлсада), Абдулғозий эса Бухорога қочиб, жон сақладилар.1623
йилда отасининг қатл этирилганлигини эшитган Исфандиёрхон Дурун шаҳри,
Абдулхон тоғларидан, туркманларнинг така, ёвмут, сариқ уруғларидан қўшин
тўплаб Урганчга юриш бошлади. Урганч яқинида Исфандиёрхон ва Ҳабаш –
Элбарс қўшинлари ўртасида 23 кун давом этган жангда бирлашган ака – укалар
қўшинлари Исфандиёр қўшини томонидан тор – мор этилди. Элбарс қўлга
олиниб қатл этилди. Ҳабаш Сирдарё бўйларидаги қорақалпоқлардан нажот
сўради. Аммо, у бу ердан бошпана тополмади ва навкарлари билан қўлга олиниб,
Исфандиёрхонга топширилди ҳамда уларнинг барчаси қатл этилди. 1623-1643
йиллар давомида Хива хонлиги тахтини Исфандиёрхон бошқарди. Ўзининг
йигирма йиллик давлат бошқарувини Исфандиёрхон туркман қабила
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
225
бошлиқларига таяниб олиб борди. Хонликнинг юқори лавозимларига
туркманлар тайинланиб, уларга катта имтиёзлар берилди. Натижада ўзбек
уруғларнинг Исфандиёрхон сиёсатига қарши норозилиги кучайиб борди.
Исфандиёрхон тахтга ўтирган йилиёқ найман уруғларини қирғин-барот қилди.
Хонликдаги ўзбек уруғлари уч бўлакка бўлиниб, бири – Манғит, бири – Қозоқлар
юрти ва яна бири Моваруннаҳрга кўчиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан ўз юртига
қайтиб келган ўзбеклар Исфандиёрхон томонидан қиличдан ўтказилди.
Исфандиёрхон хонлиги даврида ҳам Хоразмда тинчлик ва осойишталик
ўрнатилмади. Тожу-тахт учун курашлар илгариги даврлардагидек давом этди.
Хонликдаги сиёсий ҳокимиятни туркманлар қўлига бериб қўйган
Исфандиёрхондан норози бўлган кучлар уни тахтдан четлатиш режаларини
туздилар. Бу кучларга хонинг укаси Абулғози бошчилик қилди. Шунингдек,
Амударёнинг Оролга қўйилиш жойида (Орол бўйи)да истиқомат қилган
ўзбеклар (бу ерда ўзбек қўнғиротлари катта сиёсий мавқега эга эдилар) нинг
хонликнинг сиёсий ҳаётига таъсири кучайиб борди.Манбалар маълумотларига
кўра, 1643 йилда Орол бўйи ўзбеклари Абулғози султонни (1643-1663йй.) хон
қилиб кўтардилар. Хоразм давлатчилиги тарихида йирик давлат арбоби ва
тарихнавис ижодкор сифатида машҳур бўлган Абулғозихоннинг ҳаёт йўли оғир
кечган. Абдулғозихон отаси Араб Муҳаммад тахтдан кетгач ўзи тахтга ўтиргунга
қадар узоқ йиллар (йигирма йилдан кўпроқ) муҳожирликда яшашга мажбур
бўлган эди. У дастлаб Бухоро хукумдори Имомқулихон ҳимоясида, кейинроқ
эса, икки йилга яқин қозоқ султони Эшимхон саройида яшаган. Шундан сўнг
Тошкентга келиб бу ерда икки йил яшади. Тошкентдан Бухоро орқали Хивага
қайтган Абулғозийни Исфандиёрхон босқинчиликда айблаб ҳибсга олади ва
Исфахон шаҳрига Эрон шоҳи ҳузурига бадарға қилади. Исфахон яқинидаги
Таборак қалъасида ўн йил асирликда яшаган Абулғози 1639 йилда ўз
назоратчилари ёрдамида бандиликдан қочишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг у
бир йилга яқин Хуросоннинг Моҳин қишлоғида, икки йилга яқин Манғишлоқ
туркманлари орасида яшайди. Кейин уни қалмиқ хони ўз ўрдасига таклиф этади.
Бу ерда Абулғози бир йилга яқин яшагач қалмиқ хони тўплаб берган катта куч
билан 1643 йилда Урганчга қайтиб, Орол бўйи ўзбеклари ёрдамида Хива тахтига
ўтиради.Академик Б.Аҳмедовнинг ёзишича, “Абулғози ҳаммаси бўлиб йигирма
йил атрофида хонлик маснадида ўтирди. Лекин бошқа ҳукмдорларга ўхшаб
ҳузур-ҳаловат кўрмади. Умри кўпроқ уруш – талашларда ўтди.” Манбаларга
кўра, Абулғозихон ҳақиқатан ҳам бутун умрини тахт учун кураш ва жангу –
жадалларга бағишлаган ҳукмдор бўлган. Аммо, у давлат арбоби сифатида ҳам
қобилиятли шаҳс бўлган. Абулғозихон даставвал хонликда марказлашган
бошқарув тизимини мустаҳкамлашга эътибор қаратди. Бу жараёнда у аввало,
туркман йўлбошчиларини бошқарув ишларидан четлаштирди. Уларнинг ер –
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
226
сувлари, мол - мулклари мусодара қииниб, ўзлари мамлакат ичкарисига сургун
қилинди. Хонликдаги барча лавозимларга ўзбек урғуларининг бошлиқлари
қўйилди. Хива тарихчиси Муниснинг маълумот беришича, Абулғозихон
маъмурий ислоҳот ўтказиб, хонликнинг бошқарув тизимини батамом янгитдан
ташкил этди. Хонликнинг бошқарув тизимида ўзбек уруғларининг мавқеи ортиб
борди ҳамда уларнинг 360 нафар вакили хон саройида турли лавозимларга
кўтарилди. Хон янги амалдорлар орасидан энг обрўли 32 нафарини ўз ёнига
олди. Мунис таъбири билан айтганда, “андоқким икки шайх ул-ислом, икки қози,
бир раис Саид ота авлодидан, бир мутавалли, бир нақиб, тўрт оталиқ, тўрт иноқ,
тўрт мироб, тўрт парвоначи, икки оқо, икки арбоб, тўрт чиғатойи иноқи ва бир
вазирким, ҳоло меҳтар дерлар ва бир қушбеги, бу иккови ўринсиз хон ҳузурида
оёқ устида турадилар”. Абулғозихон ўзбек қабилаларини ўтроқлаштириш
сиёсатини олиб бориш билан бирга, уларни тўрта гуруҳга бўлиб, Бухоро билан
чегарадош бўлган Дояхотун (Дарғонота яқинида) дан тортиб, то Оролгача бўлган
ҳудудларга жойлаштирди. Шунингдек, Абулғозихон 1645-1650 йилларда
Хуросон, Жанубий Туркманистон, Тажан, Мурғоб, Артек, Гурлан, Абулхон ва
Манғишлоқ атрофидаги туркманлар устига юришлар уюштирди. Хонлик
сарҳадларини кенгайтиришга ҳаракат қилди. Хоннинг топшириғи билан Вазир
қалъаси аҳолиси Гурлан қалъаси яқинида тикланган Кичик Вазир қишлоғига
кўчирилди. 1646 йилда Абулғозихоннинг буйруғига биноан Урганчарна ариғи
қазилади ва унинг яқинида янги қалъа бунёд этилиб, бу қалъага Янги Урганч деб
ном берилади. Бу ерга Кўҳна Урганч аҳолисининг бир қисми кўчириб
келтирилади. 1648 йилда Ғозиобод канали қазилиб, унинг яқинда чегара
истеҳкоми қурилади.
Давлат бошқаруви ва бунёдкорлик ишлари билан шуғулланган Абулғозихон
тарихчи табиб сифатида ҳам бебаҳо мерос қолдирган. Тахминан 1657 йилда
Абдулғози табобатга оид “Манафиъ ул-инсон” (“Инсонга фойдали нарсалар”)
номли асарини ёзган бўлса, 1658-1664 йилларда “Шажараи турк” номли тарихий
асарларини яратди.
Абулғозихон ҳали ўзи ҳаётлик даврида Хива хонлиги тахтини ўғли
Анушахон (1663-1687йй)га топширди ва орадан олти ой ўтиб вафот этди.
Анушахон Хива хонлиги мавқеи ва қудратини ошириш мақсадида отасининг
ишларини давом эттирди. У Бухоро, Самарқанд ва Хуросонга бир неча марта
ҳарбий юришлар уюштириб хонлик чегараларини мустаҳкамлаш ҳамда
кенгайтириш ҳаракатида бўлди. Анушахоннинг ҳарбий юришларида жасорат
кўрсатган туркманларга бўлган муносабат ўзгарди. Хон туркманларга Хоразм
воҳаси ҳамда унинг атрофларига кўчиб келишига руҳсат берди. 1687 йилда сарой
аъёнлари томонидан фитна уюштирилиб, Анушахон ўлдирилади. Тахтга эса
унинг ўғли Худойдод (1687-1688йй) ўтказилади. Афсуски янги ҳукумдорнинг
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
227
хонлик фаолияти узоқ давом этмади. Огаҳий ҳабарларига кўра, сиёсатда
билимдон ва халқа адолатли хон сифатида обрў орттира бошлаган Худойдодни
иниси Арангхон шаҳид эди. Аммо, Арангхоннинг (1689-1690йй.) ҳукмронлиги
узоқ давом этмади.
Адабиётлар:
1. Ўзбек давлатчилиги тарихи: (Энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар).
T.: Шарқ. 2000.
2.Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти. T., 2000.
3.Ў. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. -Т., 2006.
4.