Barcha maqolalar

171-180 99 0

“Қутадғу билиг” асарида тил ва сўз одоби масалалари

Nasiba Abdullayeva

Мақолада Х1-ХП–асрларда яшаган аллома Юсуф Хос Ҳожибнинг фалсафий-дидактик асари "Қутадғу билиг" ("Саодатга элтувчи билим") асарида сўз, тил одоби ва ахлоқий қарашлари таҳлил этилган. Туркий ёзма адабиётнинг илк йирик обидаси, туркий халқлар дидактик фалсафасининг ўзига хос кўриниши бўлган “Қутадғу билиг” асари ўз даврининг илғор ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи, қадриятлари хусусида батафсил маълумот беради. Поэтик усулда ёзилган ушбу асар мавзулари ғоят кенг қамровли, мазмундор бўлиб айниқса инсон, унинг ижтимоий моҳияти, тафаккури, ахлоқига оид масалалар образли, бадиий юксак мисралар, шеърий ҳикматлар вамақоллар орқали баён этилган. Мутафаккирнинг асаридаги рамзлар, тимсоллар орқали инсон ва имон-эътиқод, инсон ва жамият, инсон ва бурч каби масалалари сўз ва тил одоби билан алоқадорликда таҳлил этилган ва замонавий аҳамияти кўрсатилган.

3-16 206 0

“Ўткан кунлар”да миллий руҳ ифодаси

Nurboy Jabborov

Адабиётнинг асл моҳияти миллий руҳнинг бадиий талқинига кўра белгиланиши, муайян ижодкор асарини баҳолашда миллий адабий-эстетик тафаккур асосий мезон эканлиги мақола илмий концепциясини ташкил этган. Қайси тилда яратилган бўлишидан қатъи назар, жаҳондаги ҳар бир халқ адабиётининг энг сара намуналари миллий руҳ ифодаси нуқтаи назаридан илмий таҳлил этилиши зарурияти долзарблик касб этади. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи ХХ аср ўзбек адабиётида ана шу мезонга жавоб бера оладиган асар сифатида таҳлил этилган.


Муаллифнинг фикрича, “Ўткан кунлар” романида миллий руҳ қуйидаги уч тамой ил асосида намоён бўлган: 1) миллат руҳини мужассам этган ўзига хос урф-удумлар, анъаналар, қадриятлар, миллатнинг орзу-армонлари талқини; 2) миллатнинг ўз-ўзига танқидий руҳда қарай олиш салоҳияти ифодаси; 3) асарда миллий шахсиятларга хос собит эътиқоднинг поэтик сувратланиши. Ўз навбатида, бу тамойиллардан биринчиси – миллатнинг ахлоқи, иккинчиси – иродаси, учинчиси – эътиқодини тажассум этади ва бу учлик яхлит ҳолда миллий руҳни ташкил қилади.


Мақола сўнгида тадқиқот натижалари назарий умумлаштирилган.

1-45 21 0

“Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги ҳикоятларнинг қиёсий таҳлили

Рашид Жумаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётшунослигида тасаввуф адабиёти намуналаридаги маънавий-ахлоқий, диний-фалсафий ғоя ва тушунчаларни ифодалашнинг услуб ва шаклларини тарихий-қиёсий жиҳатдан ўрганиш бўйича кенг қамровли типологик тадқикотларни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан хисобланади. Шарк адабиётининг бой адабий меросини жамият ижтимоий-маънавий таракқиёти талаблари асосида ўрганиш, чукур инсонпарварлик, диний бағрикенглик ғоялари ва комил инсон фалсафаси кенг таргиб этилган асарларни тадқиқ ва тахлил килиш оркали туркий ва форсий адабиётдаги барҳаёт анъаналарнинг умуминсоний жиҳатини очиб беришнинг ахамияти бенихоя улкандир.
Ҳозирги замон дунё адабиётшунослигида шарк адабиётининг буюк мутафаккирлари Жалолиддин Румий ва Алишер Навоий адабий меросини тарихий-қиёсий йўналишда ўрганиш, “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр” асарларини мавзу, гоя, бадиий образлар тизими жиҳатидан ўзаро қиёслаш муҳим ўрин тутади. Бинобарин, Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий”и жаҳон халклари адабиёти тараққиёти учун нихоятда самарали таъсир ўтказган асардир. Туркия Республикаси Президента Режеп Таййип Эрдўған бу асар ҳакида “...фақат ва фақат ишқ билан ёзилган асаргина етти ярим аср мангу кола олади. Мавлоно ўз асарларини шундай ишқ билан яратганки, мана, вафотидан шунча йил ўтиб ҳам, тўпланиб, уни хотирлаяпмиз” деган эди.1 Бу асарнинг Алишер Навоий ижодиётига, жумладан, “Лисон ут-тайр” достонига таъсири масаласи, бу асарлардаги ғоялар, тимсоллар тизими ва тасвир жиҳатидан бир-бирига ўхшаш ҳикоятларни қиёсан текшириш киёсий адабиётшунослик ва адабий манбашунослик ривожини таъминлайдиган муҳим омиллардан биридир.
Ўзбек халқининг бой адабий меросини бирламчи манбалар асосида изчил ўрганиш жараёнлари давом этаётган бир даврда Алишер Навоийнинг “Писон ут-тайр” достонини Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари билан қиёсий тарзда анъана ва издошлик конуниятлари асосида ўрганиш адабиётимиз тарихидаги ўзаро таъсир масалаларини чуқур тадқик этиш ҳамда ўзбек ва форс-тожик адабий алоқаларини монографик планда ёритиб бериш заруратини юзага келтирди. Зеро, “...юртимиздан етишиб чикқан буюк аллома ва мутафаккирларнинг хаёти ва илмий-ижодий фаолияти хақида яхлит тасаввур уйготиш, халкаро микёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш... жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашдек эзгу максадларни кўзда тутади”2. Шу нуқтаи назардан, янгича илмий концепция асосида ҳар иккала ижодкорнинг карашлари, талқин ва таҳлиллардаги ғоявий-бадиий якинликни аниклаш долзарб вазифалар сирасидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетами ташкил этиш тўғрисида” 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони, “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон, «Қадимий ёзма манбаларни саклаш, тадқик ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр” достонидаги ҳикоятларни қиёсий тахдил қилиш, улардаги мавзу, сюжет, ғоявий-бадиий маъно-мазмун ва рамзий-мажозий тимсолларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Румий ижоди, устоз ва салафлари, лирикаси ҳамда “Маснавийи маънавий” асарининг Алишер Навоий ижодига таъсири “Лисон ут-тайр” тамсилий ҳикоятларидаги мавзу, сюжет, ғоявий-бадиий таркиб ва тимсоллар қиёси оркали асосланган;
“Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги пайғамбарлар, ориф ва авлиёлар, ишк ва нафс талқинлари келтирилган ҳикоятларда ҳар иккала ижодкорнинг қарашлари, талқин ва таҳлиллардаги ғоявий-бадиий яқинлик ҳамда тасвир ва баён, ифода ва услубий фарқлар аниқланган;
“Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги мавзу, сюжет, образлар тизими жиҳатидан бир-бирига якин ва ўхшаш ҳикоятларнинг тахлил ва талкинлари оркали Румий ва Навоийнинг рамзий-мажозий тасвир яратишдаги сўз кўллаш, тасаввуфий тимсоллардан ижодий мақсад йўлида фойдаланиш маҳорати ва услубларининг ўзига хослиги очиб берилган;
Навоийнинг “Лисон ут-тайр” хикоятларидаги тасаввуфий-фалсафий ва таълимий-ахлоқий қарашлари “Маснавийи маънавий” ҳикоятларига қиёсан тахлил қилиниб, “Лисон ут-тайр” достони ўзбек адабиётидаги тасаввуфий-фалсафий йўналишдаги янги ва оригинал асар эканлиги далилланган.
Хулоса
1. Жалолиддин Румий - Шарк адабиётида янги бир ижодий йўл очган буюк сўз санъаткори. У ёшлигиданок Шарк адабиётининг буюк вакиллари -Ҳаким Саноий, Фаридиддин Аттор, Низомий Ганжавий каби даҳо сўз усталарининг ижод сирларини пухта ўзлаштирди, айни пайтда Шарк шеъриятини тубдан янгилаш йўллари хусусида ҳам жиддий ўйлади. “Девони кабир” ва “Маснавийи маънавий”даги умумий рух - бу Шарк шеъриятидаги янгиланиш ва юксалиш рухи эди. Шунинг учун хам Мавлонодан кейин яшаб, ижод килган Шарк шоирлари орасида унинг ижодий тажрибаларидан баҳраманд бўлмаган калам ахди йўқ ҳисоби. “Маснавийи маънавий” асарининг яратилиши жаҳон адабиётидаги бекиёс ҳодисалардан бўлиб, Шарк адабиётида диний-тасаввуфий, маънавий-ахлоқий, таълимий-ирфоний мазмундаги кўплаб маснавий достонларнинг яратилишига катта таъсир ўтказди, ислом оламида донг таратиб, ўзидан кейинги бадиий ижод тараққиётига мислсиз ҳисса кўшди.
2. “Маснавийи маънавий”нинг ўзбек мумтоз адабиётига кўрсатган таъсирини Сайфи Саройи, Мавлоно Қози Пайвандий Ризоий, Боборахим Машраб, Сўфи Аллохёр, Ҳувайдо, Гулханий каби ижодкорлар мисолида хам кўриш мумкин. Бу таъсир Мавлоно “Маснавийи маънавий”идан айрим хикоятларни таржима килиш ва уни кайта ишлаш, образли ифода ва тимсоллар тизимидаги ўхшашлик, тасаввуфий тушунчалар талқини, алоҳида байтларни тазмин килиш ва шарҳлаш тарзида кўзга ташланади.
3. Навоийнинг Румий ижодига қизиқиши, унга маънавий-рухоний жихатдан яқин бўлишга интилишининг бош сабаби бу буюк шахсиятга, унинг ижодиётига юқори даражадаги эҳтиром, колаверса, устози, пири ва маслакдош дўсти Абдураҳмон Жомийнинг румийшунослиги оркали юзага келган, дейиш мумкин.
4. Мусулмон халклари мумтоз адабиётида ҳикоятлар алоҳида ўрин тутади. Ҳикоя билан ҳикоят - ўзаро бошка-бошқа тушунчаларни англатади. Ҳикоя - махсус адабий жанр. У замонавий адабиётда кенг ривожланган. Ҳикоятлар эса одатда муайян асар таркибида келади. Аниқроғи, ҳикоятлар асар ичидаги асар хисобланади. Муаллифлар хикоятлардан насрий асарларда хам, назмий асарларда хам бирдай фойдаланаверади.
5. “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги ишқ талқинига дойр келтирилган ҳикоятда Румий ва Навоий томонидан мажозий ишк инкор қилинмасдан, уни нафс ва нафсоний эҳтиёжларни енгиш, риёзат ва машаққатлар олдида чидам ва бардошли бўлиш орқали ҳақиқий ишқка эришиш учун бир восита сифатида талқин килганликлари аёнлашади. “Лисон ут-тайр” ва “Маснавийи маънавий”да нафс талкинлари келтирилган ҳикоятлар мазмун-моҳияти жиҳатидан монанд бўлса-да, айрим деталлардаги ўхшаш ва ўзига хосликларга қарамасдан, Навоий ҳикоятлари ўзининг ихчамлиги, чуқур ғоявий-бадиий хусусиятлари, таълимий-ахлоқий мазмун-моҳиятининг тўлалигича ижтимоий ҳаётга йўналтирилганлиги билан алохида ажралиб туради.
6. “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр” достонидаги шайх ва орифлар образининг тахлил ва талқинида, муштарак жихатлар билан бир қаторда, ўзига хос хусусиятлар хам кўзга ташланади. Навоий хам, худди Румий асарида бўлгани каби, Иброҳим Адхам ва Боязид Бистомийга ўхшаган йирик ва машхур тариқат арбоблари ва муршиди комилларнинг тасаввуфий тажрибаси мисолида фано ва бақо тушунчаси, фонийлик ва унга эришиш йўллари хусусида алоҳида тўхталиб ўтади. Навоий бундай ҳикоятларини яратишда Румийдан илхомланган, деб айтиш мумкин. Навоий ўз ҳикоятларини яратишда салафларидан фарқли бир тарзда вокеалар тасвири ва баёнда фавкулодда ихчамликка эришади.
7. “Маснавийи маънавий” ва “Лисон ут-тайр”даги кушлар рамзий-мажозий тимсолида кўплаб муштарак жихатлар мавжуд. Рамзий ва мажозий тимсолларнинг қўлланиши, уларнинг шу икки буюк шоир асарларидаги композицион тузилишда тутган ўрни ва мавкеининг турлича экани, шунингдек, бу тимсоллар тасвирида умумий ва бир-бирига яқин хусусиятлар борлиги маълум бўлди. Ҳатто “Лисон ут-тайр”даги Хўроз тимсолининг яратилиши Навоийнинг Румийдан таъсирланиши натижасида юзага келгани, унинг “Мантик ут-тайр”даги Тўти ва Товус тимсоллари тасвири ва талқинида тутган йўли хам “Маснавийи маънавий”га яқин эканини кўрсатади. Бу, бир томондан, Румий ва Навоий ўртасидаги ижодий вобасталикни ифода этса, бошқа тарафдан, “Лисон ут-тайр” достонининг ўзига хос оригинал асар эканини кўрсатиш учун хам хизмат килади.
8. Тахлилга тортилган икки буюк асардаги пир ва мурид муносабати талкинида хам Румий ва Навоий карашлари - бир-бирига яқин ва муштарак. Навоий “Лисон ут-тайр”да айрим хикоятлар ва тимсолларни яратишда “Маснавийи маънавий”га, баъзи таянч тасаввуфий тушунчаларни шархдаш ва уларнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритишда эса салафининг тасаввуфий қарашларига суянган.
9. Навоийнинг Румий ижодидан таъсирланиши факат “Лисон ут-тайр” достони ёки бошка таълимий-ахлоқий мазмундаги асарлари билан чегараланиб колмайди. Бу икки даҳо шоир ўртасидаги ижодий, маънавий ва руҳоний боғланиш келгусидаги кўплаб тадкиқотлар учун муҳим манба вазифасини бажариши шубҳасиз.

101-109 122 0

“Жамъи Мухтасар”да мумтоз қофия турлари тадқиқи

Orzigul Xamroyeva

Вохид Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асарида кофия илми чукур тадкик этилган. Олим кофия харфлари, харакатлари, кофия турларини махсус сарлавхалар асосида таништиради. Рисоланинг узига хос хусусиятларидан бири шуки, олим хар бир назарий фикрни намуналар асосида такдим этади. Маколада рисоладаги кофия харфлари гадкики урганилади. |

98-116 421 0

“Temurnoma”dagi obrazlar tavsifi va evolyutsiyasi

Ilhom Sayitqulov

Temurnoma”ning jangnomasi tasvirlanayotgan voqelik va qahramonlarning tarixiy asosi mavjud bo‘lib, unda bosh qahramon sifatida buyuk bobokalonimiz Sohibqiron Amir Temur asos qilib olingan. “Temurnoma”da Amir Temur bilan bog‘liq tarixiy haqiqatlar xalq badiiy tafakkuri hosilasi o‘laroq Sohibqiron obrazi timsolida xalqona talqin qilingan. Xususan, bu talqinlar Amir Temurning tug‘ilishi, ma’lum vaqt otasidan ayro yashashi, yoshligida “sir” ko‘rsatib, telbaliklar qilishi, balog‘atga yetib qahramonliklar ko‘rsatishi, yerning olti tomoni – Shimol, Janub, G‘arb, Sharq, osmon va yer osti bilan aloqa bog‘lashi, eng muhimi, uning doimiy ravishda pir va eranlar homiyligida bo‘lishi tasvirlarida aks etadi. Tadqiqotning obyekti sifatida “Temurnoma: Amir Temur Ko‘ragon jangnomasi” tanlangan. Tadqiqot mavzusini yoritishda tasniflash, tavsiflash, tarixiy-qiyosiy va funksional tahlil usullaridan foydalanilgan.

534-538 237 0

“Tanazzul” romanida obrazlar tizimi

Dilnoza Mamanova

Maqolada Sa’dixon Mavlavixon oʻgʻlining “Tanazzul” romanidagi obrazlar tarixiylik va badiiylik jihatidan qiyosiy metod orqali tahlil qilingan. Asosan, toʻqima xarakterga ega obrazlardan Xudoyorxonnning yaqin xizmatchisi Saidbek va singlisi Oltinoy, shuningdek tarixiy protatipga ega Musulmonqul mingboshining oʻgʻli Abdurahmon va oʻsha davrda Toshkent hokimi boʻlgan Normuhammad qoʻshbegi obrazlari tadqiq qilingan. Asarda toʻqima obrazlardan foydalangan holda romanda oʻzgacha badiiylikni ta’minlagani va bu asar sujeti va kompozitsiyasiga ta’siri masalasi ham atroflicha muhokama qilingan. Natijada asar obrazlar tarixiy haqiqat va badiiy toʻqima jihatidan mutanosibdir.

200-203 110 0

“O‘zbek tilim – O‘zbekligim”

Madina Qobilova

1989-yil 21-oktabr… Qalblarni to‘lqinlantirgan mustaqillikning ilk nasimlarini olib kelgan qutlug‘ kun. Ona tilimiz sha’ni va qadr-qimmatini yuksaklarga ko‘tarishga tashlangan mardona qadam.

63-84 293 0

“Majolis un-nafois”ning yettinchi majlisida zikr etilgan devon sohiblari

Gavharoy Murodova

Ushbu maqolada “Majolis un-nafois”da nomi qayd etilgan temuriy devon sohiblari haqida ma’lumot berilgan. Jumladan, Shoh G‘arib Mirzo, Xalil Sulton, Saydi Ahmad Mirzo, Sulton Mas’ud Mirzolar o‘z davrining go‘zal va boshqa davrlarga o‘rnak bo‘ladigan adabiy muhit yaratganlari, ilm-fan homiysi bo‘lganlari, ijodkor sifatida mumtoz adabiyotning turli xil janrlari va vaznlarida ijod qila olganlari fikrimizning tasdig‘i sifatida keltirilgan.
Bundan tashqari, o‘z davri ijodkori uchun mas’uliyatli vazifalardan biri bo‘lgan devon tartib bergan ijodkorlarning she’riyati mavzu ko‘lami,
devonning fanga aniqlanganidan tashkil topgan janrlar va bizga noma’lum bo‘lgan devonlarni topish zaruriyati to‘g‘risida atroflicha fikr yuritilgan.

261-263 84 0

“Jaholat” romani qahramonlarining ijtimoiy hayotdagi o‘rni

Muxlisa Xidirova

Truman Kapotening “Jaholat” romani o‘z davrining shov shuvli asarlaridan sanalib, undagi voqealar ayni ijtimoiy hayotning inikosi sanaladi. Asardagi voqealar va qahramonlar shunchalik kitobxon o‘rtasida bahsmunozaraga sabab bo‘lishi, muvaffaqiyatga erishishi ortida yozuvchining cheksiz mehnati, izlanishlari yotibdi, desak adashmaymiz. Qolaversa, ushbu asar uchun Truman Kapote ko‘p narsasini fido qilishiga to‘g‘rikeldi, sog‘ligi, ijtimoiy holati, mashhurlik. Roman 1965-yilda kitob holida “Jaholat” sarlavhasi ostida chop etilgunga qadar, yozuvchi tinimsiz faktlar, qaydnomalar, real qahramonlar bilan suhbat jarayonlari o‘tkazdi.

138-151 275 0

“Farhod va Shirin” dostonlarida janrlar takomili

Shahzodbek Ruzmetov
Mumtoz adabiyotimizda poetika ilmi alohida ahamiyatga ega bo'lib, tahlil va talqinning asosiy obyekti sifatida salmoqli o'rin egallaydi. Ushbu maqolada turkiy adabiyotda mavjud ikki yirik asar - Alisher Navoiy va Lamii Chalabiylarning "Farhod va Shirin" dostonlari qiyoslanilgan. Farhod obrazining genezisi, navoiyshunoslikda amalga oshirilgan tadqiqot-lar borasida olimlarning fikrlari o'rganilib, tahlil qilingan. Shakl jihatidan Navoiy masnaviysidan farq qiluvchi Usmonli turk shoiri Lamii Chalabiy-ning "Farhod va Shirin” dostonidagi lirik janrlar xususida so'z yuritilib, vazn va shakl nuqtayi nazaridan farqli o'rinlar tahlilga tortilgan. Qiyoslar natijasida dostonlarning kompozitsiyasiga xos xususiyatlar, qahramonlar tasviri, voqealar ifodasida she’r navlarining o'ziga xosligi masalalari ochib berilgan. Har ikki ijodkorning mavzuga yondashishdagi o'xshash va farqli tomonlari aniqlanilgan. Badiiy mahorat masalasi, asar arxitektonikasi hamda hajm nuqtayi nazaridan ijodkorlar ijodi qiyosiy o'rganilib, ilmiy xu-losalar chiqarilgan.
205-213 224 0

“Ayollar nasri” tadriji

Zulfiya Pardayeva

Maqolada "ayollar nasri" rivojlanishining tadriji ko'rib chiqiladi. Virjiniya Vulf, O. Slavnikova, T. Tolstaya, L. Petrushevskaya, V. Tokareva, N. Sadur, L. Ulitskaya asarlari misolida “ayollar nasri”ning badiiy xususiyatlari qiyosiy o‘rganiladi. Ular Yu.S.Kristevaning "Ayol har doim boshqacha", E. Sixning "Boshqa turdagi ko'zgu", "Meduza kulgisi", "Yolg'iz bo'lmagan bu jins", P. Yeagerning "Yoqimli aqldan ozgan ayollar: ayollar yozuvida erkinlik strategiyasi”, G.T.Garipovaning "XX asr oxiri – XXI asr boshlaridagi rus adabiy jarayonining rivojlanish mantig'i va dinamikasi: tamoyillar va istiqbollar" kabi tadqiqotlari bilan asoslangan.

117-128 3002 0

“Alpomish” dostonining o‘rganilishi

Umarjon Kodirov

Maqolada “Alpomish” dostonining o‘rganilish tarixi xususida so‘z boradi. Shuningdek, ushbu dostonning turli xalq baxshilaridan yozib olingan variantlari, ulardagi umumiy va o‘ziga xos jihatlar tadqiq qilingan. Ushbu dostonning, Bulung‘ur dostonchilik maktabining atoqli namoyandasi Fozil Yo‘ldosh o‘g‘lidan yozib olingan varianti eng mukammal va eng badiiy jihatdan barkamoli ekanligi, binobarin, ushbu variant bo‘yicha olib borilgan ko‘plab tadqiqotlarga asos bo‘lganligi xususida fikrlar bayon qilingan. Shuningdek, maqolada ushbu doston bo‘yicha mashhur rus olimi V.M.Jirmunskiyning tadqiqotlari ham tahlil qilingan. “Alpomish” dostoni bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar uch yo‘nalishga bo‘lib tekshirilgan. Birinchi bosqichda dostonning xalq baxshilaridan yozib olinish jarayoni, qachon, qaysi baxshidan, kim tomonidan yozib olinganligi, shu yozib olingan nusxa nashr qilingan bo‘lsa, kim tomonidan nashrga tayyorlanganligi, nashr qilinmagan bo‘lsa, qo‘lyozmasi qaysi xazinada saqlanayotganligi xususida ma’lumotlar berilgan.

4-17 226 0

“Al-isloh” jurnalida ta’lim islohi masalasining yoritilishi

Qo‘ldosh Pardayev

Jadid ziyolilarining “Oyna”, “Sadoyi Turkiston”, “Sadoyi Farg‘ona” kabi nufuzli nashrlaridan “Al-Isloh”(1915-1918) jurnalidagi ilm-ma’rifatga, ta’lim islohiga doir she’riy asarlar va publitsistik maqolalar tadqiq qilingan. Jurnaldagi yosh avlod ta’lim-tarbiyasi, maktab va madrasalarda gi o‘qitish tizimi borasida jadid ziyolilarining bahs munozaralari tahlil qilinib, xolis mulohazalar yuritilgan. Jadidlarning Turkiston xalqi hayotidagi qoloqliklarni, ma’rifatsizlikni isloh qilish g‘oyasi bilin yo‘g‘rilgan publitsistik maqolalari ilk bor birlamchi manba asosida yoritilgan. Ma’rifat targ‘ibi, maktablar islohi masalasi Saidahmad Vasliy, Ziyovuddin qori, Abdulg‘afforxo‘ja, Xolmuhammad, To‘raquli, Mubashshirxon singari ziyolilar asarlari misolida tahlil qilinib, ilmiy-nazariy xulosalar chiqarilgan.

11-`17 72 0

“AFSUNGAR” ROMANIDAGI TANLANGAN RAMZLAR

Baxtigul Sodikova

Ushbu maqola Jon Faulzning “Afsungar” romanidagi ramziy elementlarni o‘rganib, ular tashabbus va shaxsiy o‘zgarish mavzusiga qanday hissa qo‘shishiga e’tibor qaratadi. Labirint, niqoblar, o‘lim va qayta tug‘ilish, xudo o‘yini va Phraxos oroli kabi markaziy ramzlar bosh qahramon Nikolay Urfe duch kelgan psixologik va hissiy sinovlar uchun metafora sifatida ko‘rib chiqiladi. Ushbu ramzlar o‘z-o‘zini kashf qilishning chiziqli bo‘lmagan xususiyatini ta'kidlab, boshlash uchun yo‘nalishni yo‘qotish, yolg‘on identifikatorlardan xalos bo‘lishni talab qilishini ta'kidlaydi. O‘lim va qayta tug‘ilish, yo‘qotish va yangilanish lahzalarini bildiradi, bu transformatsiya avvalgi e'tiqod va munosabatlarni yo‘q qilishni talab qilishini ko‘rsatadi. Xudo o‘yini hayotning oldindan aytib bo‘lmaydiganligini va noaniqlikni qabul qilish zarurligini anglatadi. Ushbu ramziy elementlar orqali “Afsungar” tashabbusni yagona hodisa emas, balki doimiy jarayon ekanligini va shaxsdan noaniqlik va o‘zgarishlarni doimiy ravishda boshqarishni talab qiladi.

1-18 46 0

Ҳозирги ўзбек адабиётида миллий қахрамон муаммоси

Муҳаёхон Ҳамидова

Мутахассислиги: 10.01.02-замонавий миллий адабиёт (ўзбек адабиёти)
Диссертация Ўзбекистон тарихининг енг драматик даврларидан бирида миллий қаҳрамон муаммоларининг бадиий тимсолини таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, у нафақат турли хил, балки барча табиий фанларда тўғридан-тўғри қарама-қарши талқинни олди. Биз яқин ўтмишда Басмачизм деб номланган ҳаракатда иштирок етган миллий қаҳрамонни ўрганиш ва тарихий адолатни тиклаш натижасида миллий озодлик ҳаракати ҳақида гапирамиз.
Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва библиографиядан иборат.
Кириш мавзуларнинг долзарблигини асослайди, муаммоларни ўрганиш даражасини очиб беради, мақсад ва вазифаларни шакллантиради, методология ва усуллар, илмий янгилик, манбалар, назарий ва амалий аҳамияти ҳақида маълумот беради.
Биринчи бобда "Иброҳимбек ва Ешани Судур образларида "ип билан ҳаёт" романида Миллий қаҳрамон муаммоларининг бадиий-естетик талқини, Миллий қаҳрамон тури келтирилган. Roman мустақиллик даври асарларига хос бўлган бадиий ва тасвирий воситаларнинг бутун тизимини очиб беради. Бир томондан, бу тизим адабиётнинг ғоявий ва бадиий даражасини оширди, иккинчи томондан, мустақилликни тарғиб қилувчи асарларга Совет цензурасининг мафкуравий назоратидан хавфсиз ўтишга ёрдам берди.
Иккинчи бобда - "қора камар" драмасида мустақиллик ғояларини тасвирлаш усули-миллий истиқлол ғоялари drama бош қаҳрамони Хуррамбек монологлари материаллари асосида ўрганилади.
Учинчи боб - " ёзувчининг миллий қаҳрамон образини яратишдаги бадиий маҳорати."Ёзувчи Ш.нинг бир қатор ҳикоялари мисолида.Холмирзаев, мустақиллик руҳида ёзилган асарлар бадиийлигининг ўзига хослиги, қаҳрамонлар портретини тасвирлаш воситалари ва усуллари, миллий истиқлол ғояларини бадиий асар контекстига киритиш маҳорати, бадиий маҳорат, ижодий жасорат ва бошқалар каби масалалар. текширилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, тадқиқот давомида олинган асосий назарий натижалар келтирилган.

1-25 81 0

Ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг бадиий хусусиятлари

Обидахон Файзуллаева

Тадқиқот объектлари: Б.Бойқобилов, Рауф Парфи ва Фахриёр сонетлари.
Ишнинг мақсадн: ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг бадиий хусусиятлари, хусусан, унинг тарақкиёт тенденциялари ва спецификаси, композицион тузилиши, унда сюжет барқарорлашгани хамда бадиий-эстетик тафаккур такомилидаги ўрни масалаларини Б.Бойқобилов, Р.Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида илмий-назарий асослаш ва шоирларнинг маҳорат сирларини тахлил килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: ишда матн талқини, қиёсий-типологик, тавсифий тахлил методлардан фойдаланилди
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет мактабининг эстетик табиати, жанрнинг бадиий хусусиятлари тахдили ва тадқиқига багишланган махсус илмий тадқиқот амалга оширилмаган. Диссертацияда худди мана шу мураккаб масала илк бор монографии планда тадқиқ этилмокда. Ишнинг янгилиги мазкур жанрнинг тараккиёт тадрижини ўрганишда, бадииятининг назарий қонуниятлари асосида тадқиқ этишда, сонет бадииятини юзага келтирувчи бадиий тасвир воситаларининг жанр структурасидаги ўрни, унинг специфик характери конкрет мисоллар орқали далилланиб борилганда ва сонетнинг ҳозирги ўзбек шеъриятида тутган ўрнини муносиб даражада кўрсатиб беришда кўринади.
Амалий аҳамияти: Тадкикот хулосалари XX аср иккинчи ярми ва ҳозирги боскич ўзбек шеъриятининг ўзига хос тенденцияларини тасавввур этиш, ушбу жараёнда сонет жанрининг ўрнини ва нуфузини белгилаш ва унинг бошқа жанрлар билан алоқаси ва ўзаро таъсири имкониятларини англаш, бу борада, Б.Бойкобилов, Р.Парфи, Фахриёр сонетларини тадқиқ этишда назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: тадқиқот натижалари юзасидан республика миқёсидаги илмий конференцияларда маърузалар қилинган ва Ўзбекистонда 11 та, хорижда 1 та мақола чоп этилган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: ўзбек адабиёти, адабиёт назарияси.

1-25 60 0

Ҳамза шеъриятининг манбалари, матний тадқиқи

Шермуҳаммад Амонов

Тадқиқот объектлари: Ҳамзанинг ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейида сақланаётган архиви, шоир асарларининг ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик института фондида ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Қўқон Адабиёт музейида сақланаётган қўлёзмалари.
Ишнинг мақсади: “Девони Нихоний” қўлёзмаси ва “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” тўплами киёсий-матний тадқикини амалга ошириш ҳамда Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик муаммоларини ҳал қилиш.
Тадқиқот метод и: Тарихий-қиёсий метод.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
- Ҳамза шеъриятининг манбалари ва матний тадкиқи муаммоси илк бор алохида тадкиқот объекти сифатида ўрганилди;
- Шоир ижодий меросига оид тадқикотлар таҳлили асосида Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик тамойиллари аниқланди;
- “Девони Ниҳоний”даги шеърларнинг матний тадқики асосида шоир лирик асарларининг аслиятга мувофик матни тикланди;
- “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” мажмуасига кирган ижтимоий-сиёсий мавзудаги шеърлар аслият ва нашр нусхаларининг киёсий тахдили натижасида улардаги матний тафовутлар аниқланиб, назарий умумлашмалар чиқарилди.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижаларидан олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, хусусан, филология факультетларида “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти”, “Ўзбек адабиёти” фанларидан даре машғулотлари ўтишда, “Матншунослик”, “Адабий манбашунослик ва матншунослик тарихи”, “Ўзбек ёзма матнининг тараққиёт боскичлари” сингари фанлар бўйича бакалавриат ва магистратура боскичлари учун ўкув қўлланмалари, услубий кўрсатмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари бўйича илмий маърузалар килинган ва 10 та илмий макола чоп этилган.
Қўлланиш(фойдаланиш) соҳаси: Адабиётшунослик, адабий манбашунослик ва матншунослик.

1-52 86 0

Қудрат ҳикматнинг бадиий маҳорати

Дилором Тўраева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида болалар адабиёти тараққиёт тамойиллари ўрганилиши миллатнинг эртанги куни ва келажагини белгилаши нуқтаи назаридан ўзига хос ахамият касб этади. Чунки болалар адабиёти, аввало, ёш авлод маънавий камолотини таъминлаши нуқтаи назаридан улкан бадиий-эстетик ва маърифий-тарбиявий мавкеъ касб этиши унинг жамият тарақкиётида тутган ўзига хос ўрнини хам белгилашга хизмат килади. Зеро, болалар адабиётининг ривожланишига яратилган замин, маънавиятнинг юксалишига қаратилган эътибор сифатида жамият ривожланишидаги мухим омиллардан биридир.
Жаҳон болалар адабиётида турли миллат болалар адабиётининг дастлабки параметрлари, шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, унинг журналистика, китоб нашри билан боғлиқлиги, болалар ёзувчилари ижоди умумий контекстда муайян даражада тадкик этилган. Болалар адабиёти намояндаларининг болалар адабиётини ривожлантиришда тутган ўрни, ижодининг халк огзаки ижоди ҳамда жахон адабиёти билан боғлиқлик даражаси, мавзу кўлами ва бадиий талқиндаги ўзига хосликларини монографик тарзда тадқиқ этиш, муайян ижодкор мисолида шу давр болалар адабиёти ҳакидаги тадкикот натижаси адабиётшуносликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Истиқлол шарофати билан халқимизнинг умрбоқий миллий, маданий, адабий қадриятлари тикланишига катта имкониятлар яратилди. Миллий қадриятларимизга муносабат ҳам тубдан ўзгарди. Аввало, мамлакатимиз эртанги кунининг яратувчилари бўлган ёш авлод дунёқараши том маънода янгиланаётган экан, бу жиҳат бадиий адабиётда тўлалигича акс этмоғи ҳам табиийдир. Шу боисдан: .Болалар адабиёти ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган бадиий, маърифий адабиётларнинг янги авлодини яратишга бевосита хизмат қилади... унинг аҳамияти ушбу хусусиятлар билан ўлчанади”1. Бу борада болалар адабиётимизнинг XX асрда яратилган баркамол намуналари бугунги кундаги ёш авлод таълим-тарбиясида ўзига хос бадиий-эстетик ва маърифий-тарбиявий аҳамият касб этади. Шунингдек, бугунги болалар адабиётимиз ривожи XX аср 50-60-йиллари болалар адабиётининг қай даражада ўзлаштирилишига бевосита боғлик бўлиб, ўз навбатида махсус назарий тадқиқотларни хам тақозо қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонлари, 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон “Баркамол авлод йили” давлат дастури ҳақида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-1271-сон “Китоб махсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари, 2017 йил 12 январдаги ПҚ-1271-сон “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги” Фармойиши хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Қудрат Ҳикмат шеъриятининг таснифини тузиш, поэтик маҳорати, халқ оғзаки ижоди билан боғлиқлик даражасини асослаш, ўзбек болалар адабиёти тараққиёти ва асарларининг бадиий-эстетик хамда маърифий-тарбиявий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижодкор асарларининг мавзу кўлами, ёш китобхон маънавий камолотида лирик шеърларнинг бадиий-эстетик ва эртак-достонларнинг маърифий-тарбиявий хусусиятлари очиб берилган;
шоир ижодидаги шакл ва мазмун уйғунлиги, сатрлари қисқа ҳижоли шеърларнинг ўзбек болалар адабиёти тараққиётида янги босқичдаги шеърий шакл сифатида яратилиши аникланган;
Қ.Ҳикмат ижодидаги адабий анъана ва бадиий махорат муаммоси халқ оғзаки ижоди ва устоз-шоирлардан ижодий ўзлаштириш, халқ эртак, достон ва масаллари сюжети асосида кайта яратган адабий эртак ва достонларида намоён бўлиши асосланган;
жахон болалар адабиёти намуналаридан таржималарнинг шоир бадиий маҳорати шаклланишидаги мавқеи исботланган;
пейзаж лирикасида табиат ходисалари бадиий образ даражасига олиб чикилишида фольклорнинг турли жанрлари таъсири очиб берилган.
Умумий хулосалар
1. XX асрнинг 20-йилларида туғилган авлод вакилларининг характер-ларида ўша даврнинг қийинчиликларини бошидан кечирганликлари яққол намоён бўлади. Қудрат Ҳикмат ҳам ўша давр, жамият фуқароси сифатида етимлик, иқтисодий етишмовчиликларни бошидан кечиргани унинг ижодига таъсир ўтказмай қолмаган. Шу жиҳатдан Караганда, шоир ижодида ҳақгўйлик, самимийлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, билимга меҳр, яхшиликни улуғлаш каби хусусиятлар устувор бўлган. У ўз феъл-атворидан келиб чиқиб, шеърларида меҳнаткаш, одобли, аълочи болакайларни мактаса, дангаса, чақимчи, “иккичи” болаларга қарши “уруш очади”.
2. Қ.Ҳикматнинг Ислом шоир Назар ўғли таъсирида халк оғзаки ижодига бўлган қизиқишининг ортиши, ўз устида тинимсиз ишлаши, ижодий лабораторияси шаклланишига “пойдевор” бўлди. Унинг изланишлари натижасида эртаклар, достонлар яратилган. Фольклорнинг макол, топишмоқ, ўйин-қўшик каби жанрларини турли кўринишларда қўллаш воситасида шеър бадииятини таъминлаш, унинг таъсирчанлигини ошириш, маърифий-тарбиявий аҳамиятини кучайтиришга эришилган.
3. Шоир рус болалар адабиёти намояндалари С.Маршак, С.Михалков, Ю.Коринец ва арман болалар шоири Г.Борянлардан шеърнинг асосий сюжетига ўтишдан аввал китобхонни шу мавзудаги дастлабки ахборот билан таништириб, асар структурасини китобхонга мослаб яратиш усулини ўзлаштирган.
4. Устоз шоирлар Ғафур Ғулом ўйин-кўшиқлари, топишмок-шеърлари, Қуддус Муҳаммадий пейзаж лирикасидан илҳомланиб, уларнинг ижодидан ўрганиш, таъсирланиш ва анъаналарини ўзлаштирган ҳолда давом эттириш алоҳида ўрин тутган.
5. Қ.Ҳикмат болалар адабиётининг жонкуяр вакили сифатида унинг маърифийлик хусусиятига алоҳида эътибор каратади. Унинг ижодида ёш китобхоннинг етук инсон бўлиб улгайишига ёрдам берадиган, уни илм-маърифатга, тарбиявийликка ундайдиган асарлар муносиб ўрин тутади. Шоир ёш боланинг онгига, тафаккурига мое бўлган шундай воқеа-ҳодисаларни тасвирлайдики, ёш китобхон ўзини нафакат бу вокеалар иштирокчиси сифатида кўради, балки улардан ўзига керакли хулосани хам ч и кара олади.
6. Шоир шеърларида кувнок, енгил хажв билан сугорилган мисралар оркали кичкинтойлар дунёси махорат билан тасвирланади. Ёш бола табиатидаги бироз кувлик, шўхлик, қизғанчиқлик, энг асосийси, яккол намоён бўладиган соддалик ва бегуборлик улар характерининг ўзига хосликлари сифатида ишонарли, табиий очиб берилади. Қудрат Ҳикмат ҳажвий асарларни яратишда болалардаги нуксонлар, камчиликларни гох очикдан-очиқ тасвирласа, гоҳида яширин, яъни бирор вокеа мисолида қандайдир камчиликка ишора килиб фош этади.
7. Қ.Ҳикмат асарларининг образлар тизими турлича: боғча ва мактаб ёшидаги болалар, меҳрибон она, ватанпарвар, фидойи инсон. Шоир шеър-ларининг каҳрамонлари ёш жиҳатидан турли-туман, унинг шеърларида боғча ёшидаги болалардан бошлаб ўсмирларгача бўлган тоифа камраб олинган ва ёш хусусиятларидан келиб чикиб, ҳар бирининг ўзига хос табиати моҳирона, ишонарли ва табиий яратилган. Асосийси шоир уларнинг қай бирини тасвирласа, ўша образда яшайди ва шу сабабли уларнинг характерини тўлалигича тасвирлайди.
8. Пейзаж лирикасига бағишланган тасвирлар турли бадиий санъатлар билан бойитилганлиги натижасида асарнинг мукаммаллиги, таъсирчанлиги, бадиийлиги янада кучаяди. Шоир ижодида табиат манзараси тасвири табиат-ни асраш мотиви билан чамбарчас боғлиқ. Табиат манзарасининг ёрқин ранглардаги тасвирини ўқиган китобхон кўз ўнгида фотограф суратга олгандек табиатнинг мафтункор, гўзал ва сержило картинаси намоён бўлади. Бундай гўзалликдан баҳраманд бўлган ёш китобхон қалбида табиатга бўлган меҳр-муҳаббат уйғониб, уни асраб-авайлаш, кадрига етиш каби туйғулар шаклланадики, бу ўз навбатида болалар адабиётининг асосий вазифасидир.

1-77 78 0

Қорақалпоқ романларида бадиий нутқ поэтикаси

Зияда Бекбергенова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида роман поэтикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг миллий бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрнини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Зеро, миллий менталитетни белгиловчи анъанавий қадриятлар, халқнинг бадиий сўз санъатида, хусусан, ёзма адабиётда ўз аксини топади. Асар тилида акс этган жозибадорлик эса унинг мазмуни ва бадиияти даражасини таъминлайди. Ёзувчи ҳаёт ҳақиқатини тасвирлашда образ яратиб, қаҳрамоннинг хулқ-атвори ва характерига хос турфа жиҳатларни ёритар экан, поэтик нутқнинг нафис воситаларисиз ўз бадиий нияти ва ғоясини таъсирчан тарзда етказишдек жиддий ютуққа эриша олмайди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин адабиётнинг жамият тараққиётидаги ўрни, айниқса, бадиий сўзнинг ёш авлод маънавий-ахлоқий, интеллектуал тарбиясидаги ролига алоҳида эътибор берила бошланди. Натижада миллий маданиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланган бадиий адабиётнинг миллат онги ва тафаккурини янгилашда муҳим аҳамият касб этувчи манба эканлиги ҳақидаги ҳақиқат барқарорлашди. Бинобарин, «ҳозирги пайтда ҳаммамизнинг олдимизда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турганлиги»1 ҳам бадиий адабиётнинг ғоят муҳим ижтимоий вазифа бажарувчи қадриятлар тизими эканлигини кўрсатади.
Миллий адабиёт намуналарини дунё адабиётшунослигининг энг янги илмий-назарий концепциялари асосида ўрганиш, шу жумладан, қорақалпоқ романларидаги бадиий нутқ типларини тадқиқ этиш поэтик матн композицияси ва услубий хусусиятлари ҳақида янги хулосалар чиқариш имконини беради. Адабий асар таркибидаги мавзу, гоя, сюжет, композиция, конфликт сингари муҳим компонентлар бадиий нутқ орқали намоён бўлади ва ёзувчининг ўз олдига қўйган ижодий ниятини юзага чиқаришда бош омил ҳисобланади. Шу маънода, адабий асар бадииятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган бадиий нутқ поэтикасини жаҳон адабиётшунослигининг энг янги илмий концепциялари асосида тадқиқ этиш адабий матн бадииятини ўрганишнинг истиқболли йўналишларидан бири саналади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ^4958-сон «Олий ўқув юртларидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, шунингдек, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-2020 йилларга мўлжалланган номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш, тарғибот қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади 1980-2010-йилларда яратилган қорақалпоқ романларидаги бадиий нутқ поэтикасининг назарий асослари, бадиий -эстетик моҳияти ва асар композицион қурилишидаги стилистик функцияларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
қорақалпоқ адабиётшунослигида 1980-2010-йилларда яратилган
романлар таркибидаги поэтик нутқнинг диалог, монолог, муаллиф нутқи, икки овозли нутқ типлари ва шакллари аниқланиб, уларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари очиб берилган;
бадиий нутқни ҳосил қилувчи лингвопоэтик компонентларнинг қорақалпоқ роман лари бадииятида тутган ўрни аниқланган;
диалогик ва монологик нутқ шаклларининг қорақалпоқ романлари композициясидаги муҳим компонентлардан бири сифатидаги моҳияти ойдин лаштири лган;
романда илгари сурилган долзарб гоя ва персонажлар тизимининг руҳий-шуурий ҳолатини ифодалашнинг асосий воситаси ички ва ташқи монолог эканлиги исботланган;
муаллиф нутқининг бадиий асар сюжети ва композициясини шакллантиришдаги ўрни ҳамда вазифалари кўрсатиб берилган;
муаллиф ва персонаж нутқининг ўзаро синтезидан ташкил топган икки овозли нутқнинг ўзига хос хусусиятлари ва поэтик вазифалари далилланган.
Хулоса
1. Бадиий асар табиати жуда мураккаб ҳодиса бўлиб, унда тил материаллари билан биргаликда бадиий нутқ эгасининг нуқтаи назари ва асар ғояси уйғун ҳолда тажассум топади. Диссертацияда 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларида бадиий нутқ поэтикасини ўрганишда масаланинг ушбу жиҳатлари эътиборга олинди.
2. Адабий асар тили оддий тасвирлаш воситаси бўлиб қолмасдан, бадиий-эстетик, коммуникатив вазифа бажарувчи омил ҳамдир. Қорақалпоқ романлари таркибида истифода этилган бадиий нутқ асосларини ҳар томонлама ўрганиш ёзувчиларнинг тил материалидан фойдаланиш маҳоратини аниқлаш ва шу аснода адибнинг индивидуал услуби ҳусусиятларини белгилашга имконият беради.
3. Бадиий асар тилини лингвистик ва адабиётшунослик нуқтаи назаридан ўрганувчи олимлар асар компонентларини ўзаро боғловчи восита мавжуд, деган хулосага келишган. Ушбу восита - муаллиф нутқи, қаҳрамон нутқи (диалог ва монолог) ва икки овозли нутқ (баённинг икки йўналишлилиги) шаклларини ўз ичига қамраб олади. Тадқиқот ишида асосий эътибор таниқли ёзувчилар Т.Қайипбергеновнинг «Кўз қорачиғи», К.Мамбетовнинг «Тўзғитилган эл», «Виждон», «Туркистон», Ш.Сейтовнинг «Чироқчилар», «Халқобод» роман-тетралогияси, У.Абдираҳмановнинг «Бўсаға», К.Раҳмановнинг «Оқибат», К.Алламбергеновнинг «Дарё тортилган йиллар», А.Абдиевнинг «Субҳидам арафасида», Қ.Матмуратовнинг «Тебранмас», М.Низановнинг «Душман» романлари таркибида ушбу нутқ типларининг тутган ўрни ва бадиий-эстетик вазифаси атрофлича тадқиқ этишга қаратилди.
4. Диссертацияда бадиий асар композициясида диалог ва диалог компонентлари: муаллиф ремаркаси ва қаҳрамон репликаси, нутқий характеристика масалалари қорақалпоқ романлари контекстида илк дафъа тадқиқ этилди. Диалоглар асар экспозициясида қўлланилиб, кейинги сюжет воқеаларини келтириб чиқариш омили ва мотивировка вазифасини бажаради. Қаҳрамонлар характерини намоён қилишда муайян роль ўйнаши билан баробар диалоглар асар конфликтини кескинлаштириш ва сюжет такомилини таъминлаш функциясини ҳам бажаради. Диалогларнинг бадиий-эстетик вазифасини қорақалпоқ романлари контекстида қиёсий-типологик усулда таҳлил этиш ёзувчи индивидуал услубини аниқлашда муҳим роль ўйнайди.
5. Тадқиқотда қорақалпоқ романлари таркибидаги монологик нутқ шаклининг тутган ўрни ва бадиий вазифаси масаласини ўрганишда ушбу нутқ типи: 1. Ички монолог: а) ботиний монолог; б) кундалик қайдлар. 2. Ташқи монолог: а) қаратма монолог; б) эпистоляр нутқ шаклларига таснифланди. Ички ва ташқи (қаратма) монологнинг қаҳрамон характери ва руҳий оламини бадиий тадқиқ қилишнинг асосий усули сифатида сюжетни ривожлантириш ва қаҳрамон психологиясини кашф этишдаги бадиий-эстетик вазифасига дойр илмий-назарий фикрлар қорақалпоқ романлари матнидан олинган мисоллар ёрдамида қорақалпоқ адабиётшунослигида биринчи марта таҳлил эти л ди.
6. Муаллиф ва персонаж нутқидан иборат XX асрнинг 50-60-йилларидаги насрий асарлардан фарқли ўлароқ, сўнгги йиллар қорақалпоқ романларида муаллиф ва қаҳрамоннинг субъектив қарашлари асар контекстида муштарак тарзда берилади. 1980-2010-йиллардаги қорақалпоқ романларига хос бўлган ушбу ҳодисанинг вужудга келишида бадиий психологизм асосий эстетик фактор сифатида хизмат қилади. Ҳаёт ҳақиқати ифодасининг мазкур тамойилида қаҳрамон характерининг ҳаққоний ва тўла очилишига эришилади. Ушбу бадиий-стилистик усул муаллиф концепциясининг юзага чиқишини ва адабий асар бадиий-эстетик савиясининг янада юксалишини таъминлашга хизмат қилади.
7. Тадқиқотда роман композициясини яратишда Т.Қайипбергенов, Ш.Сейтов, К.Мамбетов, У.Абдирахманов, К.Алламбергенов каби адибларнинг муаллиф нутқи таркибига киргизилган адабий асар номи, воқеалар тартиби, эпиграф, экспозиция, пролог ва эпилог, лирик чекиниш сингари компонентлардан фойдаланиш маҳорати илк бор махсус ўрганилиб, тегишли хулосаларга келинди. Воқеаларни III шахе томонидан объектив 7. Тадқиқотда роман композициясини яратишда Т.Қайипбергенов, Ш.Сейтов, К.Мамбетов, У.Абдирахманов, К.Алламбергенов каби адибларнинг муаллиф нутқи таркибига киргизилган адабий асар номи, воқеалар тартиби, эпиграф, экспозиция, пролог ва эпилог, лирик чекиниш сингари компонентлардан фойдаланиш маҳорати илк бор махсус ўрганилиб, тегишли хулосаларга келинди. Воқеаларни III шахе томонидан объектив 10. Икки овозли нутқда баён этилаётган воқеа ва ҳодисаларнинг объектив инъикос топиши кенг қамровли роман жанри қаҳрамонлари хулқ-атвори ва руҳий тўлғанишларининг бор бўйи билан ишончли тасвирланишига асос яратади, бунда баён этувчи шахе (муаллиф ёки ҳикоячи в.ҳ.) қаҳрамон маънавий дунёсига тўғридан-тўғри кириб бормасдан, бошқанинг фикрига таяниб иш тутади, яъни муаллиф ва қаҳрамон ўй-фикри билан ички дунёси бирикиб, баёнда икки йўналишли ифода ҳосил бўлади. Бундай баён этиш усули қаҳрамон қалб диалектикаси билан баён этувчи шахе қарашлари уйғунлашувида кўринади ва баённинг реал ва табиий, эмоционал ва таъсирчан чиқиши таъминланади. Шу сабабдан ҳам китобхон асар қаҳрамони руҳияти, ўй-фикри ва кўнгил кечинмаларини кузатиш имкониятига эта бўлади.
11. Насрий асарда муаллиф ёки қаҳрамоннинг бевосита нутқига нисбатан, икки овозли нутқда баён этилаётган воқеа ва ҳодисалар, қаҳрамонлар маънавий олами объектив инъикос топади. Бунинг асосий сабаби, муаллиф ва персонаж сўзи ягона ўй-фикр, бирдек қарашга асосланса, икки овозли нуткда муаллиф ва қаҳрамон ўй-фикри билан ички дунёси бирикиб, икки йўналишли бадиий ифода ҳосил бўлиб, бундай баён этиш усули қаҳрамон қалб диалектикаси билан баён этувчи шахе тушунчаси уйғунлашувида кўринади. Шу сабабдан ҳам, баён этувчи шахе қаҳрамон маънавий дунёсига тўғридан-тўғри кириб бормасдан, бошқанинг фикрига суяниб иш тутади. Албатта, бу усул турмуш воқеаларини баён этишнинг реал ва табиий, эмоционал ва таъсирчан чиқишини таъминлайди.
12. 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларида бадиий нутқ типларини қиёсий-типологик, бадиий-эстетик таҳлил методлари асосида тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, ёзувчиларнинг насрий асар яратишида услубий жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади. Жумладан, Т.Қайипбергенов, К.Мамбетов, Ш.Сейтовлар бадиий нутқ типларининг турли шаклларини кенг қўллашган. К.Раҳманов, Қ.Матмуратов, У.Абдираҳмановлар драматург-ёзувчи бўлганлиги боис, диалогик ва монологик нутқ шаклларини маҳорат билан ишлатишган. К.Алламбергенов, М.Низанов, А.Абдиевлар эса роман яратишда муаллиф нутқи ва диалогик нутқ шаклларига кўпроқ ўрин ажратишган. Адибларнинг насрий асар матнида бадиий нутқ типларидан турли йўсинда фойдаланиши 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларининг бадиий салоҳиятини оширишга хизмат қилган.
13. Қорақалпоқ адибларининг ижодий изланишлари самараси 1980-2010-йилларда миллий роман жанрининг тараққиётига хизмат қилиб, сюжет, композиция, образлар тизими, воқеалар ривожи ва бадиий нутқ сингари адабий асарнинг шаклий-мазмуний ва ғоявий-эстетик хусусиятларида яққол кўзга ташланади.


 

1-23 385 0

Қорақалпоғистон мусиқа маданияти тарихи(1925-1950 гг.)

Пахратдин Палуаниязов

Диссертация иши кириш кисми, икки бои, хулоса ва фойдаланган адабиётлар руйхатидан иборат.
Кириш кисмида тадкикртнинг долзарблиги таъкидланиб муаммонинг ишланиш даражасига муносабат билдирилган хамда ишнинг мак,сад ва вазифаси, унинг методологик ва назарий асослари белгиланган. Шунингдек, адабий ва архив манбалари тахлил килиниб, ишнинг илмий ва амалий киймати курсатилиб берилгаи.
«1925-1941 йиллардаги Крракалпогистоннииг мусика маданияти» деб номлаигаи бириичи бобда мусика саиъатининг асосий жараёнлари очиб берилган. К.оракалпок мусикий хаётида ер-сув, коллективлаштириш, индустриалаштириш, "Хужум" харакати даврлари асосий тематика сифатида гавдаланди.
Мозкур бопта "Тонг нури" театр труппасининг мусикий репертуари, давлат театрининг 1927-1941 йиллардаги фаолияти тахлил килинади. Диссертацияда 1936 йил апрелда Москвада коракалпок. мелодияларининг грампластинкага ёзиб олинишининг тарихий ахамиятини алохида кайд этилади. 30-йилларда катагонликка учраган С. Мажитов, К. Авезов каби маданиет даргаларининг фаолияти хам таъкидлаб утилган.
Иккинчи боб "1941-1950 йиллар Крракалпок мусика маданияти" да мусикий хаётиииг ун йиллик даври еритиб берилган. Хдрбий давр атмосфераси, давр колорита яратилган мусикий асарлар мисолида тахлил килинган. Г. И. Компонеец, А.Кондорштилов, В.Шафранииков, Ж.Шамуратов ва бошкаларнинг ижодий портретлари тикланган.
Диссертация сунгида тадкикртдан келиб чикадиган якунлар ва хулосалар баён килинган. 1925-1950 йиллар К,оракалпогистои халкдари мусикий маданияти тарихини ва тарихий тажрибасини урганишдан келиб чикиб, амалий ахамиятга эга тавсиялар баён килинган.

643-644 131 0

Қамчибек кенжанинг “балиқ ови” ҳикоясининг ғоявий хусусияти

Farzona Masaidova, K Turdiev

Қамчибек Кенжанинг “Балиқ ови” ҳикояси ўзбек адабиётидаги энг яхши ҳикоялар юзталигига киритилган. Мазкур ҳикоя инсоннинг ўз фарзандлари соғлиги учун нақадар масъул эканлиги ҳақида. Ёш авлод саломатлиги эса ҳар доим долзарб бўлиб қолади.

5-6 81 0

Қазiргi Қазақ-Қарақалпақ лирикасының даму үдерiстерi

Ұлбосын Абдигалиева, Ширин Смамутова
Мақалада лириканың өзіне тән ерекшеліктері, қазіргі қазақ-қарақалпақ лирикасының даму үдерістері сөз болады. ХΙХ ғасырда Абай, Әжінияздан бастау алған қазақ-
қарақалпақ лирикасының қазіргі таңдағы өзіндік сипаты мен бағытына тоқталады
17-22 125 0

Эффективное обучение языкам в условиях цифровизации образования. Инновации и трансформации

Nigora Babaxojayeva

В статье рассматриваются вопросы интеграции цифрового обучения в процесс преподавания русского языка. Выделены преимущества цифрового подхода к процессу обучения и подготовки специалистов. Проведен анализ актуальной нормативной базы. Предложена методика рационального использования ресурсов образовательного учреждения в рамках цифровизации образования. 

662-667 131 0

Эстетическое воспитание какважный фактор духовного развития учащихся

Исмат Тугалов

В статье рассматривается эстетическая составляющая воспитания в ее основном смысле для формирования духовной культуры человека.

145-152 108 0

Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи

Orzigul Xamroyeva

Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона (илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди. Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия илмининг назарий асосларига бағишланган  рисолалар яратилди. Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий (XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган.