Barcha maqolalar
“Yog‘och muzey” - juma masjidini saqlash va ta’mirlash davr talabidir
Ushbu maqolada YUNESKOning merosiy shaharlar ro‘yxatiga kiritilgan Xiva shahridagi “Ichan
Qal’a” muzey qo‘riqxonasida joylashgan Juma Masjidi me’moriy yodgorligining texnik holatini aniqlash bo‘yicha olib
borilgan monitoring kuzatuv natijalari yoritilgan.
Юнеско фаолиятида диний бағрикенглик тамойиллари
Тадқиқот объектлари: ЮНЕСКО фаолиятида диний бағрикенглик тамойиллари.
Ишнинг мақсади: ЮНЕСКО фаолияти ва Узбекистан ЮНЕСКО ҳамкорлиги мисолида дунёда баркарорлик, миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлашда диний бағрикенглик тамойиллари аҳамиятини аниклаш.
Тадқиқот методлари: киёсий-таҳлилий, даврий муаммолик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: бағрикенглик тушунчасининг мазмун-моҳияти, тамойиллари ва намоён бўлиш хусусиятлари тарихий-киёсий нуқтаи назардан бирламчи манбалар, расмий ҳужжатлар асосида илмий тахдил килинди. ЮНЕСКО ва Узбекистан ҳамкорлиги мисолида давлат ташқи ва ички сиёсатида диний бағрикенглик тамойилларини қўллаш самарадорлигини ошириш имкониятлари очиб берилди. Узбекистан ва Францияда дин соҳасидаги ислоҳотларнинг ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари аникланди. Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик борасида Узбекистан тажрибасининг жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий эътироф этилиши тасдикланди.
Амалий аҳамияти: диссертацияда қайд этилган фикр-мулоҳазалар диний омилнинг моҳияти, ижтимоий роли ва вазифалари, унинг давлат ташқи ва ички сиёсатига таъсири хамда ҳозирги кунда бағрикенглик тамойилларининг аҳамияти ҳакидаги илмий-назарий билимларни янада чуқурлаштиради. Тадқикот натижалари Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашуви жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлашда ҳамда жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришда фойдали манба бўлиб хизмат килиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот мавзуси бўйича 5 та илмий мақолалар чоп этилди, 3 та илмий анжуманларда маърузалар қилинди (1 та маърузанинг тезислари нашр этилган).
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижаларидан турли конфессия уюшмалари билан ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар фаолиятида, тарбиявий ишларда, олий ўкув юртларида “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Маданиятшунослик”, “Халқаро ташкилотлар”, “Ўзбекистон тарихи” ва бошка курсларни ўкитишда фойдаланиш мумкин.
Ўлим ва барҳаётлик тўғрисида илмий ва диний ғояларнинг фалсафий таҳлили
Тадқиқот объекта: ўлим ва барҳаётликни инсоннинг табиий ва ижтимоий ҳолати эканлиги.
Ишнинг мақсади: ўлим ва барҳаётликнинг моҳияти, намоён бўлиш хусусиятлари тўғрисидаги илмий ва диний ғояларни ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот методлари: илмий билишнинг объективлик, тарихийлик ва мантикийлик тамойилларига ҳамда анализ ва синтез, умумлаштириш, аналогия, диалектика каби методларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлнги: диссертацияда: а) “танатология”, “ўлим” ва “барҳаётлик” тушунчаларининг моҳияти, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари асосланган; б) ўлим ва бархаётлик тўғрисидаги қарашлар эволюцияси таснифланган; в) ўлим ва барҳаётликнинг диний таълимотлардаги инъикоси тадқиқ этилган; г) инсоннинг маънавий-руҳий фаолиятида ўлим ва барҳаётликка бўлган муносабатлар муносабатлар таҳлил қилинган; д) Ўзбекистонда ўлим ва бархаётликнинг шахс маънавий-ахлоқий камолотидаги аҳамияти асосланган. Танатос яъни ўлим организм ҳаёт фаолиятининг мукаррар тўхташидан далолат эканлиги, суицид ўлим ҳар бир инсон учун фожеа эканлиги, шу боис инсон умрнинг энг олий неъмат эканлигини доимо тушиниш лозимлиги очиб берилган.
Амалий аҳамияти: диссертациядаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан ўрта махсус ва олий таълим тизимида таълим олувчи ёшларда ҳаёт маъносини тушуниш, умр мазмунини бойитиш билан боғлиқ амалий этикани такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. Диссертациянинг илмий хулосаларидан танатология, ўлим, барҳаётлик муаммолари бўйича изланишлар олиб бораётган ёш мутахассислар дастлабки илмий тадқиқот маҳсули сифатида фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Диссертациянинг асосий мазмуни ЎзМУ Фалсафа факультетида “Фаннинг фалсафий масалалари”, Узбекистан давлат жисмоний тарбия институтида “Фалсафа” ва “Этика” фанлари бўйича олиб борилган амалий машғулотларда, шунингдек, тадқикот ишидан олинган хулосалар муаллифнинг республика ва халқаро миқёсда ўтказилган конференцияларидаги маърузаларида ўз ифодасини топди.
Қўлланиш сохаси: диссертация натижаларидан тафалогия, тафагенез, нейрология, патаногенез каби фанларнинг фалсафий масалаларини ўрганишда, “Ижтимоий фалсафа” фанида шунингдек, мавзуга оид илмий тадқиқотларда фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистонда христиан конфессиялари фаолияти ва уларнинг диний бағрикенглик анъаналари шаклланишида тутган ўрни
Тадқиқот объектлари: Ўзбекистонда фаолият юритаётган христиан конфессияларнинг фаолияти тадқиқот объекта қилиб олинди.
Ишнинг мақсади: Диссертациянинг мақсади - Ўзбекистонда шаклланган диний бағрикенглик анъаналари, республикада фаолият кўрсатаётган христиан диний ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг толерантликни мустаҳкамлашдаги ўрнини илмий жиҳатдан тадқик этишдан иборат.
Тадқиқот методлари: тарихий, киёсий-таҳлилий ва мантиқий тахдил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диссертацияда христиан конфессиялари тарихи, уларнинг Марказий Осиё ҳудудларига тарқалиши ҳамда баъзи конфессиялар таълимотининг назарий манбалари комплекс тадқик қилинган; бугунги кунда Ўзбекистондаги христиан конфессиялари фаолияти ва уларнинг диний бағрикенглик шаклланишидаги тутган ўрни кўриб чиқилган; турли миссионерликка мансуб оқимлар фаолияти тахдил қилинган; айрим оқимларнинг жамият тинч тараккиётига тахдиди даражаси очиб берилган, уларнинг бу борадаги хатти-харакатларининг олдини олиш йўллари ва услублари кўрсатиб ўтилган.
Амалий ахамияти: диссертациянинг илмий-назарий хулосаларидан диншунослик, жахон динлари тарихи, яхудийлик ва христианлик динлари манбалари, миссионерликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар билан боғлиқ фанларни ўқитишда кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижалари мавзуга оид республика миқёсидаги илмий анжуманларда ёритилди, илмий журналларда 5та илмий мақола чоп этилди, «Жахон динлари тарихи», «Яхудийлик ва христианлик динлари манбалари» махсус курси яратилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: диншунослик, христиан конфессиялари тарихи, Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга доир тадкикотларда ва маънавий-маърифий ишларда. Шунингдек, диссертация материалларини олий таълим муассасалари ўкув дастурларига ҳам киритиш мумкин.
Туркистондаги рус маънавий-маданий муассасалар (XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида)
Таянч (энг мухим) сўзлар: Россия империяси, мустамлакачилик сиёсати, Туркистон генерал-губернатори, уезд, театр, янги шаҳар, мусиқа жамиятлари, кўчириш сиёсати, шаҳар Думаси, илмий жамиятлар, тўгараклар, труппа.
Тадқиқот объекти: Туркистондаги рус маънавий-маданий муассасаларининг ташкил топиши, фаолияти ва унинг XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида махалий ахоли маънавий-маданий ҳаётига таъсири.
Ишнинг мақсади: Туркистондаги мустамлакачилик шароитида сиёсати рус маънавий-маданий муассасаларининг шаклланиши ва фаолияти тадкик этишдан иборат.
Тадқиқот методи: тарихийлик ва холислик тамойиллари, тарихий қиёсий тахлил ва даврий-муаммовий усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадкикотда илк бор Россия империяси мустамлакачилиги шароитида Туркистондаги илмий, мусиқий ва театр жамиятлари, диний-маданий муассасалар (черков, хайрия жамияти, кутубхона, музей, театрлар), рус олимлари, маърифатпарварларининг фаолияти, рус даврий матбуоти ва тошбосманинг ривожланиши комплекс тадкик этилди ва уларнинг ўлка шаҳарлари рус аҳолисининг маънавий хаётидаги роли ёритилди. Диссертацияда уларга нисбатан расмий маъмуриятнинг муносабати, унинг стратегик мақсадларига алохида эътибор каратилди.
Амалий аҳамияти: мазкур тадкиқот Туркистонда XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларидаги маданий муассасалар фаолиятини, маънавий хаётини, унга нисбатан расмий сиёсатни ўрганишда муҳим амалий аҳамият касб этади.
Татбик этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги : тадқиқотнинг асосий натижалари чоп этилган 11 та илмий мақола ва тезисларда ўз аксини топган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: диссертация натижаларидан Ўзбекистон тарихи, хусусан ўлка халкларининг маънавий-маданий ҳаётининг долзарб муаммоларининг ўрганиш бўйича махсус курслар учун услубий қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот материалларидан олий ўкув юртлари талабаларини ўқитишда, ўлка тарихи бўйича маърузалар ўқишда, шунингдек, амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланиш мумкин.
Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик ғояларининг ўрни ва аҳамияти
Барчамизга маълумки, ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик кучайиб бормоқда, миллатчилик, диний муросасизлик бош кўтармоқда. Бу иллатлар давлатларни емириб, жамиятни парчалаб, радикал гуруҳ ва оқимлар тегирмонига сув қўймоқда.
Организация Тюркских Государств: перспективы для Узбекистана
Исломда оила муносабатлари маданиятини ривожлантиришининг фалсафий таҳлили
Тадқиқот объекти: оилавий муносабатлар тизими, исломий ва миллий қадриятларга асосланган оиладаги муносабатлар маданияти, оилада баркамол авлодни тарбиялаш жараёни.
Ишнинг мақсади: ислом илоҳиёти ва амалиётида оилавий муносабатлар маданиятининг генезиси, эволюцияси ҳамда ҳозирги ҳолатини маънавиятни юксалтириш контекстида илмий-фалсафий тахдил этиш оркали оилавий муносабатлар тизимига дунёвий ва диний маданият элементларини сингдириш қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг усули: диссертацияда илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби методларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Оила института, оилавий муносабатлар маданияти дин фалсафаси нуктаи назаридан тахлил килинди, оиланинг жамият ва шахе маънавиятини юксалиштиришдаги роли ислом қадриятлари призмаси оркали илмий тадқиқ этилди. Глобаллашув даврининг оилавий муносабатлар тизимига кўрсатаётган таъсири, диний ақидапарастлик, «оммавий маданият» никоби остида кириб келаётган маънавий тахдидлар, ахлоксизлик рецидивлардан оила маънавиятини муҳофаза қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.
Амалий ахамияти: «Баркамол авлод Йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни, хусусан, соглом ва мустахкам оилани карор топтириш жараёнида, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда, исломий ва миллий қадриятларни уйгунлаштириш оркали оила маънавиятини юксалтиришда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларидан «Маданиятшунослик», «Маънавият асослари», «Оила маънавияти», «Ислом маънавияти» каби фанлар бўйича машғулотлар ўтказиш, ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда фойдаланилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: Ўзбекистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят ва шаҳар кенгашлари фаолиятида, таълим ва тарбия муассасаларида қўлланилади.
Ислом ҳуқуқшунослиги ва ҳанафий мазҳаби тараққиётида Ўрта Осиё фақиҳларининг ўрни
Тадқиқот объектлари: ислом хукукининг вужудга келиши, ривожланиши, манбалари, тармоқлари, ханафий мазхаби хамда унинг рнвожанишида ўрта Осиё фақиҳларининг хизматлари.
Ишиииг максади: ислом хукуки асослари ва фиқхий атамаларни илмий жихатдан ёритиш, Имоми Аъзам Абу ханифанинг шахси хамда шогирдлари хақида муфассал маълумот бериш, мовароуннахрлик фақихлар қолдирган илмий асарлар билан таништириш.
Тадқиқот усули: тарихий, қиёсий-хукукий, тизимли ва мантиқий тахлил методлари, Шарк халқлари маданий-хукукий меросини илмий тадқиқ этишда қўлланиладиган асосий тамойил ва услубларга таяниб иш олиб борилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: фиқҳ илмининг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари, асосий манбалари ва атамалари биринчи маротаба бирламчи манбалар ва қўлёзма асарлар асосида ўрганилди; суннийлик ва шиалик оқимлари мазхабларининг умумий ва ўзига хос жихатлари очиб берилди; Абу ханифанинг хаёти, устозлари ва замондошлари, фиқхий асарларн ва ханафийликнинг таркалиши тадқиқ этилиб, Бурхониддин Марғннонийнинг «ал-хидоя» асари, унннг хаёти ва ўзига хос услуби илк бор комплекс тарзда тадқиқ этилди; ўрта Осиё фақихлари илк маротаба жуғрофий принцип асосида Марв, Бухоро, Самарқард, Насаф, Фарғона, Хоразм, фақихларига тасниф қилиниб, ўрганилди; мавзуга дахлдор бир катор араб, форс ва турк тилларидаги манба ва адабиётлар ва кўпгина фикхий тушунчалар биринчи маротаба илмий муомалага киритилди;
Амалий ахамияти: Тадқикотдан келажакда фиқх илми бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқотларда хам илмий-оммабоп асарлар, ислом хукуки бўйича ўқиладиган маърузалар, ўқув-услубий қўлланма ва дастурлар тайёрлашда хам кенг кўламда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий қисмлари бўйича бир қанча халқаро анжуманларда маърузалар қилинган. Унинг асосий натижалари муаллифнинг «Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва ўрта Осиё фақиҳлари» монографиясида, «Марғиноний ва унинг издошлари» рисоласида, Тошкент ислом университета Исломшунослик илмий тадқиқот маркази Фундаментал тадқиқотлар «Усулул-фнкх» ва «Фикх илми ва унинг тараққиётида Мовароуннахр олимларининг тутган ўрни» гурухлари тадқиқотларида ва фиқх бўйича Олий ўқув юртларида муаллиф томонидан ўқиладиган маърузаларда ўз аксини топтан.
қулланиш сохаси: илмий тадкиқотлар, хукуқий амалиёт ва ўқув жараёни; диссертацияда ифодаланган илмий ғоялар ва хулосалардан ислом хуқуқи, қиёсий ҳуқуқшунослик, давлат ва хукук назарияси, ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи, хорижий мамлакатлар давлати ва ҳукуқи тарихи ва бошқа сохаларда олиб бориладиган илмий изланишларда фойдаланиш мумкин.
Ислом тарихидан: Миср
XXI асрда дунёнинг турли ҳудудларида “ислом омили’нинг давлатлар ички ва ташқи сиёсатидаги таъсир доираси ортиб бораётганлиги очиқ намоён бўлди. Бу таъсир “совуқ уруш”нинг якунланиши, икки қутбли тизимнинг йўқ бўлиши, жаҳонда бир қутбли ривожланиш жараёнининг бошланиши, турли давлатлар манфаатларининг бузилиши, янги мустақил давлатлар нинг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг умумжаҳон сиёсати ва иқтисодиётида фаол субъект сифатидаги иштироки натижасида рўй берган глобал геосиёсий ўзгаришлар билан узвий боғлиқдир. Исломнинг жамият ва сиёсатдаги ролининг глобаллашуви нафақат мусулмон давлатлари ва ҳудудлари, балки мусулмон бўлмаган, ғарб давлатларини ҳам қамраб олди.
Жаҳон динларида бағрикенглик ғояларининг уйғунлиги
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда халкаро, миллатлараро, конфессиялараро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни мустахкамлаш кўп жиҳатдан жамият ҳаётига бағрикенглик тамойилларининг самарали жорий этилишига бевосита боғлиқ. Зеро, сўнгги йилларда дунёда диний омил билан боғлиқ равишда турли йўналишлардаги жараёнлар авж олиб бормокда. Кўп ҳолларда мураккаб ва зиддиятли, баъзида эса қонли тўқнашувлар билан кечаётган бундай вокеа-ходисалар турли дин вакиллари ўртасида тоқат, хурмат, эътибор ва умуман ҳамкорлик руҳидаги алокаларни шакллантириш ва мустахкамлаш объектив тарихий зарурият эканлигини кўрсатмокда. Шу сабабдан хам «хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташки сиёсат» мамлакатимизда стратегик вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президента томонидан БМТ минбаридан Бош Ассамблеянинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциясини кабул килиш таклифи илгари сурилди. «Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини химоя килиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга каратилган».
Мустақиллик йилларида халқимизга хос бўлган кўп асрлик тарихга эга бағрикенглик анъаналари барқарор давом этмокда. Мамлакатимизда истиқомат киладиган турли миллат, элат ва дин вакилларига ўз маданияти ва тилини ривожлантириш, динига эмин-эркин эътиқод қилиш учун яратилган барча зарур ижтимоий-маданий, сиёсий-ҳуқуқий шароитлар, динлараро мулоқот ва ҳамжиҳатликни таъминлашга каратилган республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган илмий-амалий анжуманлар Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилмокда. Виждон эркинлиги конституциявий тамойилини амалга жорий этиш йўлида яратилган зарур ташкилий ва ҳуқуқий асослар мамлакатимизда диний таълим тизими, рўйхатдан ўтган барча диний ташкилотлар фаолияти, шунингдек, соғлом диний маърифатни ривожлантириш йўлидаги тизимли чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминламокда. Бироқ замон тараққиёти ҳозирда жамият аъзоларида бағрикенглик маданиятини юксалтиришнинг назарий ва амалий асосларини ривожлантиришни такозо этмокда. Чунки глобаллашув шароитида турли маданият ва динлар, хусусан, жаҳон динлари -буддавийлик, христианлик, ислом дини вакиллари ўртасидаги ўзаро таъсир ва алоқалар интенсивлашиб, чуқурлашиб бормокда.
Дин ниқоби остида содир этилаётган деструктив хатти-ҳаракатлар эса динлараро ҳамжиҳатликка, табиийки салбий таъсир этмокда. Бундай ҳолат турли миллат ва дин вакиллари ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга каратилган амалий ишлар самарадорлигига путур етказмокда. Бу ўз навбатида жаҳон динлари ўртасидаги муносабатлар характерный аниқлаш, миллий ва маданий фарқларнинг ижтимоий муносабатларда тутган ўрни, сиёсий бағрикенглик билан боғлиқ масалалар тахдили, фукаролик жамияти шароитида жинсий майлларига кўра озчиликни ташкил этган одамларга нисбатан ёндашув каби муаммолар бўйича илмий
тадқиқот ишларининг кўламини кенгайтиришни тақозо этмокда.
"Узбекистан Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташки-лотлар тўғрисида»ги (1998), «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги (2016) Қонунлари, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Президент Фармони, "Узбекистан Республикаси Президентининг «Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон Қарори ҳамда мавзуга дойр бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади жаҳон динларида бағрикенглик ғояларининг уйғунлиги билан боғлиқ концептуал фикр-мулоҳазалар асосида бағрикенгликнинг ижтимоий-маданий моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятларини аниклаш ҳамда муаммонинг ечимига қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича илмий хулоса ва таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
глобаллашув контекстида бағрикенгликка доир «тоқатлилик», «мулоқот», «ўзаро ҳурмат», «ҳамжиҳатлик», «муроса» ва шу каби тушунча ва атамаларнинг назарий-методологик асосларини мустахкамлаш, бағрикенглик ғоялари эволюциясидаги устувор анъаналар ва инновацион карашларнинг ҳаётий амалий аҳамиятини очиб беришга каратилган ёндашувлар такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда тенг ҳуқук ва имкониятларга эга бўлган турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги мулокот ва ҳамжиҳатликнинг жамиятимиз барқарорлигига ижобий таъсирини аниқлашга каратилган социологии сўров ва тадкикотларнинг методологии жиҳатлари «хилма-хилликдаги бирлик» илмий тамойили нуктаи назаридан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни таъминлаш, конфессиялараро мулоқот маданиятини ривожлантиришга каратилган назарий-методологик ёндашувлар «доимий эътибор», «фаол хайрихохдик» каби бағрикенглик мезонларига мувофиқ равишда такомиллаштирилган;
диний бағрикенглик, дўстлик, виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик билан боғлиқ бағрикенглик тамойиллари ёш авлодда тоқатлилик ва ўзаро ҳамжиҳатлик маданиятини шакллантириш йўлидаги замонавий маънавий тарғибот тизимидаги долзарб ахлокий қоидалар (бағрикенг инсон, якин кўшничилик) сифатида асосланган;
жахон динлари таълимотидаги маънавий-ахлоқий ғояларнинг турли халклар маданияти ривожланишига ижобий таъсирини бағрикенглик парадигмасига мувофик асослаш, Шарк ва Ғарб цивилизациялари диний заминларининг маънавий-маърифий мазмунини очиб беришга каратилган назарий қарашлар (ахлокий мезон, инсон ва жамият камолоти) ишлаб чиқилган.
Хулоса
Ижтимоий бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти, унинг намоён бўлиш шакл ва даражаларини тадкиқ этиш, жаҳон динлари - буддавийлик, христианлик, ислом дини таълимотлари ҳамда уларнинг шархдари акс этган диний-маърифий манба ва адабиётлар, шунингдек, мазкур динларга эътиқод қиладиган турли миллат ва халқлар ҳаётидаги воқелик тахдили бир қатор қуйидаги умумий хулосаларни чикаришга имкон беради.
1. Бағрикенглик контекстидаги масалалар билан боғлиқ энг мураккаб жиҳат - бу, ҳозирда бир вактнинг ўзида унинг турли талкинларининг мавжуд-лиги билан изохданади. Албатта, талқин ва нуқтаи назарларнинг кўп ва турли-туман бўлиши - демократия ва плюрализм белгиси. Бироқ бағрикенглик билан боғлик масалаларга фалсафий жиҳатдан ёндашганда ҳар қандай маънавий-ахлокий мазмунга эта ғоя, тамойил, қараш ва ёндашув энг аввало унинг инсон ва жамият камолотига хизмат қилиши нуқтаи назаридан талкин этилиши шарт. Зеро, чинакам ижтимоий фикрнинг азалий ва доимий мақсади - бу инсон хаётини сифат жиҳатдан янги, юкори босқичга кўтаришга каратилган ғоявий-назарий карашларни илгари суриш, асослаш ва амалга татбиқ этишдир.
2. Инсонпарварлик - бағрикенглик вокеликка айланишининг муҳим шарти. Зеро, у синкретик тушунча сифатида нафақат, жисмоний, маънавий-маданий, диний, лисоний, рухий ва бошка белгилар жиҳатидан ўзгача, бошқача бўлган кишиларга нисбатан позитив муносабатда, балки ўзи каби кўплаб индивидуал, гуруҳий ва бошқа умумий хусусиятларга эта, оила, мехнат жамоалари, турли жамоатчилик уюшмалари доирасида инсонга якин бўлган кишиларга нисбатан ҳам эътибор, ҳурмат, дўстлик, ҳамжихатлик акс этган муносабатларни англатади. Шу нуктаи назардан Караганда, бағрикенглик муносабатларнинг бошланғич палласи сифатида ўзаро тушуниш ҳиссининг мавжудлигини, ўз навбатида, тушуниш эса инсон ҳакида зарур билимга эга бўлишни тақозо этади. Бундан эса, бағрикенгликнинг улкан маърифий ҳодиса экани англашилади.
3. Бағрикенгликнинг ижтимоий қадрият сифатида ҳам аҳамияти тобора ортиб бормокда. Глобаллашув, интеграция жараёни жамият аъзолари эҳтиёж ва манфаатларининг шиддат билан кўпайиб, мазмун жиҳатдан хилма-хил ва бойиб боришига олиб келмокда. Бундай ҳолат дини, ирки, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан катъий назар ижтимоий муносабатлар барча иштирокчиларининг доим ҳам ўзаро уйғун бўлмаган манфаатларини мувофиклаштиришни талаб этади, зеро, бу ижтимоий баркарорликнинг муҳим шартларидан биридир. Шунинг учун, ўзаро тушуниш, диқкат-эътибор, хамкорлик каби бағрикенглик тамойиллари замонавий жамият кишиси ахлоқининг устувор хусусиятларини ташкил этмоғи зарур.
4. Халкаро, давлатлараро муносабатларда улкан эзгу фикр ва амаллар салохиятига эта бўлган жаҳон динлари таълимотларидаги устувор ғоялар турли сиёсий, геосиёсий «ўйинлар» доирасига тортиш ҳоллари давом этаётган ҳозирги шароитда бағрикенглик халқаро, ижтимоий ва инсонлараро муносабатларнинг асосий стратегияси ва тактикасининг муҳим таркибий қисми сифатида давримизнинг энг муҳим талабларидан бирига айланган.
5. Дин фалсафаси ва диншунослик фанлари доирасида буддавийлик диний таълимоти ва умуман фалсафасига доир тадкикотлар олиб бориш учун ҳозирда улкан ҳажмда диний-маърифий, илмий адабиёт мавжуд. Улардан бир қанчасининг таҳлилига таянган ҳолда, биринчидан, буддавийликнинг муайян тарихий макон ва замонда мавжуд ижтимоий-маданий эҳтиёж сабабли юзага келганини, иккинчидан, бошка кўплаб динлар, хусусан, христианлик каби ўзига хос «халоскорлик назарияси»га эга экани, учинчидан, буддавийлик доирасида шаклланган маънавий-ахлоқий ғоялар тарафдорлари томонидан ундан қадим даврларда амал қилган қараш ва амалиёт шаклларидан афзал экани, бу энг аввало Будда таклиф этган йўл-йўриқларнинг ижтимоий мақомидан қатъий назар барча кишиларга мос экани уқтирилган.
6. Буддавийликдаги инсоннинг ўлимдан кейинги хаётига доир ақидалар христианлик ва ислом динидаги бу борадаги таълимотлардан юзаки Караганда фарқ қилади. Бироқ Шарқ цивилизациясига хос бўлган маънавийликнинг табиий ва ижтимоий ҳаётга нисбатан имтиёзли ва афзал ҳисобланиши инобатга олинадиган бўлса, у ҳолда Будда таълимотида илгари суриладиган сансара циклидан қутулиб чиққан кишилар учун бериладиган мукофотлар тўғрисидаги карашлар алоҳида эътиборга молик. Чунки бундай ажр ва мукофот маънавий ахамияти жиҳатидан христианлик ва ислом динлари доирасида чинакам диндорлар учун ваъда килинадиган инъомлардан паст эмаслиги маълум бўлади.
7. Замонавий христианлик йўналишлари кўпчиликни ташкил этади ва улар ўртасидаги умумий ва фаркли жиҳатлар кўпчилликка яхши маълум. Шундай бўлса-да, католицизм, православлик, протестантлик расмий черковлари давримизнинг бағрикенгликка бевосита алоқадор бўлган муаммоларидан бири - инсон ҳукук ва эркинликлари бўйича хозирда шаклланган умуминсоний карашларга нисбатан фаол позицияга эта экани хам христианлик йўналишларининг бағрикенгликни барқарор қилишга каратилган ишларга бевосита таъсирини характерлайди. Айни пайтда, бизнинг фикримизча, хозирда христианлик дини ахлоқий доктринасини тадқиқ этишга каратилган фундаментал лойиҳаларни амалга ошириш суръатини кескин оширишга объектив зарурият мавжуд. Бундай эҳтиёж нафақат илоҳиётчи христиан олимлари, балки диншунослик сохасининг мутахассислари зиммасидаги катта вазифа ҳисобланади.
8. Илмий нуқтаи назардан олиб карал ганда, Қуръон оятлари ва ҳадислар нафақат, ислом динининг муқаддас манбаларидан бири, балки айни пайтда, бутун мусулмон оламида, шу жумладан, халкимиз кундалик ҳаётида хам ахлоқий тарбиянинг таъсирчан ва самарали омилларидан бири эканини таъкидлаш жоиз. Эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар, қўни-кўшнилар, қариндош-уруғлар, таниш-билиш ва дўстлар ҳамда бегона ва ўзга маданиятга мансуб кишилар билан ўзаро ҳурмат, эътибор, эҳтиром, меҳру-мурувватга асосланган муносабатларни шакллантиришга йўналганлиги оят ва ҳадисларнинг улкан социомаданий мазмунга эга эканидан далолат беради.
Дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив ўқув платформасини яратиш
Мазкур мақолада дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив ўқув платформасини яратиш зарурияти ёритилган. Дунё динлари тарихи бўйича электрон альтернатив ўқув платформаси илк диний тасаввурларнинг пайдо бўлиши ва таълимотлари бўйича ўқув лойиҳа топшириқларини ишлаб чиқиш, диний тасаввурларнинг тарихий шакллари рўйхати, хорижий адабиётлар банки ва янги авлод ўқув адабиётлари базасини шакллантириш, халқ миллий динларини мувофиқлаштириш ва онлайн курсларини яратиш, буддавийлик дини тарихи пайдо бўлиши ва унинг таълимоти бўйича ўқув кейсларини ишлаб чиқиш, христианлик дини пайдо бўлиши ва унинг таълимоти ҳамда ислом дини таълимоти бўйича интерфаол топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш йўналишларда ишлаб чиқилиши асосланган.
Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг шахс маънавиятига таъсири
Тадқиқот объектлари: Марказий Осиё ҳудудидаги зардуштийлик, буддавийлик ва ислом динлари қадриятлари билан боғлиқ тасвирий санъат асарлари.
Ишнинг мақсади: шахс маънавиятининг юксалишида диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг назарий-фалсафий асосларини тадқиқ этиш, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда узвий алоқадорлик қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг методлари: илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби тамойил ва методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: диний кадрият ва тасвирий санъат интеграциясининг субстанционал компонентлари ва ривожланиш қонуниятлари илмий асосланди; миллий ғояни сингдиришда ислом санъатининг ўрни ва аҳамияти очиб берилди; ислом кадриятлари ва тасвирий санъат интеграциясининг хозирги кунда комил инсонни шакллантиришнинг илмий-фалсафий хамда методологии асослари тадқиқ этилди.
Амалий ахамняти: ғоявий-тарбиявий ишларда дин ва санъат, айникса, ислом кадриятлари ва тасвирий санъат узвийлигини тўғри талкин этиш, мафкуравий ишда “оммавий маданият”нинг асл мохияти, акидапарастлик ва маънавий қадриятларни менсимаслик (нигилизм) зарарини тўғри тушунтириш, глобаллашув даврининг маънавий тахдидларига иммунитет ҳосил килишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижасида олинган хулосалар, диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясига оид илмий назарий тушунчалар тарихни диалектик маданий тушуниш концепцияси билан тўлдиради. Бу хулосалар диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг жамият ва шахе маънавий ҳаётига тадбик килиш жараёнини фалсафий тахлил килишга имкон беради.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Тадкикот материалларидан “Миллий гоя”, “Маънавият асослари”, “Диншунослик”, “Санъатшунослик” фанларининг ’’Диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси”га оид мавзуларида фойдаланиш мумкин.
Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши кураш асослари
Тадқиқот объектлари: мазҳаблар ва диний мутаассиб фирқалар, халқаро экстремисток ва террорчи ташкилотлар.
Ишнинг мақсади: диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши курашнинг маърифий асосларини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот методлари. Умуминсоний ва миллий кадриятларни уйғунлаштирган мустақиллик ғоялари методологик асос қилиб олинган. Диссертация ишида цивилизацион услуб, умумлаштириш, статистик, тарихий-қиёсий, диншуносликка хос бошқа услублардан ҳам кенг фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, турли фирка ва окимларнинг гоя ва фаолият услублари атрофлича тахдил этилди. Ахли сунна ақидавий қарашлари асосида уларга берилган раддиялар ўрганилиб, замонавий мутаассиб гурухларни шаклланиши, тарқалиши, уларнинг жамият барқарорлигига хавфи ҳамда унга карши курашнинг маърифий асослари кўрсатиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқиқотда диний ақидапарастликнинг пайдо бўлиши, унинг гоявий-тарихий илдизлари, улар фаолиятидаги услуб ва воситалар тадкики унга карши курашда аник самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқишга хизмат килади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтнсодий самарадорлиги: мавзуга дойр 15 та мақола, 2 та ўкув-кўлланма, 4 та рисола, «ZiyoNET» интернет-порталида 1 та мақола чоп этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан унга карши курашда аник самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқиш билан бирга, кенг жамоатчилик, хусусан хукукни мухофаза килувчи идоралар ходимларига хизматда фойдаланиш учун амалий кўлланма сифатида истеъфода этиш мумкин. Шу билан бирга, «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Диний экстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий асослари» фанлари бўйича дарслик, ўқув кўлланма ҳамда махсус курсларда хам фойдаланиш мумкин.
Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши кураш асослари (Ўзбекистон мисолида)
Тадқиқот объектлари. Диний мутаассиб фирқаларнинг тарихи, ғоявий карашлари, таркибий тузилиши, улар фаолиятидаги хос хусусиятлар тадқиқот объекта қилинди.
Ишнинг мақсади. Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши курашнинг маърифий асосларини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот методлари. Умуминсоний ва миллий қадриятларни уйғунлаштирган мустақиллик ғоялари методологик асос қилиб олинган. Диссертация ишида цивилизацион услуб, умумлаштириш, статистик, тарихий-киёсий, диншуносликка хос бошқа услублардан хам кенг фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, турли фирқа ва окимларнинг гоя ва фаолият услублари атрофлича тахдил этилди. Аҳли сунна ақидавий қарашлари асосида уларга берилган раддиялар ўрганилиб, замонавий мутаассиб гурухларни шаклланиши, таркалиши, уларнинг жамият барқарорлигига хавфи хамда унга карши курашнинг маърифий асослари кўрсатиб берилди.
Амалий ахамияти: тадкиқотда диний ақидапарастликнинг пайдо бўлиши, унинг гоявий-тарихий илдизлари, улар фаолиятидаги услуб ва воситалар тадкики унга карши курашда аник самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чикишга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: мавзуга дойр 15 та макола, 2 та ўқув-қўлланма, 4 та рисола, “ZiyoNET” интернет-порталида 1 та мақола чоп этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижаларидан унга карши курашда аниқ самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқиш билан бирга, кенг жамоатчилик, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларига хизматда фойдаланиш учун амалий қўлланма сифатида истеъфода этиш мумкин. Шу билан бирга, “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Ислом тарихи ва манбашунослиги”, “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий асослари” фанлари бўйича дарслик, ўқув қўлланма ҳамда махсус курсларда хам фойдаланиш мумкин.
Диний ақидапарастликка қарши кураш - долзарб вазифа
Диний ақидапарастликнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотга эга бўлиш уни тушунишни анча ойдинлаштиради. Ақида (араб. «ишонч») мутаассиб диндорлар учун мажбурий бўлган, улар шак келтирмасдан, муҳокама қилмасдан бажариш, эътиқод қилиш лозим деб ҳисоблайдиган диний талабдир.
Глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари
Тадқиқот объектлари: диний глобаллашувнинг моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари, диний таълим ва диний тарғибот технологияларининг ривожланиш тенденциялари, диний интеграциянинг геосиёсий хусусиятлари.
Ишнинг мақсади: глобаллашув шароитида диний соҳа ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини фалсафий тахлил этиш.
Тадқиқот методлари: илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворисийлик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик методлари.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: диний глобаллашув фалсафий муаммо сифатида тадқиқ этилган, «диний глобаллашув» тушунчаси таърифланган; диний глобаллашувнинг феномен сифатидаги моҳияти очиб берилган; диний тарғибот ҳамда таълим тизимида диний омил ролининг ўсиб бориш хусусиятлари ҳамда бу жараёнда замонавий технологияларнинг ўрни аниқланган; геоконфессионал жараёнлар диний глобаллашувнинг мухим йўналиши сифатида илмий асосланган; глобал диний макондаги муаммоларнинг олдини олиш имкониятлари ва улардан окилона фойдаланишга доир амалий тавсиялар ишлаб чикилган.
Амалий ахамияти: диссертациянинг амалий аҳамияти ишлаб чикилган назарий хулосалар ва умумлашмалар, конкрет амалий таклиф-тавсиялардан диний сохадаги глобаллашув жараёнларининг мазмуни ва асосий йўналишларини аниқлашга бағишланган ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда диний ҳаётни ривожлантиришнинг устувор тамойиллари ва уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётда инъикос этиш хусусиятларини ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида тегишли ўқув курсларини ўқитишда хам фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари илмий-назарий анжуманларда ўқилган маърузаларда, Тошкент ислом университета талабалари билан олиб борилган маъруза ва амалий машғулотларда, муаллиф томонидан эълон қилинган жами 10 та илмий нашрларда ўз ифодасини топтан.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан илмий изланишларни олиб боришда, педагогик фаолиятда, диний глобаллашувнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга каратилган тадбирларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Бурхонуддин Махмуд Ал-Бухорийнинг “Ал-Мухит” асари ва унинг Мовароуннахр қозилигида тутган ўрни
Тадқиқот объектлари: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ҳаёти ва бой илмий мероси ҳамда “ал-Муҳит” асарида келган “шурут” ва “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимлари.
Ишнинг мақсади: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ижодий фаолияти ҳамда XI-XIII асрлар Мовароуннахр козилик тизимидаги хужжатларнинг ҳолатини тадқиқ этиш. Шунингдек, манбашунослик нуктаи назаридан қози ҳужжатлари тузилишининг назарий ва амалий асосларини “ал-Муҳит” асари мисолида ўрганиш.
Тадқиқот методлари: Тарихий-таҳлилий ва қиёсий-тахдилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Мазкур диссертация Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг илмий мероси, Оли Моза оиласининг Бухородаги фаолияти хамда “ал-Муҳит” асари мисолида Мовароуннахрда амалда бўлган козилик маҳкамалари ва улар фойдаланган хужжатлар тарихи, уларнинг ёзилиш тартиби бўйича маълумот берувчи илк тадқиқот саналади. Шунингдек, тадқиқотда “ал-Мухит” асарининг ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, ал-Азҳар, Сулаймония кутубхоналарида сақланаётган, ҳали тадкиқ қилинмаган қўлёзма нусхалари хам киёсий таҳлил килинди.
Амалий ахамияти: Тадқикотда Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг кам ўрганилган асарлари илмий муомалага киритилди. Ўзбекистон тарихида Х1-ХШ асрлардаёқ козилик маҳкамалари орқали ижтимоий
муносабатларнинг ҳуқуқий асослари бўйича бой тажриба тўпланганлиги исботланди. Алломанинг асарларига таяниб, юртимиз тарихига оид янги илмий маълумотлар ва хулосалар берилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзуга оид 12 та илмий мақола чоп этилди. Мамлакат микёсида 2 та ва 6 та халқаро илмий конференцияда маъруза билан иштирок этилди. Шунингдек, 2007-2008 ўқув йилида Германиянинг Фрайбург университета шарқшунослик бўлими талабаларига Марказий Осиё халқлари тарихи курсини ўқишда ва ТДШИ, ТИУ талабаларига исломшунослик фанларини ўқитишда диссертация материалларидан фойдаланилди.
Қўлланилиш сохаси: Тадкиқотдан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Манбашунослик”, “Исломшунослик”, “Марказий Осиё алломалари”, “Ислом ҳуқуқи тарихи”, каби курсларда ўқув қўлланма ҳамда келгусида ислом тарихи ва ҳукукшунослиги соҳаларида амалга ошириладиган тадқиқотларда манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Африка араб давлатларида диннинг сиёсийлашуви ва унинг сиёсий жараёнларга таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб, дунёнинг турли ҳудудларида ислом дини кадриятларининг уйғониши, диннинг жамиятдаги ўрни кучайиши билан бирга исломга боғлик мутлақо янги хавф-хатарлар шаклланмокда. Қуръон ва ҳадислардаги кўрсатмалар, исломий дунёкараш ва урф-одатларни бузиб кўрсатиш ҳамда динни терроризм, экстремизм билан асоссиз боғлаш исломофобия ривожига таъсир килаётган омиллардандир. Бу эса турли минтақаларда сиёсий, линий ва бошқа ижтимоий жараёнларнинг кескинлашувига ҳамда диний конфессиялараро зиддиятларнинг авж олиши минтақавий ва халкаро хавфсизликка тахдид туғдирмокда. Бундай хавф-хатарларнинг тахдиди уларнинг ижтимоий-сиёсий оқибатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, истиқболини, олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш заруратини янада оширмокда.
Бугунги кунда араб ва мусулмон жамиятларининг нисбатан баркарор ривожланишида, ислом цивилизацияси ва араб давлатлари жойлашган минтақалардаги сиёсий муносабатларда, хусусан, Африка араб давлатларидаги замонавий модернизация жараёнларида сиёсийлашган ислом таъсир даражасини аниқлаш давр талабидир. Шу нуқтаи назардан, сиёсий ислом ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга жалб этилган, бекарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни чукур тахдил этиш, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш зарурати мазкур тадкикот ишининг долзарблигини белгилаб беради.
Узбекистан Республикаси ҳукумати мустақилликнинг илк давриданоқ хавфсизлик ва баркарорликни таъминлаш асоси сифатида диний бағрикенгликни мустахкамлаш сиёсатини олиб бориб, мамлакатда ислом дини билан бир каторда бошқа диний конфессияларнинг хам эркин фаолият кўрсатишини кафолатлади. Фуқароларга миллати, ирки, динидан қатъий назар, тент хукуклар конституция ва конунлар оркали таъминланди. Ушбу конституциявий қоида 1998 йил 1 май куни кабул килинган янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида хам ўз ифодасини топтан. Қонунда тарихий, маданий, ижтимоий омилларни ҳисобга олинган ҳолда давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар белгиланган. Зеро, “Виз бутун жахон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Виз мукаддас динимизни азалий кадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад кадрлаймиз. Виз мукаддас динимизни зўравонлик ва кон тўкиш билан бир каторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч канон муроса кила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”1. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чукур ўйланган, ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни юритиш масалалари “2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси”да алохида бешинчи устувор йўналиш сифатида белгилангани хам ушбу масаланинг долзарблигини тасдиқлайди.
Узбекистан Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги (1998), “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги (2016) Қонунлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг “Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон Қарори, 2017 йил 15 декабрдаги “Узбекистан Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3433-сон Қарори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соха фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармони хамда мавзуга дойр бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Африка араб давлатларида ислом дини сиёсийлашуви муаммосининг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, унинг минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазият ва сиёсий жараёнларга таъсирини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
араб давлатларида ишсизлик, аҳоли турмуш даражасининг пастлиги, саводсизлик, уй-жой етишмаслиги, ижтимоий қолоқлик, коррупция, уруғ-аймоқчилик авж олиб кетгани, ташқи кучларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга аралашуви, ислом динининг сиёсийлашувига таъсир этувчи омиллар сифатида очиб берилган;
араб давлатларида сиёсий ислом тарафдорларининг сайлов жараёнларига бевосита таъсирининг олдини олиш, диний сиёсий партияларнинг сиёсий жиҳатдан фаол бўлишларига, диний мазмундаги турли сиёсий харакатларни ташкил этилишига йўл қўймаслик диний муҳитни соғломлигини таъминлашнинг муҳим шарти экани исботланган;
ташқи куч омилининг араб давлатларидаги сиёсий жараёнларга, хусусан, мусулмон ва христианлар, сунний ва шиалар ўртасидаги муносабатларга таъсирини олдини олиш максадида минтақа давлатлари ўртасида диний багрикенглик, диний конфессиялараро мулоқот, ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш зарурияти асослаб берилган;
Африка араб давлатлари ва Ўзбекистон Республикасининг диний экстремизм ва мутаассибликка қарши кураш, мазкур муаммоларнинг ечимига дойр ёндашувларини мувофиклаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
давлат ва дин муносабатларида, диний конфессиялараро мулоқотни тартибга солишни янада такомиллаштириш, фукароларга диний ва миллий багрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро хамжиҳатлик тамойилларини карор топтириш борасида амалий тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
Африка араб давлатларидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда ислом динининг роли билан боғлик муаммоларнинг сиёсий таҳлили, “замонавий исломчилик”, “исломни сиёсийлаштириш ва радикаллаштириш”, “диний мутаассиблик” муаммолари ҳамда мазкур жараёнга ички ва ташқи омилларнинг таъсири даражасини ишлаб чиқаётган ўзбекистонлик ва хориж муаллифларнинг айрим ёндашувларини ойдинлаштириш ҳамда қуйидаги умумий хулосаларни чиқаришга имкон беради.
1. Жамият ҳаётининг барча соҳалари - таълим, фан ва давлат бошқарувида динийлаштиришнинг кузатилиши бу теократик мазмун касб этган ҳолда, ўзига хос муҳит шаклланишига сабаб бўлади. Мазкур карашларни ҳаётга татбик этиш мақсадида, назарий жихатдан таъсирчан ва амалий жихатдан мураккаб усуллардан фойдаланилади.
Дин хамиша жамият хаётининг барча сохаларига таъсир этувчи мухим омиллардан ҳисобланиб келган. Дунё аҳолиси орасида диндорлик даражаси пасайиши кузатилмайди, аксинча, замонавий босқичда сакраллашув кучайиб бормоқда. Диннинг сиёсийлашуви борасида билдирилган таърифларни умумлаштирган холда куйидагиларни хулоса килиш мумкин:
биринчидан, диннинг сиёсийлашуви бу фундаментализмдир. Зеро, у ўзини диннинг унут бўлган “асос” ва “асосий тамойил”ларига кайтиш ва уларни кайта тиклашга асосланган соф харакат сифатида эътироф этади;
иккинчидан, диннинг сиёсийлашуви бу уйгонишдир. Сабаби, у кучли эътикод ва диндорлар хаётида анъаналарни амалий қўллашдан иборат бўлган асосий тамойилларни амалиётга татбик этиш ҳамда давлатнинг бошқарув структуралари фаолиятига диний тамойилларини киритиш жараёнининг бош элементи сифатида намоён бўлади;
учинчидан, диннинг сиёсийлашуви бу интегрализмдир. Унинг мақсади бугунги кун жамияти ва хаётининг ўзаро автоном бўлган барча сохалари, жумладан, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, илмий, эстетик, ички, динии ва маънавии сохаларни ягона дин баироғи ҳамда шариат қонунлари доирасида бирлаштиришдан иборат;
тўртинчидан, диннинг сиёсийлашуви бу теократизмдир. Боиси, унинг эълон қилинган дастури диний давлат ва давлат аппаратини шакллантириш асосида Олий диний ҳокимиятни барпо этишга қаратилган;
бешинчидан, диннинг сиёсийлашуви бу теономизмдир (яъни, “Яратганнинг қонунлари устуворлиги”)- Бу мазмунда унинг Худо томонидан буюрилган дин аҳкомлари, қонунларини тўғридан-тўғри ва тўлаконли адо этишдан иборат бўлган максади билан бевосита боғлиқ;
олтинчидан, диннинг сиёсийлашуви бу экстремизмдир. Зеро, у ўз мақсадлари ва диний оқимлар дастурларига эришишда ички ва ташқи душманга карши тезкор, қакшатқич, кучли, самарали ва буткул зарба беришдан ўзга чораси йўқлигини ошкора намойиш этади. Бу курашдаги мағлубият хам, ғалабанинг оқибатлари хам ҳисобга олинмайди. Аксинча, радикал диндорлар учун душманни ҳайратга солиш муҳим аҳамият касб этади. Табиийки, бегуноҳ шахсларнинг тасодифий ҳалокати бунда қўл келади.
2. Исломнинг сиёсийлашуви ҳакида гапирганда катьий фикр билдириб бўлмайди. Чунки, исломда дин ва сиёсатга бўлиниш йўқ. Шу сабабли, ислом динининг сиёсийлашуви деганда сиёсий жараёнларда исломга ургу бериш, диндан сиёсий максадларда фойдаланишни тушуниш мумкин.
Сиёсий ислом тарафдорлари исломни сиёсийлаштиришни “мусулмонлар яшайдиган ҳар кандай жамият (давлат), шунингдек, давлатлар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, этник ва бошка муаммолар хамда зиддиятларни фақат шариат қоидалари асосида хал этадиган шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган мафкура ва амалий фаолият” сифатида таърифлайдилар. Бошқача сўз билан айтганда, инсон хаётий фаолиятининг барча сохаларида ислом (шариат) коидаларини қўллаш учун сиёсий шарт-шароитлар яратиш лойиҳасини амалга ошириш демакдир, деган фикрдалар.
3. Ҳозирги даврда ислом динини сиёсийлашуви жараёнидаги жадаллашувнинг асосий сабабларидан бири умумжаҳон модернизацияси ва глобаллашувнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга таъсири кучайишидадир. Сиёсийлашув суръати глобаллашув ва модернизация суръатига мос келмокда, яъни модернизация динни таназзулга учратмади, балки исломни қўзғатди ва фаол ҳаракатга келтирди.
Африка араб мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий ва диний вазиятлар таҳлилидан кўриниб турибдики, бошқа мусулмон мамлакатларига нисбатан, араб давлатларининг давлат ва жамоат ташкилотларида ислом катта аҳамиятга ва таъсирга эта. Бу давлатларда “ислом омили”нинг фаоллашуви модернизациялаш жараёнларининг бориши ва натижаларига боғлиқ бўлди.
4. Ислом тарихини таҳлил қилар эканмиз, “исломнинг сиёсийлашуви” хусусияти ушбу дин тарихининг ажралмас бўлаги эканлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Замонавий фундаментализмнинг кучайиши хам исломнинг сиёсий ривожланишининг мантикий инъикоси ҳисобланади.
Араб жамиятида, бир томондан умумий карама-карши туриш доирасида давлат даражасидаги дунёвий ва диний компонентлар ўртасида, иккинчи томондан фундаментализм-экстремизм тарафдорлари ва мўътадил диндорлар ўртасида зимдан кураш давом этмокда. Жамоат онгида диндорлик даражасининг юкорилиги сабабли, анъаначилик, диний фанатизм ва эгалитаризмни олға сурувчи исломчи-фундаменталистик оқим энг катта хавфни юзага келтиради. Мазкур боскичда, энг аввало, ҳукмрон элитанинг ўзи бунга қарши туривчи самарали куч бўлиб хизмат килади. Зеро, сиёсийлашган исломнинг фаолияти, энг аввало, мавжуд тузумларга қарши каратилган.
Африка араб давлатлари орасида, колган мамлакатлардан фаркли равишда Марокаш Қироллигида дин ходимларининг мавкеи кучли бўлиб, давлат сиёсатида ислом дини катта таъсирга эгадир. Ички ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ривожланиш муаммоларининг кучайиши миллий зиёлилар ва диний доиралар теварагида тўпланадиган мухолифат томонидан тузумга нисбатан хавфни кучайтиради.
5. Исломнинг сиёсийлашуви ва исломчи сиёсий партияларнинг кучайиши, мусулмон жамиятининг тезкор суръатлардаги вестернизацияга нисбатан ўзига хос каршилиги, дейиш мумкин. Бундан ташқари, исломнинг радикаллашувига бир катор ички муаммолар хам ўз таъсирини ўтказган. Иктисодий инқироз, урбанизация, миграция, ижтимоий табакаланиш, ишсизлик, хукмрон доиралардаги коррупция, инсон хукуклари поймол килиниши, исломчиларга карши репрессиялар, сиёсий фаолият кўрсатишдаги конституциявий чекланишлар каби сабабларнинг барчаси исломнинг сиёсийлашувига ҳамда радикал ислом ҳаракатлари пайдо бўлишига олиб келди.
6. Ливия ва Тунисдаги сиёсий трансформациялардан сўнг ушбу жамиятни ўтиш жараёнидаги шароит унинг ё чукуррок “сиёсий ислом”га кайтиши ёки жамият ички ҳаётида шариатнинг қатъий меъёрларини юмшатишига имконият беради, деб тахмин килиш мумкин. Бирок, бу ерда “ислом омили” жамоа ҳаётида бундан кейин ҳам муҳим роль ўйнайди ва бу ўрганилаётган давлатларнинг ташки сиёсий йўналишига ўз таъсирини кўрсатади.
2011 йилда араб давлатларида юзага келган рангли инкилоблар характери қисқа муддат ичида етилган ички муаммолар билан изоҳланмайди. Аксинча, ушбу давлатларда ижтимоий, иктисодий-сиёсий вазиятнинг йиллар давомида кескинлашиб келганлиги, жамиятда, давлат бошқарувида ижтимоий портлашлари юз беришига олиб келди. Бу холат эса минтақадаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўз таъсирини кўрсатаётган ташки кучларнинг ички беқарорликдан фойдаланиши, инкилобларни ташкиллаштириш орқали минтақада сиёсий беқарорликни келтириб чиқариши учун имконият бўлиб хизмат қилди.
7. Шимолий Африка давлатларидаги бекарорликларда айрим йирик давлатлар томонидан сиёсий технологияларнинг самарали қўлланилганлиги натижасида, бу давлатларда аҳоли, элита ва ҳукумат ўртасидаги алокалар узилиши оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарди ҳамда амалдаги сиёсий тузумнинг инкирозга юз тутиши, ушбу давлатларнинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий аҳволининг кескин ёмонлашувига олиб келди.
Ички беқарорликлар келиб чиқишидаги биринчи омил бу араб давлатлари бошқарувининг замой талабларига жавоб бермаганидир. Сиёсий ҳокимиятнинг коррупциялашгани, халқ ва сиёсий элита ўртасидаги алоқаларнинг кескинлашиши, мафкуравий иммунитетнинг кучсизлиги сабабли маҳаллий аҳолида давлат бошқарувига нисбатан ишончсизлик ортиб кетгани бу давлатларга ташқи кучларнинг кириб келиши ва инқилобларни амалга ошириши учун кулай имконият яратиб берди. Шу билан бирга, бу ҳокимиятга ташқи кучлар манфаатларига хизмат киладиган кадрларнинг келишига хам шароит тугдирди.
Шимолий Африка давлатларида юз берган инқилобларда дунёнинг етакчи куч марказларининг қўли борлиги ҳамда карама-қарши кучларни қўллаб-қувватлаш борасида Ғарб давлатларининг устунлиги, минтақадаги сиёсий ўзгаришларда асосий роль ўйнаганлигини тахмин килиш мумкин.
8. АҚШнинг “Катта Яқин Шарқ” ҳудудининг радикал трансформациясига қаратилган, “Янги Яқин Шарқ стратегияси”да Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари, биринчидан, АҚШ билан бўлган анъанавий иттифоқчилик муносабатлари туфайли, иккинчидан, ўзининг сиёсий мавкеи, араб ва ислом дунёси доирасидаги таъсири, баъзи хавфларни жиловлашдаги стратегик аҳамияти ҳамда юзага келган минтақавий муаммоларни ҳал этишдаги таъсири туфайли марказий ўринлардан бирини эгаллайди. Якин келажакда ушбу минтакада янги сиёсий тузилмалар пайдо бўлишини инкор этиб бўлмайди. Мазкур жараёнда АҚШ “Катта Яқин Шарк” концепциясини илгари суриб, минтақада юз бераётган вокеалардан ўз манфаати йўлида фойдаланишга умид килмокда. Шимолий Африка ва Яқин Шаркдаги “рангли инқилоблар” ушбу мақсадни амалга оширишдаги илк қадам бўлиши мумкин.
Шимолий Африка минтакасида юз берган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий беқарорликларда, айниқса, оммавий тартибсизликларга одамларни сафарбар этишда замонавий тизимлар ва коммуникация воситалари, шунингдек, Интернет муҳим восита бўлиб хизмат килмокда. Амалдаги бошқарув тузумлари эса воқеаларнинг бундай ривожига тайёр эмаслигини кўрсатди.
9. Африка араб мамлакатларининг хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бош масалани ўрганиш шуни кўрсатдики, хавфсизликка асосий тахдид субминтақавий характерга эга бўлиб, Араб Мағрибида етакчиликка интилаётган Жазоир ва Марокаш ўртасидаги зиддиятлар туфайли юзага келаётган эди. Тунисдан бошланган “Араб баҳори” натижасида Шимолий Африка мамлакатлари сиёсий тизимларида ўзгаришларнинг юз бериши, минтақадаги кейинги сиёсий вазиятлар, айниқса, Ливиядаги кескин вазият хавфсизлик муаммосининг геостратегик даражага чикишини белгилаб берди.
10. Бутунжаҳон ахборот муҳитида “ислом терроризми”, “ислом экстремизми”, “исломофобия” сингари атамаларнинг асоссиз тарзда қўлланилиши, исломий тушунчаларни нотўғри қўллаш, диний экстремизм, сепаратизм ёки терроризм бевосита исломнинг ўзидан келиб чикадиган хавф сифатида тасаввур шаклланишига замин бўлиб хизмат қилмокда. Натижада, исломнинг ўзини ҳимоя килиш зарурлиги ҳақида қайғурадиган вақт етди. Экстремизм ва терроризм муаммоларини ислом дини таълимоти билан боғлаб талқин этувчи бундай ифодалар мусулмонларнинг манфаатлари ҳамда ислом тарқалган минтақаларнинг зиддиятларсиз ва барқарор ривожланиш истиқболига зарар етказади.
11. Ислом дунёсининг бир кисми ҳисобланувчи, маданий-маърифий, сиёсий-иктисодий соҳаларда араб-мусулмон мамлакатлари билан амалий ва ўзаро фойдали муносабатларни ўрнатишга интилаётган Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар ислом дунёсида кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, ички ва ташқи сиёсати миқёси, уларнинг диний экстремизм ва сиёсий исломга қарши курашиш тажрибаси ҳақида яхлит ва объектив тасаввурга эга бўлишда манфаатдор хисобланади.
Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақида” асари ва унинг шарҳлари – ҳанафийлик таълимотига оид манба
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда XXI асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб, мусулмон мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт, исломнинг ўрни, ислом ва сиёсат, ислом ва демократия каби масалаларнинг чукур ўрганилиши долзарб муаммолар қаторига чикди. Ислом дини дунёдаги миллионлаб кишилар хаётининг турли соҳаларига ўз таъсирини кўрсатмокда. Шунинг учун ислом динининг мусулмон мамлакатлари тарихидаги ўрни ва роли, эътиқод ва хукукнинг сиёсий тизимларнинг шаклланишига таъсири илмий ва амалий нуқтаи назардан катта аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистонда яшовчи маҳаллий аҳоли асрлар давомида эътиқод қилиб келган ислом динининг мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиш, уни жамоатчиликка эзгулик, мехр-мухаббатга чорловчи восита сифатида етказиш хозирги кундаги энг долзарб масалалардан ҳисобланади, чунки “...дин, шу жумладан ислом дини хам минг йиллар давомида баркарор мавжуд бўлиб келганлигининг ўзиёқ у инсон табиатида чукур илдиз отганлигидан, унинг ўзига хос бўлган бир канча вазифаларни адо этишидан далолат беради. Энг аввало, жамият, гуруҳ, алоҳида шахе маънавий ҳаётининг муайян соҳаси бўлган дин умуминсоний ахлок меъёрларини ўзига сингдириб олган, уларни жонлантирган, хамма учун мажбурий хулк-атвор коидаларига айлантирган”.
Дунёда бўлаётган ўзгаришлар, турли ирқий, миллий ва диний асосдаги ихтилофлар ҳамда келишмовчиликлар содир бўлаётган бир пайтда дин асослари, хусусан, исломшунослик соҳасини хам чукур ўрганиш, бу йўналишда олиб борилаётган тадқикотларга янгича назар билан карашни талаб этади. “Ақида”2 ва “усулу-д-дин”3 каби ислом эътиқоди билимлари диний қараш ҳамда аждодларнинг маънавий меросини тўлдирувчи мухим манбалар қаторига киради. Ушбу йўналиш шу соҳада илмий фаолият олиб борган кўплаб мутафаккирларнинг улкан мероси асосида шаклланган. Асрлар давомида дунёнинг машҳур диний билим юртларида ўкув қўлланма сифатида ўкитиб келинаётган Абу Жаъфар Ахмад ибн Мухаммад Таҳовийнинг (239/853-321/933) “Ақида” асарини юкоридаги манбалар сирасига киритиш мумкин. Ҳанафий эътиқодига оид қарашлар ҳакида маълумот берувчи ушбу асар нафақат Ўзбекистон, балки кўшни мамлакатлар (МДҲ) диний билим юртларида ҳам ақидага оид муҳим манба ҳисобланади. Абу Мансур Мотуридийнинг (256/870-332/944) “Китабу-т-тавҳид”4, сомонийлар амири Исмоил ибн Аҳмаднинг (284/897-294/907 йиллар) буйруғи билан ёзилган Ҳаким Самарқандий (ваф.341/953)нинг “Саводу-л-Аъзам”5 каби асарлари ҳам “усулу-д-дин” масалаларига бағишланган. Имон-эътиқод тушунчаларига асл манбалар асосида таъриф бериш зарурати туғилган глобаллашув даврида ақидага оид юқоридаги асарлар муҳим мафкуравий курол бўлиб хизмат килиши шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳамда мавзуга оид бошка норматив-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация самарали хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Абу Жаъфар Таҳовийнинг ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек олимнинг “Ақида” асарини исломшунослик, манбашунослик нуктаи назаридан илмий истифодага киритиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
ҳанафийликнинг мўътадил таълимот сифатида диний бағрикенглик ва мутаассибликдан холи тамойиллари таъсирида Абу Жаъфар Таҳовийнинг шофиийликдан ҳанафийлик мазҳабига ўтиш сабаблари очиб берилган;
Абу Жаъфар Таҳовий ва Абу Мансур Мотуридийларнинг ҳанафийлик эътиқодига оид масалаларни баён қилишдаги ўзига хос қарашлари қиёсий асосда очиб берилган;
Таховий “Ақида” асари қўлёзма нусхаларининг кодикологик таҳлили натижасида XV асрда эски ўзбек тилига таржима килинган манбаси илк бор аниқланган;
“аҳли сунна вал жамоа” вакиллари орасида имоннинг шартлари борасидаги баҳслар “Ақида” асарига ёзилган шархлар орқали “лафзий” эканлиги исботланган;
Хулоса
Тадқиқот манбаи сифатида олинган Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақида” асари Абу Ҳанифа асос солган ҳамда унинг шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Шайбоний каби фақиҳлар томонидан шакллантирилган ҳанафий ақидаси таълимотини ўрганишда муҳим манбалардан бири ҳисобланади.“Ақида” асари ўз даврида мубтадиъ оқимларга қарши курашда энг машҳур рисолалардан бири ҳисобланган ва ҳозирги кунда ҳам шундай бўлиб келмокда. Танланган мавзунинг амалий аҳамияти ва долзарблигидан келиб чикиб қуйидаги хулосаларга келинди:
1.Абу Жаъфар Таҳовий истиқомат қилган муҳити, оила аъзоларининг илм аҳлидан бўлгани ҳамда бир қанча йирик ҳанафий қозилар қўл остида ишлаб улардан дарс олгани, Ашъарий ва Мотуридий каби замондошлари бўлишига қарамасдан, ҳанафий муҳитида ўзининг мавқеига эга бўлганига замин яратган. Таҳовий асарлари сонининг кўплиги ва уларга нуфузли диний билимгоҳларнинг эътибор қаратиши сабабларидан бири сифатида олимнинг яшаган асри фиқҳ илми ривожланган ва ҳадис илмининг олтин даври эканлигини таъкидлаш мумкин.
3. Абу Жаъфар Таҳовий “Ақида” асарининг жами 9 та машхур мўътабар қўлёзмаси бўлиб, улар Туркиянинг “Сулаймония” (инв.№№ 02792, 00574), “Боязид” (инв.№№ 007955, 003099, 002140), Мисрнинг “Ал-азҳар” (инв.№№ 5512, 28596, 2009, 46128) кутубхоналарида сақланади. Мазкур қўлёзма нусхаларининг кодикологик таҳлили натижасида “Ақида” асарининг XV асрга оид зеки ўзбек тилидаги тражимаси аниқланди. Диссертацияда, ушбу қўлёзма нусхаларининг қиёсий таҳлили оркали асар матни, айрим жузъий тафовутларини эътиборга олмаганда, деярли ўзгармагани маълум бўлди.
4. Ҳанафий олимлари наздида ислом эътиқодига бағишлаб ёзилган асарлар орасида Таҳовийнинг “Ақида” асари Абу Ҳанифага нисбат берилган “Фиқҳу-л-акбар” китобидаги мавзуларнинг тузилиши ва унда ёритилган масалаларнинг ўхшашлиги бўйича энг яқин асар ҳисобланади. Бу фикрларнинг тасдиғини тадкиқотда ҳанафийлик мактабининг эътиқодий таълимотида Таҳовий қарашларининг тутган ўрнига баҳо беришда яна бир машҳур мовароуннаҳрлик ҳанафий олими Мотуридийнинг карашлари билан қиёсий солиштирганда кўриш мумкин.
5. Таҳовийнинг “Ақида” асарининг машҳурлиги исломдаги турли оқим, гурух ва мазҳаб вакиллари томонидан шарҳлар ёзилишига сабаб бўлди. Илк шарҳлар ҳанафий олимлар томонидан ёзилган бўлса ҳам, хозирги кунга келиб унга аҳли суннанинг бошка мазҳаб вакиллари томонидан ҳам шарҳлар ёзилди. Тадқикотда ўрта аср ва ҳозирги кунда ёзилган шарҳларнинг машҳурлари ҳамда уларнинг муаллифлари ҳақида маълумот берилиб, ҳар икки давр уламоларининг қарашларини Садриддин Абу-л-Изз Ҳанафий таълиф этган шарҳ боғловчи восита ролини ўйнаганлигини кўриш мумкин.
6. Таҳовий асаридаги “аҳли сунна вал жамоа” вакиллари мунозара қиладиган мавзу - шубҳасиз имон шартлари ҳақида билдирилган фикрлар бўлиб, бу борада исломдаги мубтадиъ оким вакиллари карашлари ҳам “Ақида” асарига ёзилган шарҳларда батафсил ёритилиб раддиялар берилган. Тадкиқотда исломда фирқаланиш пайдо бўлган даврдан бошлаб хозирги кунга қадар давом этиб келаётган имон борасида кўтарилган ихтилофларнинг кисман таърифи орқали асарнинг бугунги кундаги мафкуравий аҳамиятини ҳам кўрсатиб турибди.
7. “Ақида” асари “радд” усулида ёзилган акидага оид китоблар қаторига киритилмасада, унда исломдаги мубтадиъ оқим вакиллари қарашларига бўлган раддиялар сезилиб туради. Боз устига, Таҳовий ўз рисоласида “...турли ҳавою нафслар, парча-парча қилиб юборадиган фикрлар ва мушаббиҳа, муътазила, жаҳмий, жабарий, қадарий каби суннат ва жамоатга мухолиф бўлган ва залолат устида ахдлашган бузук мазҳаблар каби фирқалардан сақлашини сўраймиз”, деб келтирган жумлалари асарнинг раддия услубига яқин эканига далил бўлади.
8. Таҳовийнинг “Ақида” асарида келган бир қанча тушунчалар борки, улар Али ибн Абу Толиб давридан долзарблигини бошлаган бўлса, Абу Ҳанифа биринчилардан бу мавзуларни ўз акидага оид китобида акс эттирган бўлиб, бугунги кунга келиб ҳануз аҳамиятини саклаб колмоқда. Бу тушунчаларнинг анъанавий ислом эътиқодига хос бўлмаган талкинини ислом тарихида мубтадиъ оқимлар бошлаб берганлар. Ҳозирги кунга келиб ушбу тушунчалар мубтадиъ оқимларнинг янги вужудга келган мутаассиб давомчилари томонидан ахли сунна вакиллари қарашларига зид бўлган холда инсонларга нисбатан асоссиз равишда қўлланилиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Тадқиқоқтда шундай тушунчалардан, “муртакибу-л-кабир” (катта гуноҳ), “такфир” (кофирга чиқариш), “хуруж” (раҳбарга қарши чиқиш) каби тушунчаларнинг асл мазмуни баён қилинди. Жумладан, тадқиқотда бир-бирини маънан тўлдирувчи “муртакибу-л-кабир”, “такфир” “хуруж” (раҳбарга карши чиқишҳаракати) тушунчаларининг нотўғри кўлланилиши натижасида мусулмонларни куфрда айблаб, бошқа дин вакиллари конларининг ноўрин тўкилишига олиб келиш сабаблари кўрсатилди. Юкоридаги ақидага оид нозик ибораларнинг асл мазмунини тушунишда “Ақида” асарига ёзилган шарҳларнинг ахамияти катта.
X-XIII асрлар мовароуннаҳр ижтимоий муносабатларига оид процессуал ва нотариал ҳужжатлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда юз бераётган кескин ғоявий курашлар, диний мутаассиблик билан боғлиқ ихтилофларни тинч йўл билан хал этиш ислом илмларига оид янгича фикр ва ёндашувлар асосидаги демократах тамойилларга мое тадкиқотлар олиб бориш заруратини кучайтирмокда. Бу борада маърифий ислом, жамият ва инсон ўртасидаги ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар хамда уларнинг ривожланиш босқичларини ўрганиш мухим аҳамият касб этади. «Биз бутун жахон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик мохиятини етказишни энг мухим вазифа, деб хисоблаймиз. Чунки ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади»1.
Ўрта асрларда яшаб ижод этган мовароуннаҳрлик фақиҳ аллома ва мутафаккирлардан катта хажмдаги ноёб қўлёзма манбалар мерос бўлиб қолган. Узбекистан китоб фондларининг ўзида юз мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмокда. Уларнинг асосий кисми ЮНЕСКОнинг Маданий мерос рўйхатига киритилган. Урта асрлар Шарк алломалари ва мутафак-кирларининг ҳали тадқиқотга жалб этилмаган кўлёзма асарлари юртимизнинг, шунингдек, Буюк Британия, Германия, Испания, Россия, Франция, Миер, Ҳиндистон, Эрон каби кўплаб хорижий мамлакатлардаги кутубхоналарнинг «олтин фонди»ини ташкил этади. Ушбу фондларда юртимизнинг ижтимоий муносабатлари тарихига оид манбаларнинг сакланаётгани уларни илмий муомалага киритиш борасидаги изланишларни янада кенг кўламда олиб боришни тақозо этмоқда.
Истиқлол йилларида ўзбек халқининг бой илмий, маънавий меросини ҳар томонлама тадқиқ этиш, соф ислом илмларини тиклаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда миллий давлатчилик ва диний кадриятларни барпо этиш жараёни том маънода мустақиллик натижасидагина ўз мақомига эга бўлди ва сиёсий-ҳуқуқий амалиётда ўз ифодасини топди. Уни мустаҳкамлашнинг ҳар бир йили ўз қадрига кўра жамият сиёсий-ҳуқукий, ижтимоий, маънавий ва маданий тарақкиётининг ортга қайтариб бўлмас жараёнига айланди. «Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг конида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир»2. Шу нуқтаи назардан, буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарларини, уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу борада юртимиз тарихига доир бирламчи қўлёзма манбаларни атрофлича тадқиқ этиш оркали қатор йўналишларда, жумладан, миллий менталитет хамда исломий қадриятлар асосида шаклланган юксак ҳуқуқий маданият, суд маҳкамаларининг тарихий шакллари ҳисобланган қозилик институтларининг иш тажрибаларига оид махсус назарий ва комплекс тадқикотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ва жорий йилнинг 23 июнидаги ПҚ-3080-сон «Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида белгиланганидек, буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарлари ва уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаларини чуқур ўрганиш, ёш авлодни юртимиздан етишиб чиккан ҳукук ижодкорлари бўлган фақиҳларнинг ҳаёти ва илмий мероси билан яқиндан таништириш, уларга нисбатан ҳурмат, миллий ғурур хамда ифтихор туйғуларини тарбиялашда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Х-ХШ асрларда Мовароуннаҳр қозилик маҳкамаларида юритилган расмий ҳужжатларга оид манбаларда акс этган процессуал ва нотариал ҳужжатларни ҳаётга татбик этиш механизмларининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ўзбек давлатчилиги тарихида козилик инстанциясининг шаклланиши, ўрта асрларда Мовароуннаҳрда расмийлаштирилган қатор ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ҳуқуқий жиҳатдан жамиятни бошқариш ва тартибга солишдаги ўрни мавжудлиги исботланган;
Х-ХШ асрларга хос ҳуқуқий ҳужжатлар ва унга оид манбаларга бағишланган тадқиқотларнинг манбашунослик хусусиятлари тизимли-функционал тамойил асосида очиб берилган;
ханафий таълимотининг махаллийлашуви ҳамда мазҳаб фақиҳларининг ҳукуқ ижодкорлари сифатида жамиятда адолат тамойилларини қарор топтиришга бўлган интилишлари асосланган;
қўлёзма манбаларнинг палеографик ва кодикологик хусусиятлари, уларда келтирилган процессуал (махзар, сижил) ва нотариал (шурут) хужжат турлари илк бор таснифланган;
Х-ХШ асрларга хос канцеляризм ва формулярлар генезиси, процессуал ва нотариал хужжатларни расмийлаштириш тамойиллари ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш механизмлари исботланган.
Хулоса
«Х-ХШ асрлар Мовароуннахр ижтимоий муносабатларига оид процессуал ва нотариал хужжатлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ислом ўлкаларида Х-ХШ асрларда фаолият юритган фақиҳ ва қозилар мусулмон дунёсининг ҳукук, ижодкорлари бўлиб, ижодий ва амалий фаолиятларининг бош мезони мулкчилик, савдо-сотиқ, ижтимоий-аҳлоқий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан асослаш, тартибга солиш ва мустаҳкамлашга эришиш билан белгиланади.
2. Х-ХП1 асрларга келиб ислом ҳуқуқи тизимида процессуал ва нотариал хужжат тузиш қоидаларини ўргатишда ва уларни тартибга солиш натижасида бир-биридан мустақил олтита йирик мактаб: Мовароуннахр, Хуросон, Ирок, Шом, Миер, Андалусия мактаблари вужудга келди. Уларда фаолият юритган фақиҳларнинг асарлари кўплаб мусулмон мамлакатларида тан олинди хамда уларнинг асарларида акс этган ўз минтақасига хос бўлган хужжат тузиш анъаналари ва урф-одатлар кейинчалик бутун ислом дунёсида оммалашувига олиб келди.
3. Марказий Осиёнинг мўғуллар томонидан истило этилиши оқибатида кўплаб маҳаллий фақиҳларнинг Якин Шарк мусулмон ўлкаларига кўчиб ўтишлари Мовароуннаҳрга хос процессуал ва нотариал ҳужжатларни тузиш анъаналарининг бошқа ўлкаларда хам кенг ёйилишига сабаб бўлди. Бу ҳолатнинг юзага келишини Ардабил шаҳрида хоразмлик қозилар томонидан тузилган ҳуқуқий ҳужжатлар мисолида кузатиш мумкин.
4. Мовароуннаҳрда шакллантирилган ислом маданияти ва ҳуқуқий қадриятлар жамият ҳаётининг турли жабҳалари: суд-ҳуқуқ, тил, ёзма санъат, маориф, дин, ахлоқ ва маиший ҳаётнинг бошқа қатор соҳаларидаги анъаналарга, маҳаллий шарт-шароитларга мувофик тартибда кишиларнинг турмуш тарзига кириб борди. Бу жараёнлар бевосита ҳуқуқ ижодкорлари бўлган фақиҳ ва қозилар фаолиятида якқол кўзга ташланади.
5. Илк ислом даврининг дастлабки босқичида қозилик амалиёти қабилачилик тузумидан қолган анъаналар асосида юритилди. Умавийлар даврига келибгина қозилик институтининг ихтисослашуви кузатилади. Бу давр қозилари икки тоифа - пойтахт ва вилоят қозиларига бўлинган. Пойтахт қозилари шахсан султонга бўйсунган, вилоят козилари эса ҳокимлар томонидан тайинланган.
6. Қозилик маҳкамаларини тубдан ислоҳ қилиш жараёни хокимиятга аббосийларнинг келиши билан боғланади. Аббосийлар Рим, Византия, Форс империяларининг хуқуқий хужжатлар тузиш ва суд-ҳуқуқ тизими борасидаги 4. Мовароуннаҳрда шакллантирилган ислом маданияти ва ҳуқуқий қадриятлар жамият ҳаётининг турли жабҳалари: суд-ҳуқуқ, тил, ёзма санъат, маориф, дин, ахлоқ ва маиший ҳаётнинг бошқа қатор соҳаларидаги анъаналарга, маҳаллий шарт-шароитларга мувофик тартибда кишиларнинг турмуш тарзига кириб борди. Бу жараёнлар бевосита ҳуқуқ ижодкорлари бўлган фақиҳ ва қозилар фаолиятида якқол кўзга ташланади.
5. Илк ислом даврининг дастлабки босқичида қозилик амалиёти қабилачилик тузумидан қолган анъаналар асосида юритилди. Умавийлар даврига келибгина қозилик институтининг ихтисослашуви кузатилади. Бу давр қозилари икки тоифа - пойтахт ва вилоят қозиларига бўлинган. Пойтахт қозилари шахсан султонга бўйсунган, вилоят козилари эса ҳокимлар томонидан тайинланган.
6. Қозилик маҳкамаларини тубдан ислоҳ қилиш жараёни хокимиятга аббосийларнинг келиши билан боғланади. Аббосийлар Рим, Византия, Форс империяларининг хуқуқий хужжатлар тузиш ва суд-ҳуқуқ тизими борасидаги тажрибаларини ўзлаштириб, маҳаллий шарт-шароитларга мослаштира олдилар. Аббосийлар даврида мазолим мақкамаси (мансабдор шахслар устидан иш кўрадиган маҳкама) ташкил этилди ва бу маҳкама учун алоҳида бино ажратилди. Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик расмий-хуқуқий макомга эга бўлиб, қозиу-л-қузот (бош крзи) лавозими таъсис этилди. Ушбу даврдан қозиу-л-қузот қозиларни танлаш, ўзининг шахсий муҳрига эга бўлиш ва мансабга тайинлаш имконини қўлга киритди ҳамда бошқарувда мустақилликка эришди.
7. Қозилик маҳкамаларида жорий этилган процессуал хужжатлардан бири бўлган ҳажрни (ёши балоғатга етмаган етимга васий тайин этиш бўйича тузилган шартнома) Мовароуннаҳрга хос маҳкама амалиётларидан бири деб хисоблаш мумкин. Мовароуннаҳрлик қозилар хажр шартномасини мажнун ва мажруҳ кимсаларга нисбатан хам тузганлар. Бу ҳолатда меросхўр тасарруфларидаги молни ишлатишда исрофга йўл қўймаслик, мажрух шахснинг мол-мулкдан фойдаланиш имкониятини амалга оширишни қувватлаш назарда тутилган. Ҳажр шартномаси, жумладан, бепарво муфтий, жоҳил табиб, касодга учраган даллол, савдогар ёки кирачи фаолиятини таъқиқлаш маъносида ҳам амалга оширилган. Таъқиқ қўйилганлар маълум муддатгача ўз касби билан шуғуллана олмаган. Мовароуннаҳрлик фақихлар ўз касбига нолойиқ топилган хар қандай кимсанинг ўша касб билан шуғулланишига йўл қўймаганлар.
8. Мовароуннаҳрда муҳаккамлик (ҳакамлик) қилиш ҳуқуқи шахсан султон ёки шаҳар ҳокими, қозиу-л-қузот ёки қози томонидан берилган. Икки киши ўртасида шундан кейингина ҳакамлик қилиш юридик кучга эга бўлган. Ҳакамлик килаётган шахснинг ҳукмини адолат меъёрларига мос тушган ҳолатда султон, ҳоким, қозиу-л-қузот ёки қози ўз мухрлари билан тасдиқлаб берганлар.
9. X-XIII асрлар Мовароуннахр хужжатшунослик анъаналарида ўша давр учун расмий тил ҳисобланган араб тили матнларининг форсий ва туркийлашиш ҳолатлари кузатилади. Масалан: арабча муборак-қутлуг, сГзам-буюк, шаҳр-моҳи, ибн-ўгли, китаба-битиг каби сўзлар ёнма-ён ишлатилган. Ҳужжатларда бундай сўзларнинг келиши матндаги асосий тил -араб тили қоидаларига салбий таъсир кўрсатмаган.
10. Абу Жа‘фар Таҳовийнинг асарлари ханафийлик мазҳабида бизгача етиб келган илк нотариал шартномалар тузишга оид манбалар хисобланади. Таҳовий ўзидан илгари ёзиб қолдирилган қозилик маҳкамаларида тузилган процессуал ва нотариал ҳужжатларига дойр фикрларни умумлаштиришга эришди. Натижада унинг асарлари кейинги давр ханафий фақихлари учун асос сифатида хизмат қилди.
11. Х-ХШ асрлардаёқ Бухоро ва Самаркандца мулкчилик муносабатлари билан боғлиқ расмий ҳужжатлар, ҳуқуқий атамалар мавжуд булган. Бу, уз навбатида, Мовароуннахрда хам юриспруденция сохаси яхши ривож топганини, Ғарбдан фаркли ўлароқ Шарқ ҳуқуқшунослигида хам турли ижтимоий соҳаларга оид клаузулалар ва атамалар амалиётда қўлланилганини кўрсатади.
12. Абу Наср Самарқандий асарларини ўрганиш ўрта асрлардаги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқукий тизимининг шаклланиши, эркин фуқаролик жамиятининг тарихий кўринишлари ва ўлкамизда мулкчилик хизмат турларининг юзага келиш тарихини ўрганишда, шунингдек, аждодларимиз яшаган жамиятларда ҳуқуқий маданият, хужжатлар тузишнинг назарий коидалари мухим ўрин тутганини тугри тушуниб етиш имконини беради.
13. Мовароуннахр қозилик маҳкамалари фаолиятида ироқлик факихлар яратган асарлар бирламчи манба сифатида хизмат қилди. Жумладан, «Адабу-л-қози» асари хам ироклик Абу Бакр Ахмад ибн Умар Хассоф (ваф. 261/875 й) томонидан ёзилган бўлиб, бу асарга мазхаб вакиллари томонидан жами туққизта шарх битилган. Мазкур шархларнинг олтитаси Мовароуннахр ўлкасида яратилгани хамда уларнинг бизгача етиб келган ягона шархи Бухоро ва Самарканд фикх мактаби вакили Ҳусомуддин Садр Шахид каламита мансуб экани тадкикотнинг ўзига хос янгиликларидан бири булди.
14. Бухоролик фақиҳ Бурҳонуддин Махмуд маҳкама процессуал хужжатлари тадкики ва ижросига ўзига хос нуқтаи назар билан ёндашган. У уз ижодий фаолияти давомида мазмунан замонавий суд-махкама тизимидаги апеллация жараёнини эслатувчи кайта кўрув ишларини олиб борди, ўзидан олдинги факихлар томонидан кўрилган ва баъзи эътирозлар билдирилган хужжатларни жамлаб, мавзулар бўйича таснифлади, қозилик махкамаларида кўрилган процессуал хужжатларининг эътирозга сабаб бўлган томонларини ўрганди. Фақиҳнинг «Муҳит» асарида келтирилган махкама процессуал маҳзар ёки сижил хужжатларининг матни тулик бермаганлиги кузатилди. Бу тартибда фақиҳ айнан, мунозарага сабаб бўлган ўринга тухталиб, уни халал (Jk.) - процессуал хужжатларининг камчиликлари сифатида ифодалаган.
15. Шурут (нотариал шартномаларнинг наъмунавий шакллари) атамаси дастлаб, Мухаммад Шайбонийнинг «Сияру-л-кабир» асарида қўлланилган. Шартномалар тузишга оид биринчи илмий асар эса Хассоф томонидан яратилган. Шу боне Х-ХIII аерларда яшаган мовароуннахрлик факихлар Мухаммад Шайбоний ва Хассоф фикрларидан бирламчи манба сифатида фойдаландилар.
16. Мовароуннахр қозилик маҳкамаларида тузилган процессуал ҳужжатлари умумий ном билан маҳзар ва сижил ҳужжатлари деб аталган. Маҳзар бу қози ёки унинг котиби томонидан қозилик маҳкамасида кўрилган ишларни баённома шаклида расмийлаштириб, қозилик архивига тикиб бориладиган махкама баённомаси бўлиб, у фақат қози девонида сақланган. Сижил эса маҳкама баённомасидан кўчирма бўлиб, уч нусхада тайёрланган: бир нусхаси маҳкамада қози архивига тикиб борилган, колганлари эса даъвогар ва жавобгарга берилган.
17. Х-ХIII асрларга келиб фақихлар маҳзар ва сижил ҳужжатларига оид қоидаларнинг назарий асосларини ишлаб чиқдилар ва унга бағишлаб «Китобу-л-махозир ва-с-сижиллот» йўналишида мустақил илмий асарлар ёздилар. Маҳзар ва сижил атамаларининг илмий муомалага киритилиши ва соҳага оид асарларни яратишдан мақсад ижтимоий муносабатларга тааллуқли хужжатларни тузиш қоидаларини яхлит бир тизимга келтириш бўлган.
18. Мовароуннахр қозилик махкамаларида кўрилган хар бир даъво бўйича тузилган нотариал шартномаларда козилар маҳкама жараёнининг юксак савияда, тартиб ва кетма-кетлик асосида олиб бориши, даъвогар, жавобгар ва гувохдарнинг кўрсатмаларини расмийлаштириши мураккаб махкама жараёнларининг ўзаро тенглик ва адолат тамойилларига таянган ҳолда чуқур мулохазакорлик ва бағрикенглик асосига қурилганидан дарак беради. Махкама жараёнини бошқарган қозилар ҳар бир даъвогар, жавобгар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини алоҳида эътибор билан эшитганлар, ишнинг хар қандай нозик нуқталари маҳзар хужжатларига киритилган. Мазкур ҳолатда низолашаётган тарафлар ёки ижтимоий муносабатга киришаётганларнинг шахси, насаби, яшаш жойи, ибодат қиладиган масжидларигача қайд этилиши ёки махкама иштирокчиларига нотаниш иштирокчидан шахсини тасдиқловчи гувох ёки хужжатнинг талаб этилиши Мовароуннахр тарихида ҳам ўн аср олдин инсон хукукларини ҳимоя килувчи институтлар, эркин фуқаролик жамиятлари фаолият юритган деган хулосани илгари суришга асос бўлади.
19. Х-ХШ асрларда Бухоро ва Самарканд козилик махкамаларида тузилган юксак хукук ижодкорлиги намуналари, замонавий нотариуслар томонидан амалга оширилаётган нотариал харакатлардан кескин фарк килмаган. Ушбу яқинлик рус тадкикотчиси Н.С.Ларьков томонидан илгари сурилган нотариат амалиёт Ғарбдаги капиталисток муносабатларнинг кенгайиши натижасида вужудга келди, деган хулосасини янгилашга имкон беради. Чунки тадкиқ этилган манбалар Ўзбекистонда нотариал харакатлар собиқ иттифок даврида Ғарбдан ўзлаштирилган янги соха эмас, балки Мовароуннахр диёрларида фаолият юритган қозилик махкамаларига оид манбалар, дунё миқёсида нотариал идоралар фаолиятининг дастлабки тарихий кўринишларига ўн аср олдин асос солинганини тасдиклайди.
Some points in determining the concept of a legal entity in the civil code of the Republic of Uzbekistan
O‘zbekistondagi shia jamoalari xususiyatlari va ularning o‘ziga xosligi
Oʻzbekistonda pravoslavlik dini
Odam va odamning paydo bo‘lishi haqidagi diniy qarashlar evolutsiyasi
Ushbu maqolada odam va odamning paydo bo‘lishi haqidagi diniy qarashlar evolutsiyasi, olam va odamning vujudga kelishi haqida olimlarning fekrlari, mifologik dunyoqarashga asoslangan dinlarning dastlabki unsurlari, olam va odamning vujudga kelishi haqida Qur’oni Karimda keltirilgan bir qator ma'lumotlar keltirilganligi to’g’risida ma’lumotlar berilgan.
- 1-25 / 32
- Keyingi