Авторы

  • Сардор Ширинов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.63852

Аннотация

 Мазкур илмий мақолада   Амир Шоҳмурод (1785-1800) ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлигида амалга оширилган ислоҳотлар катта аҳамиятга эга бўлганлиги . Хусусан, суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ўзгартирганлигини ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилган.


background image

153

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

БУХОРО АМИРЛИГИДА ҚОЗИХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ

ВА УЛАРНИГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ширинов Сардор Авазович

Қарши давлат университети докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14750330

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:23-yanvar 2025 yil

Ma’qullandi: 25-yanvar 2025 yil

Nashr qilindi: 27-yanvar 2025 yil

Мазкур илмий мақолада

Амир

Шоҳмурод (1785-1800) ҳукмронлиги даврида

Бухоро

амирлигида

амалга

оширилган

ислоҳотлар катта аҳамиятга эга бўлганлиги .

Хусусан,

суд-ҳуқуқ

тизимини

тубдан

ўзгартирганлигини ҳақида қисқача маълумот

бериб ўтилган.

Ўзбек хонликлари ичида динга мойиллик кўпроқ Бухоро давлатида кузатилиб, ҳар бир

ҳукмдор ўз мансабини, ҳавфсизлигини диний ҳокимият орқали ҳимояланишга ҳаракат

қилган. Шунинг учун ҳам давлат сиёсатида руҳонийларнинг ўз ўрни бўлиб, ҳукмдорлар

уларнинг фойдаси учун ҳам ислоҳотлар ўтказишга мажбур эдилар. Диний ҳокимият ва

унинг нуфузи шунчаки бўлмасдан ҳаттоки ҳар бир ҳукмдор ўз мансабини, шунингдек,

шахсий хавфсизлигини таъминлашда дин ва диний ҳокимиятдан унумли

фойдаланишган. Бундай вазиятда руҳонийлар давлат сиёсатида муҳим ўрин эгаллаган.

Улар давлат иши ва ислоҳотларида шунингдек, шариат қоидаларига асосланган

ҳуқуқий масаларда фаол иштириок этишиб, уларнинг ижро этилишида муҳим рол

ўйнаган.

Шариатга мусулмон киши учун дунёга келишидан то ўлимигача юриш-туришини

белгиловчи қоидалар тўплами сифатида қаралган. Илк исломда жамиятни

ҳуқуқий бошқариш Қуръон асосида олиб борилган. Кейинроқ мусулмонларнинг барча

ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва диний фаолиятини қамраб олувчи қонунлар

мажмуасига эҳтиёж туғилган. Ислом хуқуқшунослари бир неча аср мобайнида шариат

меъёрларини ишлаб чиққанлар

1

.

Умуман олганда қозихоналар - бу тарихий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлган ижтимоий,

иқтисодий ва сиёсий институтлар бўлиб, улар ўз фаолиятида турли муаммоларни ҳал

қилиш, одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини сақлашда муҳим роль ўйнаган.

Қозихоналарнинг асосий вазифаси одатда низо ва муросаларни ҳал қилиш, инсон

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатли қарорлар қабул қилишдан иборат бўлган.

Тадқиқотчи А.Қандаҳаров ўзининг Шайбонийлар даври давлат бошқарувидаги

органлар хусусида билдирган муносабатида давлатнинг марказий бошқарув

1

Бурҳониддин Марғиноний, Ҳидоя, 1 ж., – Т., 2000. – Б. 25; Абдулваҳҳоб Халлоф. Усул ул фиқҳ (Ислом

қонуншунослиги асослари), 1 – 2 қисм, – Т., 1997. – Б. 54; 3 – 4 қисм. – Т., 1999; Абдулҳаким Шаръий Жузжоний,

Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақихлари, – Т., 2002; Саидов А. Ҳ. Бурҳониддин

Марғиноний — буюк ҳуқуқшунос, – Т., 1997; Ҳусниддинов 3., Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар, – Т.,

2000.


background image

154

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

органларини девонлар, суд тизимини эса қози судлари ташкил қилганлигини

билдиради. Мовароуннаҳрда шайбонийлар сулоласининг ўрнатилиши билан давлат

бошқаруви ва ижтимоий ҳаётида вужудга келган ўзгаришлар давлатчилик

тараққиётининг навбатдаги босқичини бошлаб берди. Давлат ҳукмдори Муҳаммад

Шайбонийхон шариат ҳуқуқи бўйича ўз замонасининг билимдон кишиларидан

бўлганлиги учун қонунчилик ва ҳуқуқий масалаларни ҳам ҳал этишга алоҳида эътибор

берган

2

.

Амир Шоҳмурод (1785-1800) ҳукмронлиги даврида эса Бухоро амирлигида амалга

оширилган ислоҳотлар катта аҳамиятга эга бўлди. У хусусан, суд-ҳуқуқ тизимини

тубдан ўзгартиради. Шоҳмуроднинг амалга оширган ислоҳотларидан бири шундаки,

ҳар бир мусулмон, ҳатто қул ҳам қозига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу ўзига

хос тарзда, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир қадам

эди. Шунингдек, амирнинг ўз фуқароларини (катта ёки кичик бўлиши мумкин)

амалдаги қонунлар ва суд қарорлари билан ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий механизмлар

ишлаб чиқилди.

Амир Шоҳмурод ўзининг ҳукмронлик даврида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда, шу

жумладан, ер, маъмурий ва солиқ ислоҳотларини амалга оширган. Бу ислоҳотлар

давлатнинг бошқарувини жаҳон цивилизацияси талабларига мослаштиришга ёрдам

берган. Ижтимоий тизимни мустахкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга

қаратилган ҳукмлар, айниқса, суд тизимини ишга солишда, уларнинг асосида шариат

қоидалари мавжуд бўлгани сабабли, қонунчилик ҳамда ҳуқуқий муносабатлар

кучайтирилди.

Амир Шоҳмуроднинг суд-ҳуқуқий ислоҳотларининг энг муҳим жиҳати шундаки, у

Бухорода янги суд тизимини ташкил қилди. Бу тизимда қасаба, туман, вилоят қозилари

ва бош қози ҳамда қирқ аълам суди иш олиб борган. Суд жараёнида қози тарафидан

чиқарилган қарорлар, айниқса, мухолиф тарафнинг шикоятлари асосида қайта кўриб

чиқилган. Қози калонининг ва амирнинг ролини белгилаш ҳамда уларнинг ишлаш

тартибини қайта кўриб чиқиш муҳим қадам эди. Демак кўриниб турибди-ки, бухоро

хонлиги (амирлиги) да қозихона - бу махсус идора, унда қози (судья)лар қарорлар

қабул қилишган. Уларнинг вазифаси муҳокама қилинган ишлар бўйича қарорлар

чиқариш бўлиб, қозихоналар давлат муассасаси сифатида ўз фаолиятини юритади.

Улар адолатни таъминлаш учун мажбурий ва кўпинча норматив-ҳуқуқий хатлар

устида ишлашган. Албатта қозихоналар фаолиятида судьяларнинг ахлоқий этик ва

ҳуқуқий меъёрларга риоя этиши, ижтимоий-иқтисодий муҳитда давлат сиёсатининг

хусусиятлари устун туришини таъминлаш вазифаси устун турган.

Т.Худойқуловнинг тадқиқот ишларида шу мавзудаги қатор илмий адабиётларга

таяниб қуйидаги фикрларни таҳлил қилиб ўтган

3

. Жумладан: Қозихоналар

фаолиятидан ташқари қирқ аъламдан иборат олий суд палатаси ҳам тузилган. Унинг

аъзолари шариат ҳуқуқи асосида Шоҳмуроднинг ўзи тузиб берган тўпламни қўлларига

олиб, арз ва шикоятларни ҳал этишда унга қараб иш кўрадиган бўлди. Олий

қозихонада иш кўрилаётганда амирнинг ўзи бош бўлиб турган. Шу боисдан мазкур

ташкилотни амирнинг олий суди деб аташ мумкин. Бундан ташқари, судда иш

кўрилаётганда даъвогарнинг шахсан ўзи иштирок этиши талаб қилинган. Туманлар ва

каттароқ қишлоқларга (қасабаларга) қозилар тайинлаш ҳам у киритган

янгиликлардан бўлди. Шундай қилиб, Амир Шоҳмурод даврида Бухоро амирлигида

янги суд тизими: қасаба, туман, вилоят қозилари, Бош қози ҳамда қирқ аълам суди

2

Қандаҳаров А.

Бухоро хонлиги ва унда карманалик шайхлар фаолияти:монография / Қандахаров А. –

Toшкент: “Tafakkur qanoti”, 2018. – Б. 23-30.

3

Худойқулов Т. Марказий Осиё давлатларининг бошқарув тарихи (марказий, маҳаллий, ҳарбий, диний

ҳокимият (XVIII –XX аср бошлари)). Тарих фанлари доктори (DSc) – Қарши.: 2021. – 225 б.


background image

155

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

вужудга келиб, энг олий қози амирнинг ўзи эди. Шариат ҳуқуқи асосида Шоҳмурод

тузган қоидалар тўплами диққатга сазовордирки, давлат бошлиқлари қўли билан

тузилган қоидалар тўпламлари камдан-кам учрайди

4

. Амир Шоҳмурод томонидан

ўтказилган суд-ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳим жиҳати шундаки, бу даврга келиб

қозининг ҳукмидан норози бўлган тараф қозикалонга ёки амирга шикоят қилиш

ҳуқуқига эга бўлди

5

.

Демак, илмий таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўзбек хонликларида қозиларнинг

чиқарган қароридан норози бўлганлар қозикалонга мурожаат қилган. Қозилар қатъий

белгиланган ҳудудий бирлигига эга бўлишмаган. Ҳар бир даъвогар ўзи ишонган қозига

мурожаат қилган. Қози суд мажлиси бошланишидан олдин томонларга келишиб

олишни таклиф этган. Бу таклифдан бош тортилса, қози уларга қасам ичириб,

томонларнинг арзини, гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаган, сўнг қарор чиқариб,

бу қарор маҳаллий ҳокимият томонидан зудлик билан амалага оширилган.

Бу ислоҳотлар ўз навбатида бошқа хонликлардаги суд тизимини ислоҳ қилишга ҳам

катта таъсир кўрсатди. Қозикалонга ёки амирга ёзилган шикоятлар бўйича

текширишлар ўтказилди ва агар қози томонидан чиқарилган қарор норозиликларга

сабаб бўлса, унинг бекор қилиниши мумкин эди. Бу жараёнларнинг энг муҳим жиҳати

суд органларининг иши шариат ҳуқуқига асосланиб, қарорлар давлат амалиётига

киритилган. Бу ўз навбатида, қонун ва адолатни таъминлашга қаратилган тизимнинг

мустаҳкамланишини англатади.

Ҳулоса

қиладиган бўлсак, хонликларда судлов тизими доимо эътибор марказида

бўлган муҳим соҳа сифатида намоён бўлган. Қозихоналар фаолияти ва уларнинг ўзига

хос жиҳатлари муҳим ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий мазмунга эга бўлиб, улар

мамлакатдаги ҳуқуқий тизимнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади.

Қозихоналарнинг адолатни таъминлашдаги роли, уларнинг мустақиллиги ва ишлаш

тартиби юксак ахлоқий ва ҳуқуқий нормаларга асосланиб, ижтимоий ривожланишга

катта ҳисса қўшади. Тизим ихтисослаштирилган тартибга кўра қозикалон томонидан

бошқариб борилган. У қуйи қозилар устидан юқори инстанция суди функциясини

бажарган, яъни шарқ ислом давлатлари каби, давлат бошлиғи бўлган хонлар миллат ва

халқ отаси сифатида суд тизими устидан адлия назоратини юритган. Қозикалон ва у

орқали қуйи қозилар томонидан ўта муҳим ёки муаммоли ишлар юзасидан тақдим

этилган фатво чиқарилиши, тасдиқланиши ва халққа эълон қилинишида шахсан

иштирок этган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.Нормуродова Г. Бухоро амирлигида уламоларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни.

Uluslararasi Turk Dunyasi Arastirmalari Sempozyumu. Semerkant. 12 - 16 Ekim 2018. – Б.34.

2.Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Хасанхожа ал-Хусайний ас-Сиддиқий.

Матлаб ут-толибин. Ўзбек тилига таржима, сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари Ғулом

Каримий, Эркин Миркомилов. – Тошкент.: 2016. – Б. 10.

3.Таворихи гузида – Нусрат-наме. Исследование, критический текст, аннотированное

оглавление и таблица сводных оглавлений А.М.Акрамова. Тошкент, Фан, 1967. –Б. 337-

338;

4.Мирзабеков Б. Шайоний ҳукмдорларининг тарихий портрети. Тарих фанлари бўйича

фалсафа док. (PhD). дисс. – Қарши.: 2022. – Б. 53-67.

4

Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. – Т.:

“Адолат” , 2003. – Б. 280.

5

Сагдуллаев А ва б. “Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти” – Т, “Академия” 2000. – Б. 202.


background image

156

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

5.Фазлуллоҳ ибн Рузбехон, Меҳмонномайи Бухоро, ЎзССР ФА Шарқшунослик

институти, Қўлёзма, инв. № 1414, варақ 128а –б.

Библиографические ссылки

Нормуродова Г. Бухоро амирлигида уламоларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни. Uluslararasi Turk Dunyasi Arastirmalari Sempozyumu. Semerkant. 12 - 16 Ekim 2018. – Б.34.

Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Хасанхожа ал-Хусайний ас-Сиддиқий. Матлаб ут-толибин. Ўзбек тилига таржима, сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари Ғулом Каримий, Эркин Миркомилов. – Тошкент.: 2016. – Б. 10.

Таворихи гузида – Нусрат-наме. Исследование, критический текст, аннотированное оглавление и таблица сводных оглавлений А.М.Акрамова. Тошкент, Фан, 1967. –Б. 337-338;

Мирзабеков Б. Шайоний ҳукмдорларининг тарихий портрети. Тарих фанлари бўйича фалсафа док. (PhD). дисс. – Қарши.: 2022. – Б. 53-67.

Фазлуллоҳ ибн Рузбехон, Меҳмонномайи Бухоро, ЎзССР ФА Шарқшунослик институти, Қўлёзма, инв. № 1414, варақ 128а –б.