Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.59557

Ключевые слова:

производство себестоимость продукт экономика доход текстиль технология экономическая эффективность

Аннотация

В статье описано, как увеличить объем и качество выпускаемой текстильной продукции, снизить себестоимость продукции согласно инновационным подходам, эффективно использовать внутренние возможности производственных затрат текстильной промышленности, а также усовершенствовать механизм рациональной организации производства по современным стандартам. технологии.


background image

www.e-itt.uz

I SON. 2024

209


ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР

КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР

Доц

.

Азимова Феруза Пайзиевна

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

ORCID: 0009-0007-8007-7276

azimovaf@gmail.com

Аннотация.

Мақолада тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали

ҳажми ва сифатини ошириш, маҳсулотлар таннархини инновацион ёндашувларга кўра

камайтириш, амалга оширилаётган тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш
харажатларини ички имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни

замонавий

технологияларга

кўра

оқилона

ташкил

қилиш

механизмини

такомиллаштириш баён этилган.

Калит сўзлар:

ишлаб чиқариш, харажат, маҳсулот, иқтисодиёт, таннарх,

даромад, тўқимачилик, технология,

иқтисодий самарадорлик, нарх, рақобатбардошлик,

тайёр маҳсулот.

ФАКТОРЫ ВЛИЯЮЩИЕ НА РАЗВИТИЕ ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ

Доц

.

Азимова Феруза Пайзиевна

Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

Аннотация.

В статье описано, как увеличить объем и качество выпускаемой

текстильной продукции, снизить себестоимость продукции согласно инновационным

подходам, эффективно использовать внутренние возможности производственных

затрат текстильной промышленности, а также

усовершенствовать механизм

рациональной организации производства по современным стандартам. технологии.

Ключевые

слова:

производство,

себестоимость,

продукт,

экономика,

себестоимость, доход, текстиль, технология, экономическая эффективность, цена,

конкурентоспособность, готовая продукция.

FACTORS INFLUENCING THE DEVELOPMENT OF THE TEXTILE INDUSTRY

Assoc. Prof.

Azimova Feruza Payzievna

Tashkent Textile and Light Industry Institute

Abstract.

The article describes how to increase the volume and quality of textile products,

reduce the cost of products according to innovative approaches, effectively use the internal

capabilities of the production costs of the textile industry, and improve the mechanism of rational

organization of production according to modern technologies.

Keywords:

production, cost, product, economy, cost, income, textile, technology, economic

efficiency, price, competitiveness, finished product.

UOʻK: 338.4:675

I SON – IYUL-AVGUST

209-215


background image

www.e-itt.uz

I SON. 2024

210

Кириш.

Бугунги кунда жаҳонда ту қимачилик маҳсулотларининг, энг аввало юқори

қу шилган қии матли рақобатбардош маҳсулотларни илғор технологик ишлаб чиқариш

орқали ҳажми ва сифатини ошириш, маҳсулотлар тан-нархини инновацион

е ндашувларга ку ра пасаи тириш каби и у налишларда устувор даражада тадқиқотлар
амалга оширилмоқда. Амалга оширилае тган тадқиқотлар таркибида ту қимачилик

саноати ишлаб чиқариш харажатларини ички имкониятлардан самарали фои даланиш,

ишлаб чиқаришни замонавии технологияларга ку ра оқилона ташкил қилиш

механизмини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Янги У збекистонни барпо этиш жарае нида рақобатбардош ту қимачилик

саноатини ташкил қилиш, жаҳон бозорларида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш,

қу шимча қии матни шакллантиришнинг ту лиқ занжирини яратиш кабилар юзасидан

ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Ип-калавани чуқур қаи та ишлаш 2026-и илга қадар
ип калавани ту лиқ қаи та ишлашни и у лга қу и иш, ишлаб чиқариш занжирида мавжуд

бу шлиқларни ту лдиришга қаратилган лои иҳалар ру и хатини шакллантириш, таи е р
маҳсулотлар учун миллии брендларни ривожлантириш ва уларнинг экспортини

ошириш, жумладан миллии ва хорижии бренддаги таи е р маҳсулот экспорти ҳажмини
2026 и илда 5 млрд АҚШ долларига етказиш” (Фармон, 2022) вазифалари белгилаб

қу и илган. Мазкур вазифаларни амалга оширишда ту қимачилик саноати корхоналари

ишлаб

чиқариш

харажатларини

камаи тиришнинг

самарали

усулларини

такомиллаштириш, харажатларини камаи тириш стратегиясини асосалаш, ишлаб

чиқариш харажатларини камаи тиришнинг прогноз ку рсаткичларини асослаш каби
и у налишдаги тадқиқотлар ку ламини янада кенгаи тириш мақсадга мувофиқ.

У збекистон Республикаси Президентининг 2021-и ил 28-январдаги ПФ-60-сон

“2022-2026-и илларда Янги У збекистонни ривожлантириш стратегияси ту ғрисида”,

ҳамда 2022-и ил 21-январдаги ПФ-53-сон “Ту қимачилик ва тикув-трикотаж
корхоналарида чуқур қаи та ишлаш ва юқори қу шилган қии матли таи е р маҳсулотлар

ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари

ту ғрисида”ги

фармони,

шунингдек соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқии ҳужжатларда

белгиланган вазифаларни амалга ошириш муҳумдир (Фармон, 2022).

Адабиётлар шарҳи

.

Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари моҳияти, таснифланиши ва

уларга турли омиллар таъсири, уларни таркибии ва таҳлилии такомиллаштириш
масалалари қатор хорижии ва маҳаллии олимлар томонидан тадқиқ қилинган.

Классик таълимот намояндалари Смит (2020), Рикардо

(1955)

ва Кенелар (1984)

томонидан ишлаб чиқарилган товар ва маҳсулотларнинг қийматини бир маромда

ушлаб туриш ёки уларни пасайтириш омиллари ҳақида фикр юритганлар.

Смит (2020) томонидан илгари сурилган ғояга асосан, исталган предметнинг

ҳақиқий қиймати уни сотиб олмоқчи бўлганлар томонидан тўлашга рози бўлган қиймат
билан баҳоланади, яъни улар томонидан бажариладиган ишларнинг сотиб олинувчи

товар нархи эквивалентидаги меҳнат ҳажми кўринишида намоён бўлади. Мисол учун,

темирчининг 1 кунлик нонни сотиб олиш нархи у томонидан ишлаб чиқарилувчи темир
ускунанинг ярим қиёматига тенг бўлиши мумкин.

Рикардо

(1955)

томонидан товарлар нархининг пасайиши ёки ошишини

аниқлашда алоҳида ўзгармас мезон киритилиши таклиф этилган ва ўз навбатида

бундай ўлчов бирилиги мавжуд эмаслигини ўзи ҳам тан олган.

Иқтисодчи олимлар Клейн ва Леффлер (1984) фикрига кўра, харидорларнинг

тўлов қобилиятларига қараб, арзон нархдаги товарлар қиммат нархдаги товарларни

уларнинг юқори сифатга эга эканлигига қарамай, бозордан сиқиб чиқаришини тадқиқ

этганлар.


background image

www.e-itt.uz

I SON. 2024

211

Хорижлик иқтисодчи Баскервилга (2011) кўра, бухгалтерия ҳисобидаги харажат

корхонанинг даромад олиш учун қилган ҳаракатларига сарфланган пул ёки моддий

неъматлардир. Харажатлар асосан бизнес юритиш харажатларини ифодалайди, бунда

бизнес юритиш фойда олишга

қаратилган фаолиятнинг йиғиндисидир.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар Карлибаева ва Темиров (2019) томонидан

берилган таърифга кўра, ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида, ҳали моддий

ресурслар ва асосий воситалар тўла бандлик даражасига эришмаган даврда ўртача

доимий харажатларнинг қиймати юқори бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиб

бориши билан у камайиб бориш хусусиятига эга бўлади.

Азларовга (2002) кўра, маҳсулотнинг режа таннархини ҳисоблашда

харажатларнинг аксарияти маҳсулот турларига тўғридан –

тўғри олиб борилган

бўлсада, ҳақиқий харажатларни ҳисобга олишда эса харажатларни тақсимлашнинг

билвосита усули устун келмоқда.

Ибрагимовга (2002) кўра, ишлаб чиқариш харажатлари –

бу бевосита ишлаб

чиқариш учун сарфланган моддий ва материал сарфлар йиғиндисидан иборат бўлиб,
корхонанинг ишлаб чиқариш таннархини аниқлашда асос бўлиб хизмат қилади.

Бухгалтерия ҳисобининг муҳим томони ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ва ўз
вақтида ҳисобга олиб боришдан иборат.

Тадқиқот методологияси.

Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини камаи тириш бу и ича

олимлар ва соҳа вакиллари билан суҳбат, уларнинг е зма ва оғзаки фикр-
мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жарае нларни кузатиш, иқтисодии

ҳодиса ва жарае нларга тизимли е ндашув, муаллиф тажрибалари билан қие сии таҳлил

у тказиш орқали тегишли и у налишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Дунё мамлакатлари ўз иқтисодиётини янада ривожлантиришнинг дастлабки

босқичларида энг аввало турли омиллар эвазига таннархни пасайтириш, бунинг эвазига

рақобатбардошликка эга бўлишга ҳаракат қиладилар. Албатта бозорда сифат
кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эга, бироқ нисбатан арзон қийматдаги таннарх

-

устунликка олиб келувчи энг муҳим мезондир.

CОVID

-

19 пандемияси туфайли бошқа иқтисодиёт тармоқлари сингари сўнгги

2 йил ичида тўқимачилик саноати ҳам бир қанча муаммоларни ўз бошидан кечирди.
Жаҳон бозорида ушбу сегментнинг 2021 йилдаги умумий қиймати 993,6млрд АҚШ

долларини ташкил этган бўлса, 2022 йилдан 2030

-

йилгача бўлган йилик ўсиш суръати

(CАГР) 4,0 % га ўсиши кутилмоқда.

Дунё мамлакатлари ичида глобал кўламда ишлаб чиқариш ҳажми бўйича

етакчиликни Хитой эгаллаб турган бўлса, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
мамлакатлар ўнталиги ичида биронта Европа давлати йўқ. Америка қитъасидан АҚШ,
Бразилия ва Мексика бор бўлса

-

да, қолганлар барчаси Осиё мамлакатлари

вакилларидир. Бунинг асосий сабаби сифатида Осиё қитъасида ишчи кучи арзонлиги,

хомашё ресурсларининг етарлилиги, юқоридаги мамлакатлар енгил саноат хомашёсини
ишлаб чиқаришга мослашганлиги билан изоҳлаш мумкин (1

-

расм).

Мода саноатининг ривожланиши ва бунинг натижасида турли кийим

-

кечакларга

талабнинг ортиши, енгил саноат ва текстиль бозори ўсишини таъминлаши кутилмоқда.

Тўқимачилик саноати учта асосий тамойил асосида фаолият олиб боради: ип

-

калава

тайёрлаш, материал тўқиш ва тайёр кийим

-

кечак ҳолига келтириш каби турли хил

мослашувчан материалларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш жараёнларидан

иборат.


background image

www.e-itt.uz

I SON. 2024

212

1-расм. Дунёнинг 2020-йилда энг кўп енгил саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқарган давлатлари

28

Тўқимачилик, трикотаж, ип йигириш ва бошқалар каби бир қанча жараёнлар

асосан мебельсозлик, кийим

-

кечак тайёрлаш саноати, тиббий ва бошқа соҳа

элементлари ва акцессуарларини тайёрлашда тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларнинг

кенг ассортиментини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

2-

расм. Тўқимачилик саноатининг хомашё таркибий қисми

Maнбa:

mordorintelligence.com/industry-reports/global-textile-industry-growth-trends-and-

forecast-2021-2030

Murojaat sanasi 21.07.2022

Юқоридаги расмдан кўриш мумкинки, тўқимачилик саноати хомашёсининг

таркибий қисми жорий ва прогноз давр учун деярли ўзгармасдир. Бунинг асосий сабаби,

пахта хомашёси табиий модда бўлиб, деярли барча истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини
қондира олади. 2030

-

йилга келиб, қайта ва кимёвий ишланган таркибли хомашё

28

https://www.grandviewresearch.com/industry-analysis/textile-market

murojaat sanasi 21.07.2022

52,2

6,9

5,3

3,6

2,4

2,4

1,9

1,8

1,1

0,9

0

10

20

30

40

50

60

Хитой

Ҳиндистон

АҚШ

Покистон

Бразилия

Индонезия

Туркия

Жанубий Корея

Таиланд

Мексика

39%

39%

32%

38%

14%

12%

10%

5%

5%

6%

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

90%

100%

2021

2030

Пахта

Қайта ва кимёвий ишланган

Жун

Ипак

Бошқалар


background image

www.e-itt.uz

I SON. 2024

213

ҳажмининг ортиши ривожланган давлатларда харидорларнинг яшил иқтисодиёт
тамойиллари

асосида

қайта

ишланган

маҳсулотларга

кўпроқ

мойиллик

билдираётганликларида намоён бўлмоқда.

Пахта толасининг ишлаб чиқариш ҳажми 1990

-

йилда 19 миллион тоннани ташкил

этган бўлса, 2020

-

йилда бу рақам 26 миллион тоннага етган. Яна тўқимачилик саноати

маҳсулоти

-

жун толаси ишлаб чиқариш бироз ўсган (1990

-

йилда 1,9 миллион тонна),

2020-

йилда 1,08

миллион тоннагача пасайган. Табиий тола ишлаб чиқаришнинг

ривожланиши вақт ўтиши билан инсонларнинг органик ва табиий маҳсулотларга

интилиши туфайли ошиб боришини кузатишимиз мумкин. Шуни таъкидлаш керакки,
бу кўрсаткичлар барча турдаги толаларни ишлаб чиқариш ҳажмини қамраб олади.

Бироқ, 2000

-

2010 йиллардаги жаҳон кийим

-

кечак толаси истеъмоли ҳақидаги

рақамларни инобатга олсак, умумий тола ишлаб чиқаришнинг 90% дан ортиғи кийим

-

кечак ишлаб чиқаришга тўғри келади, деган хулосага келиш мумкин.

Шу ўринда, нафақат тўқимачилик саноати, балки барча иқтисодиёт тармоқлари

корхоналари учун маҳсулот таннархини пасайтириш, бунинг учун ишлаб чиқариш
харажатларини қисқартириш, ресурслардан тежамкорлик асосида фойдаланишни

амалга ошириш, маҳсулотларни қайта

ишлаш ва қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш

-

муҳим масалалар сифатида бош қотиришга мажбур қилмоқда

Тақсимланадиган билвосита харажатлар бир қатор омилларга боғлиқ. Улардан энг

муҳимлари

-

ушбу харажатларнинг ишлаб чиқариш технологияси ва ишлаб чиқаришни

ташкил этилганлигига ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари устидан назоратнинг

ташкил этиш даражасига боғлиқдир

[8].

Яна бир муҳим жиҳат, глобал тола ишлаб чиқариш ҳажмининг у сиши одамларга ва

дуне нинг умумии ҳолатига сезиларли таъсир ку рсатади. Бундаи у сиш қу шимча ер, сув,

ишчи кучи, ҳаи вонлар, киме вии воситалардан фои даланиш ва бошқа турдаги

ресурслардан катта ҳажмда фои даланишни талаб этади. Ресурслардан янада
масъулиятли фои даланиш, қаи та ишлаш, қаи та фои даланиш, қаи та ишлаб чиқаришни

и у лга қу и иш ҳамда бирламчи хомаше дан маҳсулотлар ишлаб чиқаришни аста-секинлик

билан камаи тириш ва бирламчи ресурсларни ишлаб чиқариш жарае нида истеъмол

қилишдан ажратишнинг зарурлиги ту ғрисида и у риқномалар ишлаб чиқилмоқда. Бироқ
бу и у налишдаги ишларнинг ку лами ва тезлиги ҳали талаб даражасида бу лмаи , қу шимча

куч ва ресурслар жалб этилиши лозим.

1-

жадвал

Тўқимачилик саноатининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар

Ички омиллар

Ташқи омиллар

1.

Маҳсулот

Тузилмавий тузатишлар

2.

Асбоб

-

ускуна

Табиий ресурслар (хомашё, иқлим)

3.

Технология

Ҳукумат ва инфратузилма

4.

Материаллар ва энергия истеъмоли

Давлат сиёсати

5.

Инсон омили

Мигрантлар

6.

Иш усуллари

Солиқлар

Ту қимачилик саноатининг ривожланишига таъсир ку рсатувчи омилларнинг

хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг таснифини шакллантиришни мақсадга мувофиқ

деб ҳисоблаи миз.

Ту қимачилик саноатининг ривожланишига таъсир ку рсатувчи омилларни шартли

равишда иккига бу лиш мумкин (1-жадвал):

1.

Ички омиллар;

2.

Ташқи омиллар.

Қуи ида ҳар бир омилни атрофлича ку риб чиқамиз:


background image

www.e-itt.uz

I SON. 2024

214

1. Маҳсулот омили: маҳсулдорлик нуқтаи назаридан маҳсулот ишлаб чиқариш

талабларига қанчалик мос келишини англатади, маҳсулот фои далилиги билан

баҳоланади. Маҳсулотнинг таннарх фои да омили бир хил харажат бу и ича фои дани

ошириш е ки бир хил фои да учун таннархни камаи тириш орқали оширилиши мумкин.

2. Асбоб-ускуналар: улар маҳсулдорликни оширишда муҳим рол у и наи ди. Ту ғри

техник хизмат ку рсатиш ва бу ш вақтни қисқартириш орқали заводнинг мавжудлиги

ортиб бориши ҳосилдорликни оширади. Фои даланиш, е ш, модернизация, таннарх,

инвестициялар ва бошқаларга ту ғри эътибор бериш орқали ҳосилдорликни ошириш

мумкин.

3. Технология: Инновацион ва энг янги технологиялар самарадорликни сезиларли

даражада оширади. Автоматлаштириш ва ахборот технологиялари материалларни

қаи та ишлаш, сақлаш, алоқа тизими ва сифат назоратини яхшилашга е рдам беради.

4. Материаллар ва энергия истеъмоли: Материаллар ва энергия сарфини

камаи тиришга қаратилган ҳаракатлар самарадорликни сезиларли даражада оширади.

5. Инсон омиллари: маҳсулдорлик асосан инсон малакасига боғлиқ. Самарали

ишлаш қобилияти ходимларнинг таълими, у қитиш, тажриба қобилияти ва бошқалар

каби турли омиллар билан бошқарилади. Ходимларнинг мотивацияси самарадорликка
таъсир қилади.

6. Иш усуллари: Ишни бажариш усулларини такомиллаштириш меҳнат

унумдорлигини оширади, ишни у рганиш ва саноат муҳандислик техникаси ва у ргатиш

иш усулларини такомиллаштирадиган соҳалардир, бу эса меҳнат унумдорлигини

оширади.

Хулоса ва таклифлар

.

Хулоса у рнида шуни аи тиш мумкинки ту қимачилик саноатида ишлаб чиқариш

харажатлари тушунчасининг илмии -назарии асослари тадқиқ этилиб, қатор хорижии ва
маҳаллии иқтисодчи олим ва тадқиқотчиларнинг е ндашувлари таҳлил қилинди ва

у зига хос хусусиятларига ку ра тизимлаштирилди.

1.

Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларига таъсир кўрсатувчи

омиллар ўрганилди, таъсир доирасига кўра тизимлаштирилди ва тақсимоти
шакллантирилди.

2.

Ўзбекистон Республикасининг тўқимачилик саноати соҳасига тегишли қабул

қилинган қонунчилик ва меёрий хужжатлари ўрганилди, шунингдек мамлакатимиз

тўқимачилик саноати ривожланиш тенденциялари ўрганилди.

3.

Тўқимачилик саноатининг коронавирус пандемияси вақтидаги ва ундан

кейинги тикланиш вақтидаги ҳолати ўрганилди, ривожланиш тенденциялари

аниқланди. Ушбу саноат тармоғининг ривожланиш тарихи, жумладан, сўнгги

йиллардаги маълумотлари таҳлил қилинди.

4.

Дунё тўқимачилик бозоридаги энг йирик ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи

мамлакатлар бозор қиймати бўйича кетма

-

кетлиги шакллантирилди. Шунингдек,

жаҳондаги етакчи тўқимачилик саноати компаниялари кетма

-

кетлиги аниқланди.

5.

Тўқимачилик саноати ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар таснифи

шакллантирилди ва таҳлил қилинди.

Адабиётлар:

Azlarov D.X. (2002) Non mahsulotlari ishlab chiqarish xarajatlari hisobi va tahlilini

takomillashtirish. Iqt.fan.nomz.dissert. –Toshkent. 151-bet.

Baskerwille P. (2011) What are expanses in accounting? www. saylor.org.

https://resources.saylor.org/wwwresources/archived/site/wp-content/uploads//12/BUS103-

EXPENSES.pdf


background image

www.e-itt.uz

I SON. 2024

215

Ibragimov A.K. (2002) Ishlab chiqarish xarajatlari hisobi, auditi va qishloq xo‘jaligi

mahsulotlari tannarxini aniqlashni takomillashtirish. Iqt.fan.dokt.dissert. Toshkent. 287-bet

Karlibayeva R., Temirov A. (2019) Korxonalarni raqobatbardoshligini baholash. O‘quv

qo‘llanma. T.: Iqtisodiyot, -155 bet

Klein B., K.B. Leffler. (1984) The role of market forces in assuring contractual performance//

Journal of Political Economy 89 (# 4, August, 1984), pp. 615-641

Рикардо Д. (1955) “Сочинения”. http://www.library.fa.ru/files/Rikardo1.pdf

Смит А. (2020) "Исследование о природе и причинах богатства народов".

gumer.info/bibliotek_Buks/Econom/smit/smit_1.pdf

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

«2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»

ПФ-60-сонли Фармони. //

www.lex.uz

.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-январдаги

ПФ-53-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва

юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг
экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.

Библиографические ссылки

Azlarov D.X. (2002) Non mahsulotlari ishlab chiqarish xarajatlari hisobi va tahlilini takomillashtirish. Iqt.fan.nomz.dissert. –Toshkent. 151-bet. Baskerwille P. (2011) What are expanses in accounting? www. saylor.org. https://resources.saylor.org/wwwresources/archived/site/wp-content/uploads//12/BUS103-EXPENSES.pdf

Ibragimov A.K. (2002) Ishlab chiqarish xarajatlari hisobi, auditi va qishloq xo‘jaligi mahsulotlari tannarxini aniqlashni takomillashtirish. Iqt.fan.dokt.dissert. Toshkent. 287-bet

Karlibayeva R., Temirov A. (2019) Korxonalarni raqobatbardoshligini baholash. O‘quv qo‘llanma. T.: Iqtisodiyot, -155 bet Klein B., K.B. Leffler. (1984) The role of market forces in assuring contractual performance// Journal of Political Economy 89 (# 4, August, 1984), pp. 615-641

Рикардо Д. (1955) “Сочинения”. http://www.library.fa.ru/files/Rikardo1.pdf

Смит А. (2020) "Исследование о природе и причинах богатства народов". gumer.info/bibliotek_Buks/Econom/smit/smit_1.pdf

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» ПФ-60-сонли Фармони. // www.lex.uz.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-январдаги ПФ-53-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.