Авторы

  • Кахрамонжон Усмонов
    Ташкентский государственный экономический университет

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.59616

Ключевые слова:

государственное имущество доходы от государственного имущества дивиденды по государственной доле чистая прибыль государственных предприятий доходы от сдачи государственного имущества

Аннотация

В данной статье изложены анализ доходов государственного бюджета от государственного имущества и проблемы в данной сфере. Также, исходя из зарубежного опыта и анализа в данной отрасли разработаны научно-практические выводы и предложения.


background image

www.e-itt.uz

II SON. 2024

378



ДАВЛАТ МУЛКИДАН КЕЛАДИГАН БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

PhD

Усмонов Кахрамонжон Акбаралиевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Aннотация.

Мазкур мақолада давлат бюджетининг давлат мулки орқали

келадиган даромадлари таҳлили ва соҳадаги муаммолар берилган. Шунингдек, хорижий

тажриба ҳамда соҳадаги таҳлилий маълумотлардан фойдаланилиб илмий-амалий

хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

давлат мулки, давлат мулки орқали келадиган даромадлар, давлат

улуши бўйича дивидендлар, давлат корхоналарининг соф фойдаси, давлат мулкини

ижарага беришдан олинадиган даромадлар, давлат мулки самарадорлиги.

ПОВЫШЕНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ ДОХОДОВ БЮДЖЕТА ОТ

ГОСУДАРСТВЕННОЙ СОБСТВЕННОСТИ

PhD

Усманов Кахрамонжон Акбаралиевич

Ташкентский государственный экономический университет.

Аннотация.

В данной статье изложены анализ доходов государственного

бюджета от государственного имущества и проблемы в данной сфере. Также, исходя из
зарубежного опыта и анализа в данной отрасли разработаны научно-практические

выводы и предложения.

Ключевые слова:

государственное имущество, доходы от государственного

имущества, дивиденды по государственной доле, чистая прибыль государственных
предприятий, доходы от сдачи государственного имущества, эффективность

государственного имущества.

INCREASING THE EFFICIENCY OF BUDGET REVENUES FROM STATE PROPERTY

PhD

Usmanov Kahramonjon Akbaralievich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The analysis of budget revenues from state property and problems in this sphere

are given in this article. Also, based on international experiences and analysis in this sphere

scientific-practical conclusions and proposals were developed.

Key words:

state property, revenues from state property, dividends from state-owned

enterprises, net profit of state-owned enterprises, rent on state property, the

efficiency of state

property.

UOʻK: 316.344.23

378-384


background image

www.e-itt.uz

II SON. 2024

379


Кириш.

Солиқсиз даромадларнинг мақсади, солиқли даромадларникидан фарқли равишда

турлича бўлиши мумкин. Масалан, давлат божлари юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни

амалга ошириш учун тўланса, жарима ҳуқуқбузарлик жазоси сифатида тўланади.

Давлат ўз мулкини жойлаштириш орқали дивиденд, фоиз, ижара ҳақи олиши

мумкин. Турли мақсадлар учун йиғимлар жорий қилиниши мумкин, масалан

Ўзбекистонда табиат объектларидан фойдаланиш учун йиғим жорий қилинган.

Солиқли даромадлар давлат солиқ идоралари томонидан ундирилса, солиқсиз

тўловлар турли идоралар, жумладан Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат
божхона қўмитаси томонидан ундирилади.

Адабиётлар шарҳи.

Ўзбек иқтисодчи олими Маликовнинг (2007) келтиришича, давлат бюджетининг

даромадлари миллий даромаднинг қайта тақсимланадиган қисми ҳисобланади.

Иванова (2009) эса солиқларни жамиятда фуқароларнинг ўз ҳақ

-

ҳуқуқлари,

тинчлиги ва шу каби давлат хизматлари учун тўлайдиган бадал сифатида баён қилган.

Григоров (2004) таъкидлашича, бюджет даромадларини прогнозлаштириш –

бюджет даромадлари манбалари, турлари бўйича доимий таҳлилларга асосланган ҳолда

келгусидаги даромад миқдорларини аниқлашдан иборат.

Макридакс, Вилрайт ва МкГиилар (

1983

) умумий прогнозлаштириш

жараёнларининг назарий асосларини белгилашда салмоқли ҳисса қўшишган.

Жумладан, прогнозлаштиришнинг сабаб

-

оқибат ва даврий қаторлар усулларини

батафсил келтириб ўтишган, ва бу усуллардан давлат бюджети даромадларини

прогнозлаштиришда фойдаланиш мумкин.

Бошқа давлатларда давлат мулкидан фойдаланишни оптималлаштиришга

қаратилган тадбирлар амалга оширилади ва бу давлат молиясининг долзарб
масалаларидан ҳисобланади. Масалан, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида давлат

мулкидан келадиган даромадларни ошириш мақсадида стратегия ишлаб чиқилган

43

.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Солиқсиз тўловларнинг умумий даромадлар таркибидаги улуши 2019

йилда

12,8%ни ташкил қилган бўлса, 2023

йилда 19,5% га тенг бўлган (1

-

жадвалга қаранг).

Бунинг асосий сабаби, давлат улушига ҳисобланган дивидендлар улушининг кескин

ошишидир. Хусусан, олтин қазиб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимининг
ўзгариши натижасида давлат улушига ҳисобланган дивидендлар миқдори сезиларли

даражада ошган.

1 -

жадвал

Солиқсиз тўловлар тушуми динамикаси

Тармоқлар

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

1.

Солиқсиз ту ловлар,

трлн.су м

14,4

20,0

26,5

42,1

45,2

2.

Давлат бюджети

даромадлари
таркибидаги салмоғи, %

12,8

15,1

16,1

20,9

19,5

Манба:

муаллиф томонидан тузилган.

43

https://www.djkn.kemenkeu.go.id/artikel/baca/15606/optimization-of-state-assets-in-jakarta-upon-

relocation-of-capital.html


background image

www.e-itt.uz

II SON. 2024

380


Божхона божлари ва йиғимлари ҳам солиқсиз тўловларнинг таркибий қисми

ҳисобланади. Уларнинг тушумлари эса экспорт

-

импорт ҳажми билан чамбарчас боғлиқ

ва тушумларини шу динамикада кўриш мақсадга мувофиқ.

2-

жадвал

Божхона божлари ва божхона йиғимлари динамикаси

Ўлчов

бирлиги

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

АҚШ доллари курси

долл./су м

8 851

10 064

10 650

11 046

11 700

Экспорт

млн.долл.

17 459

15 102

16 663

19 309

23 649

Импорт

млн.долл.

24 292

21 154

25 508

30 699

37 953

Божхона божи ва божхона

и иғимлари

млн.долл.

329

409

529

630

1 029

Импортга нисбатан

%

1,4

1,9

2,1

2,1

2,7

Манба:

муаллиф томонидан тузилган.

2019

йилда божхона божлари ва божхона йиғимларининг импорт ҳажмига нисбати

1,4% ташкил қилган бўлса, 2023

йилга келиб 2,7% гача ўсди. Бунда божхона

маъмурчилигининг яхшиланиши, божхона расмийлаштируви жараёнидаги ўзгаришлар

ўз таъсирини кўрсатган (2

-

жадвалга қаранг).

Кейинги 3

-

4 йилда мамлакатимизда тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Республика бўйича тадбиркорлар учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас

мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги имконият ва

шароитлар яратилди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувлар, тафтиш

-

текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва

ғовларнинг аксариятига барҳам берилди. Амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ

давлат идораларида ҳамда жамиятимизда тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди.

Бугунги кунда, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида тадбиркорлик

фаолияти солиқ ва божхона тизимини такомиллаштириш, ресурс, кредитлар ва

субсидиялар ажратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланиш учун

тўлов бекор қилинди.

Солиқсиз тўловларнинг яна бир хусусияти шундаки, бу тушумларнинг даврийлиги

нобарқарор

ҳисобланади. Солиқли даромадларда тушумлар барқарор (мавсумий бўлса

ҳам) характерга эга бўлса, солиқсиз даромадларнинг тушумларида бундай ҳолат

кузатилмайди.

Мисол учун, республикада ишлаб чиқариладиган автомобилларни олиб бир йил

ичида қайта сотадиганлар учун катта давлат божи белгиланган эди. Бу бир томондан,

аҳоли барибир бу божни тўламаслигига олиб келса, иккинчи томондан автомобиллар

савдосидаги ҳолат ўзгармаган. Барибир, янги автомобиллар сотилиши давом этган ва
аҳоли бож тўлашни бошқа йўлларидан фойдаланган.

Италия даромадлар агентлиги раҳбари П.В.

Барбантини ва унинг ўринбосари

П.

Савиниларнинг таъкидлашича

44

, даромадлар маъмурчилигида рақамлаштириш

орқали давлат бюджетида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилган. Хусусан,

2017

йилда қўшимча 1,3

млрд. евро даромад тушишига эришилган. Бунда асосий

эътибор турли идоралардаги маълумотларнинг ўзаро солиштирилишига қаратилган.

Глобал тараққиёт маркази (АҚШ, Вашингтон) тадқиқотчилари М. Кангиано,

А.

Гелб, Р.

Гудвин

-

Гроенлар томонидан Ҳиндистон, Мексика, Эстония, Гана

44

https://www.iota-tax.org/sites/default/files/publications/public_files/impact-of-digitalisation-online-

final.pdf


background image

www.e-itt.uz

II SON. 2024

381


давлатларида давлат молиясини бошқаришда рақамлаштиришдан олинган самаралар
миқдорий таҳлил қилинган

45

. Мазкур тадқиқотдан ҳам давлат молиясидаги

транзакцияларнинг рақамлаштирилиши орқали ҳисоботларнинг сифати ошиши ва

бюджет фойда кўриши ёритилган. Бошқа томондан эса, бу даромад тўловчилар учун ҳам

қулайлиги эмпирик кузатишлар ёрдамида кўрсатиб берилган.

Бундан хулоса чиқариш мумкинки, солиқсиз тўловларни бошқаришнинг самарали

ва замонавий усули, бу –

рақамлаштиришдир. Шунга биноан, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 28.02.2023й.даги ПФ

-27-

сонли “2022

-

2026 йилларга мўлжалланган

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим
йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” Фармони иловасининг 96

-

бандига мувофиқ илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилигини

тубдан

ислоҳ қилиш республикадаги долзарб вазифалардан бири эканлиги қайд қилинган.

Давлат бюджетининг солиқсиз тушумларидаги яна бир катта йўналиш –

давлат

мулкини ижарага беришдан олинадиган даромадлар ҳисобланади. Бунда тадбиркорлик

субъекти ёки бошқа субъектнинг давлат мулки ҳисобланадиган (шу жумладан,

ҳокимликлар, бюджет ташкилотлари балансидаги) объектларни маълум бир ҳақ

эвазига ижарага олади.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби ва ставкалари қонунчилик билан

белгиланади. Амалда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2009

йилдаги 102

-

сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан тартибга солинади.

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам

ставкалари энг кам ставкаларини ҳисоблаб чиқиш асосида тегишли коэффициентлар

белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

Марказларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган ижара тўлови

маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 25 фоизи —

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига, 40 фоизи —

давлат

мулкини балансида сақловчига ва 10 фоизи —

тегишли марказга йўналтирилади.

3-

жадвал

Тошкент шаҳри бўйича 2023 йилда 1 кв.метр учун давлат мулкини савдо

йўналиши бўйича ижарага беришнинг йиллик ставкалари, минг сўм

(

Қарор, 2022)

3-

жадвалга кўра, 5

-

зона бўйича чакана савдо йўналашида 1 кв.м майдон учун

йиллик ижара ҳақи миқдори 182 минг сўмни ташкил қилади. Мисол учун, 60 кв.м

майдонда савдо нуқтаси бир йилда 10,9 млн сўм, бир ойда эса 909 минг сўм тўлаши

керак.

Тошкент давлат юридик университети, юридик техникумлар ва Тошкент давлат

юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг мол

-

мулкини ижарага

45

https://www.cgdev.org/sites/default/files/public-financial-management-and-digitalization-payments.pdf

Кўрсаткичлар номлари

1-зона

2-зона

3-зона

4-зона

5-зона

1

Улгуржи савдо

499

402

305

208

121

2

Чакана савдо

749

603

457

312

182

3

Умумии овқатланиш

499

402

305

208

121

4

Ярим таи е р озиқ-овқат маҳсулотларни

таи е рлаш ва сотиш

477

384

291

199

116

5

Китоб ду конлари

48

38

29

20

12

6

Ломбардлар

602

485

368

251

146


background image

www.e-itt.uz

II SON. 2024

382


беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини
чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш

жамғармаларига ўтказилади.

4-жадвалдан ку ринишича, давлат мулкини ижарага беришдан олинадиган бюджет

даромадлари (бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратма қилингандан ташқари)
инфляция даражасидан орқада қолмоқда.

Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали нафақат бюджет даромадларини

шакллантириш, балки миллий даромадни ошириш кўзда тутилаётганлиги ҳам кўплаб

тадқиқотларда ўз аксини топган. Мисол учун, “Гарвард Бизнес Шарҳлари” журналидаги
тадқиқотларга

46

кўра, ўтган асрнинг охирида хусусийлаштириш жараёнларининг турли

соҳаларга таъсирлари ўрганилган ва хусусийлаштириш шартлари унинг

самарадорлигини белгилаши эмпирик кузатишлар билан баҳолаб берилган.

4-

жадвал

Давлат мулкини ижарага беришдан тушадиган даромадлар динамикаси

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

Давлат мулкини ижарага беришдан олинадиган

бюджет даромадлари (бюджетдан ташқари
жамғармаларга ажратмалардан ташқари), млрд су м

40,0

27,2

51,6

55,6

58,7

У тган и илга нисбати, %

х

68,0

189,7

107,8

105,6

Инфляция даражаси, %

15,2

11,1

10,0

12,3

10,7

Манба:

муаллиф томонидан тузилган.

ОЕСД давлатларидаги

XXI

аср бошларида хусусийлаштириш жараёнларини ва

тажрибалари ҳам

47

бу борадаги тажрибаларни таҳлил қилиб, фонд бозорлари

ривожланиш тенденцияларини баён қилиб берган. Тармоқлар кесимида кўпроқ
телеком соҳасидаги хусусийлаштириш жараёнлари таҳлил қилинган ва бу соҳага

инвестиция жараёнларини тезлашганлиги орқали кўрсатиб берилган.

Демак, республикамизда хусусийлаштириш жараёнларига фақат бюджет

даромадларини тўлдириш мақсадида эмас, балки тармоқларни ривожлантириш асосий
мақсад сифатида ёндашиш зарур.

давлат мулкидан келадиган даромадларни ўзига хос хусусияти, давлат улушига

ҳисобланган дивидендлар ёки давлат мулкининг ижарасини тегишли тармоқ билан
тақсимлаб

олиш

меъёрларини

оптималлаштиришдан

иборат.

Ўзбекистон

Республикасининг 2022 йил учун давлат бюджети тўғрисида Қонунининг 14

-

моддасида

бу масалага тўхталиб ўтилган, унга кўра, 2022 йилда давлат улушига ҳисобланган

дивидендларнинг камида 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат улуши бўйича дивидендлар бюджетга

ўтказилиши лозим.

Шу билан бирга, ушбу нормаларни четлаб ўтиш мақсадида, бюджетга тўланиши

лозим бўлган дивидендларни бошқа мақсадларда, масалан, корхона харажатлари (товар

ёки хизматларни сотиб олиш) ёки ташкил этилаётган корхонанинг устав капиталига

ҳисса қўшишга йўналтириш учун қарор қабул қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда,
бюджет олдидаги мажбуриятлари оптималлаштирилади.

46

https://hbr.org/1991/11/does-privatization-serve-the-public-interest

47

https://www.oecd.org/daf/ca/corporategovernanceofstate-ownedenterprises/48476423.pdf


background image

www.e-itt.uz

II SON. 2024

383


1-

расм. Давлат мулкини бошқаришдан келадиган даромадларни

шакллантириш методологияси

Манба:

муаллиф томонидан тузилган.

Масалан, йил охирида давлат улуши бўйича олинган дивидендларнинг 100 млрд.

сўм миқдоридаги қисмини янги корхона ташкил этиш учун йўналтиришга қарор қабул

қилинди. Бу ҳолда, давлат 100 миллиард. сўм улушини йўқотади.

Бу ҳолатда яратилаётган янги корхона давлат улуши бўйича бюджетга дивиденд

тўловчи корхоналар занжиридан тушиб қолади, ва олинган 100 млрд. сўм маблағ
бюджет олдида ҳеч қандай мажбуриятларсиз исталган мақсадда фойдаланиш мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат мулкидан келадиган даромадларнинг

самарадорлигини ошириш юзасидан қуи идаги ишларни амалга ошириш лозим бу лади

деб ҳисоблаи миз:

1.

Давлат улуши бор субъектлардан дивидендлар миқдорини қатъии лаштирган

ҳолда минимал қии матларини белгилаш зарур бу лади;

2.

Давлат мулкидан келадиган даромадларни самарадорлигини баҳоловчи

ку рсаткичлар тизими ишлаб чиқилиши керак;

3.

Давлат мулкидан келадиган даромадларни самарадорлигини баҳолаш учун

рақамли платформалар жории қилиш ва уни ягона орган орқали марказлашган ҳолда

бошқарилишини таъминлаш;

4.

Давлат мулкидан келадиган даромадларни самарадорлигини ошириш

мақсадида давлат ва хусусии сектордаги у заро молиявии юкламаларни солиштирма

таҳлилини у тказиш ва хулосалар чиқариш керак бу лади.

Давлат мулкларини бозор баҳосини аниқлаш

ва энг минимал қийматдаги (ижарага

берганда, депозитга қўйилганда ва ҳ.к.)

даромадларини ҳисоблаш

Давлат корхоналарини инвестициявий

харажатларини аниқлаш ва уларнинг

заруриятларини таҳлил қилиш

Давлат мулки бўйича келадиган

даромадларни тармоқнинг ўзида қолдириш

ёки бюджетга ўтказишни самараларини ўзаро

таққослаш

Давлат мулкидан келадиган даромадларни

тармоқ ва бюджет ўртасида тақсимлаш

меъёрларини оптималлаштириш

Тармоқ ихтиёрида қолган маблағларни солиқ

солиш базасини кенгайтирилганлигини

таҳлил қилиш


background image

www.e-itt.uz

II SON. 2024

384


Адабиётлар/Литература/Reference:

Makridakis S., Wheelwright S., McGee V. (1983) Forecasting, methods and applications. –

New York: Malloy Lithographing, Inc., –926

p.

Григоров В.Э. (2004) Перспективное финансовое планирование в муниципальных

образованиях Российской Федерации / В.Э. Григоров. –М.: Фонд «Институт Экономики

города», –123

с.

Иванова Н.В. (2009) Развитие научных представлений о налогообложении: общие и

частные теории налогов. Интернет-журнал «Науковедение» - http://naukovedenie.ru., №1
(октябрь-декабрь), ISSN 2223-5167.

Қарор (2022) Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 2022

йил

30

декабрдаги 13-сонли қарори

Маликов Т., Хайдаров Н., (2007) “Давлат бюджети” ўқув қўлланма, Тошкент:

“IQTISOD-MOLIYA”, -84 б.

Библиографические ссылки

Makridakis S., Wheelwright S., McGee V. (1983) Forecasting, methods and applications. –New York: Malloy Lithographing, Inc., –926 p.

Григоров В.Э. (2004) Перспективное финансовое планирование в муниципальных образованиях Российской Федерации / В.Э. Григоров. –М.: Фонд «Институт Экономики города», –123 с.

Иванова Н.В. (2009) Развитие научных представлений о налогообложении: общие и частные теории налогов. Интернет-журнал «Науковедение» - http://naukovedenie.ru, №1 (октябрь-декабрь), ISSN 2223-5167.

Қарор (2022) Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 2022 йил 30 декабрдаги 13-сонли қарори

Маликов Т., Хайдаров Н., (2007) “Давлат бюджети” ўқув қўлланма, Тошкент: “IQTISOD-MOLIYA”, -84 б.