www.e-itt.uz
I SON. 2025
154
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ
Исаев Аслиддин Икром ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги
«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг
илмий асослари ва муаммолари» илмий
-
тадқиқот маркази
ORCID: 0009-0002-7254-0316
Аннотация.
Мақоланинг мақсади мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари
томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланишни таҳлил қилишдан иборат. Мавзу
доирасида хорижлик олимларнинг тадқиқотлари ўрганилиб, улар доирасида илмий
изланишлар олиб борилди, муаллифнинг хулоса ва таклифлари шакллантирилди.
Калит сўзлар:
солиқ, солиқ тизими, фискал сиёсат, солиқ имтиёзи, самарадорлик,
инвестиция, рағбатлантириш.
СОСТОЯНИЕ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ НАЛОГОВЫХ ЛЬГОТ СУБЪЕКТАМИ
ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА В УЗБЕКИСТАНЕ
Исаев Аслиддин Икром угли
Научно
-
исследовательский центр «Научные основы и
проблемы развития экономики Узбекистана» при
Ташкентском государственном экономическом университете
Аннотация.
Целью статьи является анализ использования налоговых льгот
субъектами предпринимательства в нашей стране. В рамках темы изучены
исследования зарубежных ученых, проведены исследования в их рамках, а также
сформулированы выводы и предложения автора.
Ключевые слова:
налог, налоговая система, фискальная политика, налоговые
льготы, эффективность, инвестиции, стимулы.
THE STATE OF USE OF TAX PRIVILEGES BY BUSINESS ENTITIES IN UZBEKISTAN
Isaev Asliddin Ikrom ugli
Scientific Research Center "Scientific Foundations and Problems
of the Development of the Economy of Uzbekistan"
under the Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article aims to analyze the use of tax privileges by business entities in our
country. Within the framework of the topic, studies of foreign scientists were studied, scientific
research was conducted within their framework, and the author's conclusions and proposals were
formed.
Keywords:
tax, tax system, fiscal policy, tax privilege, efficiency, investment, incentive.
UOʻK:
336.225.66
154-162
www.e-itt.uz
I SON. 2025
155
Кириш.
Ҳозирги глобал иқтисодий шароитда тадбиркорлик субъектлари ҳар бир
мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида энг муҳим унсурлардан бири сифатида эътироф
этилмоқда. Зеро, кичик бизнес ва хусусий корхоналар инновацион ғояларни ҳаётга
татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда минтақаларда иқтисодий фаолликни
кенгайтиришда катта аҳамият касб этади. Маҳсулотлар турларининг ранг
-
баранг
бўлиши ва рақобат муҳитининг шаклланиши айнан шу тармоққа боғлиқ. Шу боис,
давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида бизнес муҳитини яхшилаш,
тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш, шу жумладан, улар учун турли солиқ
имтиёзлари яратиш масаласи кун тартибига қатъий белгиланган.
Ўзбекистонда ҳам иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларида солиқ
сиёсатини мақбуллаштириш, ташкилий
-
ҳуқуқий механизмларни қайта кўриб чиқиш ва
хусусий секторни рағбатлантириш жараёни жадаллик билан олиб борилмоқда.
Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда янгиланган Солиқ
кодексида тадбиркорлар учун берилаётган имтиёзлар, чекланмаган эркинликлар ва
енгиллаштирилган шартлар мамлакатимизда вужудга келаётган янги иқтисодий муҳит
нишонасидир. Бир томондан, бугунги шароитда солиқ юкини камайтириш хусусий
капитални кенгроқ тарзда амалга ошириш имконини берса, иккинчи томондан,
имтиёзлардан тўғри фойдаланиш пировард натижада бизнес ривожи билан бирга халқ
фаровонлигига хизмат қилиши лозим.
Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай имтиёз сиёсий ёки кўр
-
кўрона тақдим этиладиган
«совға» эмас. У муайян мақсадга, яъни иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, экспорт
салоҳиятини ошириш, замонавий технологиялар ва инновацияларни жалб этиш каби
устувор йўналишларга эришиш учун қулай шароит хосил қиладиган муҳим восита
ҳисобланади. Демак, айнан солиқ имтиёзларининг моҳияти, таҳлил услублари ва
улардан фойдаланиш амалиётини чуқур илмий асосда ўрганиш масаласи бугун барча
учун долзарбдир. Имтиёзлардан самарали фойдаланмасдан туриб, замонавий бозор
муносабатларига мос иқтисодий рақобатбардошликка эришиш ёки кўзда тутилган
манфаатларни рўёбга чиқариш мушкул бўлиши мумкин.
Адабиётлар шарҳи.
Солиқ имтиёзлари тадбиркорлик субъектлари учун муҳим молиявий восита бўлиб,
уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодий фаоллигини рағбатлантиришга
ёрдам беради. Бу бўйича хорижлик олимларнинг тадқиқотлари албатта муҳим
аҳамиятга эга. Хусусан,
фикрича, солиқ имтиёзлари иқтисодий
инқироз шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб
-
қувватлашнинг муҳим
элементи ҳисобланади. Бундай имтиёзлар давлат ва маҳаллий бюджетларни
молиялаштириш билан бир қаторда, тадбиркорлик ривожига туртки беради.
ўз тадқиқотлари натижасида қуйидаги фикрларни
билдирди: АҚШда давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан 80 миллиард доллар
миқдоридаги солиқ имтиёзлари тадбиркорларнинг капитал сармояларини оширишга
хизмат қилади.
Nadezhdina & Chistyakova (2022)
фикрича, Россияда кичик бизнес учун махсус солиқ
режимлари муҳим рағбатлантирувчи омил сифатида баҳоланади. Масалан, Новосибирск
минтақасидаги кичик бизнес давлат ташаббуслари асосида қўллаб
-
қувватланмоқда.
Ҳиндистон ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда солиқ инвестициялари кичик ва
ўрта бизнесни ривожлантириш учун самарали восита ҳисобланади
Солиқ имтиёзлари тадбиркорларнинг сармояларини оширишда турли
самарадорликка эга бўлиши мумкин. Масалан, Жанубий Америка ва Европадаги
тадқиқотлар кўрсатадики, солиқ имтиёзлари кўп ҳолларда давлат бюджети учун
қўшимча харажатларга сабаб бўлади
АҚШда тадқиқотлар кўрсатганидек,
www.e-itt.uz
I SON. 2025
156
ҳар бир солиқ имтиёзи давлат бюджетининг пасайишига олиб келиши мумкин, лекин бу
айрим ҳолларда янги иш ўринларини яратиш орқали компенсация қилинади
Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш даражаси бизнес стратегияси, давлат
қўллаб
-
қувватлаш даражаси ва бозор муҳитига боғлиқ. Малакали бошқарувга эга бўлган
компаниялар солиқ имтиёзларидан самаралироқ фойдаланиш имконига эга бўладилар
Солиқ имтиёзларининг иқтисодиётга таъсирини аниқ баҳолаш қийин. Сабаби,
турли давлатлар ва минтақаларда уларнинг самарадорлиги фарқли бўлиши мумкин
Тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзларини белгилаш
жараёнида давлатларнинг бир
-
бири билан рақобати юзага келади, бу эса солиқ
рақобатига ва давлат бюджетига салбий таъсир этиши мумкин
Айрим солиқ имтиёзлари конституцияга мувофиқ эмаслиги мумкин. Масалан,
АҚШда айрим имтиёзлар Савдо Клаузасига зид эканлиги баҳс мавзусига айланган
Баъзи тадқиқотларда кўрсатилишича, солиқ имтиёзлари давлат
томонидан самарали бошқарилмаса, улардан айрим компаниялар ўз манфаати учун
фойдаланиши мумкин
Исаев (2022, 2023, 2024) ўз тадқиқотларида солиқ имтиёзларининг назарий
жиҳатлари, унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирларини кўп бора таъкидлаб,
бугунги кун талаби доирасида имтиёзларнинг қўлланилиши адолатли бўлиши, аммо
унинг назорати қатъийлаштирилмаса суистеъмоллик олиб келиши мумкинлигини
айтиб ўтган.
Юқоридагиларга асосланиб айтиш керакки, солиқ имтиёзлари тадбиркорлик
субъектларига сармоя жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда муҳим
восита ҳисобланади. Бироқ уларнинг самарадорлиги жуда кўп омилларга боғлиқ ва
нотўғри бошқарилган ҳолларда давлат бюджетига ортиқча юк бўлиши мумкин. Солиқ
имтиёзларидан самарали фойдаланиш учун давлатлар уларни аниқ иқтисодий
мақсадлар учун йўналтириши ва таҳлил қилиш механизмларини такомиллаштириши
зарур.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Албатта, имтиёзларнинг самарадорлигини кўрсатадиган энг муҳим мезонлардан
бири бу иқтисодий кўрсаткичлар ростдан ҳам яхшилангани ёки йўқлиги билан боғлиқ.
Масалан, имтиёзлар берилиши сабабли қандай корхоналар янги маҳсулот чиқара
бошлади, қанча янги иш ўринлари яратилди, экспорт
ҳажмида қандай ўзгаришлар
кузатилди ва пировард натижада бюджет тушумлари қанчалик ошди? Бундан ташқари,
имтиёзлардан фойдаланувчилар сонида даврий ўсиш кузатилдими, бу жараёнда эски
имтиёзлар бекор қилиниб, янгилари киритилдими? Ана шу каби саволлар ҳақиқий
вазиятни намоён этади.
Шу тариқа, бу таҳлил тадбиркорлар фаолиятини янада жонлантириш, янги
лойиҳаларни қўллаб
-
қувватлаш, тараққиёт учун зарур шароитларни яратиш
имконияти билан бирга, давлат сиёсатини замон талабларига мувофиқлаштиришда ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Бундай илмий асосланган хулосалар келгусида солиқ
сиёсатини янада такомиллаштириш, имтиёзлар жорий этиш механизмларини қайта
кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорлик соҳасида янада муваффақиятли қадамлар ташлаш
учун мустаҳкам пойдевор вазифасини бажаради.
1-
жадвал
2019-
2023 йиллардаги солиқ тушумлари улуши таҳлили, млрд.сўм
Кўрсаткичлар
2019 y
2020 y
2021 y
2022 y
2023y
ЯИМ миқдори
529 391,4 602 193,0 734 587,7 888 342 1 066 569,0
Давлат бюджети даромадлари
112 165,4 132 938,0 164 680,3 202042,9
183442,8
Солиқ тушумлари
97 784,7 112 892,2 138 257,3 159 750
175 954,8
www.e-itt.uz
I SON. 2025
157
Бошқа даромадлар
14 380,7
20 045,8
26 423
43112,8
7 488,0
Солиқ имтиёзлари,
трлн.сўм
26,5
33,2
36,0
38,2
41,1
Солиқ тушумларининг ЯИМга
нисбати, фоизда
18.5
18,7
18,8
17,9
16,5
Ma
нба
:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маʼлумотлари асосида шакллантирилган.
1-
жадвалда 2019–2023 йиллар оралиғида мамлакат ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)
кўрсаткичи ҳамда давлат бюджети даромадларида бир қанча аҳамиятли ўзгаришлар
кузатилган. Жадвалда акс этган рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу йиллар
мобайнида ЯИМ суръатли равишда ортганига қарамасдан, солиқ тушумларининг ЯИМга
нисбатан улуши йил сайин бироз камайгани кўзга ташланади.
2019 йилда ЯИМ ҳажми
529 391,4
млрд.сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йилга
келиб бу кўрсаткич 1
066
569 млрд. сўмга етган. Яъни номинал ифодада қарийб икки
баробар ошгани кузатилади. Шу билан бир вақтда, солиқ тушумлари 2019
йилдаги
97
784,7 млрд. сўмдан 2023 йилда 175
954,8 млрд. сўмгача кўтарилган. Абсолют
кўринишда ўсиш анча салмоқли бўлса
-
да, унинг ЯИМга нисбатан улуши, яъни солиқ
-
қуршови даражаси
2019 йилда 18,5% бўлса, 2023 йилга келиб 16,5%ни ташкил қилган.
Яъни номинал ўсиш фонида иқтисодиётда солиқ тушумлари бўйича маълум бир ўсиш
суръати мавжуд бўлгани ҳолда ҳам, энг асосий кўрсаткич –
солиқ тушумларининг ЯИМга
нисбатан улуши
бироз камайган.
Давлат бюджети даромадлари 2019 йилда 112
165,4 млрд.сўмдан 2023
йилда
183
442,8 млрд. сўмгача ўсгани кўриниб турибди. Бироқ 2022
йилдаги 202
042,9 млрд.
сўм билан таққослаганда 2023
йилга келиб ушбу кўрсаткич бироз камайган. Бу кўпроқ
иқтисодий конъюнктура ўзгариши, бюджет сиёсатининг қайта кўриб чиқилиши ёки
айрим тармоқларда очиқча имтиёзлар кенгайгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
“Бошқа даромадлар” категорияси остида мол
-
мулкни сотишдан олинган
тушумлар, жарима ва санкциялар, турли ягона тўловлар ва бошқа нобюджет
манбаларни тушуниш мумкин. Ушбу кўрсаткич 2019 йилда 14
380,7 млрд. сўмдан
2022
йилда 43
112,8 млрд. сўмгача ўсган бўлса, 2023
йилда кескин 7 488,0 млрд. сўмга
тушиб кетган. Бу ортиқча бюджет тушумлари турли йилларда иқтисодий сиёсатдаги
мавсумий ислоҳотлар ёки бир марталик кутилмаган операциялар (масалан, йирик
объектларни хусусийлаштириш ёки активлар реализацияси) билан боғлиқ.
Солиқ имтиёзларининг мутлақ миқдори (трлн. сўмда) йил сайин ортиб, 2019 йилда
26,5 трлн. сўм бўлган бўлса, 2023 йилда 41,1 трлн. сўмни ташкил қилган. Шундан
кўринадики, янада кўпроқ корхона ёки иқтисодий субъектлар имтиёзлардан
фойдаланган ёки имтиёзлар спектри кенгайган. Бошқача айтганда, ҳар қандай бизнес
учун солиқ юкини камайтириш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан
бири сифатида қолмоқда.
Солиқ имтиёзларининг ортиши бир томондан миқдорий кўрсаткичда
солиқ
тушумларини пасайтириши мумкин. Лекин бошқа томондан, бу каби имтиёзлар
тадбиркорларга ёрдам беради, фаолият соҳаларини кенгайтиради ва узоқ муддатда
яқинлашувчи бандлар бўйича иқтисодий ўсиш, иш ўринлари кўпайиши, экспорт
ҳажмининг ошиши ҳисобига бюджет тушумлари барқарорлигини таъминлаш
имконини беради. Шу сабабли, имтиёзлар орқали олинмай қолган маълум бир даромад
келгусида кўпроқ қўшимча қиймат яратилиши эвазига қисман қопланиши мумкин.
Бироқ бунда имтиёзларнинг макроиқтисодий самарасини тўғри баҳолаш учун
мукаммал мониторинг ва аниқ ҳисоб
-
китоблар олиб борилиши талаб этилади.
ЯИМ ўсаётгани ҳолда солиқ тушумлари улушининг пасайиши –
мамлакатда
иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва солиқ сиёсатини юмшатиш самараси
сифатида баҳоланиши мумкин. Давлат, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш
www.e-itt.uz
I SON. 2025
158
орқали келгуси йилларда кўпроқ ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва
инновацияларни жалб этиш ҳисобига хомийлик қилади.
Солиқ имтиёзлари ҳажмининг ортиши –
ислоҳотлар жараёнида кўпроқ секторлар,
хусусан, кичик бизнес ва замонавий тармоқлар (IT, инновация, экспортга
йўналтирилган лойиҳалар) учун рағбат яратилаётганини билдиради. Бироқ бу
жараёнда ҳар доим ҳам кутилган натижа
олинишига кафолат йўқ. Шу сабабли,
имтиёзлар натижадорлигини доимий мониторинг қилиш зарур.
Бюджет даромадларида айрим йилларда кўзга ташланадиган номутаносибликлар
–
макроиқтисодий жараёнларга йўғрилган сиёсатда ҳамда солиққа тортиш режимидаги
тезкор ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Муаллиф фикрига кўра, бу жараёнда
амалдорлар ва қонунчилик ташаббускорлари билан биргаликда бизнес субъектлари
фикрлари ҳам инобатга олиниш керак.
Шундай қилиб, 2019–2023 йиллар даврида солиқ тушумларининг ЯИМга нисбатан
пасайиши, бир томондан, иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш сиёсати билан уйғун
бўлса, иккинчи томондан эса имтиёзлар сони ва суммасининг ортиши билан боғлиқ
экани кўзга ташланади. Шу билан бирга, бу кўрсаткич келгуси йилларда ҳам ушбу
динамика қандай сақланишини ёки ўзгаришини мунтазам кузатиш зарурлигини
билдиради. Чунки иқтисодий сиёсатда солиқ тушумларини бир маромда оптимал
сақлаб қолиш, шу билан бир вақтда хусусий сектор ривожини сўндириб қўймаслик жуда
нозик мувозанат нуқтаси сифатида қолади.
Тадбиркорлик субъектлари ҳамда жисмоний шахслар учун белгиланадиган солиқ
ставкалари иқтисодий сиёсатни тартибга солишда энг муҳим воситалардан бири
ҳисобланади. Зеро, солиқ ставкалари орқали давлат томонидан бизнесларни
рағбатлантириш ёки бюджет тушумларини мақсадли таъминлаш имкони юзага келади.
Қуйидаги жадвал 2018–2023 йиллар мобайнида асосий солиқ турлари бўйича
ставкаларда рўй берган ўзгаришларни кўрсатади (фоизларда):
2-
жадвал
Солиқ ставкаларининг 2018
-2023
йиллардаги ўзгариш таҳлили,
(фоизда)
№
Солиқлар номи
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
2023
йил
1
Фойда солиғи
14
12
15
15
15
15
2
Айланмадан олинадиган солиқ
6
4
4
4
4
4
3
Жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи
0-22
12
12
12
12
12
4
Қўшилган қиймат солиғи
20
15
15
15
15
12
5
Юридик шахслардан олинадиган мол
-
мулк солиғи
5
2
2
2
2
1,5
Манба:
Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан
шакллантирилган.
2-
жадвал маълумотлари асосида таҳлил қиладиган бўлсак, 2018 йилда 14% этиб
белгиланган фойда солиғи 2019
йилда 12% га туширилган, бироқ 2020
йилдан
эътиборан яна 15% даражада тикланган. Давлат сиёсатининг ушбу ўзгартируви, бир
томондан, тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларга қулай муҳит
яратиш мақсадида қўлланган бўлса, иккинчи томондан, бюджет тушумларини барқарор
сақлаш учун белгили бир даражада минимал қиймат ўрнатилиши зарур эканини ҳам
www.e-itt.uz
I SON. 2025
159
кўрсатади. Натижада 2021–2024 йиллар давомида фойда солиғи 15% даражада
сақланиб қолди.
Айланмадан олинадиган солиқ
2018
йилда 6% этиб белгилангани ҳолда,
2019
йилдан бошлаб 4% га туширилган. Кейинги йиллар (2020–2024) давомида эса бир
хил даражада қолган. Айланма солиқ бир неча сабабларга кўра тадбиркорлар учун
муҳим ҳисобланади. Биринчи навбатда, кичик бизнес ва айрим
хизмат кўрсатувчи
соҳалар учун умумий солиққа тортиш тизимида соддалаштирилган усул сифатида
қўлланади. Ставканинг 6% дан 4% га туширилиши бизнес учун юкни камайтирган
бўлиб, уларни легализация жараёнларига кенгроқ жалб қилиш ва расмий секторда
фаолият олиб боришни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилган.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
2018
йилда жисмоний шахслар
учун прогрессив шкала (0–22%) амал қилган бўлса, 2019
йилдан эътиборан 12%лик
ягона ставкага ўтилган. Бу ўзгариш мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш,
аҳоли даромадларини ошириш, айни пайтда солиқ маъмуриятчилигида қулайлик
яратиш учун муҳим аҳамият касб этган. Прогрессив шкаладан воз кечилиши бирмунча
соддалаштирилган тартибни юзага келтирган. Бироқ айрим иқтисодчилар бундай ягона
ставканинг адолатлилик даражаси ҳақида баҳс юритиб, кам даромадли қатлам
манфаатлари учун қайта кўриб чиқишни таклиф этиб келади. Шу билан бирга, ягона
ставканинг жорий этилиши «Яширин иқтисодиёт» ни қисқартиришни кўзловчи
чоралардан бири сифатида ҳам кўрилган.
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)
ставкаси 2018
йилда 20% бўлган. 2019
йилда 15%
га туширилгандан сўнг, 2022
йилгача шу даражада сақланиб келган ва 2023
йилда эса
12%га туширилган. ҚҚС мулоқотларида энг кўп муҳокама қилинадиган масалалардан
бири унинг ставкаси ва қай даражада рақобат муҳитини таъминлашидир. 2019–
2022
йиллар мобайнида ҚҚСни 20% дан 15% га пасайтириш бизнес учун маълум
енгиллик яратган бўлса, 2023
йилда унинг 12% га туширилиши корхоналарда
қоладиган айланма маблағлар ҳажмини кўпайтириши ва харидорлар учун маҳсулот
нархларини нисбатан паст сақлаш имконини бериши кутилади. Чет эл тажрибасига
назар ташласак, айрим мамлакатларда ҚҚС 10–20% оралиғида қолади, демак, 12% бу
кўплаб ривожланган иккинчи даражали иқтисодиётда амал қилувчи ставкаларга
нисбатан
пастроқ кўрсаткичдир. Бу рақам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун иккита
имконият яратади: рақобатни ошириш ва соддалаштирилган импорт режимида ҳам
узоқ муддатли устунликка эришиш.
Юридик шахслардан олинадиган мол
-
мулк солиғи
ставкасининг 2018
йилда
5%
дан 2019
йилда 2%
га туширилиши жуда катта ўзгариш сифатида баҳоланади.
Бундан ташқари, бу ставка 2023
йилга келиб 1,5%
гача пасайтирилган. Мол
-
мулк солиғи
кўпинча корхоналардаги асосий воситалар, бинолар ва иншоотларнинг қийматига
асосан ҳисобланади. Ушбу солиқ ставкасининг пасайтирилиши асосий фондларга
инвестиция киритувчи корхоналар учун муҳим енгиллик беради. Бу эса
тадбиркорларни кўпроқ замонавий ускуналар сотиб олиш, объектларни модернизация
қилиш, биноларни таъмирлаш ёки кенгайтиришга рағбатлантиради. Шу билан бирга,
бинолар ва асосий воситалар қадри ортган шароитда анча юқори мол
-
мулк солиғи
бизнесни чеклаш ёки «қўшимча юк» бўлиши мумкин эди. Пасайтирув мазкур хавфни
бироз юмшатади.
Солиқ юкини пасайтириш орқали бизнес фаолиятини жонлантириш
2018
–
2023
йилларда амалга оширилган чора
-
тадбир сифатида баҳолаш мумкин. Дунё амалиётида
ҳам солиқ юки кўп бўлганда айрим корхоналар ёки соҳалар инвесторларини
салоҳиятидан тўлиқ фойдаланмаслик ҳолатлари кузатилади. Шу боис ставка
пасайтирилиши сармоя киритиш учун қулай шароит яратиши мумкин.
Солиқ ставкалари ҳар қанча пастароқ бўлса, қисқа муддатда бюджет тушумлари
ҳажми камайиши мумкин. Бироқ узоқ муддатда кўпроқ корхоналар рўйхатдан ўтиши,
www.e-itt.uz
I SON. 2025
160
фаолиятини кенгайтириши ва легаллаштириши эвазига бюджет тушумларининг ўсиши
мумкинлиги кўпгина тадқиқотларда исботланган. Масалан, ҚҚС 12% га тушиши йиллар
давомида корхоналар айланма маблағларининг ошиши ва натижада кўпроқ ҳажмда
ишлаб чиқариш орқали бюджетбоп даромадларни ортишига олиб келиши кутилади.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасининг битта ставкага
ўтказилиши кўплаб одамларни расмий меҳнат шартномалари асосида ишлашга чорлаш
учун амалий восита сифатида кўзда тутилган. Одатда юқори прогрессив ставкалар
яширин иш ҳақлари ва «конверт» орқали ҳисоб
-
китоб қилиш каби ғайриқонуний
ҳолатларнинг кўпайишига туртки бўлса, ягона равишда 12%белгиланиши
шаффофликни кучайтиришга ёрдам берди.
ҚҚС туширилиши инвесторлар учун қулайлик яратади, хусусан, чет эл
инвесторлари мамлакатимизда маҳсулот ишлаб чиқариб, ички бозорга сотув ёки
экспорт билан шуғулланишни режалаштирганда, ҚҚС ставкаси улар учун муҳим роли
бўлади. Чунки баланд ҚҚС ўзи билан рақобат мавзусида маълум хатарларни олиб
келади, хусусан, истеъмолчи учун товар/хизмат нархи ростдан ҳам ошиши мумкин. 12%
ни бир неча қўшни мамлакатлар билан таққослаганда, бу анча рақобатбардош
кўрсаткич.
2018
–2023 йиллар даврида солиқ ставкаларининг сезиларли даражада
камайтириб борилиши, бир томондан, иктисодий эркинлашув ва солиқ юкини
пасайтириш сиёсатининг бир қисмидир. Иккинчи томондан эса мамлакатимизда
ташкилий
-
ҳуқуқий шароитни яхшилаш, сармоя киритишни осонлаштириш ва
тадбиркорлик муҳитини либераллаштириш мақсадида олиб борилаётган кенг
қамровли ислоҳотлардан далолат беради.
Агар ушбу чоралар натижасида кўпроқ корхона ва одамлар расмий иқтисодиёт
доирасида фаолият юритса, у ҳолда бюджет тушумлари узоқ муддатда барқарорлашиб,
солиқ базаси кенгайиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, ташқи қарз ёки мақсадли
молиялаш ортидан келадиган
хатарларни камайтиришга хизмат қилади. Шу боис, солиқ
ставкаларининг туширилиши –
ҳуқуқий нормаларни соддалаштириш, солиқ
тафовутларини камайтириш ҳамда иқтисодиётда рағбатлантирувчи муҳит яратиш
истиқболида муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур рақамлар ҳамда кузатувлар шуни кўрсатадики, ислоҳотлар самарасини
тўғри баҳолаш учун нафақат ставкалар динамикаси, балки амалга оширилган солиқ
имтиёзлари, маъмуриятчилик самарадорлиги ҳамда бизнес муҳитини яхшилаш
соҳаcидаги ислоҳотлар интеграл таҳлил этилиши лозим. Зеро, солиқ сиёсати
ҳаракатлантирувчи восита бўлиб, ундан кутилаётган натижа —
тармоқларга
технологик жараёнларни жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш ва миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини оширишдир.
Хулоса ва таклифлар.
Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатдики, солиқ имтиёзлари бўйича ислоҳотлар
давлат бюджети барқарорлигини асраш, бизнес манфаатларини илгари суриш ва
рағбатлантириш, шу билан бирга айрим тармоқлардаги рақобат муҳитини яхшилаш
мақсадларига қаратилишда давом этади. Мазкур йўналишда имтиёзларнинг иқтисодий
самарадорлигини мунтазам мониторинг қилиб бориш, ҳар бир енгиллик натижасида
вужудга келган қўшимча инвестиция, иш ўрни ва экспорт ҳажмини аниқ баҳолаш муҳим.
Шу орқали солиқ сиёсатини аниқ маълумотларга суянган
ҳолда такомиллаштириш ва
мақсадли равишда имтиёзлар тақсимотини йўлга қўйиш мумкин бўлади.
Натижада, тадбиркорлик субъектларида солиқ имтиёзларининг жорий қилиниши
ҳар иккала томон –
давлат ва бизнес учун манфаатли жараён сифатида сақланиб қолади.
Энг муҳими, имтиёзлар узоқ муддатли иқтисодий ўсиш, инновацион фаолликни
ошириш ва бозор муносабатларини чуқурлаштиришдек устувор мақсадларга хизмат
www.e-itt.uz
I SON. 2025
161
қилиши лозим. Шу билан бирга, имтиёзларни жорий этишда белгиланган молия
-
бюджет интизоми, шаффофлик ва қонунийлик талабларига қатъий амал қилиш –
мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий сектор иштирокини мустаҳкамлаш, янги авлод
тадбиркорларини камол топтириш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошиб бориши учун
мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Адабиётлар / Литература/ Reference:
Alexander, R., & Organ, A. (2015). Business tax incentives. Business Horizons, 58, 363-
369. https://doi.org/10.1016/J.BUSHOR.2015.03.001.
Bhatti M. A., Isayev F. Evaluating the Effectiveness of Mandatory IFRS Adoption in
Enhancing Transparency and Governance in Saudi Arabia //Cuadernos de Economía.
–
2023.
–
Т
. 46.
–
№. 132. –
С
. 110-119.
Hamid, N., Noor, R., & Zain, M. (2011). Factors affecting smes successful utilization of tax
incentives in manufacturing sectors. , 10, 1-16.
https://doi.org/10.24191/MAR.V10I1.232
Ikromovich, I.F. (2022). Analysis of resource taxes based on tax analysis
technique. International Journal of Management IT and Engineering, 12(12), 65-71.
Klemm, A. (2010). Causes, benefits, and risks of business tax incentives. International Tax
and Public Finance, 17, 315-336. https://doi.org/10.1007/S10797-010-9135-Y.
Merriman, D., Drucker, J., Funderburg, R., & Weber, R. (2018). The use of Business
Property Tax Incentives in Cook County, Illinois. IGPA: Fiscal & Economic Policy (Topic).
https://doi.org/10.2139/ssrn.3887650.
Nadezhdina, S., & Chistyakova, O. (2022). Tax incentives for small business as one of the
directions of the economic policy of the Russian state.
Vestnik NSUEM
.
https://doi.org/10.34020/2073-6495-2022-1-127-137.
Rauser, S. (2003). Clearing the Hurdles: Are State Tax Incentives Worth the Effort?. .
Sidelnykova, L. (2022). Tax Incentives in the System of State Financial Support of
Economic Entities. Economic Affairs. https://doi.org/10.46852/0424-2513.4.2022.31.
Slattery, C., & Zidar, O. (2020). Evaluating State and Local Business Tax Incentives. ERN:
Business Taxes & Subsidies (Topic). https://doi.org/10.3386/w26603.
Weiner, J. (2009). State business tax incentives: examining evidence of their effectiveness.
Yakubova, N. (2013). POLICY MATTERS: TAX INCENTIVES FOR BUSINESS INVESTMENT.
European Journal of Business and Economics, 8.
https://doi.org/10.12955/EJBE.V8I1.123
Исаев, Ф. (2023). Солиқ текширувлари: аудит самарадорлиги таҳлили.
Иқтисодиёт
ва
инновацион
технологиялар
,
11
(1),
394
–
401.
https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a42
Исаев, Ф. (2022). Йирик корхоналар мисолида сoлиқ йиғилувчaнлиги кўрcaткичини
таҳлил қилиш методикасини такомиллаштириш. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 317–
326.
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/955
Исаев Ф. Аудит самарадорлигининг назарий
-
амалий талқини //Приоритетные
направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка. –
2023.
–
С. 359
-361.
Исаев, Ф. (2023). Солиқ юкини камайтиришда солиқ таҳлилининг таъсирига оид
назарий мулоҳазалар. International Journal of Economics and Innovative Technologies, 11(2),
415
–
https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss2/i41
Исаев Ф. И. Солиқ текширувларини рақамлаштириш зарурияти.“Бизнес
-
эксперт”
илмий журнали. –
2021.
–
Т. 6. –
С. 52
-54.
Исаев,
Ф.
(2023).
СОЛИҚЛАРНИНГ
ФАРОВОНЛИККА
ТАЪСИРИ
НАЗАРИЯСИ.
"Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish
istiqbollari" Respublika Ilmiy-
Amaliy Konferensiyasi Materiallari to‘plami.
, 206
–
208.
https://conference.tsue.uz/index.php/article/article/view/393
www.e-itt.uz
I SON. 2025
162
Исаев, Ф. (2023). Сoлиқ тaҳлили
-
иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми. Nashrlar.
https://e-itt.uz/index.php/editions/article/view/35
Исаев, Ф. (2023). Молиявий ҳисобот сифатини оширишда солиққа тортиш,
мустақил аудит ва ички назоратнинг ўрни. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 305–
310.
https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss7-pp305-310
Исаев, Ф. (2023). Солиқ ислоҳотларининг таъсирини таҳлил қилиш.
Iqtisodiy
Taraqqiyot Va Tahlil
,
1
(6), 155
–
161.
https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-
Исаев, Ф. (2023). Солиқ ислоҳотлари ва уларнинг оқибатларини баҳолаш. Nashrlar,
1(2), 59
–
https://e-itt.uz/index.php/editions/article/view/421
Исаев, Ф. (2023). Солиқ таҳлилини фискал сиёсат самарадорлигига таъсир қилиш
усуллари.
Nashrlar
,
1
(1), 128
–
https://doi.org/10.60078/2023-vol1-iss1-pp128-131
Исаев, Ф. (2024). Рақамли молиявий активларни солиққа тортиш
масалалари.
Iqtisodiy
Taraqqiyot
Va
Tahlil
,
2
(1),
352
–
360.
itt.uz/index.php/eitt/article/view/632
Исаев, Ф. (2024). Рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ таҳлилининг методологик
ёндашувлари. Nashrlar, 156. https://e
-itt.uz/index.php/editions/article/view/667
Исаев, Ф., & Камилова, С. (2024). Электрон тижоратни солиққа тортишнинг назарий
асослари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
,
2
(3), 296
–
https://doi.org/10.60078/2992-877X-
Исаев
,
Ф
. (2024).
Солиқ
сиёсати
ва
иқтисодий
тенгсизликнинг
ўзаро
боғлиқлиги
.
Iqtisodiy
Taraqqiyot
Va
Tahlil,
2(8),
272
–
280.
Retrieved
from
itt.uz/index.php/eitt/article/view/1521
Исаев, Ф. (2025). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини илмий ёндашув ёрдамида баҳолаш
.
Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar, 1(3), 201–
211. Retrieved from https://e-
itt.uz/index.php/aept/article/view/2035
