Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.79689

Ключевые слова:

страхование страховые компании конкуренция факторы конкурентоспособности цифровая трансформация

Аннотация

В статье дается комплексный анализ изменений, происходящих в результате цифровой трансформации страховой отрасли, а также анализ факторов конкурентоспособности компаний в условиях цифровизации отрасли.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

289


СУҒУРТА БОЗОРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ УНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

ОШИРИШНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА

Турғунмирзаев Азмиддин Шамситдин

ўғли

Тошкент Кимё халқаро университети

ORCID: 0009-0005-7736-3840

turgunimirzayev@mail.ru

Аннотация.

Мақолада суғурта соҳасининг рақамли трансформацияси натижасида

юз бераётган ўзгаришлар, соҳани рақамлаштириш орқали компанияларнинг
рақобатбардош омилларининг таҳлили атрофлича таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

суғурта, суғурта компаниялари, рақобат, рақобат омиллари,

рақамли трансформация.

ЦИФРОВИЗАЦИЯ СТРАХОВОГО РЫНКА КАК ФАКТОР ПОВЫШЕНИЯ ЕГО

КОНКУРЕНТОСПОСОБНОСТИ

Турғунмирзаев Азмиддин Шамситдин

угли

Ташкентский международный университет Кимё

Аннотация

.

В статье дается комплексный анализ изменений, происходящих в

результате цифровой трансформации страховой отрасли, а также анализ факторов

конкурентоспособности компаний в условиях цифровизации отрасли.

Ключевые слова:

страхование, страховые компании, конкуренция, факторы

конкурентоспособности, цифровая трансформация.

DIGITALIZATION OF THE INSURANCE MARKET AS A FACTOR IN

INCREASING ITS COMPETITIVENESS

Turgʻunmirzayev

Azmiddin Shamsitdin ugli

Kimyo International University in Tashkent

Abstract.

The article provides a comprehensive analysis of the changes occurring as a result

of the digital transformation of the insurance industry, as well as an analysis of the factors of

competitiveness of companies in the context of digitalization of the industry.

Keywords:

insurance, insurance companies, competition, competitiveness factors, digital

transformation.


UOʻK:

368.01

289-297


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

290

Кириш.

Ҳозирги

кунда молия бозори унинг иштирокчилари ўртасидаги рақобат кучайиши

билан тавсифланади. Бундай шароитларда уларнинг фаолиятига рақобат омиллари

тўғридан

-

тўғри ижобий таъсир кўрсатади. Ривожланиб бораётган рақамли интеграция

жараёнлари бу тенденцияларини яна кўчайтириб юборади. Суғурта хизматлар бозори
ҳар қандай ривожланган мамлакатнинг молия бозорининг ажралмас қисми

ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва нобарқарорлиги шароитида

миллий суғурта бозорининг рақобатбардошлиги ҳар бир мамлакатнинг барқарор

(ижтимоий, иқтисодий) ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланади. Замонавий
иқтисодий

қарашларда

рақобатбардошликни

таъминлашда

рақобатбардош

устунликлар ҳал қилувчи муҳим роль ўйнайди.

Мокроносов (2014) фикрига кўра ҳозирги вақтда иқтисодий адабиётларда паст

даражали рақобат устунликлари (арзон манбалардан фойдаланиш имконияти билан
боғлиқ: ишчи кучи, материаллар (хом ашё), энергия) ва юқори даражадаги рақобат

афзалликлари (замонавий маҳсулотлар ва технологиялар, оптимал маркетинг

тузилмаси, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш сифати, компания

обрўси) ажралиб туради. Айнан юқори даражадаги рақобатбардош устунликлар узоқ
муддатли истиқболда соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлайди. Агар яқин

-

яқингача бизнесни рақамлаштириш рақобатбардошлик манбаларидан бири сифатида

қаралган бўлса, иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси туфайли юзага келган

замонавий воқеликлар шуни кўрсатмоқдаки, бу рақамли технологиялар, тизимларнинг

яхдиллигини таъминлаш, молиявий бозорларда булутли инфратузилмани яратиш
иқтисодий ўсиш ва суғурта бизнесини муваффақиятли бошқаришнинг асосий манбаига

айланиб бормоқда.

Рақамли иқтисодиёт соҳа бозорларининг анъанавий моделларини бузиб, улар

иштирокчиларининг

рақобатбардошлигини

оширмоқда.

Шундай

қилиб,

рақамлаштириш компаниялар, соҳалар ва умуман олганда миллий иқтисодиётнинг

ривожланиш истиқболларини белгилаб бермоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Козловнинг (2010) фикрига кўра, суғурта бозорида янги интернет

технологияларининг ривожланиб бориши натижасида суғурта компаниялари ва

мижозлар бир хилдек фойда кўришади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, суғурта

хизматларини онлайн тақдим қилиниши натижасида суғурта компаниялари ўз
харажатларини 9

-

12 фоизга камайтиришлари мумкин. Бунга суғурталаш бўйича

трансакцион харажатларнинг пасайиши орқали, яъни суғурта агентлари, брокерлар ва

бошқа сотувчи воситачиларнинг воситачилик ҳақлари иқтисоди натижасида суғурта
маҳсулоти нархининг арзонлашувига эришилади, бу ўз навбатида суғурта

компанияларининг юқори фойда олиши ва рақобатбардошлигини оширишга олиб
келади.

Дмитриеванинг (2015) таъкидлашича, глобаллашув ва интеграция шароитида

рақобатда ғолиб бўлиш учун бизнес

-

жараёнларни такомиллаштириш керак бўлади.

Ахборотлаштириш технологиялари имкониятидан фойдаланиш орқали катта ҳажмдаги
маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш имкони пайдо бўлади, бу эса бизнес

юритиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва таҳлил асосида бизнес

эгаларига фойда келтирадиган бошқарув қарорларини қабул қилиш учун замин

яратади.

Трофимова (2018) ўз тадқиқотларида қуйидагиларни таъкидлайди, жаҳон суғурта

бозорига янги технологияларнинг жорий этилиши билан тубдан ўзгариб бормоқда.

Суғурта соҳасида ахборот ресурсларидан фойдаланиш суғурта компаниялари учун


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

291

зарарларни камайтириш ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган
объектив эҳтиёжга айланиб бормоқда.

Суғурта соҳасида рақобат суғурта компаниясининг суғурталанувчилари ва

салоҳиятли мижозлари учун суғурта маҳсулоти ёки хизматлари танлаш учун устунлик

берадиган фаолият омиллари ва мижозларнинг танловини белгилаб берадиган рақобат
сифатида қабул қилинади. Суғурта маҳсулотлари ва хизматлари нуқтаи назаридан

анаънавий рақобат суғурта хизматлари маҳсулотларининг нархи (тариф ставкаси) ва

нарх бўлмаган омилларга қараб амалга оширилади. Суғурта тарифи ёки бир хил

шартларга эга суғурта маҳсулотининг нархи унинг рақобатбардошлиги учун нарх
омили бўлиб хизмат қилади (Данисов

, 2014;

Василенко

, 2011).

Платонованинг (2023) фикрига кўра, рақобат

-

бу истеъмолчи учун суғурта

хизматларини етказиб берувчилар ўртасидаги бир қатор параметрлар бўйича, хизмат

кўрсатиш тезлиги, нархи, хизмат кўрсатиш сифати ўртасидаги бўладиган жараёндир. Бу
жараён бозорнинг ўрнатилган қоидаларига қараб бозор фойдасига ҳам, унинг зарарига

ҳам ишлаши мумкин. Баъзи ҳолларда рақобат “нарх урушлари”га, обрў

-

эътибор

хавфининг ошишига ёки мижозлар базасини ва даромадлилигини сақлаб қолиш учун

иштирокчилар томонидан таваккалчилик стратегияларини қабул қилишга олиб
келиши мумкин.

Тадқиқотчи Цыганов ва Бризгаловлар (2014) ўз тадқиқотларида замонавий

суғурта бозорининг ҳозирги ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, молиявий

хизматларнинг конвергенцияси, истеъмолчиларнинг тушунарсиз хатти

-

ҳаракатлари,

воситачилар орқали сотишнинг юқори улушлари, молия бозорларини номукаммал
тартибга солиниши туфайли рақобатнинг янги турлари пайдо бўлишига олиб келади.

Суғурта бозорида анъанавий тариф ва нарх бўлмаган ҳолатдан ташқари рақобатнинг

соҳалараро, сотиш каналлари ва турлараро рақобатларининг

вужудга келишига ва

шакланиб боришига асос бўлмоқда деб таъкидлайдилар.

Шунингдек,

тадқиқотчи

Абдурахмонов

(2018

-

2024)

суғурта

соҳасини

рақамлаштириш, сотиш каналларини кенгайтириш, соҳани тартибга солиш, рақобатни

ривожлантириш, замонавий суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш, инновацион

суғурта маҳсулотларининг суғурта бозори ва соҳага ижобий таъсирлари бўйича
тадқиқотлар олиб борган.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида суғурта соҳасининг ривожланиши рақобатнинг янги

турларининг пайдо бўлишининг сабаблари, уларнинг назарий, амалий асослари ва

илмий адабиётлар ўрганилди, мавзуга оид эмперик тадқиқотларга таянган ҳолда

мантиқий фикрлаш, илмий мушоҳада, тизимли ёндашув усулларидан кенг
фойдаланилди ва хулосалар шакллантирилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Мавжуд иқтисодий адабиётларда тадқиқотчилар рақобатбардошликнинг учта

асосий даражасини ажратиб кўрсатишади, улар қўйидагилардан иборат, жумладан:

1) макро даража, бунда миллий ишлаб чиқариш базани мустаҳкамлаш ва

ривожлантириш омиллари белгиланадиган, бошқа мамлакатларга нисбатан

мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётида узоқ муддатли афзалликлари таъминланадиган

даража;

2) мезо даража

-

соҳалар ёки корхоналар гуруҳлари барқарор ишлаб чиқариш, ички

ва ташқи бозорларда рақобатбардош товарларни сотишни таъминлайдиган шарт

-

шароитлар ва омиллар мажмуидир;

3) микродаража рақобат субъектлари бу товарлар (маҳсулот ва хизматларнинг

ўзига хос турлари) эканлигини назарда тутади.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

292

Юқоридагилардан келиб чиққан ғолда кўпгина рақобатбардош устунликлар мезо

даражада шаклланади. Шуни таъкидлаш керакки, компанияларнинг турли соҳалардаги

рақобатбардош афзалликларини аниқлаш ўзига хос хусусиятларга эгадир. Шунинг

сабабли суғурта компанияси фаолиятида мавжуд умумий ёндашувлардан фойдаланиш

унчалик самарали таҳлилни бермайди. Шу муносабат билан суғурта компаниясининг
рақобатбардошлигини рискларни бошқариш ва уларнинг салбий оқибатларини

бартараф этишнинг муҳим молиявий институти сифатида кўриб чиқиш мақсадга

мувофиқдир. Суғурта компанияларининг рақобатбардошлик омилларини аниқлашда

суғурта фаолиятининг хусусиятларини, уларнинг молиявий ресурсларининг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олиш ва шунга мос равишда ўзига хос омиллар тизимини

шакллантириш

керак

бўлади.

Суғурта

компанияларнинг

рақобатбардош

устунликларини аниқлаш ва салоҳиятини шакллантириш учун биз суғурта

компаниясининг рақобатбардошлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни
учта гуруҳга бўлишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Буларни қўйидагилардан

ташкил топади, яъни асосий омиллар (ишончлилик омиллари), қўллаб

-

қувватловчи

омиллар ва стресс омиллари. Суғурта компанияларининг рақобатбардошлигига таъсир

этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни белгиловчи таркибий модели 1

-

жадвалда

келтирилган.

Асосий омилларнинг биринчи кичик гуруҳига молиявий

-

иқтисодий омилларни

келтиришимиз мумкин бўлади, улардан асосийси бу албатта капиталдир. Суғурта

компаниясининг жаҳон бозорлардаги доимий ўзгарувчан шароитларга мослашиш

қобилияти

компанияга

берилган

рейтингларга

ва

пировардида

унинг

рақобатбардошлигига таъсир қилиши мумкин. Юқори рискларга мослаштирилган

капиталнинг етарлилик кўрсаткичларига амал қиладиган ва ўзгарувчан бозор

шароитларига тез жавоб бера оладиган суғурта компаниялари ҳозирги бозор

шароитида ҳам рақобатдош устунликка эга бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, ушбу
компаниялар бозор циклидаги ўзгаришлар вақтида муваффақиятга эришиш ва

рейтингларини яхшилаш учун яхши имкониятларга эга бўладилар.

1-

жадвал

Суғурта компанияларининг рақобатбардошлигига таъсир этувчи

омилларнинг таснифи

Асосий омиллар (ишончлилик омиллари)

Қўллаб

-

қувватловчи

омиллар

Стресс

омиллар

Молиявий ва

иқтисодий

Суғурта ва қайта

суғурталаш

фаолияти

Ташқи

Рақамлаштириш

-

таъсисчи

-

ларнинг
қўллаб

-

қуватлаши;

-

давлат

томонидан

қўллаб

-

қувватлаш

-

мулкдорлар

-

нинг салбий
таъсири;

-

тартибга

солиш

ва

назорат

қилиш
рисклари;

-

кам

ўрганилган
рискларни
суғурталаш
бўйича

ихтисослашув


-

капитал;

-

ликвидлик

ва

тўлов

қобилияти;

-

тўловга

лаёқатлилик
ва

рентабеллик;

-

инвестиция

фаолияти

-

суғурта ва

қайта
суғурталаш
портфели;

-

мижозлар

базаси;

-

қайта

суғурталаш
дастурлари;

-

андеррайтинг

фаолияти;

-

даъволарни

ҳал

қилиш

сиёсати;

-

хавфсизлик

сиёсати

-

бренд

(статус)
омили;

-

бозордаги

позицияси;

корпоратив

бошқарув;

фаолият

географияси;

назорат

олмилининг
ошкоралиги


-

ягона

рақамли

интеграция;

-

суғурта тизими ва

бизнес

жараёнларини
рақамлаштириш;

жараён

ва

қарорларни
бошқаришнинг
интеллектуал

даражаси;

-

ахборотни

бошқариш;

-

булутли

инфратузилма;

-

интеграция

ва

хавфсизлик


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

293

Ликвидлик ва тўлов қобилияти одатда юқори ликвидли активларнинг (биринчи

навбатда суғурта заҳираларини таъминлайдиган активлар) етарлилиги, уларнинг

сифати ва тўлов қобилиятини таҳлил қилишни назарда тутади. Молиявий таҳлил

миқдорий ўлчанадиган кўрсаткичларни ўз ичига олади, улар шартли равишда мутлақ ва

нисбий кўрсаткичларга бўлинади. Инвестиция фаолияти суғурта компаниясининг
қўшимча даромад олиш бўйича фаолиятининг ажралмас қисми ва суғурта фондининг

етарлилигини таъминлашнинг зарур шартидир.

Асосий омилларнинг иккинчи кичик гуруҳи суғурта ва қайта суғурта фаолияти

таҳлилини ўз ичига олади, улар доирасида қуйидагиларни келтириш мумкин бўлади:

1. Суғурта ва қайта суғурта портфели. Суғурта ва қайта суғурталаш портфелини

оптималлаштиришнинг асосий йўналиши портфель маҳсулотларининг мақбул

комбинациясини излашдир, сабаби суғурта ва қайта суғурталашнинг турли турлари ва

шакллари турли хил молиявий натижаларни беради. Бундан ташқари, қайта
суғурталовчининг молиявий ҳолатига қараб, қайта суғурталаш портфелини

оптималлаштириш иккита асосий йўналишда амалга оширилиши мумкин: кирувчи

(актив) қайта суғурта портфелини оптималлаштириш ва чиқувчи (пассив) қайта

суғурта портфелини оптималлаштириш.

2. Мижозлар базаси. Суғурта ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, ички ва халқаро

бозорларда кўплаб қайта суғурталовчилар ва суғурта компаниялари билан турли хил

ҳамкорликларни олиб боради. Шу сабабли адолатли ва очиқ сиёсат суғурта ва қайта

суғурталаш соҳасида доимий, ишончли ва молиявий барқарор ҳамкорлар сонининг

ошишига олиб келади.

3. Қайта суғурталаш дастурида қайта суғурталаш шартномаларининг ўзига хос

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир қайта суғурта ҳимояси тузилишини пухта

тайёрлашни назарда тутади. Қайта суғурталовчи портфелининг юқори сифатли

мажбурий ҳимоясининг мавжудлиги унинг молиявий барқарорлигини ҳар қандай
ҳодисалар ривожланишида ва шунга мос равишда ўз мажбуриятларини қатъий

бажариш қобилиятини сақлаб қолиш кафолати ҳисобланади.

4. Суғурталовчининг рисклилик ёндашувини акс эттирувчи андеррайтинг

фаолияти, бу орқали компания янги таклифларни кўриб чиқиши ва таклифларни қабул
қилиш ёки рад этиш тўғрисида хулосага келади. Оптимал андеррайтинг фаолияти бу

компанияда актуарийларнинг мавжудлигини, ходимларнинг малакасини доимий

равишда ошириш ва бошқа кўплаб омиллар мутахассисларнинг юқори профессионал

даражасидан далолат беради.

5. Оптимал даъво сиёсатига эга бўлиш суғурта компаниясининг кўплаб қоплама

тўловлар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган баҳсли ёки мураккаб

масалаларни ҳал қилишнинг муайян қоидаларига риоя қилишини акс эттиради. Суғурта
компанияси учун бундай сиёсатга эга бўлиш муҳим саналади, бундан ташқари бу

фаолиятда суғурталовчи томонидан амалга оширилган суғурта тўловлари, уларни
амалга ошириш муддати, шунингдек, ҳуқуқий низолар сонининг статистик

маълумотларининг келтирилиши муҳим аҳамият касб этади.

6. Хавфсизлик сиёсатининг мавжудлиги суғурта компанияларнинг кретик

вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлигини кўрсатади. Бу тегишли ҳаракат дастури,
маълумотни сақлаш тизими, шунингдек, ўз хавфсизлик хизмати мавжудлигини

ифодалайди.

Учинчи кичик гуруҳ

-

бу барқарорлик ва корпоратив бошқарувнинг ташқи

омиллари бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:

1) бренд (статус) омили –

суғурта компанияси учун асосий омиллардан биридир:

бренднинг таниқлиги, маркетинг сиёсатининг самарадорлиги ва бошқалар;

2) бозор позицияси

-

халқаро рейтингнинг мавжудлиги билан белгиланади.

Қониқарли халқаро рейтингга эга бўлиш кўпинча муайян минтақавий суғурта


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

294

бозорларига кириш учун асосий шартлардан биридир. Шуни ҳам ёдда тутишимиз
керакки, рейтинг ҳар доим ҳам компаниянинг молиявий барқарорлигини етарли

даражада акс эттирмайди;

3) корпоратив бошқарув рискларни бошқариш сиёсати ва тартиблари ҳамда риск

-

менежмент бўлими мавжудлигини назарда тутади;

4) суғурта ва айниқса қайта суғурталаш фаолият географияси муҳим омил

ҳисобланади, сабаби қайта суғурталаш фаолияти халқаро характерга эгадир. Суғурта

компаниялари мавжуд имкониятлардан фойдаланишлари учун улар бир нечта

географик минтақаларда яхши бозор позицияларига эга бўлиши керак бўлади. Фаолият
географиясини кенгайтириш мувозанатлашган ёндашувни талаб этади. Рискларни

тушиниш ва уларни самарали бошқариш учун компаниялар ўз ходимлари малакасини

оширишга, моделлар ва информацион технологияларни жорий этишга, зарур назоратни

амалга оширишга ва ретросессиядан ҳимоя қилишни таъминлашга доимий равишда
сармоя киритишлари керак бўлади;

5) МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг мавжудлиги, назоратнинг

ошкоралиги ва халқаро аудитни назарда тутади.

Асосий омилларнинг тўртинчи кичик гуруҳига бизнесни рақамлаштириш

омиллари киради. Ушбу кичик гуруҳнинг аҳамияти охирги йилларда ортиб бормоқда,

сабаби рақамли технологиялар ривожланишининг ҳозирги босқичида ва

иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси шароитида улар суғурта компаниясининг

рақобатбардошлигига тобора кўпроқ таъсир кўрсатиб келмоқда. Шу билан бирга, яқин

келажакда рақамли интеграция шароитида ушбу омилларнинг аҳамияти янада ортиб
боради.

Шунингдек, суғурта компаниясининг рақобатбардошлигининг муҳим омиллари

-

бу қўллаб

-

қувватловчи ва стресс омилларидир. Улар ташкилотнинг ташқи муҳит билан

муносабатларида рисклар ва ташкилот ичидаги низоларнинг мавжудлиги ёки
йўқлигини акс эттиради.

Ўтказилган омиллар таснифи таҳлили суғурта компаниясининг рақобатбардош

устунликларини аниқлашга имкон беради. Шундай қилиб, тақдим этилган

рақобатбардошлик омилларидан бизнесни рақамлаштириш омиллари гуруҳи алоҳида
эътиборга лойиқдир. Суғурталовчининг рақобатбардошлиги омилларининг тавсия

этилган таснифининг ўзига хос хусусияти уларнинг тизимлилигидир. Бундан ташқари,

ушбу тасниф иқтисодиётнинг рақамли трансформациясини ҳисобга олган ҳолда

шакллантирилган.

Бизнес ва бошқарув жараёнларини рақамлаштириш бозор субъектлари

фаолиятидаги энг муҳим омил бўлиб, рақамли трансформация иқтисодиётнинг барча

даражалари, соҳалари ва тармоқларига кириб бормоқда. Рақамли иқтисодиётга ўтиш
рақобатнинг рақамли технологиялар соҳасига ўтишини ва янги рақобатбардош бизнес

стратегияларини ишлаб чиқишни белгилайди. Рақамли иқтисодиёт рақамли
компьютер технологияларини ривожлантириш билан бевосита боғлиқ бўлган фаолият,

жумладан, онлайн хизматлар кўрсатиш бўйича турли хизматлар, краудфандинг, онлайн

савдо, электрон тўловлар ва бошқаларни назарда тутади. “Иқтисодиётнинг рақамли

трансформацияси” деганда одатда иқтисодий тузилманинг ўзгариши, анъанавий
бозорлар, ижтимоий муносабатлар ва уларга рақамли технологияларнинг кириб

бориши билан боғлиқ давлат бошқарувидаги ўзгаришлар; рақамли инфратузилмалар

томонидан қўллаб

-

қувватланадиган янада самарали иқтисодий жараёнларни

шакллантириш орқали иқтисодиёт

таркибий тузилмасини ўзгартириш; иқтисодий

ривожланишнинг етакчи механизмлари ва функцияларининг рақамли моделларга

ҳамда жараёнларга асосланган институтларга ўтиши тушинилади.

Рақамлаштириш компаниялар, соҳалар ва умуман миллий иқтисодиёт ўсишининг

ҳал қилувчи омилига айланиб бормоқда, сабаби тегишли маълумотларни олиш ва қайта


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

295

ишлашдаги кечикиш ва рақамли ресурслардан фойдалана олмаслик мавжуд бозор
позицияларини

йўқотиш

билан

бирга

кечади.

Рақамли

иқтисодиётда

рақобатбардошлик

-

бу ахборот ассиметрияси шароитида ўз фаолиятида ахборот ва

билимларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш учун ўзининг интеллектуал ва

кадрлар салоҳиятидан тўғри фойдаланган ҳолда, рақобат шароитида бозорда
муваффақиятли иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун корхонанинг динамик

қобилиятини акс этади.

Рақамли

технологиялардан

фойдаланмасдан

туриб

суғурта

бозорини

ривожлантиришнинг иложи йўқ, сабаби улар уни ривожлантириш учун янги
имкониятлар яратади. Халқаро интеграция, истеъмолчиларнинг хулқ

-

атворининг

трансформацияси, мобиллик ва катта маълумотлар билан ишлар бу давр талабига

айланиб бўлди. Рақамли технологиялар суғурта компаниялари учун янги

рақобатбардош устунликларни очиб беради: фаолиятга инновацион технологияларни
жорий этиш, статистик маълумотлар базаларини шакллантириш (таҳлилий ҳисобот,

корпоратив контент, онлайн ҳисобот ва бошқалар), суғурта таклифига асосланган

рақамли хизматлар, бошқарув жараёнларини комплекс ўзаро функционал

интеграцияси (нархларни шакллантириш механизми, рейтинг, машинали ўрганиш),
мижозлар билан муносабатларни тизимли ўзгартириш ва мобил алоқа технологиялари.

Шундай қилиб, рақамлаштириш суғурта компаниясининг фаолиятида мижозлар

билан муносабатларни ва суғурта тизимини бошқариш, ахборотни бошқариш ва ҳ.к.

каби жараёнларни оптималлаштириш имконини беради. Рақамли технологиялар оддий

такрорланувчи операцияларни бажаришни ўз зиммасига олади, шунинг учун инсон
меҳнатининг улуши камаяди ва тўлиқ автоном рақамли ишлаб чиқариш циклларига

ўтиш мумкин бўлади. Рақамлаштириш суғурта компанияларига бизнес жараёнларни

самарали ташкил этишга яқиндан ёрдам беради, жумладан:

1) мавжуд бизнес стратегияларини ўзгартириш ва мижозлар базасини

кенгайтириш,

истеъмолчиларнинг

содиқлигини

таъминлайдиган

рақамли

технологиялар;

2) рақобатчилар орасида суғурталовчининг бизнес имиджини шакллантириш

имконини берувчи рақамли технологиялар;

3) суғурталовчининг ички барқарорлиги ва молиявий барқарорлиги учун

молиявий кафолатлар, оптимал бошқарув тузилмаси ва бизнес жараёнларининг

самарали ишлашини таъминлайдиган рақамли технологиялар.

Ушбу бизнес тамойилларни жорий қилиш мураккаб вазифа бўлиб, мавжуд бизнес

-

жараёнларни ўзгартиришни ҳам, янгиларини яратишни ҳам талаб қилади, натижада

рақамли салоҳият шаклланишига олиб келади, бу эса рентабеллик даражаси, сарфлар,

ташкилий ва молиявий самарадорликни ҳал қилишга ҳамда компания
ривожланишининг бозор истиқболларига боғлиқ бўлади.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, суғурта бозорининг рақамли

трансформацияси суғуртанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар

томонлама ўрганиш ҳам компания ичида бизнес юритиш самарадорлигини
(жараёнларни

автоматлаштириш,

харажатларни

оптималлаштириш,

суғурта

операцияларини соддалаштириш ҳисобига) ҳам, умуман суғурта соҳасининг

рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Миллий

суғурта

бозорининг

ривожланиши

рақамли

иқтисодиёт

технологияларининг суғуртага таъсир кўрсатадиган технологияларнинг жорий

этилишига боғлиқдир, асосийси бу технологиялар унинг иқтисодий моҳиятини

ўзгартирмайди. Рақамли технологиялардан суғурта фаолиятида фойдаланиш қуйидаги

самарали натижаларни беради:


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

296

суғурта фаолиятининг самарадорлиги ва рентабеллиги ошади;

нотижорат ва тижорат суғуртасининг ўзаро уйғунлашуви юз беради (P2P –

суғуртаси);

суғурта муносабатларининг ижтимоийлашуви таъминланади;

янги суғурта хизматлари ва маҳсулотлари пайдо бўлади;

суғурта соҳасидаги меҳнат муносабатлари ўзгаради (қуйи ва ўрта бўғинлар

менежерлари, шунингдек суғурта агентларининг фаолиятини автоматлаштирилган

бошқарув тизимларига ўтилиши).

Замонавий технологиялар иқтисодий соҳаларнинг барча тармоқларини, шу

жумладан етарли даражада консерватив бўлган суғурта тармоқларини ҳам

рақамлаштириш имконини беради. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш керакки,
рақамлаштиришга тез ва тўлиқ ўтиш нафақат янги юқори технологиялар, балки суғурта

бозорини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига ҳам боғлиқ.

Адабиётлар /Литература / Reference:

Мокроносов, А.Г.

(2014)

Конкуренция и конкурентоспособность : учеб. пособие / АГ.

Мокроносов, И. Н. Маврина. –

Екатеринбург : Изд

-

во Урал ун

-

та, 2014. –

194 с

.

Козлов А.В. (2010) Интернет

-

страхование в России // Современные проблемы

науки

и образования. Электр. науч. журн. № 4. С. 127–

131.

Дмитриева Ю.Ю. (2015) ИТ

-

решения для страховых компаний. ЖУРНАЛ Научные

записки молодых исследователей № 6, 30

-

35 с.

Трофимова Я.В. (2018) Современные технологии минимизации потерь в цифровой

экономике. Вестник УГНТУ. Наука, образование, экономика. Серия экономика. № 2

(24), 40-

45 с.

Денисов С.Л.

(2014)

Демпинг в

страховании // Вестник Майкопского

государственного технологического университета. № 4. С.

63

66. 5.

Василенко Е.

(2011)

Особенности анализа конкурентоспособности страховых

продуктов и

услуг для целей формирования конкурентной стратегии // РИСК: Ресурсы,

информация, снабжение, конкуренция. № С.

212

215.

Элла Платонова Э (2023) Конкуренция на страховом рынке: факторы и тенденции.

CСТ № 4 (99), 37

-

41 стр.

Цыганов А.А., Брызгалов Д.В.

(2014)

Новые формы конкуренции на страховом рынке

России // Научно

-

исследовательский финансовый институт // Финансовый журнал. № 3

(21).

С

. 141

149.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Regulation of the insurance market and implementation of

effective mechanisms of prudential control," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss.
2, Article 10. Available at:

https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss2/10

Abdurakhmonov, I. (2020). Methods and approaches to evaluating the insurance industry

efficiency. International Finance and Accounting, 2020(3), 7.

Abdurakhmonov PhD, I. (2020). Impact of insurance services on the development of real

sector enterprises. International Finance and Accounting, 2020(6), 7.

Абдурахмонов

,

И

. (2022).

Суғурта

соҳасида

рақамли

технологияларни

қўллаш

истиқболари

. MOLIYA

VA

BANK

ISHI, 8(1),

95

99.

Retrieved

from

https://journal.bfa.uz/index.php/bfaj/article/view/82.

Abduraxmonov, I. (2022). Sugʻurta sohalarining shakllanish tendensiyalari.

MOLIYA VA

BANK ISHI, 8(3), 60-67.

Ilyas, A. (2018). Insurance market analysis methods: case-study from Uzbekistan. SAARJ

Journal on Banking & Insurance Research, 7(1), 59-68.

Abduraxmonov, I., Abduraimova, M., & Abdullayeva, N. (2018). Sug ‘urta nazariyasi ва

amaliyoti.

O’quv qo’llanma. Toshkent.“Iqtdisod

-

молия”

.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

297

Ilyas, A. (2018). Competition in the insurance market of Uzbekistan. Asian journal of

management sciences & education, 7(2), 56-61.

Khurshidovich, A. I. (2021). Issues of innovative development of insurance in

Uzbekistan. International Journal of Management IT and Engineering, 11(7), 91-96.

Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries

in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new маркетинг technologies in the

insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available

at:

https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6

.

Абдурахмонов

,

И

.

Х

. (2023).

Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини

ривожлантиришнинг концептуал асослари.

Автореферат дисс... и. ф. д,

78.

Абдурахмонов, И. Х. (2010). Ўзбекистон Республикасида жавобгарликни

суғурталашнинг амалиётини такомиллаштириш.

Автореф. дисс.... и. ф. н,

26.

Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув

қўлланма.

Т.:“Иқтисод

-

Молия” нашриёти, 23

-24.

Абдурахмонов, И. (2020). Суғурта бозорини тартибга солиш ва пруденциал

назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш,“.

Халқаро молия ва ҳисоб” илмий

электрон журнали,

2.

Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования.

Учебник/–Т.:«Иқтисод

молия, 353

-354.

Ilyos, A. (2019). Fair tariff policy in insurance: Theory and methods of calculation. SAARJ

Journal on Banking & Insurance Research, 8(2), 20-27.

Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида янги рақобат кўринишлари: назарий асос

ва иқтисодий таҳлил. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. №2, 145

-

150 б.

Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш

истиқболари. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. №1, 95

-

99 б.

Абдурахмонов И.Х. (2020)

Суғурта соҳасида маркетингнинг янги технологияларини

қўллаш истиқболлари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, 1

-

10 б.

Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта бозори: замонавий ҳолат ва ривожланиш

тенденциялари.

Iqtisodiy taraqqiyot ва таҳлил,

2(4), 309-319.

Абдурахмонов,

И.Х.

(2024).

Суғурта

соҳасининг

самарадорлигини

баҳолаш.

TADQIQOTLAR. UZ, 37(6), 161-167.

Абдурахмонов,

И.

(2024).

Суғурта

соҳасини

ривожлантириш

истиқболлари.

Nashrlar, 2(D), 12

15.

https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15

.

Абдурахмонов, И. (2024). Такафул: назарий

-

иқтисодий асослар ва амалга ошириш

механизмлари.

Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(6), 298

307.

https://doi.org/10.60078/2992-

877X-2024-vol2-iss6-pp298-307

.

Абдурахмонов, И. (2024). Рақамли иқтисодиётнинг биз билмаган рисклари.

Iqtisodiy

Taraqqiyot Va Tahlil, 2(7), 230

239.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss7-

pp230-239

.

Библиографические ссылки

Мокроносов, А.Г. (2014) Конкуренция и конкурентоспособность : учеб. пособие / АГ. Мокроносов, И. Н. Маврина. – Екатеринбург : Изд-во Урал ун-та, 2014. – 194 с.

Козлов А.В. (2010) Интернет-страхование в России // Современные проблемы науки и образования. Электр. науч. журн. № 4. С. 127–131.

Дмитриева Ю.Ю. (2015) ИТ-решения для страховых компаний. ЖУРНАЛ Научные записки молодых исследователей № 6, 30-35 с.

Трофимова Я.В. (2018) Современные технологии минимизации потерь в цифровой экономике. Вестник УГНТУ. Наука, образование, экономика. Серия экономика. № 2 (24), 40-45 с.

Денисов С.Л. (2014) Демпинг в страховании // Вестник Майкопского государственного технологического университета. № 4. С. 63–66. 5.

Василенко Е. (2011) Особенности анализа конкурентоспособности страховых продуктов и услуг для целей формирования конкурентной стратегии // РИСК: Ресурсы, информация, снабжение, конкуренция. № С. 212–215.

Элла Платонова Э (2023) Конкуренция на страховом рынке: факторы и тенденции. CСТ № 4 (99), 37-41 стр.

Цыганов А.А., Брызгалов Д.В. (2014) Новые формы конкуренции на страховом рынке России // Научно-исследовательский финансовый институт // Финансовый журнал. № 3 (21). С. 141–149.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Regulation of the insurance market and implementation of effective mechanisms of prudential control," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 2, Article 10. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss2/10

Abdurakhmonov, I. (2020). Methods and approaches to evaluating the insurance industry efficiency. International Finance and Accounting, 2020(3), 7.

Abdurakhmonov PhD, I. (2020). Impact of insurance services on the development of real sector enterprises. International Finance and Accounting, 2020(6), 7.

Абдурахмонов, И. (2022). Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш истиқболари. MOLIYA VA BANK ISHI, 8(1), 95–99. Retrieved from https://journal.bfa.uz/index.php/bfaj/article/view/82.

Abduraxmonov, I. (2022). Sugʻurta sohalarining shakllanish tendensiyalari. MOLIYA VA BANK ISHI, 8(3), 60-67.

Ilyas, A. (2018). Insurance market analysis methods: case-study from Uzbekistan. SAARJ Journal on Banking & Insurance Research, 7(1), 59-68.

Abduraxmonov, I., Abduraimova, M., & Abdullayeva, N. (2018). Sug ‘urta nazariyasi ва amaliyoti. O’quv qo’llanma. Toshkent.“Iqtdisod-молия”.

Ilyas, A. (2018). Competition in the insurance market of Uzbekistan. Asian journal of management sciences & education, 7(2), 56-61.

Khurshidovich, A. I. (2021). Issues of innovative development of insurance in Uzbekistan. International Journal of Management IT and Engineering, 11(7), 91-96.

Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new маркетинг technologies in the insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6.

Абдурахмонов, И. Х. (2023). Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини ривожлантиришнинг концептуал асослари. Автореферат дисс... и. ф. д, 78.

Абдурахмонов, И. Х. (2010). Ўзбекистон Республикасида жавобгарликни суғурталашнинг амалиётини такомиллаштириш. Автореф. дисс.... и. ф. н, 26.

Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. Т.:“Иқтисод-Молия” нашриёти, 23-24.

Абдурахмонов, И. (2020). Суғурта бозорини тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш,“. Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали, 2.

Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования. Учебник/–Т.:«Иқтисод молия, 353-354.

Ilyos, A. (2019). Fair tariff policy in insurance: Theory and methods of calculation. SAARJ Journal on Banking & Insurance Research, 8(2), 20-27.

Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида янги рақобат кўринишлари: назарий асос ва иқтисодий таҳлил. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. №2, 145-150 б.

Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш истиқболари. “Moliya ва bank ishi” илмий журнал. №1, 95-99 б.

Абдурахмонов И.Х. (2020) Суғурта соҳасида маркетингнинг янги технологияларини қўллаш истиқболлари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, 1-10 б.

Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта бозори: замонавий ҳолат ва ривожланиш тенденциялари. Iqtisodiy taraqqiyot ва таҳлил, 2(4), 309-319.

Абдурахмонов, И.Х. (2024). Суғурта соҳасининг самарадорлигини баҳолаш. TADQIQOTLAR. UZ, 37(6), 161-167.

Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта соҳасини ривожлантириш истиқболлари. Nashrlar, 2(D), 12–15. https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15.

Абдурахмонов, И. (2024). Такафул: назарий-иқтисодий асослар ва амалга ошириш механизмлари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(6), 298–307. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss6-pp298-307.

Абдурахмонов, И. (2024). Рақамли иқтисодиётнинг биз билмаган рисклари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(7), 230–239. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss7-pp230-239.