www.sci-p.uz
II SON. 2025
133
ВЕНЧУР КАПИТАЛИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШДА ТАКРОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
ЁНДАШУВИ
Абдурахманов Камолиддин Батирович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0000-7096-
484Х
abduraxmanovkamoliddin89@gmail.com
Аннотация
.
Мақолада венчур капиталининг такрор ишлаб чиқариш жараёнида
доиравий айланиши
,
унда капиталнинг иқтисодий субъектларининг харакати, доиравий
айланиш жараёнида капитал шаклларининг
ўзгариши ва унинг хусусиятлари очиб
берилган.
Калит сўзлар:
венчур капиталнинг доиравий харакати, такрор ишлаб чиқариш,
инвестор, инноватор
-
интелектуал, креатив ходим, мулкдор, венчур инвестиция,
инновация, инновацион инвестициялаш.
ВОСПРОИЗВОДСТВЕННЫЙ ПОДХОД К ИССЛЕДОВАНИЯМ
ВЕНЧУРНОГО КАПИТАЛА
Абдурахманов Камолиддин Батирович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В статье рассматривается кругооборот венчурного капитала в
процессе воспроизводства, в нем отражен движение хозяйствующих субъектов
капитала, изменение форм капитала в процессе кругооборота и его характеристики.
Ключевые слова:
кругооборот венчурного капитала, воспроизводства, инвестор,
новатор
-
интеллектуал, креативный работник, владелец, венчурное инвестирование,
инновация, инновационное инвестирование.
A REPRODUCTIVE APPROACH TO VENTURE CAPITAL RESEARCH
Abdurakhmanov Kamoliddin Batirovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article examines the circulation of venture capital in the process of
reproduction, it reflects the movement of economic entities of capital, the change in the forms of
capital in the process of circulation and its characteristics.
Keywords:
venture capital circulation, reproduction, investor, intellectual innovator,
creative worker, owner, venture investment, innovation, innovative investment.
UOʻK:
336
133-139
www.sci-p.uz
II SON. 2025
134
Кириш
.
Жаҳонда глобал венчур капитал бозори сезиларли ўзгаришларни бошдан
кечирмоқда. Агар 2021
-
йилги ҳисоб
-
китобларига кўра, жаҳонда глобал венчур
инвестициялар 38644 та транзакцияларда 671 миллиард долларга етган бўлса, шу
жумладан АҚШда 330 миллиард доллар, Европада 123 миллиард доллар, Осиё
-
Тинч
океани минтақасида181 миллиард доллар бўлса, 2023
-
йилда пул
-
кредит сиёсатининг
кескинлашуви шароитида венчур капитал қўйилмалар ўтган йилга нисбатан учдан
биридан кўпроққа камайди
. Бу эса ҳозирда жаҳон иқтисодиётида венчур капиталини
ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг долзарб аҳамият касб этаётганлигини
кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда
ривожланган
давлатларнинг
венчур
капитални
ривожлантиришнинг турли моделларининг айрим тажрибалари миллий иқтисодиётга
жорий этилган, аммо саноат илмий
-
техникавий ривожланишнинг стратегик дастурига
асосланган миллий модел ҳали тўла ишлаб чиқилмаган. “Олимларнинг иш ҳақи ҳам
4,5
баробар оширилди. Буларнинг барчаси ҳисобидан нано ва биотехнологиялар,
рақамли технология каби 18
та янги илмий йўналиш ташкил этилди. Келгуси йили илм
-
фан ва инновацияларга 1,8
триллион сўм ажратилади”
(
Мирзиёев
, 2022).
Ўзбекистонда
венчур инвестициялар соҳасида давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишдаги
мураккабликлар, яъни юқори даражада таваккалчиликни тавсифловчи институционал,
молиявий ва бошқа омиллар ҳамда кафолатланган иқтисодий самаранинг йўқлиги
туфайли ушбу капитал салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаяпти.
Адабиётлар шарҳи
.
Инновацион
фаолиятни
инвестициялаш
унда венчур капитални ривожлантириш
стратегияси масалалари
билан
бир
қатор хорижлик
олимлар
илмий
ишларида
ўз
ифодасини
топган.
Венчур капиталини инвестициялаш босқичлари ва венчур капиталининг
инновацион фаолият жадаллашувига таъсири каби масалалар Масачусетс
Технологиялар институти олимлари Гомперс ва Лернерларнинг
(2004)
ишларида
атрофлича кўриб чиқилган. АҚШлик иқтисодчи олим, профессор Уилям Баумол
инновацион тадбиркорликни иқтисодий ўсишнинг асосий драйверларидан бири деб
ҳисоблайди.
Баумолнинг
фикрига
кўра,
венчур
капитал
сармоядорлари
таваккалчиликни юқори даражада баҳолаган ҳолда стартапларга қўллаб
-
қувватлаш
бериб, уларнинг тезкор ривожланишига ёрдам беради
(William Baumol, 1993).
Миллий хўжаликнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда венчур
инвестицияларнинг назарий ва услубий муаммоларини ишлаб чиқган
кўплаб
Россиялик
иқтисодчи олимлар ушбу мавзуга бағишланган илмий
-
тадқиқот ишларини олиб борган.
Венчур капитали кўп қиррали тушунча бўлиб, 2000
-
йилларнинг ўрталарида рус
олимлари Каржаув ва Фоломьев
(2005)
томонидан ёзилган “Миллий венчур инвестиция
тизими” асарида таъкидлаб ўтилган. Фоломьев,
(1999)
венчур капиталини инвестиция
шакли сифатида қараб, юқори ишбилармонлик фаоллиги ва юқори фойда олиш
салоҳияти билан ажралиб турадиган инновацион тадбиркорликнинг кичик ва ўрта
шаклларини яратиш билан белгиланади деб таъкидлайди.
Ўзбекистонлик олим Дўстов
(2024)
хулосасига кўра “Венчурли капитал бизнинг
фикримизча бу
-
корхоналар ва фирмалар (стартаплар) бозорида янги ўсиб бораётган
ёки курашадиган ва шунинг учун юқори ёки нисбатан юқори даражада риск билан
боғлик бўлган молиявий маблағларни жалб килиш учун мўлжалланган инвесторлар
капитали бўлиб, юқори даромадлар кутган ҳолда қимматли қоғозларга ёки бизнесга
узоқ муддатли инвестициялардир.
1
Global venture capital annual investment shatters records following another healthy quarter.: https: //home.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
135
Тадқиқот методологияси.
Мақолада
диалектик, тизимли, интеграл ва синергетик ёндашувлар, иқтисодий,
мантиқий, илмий абстракция, таҳлил ва синтез, иқтисодий жараёнлар ва тизимларни
моделлаштириш, индукция ва дедукция, қиёслаш, умумлаштириш, гуруҳлаш ва график
усулларидан фойдаланилади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Венчур капиталини такрор ишлаб чиқариш жараёни ва унинг ижтимоий такрор
ишлаб чиқаришдаги муомаласи, иқтисодий муносабатларнинг хусусиятлари ва
институционал шарт
-
шароитлари такрор ишлаб чиқариш ёндашуви методологиясидан
фойдаланишга имкон беради. Бу ёндашув қуйидагиларни очиб беради: иқтисодий
муносабатлар мазмуни ва венчур капиталнинг ўз
-
ўзидан ўсиб борувчи қиймат сифатида
фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг объектив қонуниятлари; унинг ижтимоий
такрор ишлаб чиқаришда доиравий айланишининг хусусиятлари ва иқтисодиётнинг
таркибий тузилмасига таъсири; расмий ва норасмий институтлар харакати таъсирида
шаклланаётган инсонларнинг иқтисодий хулқи; венчур капитал бозори субъектлари
ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш механизмлари; қўшилган қиймат яратиш
манбаи ва уни тақсимлаш ва ўзлаштириш тавсифи.
Капитални венчур капиталига айлантириш технологиялари бундай метаморфоз
учун зарур бўлган босқичларнинг маълум бир кетма
-
кетлигини ўз ичига олади.
Биринчидан, корпорациянинг ссуда ёки ўз капиталининг бир қисмини алоҳидалашуви
юз беради.
Иккинчидан, мулк капитал, унинг капитал функциясидан ажралади. Икки
турдаги капитал (молиявий ва венчур капитал) учун қийматнинг ўз
-
ўзидан ўсиб
бориши шарт
-
шароитлари рискларнинг табиати, инвестицияларнинг давомийлиги,
инвестиция йўналишлари (анъанавий/инновацион), инвестиция объектлари (янги
яратилган ёки тез ўсиб бораётган) бўйича бир
-
биридан сезиларли даражада фарқ
қилади.
Венчур капитали илмий
-
техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш
жараёнида интеллектуал
-
инноваторлар ва профессионал инвесторларнинг ўзига хос
манфаатларига бир хил даражада хизмат қилиши; инновацион бизнесни юритиш
тажрибасини венчур тадбиркорига ўтказиш орқали риск тақсимотини таъминлаш;
бозорга
янги
турдаги
маҳсулотларни
киритиш
орқали
инновацияларни
рағбатлантириш, илмий
-
техникавий тараққиёт ва истеъмол суръатларини
жадаллаштиришга қаратилган. У реал капитал шаклида фаолият юритади, доимий
муомалада бўлади, ижтимоий капиталнинг фаолият кўрсатиши ва такрор ишлаб
чиқарилишининг умумий қонуниятларига бўйсунади, бозор ва нобозор манбаларидан
шаклланади ва ўзига хос функцияларни бажаради.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра, венчур капитал инновацион такрор
ишлаб чиқаришни қўллаб
-
қувватлаш ва рағбатлантириш, иқтисодий ўсиш сифати ва
суръатларини жадаллаштириш, биринчидан чекланган бюджет ресурслари,
иккинчидан банк кредитлаш рискларини
чекловчи меъёрий нормативлар туфайли
давлат ва банк капитали фаолият кўрсата олмайдиган жойларда у инновацияларни
молиялаштириш оқимларини тўлдиради. Венчур капитали икки шаклда муомалада
бўлади: хусусий (корпоратив бўлмаган) стартапларни дастлабки босқичларида ҳам
мустақил равишда экспертизадан ўтказишда кўп меҳнат талаб қилувчи бизнес
капитали ҳамда бозорларни таҳлил қилиш ва самарали портфелларни шакллантириш
кўникмаларига эга бўлган топ
-
менежерлар томонидан бошқариладиган корпоратив
венчур фондларининг капитали.
Ўзининг мустақил иқтисодий манфаатларига эга бўлган, венчур капиталнинг
доиравий айланмасининг иқтисодий субъектларига венчур инвестор; инноватор
-
интеллектуал; венчур капиталист
-
ишлаб чиқариш воситалари мулкдорлари; креатив
www.sci-p.uz
II SON. 2025
136
ходим
-
алоҳида ўзига хос комьпетенцияларга эга бўлган ишчи кучи эгаси; инновацион
маҳсулот истеъмолчилари киради.
Венчур муносабатларининг иштирокчилари, биринчи навбатда, "ишчи кучи"
тавсифининг мулкдорлари бўлган иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустақил ишчилар,
шу жумладан креатив ишчилар (инноватор интелектуаллар, инноватор тадбиркорлар,
профессионал менежерлар, юқори малакали ишчилар ва ялпи креатив ходимларни
ифода этувчи оддий ижрочилар). Иккинчидан, улар капитал мулкдорлари
(институционал инвесторлар ва бошқалар), венчур циклда (анъанавий ишлаб чиқариш
циклида иштирок этувчи) ижтимоий
-
иқтисодий шаклини олган ишлаб чиқариш
воситаларининг капитал шакли бўлган хусусий эгалари сифатида ҳаракат қилади.
"Капитал мулкдори эгаси маълум бир товар "иш кучи"ни сотиб олади, у "капиталга
тегишли бўлган ва у томондан бошқариладиган ишлаб чиқариш воситалари билан
қўшилади"
(
Бузгалин, 2012
)
. Сотиб олиш шакли ўзига хосдир. Биринчидан, меҳнатга ҳақ
тўлаш шакли сифатида иш ҳақи тайинланади (меҳнат ва капитал ўртасидаги анъанавий
муносабатлар сифатида белгиланади). Иккинчидан, инноватор
-
интеллектуал ва/ёки
инноватор
-
тадбиркорнинг хусусий интеллектуал мулки бўлган “креатив ғоя”
(инновация) инноваторнинг венчур корхона капиталига қўшган “ҳиссаси” сифатида
капитал томонидан “баҳолаш”га тортилади. Креатив ишчиларнинг меҳнати бутун
инновацион цикл давомида капиталга бўйсунади. Венчур компанияси томонидан юқори
меҳнат унумдорлигига эришиш капиталистга индивидуал харажатларни ижтимоий
зарурий қийматдан пастга тушириш ва қўшимча қийматни, яъни ишчи кучи сотиб
олинган харажатларнинг бир неча баробар максимал даражада оширишни таъминлаш
имкониятини беради.
Венчур капитали ҳаракатининг такрор ишлаб чиқариш жараёни барча хўжалик
иштирокчилари,
уларнинг
манфаатлари,
манбалари
ва
амалга
ошириш
механизмларини қамраб олиш имконини беради. Венчур капитали ҳаракати
жараёнининг ташаббускори ва катализатори ким бўлишидан қатъи назар, венчур
капиталининг объектив айланишига асосланган муносабатлар занжири маълум бир
мантиққа эга бўлади.
Бошланиш нуқтаси бу пул капиталидир. Пул капитали ташувчининг фоизлари
фоиз кўринишидаги муқобил даромаддан паст бўлмаган даромаддир. Венчур инвестор
қўшимча риск учун мукофотини олишни кутади, чунки юқори фойда олиш
потенциалига эга бўлган янги қиймат (инновацион маҳсулот) бозор томонидан тан
олиниши ёки рад этилиши мумкин. Кейинги субъект бу
-
инновацион маҳсулотни
яратиш жараёнида пул капиталидан фойдаланиш жараёнини ташкил қилувчи
тадбиркор. Унинг манфаати ўртача фойдадан кам бўлмаган фойда ва инновацион
компанияни бошқариш риски учун мукофот олишдир. Тайёр инновацион маҳсулотдан
бошқа товарлар ишлаб чиқарувчи венчур капиталисти тадбиркор фойдаланади. У
инновацион маҳсулотнинг ишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплаш хамда ҳеч
бўлмаганда ўртача фойда олишни кутади.
Янги қийматда суғурта мукофотининг харажатлари алоҳида ўрин эгаллайди,
чунки юқорида айтиб ўтилганидек, венчур капиталнинг хусусиятларидан бири унинг
юқори рисклилиги бўлиб ҳисобланади. Кутилаётган даромадлиликнинг бутун занжири
учун қоплаш манбаи ҳақида савол туғилади. Бу унумли ишлаб чиқариш капиталининг
фаолияти доирасида инновацион маҳсулотни яратувчи ижодкорларнинг ижодий,
инновацияларга бой креатив меҳнатидир. Креатив меҳнат тадбиркорлар учун иш
ҳақини қоплайдиган, пул ва венчур капиталистлари учун фоизли даромад ва риск
мукофотини берувчи янги қиймат яратади.
Венчур капиталини тадқиқ этишга молиявий ёндашув жараённинг барча
иштирокчиларининг иқтисодий манфаатларини қондириш манбасини очиб беришга
имкон бермайди. Такрор ишлаб чиқариш ёндашуви жараён иштирокчиларининг
www.sci-p.uz
II SON. 2025
137
иқтисодий манфаатларини қондириш учун янги қиймат яратувчи креатив омилнинг
алоҳида ролини очиб бериш билан бирга, венчур капиталининг ҳаракат айланишини
унинг барча иштирокчилари ва уларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кузатиш
имконини беради. Венчур капитали ҳаракатининг ўзига хос хусусияти шундаки, барча
иштирокчиларни рискли инвестиция хулқи бирлаштиради, бу келажакдаги фойда
оқимига эга бўлиш учун техник ва технологик инновацияларни иқтисодий доиравий
айланишга самарали харакатини таъминлайди. Бу
ерда венчур капиталининг ўзига хос
капитални, "инновацион
-
интеграцион", хамкорликда эгалик қилиш, ишонч ва
шериклик тамойилларида молиявий, интеллектуал ва инсон капиталининг "синтезини"
таъминлайдиган функцияси очиб берилади.
Ривожланишнинг дастлабки босқичларида юқори технологияли лойиҳаларга ўз
капиталининг бир қисмини тўғридан
-
тўғри инвестиция қиладиган креатив
ходимларнинг ижодий меҳнати бизга дастлабки инвестициялар ҳажмини бир неча
баравар оширишга имкон беради. Шундай қилиб инновацион маҳсулотни ишлаб
чиқариш жараёни капиталистик ишлаб чиқариш тавсифига эга бўлиб, бу ерда ёлланма
ишчилар, креатив ва оддий ишчилар хамкорликда янги қиймат яратадилар.
Ихтироларни тижоратлаштиришга қаратилган инновацион фаолият икки меҳнат
шаклининг бирлигида намоён бўлади. Биринчидан, универсал (ижодий), натижада
кашфиёт / ихтиро / илмий иш ва олдинги тадқиқотлар натижаларига асосланган.
Иккинчидан, шахсларнинг бевосита
ҳамкорлигини назарда тутувчи қўшма индивидлар
кооперацияси
(
Маркс
, 1962)
. Венчур бизнесида янги қиймат, шу жумладан қўшилган
қиймат ва унинг кўп маротаба бозор капиталлашуви, "хусусий" ва "умумий"
интеллектуал мулкда ифодаланувчи инновацион тадбиркорларнинг креатив меҳнати
билан яратилади. Шу сабабли венчур капитал икки томонлама хусусиятга эга:
ташувчиси инноватор
-
интеллектуал бўлган ғоялар ва ихтироларни яратиш ва уларни
инновацион маҳсулотлар ва технологияларга ифода этиши учун генерациясини
таъминловчи, шу жумладан пул рағбатларини яратувчи "хусусий" интеллектуал
мулкдорлардир.
Бироқ, венчур капитал инвестор профессионал томонидан назорат қилинади.
Капитал креатив ходимларнинг инновацион фаолиятини назорат қилади, уларни ўз
меҳнатлари натижасидан бегоналаштиради ва интеллектуал маҳсулотларни
тақсимлаш соҳасини назорат қилади; "Умумий" интеллектуал мулк (маълум бир соҳада
ялпи жамғарилган
билим) барча креатив ходимлар учун олиш имконияти мавжуд
бўлиб, уларнинг меҳнат натижалари билан бевосита бирлашишига ҳисса қўшади,
креатив шахслар ўртасида ҳамкорлик қилиш ва ижодий салоҳиятни ошириш учун
имкониятлар яратади, бироқ у ижодий фаолият учун бозор рағбатларини яратмайди.
Венчур капитали учун К. Маркс томонидан олинган позиция ўз кучини сақлаб
қолади, "ишчилар томонидан қўшимча қиймат ишлаб чиқариш ва уни капитал
томонидан ўзлаштириш ("эксплуатация муносабати") ... капиталнинг барқарор фаолият
юритиш учун зарур ва етарли шарт бўлиб хизмат қилади, ва “капиталнинг такрор ишлаб
чиқарилиши муомала воситасида амалга оширилади”
(
Сорокин, 2016
).
Венчур капиталинининг такрор ишлаб чиқариш циклидаги доиравий харакати
молиялаштириш, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос омилларига айлантириш, инновацион
маҳсулотни яратиш, уни жорий этиш ва иқтисодий самара олишни қамраб олади.
Венчур капиталининг бошланғич функционал шакли венчур инвестор томонидан
авансланган пул капиталидир. Венчур капиталини аванслаш тамойиллари ўзига хосдир.
Биринчидан, иштирокчиларнинг муносабатлари умумий мақсадга эришиш учун
ҳамкорлик тавсифига эга бўлиб
-
умумий бозор харажатларига нисбатан индивидуал
харажатларни минималлаштириш орқали эришилган аванс капиталини кўп маротаба
капиталлаштириш, чунки бу бозорга инновацион маҳсулот билан кириш унга монопол
имкониятини
беради. Иккинчидан, инвестиция объекти келажакда энг юқори даромад
www.sci-p.uz
II SON. 2025
138
келтириши мумкин бўлган лойиҳани излаш контекстида синчковлик билан танлаш
тартиб
-
қоидаларидан ўтади. Шунинг учун инвестициялаш мақсадли тавсифга эга
бўлиб, капитал лойиҳадан "чиқиб" ва унинг пул шаклини қабул қилингунча тўла
назорат қилинади.
Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда “Венчур
капитал
тўғрисида”ги
норматив
-
ҳуқуқий база тўла шаклланмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
3.11.2020
йилдаги
684-
сон
қарори
(2020)
билан
«UzVC»
миллий
венчур
фонди
ташкил
қилинди.
Фонднинг
устав капитали 15 млрд сўм миқдорида
2020 йил Давлат бюджетидан Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратилган
маблағлар ҳисобидан шакллантирилади, устав фондидаги 100% улуш Давлат
активларини бошқариш агентлигига берилди. Фонд юридик ва жисмоний шахслар, шу
жумладан хорижий шахслар билан шерикликда венчур лойиҳаларни молиялаштиради.
Бугунги кунда Ўзбекистонда венчур капитал Ўзбекистон Республикаси
Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқоти доирасида белгиланган
устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, барқарор стартап лойиҳалар
экотизимини шакллантириш ва венчур капитал бозорини кенгайтириш орқали
мамлакатимизга хорижий венчур инвестицияларини жалб этиш учун шарт
-
шароитлар
яратиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Стартап лойиҳалар ва
венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида” ги
2024 йил 14 октябрдаги ПҚ
-357-
сон
қарори
(2024)
асосий норматив
хужжат бўлиб ҳисобланади.
Технологик стартаплар учун венчур капиталларининг аҳамияти шундан иборатки,
бу сармоялар нафaқат молиявий ёрдам беради, балки тажрибали инвесторларнинг
маслаҳатлари ва стратегик ресурсларига эга бўлиш имконини яратади. Шунингдек,
аксарият стартаплар учун илк босқичда даромад олиш қийин бўлгани учун венчур
сармоялар фаолиятни қўллаб
-
қувватлашда муҳимдир. Бундай сармоялар мамлакатлар
иқтисодиётида инновацион секторнинг улушини оширишга, янги иш ўринлари
яратишга ва юқори технологик ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради
(
Ашурова,
Атамурадов
, 2024).
Хулоса ва таклифлар
.
Хулоса сифатида венчур капитали юқори технологияли секторда доиравий
айланади ва инвестор ва инноватор ўртасида паритет асосда тақсимланган юқори
рисклар билан боғлиқ.
Молиявий капиталнинг алоҳида шакли сифатида, бу ҳақиқий реал капитал бўлиб,
у ўзининг такрор ишлаб чиқариш жараёнида бир шаклдан бошқасига кетма
-
кет ўзгариб
туради, саноат капиталининг барча шаклларидан ўтади, бошқасига шаклланади.
Капитални бир шаклдан иккинчисига конвертациялаш венчур капиталист учун
танлов ҳолатини ўз ичига олади.
Инновацион интелектуаллар ва ёки инноватор
-
тадбиркорларнинг креатив фаолияти бозор трансакциялари ҳажми, макони ва
салоҳиятини кенгайтиришга ёрдам беради. Венчур капитали самарали талаб
мавжудлиги билан тавсифланган бозорлар учун инновацион маҳсулотни яратишга
қаратилган.
У қўшимча қийматнинг ўсиши билан таъминланадиган техник тараққиёт
соҳаларини ривожлантиришга ёрдам беради; бироқ бу ҳар доим ҳам ижтимоий
бойликлар ҳажми ва сифатининг ошиши билан бирга амалга ошмайди.
Шундай қилиб, такрор ишлаб чиқариш ёндашуви нуқтаи назаридан венчур
капиталини истиқболда фойда оқимини олиш учун, техник ва технологик
инновацияларни иқтисодий доиравий оборотга самарали жорий этишни таъминлаш,
рискли инвестицион хулқ хусусиятлари ва кўникмаларни жамғариш ва уни
генерациялаш бўйича ижтимоий
-
иқтисодий тизим муносабатлари субъекти сифатида
қараш мумкин.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
139
Адабиётлар/Литература/Reference:
Gompers P., Lerner J. (2004) The Venture Capital Cycle. Massachusetts Institute of
Technology.
–
P. 555.
William J. Baumol, (1993) Academic Director Berkley Center for Entrepreneurial Studies
William J Baumol. Entrepreneurship, Management, and the Structure of Payoffs. MIT Press, -311.
Ашурова Н.Б., Атамурадов Ш.А. (2024) Технологик стартаплар учун венчур
капиталини жалб қилиш стратегиялари. Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил, октябр.
Б.320.
Бузгалин, А.В.
(2012)
Эксплуатация XXI века. От наемного рабочего и прибавочной
стоимости к «креативному классу» и интеллектуальной ренте? / А.В. Бузгалин, А.И.
Колганов // Свободная мысль. –
№ 7/8. –
С. 125–
158.
Дўстов Ф.И.
(2024) Венчур капитали: келиб чиқиш тарихи ва илғор ҳорижий
тажрибалар. “Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт” Журнал. август. № 8
-
сон. Б.410.
Каржаув, А.Т.
(2005)
Национальная система венчурного инвестирования / А.Т.
Каржаув, А.Н. Фоломьёв. М.: ЗАО «Издательство «Экономика», –
239 с.
Қарор
(2020)
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
3.11.2020
йилдаги
сон
қарори.
Қарор (2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Стартап лойиҳалар ва
венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида” ги 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ
-357-
сон
қарори.
Маркс К.
(1962)
Капитал. Том 3. Маркс К., Энгельс Ф. Сочинения. Издание 2. Том 25. –
М.: Политиздат.
Мирзиёев Ш.М. (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 21
-
декабр.
Сорокин, А.В.
(2016)
Кейнсианская проверка теории Маркса / А. В. Сорокин // Журнал
экономической теории. № 3. –
С. 95.
Фоломьев, А.Н.
(1999)
Венчурный капитал / А. Н. Фоломьев, М. Нойберт; Рос. акад. гос.
службы при Президенте Рос. Федерации. –
СПб. : Наука, –
140 с.