www.sci-p.uz
II SON. 2025
120
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ
ВА АСОСИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
и.ф.н., доц.
Гулямова Гулнора Патахкамаловна
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
ORCID: 0000-0002-0538-9508
Аннотация.
Мақолада
зиёрат
туризми
ривожланишининг
замонавий
тенденциялари таҳлил этилган. Зиёрат туризми, диний туризм моҳияти ва уларга
қарашлар кўриб чиқилган. Диний туризмнинг мазмуни ўзгарганлиги ва бу ўзгаришлар
хусусиятлари баён қилинган. Бунда зиёрат ва туризм тушунчаларининг уйғунлиги билан
боғлиқ бўлган атамашунослик масалалари, туристларни зиёратга ундовчи
мотивaциялардаги ўзгаришлар, зиёрат туризмининг алоҳида объектларини ўрганиш,
зиёрат туризмида рақамли технологияларни қўллаш масалалари кўриб
чиқилган.
Калит сўзлар:
зиёрат туризми, диний туризм, зиёрат дестинациялари, илмий
диний туризм, зиёрат объектлари, туризмни рақамлаштириш.
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ И ОСНОВНЫЕ ТЕНДЕНЦИИ РАЗВИТИЯ
ПАЛОМНИЧЕСКОГО ТУРИЗМА
к.э.н., доц.
Гулямова Гулнора Патахкамаловна
Международная исламская академия Узбекистана
Аннотация.
В статье проанализированы современные тенденции развития
паломнического туризма. Рассмотрены сущность паломнического и религиозного
туризма, а также взгляды на них. Описаны изменения в содержании религиозного
туризма и особенности этих изменений. Рассмотрены вопросы терминологии, связанные
с гармонией понятий паломничества и туризма, изменения в мотивации туристов к
паломничеству, исследование отдельных объектов паломнического туризма, а также
использование цифровых технологий в этой сфере.
Ключевые слова:
паломнический туризм, религиозный туризм, паломнические
направления, научный религиозный туризм, объекты паломничества, цифровизация
туризма.
UOʻK:
338.486
120-127
www.sci-p.uz
II SON. 2025
121
THEORETICAL ASPECTS AND MAIN TRENDS IN THE DEVELOPMENT
OF PILGRIMAGE TOURISM
PhD, assoc. prof.
Gulyamova Gulnora Patakhkamalovna
International Islamic Academy of Uzbekistan
Abstract.
The article analyzes modern trends in the development of pilgrimage tourism. It
examines the essence of pilgrimage and religious tourism, as well as perspectives on them. Changes
in the content of religious tourism and the characteristics of these changes are described. Issues of
terminology related to the harmony of the concepts of pilgrimage and tourism, changes in tourist
motivation for pilgrimage, the study of specific pilgrimage tourism objects, and the use of digital
technologies in this field are also considered.
Keywords:
pilgrimage tourism, religious tourism, pilgrimage destinations, scientific
religious tourism, pilgrimage sites, digitization of tourism.
Кириш.
Замонавий зиёрат туризми инсон ҳаёти ва фаолиятининг турли соҳаларини
қамраб олувчи, жадал суръатлар билан ўсаётган туризм индустриясининг муҳим
сектори ҳисобланади. БМТнинг Туризм ташкилоти маълумотларига кўра, зиёрат
мақсадида саёҳат қиладиган туристлар сони йилига ўртача 300 млн кишидан ортиқ
бўлиб, бу барча туристларнинг 25%ни ташкил этади
(BMT Tourizm, 2023)
. Шуни
таъкидлаш керакки, сўнгги ўн йил ичида зиёрат туризми янада оммалашиб, халқаро
туризмда салмоқли ўрин эгаллаб борди.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда зиёрат туризмини ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилмоқда. Бу, аввало, давлат томонидан олиб борилаётган туризмни
ривожлантиришга қаратилган сиёсат билан боғлиқ бўлиб, мамлакатимизда туризмни
тиклаш, соҳага инвестициялар жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш, кадрлар
салоҳиятини ошириш, пировардида, туризмни иқтисодиётнинг локомотив соҳаларидан
бирига айлантириш масаласи бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан саналади.
Мамлакатимизда қабул қилинган “Ўзбекистон
-
2030” стратегиясида хорижий
туристлар сонини 15 миллионга, ички сайёҳлар сонини 25 миллионга, зиёрат туризми
бўйича келадиган туристлар сонини 3 миллион нафарга ошириш, хусусий
инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига 30 та йирик туризм кластерларини ташкил
этиш, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш мақсади қўйилган
(
“O‘zbekiston
-
2030” strategiyasi, 2023
)
. Бу борадаги вазифаларни амалга оширишда
туризмнинг турли турларини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш долзарб масала
бўлиб қолади.
Адабиётлар шарҳи
.
Зиёрат туризм масалаларига бағишланган деярли ҳар бир илмий тадқиқотда
зиёрат ва туризм ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, зиёратчилар ва сайёҳлар ўртасидаги
ўхшашлик ва фарқлар масаласи кўтарилади. Ушбу масала бўйича илмий нашрларда
турли хил фикрлар мавжуд, масалан, баъзи муаллифлар зиёрат ва туризм инсоний
хатти
-
ҳаракатларнинг турли хил ва бир
-
бирини истисно қиладиган тоифалари
эканлигини таъкидлайдилар, бошқалари эса бундай аниқ фарқга қарши чиқадилар.
Жумладан, Коллинс
-
Креинер
(2018)
ва Моринис
(1992)
зиёратни юксак қадрият ва
чуқур маънога эга жойларга саёҳат деб тушунадилар, ёки Диганс
(2006)
, Моринис
(1992)
ва Смит
(1992)
фикрича, зиёратчи муқаддас хилқат билан муносабатда бўлиш, бошқача
айтганда, чуқур диний қадриятларни ўзида мужассам этган ўзига хос жойни зиёрат
қилишга интилади.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
122
Бремер
(2015)
бу икки тушунча ўртасида боғлиқни белгиловчи учта ёндашувни
ажратиб кўрсатиб, уларга қуйидагиларни киритади:
-
“ҳудудий ёндашув –
турист ва зиёратчи турли сабабларга кўра битта ҳудудга
боради;
-
тарихий ёндашув –
саёҳатнинг диний шакллари билан туризм ўртасидаги ўзаро
муносабат;
-
маданий ёндашув –
зиёрат ва туризм ҳозирги даврнинг замонавий фаолият
турлари сифатида қабул қилинади”
(
Бремер, 20
15).
Баъзи ҳолларда зиёрат туризмнинг бир тури сифатида тан олинади. Сабаби,
меҳмонхона, транспорт ва овқатланиш, бошқа туризмга оид хизматлар ҳамда
инфратузилмадан зиёрат даврида ҳам фойдаланилади.
Гладстоне
(2013)
фикрига кўра ҳам туризм ва зиёрат ўртасида умумийлик мавжуд,
жумладан, уларнинг мавсумийлиги, туризм инфратузилмасидан, гидлар хизматларидан
фойдаланиш, тижорат фаолияти билан шуғулланмаслик кабиларни кўрсатиш мумкин.
Афанасьев, Афанасьева
(2019)
фикрига кўра, “диний туризм индустриясининг
муҳим тенденцияси бу диний туризмнинг маънавий туризмга айланиши ҳақида
таъкидлаш имконини берувчи унинг дифференциaцияси ва чегараларининг
кенгайишидир. Бу муаллифлар диний туризмнинг қуйидаги турларини ажратиб
кўрсатади:
-
зиёрат туризми;
-
диний илмий ва таълим туризми;
-
диний маданий
-
ўрганиш туризми;
-
диний бизнес туризми;
-
“сохта диний” туризм”.
Фикримизча, уларнинг “сохта диний” туризм тушунчаси изоҳни талаб этади, бу
туризм турлари диний соҳадан олинган маълум элементлар асос қилиб олинади, бунда
зиёратнинг фалсафий маъноси қайта кўриб чиқилиб, хизматлар бозорининг
эҳтиёжлари ва талабларига мослаштирилади. Сўнгги йилларда урф бўлган Тибетга
муқобил тиббиёт асосида даволаниш, Ҳиндистонга йога билан шуғулланиш учун турли
дин вакилларининг боришини бунга мисол қилиш мумкин.
Бугунги кунда кўпчилик муаллифлар зиёрат туризми хусусиятлари ўзгариб
бораётганлигини, унинг секуляризацияси юз бераётганлигини таъкидлашмоқда.
Lois-
González (2015)
фикрига кўра, бундай маршрутларни маданий, тарихий ва ҳаттоки,
спорт йўналишлари сифатида қабул қилувчи “янги зиёратчилар” сони ортиб бормоқда.
Коллинс
-
Креинер
(2018)
кўпчилик зиёратчилар диндор ҳам эмас, балки ўзининг шахс
сифатида ривожланиши ва ҳаётнинг маъносини англаш учун саёҳат қилади деб
таъкидлайди.
Шунингдек,
замонавий
зиёрат
туризмнинг
муҳим
жиҳати
унинг
рақамлаштирилишидир. Эаденинг
(2015)
фикрига кўра, ҳозирда зиёратчиларнинг
онлайн жамоалари яратилиб, улар ўзаро тажрибаларини бўлишадилар, маршрутларни
режалаштирадилар ва логистика бўйича муҳокама олиб борадилар Сўнгги йилларда
зиёратгоҳларга виртуал саёҳатлар оммалашиб бормоқда.
Тимоти ва Олсен
(2006)
таъкидлашича, зиёрат объектларига туристлар
оқимининг кенгайиб бориши тарихий мероснинг ифлосланиши ва емирилишига сабаб
бўлмоқда. Шунинг учун улар экологик ташаббусларни жорий қилиш, жумладан, ташриф
буюрувчилар сонини чеклаш, чиқиндиларни қайта ишлаш дастурлари ва маҳаллий
ҳамжамиятларни қўллаб
-
қувватлашни таклиф этганлар. Зиёрат туризми жамият,
технологиялар ва экологик ўзгаришларга мослашган ҳолда трансформацияланмоқда.
Шундай қилиб, сўнгги йилларда зиёрат туризмининг хусусиятлари
ўзгариб
бораётганлиги унинг таърифига ҳам ўзгартириш киритиш заруриятини вужудга
келтирмоқда.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
123
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқотнинг назарий асосини диний ва зиёрат туризми, диний туризм турлари,
маданий туризм ва диний туризм масалаларини ўрганган маҳаллий ва хорижий
муаллифларнинг илмий ишлари ташкил этади. Тадқиқот давомида монографик
тадқиқот, статистик ва тизимли таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг ахборот ва эмпирик базасини Ўзбекистон Республикасининг
туризмни ривожлантириш бўйича меъёрий
-
ҳуқуқий хужжатлари, БМТнинг Туризм
ташкилоти (UN
TOURIZM
), Жаҳон туризм ва саёҳат кенгаши (
W
ТТ
C
), Ўзбекистон
Республикаси Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Статистика агентлиги, туристик бозор иштирокчиларининг интернет сайтлари ташкил
этган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Тарихий ва диний диққатга сазовор жойларга бой Ўзбекистон зиёрат туризмини
ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга. Юртимизда дунёнинг турли бурчакларидан
келган зиёратчиларни ўзига тортадиган кўплаб зиёратгоҳлар, мақбаралар, масжидлар
ва тарихий обидалар жойлашган. Бу мамлакатимизнинг зиёрат туризми
имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини ифодалайди. Шу билан бирга,
мамлакатда бошқа динларга эътиқод қилувчилар учун ҳам азиз бўлган тарихий
қадамжолар бор. Ўзбекистон ҳудудида турли конфессиялар –
ислом,
христианлик
(православия ва католицизм), иудаизм, буддизм, зороастризмнинг ривожланиши билан
боғлиқ 500 дан ортиқ ёдгорликлар ва тарихий жойлар мавжуд. Бу эса зиёрат туризмини
ривожлантириш учун жиддий асос ва имкониятдир.
Туризмнинг ушбу турини ривожлантириш нафақат ҳудудларнинг иқтисодий
юксалиши, балки мамлакат маданий меросини асраб
-
авайлаш ва тарғиб қилишга ҳам
хизмат қилади.
Шу билан бирга туризм соҳасидаги мутахассислар томонидан диний туризм,
зиёрат туризми тушунчалари, уларнинг таркиби бўйича якдиллик мавжуд эмас.
Кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра, “диний туризм бу
-
ўзи яшаш ҳудудидан
ташқарида жойлашган муқаддас жойлар ва диний марказларга саёҳат қилувчи
туристлар эҳтиёжини қондириш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолият
туридир”
(
Христов, 2020
).
БМТ (Бирлашган миллатлар ташкилоти)нинг туризм ташкилоти диний туризмга
таъриф беришда уни кишилар томонидан у ёки бу динда муқаддас ҳисобланган
жойларга бориш ва маълум диний амалларни бажариш билан боғлайди. Мутахассислар
унинг таркибига зиёрат туризми, диний
-
экскурсия туризми ва диний илмий туризм
киритилади. Бунга боғлиқ ҳолда ўз яшаш ҳудудидан бир йилдан кўп бўлмаган муддатга,
турли хил диний марказлар ва муқаддас жойларни кўриш, маълум ибодат талабларини
бажариш, динни, диний манбаларни ўрганиш мақсадида саёҳат қилувчи шахслар диний
мақсад билан саёҳат қилувчи турист деб аталади.
“Зиёрат –
кишиларнинг муқаддас жойларга ташриф буюриши ва у ерларда маълум
амалларни амалга оширишидан иборат, зиёрат туризми эса зиёрат қилиш учун саёҳат
қилувчиларга хизмат кўрсатишга йўналтирилган фаолият туридир. Диний экскурсия
туризми диний марказларга саёҳат қилишни ўз ичига олади, бу ерда сайёҳлар диний
обидаларни, музейларни кўриши, диний тадбирларда қатнашиши мумкин”
(
Гулямова,
2022)
. Ушбу турдаги туризм илмий туризм билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Олимлар
мавжуд диний марказларга, бой диний анъаналарга эга бўлган мамлакатларга
мамлакатлар ва минтақаларга ташриф буюриб, диний мерос
-
қўлёзмалар, диний
меъморчилик объектларини ўрганадилар.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
124
Сўнгги йилларда диний, зиёрат туризми масалаларига бағишланган илмий
ишларни таҳлил қилиш асосида қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб
борилаётганлигини кўришимиз мумкин:
-
зиёрат ва туризм тушунчаларининг уйғунлиги билан боғлиқ бўлган
атамашунослик масалалари;
-
туристларни зиёратга ундовчи мотивaцияларни аниқлашга ёндашувлар;
-
зиёрат туризмини, хусусан, айрим дин, конфессиялар ва минтақаларда уни
ташкил этиш масалалари;
-
зиёрат туризми иқтисодиёти ва маркетинги масалалари;
-
зиёрат туризмининг алоҳида объектларини ўрганиш, зиёрат маршрутларини
тузиш масалалари.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги даврда исломда диний туризм, зиёрат туризми бўйича
яхлит назарий қарашлар мавжуд эмас, уни ривожлантириш учун зарур туристик
-
рекреaция салоҳиятининг хусусиятлари, ўзига хос жиҳатлари, салоҳиятни баҳолаш
мезонлари масалалари етарли
даражада ўрганилган эмас. Қатор муаллифларнинг
фикрига кўра, “мусулмонларнинг ер юзи бўйлаб турли мақсадларда, диний ибодатларни
адо этиш (ҳаж ва умра), ризқ излаш ва умуман бошқа сабаблари билан саёҳат қилиши
туризм соҳасида ўзига хос ёндашув ва стандартларга асос солинишига сабабчи бўлди”
(
Холхўжаев, 2020
).
Туризм мутахассислари мусулмонларнинг диний талабларидан чиқмаган ҳолда
ҳар қандай сабаб билан саёҳат қилишларини барча учун бирдай тушунарли бўлиши учун
қандай номланиши устида фикрлар билдирганликларини таъкидлаш лозим. Зиёрат
туризми, Исломий туризм, диний туризм, шаръий туризм, ҳалол туризм каби таклиф
этилган атамаларнинг муаммоли жиҳатлари бўлганлиги сабабли, баҳс ва мунозара,
диний соҳа ва туризм мутахассисларининг фикрларидан келиб чиқиб Muslim
-friendly
travel (мусулмонлар учун қулай туризм) атамаси
маъқул кўрилган.
Ислом туризм маркази ислом туризмига шундай таъриф берган: саёҳат давомида
ислом қоидаларига амал қилинган ҳолда амалга оширилган ҳар қандай ҳодиса, учрашув,
зиёрат ислом туризми деб аталади. Шунингдек, ушбу марказнинг таърифига кўра, ислом
туризми йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаб берилган:
-
турли йўналишларда саёҳат қилувчи мусулмонлар;
-
мусулмон мамлакатларига саёҳат қилувчи мусулмонлар;
-
ислом тамойилларига амал қилган ҳолда саёҳат қилиш;
-
ислом меросини ўрганиш учун саёҳат қилувчи мусулмонлар;
-
ислом меросини ўрганиш учун саёҳат қилувчи мусулмон бўлмаганлар.
Шу билан бирга зиёратга чиққан киши кўп ҳолларда ўз қизиқишларини қондириш,
билимларини кенгайтириш, табиат манзараларидан баҳра олиш учун ҳам ҳаракат
қилади. Бу зиёрат дестинaцияларининг умумий туристик дестинaцияга айланиши учун
имкон яратади. Бу ерда 3R
(Religion+Rest+Relax) (Дин+Дам олиш+Соғломлашиш)
формуласи амал қилади. Бу ерда шунингдек, тарих, маданият ва архитектура билан
танишиш каби жараёнларни кўзда тутиш керак. Демак, ҳозирги даврда диний туризм
тушунчаси кенгайиб бормоқда ва бу билан боғлиқ ҳолда баъзи муаллифлар унинг
ўрнига маънавий
-
маърифий туризм тушунчасини киритишни таклиф этмоқдалар
(
Афанасьев ва Афанасьева, 2019
).
Шундай қилиб, сўнгги йилларда зиёрат туризмининг хусусиятлари ўзгариб
бораётганлиги унинг таърифига ҳам ўзгартириш киритиш заруриятини вужудга
келтирмоқда.
Таъкидлаш керакки, бу фикрга қарама
-
қарши қарашлар ҳам мавжуд бўлиб,
кўпчилик муаллифлар соф зиёрат билан зиёрат туризмини ажратиш кераклигини
айтадилар
(Digance, 2006)
. Шундай қилиб, аслида маданий
-
ўрганиш мақсадлари билан
диний туризм ва асосан диний мотивга эга бўлган зиёрат туризми ўртасидаги фарқни
www.sci-p.uz
II SON. 2025
125
инкор этиб бўлмайди. Бу масалани баъзи зиёрат объектларига нисбатан ҳам кўриш
мумкин. Масалан, ҳар қандай мусулмон Макка ва Мадинага фақат зиёрат учун боради,
христианлар Афон тоғини зиёрат қилиш учун кириш рухсатномасини олишлари керак.
Бундан ташқари, у ерга аёлларнинг кириши таъқиқланади. Кўплаб буддизм
ибодатхоналари ҳам сайёҳлар учун ёпиқ. Демак, ҳамма зиёратгоҳга ҳам туристларни
жалб қилиб бўлмайди ва у ерларга борувчиларни турист деб аташ мумкин эмас.
Шу нуқтаи назардан, шартли равишда зиёрат объектларини туризм фаолиятига
жалб қилиш даражаси ва имкониятига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратишимиз мумкин:
1) ҳозирги вақтда ва яқин келажакда сайёҳлик соҳасига жалб қилинмайдиган
объектлар (масалан, Макка ва Мадина, айрим христиан монастирлари, буддизм
ибодатхоналари ва бошқалар), лекин сайёҳлик компаниялари томонидан зиёратчи
муқаддасларни уларга олиб бориш хизматлари кўрсатилиши мумкин;
2) потенциал сайёҳлик объектлари, ҳозирда диний туризмда фойдаланилмаётган,
аммо сайёҳлик сафарларининг географиясининг кенгайиши билан сайёҳлик
индустриясига жалб қилиниши аниқ бўлган объектлар (масалан, янги қуриладиган
масжид, черковлар);
3) ҳам туризм учун ҳам зиёрат қилиш функцияларини бир вақтнинг ўзида
бажарадиган объектлар –
анъанавий ва ғайриоддий муқаддас объектлар, нафақат
зиёратчилар, балки оддий сайёҳларни ҳам ўзига жалб қиладиган жойлар;
4) аввал диний функцияларни бажарган, лекин турли сабабларга кўра уларни
йўқотган ёки сайёҳлар томонидан шундай қабул қилинмайдиган туризм (тарихий
-
маданий) объектлари (масалан, Мисрда пирамидалар водийси дастлаб фиръавнларнинг
улкан қабристони сифатида);
5) фақат сайёҳлик объектлари, диний бўлмаган, лекин диний хусусиятларни ўзида
мужассам этган ёки маълум бир руҳий маъноларни етказувчи объектлар (масалан,
Россия Федерациясининг Қозон шаҳридаги "Барча динлар ибодатхонаси").
Ҳозирги даврда зиёрат туризмини ўрганишда муҳим йўналишлардан бири, диний
объектларга маданий мерос сифатида қараш билан ундан туристик объект сифатида
фойдаланиш ўртасидаги мувозанат масаласидир. Кўпчилик муаллифлар зиёрат
объектларининг туристик объектларга айлантирилиши уларни сақлаш имкониятини
кенгайтиради, деб таъкидлайдилар. Шу сабабдан ҳам, зиёратгоҳларда учта йўналишда
иш олиб бориш мақсадга мувофиқ:
1.
Саёҳатчилар ва меҳмонлар учун қулай муҳит яратиш, турли дин вакилларига
дўстона муносабатда бўлиш;
2.
Саёҳатчилар томонидан диний объектда бўлиш қоидаларига риоя этмаслик
натижасида диндорларни бехосдан хафа қилиши мумкин бўлган исталмаган хулқ
-
атворни бартараф этиш. Бунинг учун маълум бир диннинг қоидалари ва хусусиятлари
ҳақидаги маълумотлар саёҳатчиларга қулай усулда етказилиши керак;
3.
Саёҳатчини ибодатга ундаш, саёҳатчи зиёратчига айланиши учун замин
яратиш.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги пайтда зиёрат туризмининг экологик
жиҳатлари ҳам тадқиқотчиларни илмий ишларида ўз аксини топмоқда. Катта
миқдордаги туристлар оқими зиёрат объектларининг экологик ҳолатининг
ёмонлашувига олиб келади. Зиёрат объектларида экологик мувозанатни сақлаш учун
барқарор ривожланиш тамойилларини туризмга қўллаш талаб этилади.
Сўнгги йилларда зиёрат туризмига кенг жорий этилаётган йўналиш уни
рақамлаштириш масаласидир.
Виртуал
реаллик,
кенгайтирилган
реаллик
ва
3D
моделлаштириш
имкониятларидан фойдаланган ҳолда замонавий саёҳатчиларнинг ўзгарувчан
талабларига жавоб берадиган иммерсив ва интерактив саёҳат тажрибасини яратиш
имкониятига эга. Ушбу технологиялар ташриф буюрувчиларни ўтмишга олиб бориши
www.sci-p.uz
II SON. 2025
126
мумкин, бу уларга қадимий шаҳарларни виртуал кашф қилиш, тарихий воқеаларга гувоҳ
бўлиш ва реконструкция қилинган артефактлар билан мулоқот қилиш имконини
беради.
Хулоса
ва
таклифлар
.
Сўнгги йилларда диний, зиёрат туризми масалаларига бағишланган илмий
ишларни таҳлил қилиш зиёрат ва туризм тушунчаларининг уйғунлиги билан боғлиқ
бўлган атамашунослик масалаларига эътибор кучайганлигини кўриш мумкин. Зиёрат
туризмининг хусусияти ўзгариб бораётганли натижасида кўпчилик тадқиқотчилар уни
маданий туризм, руҳий туризм тушунчалари билан алмаштиришни таклиф
қилмоқдалар.
Зиёрат объектларини туризм фаолиятига жалб қилиш даражаси ва имкониятига
кўра бир қанча гуруҳларга ажратишимиз мумкин, бу гуруҳлардаги зиёрат объектлари
хусусиятига кўра уларни ривожлантириш имкониятини белгилаш мумкин.
Зиёрат объектларида замонавий ахборот технологияларини қўллаш уларнинг
оммага очиқлигини яхшилаш, маданий меросни сақлашга ҳисса қўшиш имконини
беради. Рақамли технологиялардан фойдаланиш туризмга харажатларни камайтириш,
компаниялар самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, рақамли товар ва
хизматлар бозорида ўз ўрнини эгаллаш учун янги турдаги туристик маҳсулотларни
чиқариш имконини беради.
Адабиётлар/Литература/Reference:
“O‘zbekiston
-
2030” strategiyasi, 2023
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 11.09.2023
yildagi PF-158-son Farmoni,
https://lex.uz/uz/docs/-6600413
Bremer, T.S. (2015). Tourism and religion. In: Jones, L. (Ed.). Encyclopedia of religion.
Detroit: Macmillian Reference, 9260
–
9264.
Collins-Kreiner, Noga. (2018). Pilgrimage-Tourism: Common Themes in Different Religions.
International Journal of Religious Tourism and Pilgrimage 6: 3
Digance, J. (2006). Religious and Secular Pilgrimage: Journeys Redolent with Meaning. In:
Tourism, Religion and Spiritual Journeys. London: Routledge, 52
–
64.
Eade, J., & Sallnow, M. J. (1991). Contesting the Sacred: The Anthropology of Christian
Pilgrimage. London: Routledge.
Gladstone, D. L. (2013). From pilgrimage to package tour: Travel and tourism in the Third
World. Abingdon: Routledge.
Lois-González, R., & Santos, X. M. (2015). Tourists and Pilgrims on their Way to Santiago.
Motives, Caminos and Final Destinations. Journal of Tourism and Cultural Change, 13, 149
–
164.
Morinis, A. (1992) Introduction: The Territory of the Anthropology of Pilgrimage, in Sacred
Journeys: The Anthropology of Pilgrimage. Westport: Greenweed Press,. 1-28.
Network
of
Religious
Tourism:
Project
Brief.
UNWTO.
URL:
http://cf.cdn.unwto.org/sites/all/files/pdf/nrt_proposal_flyer-14july2016-lowres.pdf
Olsen, D. H., & Timothy, D. J. (1999). Tourism 2000: selling the Millennium. Tourism
Management, 20(4), 389
–
392. doi: 10.1016/S0261-5177(99)00018-7.
Smith, V. L. (1992). Introduction: The quest in guest. Annals of Tourism Research, 19(1), 1
–
17. doi: 10.1016/0160-7383(92)90103-V.
Timothy, D., & Boyd, S. (2006). Heritage Tourism in the 21st Century: Valued Traditions and
New Perspectives. Journal of Heritage Tourism, 1, 1
–
16. doi: 10.1080/17438730608668462.
Астанакулов, О. (2024). Иқтисодий ўзгаришлар шароитида Ўзбекистонда зиёрат
туризмини ривожлантиришга инновацион ёндашувлар.
“O‘zbekistonda yangi iqtisodiy
islohotlar sharoitida ziyorat turizmini rivojlantirish: muammolar va istiqbollar” mavzusidagi
xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya materiallari. -
T.: O‘zXIA, 264 b.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
127
Афанасьев
,
О.Е., Афанасьева
,
А.В.
(2019)
Религиозный туризм как тренд мировой и
российской туриндустрии: концептуальная сущность и модели развития // Современные
проблемы сервиса и туризма. Т.13. №3. С. 7
-27. DOI: 10.24411/1995-0411-2019-10301.
Гулямова, Г.П. ва Абдусаломова, Ф. (2022) Ўзбекистонда зиёрат туризмини
ривожлантириш.
Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришда буддавийлик
обидаларининг ўрни мавзусидаги халқаро илмий
-
амалий конференция материаллари –
114-119.
Тухлиев, Н. (2024). Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш омиллари ва
имкониятлари. “O‘zbekistonda yangi iqtisodiy islohotlar sharoitida ziyorat turizmini
rivojlantirish: muammolar va istiqbollar” mavzusidagi xalqaro ilmiy
-amaliy konferensiya
materiallari. -
T.: O‘zXIA, 264 b.
Холхўжаев
,
С. (2020). Зиёрат туризми, исломий туризм, диний туризм, шаърий
туризм ва ҳалол туризм? Қай бир атама тўғри? https://azon.uz/content/views/ziyorat
-
turizmi-islomiy-turizm-diniy-tur.
Христов, Т.Т. (2020) Религиозный туризм: учебное пособие. Москва: Издательский
центр "Академия", 288 с.