www.sci-p.uz
II SON. 2025
208
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ, НЕФТЬ
-
ГАЗ САНОАТИНИ
БОШҚАРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
проф
.
Кучаров Аброр Собиржонович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0003-2314-2805
PhD
Акбаров Нодир Гофурович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0005-9074-1463
PhD
Ишманова Динора Нурмамад қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0002-6917-1487
Селиханова Сабина Бауржан
кизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0015-2526-3226
Аннотация
.
Мақолада
қайта
тикланадиган
энергия
манбаларини
ривожлантириш,
мамлакатимизда
нефть
-
газ
корхоналарини
бошқаришни
такомиллаштириш ва шу тариқа тармоқ корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини
ошириш масалалари тадқиқ қилинган.
Калит сўзлар
:
нефть
-
газ корхоналари, рақобат, инвестиция, монопол тармоқлар
.
ФАКТОРЫ УПРАВЛЕНИЯ И РАЗВИТИЯ ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИЧЕСКОЙ,
НЕФТЕГАЗОВОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
проф
.
Кучаров Аброр Собиржонович
Ташкентский государственный экономический университет
PhD
Акбаров Нодир Гофурович
Ташкентский государственный экономический университет
PhD
Ишманова Динора Нурмамад қизи
Ташкентский государственный экономический университет
Селиханова Сабина Бауржан
кизи
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В статье рассматриваются вопросы развития возобновляемых
источников энергии, совершенствования управления предприятиями нефтегазового
комплекса нашей страны, а значит, повышения экономической эффективности
предприятий отрасли.
Ключевые слова:
нефтегазовые предприятия, конкуренция, инвестиции,
монопольные отрасли
.
UOʻK:
332.004.832.28
208-215
www.sci-p.uz
II SON. 2025
209
FACTORS OF MANAGEMENT AND DEVELOPMENT OF THE ELECTRIC ENERGY, OIL AND
GAS INDUSTRY OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
prof.
Kucharov Abror Sobirjonovich
Tashkent State University of Economics
PhD
Akbarov Nadir Gofurovich
Tashkent State University of Economics
PhD
Ishmanova Dinora Nurmamad kizi
Tashkent State University of Economics
Selikhanova Sabina Baurjan kizi
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article examines the development of renewable energy sources, improving the
management of enterprises in the oil and gas complex of our country, and therefore increasing the
economic efficiency of enterprises in the industry.
Keywords:
oil and gas enterprises, competition, investment, monopolistic industries.
Кириш
.
Ўзбекистон
Республикасида
нефть
-
газ,
ёқилғи
-
энергетика
соҳаларини
ривожлантириш ва энергия манбаларини муқобил энергия билан диверсификация
қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг
энергия ресурсларига тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини қондиришда муҳим омил
бўлмоқда.
Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 2030 йилга келиб 1.5 баробар
ўсиши мумкин Аҳоли сонининг кўпайиши ва иқтисодий ўсиш ҳисобига Ўзбекистонда
электр энергиясига бўлган талаб 1,5 йилга келиб 2030 баравар ўсиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини оширишга
бағишланган 2025 йил 26 март куни йиғилиш ўтказди. Ҳозирги вақтда мамлакат
энергия истеъмолининг 40% дан ортиғи корхоналарда эскирган ускуналардан
фойдаланиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда электр ва газ
таъминотининг узилиши ҳали ҳам кузатилмоқда. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун
саноат соҳасини кенг кўламли модернизация қилиш режалаштирилган. Хусусан,
Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 35000 дона эскирган ускунани
алмаштириш йилига 385 миллион квт / соат электр энергияси ва 50 миллион м3 газни
тежаш имконини беради. Қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда умумий қуввати 300 Мвт бўлган 100 та
кичик қуёш электр стансиясини қуриш режалаштирилган бўлиб, бу 45 миллион м3
газни
тежаш
имконини
беради.
Суғориш
каналларида
1000
микро
-
гидроелектростанцияларни ишга тушириш имконияти
ҳам кўриб чиқилмоқда, бу еса
қўшимча 175 миллион квт / соат электр энергияси билан таъминлайди. Коммунал
хизматлар соҳасида қуёш чироқларига ўтиш орқали кўча ёритилишини
оптималлаштириш режалаштирилган. Ушбу чора энергия сарфини йилига жорий 200
миллион квт/соатдан ярмига камайтиради.
Республикамиз Инвестиция дастурига мазкур соҳа бўйича умумий қиймати 27,8
миллиард долларлик 26 та лойиҳа киритилган. Энергетика ва Молия вазирликларига
«Шўртан газ
-
кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи
(GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси бўйича 2,3 миллиард долларлик
хорижий кредитларнинг молиялаштириш шартларини белгилаш, «Шўртан газ
-
кимё
мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш» лойиҳаси бўйича
«Газпромбанк»нинг 300 миллион долларлик кредитини жалб қилиш вазифаси
юклатилди.
Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртаннефтгаз ва Газлинефтгаз
www.sci-p.uz
II SON. 2025
210
корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш, нефть ва газ қазиб чиқариш, геологик
қидирув ускуналарини сотиб олиш каби лойиҳаларга талаб этиладиган маблағларни
мамлакатимизнинг еврооблигациялари ҳисобидан молиялаштириш лозимлиги
таъкидланди. Геологик қидирув ишлари мураккаб бўлган ҳудудларга тўғридан
-
тўғри
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб
ўтилди. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат
компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш керак. Суюлтирилган газ
бозорида хусусий сектор иштроки кенгайтирилиб, унинг импортига божлар бекор
қилинади
(
Мирзиёев
, 2020).
Адабиётлар шарҳи.
Нефть
-
газ корхоналарида иқтисодий бошқарув ҳамда инновацион стратегик
бошқарув механизмини такомиллаштириш масалалари бўйича қатор хорижий ва
маҳаллий олимлар тадқиқотлар олиб боришган.
Нефть
-
газ ва энергетика корхоналарида бошқаришни такомиллаштириш, унинг
мазмуни ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига таъсирини ўрганган бир қатор олимлар
бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича турли хил фикрларни билдирганлар.
Ансоффа
И., А. Чандлер и Г. Минцберг
каби олимларнинг режалаштириш
назариясига кўра стратегия структурани таъқиб этар экан, натижа самарасиз
бўлаверади. А Чандлер фикрига кўра, стратегия корхонанинг асосий узоқ муддатли
мақсад ва вазифаларини белгилаш, шунингдек, тадбирлар ва ресурсларни тақсимлаш
дастурини ишлаб чиқиш, ушбу мақсадларга эришиш учун керак
(
Ансофф
, 1989).
Генри Минцберг
(2013)
“биз ўз ҳаракатларимизга қатъий ишонганимизда одатда
юқори натижаларга эришамиз. Корхона учун стратегиянинг муҳимлиги: уну қабул
қилиш асосий муаммоларни бартараф этади ва энг асосийси менеджер энг яхши бозорни
танлашни муҳокама қилиш ўрнига, батафсил маълумотларга эътибор бериши ва муайян
мақсадларни танлаши ёки мижозларга хизмат кўрсатишни танлаши керакдир.
Квинт
(2012)
фикрича стратегик бошқарув – бу стратегиялаш объекти
фундаментал қимматининг шаклланиши е ки ку паи ишига е рдам берувчи стратегик
бошқарув тизимининг шаклланиши ва ишлаши жарае ни бу либ, у стратегия, унинг
доктринасини унда белгиланган миссиялар, устуворликлар, мақсад ва вазифаларга
мувофиқ ишлаб чиқиш ва узоқ муддатли реализациясини амалга оширишни у з ичига
олади.
Румельт
(2001)
фикрича нефть
-
газ корхоналарида иқтисодий бошқарув ҳамда
инновацион стратегик бошқарув механизмини такомиллаштириш масалалари кўриб
чиққан, стратегик бошқарувнинг назарий ва методологик асослари, тадқиқ этилган
ҳамда стратегик бошқарув концепцияси ривожлантирилган.
Нефть
-
газ саноати самарадорлиги иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари фаолияти
билан бевосита боғлиқ. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши, истиқболда энергия
ресурсларига бўлган талабнинг кескин ошишини инобатга оладиган бўлсак, тармоқни
барқарор ривожлантириш бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш зарурати янада
ошади. Ўзбекистон нефть
-
газ саноати бугунги кунда
жадал суръатларда ривожланиб
бораётган ва инновацион жараёнлар кенг жорий қилинаётган иқтисодиётнинг муҳим
тармоғи ҳисобланади. Маълумки мамлакат инвестиция сиёсатининг мақсади биринчи
навбатда иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида инновацион фаолликни, яъни
тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга устуворлик
беришга асосланади.
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқот давомида Ўзбекистон Республикасида нефть
-
газ корхоналари
инфратузилмаларини
бошқаришни
такомиллаштиришни,
уларни
янги
www.sci-p.uz
II SON. 2025
211
технологияларни олиб кириш ва модернизациялаш орқали юқори қийматли тайёр
махсулот олишни ўрганиш мақсадида илмий
-
тадқиқот фаолиятини олиб боришнинг
мушоҳада, индукция ва дедукция динамик қаторлар, иқтисодий
-
статистик анализ ва
синтез, статистик гуруҳлаш, монографик тадқиқот этиш, тизимли таҳлил, таққослаш ва
бошқа усуллардан фойдаланилган.
Тахлил ва натижалар
муҳокамаси.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, нефть
-
газ саноати соҳасида ҳам қатор
ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 30 июндаги «Нефть
-
газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти
бошқарув тизими такомиллаштирилди
(
Мирзиёев
, 2019).
Тармоқнинг экспорт салоҳияти таҳлил қилинар экан, бу борада фақат газга
боғланиб қолмасдан, углеводородларни чуқур қайта ишлаш асосида экспорт ҳажмини
ошириш зарурлигига аҳамият қаратиш лозимлиги масаланинг ечимига асос бўла олади.
Монопол тармоқни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида, тарифларни бозор
тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш, нефть базалар ва ҳудудий газ таъминоти
хизматларини босқичма
-
босқич давлат
-
хусусий шериклик асосида, жумладан, Фарғона
нефтни қайта ишлаш заводини инвесторларнинг ишончли бошқарувига бериш бўйича
аниқ чоралар ҳам назарда тутилиши кераклиги давлаимиз раҳбари томонидан ҳам
таъкидланди.
Углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтиришнинг 2021 йилгача бўлган
дастури ва уни амалга ошириш механизмлари тасдиқланди.
2017
йилда нефть ва газ
конденсати қазиш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича белгиланган режа
бажарилган. Бу эса “Ўзтрансгаз”АЖнинг инфратузилмаларини такомиллаштириш
лозимлигидан далолат беради (1
-
жадвал).
1-
жадвал
“Ўзтрансгаз” АЖ инфратузилмаларига оид статистика (01.01.2019 йил)
Газ хаи даш станциялари
25
Газ хаи даш агрегатлари
252
Газ тарқатиш станциялари
393
Газ тарқатиш пунктлари
101317
Магистрал газ қувурлари (км)
13250,2
Юқори босимли газ қувурлари (км)
13736
У рта босимли газ қувурлари(км)
31651
Паст босимли газ қувурлари(км)
85203
Мавжуд эркин газ конлари
210
Нефть конлари
125
Манба:
“Ўзтрансгаз”АЖ маълумотлари асосида муаллифлар ишланмаси.
Жорий йил ҳисобидан “Ўзбекнефтегаз” АЖ таркибидаги тармоқ корхоналарининг
статистик маълумотларига асосланиб тахлил этадиган бўлсак, нефть
-
газ корхоналари
инфратузилмалари бугунги кунда, газ хайдаш станциялари 25 та, газ хаи даш
www.sci-p.uz
II SON. 2025
212
агрегатлари 252 та, газ тарқатиш станциялари 393 та, газ тарқатиш пунктлари 101317
та, магистрал газ қувурлари 13250,2 км, юқори босимли газ қувурлари 13736 км, у рта
босимли газ қувурлари 31651км, паст босимли газ қувурлари 85203 км, мавжуд эркин
газ конлари 210 та, нефть конлари эса 125 тани ташкил этади.
Нефть
-
газ саноати Ўзбекистон учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан муҳим аҳамият
касб этади. Шунинг учун давлат ушбу тармоққа ўз таъсирини сақлаб қолишга ҳаракат
қилади
.
Ушбу таъсир корхоналари мулкида давлатнинг тўғридан
-
тўғри улушини
ошириш, шунингдек, лицензиялаш, солиқ ва кредит воситалари шаклида бўлиши
мумкин (1
-
расм)
.
Бунда нефть
-
газ саноатини инновацион ривожлантириш стратегияси
концепцияси амалиётга татбиқ этиш истиқболда мамлакат нефть
-
газ саноатини
барқарор ривожлантиришга олиб келади ва пировардида мамлакат бюджети
даромадлари ва валюта тушумларини кескин ошишига, шунингдек ҳудудларда
замонавий саноат корхоналари қуриш ҳисобига қўшилган қиймат яратиш ва янги иш
ўринларини ташкил этиш орқали аҳоли турмуш фаравонлигини юксалишига имкон
яратади.
1-
расм. Нефть
-
газ саноатини инновацион ривожлантириш стратегияси
Манба:
муаллифлар ишланмаси.
Юқорида келтирилган нефть
-
газ саноатини стратегик бошқариш вазифаси ва
механизмларидан келиб чиққан ҳолда тармоқни инновацион ривожлантириш
стратегияси концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ва хом ашё базаларни
жадал ривожлантириш асосида янги нефть ва газни қазиб олиш марказларини (Устюрт,
Бухоро
-
Хива, Ҳисор, Сурхондарё ва Фарғона) шакллантиришга асосланади. Жумладан,
нефть
-
газ саноати марказлари табиий нефть
-
газ хом ашёси кластерлари интеграцияси,
қидирув, қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлашда замонавий инновацион
www.sci-p.uz
II SON. 2025
213
технологияларни қўллаш бўйича илмий
-
техник ютуқларга эришиш, барча бўғинларда
юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш асосида шакллантириш
лозим. Нефть
-
газ саноатини инновацион ривожлантириш стратегияси концепциясини
расмда таҳлил
қиладиган бўлсак, асосан мақсадни белгилаш, стратегик тахлил,
инновацион ривожлантириш стратегиясини шакллантириш омиллари ҳамда
инновацион стратегия талаблари узвий боғлиқлик билан кўрсатилган.
Хулоса ва таклифлар
.
Нефть
-
газ тармоғида йиллар давомида кўплаб муаммолар тўпланиб қолган.
Захиралар етарли даражада ошириб борилмагани сабабли 2017 йилда табиий газ қазиш
ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш прогнози етарли даражада бажарилмаган.
Геология
-
қидирув жараёнидаги бурғилаш ҳажми бўйича прогноз 77 фоизга бажарилган.
Агар бу ишлар тўлиқ адо этилганида захирани янада ошириш мумкин бўлар
эди.
Шунингдек, эксплуатацион бурғилаш ишлари прогнози 49 фоизга ва қурилиши
тугатилган қудуқлар сони прогнози 53 фоизга бажарилган, холос
(
Мирзиёев
, 2019).
Табиий газ қазиш қувватлари ҳамда тарқатиш тармоқларини модернизация қилиш ва
таъмирлаш ишлари ҳам етарли даражада эмас. Бунинг оқибатида газ қазиб олишдан
бошлаб, уни истеъмолчига етказиб бергунча ушбу табиий бойликнинг 6 фоизи
йўқотилмоқда.
Геология
-
қидирув ишлари давлат дастурига мувофиқ, янги конлар очиш
орқали 2018 йилда табиий газ захирасини 57 миллиард куб метрга, нефть ва конденсат
захирасини 3,6 миллион тоннага кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Жорий йилда 63
миллиард куб метр табиий газ, 3 миллион тонна нефть ва конденсат қазиб олишни
таъминлаш учун 255 та янги қудуқ ва 26 та янги технологик объектни қуриш ишларини
якунлаш, 76 та қудуқни капитал таъмирдан чиқариш лозимлиги қайд этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2 миллиард 756 миллион долларлик 24 та
инвестиция
лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Бу маблағлар Жиззах нефтни қайта
ишлаш заводини бунёд этиш ва замонавий технологиялар билан таъминлаш, Қандим
газни қайта ишлаш комплексининг 2
-
навбати ва Қандим конлар гуруҳини жиҳозлаш,
Шўртан газ
-
кимё мажмуасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш, Сурхондарёдаги
“Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида қидирув ишларини олиб бориш ва техник
-
иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш каби лойиҳаларга йўналтирилади.
Мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этилаётган инвестицияларнинг ярмидан кўпи
нефть
-
газ соҳаси ҳиссасига тўғри келишини тахлил қилган ҳолда, сарфланган ҳар бир
доллар иқтисодий фойда келтириши зарурлиги билишимиз лозим. Давлат манфаатлари
нуқтаи назаридан, маҳсулот тақсимлаш келишувлари ва қўшма корхоналар шартларини
қайта кўриб чиқиш,
нефть
-
газ корхоналарининг логистика йўналишларини
диверсификация қилиш, хом ашё импорти ва маҳсулот экспорти нархларининг
арзонроқ бўлишини кафолатлайдиган транспорт йўлаклари ва тарифларини аниқлаш
лозим. “Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий
инвестициялар ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард
доллардан ортиқ маблағлари ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди”
деб таъкидладилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
(2020).
Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда йўқотишларга йўл қўйилаётгани
газ тақсимлаш тизими жисмонан эскирганидан далолат беради. Бу эса ўз навбатида
нефть
-
газ корхоналари инфратузилмаларини такомиллаштириш бўйича олиб
борилаётган тадқиқот
ишида келтираётган илмий янгиликлар тармоқларга жорий
этилиши лозимлигини тақзо этмоқда. Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда юқори
ва ўрта босимли газ тақсимот тизимини ривожлантириш, автотранспортларни газга
ўтказиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш лозим. АҚШнинг Epsilon Development
компанияси Ўзбекистонда газ қазиб олишга 5,2 миллиард долларлик инвестиция
киритиши кутилмоқда. Аввалроқ, Америка компанияси Сурхондарё ва Фарғона
www.sci-p.uz
II SON. 2025
214
вилоятларида сезиларли харажатлар талаб қиладиган ҳамда ўзлаштириш қийин бўлган
конларда газ қазиб олишини маълум қилди. Келгуси икки йил ичида Қўшма Штатлар
ушбу ҳудудлардаги газ конларини ўзлаштиришга 2 миллиард доллар сармоя
киритмоқчи. Сўнгги йилларда мамлакатга 11,8 миллиард доллар инвестиция
киритилди, ушбу миқдорнинг 73% нефть
ва газ секторига йўналтирилди.
Шунингдек, нефть
-
газ корхонаси иқтисодий барқарорлиги кенгайтирилган такрор
ишлаб чиқаришга асосланиб, қийматларнингҳаракати даражасида кенгайтирилган
такрор ишлаб чиқариш нафақат сарфланган захираларни тўлдириш, балки уларнинг
ҳажмини, ўз навбатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қиймати ва сифатини ошириш
учун етарли бўлган қўшимча қиймат олишни таъминлаши лозим. Шу нуқтаи назардан,
ҳар бир нефть
-
газ корхонасида иқтисодий барқарорликни таъминлаш дастурини ишлаб
чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Нефть
-
газ иқтисодий барқарорлигини таъминлаш
дастури иқтисодий барқарорликни таъминлаш чора
-
тадбирларининг кўп пағонали
таркибий тузилиши ва уни ресурслар билан таъминлаш асосида ишлаб чиқилиши
лозим. Нефть
-
газ корхонасининг иқтисодий барқарорлигига эришишнинг муқобил
йўллари давлат шерикчилиги асосида инвестицион лойиҳалар тадбирларини ресурслар
билан таъминлаш ва улар ўртасидаги алоқалар доирасида ўзаро боғланган бўлиши
лозим.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида , муҳим иқтисодий муаммо бу табиий
газдан халқ хўжалигида ёқилғи сифатида эмас, балки хом ашё сифатида фойдаланиш
билан боғланган ва тармоқ корхоналарида инновацион бошқарув механизмини жорий
этиш орқали молиявий барқарор бўлмаган корхоналарнинг иқтисодий соғломлашувига
эришиш мумкинлигига
оид қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
1.
Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган нефть
-
газ корхоналарининг
инфратузилмасини яхшилаш, бу билан бирга нефть
-
газ соҳасига, шунингдек, нефть
заҳираларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнига хусусий капитални жалб
қилишни таклиф этмоқдамиз;
2.ДХШ (давлат
-
хусусий шериклиги)ни ривожлантириш каби кенг миқёсдаги янги
вазифалар қўйиш орқали биз ушбу тармоқ инфратузилмаларини ривожланишини,
ҳамда
тармоқ корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлашимиз мумкин
деган таклифни билдирмоқдамиз.
Мамлакатнинг стратегик аҳамиятига эга бўлиб турган нефть
-
газ тармоғининг
иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг илмий
-
тадқиқот ечими сифатида биз
қуйидаги фикрга келдик:
3.
Ўзбенефтьегаз АЖ таркибига кирадиган молиявий барқарор бўлмаган нефть
-
газ
корхоналари инфратузилмаларини ривожлантириш учун нафақат хорижий инвес
-
торларни жалб этиш балки маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун ҳам рақобат
муҳитини шакллантириб, венчур фондлари орқали молиялаштиришни тадбиқ этиш;
4. Инвестицияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланишда ривожланган
саноатлашган мамлакатлр тажрибасидан фойдаланадиган бўлсак, айниқса, Корея
Республикаси инвестиция сиёсатининг тажрибаси ўзининг аҳамиятлилиги билан
ажралиб туради. Бу борада мамлакатимизда ҳам инвестиция сиёсатининг муҳим
устуворликларидан бири айнан хорижий инвестицияларни жалб қилишда узоқ
муддатли лойиҳалар асосида илғор техника ва технологиялар киритишга қаратилган
стратегияни таклиф этмоқдамиз.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Ансофф И. (1989) Стратегическое управление. –М.: Экономика.
Генри Минцберг, Брюс Альстранд, Жозеф Лампель
(2013)
Стратегическое сафари:
Экскурсия по дебрям стратегического менеджмента; Пер. с англ. –М.: Альпина Паблишер,
—
367 с.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
215
Квинт В. (2012) Стратегическое управление и экономика на глобальном
формирующемся рынке. —
М.: Бизнес
-
Атлас,
-
627 с.
Мирзиёев Ш. (2019)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
раислигида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимида геология
-
қидирув ва қазиб
олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни
таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган
йиғилиш. 25.01.2019 йил
Мирзиёев Ш. (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи 30 декабрь 2020 йил.
Мирзиёев Ш. (2024) Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг“Мамлакатимиз
инвестиция сиёсати ва хорижий шериклар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари”
бағишланган мажлисдаги маърузаси.. 02.05.2024.
Нефть
-
газ
соҳасининг
бошқарувтизимини
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида»
2017
йил
30
июндаги ПҚ
-3107-
сонли қарори
Румельт Р.
(2001)
Оценка бизнес
-
стратегии /
Пер. с англ.
-
СПб.: Питер.
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг“Мамлакатимиз инвестиция сиёсати ва
хорижий шериклар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари” бағишланган
мажлисдаги маърузаси.. 02.05.2024