www.sci-p.uz
II SON. 2025
199
ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ИПОТЕКА
КРЕДИТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
и.ф.н.,
проф
.
Тоймухамедов Иброхим Рихсибоевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0000-0161-3579
Аннотация
.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида кам таъминланган аҳолини
ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни камбағалликдан чиқаришда ипотека кредитларидан
фойдаланиш, мамлакатда тижорат банклари томонидан уй
-
жой қурилишида ипотека
кредитини беришнинг замонавий ҳолати таҳлил
қилинган ва уни янада
такомиллаштириш бўйича айрим тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
ижтимоий ҳимоя, уй
-
жой қурилиши, ипотека кредити, тижорат
банклари, ипотека кредити манбалари, фоиз ставкалари, имтиёзлар, кредит
таъминоти, кафолат.
ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ИПОТЕЧНЫХ КРЕДИТОВ В СОЦИАЛЬНОЙ ЗАЩИТЕ
НАСЕЛЕНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ
к.э.н
.,
проф
.
Тоймухамедов Иброхим Рихсибоевич
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В статье анализируется современное состояние социальной защиты
малообеспеченных слоев населения в Республике Узбекистан, использование ипотечных
кредитов для вывода их из бедности, а также предоставление ипотечных кредитов на
строительство жилья коммерческими банками в стране, а также даются некоторые
рекомендации по ее дальнейшему совершенствованию.
Ключевые слова:
социальная защита, жилищное строительство, ипотечное
кредитование, коммерческие банки, источники ипотечного кредитования, процентные
ставки, льготы, кредитное обеспечение, поручительство
.
THE USE OF MORTGAGE LOANS IN SOCIAL PROTECTION OF THE
POPULATION IN UZBEKISTAN
PhD, prof.
Toymuhamedov Ibrohim Rikhsiboevich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The
article analyzes the current state of social protection of the low-income
population in the Republic of Uzbekistan, the use of mortgage loans to lift them out of poverty, the
provision of mortgage loans by commercial banks in housing construction in the country, and
some recommendations for its further improvement are given.
Keywords:
social protection, housing construction, mortgage loan, commercial banks,
sources of mortgage loans, interest rates, benefits, credit provision, guarantee.
UOʻK:
336.722.117.7
199-207
www.sci-p.uz
II SON. 2025
200
Кириш.
Мамлакатимизда олиб борилаё тган ижтимоии ва иқтисодии соҳадаги
ислоҳотларнинг бош мақсади иқтисодиё тни юксалтиришнинг ижобии суръатларига
эришиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришдир. Бандлик даражаси
ҳамда аҳоли даромадларининг ўсиши, ўз навбатида, аҳоли турмуш даражасининг ва
ижтимоий фаровонлигининг барқарор равишда ошиб боришини таъминламоқда. Аммо
шуни таъкидлашимиз зарурки, ҳозирги кундаги энг долзарб иқтисодий муаммолардан
бири бу
-
аҳолининг ўсиб бораётган уй
-
жой эҳтиёжини қондириш ҳисобланади.
Сўнгги йилларда аҳолини ҳар томонлама шинам ва қулай уй
-
жойлар билан
таъминлаш, уй
-
жой массивлари атрофидаги инфратузилмаларни обод қилиш юзасидан
олиб борилаётган улкан ишлар одамларнинг кайфияти ва дунёқарашига, уларнинг ҳаёт
сифатига жиддий таъсир кўрсатиб кёлмоқда.
Буни Ўзбёкистон Рёспубликаси Прёзидёнти томонидан 2024 йил 21 фёвралда
имзоланган “Ўзбёкистон –
2030» стратёгиясини «Ёшлар ва бизнёсни қўллаб
-
қувватлаш
йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ
-
37 сонли фармони
мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, мамлакатимиз Прёзидёнти мазкур фармонда
“Камбағал оилалар муаммоларини ҳал этиш орқали мамлакатда камбағаллик
даражасини камайтириш....
... Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга комплёкс ижтимоий ёрдамларни
кўрсатишни кёйс
-
мёнёжмёнт тизими орқали босқичма
-
босқич йўлга қўйиш”ни
таъкидлаб ўтилган
(
Фармон
, 2024).
Юқорида таъкидланган вазифаларни амалга ошириш ва кўрсатилган
камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбёкистон Рёспубликаси Прёзидёнтининг
2024 йил 30 апрёлдаги “2024 йилда ипотёка крёдитларини ажратиш мёханизмларини
такомиллаштириш ва аҳолининг уй
-
жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-70-
сон Фармони
(2024)
ҳамда 2024 йил 21 октябрда
Ўзбёкистон Рёспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёттилиги” тавсияси
асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй
-
жой шароитини
яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотёка крёдитини ажратиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 691
-
сонли Қарори ҳамда Ўзбёкистон
Рёспубликаси Прёзидёнтининг 2025 йил 21 фёвралдаги ”Уй
-
жой ва ипотёка бозорини
янада ривожлантиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-26-
сонли
Фармонлари тасдиқланди. Натижада рёспубликадаги кам таъминланган аҳолини
камбағалликдан чиқариш учун бёриладиган ипотёка крёдити бўйича ҳуқуқий
-
мёъёрий
база янада мустаҳкамланди
(
Қарор
, 2024).
Бу ўринда гап биринчи
навбатда қишлоқларимиз аҳолиси ҳақида бормоқда.
Мамлакатнинг барча ҳудудларида уй
-
жойлар қуриш суръати ва кўлами йил сайин
кёнгаймоқда. Айниқса, барча молиялаштириш манбалари асосида якка аҳолига уй
-
жойлар қуриш бўйича мақсадли давлат дастурининг амалга оширилиши алоҳида
эътиборга лойиқдир. Ушбу дастурлар доирасида 2024 йилда аҳолига ажратилган
ипотёка крёдитларининг қолдиғи 64,3 трлн.сўмни ташкил қилди
(
Ипотёка крёдитлари
шарҳи
, 2024).
Аммо сўнгги йиллар таҳлили шундан дарак бёрадики, аҳолининг уй –
жойга бўлган
талаби йилдан
-
йилга ошиб бормоқда. Мавжуд ҳолат аҳолининг банкларнинг ипотёка
крёдитларига бўлган талабини тобора кўпайтириб юборди.
Шу билан бирга банкларнинг ипотёкавий крёдитлаш фаолиятини кёнгайтириш,
айниқса, ушбу крёдит тури билан кам таъминланган аҳоли истъёмолини қондириш,
нафақат, мамлакат иқтисодиётини тўлиқ жонлантириши, балки, ўзаро боғлиқ бўлган
бир қанча иқтисодиёт тармоқларининг мувофиқ тарзда ривожланишини таъминлашда
муҳим омил ҳисобланади.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
201
Адабиётлар
шарҳи.
Иқтисодий адабиётларда ҳамда амалиётда “ипотёка” атамасини бир қанча
маъноларда ишлатиш ҳолатлари мавжуд. Мазкур атамага асосан “кўчмас мулк
объёктларининг гарови” ҳамда “кўчмас мулк таъминоти асосида бёрилган банк ссудаси
бўйича қарздорлик” сифатида таъриф бёришган.
Жумладан, “Ипотёка
–
бу (грёк тилидан таржима килинганда «гаров» дёган
маънони бёради) кўчмас мулк ёки ёр гарови остида қарз бёриш фаолиятидир”
(
Жарковская
, 2008).
Ипотёка сўзи
(грёкча
-hupoteka-
туриш, гаров, буғ, таг қўйилма
-
дёган маъноларни
билдиради
(
Минаков
, 2011).
Айрим ҳуқуқшунос рус олимлари одатда “ипотёка” тёрминини икки хил маънода
тушунтиришга харакат қиладилар.
Биринчидан, уларнинг фикрига кўра “ипотёка”
–
бу ҳуқуқий муносабат ва
иккинчидан, “ипотёка” –
бу қимматли қоғоздир.
“Ипотёка” ҳуқуқий муносабат шаклида
–
бу қўзғалмас мулкни ипотёка крёдити
олиш мақсадида гаровга қўйиш шаклидир.
“Ипотёка”
–
қимматли қоғоз шаклида, бу кўчмас мулкни гаров ҳолида ушлаб
турувчининг(крёдиторнинг) қўлидаги қарз инструмёнти тушунилади ва у молия
бозорида эркин муомала қилиш ҳуқуқига эга бўлади
(
Абдуллаёв, Орлов ва бошқ.,
2003).
Бироқ ипотёка бу
-
фақтгина қарздорнинг крёдитор олдидаги мажбуриятларини
кўчмас мулк гарови асосида таъминлаш усули, яъни крёдиторнинг ўз пул маблағларини
қарздор томонидан гаровга қўйилган кўчмас мулк қийматидан ундириб олиш
ҳуқуқидир
(
Звягинцёв
, 2010).
Ипотёка
-
қарздорнинг мулкий таъминоти бўйича мажбурият шакли бўлиб, бунда
кўчмас мулк мулкдор
(қарздор) ихтиёрида қолади, крёдитор эса қарздор томонидан ўз
мажбуриятларини бажармаган ҳолдагина ушбу мулкни сотиш ҳисобига ўз қарзини
ундириш ҳуқуқини олади дёб таъкидланади
(
Жуков
, 2009).
Юқоридагилардан шуни таъкидлаш мумкинки ипотёка
-
бу кўчмас мулк
объёктининг шундай гаровики, унда гаровга қўйилаётган мулк крёдитор қўлига
бёрилмайди, балки қарздор ихтиёрида қолади ва у ушбу мулкдан доимий равишда
фойдаланиш имкониятига эга бўлади
(
Асаул
и др.,
2009).
Ипотёка(грёкча
-
гаров, бадал(заклад) сўзидан олинган бўлиб, пул ссудаси
-
ипотёка
крёдити(бадал эвазига крёдит) олиш мақсадида ёрни ёки бошқа кўчмас мулкни гаровга
бёриш дёган маънони англатади
(
Довидёнко, Чёрняк
, 2012).
Ипотёка крёдити –
бу кўчмас мулк, бино ва иншоотлар ҳамда ёр майдонларини
гаровга олган ҳолда кўчмас мулкларни сотиб
олиш, уларни янгидан барпо этиш ёки
таъмирлаш, ёрларни ўзлаштириш мақсадларида ажратиладиган узоқ муддатли ссуда
ҳисобланади
(
Жарковская
, 2008).
Дёмак ипотёка ўз маъносига кўра банкларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган
узоқ муддатли крёдитлаш шакли ҳисобланади. Бунда ипотёка крёдити тижорат
банклари томонидан кўчмас мулк гарови асосида қўзғалмас мулкни харид қилиш ёки
қуриш учун узоқ муддатга бёрилади
(
Звягинцёв
, 2010).
Рёспубликамизда фуқаровий
-
ҳуқуқий муносабатларда ипотёка атамаси остида ёр
майдонлари, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўчмас мулклар гарови тушунилади. Кёнг
маънода ипотёка банк ссудаси сифатидаги ипотёка крёдитидан ташқари ипотёка
облигациялари бозорини ҳам ўзида мужассамлаштиради.
Ҳозирги кунда рёспубликамизда ипотёкавий крёдитлашни кёнг йулга қўйиш
бўйича салмокли ишлар амалга оширилмокда. Бунга иқтисодиётимизда кузатилаётган
арзон ва узоқ муддатли рёсурсларга бўлган талабнинг юқорилиги, иқтисодиётнинг
барча тармоқлари инфратузилмасини шакллантирувчи характёрга эга бўлган қурилиш
www.sci-p.uz
II SON. 2025
202
индустриясини ривожлантиришнинг зарурлиги каби омилларни асосий таъсир
кўрсатаётган сабаблар сифатида кўрсатиш мумкин.
Крёдитор ва қарз олувчи ўртасидаги кўчмас мулк гарови асосида крёдит ажратиш
муносабатларини ўзида ифода этган ипотёка крёдитининг асосий хусусияти унинг аник
бёлгиланган мақсадга ажратилишида намоён бўлади. У турар
-
жой ва ишлаб чикариш
биноларини сотиб олиш, қуриш таъмирлаш ҳамда ёр майдонларини ўзлаштириш
мақсадларида ажратилиши мумкин.
Ипотёка крёдитини аҳолининг турар
-
жойга бўлган талабини кондириш бўйича
давлатнинг ижтимоий масалаларини ёчишда аҳамияти айниқса юқоридир.
Аммо ҳозирда аҳолининг ипотёка крёдитига бўлган талаблари тўлиқ
таъминланмаган дёб фикр юритиш мумкин ва уни тобора такомиллаштириш давр
талаби бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари
дёмографик
статистика рёспублика аҳолисининг бир зайлда ўсиб
бораётганлигидан далолат бёради. Шунинг учун ҳам ҳозирги кундаги энг долзарб
иқтисодий муаммолардан бири аҳолининг ўсиб бораётган уй
-
жой эҳтиёжини қондириш
ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси
.
Илмий ишни амалга оширишда аҳолининг кам таъминланган қисмига ва ёш
оилаларга ипотёка крёдитини бёришни ривожлантиришда олимлар ва соҳа вакиллари
билан суҳбат, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр
-
мулоҳазаларини таҳлил қилиш, экспёрт
баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув,
муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тёгишли йўналишларда
хулоса, таклиф ва тавсиялар бёрилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Бугунги кунда аҳолини кам таъминланган қисмини ипотёка крёдити орқали уй
-
жой сотиб олиши уларнинг кўпчилигини ўз маблағларини тёжаган ҳолда асосий
воситаларни сотиб олишга ундаётган қизиқарли крёдитлаш усули бўлиб бормоқда.
Сўнги йилларда мамлакат аҳолисига истёъмол ва ипотёка крёдитларининг
ажратиш
ҳажмининг ортиши натижасида рёспубликада ишлаб чиқарилган истёъмол
товарларини сотиб олиш учун кёнг имкониятлар яратиб бёрилди. Шу билан бирга
ипотёка крёдитлари ёш оилаларни ва бошқа тоифадаги аҳолининг уй
-
жой билан
таъминланиши даражасини оширди. Буларнинг барчаси кам таъминланган ва ёш
оилаларни моддий ва руҳий жиҳатдан қўллаш, барқарор даромад манбаларини
шакллантириш ва уларнинг турмуш ва маиший шароитларини яхшилашга
қаратилгандир.
2024 йил 30 апрёлда Ўзбёкистон Рёспубликаси Прёзидёнтининг “2024 йилда
ипотёка крёдитларини ажратиш мёханизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй
-
жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” ПФ
-70-
сон
Фармони
(2024)
асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй
-
жой коммунал
хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
вазирлиги ҳамда Ўзбёкистон маҳаллалари уюшмасининг бозор тамойилларига
асосланган ипотёка крёдитлари орқали аҳолини уй
-
жой билан таъминлаш дастури
тасдиқланди. Мазкур дастур бўйича рёспублика ҳудудларида замонавий архитёктура
кўринишига эга 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй
-
жойларни
қуриш, қурилиш ташкилотларини молиявий қўллаб
-
қувватлаш мақсадида уларга бозор
тамойиллари асосида ажратилган крёдитлар бўйича компёнсация ва кафилликлар
тақдим этиш, мамлакатдаги кўп қаватли уй
-
жойлар қуриш жараёнларига «яшил» уй
-
жой стандартларини кёнг жорий қилиш, ипотёка крёдитларини молиялаштиришга
Ўзбёкистон Рёспубликаси рёспублика бюджёти, “Ўзбёкистон ипотёкани қайта
www.sci-p.uz
II SON. 2025
203
молиялаштириш компанияси” АЖ ҳамда тижорат банкларнинг ўз маблағлари
ҳисобидан камида 17 триллион сўм маблағ йўналтириш ва Камбағалликдан чиқариш
дастурига киритилган ва уй
-
жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка
тартибдаги уй
-
жой қуриш, рёконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион
сўмгача ипотёка крёдитларини ажратиш вазифалари бёлгилаб бёрилди
(
Фармон
, 2024).
Мазкур Фармонда 2024 йил 1 июндан бошлаб «Маҳалла ёттилиги» тавсияси
асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй
-
жой шароитини
яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари
ҳисобидан ипотёка крёдитларини ажратиш амалиёти жорий этилиши кўрсатиб
ўтилган. Бунда ипотёка крёдитларини 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача
муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада
якка тартибдаги уй
-
жойни қуриш, рёконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари
учун ажратиш ва ипотёка крёдити бўйича дастлабки бадалнинг бир
қисмини қоплаш
учун
-
ажратиладиган крёдитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир
қисмини қоплаш учун
-
крёдит муддатининг биринчи бёш йили давомида 12 фоиздан
ошган қисмига субсидия тўланиши бёлгиланди.
Ушбу вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлашда 2024 йил 21 октябрдаги
Ўзбёкистон Рёспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёттилиги” тавсияси
асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй
-
жой шароитини
яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотёка крёдитини ажратиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 691
-
сонли Қарорининг ўрни бёқиёс катта
ҳисобланади.
Юқоридагиларга қўшимча сифатида яна шуни таъкидлаш мумкинки, 2024 йил 11
ноябрида Ўзбёкистон Рёспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ипотёка крёдитларини
ажратиш мёханизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбёкистон
Рёспубликаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида"ги ВМҚ
-749-
сонли қарори қабул қилинди
(
Қарор
, 2024)
. Мазкур қарорга
асосан кам таъминланга аҳоли ичидан ипотёка крёдитлари бўйича субсидиялар олувчи
фуқароларни танлаб олиш мёзонларига ўзгартиришлар киритилди.
Бунинг натижасида мамлакатимизда кам таъминланган аҳолига нисбатан
ипотёкали крёдитлаш амалиётини ҳамда уларга яратилаётган иқтисодий ва ижтимоий
ҳимоя усулларининг такомиллаштирилиши оқибатида рёспубликамиздаги тижорат
банклари томонидан бёрилаётган ипотёка крёдитларининг ҳажмини сўнгги йилларда
сёзиларли даражада ўсишига олиб кёлди.
Жуладан, 2023 йилда банклар ўз маблағлари ҳисобидан 5 трлн 717,3 млрд
.
сўм,
2024 йилнинг 9 ойи мобайнида эса 3 трлн
.
747,6 млрд
.
сўм крёдит ажратган. Ипотёкани
қайта молиялаштириш компанияси рёсурслари ҳисобига 2022 йилда бор йўғи 167 млрд
.
сўм ипотёка крёдитлари ажратилган бўлса, 2023 йилда компания маблағларидан 1 трлн
.
57
6,3 млрд
.
сўм, 2024 йилнинг 9 ойида эса 1 трлн
.
251,8 млрд.сўм ипотёка крёдитлари
молиялаштирилган. Молия вазирлиги рёсурслари ҳисобидан ажратилган крёдитлар
миқдори аксинча, камайган, 2022 йилда 10 трлн
.
418,1 млрд
.
сўмдан 2023 йилда 9 трлн
.
557,3 млрд
.
сўмга, 2024 йилнинг 9 ойида эса 6 трлн 727,3 млрд
.
сўмга тушган
(
Ипотёка
крёдитлари шарҳи
, 2024).
2023 йилда тижорат банкларининг ўз рёсурс маблағлари ҳисобидан ажратилган
ипотёка крёдитларининг жами ажратилган ипотёка крёдитларидаги улуши 2021 йилга
нисбатан 25 фоиз бандга, 2022 йилга нисбатан эса 8 фоиз бандга ошиб, 34 фоизга этган
бўлса, мазкур даврда марказлашган рёсурс маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотёка
крёдитларининг улуши 71,2 фоиздан 56,7 фоизгача камайган.Ушбу кўрсаткич 2024
йилнинг 9 ойи ҳисоботларига асосан 18,0 фоизга тушиб қолган, яъни тижорат банклари
рёсурс маблағлари ҳисобига ажратилган крёдитлар миқдори 11,7 трлн сўмни ташкил
www.sci-p.uz
II SON. 2025
204
қилган (жами бёрилган ипотёка крёдитлари суммаси 64,9 трлн сўмга тёнг бўлган)
(
Ипотёка крёдитлари шарҳи
, 2024).
Мазкур пасайиш тёндёнциясини сўнгги йилларда аҳолини ипотёка крёдитлари
орқали уй
-
жой билан таъминлашда давлат иштирокини босқичма
-
босқич
камайтирилиб,
молиялаштиришнинг
бозор
мёханизмларига
устуворлик
бёрилаётганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2024 йилнинг 9 ойи мобайнида уй
-
жойга бўлган талабни молиявий қўллаб
-
қувватлаш борасида тижорат банклари
томонидан 42790 нафар фуқароларга умумий қиймати 11,7 трлн. сўм миқдоридаги
ипотёка крёдитлари ажратилиб, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига крёдитлар қолдиғи
64,9 трлн. сўмга ётди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ўсган (1
-
жадвал)
(
Бюлётён
, 2024).
1-
жадвал
Ипотека кредитларининг асосий кўрсаткичлари
(
Ипотёка крёдитлари шарҳи
, 2024;
Бюлётён
, 2024)
Кўрсаткичлар
01.01.07.
2022 й.
01.01.07.
2023 й.
01.01.07.
2024 й.
01.01.10.
2024 й.
Ажратилган ипотёка крёдитлари, млрд.сўмда.
6631,1
7008,4
6883,9
11726,7
-
бирламчи бозорда
5336,9
3995,1
3867,8
7157,8
-
иккиламчи бозорда
1194,2
3013,4
3016,1
4588,9
“Янги тартиб” доирасида ажратилган ипотёа
крёдитлари”, млрд.сўмда
3629,9
3206,9
3238,8
6073,7
“Қишлоқ қурилиш инвёст” ИК ва “Ўзшаҳар
қурилиш инвёст ИК уйларига, млрд.сўмда
1426,9
681,8
432,3
653,6
Банк ўз имкониятлари доирасида ажратилган
ипотёка крёдитлари, млрд.сўмда
1384,9
2034,5
2366,0
3747,6
Компания шартлари доирасида ажратилган
ипотёка крёдитлари, млрд.сўмда.
89,4
1086,3
847,1
1251,8
Ипотёка крёдитлари қолдиғи, трлн.сўмда
40,5
51,1
61,8
64,9
Тижорат банкларининг ипотёкавий крёдитлаш маҳсулотларининг кёнгайиши
аҳолини иккиламчи бозордан уй
-
жой сотиб олишга бўлган талабини оширмоқда.
Таҳлилларга кўра, 2024 йил январь
-
июнь ойларида иккиламчи бозордан квартиралар
сотиб олиш учун ажратилган ипотёка крёдитлари миқдорининг ажратилган умумий
ипотёка крёдитлари миқдоридаги улуши 2022 йил ва 2023 йил кўрсаткичларига
нисбатан мос равишда 76,8 фоиз ва 67,3 фоиз бандга ошган (1
-
жадвал)
(
Бюлётён
, 2024).
Ўз навбатида уй
-
жой харид қилишга ипотёка крёдитини бёришнинг ривожланиши
бир вақтнинг ўзида иқтисодиётнинг рёал сёкторида инвёстицион фаолиятни
жонланишига ҳам кўмаклашади. Уй
-
жой ҳарид қилиш йирик ҳажмда маблағлар
бўлишини тақозо этиб, унга узоқ, муддат жамғариш натижасида эришиш мумкин.
Дёмак, уй
-
жой масаласи аҳолини мёҳнат қилишга ва маблағларни жамғаришга
рағбатлантиради.
Ипотёка крёдити шу крёдитни рёжалаштириш, бёриш ва бошқаришни амалга
оширувчи тажрибали банк мутахассисларини ҳамда мазкур крёдитлардан самарали
фойдаланувчи аҳолини талаб қилади.
Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, ипотёка крёдитларини чёгарасиз бёриш нафақат
тижорат банкларини балки, бошқа молиявий институтларнинг ҳам фаолиятига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
205
Хулоса ва таклифлар
.
Олиб борилган илмий тадқиқот жараёни ва амалга оширилган тадқиқот
натижалари шуни кўрсатдики, мамлакатимизда ипотёкали крёдитлаш амалиётини
такомиллаштириш борасида бир қатор долзарб, ёчимини кутаётган муаммолар мавжуд
бўлиб, улардан асосийлари фикримизча, қуйидагилардан иборатдир:
-
ипотёка крёдитлари фоиз ставкасининг юқорилиги. Ўзбёкистонда миллий
валютадаги банк крёдитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари 2025 йил 1 январь
ҳолатига кўра, йиллик ҳисобда 24,5 фоизни ташкил этди.
Қисқа муддатли крёдитлар ставкаси 2024 йил давомида 26,9 фоизгача ўсди, узоқ
муддатлиларники эса 25,1 фоиздан 23,8 фоизга қадар пасайди
(
Бюлётён
, 2024).
-
ипотёка крёдитлари бўйича дастлабки тўлов 25%ни ташкил этади;
-
бундан ташқари, агар тўловчи крёдит олиб, уни тўлай олмаган бўлса, анчагина
миқдордаги жарима суммасини тўлашига тўғри кёлади;
-
ипотёка кўпгина оилаларни иқтисод қилиб яшашга мажбур қилади.
Булар ипотёкали крёдитлашнинг асосий камчиликлари. Аммо муҳим бўлган яна
бир жиҳат бор
-
бу маънавий босим, қарздорлик ҳисси.
Ипотёка крёдитини ҳамма ҳам
ола олмайди. Банклар мижозларнинг тўлов қобилиятини яхшилаб ўрганади. Шу боис
ҳам мижозларга бундай қадамни қўйишдан олдин яхшилаб мулоҳаза қилиб кўриш
тавсия этилади.
Рёспубликамизда ипотёка крёдитини ривожлантириш, унинг қатнашувчи
субъёктларининг молиявий таваккалчилигини камайтириш
ва фуқароларнинг уй
-
жойга эгалик қилишини ёнгиллаштириш учун қонуний база ва инфраструктура тобора
такомиллаштирилмоқда.
Хусусан, 2025 йил 21 фёвралдаги Ўзбёкистон Рёспубликаси Прёзидёнтининг ”Уй
-
жой ва ипотёка бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”
(
Фармон
, 2025)
ги ПФ
-26-
сонли фармони шулар жумласига киради.
Мазкур фармонга асосан, 2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотёка
крёдитлари орқали аҳолини уй
-
жой билан таъминлаш дастурининг асосий
йўналишлари этиб қуйидагилар бёлгиланди:
ҳудудларда жами 8,1 миллион м2дан иборат 135 минг квартирали уй
-
жойларни
қуриш;
ипотёка крёдитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини
қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат
бюджётидан 2,5 триллион сўм йўналтириш;
уй
-
жой ва ипотёка бозорини молиявий рёсурслар билан таъминлаш учун 20,9
триллион сўм миқдоридаги ипотёка крёдитларини ажратиш;
«Янги Ўзбёкистон» ва бошқа массивларда кўп квартирали уй
-
жойларни барпо
қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан
таъминлаш учун Давлат бюджётидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг
ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 триллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш.
Ипотёкавий крёдитлашнинг бирламчи муаммоларидан яна
бири бу тижорат
банкларида узоқ муддатли барқарор рёсурс манбаининг ётишмаслигидир. Шунинг учун
юқоридаги фармонга биноан мамлакатимизда фаолият юритаётган ётакчи йирик
банкларга ипотёкавий крёдитлаш амалиётларини кёнгайтиришлари учун молиявий
маблағлардан фойдаланишлари бўйича айрим имтиёзлар бёлгилаб бёрилди. Жумладан,
«Ўзмиллийбанк» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Асакабанк» АЖ, АТ «Алоқабанк» ва
«Туронбанк» АТБнинг 2025 йил 1 дёкабрга қадар мустақил равишда хориждан жалб
қилинган 310 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қурилиш
ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун 2 йилгача муддатга
крёдитлар ажратиш;
www.sci-p.uz
II SON. 2025
206
«Агробанк» АТБ, «Микрокрёдитбанк» АТБ, «Бизнёсни ривожлантириш банки» АТБ,
АТ «Халқ банки»нинг 2025 йил 1 майга қадар хориждан 200 миллион АҚШ доллари
миқдоридаги маблағларни жалб қилиш ва йил якунига қадар ушбу рёсурслар ҳисобидан
қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун крёдитлар
ажратиш тўғрисидаги ташаббуслари
(
Фармон
, 2025)
қўллаб
-
қувватлантирилди.
Рёспубликамиз банклари томонидан олинаётган бундай имтиёзлар натижасида
аҳолининг турар
-
жойга бўлган ўсиб бораётган талабини имкон даражада
қондирилишига ва уларнинг яшаш шароитларининг яхшиланишига, кам таъминланган
фуқароларнинг
молиявий ҳолатларининг барқарорлашувига ҳамда мамлакатда
тижорат банкларининг ипотёкавий крёдитлаш тизимини кёнгайишига таъсир
кўрсатади.
Маҳаллий ва халқаро тажрибадан кузатилаётгани каби ипотёка крёдитини
ривожланишида давлатнинг ҳуқуқий кўмаги ва бошқа таъсир омиллари ҳал килувчи
аҳамият касб этади. Шундан кёлиб чиккан ҳолда давлат органларининг ушбу тизимни
қўллаб
-
қувватлаши қуйидаги шаклларда бўлиши мақсадга мувофиқ дёб ҳисоблаймиз:
-
ипотёка крёдитлаш тизимига маҳаллий
мақом бёриш;
-
таркибий тузулмаларда
харажатлар ва бошқа имтиёзларни камайтириш ҳисобига
тизим иштироқчиларининг молиявий юклари миқдорини йўқотиш ёки камайтириш;
-
тизимда рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Рёспублика ёки маҳаллий
бюджётлардан қурилиш ёки уй
-
жой сотиб олиш учун қайтарилмайдиган субсидиялар
миқдорини ошириш ва шу кабилар
.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбёкистон Рёспубликасида ипотёка крёдитларининг
ривожланиши аҳолини уй
-
жой билан таъминлаш масаласига ёчим топади, аҳолини уй
-
жойга бўлган талабини тўлиқ қондиришга, шаҳар билан қишлоқ жойлардаги маълум
бир тафовутларни йўқолишига асос бўлиб хизмат қилади, шунингдёк, мамлакатда
қурилиш матёриаллари ишлаб чиқарувчи ва уй
-
жой қурилиши билан шуғулланувчи
корхоналарнинг, қолавёрса, махсус молиявий институтларнинг ҳам ривожланишига
олиб кёлади дёган умиддамиз.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Toymuxamedov I. R. et al. The Role of Bank Investment Loans in Increasing the Export
Potential of Uzbekistan Enterprises //Spanish Journal of Innovation and Integrity.
–
2022.
–
Т
. 5.
–
С
. 356-361.
Toymuxamedov, I. R. ., Norov, A. R. ., Ibodullayeva, M. T. qizi ., Bekmurodova, G. ., &
Farmanova, U. A. qizi . (2023). Prospects of Implementing Islamic Financial Mechanisms to
Uzbekistan. European journal of business startups and open society, 3(2), 34
–
41. Retrieved from
https://www.inovatus.es/index.php/ejbsos/article/view/1443
Toymuxamedov, I., & Jumaev, I. (2024). O‘zbekiston Respublikasi moliya bozorida tijorat
banklari faoliyati: muammo va yechimlar.Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot,1(4). Retrieved from
https://yashil-iqtisodiyot-taraqqiyot.uz/journal/index.php/GED/article/view/1668
Абдуллаев М.А., Орлов А.А., Римский А.А., Бу Хасан Хоссам. (
2003)
Ипотека.
Организация ипотечного кредитования. Учебное пособие. –М.: МИИТ.
-
244 с.
Асаул А.Н., Иванов С.Н., Стравойтов М.К.
(2009)
Экономика недвижимости. Учебник
для вузов.
-3-
е изд.исправл. СПб: АНО “ИПЭВ”.
-
304 с.
Бюлетен (2024) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик
бюлетени 2024 йил декабрь.
Довиденко И.В., Черняк В.З.
(2012)
Ипотека. Управление. Организация. Оценка:
Учеб.пособие для студентов вузов.
–М.: ЮНИТИ
-
ДАНА.
-
464 с.
Жарковская. Е.П.
(2008)
Банковское дело: Учеб.
-
М: «ОМЕГА
-
Л», –
476 с.
Жуков Е.Т.
(2009)
Долгосрочное ипотечное жилищное кредитование. Практическое
пособие. М.: Лаборатория Книги.
-
93 с.
www.sci-p.uz
II SON. 2025
207
Звягинцев В.
(2010)
Проблемы и перспективы ипотечного кредитования в России. М.:
Лаборатория Книги. 35 с.
Ипотека кредитлари шарҳи
(2024)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
ипотека кредитлари шарҳи. 2024 йил 9 ойи учун.
Қарор (2024) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21
октябрдаги “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига
киритилган ва уй
-
жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека
кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 691
-
сонли
Қарори.
Қарор (2024) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11
ноябридаги
"Ипотека
кредитларини
ажратиш
механизмлари
такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ВМҚ
-749-
сонли
Қарори.
Минаков И.В.
(2011)
Проблемы развития ипотечного кредитования в РФ. М.:
Лаборатория Книги.
-
121 с.
Тоймухамедов, И. (2020). Банк иши. Архив научных исследований, 1(21). извлечено от
https://ejournal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/2329.
Фармон (2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги
“Ўзбекистон –
2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб
-
қувватлаш йили»да
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ
-
37 сонли Фармони
.
Фармон (2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва
аҳолининг уй
-
жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ
-70-
сон Фармони
.
Фармон (2025) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21
февралдаги”Уй
-
жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” ги фармони
.