Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.79755

Ключевые слова:

микрорайон фонд финансирование ресурсы бюджет микрорайона налог на землю и имущество

Аннотация

В статье исследуется методика использования средств фонда для решения социально-экономических проблем микрорайона, специфика источников формирования средств этого фонда, система важнейших экономических и финансовых показателей, используемых при оценке эффективности формирования фонда. На основе разработанных методических подходов проведен анализ предполагаемых доходов Фонда решения социально-экономических проблем махалли «Бекат» Бойовутского района Сырдарьинской области на 2025 год.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

298



МАҲАЛЛАНИНГ ИЖТИМОИЙ

-

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ

и.ф.д., проф

.

Гафуров Убайдулло Вахабович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0000-0002-3829-4556

ubaydullogafurov67@gmail.com

Алиқулов Равшан Шодиёр ўғли

Гулистон давлат университети

ORCID: 0009-0007-0250-3807

rovaaliqulov06@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал

этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби, мазкур жамғарма маблағлари

манбаларининг ўзига хос хусусиятлари, жамғарманинг самарали шаклланишини
баҳолашда фойдаланилувчи муҳим иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар тизими тадқиқ

этилган. Ишлаб чиқилган услубий ёндашувлар асосида Сирдарё вилояти Боёвут тумани

“Бекат” маҳалласи ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг

2025 йил учун даромадлари сметаси таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

маҳалла, жамғарма, молиялаштириш, манбалар, маҳалла

бюджети, ер ва мол

-

мулк солиғи.

ИСТОЧНИКИ ФИНАНСИРОВАНИЯ СОЦИАЛЬНО

-

ЭКОНОМИЧЕСКОЙ

ДЕЯТЕЛЬНОСТИ МИКРОРАЙОНА

д.э.н., проф

.

Гафуров Убайдулло Вахабович

Ташкентский государственный экономический университет

Аликулов Равшан Шодияр угли

Гулистанский государственный университет

Аннотация.

В статье исследуется методика использования средств фонда для

решения социально

-

экономических проблем микрорайона, специфика источников

формирования средств этого фонда, система важнейших экономических и финансовых

показателей, используемых при оценке эффективности формирования фонда. На основе

разработанных методических подходов проведен анализ предполагаемых доходов Фонда
решения социально

-

экономических проблем махалли «Бекат» Бойовутского района

Сырдарьинской области на 2025 год.

Ключевые слова:

микрорайон, фонд, финансирование, ресурсы, бюджет

микрорайона, налог на землю и имущество.

UOʻK:

336.647/.648

298-309


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

299

SOURCES OF FINANCING THE SOCIO-ECONOMIC ACTIVITIES OF THE MAHALLA

DSc, prof.

Gafurov Ubaidullo Vahabovich

Tashkent State University of Economics

Alikulov Ravshan Shodiyor ugli

Gulistan State University

Abstract

.

This article examines the procedure for using the funds of the fund for solving the

socio-economic problems of the mahalla, the specific features of the sources of funds of this fund,
and the system of important economic and financial indicators used to assess the effective

formation of the fund. Based on the developed methodological approaches, the estimated income

of the fund for solving the socio-economic problems of the

“Bekat” mahalla of the Boyovut district

of the Syrdarya region for 2025 is analyzed.

Keywords:

mahalla, fund, financing, sources, mahalla budget, land and property tax.

Кириш

.

Ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан уларни

молиялаштириш манбаларининг тўғри танланиши ва оқилона фойдаланилишига

боғлиқ. Ушбу ёндашув фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусан, маҳалла

ижтимоий

-

иқтисодий фаолиятини самарали ташкил этишга ҳам бевосита

тааллуқлидир.

“Янги

Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегиясида

қўйилган

вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 26 декабрь кунидаги

««Маҳалла бюджети» тизимини жорий

этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича

қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги

Қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан

маҳаллалар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғи ва ер

солиғини аҳолининг солиқ тўлаш саводхонлигини ошириш орқали ундиришга

кўмаклашиш ва ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун 2023

йил 1 январдан бошлаб Республикадаги солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган

14 та туманида «Маҳалла бюджети» тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий
этилди. Унга кўра 2023 йил 1 январдан бошлаб, мазкур 14 та туманда мол

-

мулк ва ер

солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи туман бюджетлари орқали тегишли

Жамғармаларга йўналтирилиши ва бу шакллантирилган маблағлар «Фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган фуқаролар
йиғини

кенгаши томонидан бошқарилиши белгиланди. Бу эса

фуқаролар йиғинлари

фаолиятида маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда ва ўзларининг

фаолиятини молиявий жиҳатдан таъминлашда муҳим ваколатларни берди ҳамда

маҳалланинг молиявий

-

иқтисодий механизмларини такомиллаштириш учун қулай

шароит яратиб берди”

(

Қиличев

, 2025).

Шунга кўра,

маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий

фаолиятини молиялаштириш манбаларини тўғри шакллантириш ҳамда уларнинг

маблағларидан самарали фойдаланиш муҳим ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи

.

Маҳалла ижтимоий

-

иқтисодий фаолиятининг мазмуни, уни ташкил этиш асослари

ҳамда молиялаштириш манбаларига бевосита тааллуқли адабиётлар у қадар кўп

бўлмасада, мазкур масалани тадқиқ этишга у ёки бу жиҳатдан боғлиқ бўлган қатор

илмий ишларни таъкидлаб ўтиш

мумкин. Жумладан, Умарова

(2024)

ўзининг

мақоласида Ўзбекистондаги маҳаллалар инфратузилмаларини янада яхшилаш

масалалари чуқур таҳлил этиб, бу борада қатор илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб

чиққан.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

300

Юнусова

(2013)

томонидан ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил

этишнинг Ўзбекистон ва Япония тажрибалари қиёсий ўрганилган. Япония маҳаллий

ўзини ўзи бошқариш тизимининг афзалликлари, Ўзбекистонда маҳалла тизимининг

кучли трансформация жараёнларида ундан унумли фойдаланиш истиқболлари

ижтимоий

-

фалсафий

жиҳатдан таҳлил қилинган.

Файзиев

(2024)

томонидан маҳаллаларнинг даромад манбааларини ошириш,

солиқ органларининг маҳаллада фаолиятини ташкил этилиши, уларнинг фаолияти

самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Қундузов

(2025)

томонидан ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан

ривожлантириш юзасидан секторларда “маҳаллабай”, “оилабай”, “фуқаробай” ишлаш

тизимини ташкил этиш соҳасидаги норматив

-

ҳуқуқий хужжатлар ҳамда ҳуқуқни

қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар ўрганилган. Секторларда маҳаллабай,

оилабай, фуқаробай ишлаш тизимининг зарурати, шунингдек уни амалга оширишни
ташкил этилиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Юқорида келтириб ўтилган адабиётларда маҳалла ижтимоий

-

иқтисодий

фаолиятининг мазмуни, уни ташкил этиш асослари ҳамда молиялаштириш манбалари

тадқиқи учун назарий

-

услубий замин тайёрланган.

Тадқиқот методологияси

.

Ушбу

тадқиқотда

маҳалланинг

ижтимоий

-

иқтисодий

фаолиятини

молиялаштириш манбаларини таҳлил қилиш учун тизимли ёндашув қўлланилади.

Методология доирасида қиёсий таҳлил, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш,

эмпирик тадқиқот усуллари ҳамда маҳаллий ва халқаро тажрибаларни солиштириш

асосида маҳалла даромад манбалари, молиялаштириш механизмлари ва самарадорлик

кўрсаткичлари ўрганилади. Шу билан бирга, жамоатчилик иштирокини таъминлаш ва

хусусий сектор ҳамкорлигининг роли баҳоланади. Тадқиқот натижалари маҳалла
институтининг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва

тавсиялар ишлаб чиқишга йўналтирилади.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Маҳалла фаолиятини самарали ташкил этиш,

ундаги ижтимоий

-

иқтисодий

жараёнларни амалга ошириш, жумладан, вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни

ҳал этишга йўналтирилган маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, ҳисоб

ва ҳисоботини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21
декабрдаги ПҚ

-402-

сон қарорига

3-

илова “Маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий

муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида

низом”да белгилаб берилди. Ушбу низом асосида бундай жамғарма ҳар бир

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳузурида ташкил этилиб, у ўз ҳуқуқий
мақомига кўра юридик шахс ҳисобланмайди.

Яъни, жамғарманинг юридик шахс

ҳисобланмаслиги, биринчидан, унинг алоҳида ҳуқуқий мақомга эга эмаслиги, у ўз

номидан шартномалар тузиш, мулкка эгалик қилиш, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига

эга эмаслигини англатади. Иккинчидан, мазкур жамғарма мустақил мулкка эга бўлмай,

унинг маблағлари ва активлари асосан ташкилотчи ёки боғлиқ шахслар номидан
бошқарилади. Учинчидан, жамғарма бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ташкилотчи

зиммасига юклатилиб,

агар жамғарма бирон

-

бир молиявий ёки ҳуқуқий муносабатларга

кирса, бу муносабатларда ташкилотчи шахс ёки унинг вакиллари жавобгарликни ўз

зиммасига олади. Тўртинчидан, жамғарма соддалаштирилган бошқарувга эга бўлиб,
расмий давлат рўйхатидан ўтказилмайди, шунинг учун уларнинг фаолияти нисбатан

камроқ бюрократик тартибларни талаб қилади.

Жамғарма маблағлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар)

бўлимида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари

сифатида


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

301

махсус ғазна ҳисобварақларида сақланади. Бу маблағлар белгиланган тартибда Маҳалла
фуқаролар йиғинлари (МФЙ)

учун очилган тегишли ғазна ҳисобварақларига

тақсимланади.

Яъни, ушбу тартиб маҳаллий даражада жамғарма маблағларини самарали

бошқариш

ва адолатли тақсимлашни таъминлаш мақсадида жорий этилган. Бунда

қуйидаги учта жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ:

1) маблағларни марказлаштирилган шаклда тўплаш

Жамғарма маблағлари,

аввало, туман (шаҳар) даражасидаги махсус ғазна ҳисобварақларига

келиб тушади;

2) тақсимлаш механизми

кейинчалик мазкур маблағлар МФЙлар эҳтиёжлари ва

белгиланган қоидалар асосида

тегишли ҳисобварақларга ўтказилади;

3) тартиб ва назорат

бундай тизим маблағлардан мақсадли ва шаффоф

фойдаланиш

имконини беради ҳамда ҳар бир МФЙнинг эҳтиёжлари ва молиявий

ҳолатини ҳисобга олиш

орқали аниқ тақсимот амалга оширилади.

Шу тариқа, мазкур низом жамғарма маблағларини шаффоф бошқариш

,

маҳаллий

аҳоли эҳтиёжларини молиявий қўллаб

-

қувватлаш

ва ҳисобдорликни таъминлаш

каби

муҳим вазифаларни бажаришга хизмат қилади.

Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари маҳалла уюшмаси томонидан

ҳар бир МФЙ бўйича алоҳида очилиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар

харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Жамғарманинг самарали фаолият юритиши учун унинг маблағларини

шакллантириш манбаларини тўғри ва тўлиқ белгилаш бир нечта назарий аҳамиятга эга

бўлган шарт ва талабларга боғлиқ.

1) жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларининг ҳуқуқий ва меъёрий

асосларининг мавжудлиги. Яъни, жамғарма маблағларининг манбалари амалдаги

қонунчилик ва норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар асосида

аниқ белгиланган бўлиши керак.

Шунингдек, молиявий манбаларнинг шаффоф ва қонуний йўллар орқали
шаклланишини таъминлаш учун ҳуқуқий кафолатлар

яратилган бўлиши зарур;

2)

молиявий манбаларнинг етарли даражадаги диверсификацияси. Яъни,

жамғарманинг маблағлари бир ёки икки асосий манбага қарам бўлиб қолмаслиги

керак.

Манбалар солиқ ва йиғимлардан ажратиладиган тушумлар, давлат ва хусусий сектор
ҳамкорликлари, ижара даромадлари, грантлар ва донор маблағлари, ҳомийлик

хайриялари ва қонунчиликда рухсат этилган бошқа турли хил

манбаларни ўз ичига

олиши зарур. Айнан

диверсификация жамғарманинг барқарорлигини оширади ва

молиявий хатарларни камайтиради;

3) жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларининг барқарорлиги ва

давомийлиги. Жамғарманинг молиявий манбалари узлуксиз ва барқарор равишда

шаклланиши керак. Бунда бир марталик тушумлар билан чекланмай, доимий даромад

манбалари

йўлга қўйилиши лозим;

4) жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларининг транспарентлиги

(шаффофлиги) ва ҳисобдорлигига риоя қилиниши лозим. Демак, жамғарма

манбаларининг шаклланиши омма учун очиқ ва аниқ

бўлиши керак. Ҳар бир тушум

манбаи бўйича тўлиқ ҳисоботлар

юритилиши ва улар жамоатчиликка эълон қилиниши

зарур;

5)

жамғарманинг маблағлари манбалари иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши

керак. Яъни, маҳаллий иқтисодиётга юкламани оширмаслиги, бюджет ва хусусий сектор

ўртасида мувозанатни сақлаши, манбалари барқарор ва даромадли йўналишлардан

шакллантирилиши лозим;

6) ҳар бир тушум манбаси белгиланган йўналишда ва аниқ мақсадларга

йўналтирилиши керак. Номақсадли фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш учун

назорат механизмлари

жорий этилиши зарур;


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

302

Бундан кўринадики, жамғарманинг маблағ манбаларини шакллантиришда

қонунийлик, барқарорлик, шаффофлик, диверсификация, иқтисодий мувофиқлик ва

ҳисобдорлик

каби асосий талабларга амал қилиш лозим. Агар ушбу шартлар бажарилса,

жамғарма молиявий жиҳатдан барқарор ва самарали фаолият юритиши мумкин.

Қарорда жамғарма маблағларидан маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори

асосида ва ушбу Низомга иловадаги схемага

мувофиқ фойдаланилиши белгилаб

қўйилган (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва харажатларини амалга ошириш

схемаси

(

Низом

, 2023)

Босқич

Масъул

орган

Чора

-

тадбир

Ижро

муддати

I. Жамғарма маблағларини шакллантириш жараёни

1-

босқич

Маҳалла

уюшмаси,

туман (шаҳар)
иқтисодиёт ва

молия

бўлими,

МФЙлар

1. Жамғарма даромадлари прогнози (ойлар

кесимида) ҳисобланади.

2. Даромадлар сметаси тузилади.

Декабрь

2-

босқич

Маҳалла

уюшмаси,

МФЙлар

1. Харажатлар сметаси тузилади ва молия органига

тақдим этилади.

Январь

2. Жамғарма қолдиқ маблағлари ва даромадлар

тушумидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш

киритилади.

Доимий

3-

босқич

Туман

(шаҳар)

иқтисодиёт ва
молия бўлими

Харажатлар сметаси ахборот тизимига киритилади.

Январь

II. Жамғарма харажатларини амалга ошириш жараёни

4-

босқич

МФЙлар

Тасдиқланган сметага асосан маҳалла уюшмасига

тегишли асословчи ҳужжатларни (фуқаролар йиғини

кенгаши қарори ва бошқа ҳужжатлар) илова қилган

ҳолда талабнома тақдим этади.

Доимий

5-

босқич

Маҳалла

уюшмаси

1. Тақдим этилган талабнома ҳар бир МФЙнинг

сметасига мослиги, асословчи ҳужжатларнинг

тўғрилиги ва тўлиқлиги текширилади.

2. Хато

-

камчиликлар аниқланганда ҳужжатлар

тегишлилиги бўйича қайтарилади.

3. Ғазначилик талаблари бўйича харидлар ва

маблағларни молиялаштириш амалга оширилади.

Доимий

III. Жамғарма маблағлари ҳаракати ҳисобини юритиш тартиби

6-

босқич

Маҳалла

уюшмаси

1. Жамғарманинг даромадлари, харажатлари ва

қолдиқ маблағлари ҳисоби юритилади.

Доимий

2. Жамғарманинг маблағлари ҳаракати бўйича

ҳисобот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар маҳаллани қўллаб

-

қувватлаш

кенгашларига шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлигига

тақдим этиб борилади.

Кейинги

ойнинг 5

-

санасига

қадар


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

303

“Маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси

маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом”да жамғарма

маблағлари

қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилиши белгилаб берилган:

1) жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк ва ер солиғи

бўйича ундирилган

маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол

-

мулк ва ер солиғи бундан

мустасно) 10 фоизи;

2) маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилган

йиғимнинг 10 фоизи. Бунда, ушбу маблағлар автоматик тарзда маҳаллий бюджет ва

тегишли туман (шаҳар) Жамғармасига тақсимланади;

3) маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк

объектларини ҳокими ёрдамчисининг онлайн

-

буюртманомасига асосан тўғридан

-

тўғри

электрон онлайн

-

аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш

ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;

4) маҳалланинг мол

-

мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан

олинадиган маблағлар;

5) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджети прогнозининг ортиқча
бажарилган қисми ҳисобидан;

6)

хорижий ва халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг

техник кўмак маблағлари ва грантлари;

7)

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

8)

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

[6].

Юқорида белгилаб берилган манбалар ўз хусусиятларига кўра фарқланиб, буни

қуйидаги жадвал орқали кўришимиз мумкин (2

-

жадвал).

Қуйидаги жадвалда келтирилган маълумотларнинг айримларига батафсил

тўхталиб ўтамиз. Жадвалдан кўринадики, жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк

ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдорида жамғармага

ўтказилиши белгиланган. Мазкур манбанинг хусусиятли жиҳати шундаки, бир

томондан, маҳалла ўз ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолидан мулк ва ер солиғини

ундиришда фаоллик кўрсатиб, маблағларни қанчалик тез ва кўп миқдорда йиға олса,
йиғилган маблағнинг 10 фоизи чегарасида шунчалик кўп маблағни жамғармага жалб

қилиш имконига

эга бўлади. Лекин, бошқа томондан, аҳолининг ер майдони ва мол

-

мулки ҳажми ва қиймати нисбатан ўзгармас тавсифга эгалиги сабабли, уларни солиққа

тортишдан олинувчи маблағ миқдорини аҳамиятли тарзда ошириш имкони чекланган
бўлади.

Солиқ кодексига кўра, “Қуйидаги ер участкалари жисмоний шахслардан

олинадиган ер солиғининг (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш

объектидир:

1) жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун, шунингдек деҳқон

хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда берилган ер участкалари;

2) якка тартибда уй

-

жой қурилиши учун белгиланган тартибда берилган ер

участкалари;

3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган,

шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари;

4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй

-

жой ва

иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам
ўтган ер участкалари;

6) қонунчиликда белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган ер участкалари;

7) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган

ер участкалари”

(

Кодекс

, 2019).


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

304

2-

жадвал

Маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси

маблағлари

манбаларининг ўзига хос хусусиятлари

Манбалар

Тушумни

таъминлашга

маҳалланинг

таъсири

имконияти

Тушум

ҳажмини

ўзгартириш

имконияти

Тушум

асосининг

мажбурийлик

тавсифи

Тушум ҳажмига

таъсир қилувчи

муқобил

вариантларнинг

мавжудлиги

Жисмоний шахслардан

олинадиган мол

-

мулк ва

ер

солиғи

бўйича

ундирилган
маблағларнинг 10 фоизи

Мавжуд

Чекланган

Мажбурий

тавсифга эга

Мавжуд эмас

Маҳалла

идоралари

орқали

кўрсатилган

давлат хизматлари учун
ундирилган йиғимнинг

10 фоизи

Мавжуд

Чекланмаган

Мажбурий

тавсифга эга

эмас

Мавжуд

Маҳалладаги

давлат

кўчмас

мулк

объектларини

тўғридан

-

тўғри

электрон

онлайн

-

аукцион

савдолари

орқали

сотишдан

тушадиган маблағлар

Мавжуд эмас

Чекланган

Мажбурий

тавсифга эга

эмас

Мавжуд

Маҳалланинг

мол

-

мулкини

белгиланган

тартибда

ижарага

беришдан олинадиган
маблағлар

Мавжуд

Чекланган

Мажбурий

тавсифга эга

эмас

Мавжуд

Туманлар

(шаҳарлар)

маҳаллий

бюджети

прогнозининг ортиқча
бажарилган

қисми

ҳисобидан

Мавжуд эмас

Чекланган

Мажбурий

тавсифга эга

Мавжуд эмас

Хорижий ва халқаро

молия

институтлари

ҳамда бошқа хорижий

донорларнинг

техник

кўмак маблағлари ва

грантлари

Мавжуд

Чекланмаган

Мажбурий

тавсифга эга

эмас

Мавжуд

Жисмоний ва юридик

шахсларнинг ҳомийлик
хайриялари

Мавжуд

Чекланмаган

Мажбурий

тавсифга эга

эмас

Мавжуд

Манба:

муаллиф ишланмалари асосида тузилган.

Солиқ кодексига кўра, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги

мол

-

мулк жисмоний шахслардан олинадиган мол

-

мулк солиғининг солиқ солиш

объекти ҳисобланади:

1) уй

-

жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;

2) тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун

мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;

3) қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар;


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

305

4) кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари,

шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар”

(

Кодекс

, 2019).

Бундан кўринадики, жамғармага мазкур манба бўйича маблағларнинг келиб

тушиши қонунчилик томонидан белгилаб қўйилган, мажбурий тавсифга эга бўлсада,

лекин уларнинг ҳажмини ошириш имконияти чекланган ҳисобланади.

Навбатдаги манба –

маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари

учун ундирилган йиғимнинг 10 фоизи. Бунда, ушбу маблағлар автоматик тарзда

маҳаллий бюджет ва тегишли туман (шаҳар) Жамғармасига тақсимланиши белгилаб

берилган.

“Бугун давлат хизматлари маҳаллаларгача кириб бормоқда. ...“Қарши шаҳар

тажрибаси”, “Бухоро тажрибаси” асосида “марказ –

маҳалла –

фуқаро” тамойили бўйича

давлат хизматларининг ҳар бир оилага кириб бориши таъминланмоқда. Жумладан,

аҳоли ўртасида хизматларни электрон олиш бўйича 1 500 дан ортиқ маҳалла ва 700 га
яқин умумтаълим мактабида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тарғибот ишлари ташкил
қилиниб, аҳоли электрон давлат хизматидан фойдаланиш бўйича ўқитилди”

(

Сувонов

,

2021).

Мазкур манбанинг ўзига хос хусусияти сифатида маҳалла ўз ҳудудида истиқомат

қилувчи аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш орқали ундирилган йиғимнинг 10

фоизини жалб этишда фаоллик билан таъсир кўрсатиши мумкин. Имкон қадар бундай

хизматлар кўламини кенгайтириш орқали тушум ҳажмини ҳам ошириши мумкин.

Лекин, ушбу манба бўйича келиб тушадиган маблағлар тўловининг муқобил

вариантлари мавжудлиги, яъни аҳоли ўз тўловларини айнан маҳалла идоралари эмас,
балки бошқа ҳудудлардаги марказ ёки шохобчалар орқали амалга ошириши

мумкинлиги мазкур йўналишдаги тушумлар ҳажмини оширишда маълум чекловларни

қўйиши мумкин.

Маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк

объектларини ҳокими ёрдамчисининг онлайн

-

буюртманомасига асосан тўғридан

-

тўғри

электрон онлайн

-

аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар ҳажмига

маҳалла бевосита таъсир кўрсатолмайди. Қолаверса, бу тоифадаги солтилиши мумкин

бўлган давлат кўчмас мулк объектлари доимо ҳам мавжуд бўлмасдан, уларни сотиш
бўйича қарорлар ҳам номунтазам тавсиф касб этади.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири)нинг “Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш

органларининг мулки” деб номланган 26

-

моддасида: “Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган

тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий

-

маиший объектлар ва бошқа мақсадларга

мўлжалланган объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва

бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол

-

мулк уларнинг мулкидир

(

Қонун

, 2013).

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз мулки бўлган объектларни

вақтинчалик ёки доимий фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга беришга,

ижарага топширишга, белгиланган тартибда ўз тасарруфидан чиқаришга, шунингдек

қонунчиликка мувофиқ ушбу объектлар билан боғлиқ бошқа битимлар тузишга

ҳақлидир”

(

Қонун

, 2013)

деб белгилаб қўйилган. Шунга кўра, маҳалланинг мол

-

мулкини

белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар ҳам муҳим

манбалардан бири ҳисобланади. Бир томондан, мазкур маблағлар ҳажмини кўпайтириш

маҳалла фаоллиги даражасига боғлиқдек кўринсада, маҳалланинг ижарага берилиши

мумкин бўлган мол

-

мулки ҳамда мазкур манба бўйича тушумларни оширишни

рағбатлантириш имконининг чекланганлиги унинг ўзига хос хусусиятларидан

ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджети прогнозининг ортиқча


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

306

бажарилган қисми ҳисобидан жалб этилиши мумкин бўлган маблағлар ўз тавсифига
кўра маҳалланинг таъсир даражасидан ташқарида ҳисобланади. Унинг яна бир

хусусиятли жиҳати –

мазкур маблағларнинг қонуний ва мажбурий кучга эгалиги, яъни

маҳаллий бюджети прогнозининг ортиқча

бажарилган қисми вужудга келганда, унинг

маҳаллага муайян тартибда тақсимлаб берилишидир.

Хорижий ва халқаро молия институтлари, хорижий донорларнинг техник кўмак

маблағлари ва грантлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик

хайриялари ўз мазмунига кўра яқин ҳисобланади. Шунга кўра, 2

-

жадвалда уларнинг

хусусиятли жиҳатлари ҳам бир хил ифодаланган. Айнан ушбу маблағларни жалб этишда
маҳалла ўз имкониятларини ишга солиши ҳамда жамғарма ҳажмини кўпайтириши

имконига эга.

Жамғарманинг самарали шаклланишини баҳолаш учун бир неча муҳим иқтисодий

ва молиявий кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Қуйида энг асосий ҳисоблаш
формулаларини келтирамиз (3

-

жадвал).

3-

жадвал

Жамғарманинг самарали шаклланишини баҳолашда фойдаланилувчи муҳим

иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар

1

Кўрсаткич

Ҳисоблаш усули

Шартли белги

Жамғарманинг умумий
ҳажми (T)

T = A + B + C + D

ёки

Т = ∑ М

𝑖

𝑛

𝑖=1

A, B, C, D

-

манба турлари;

М

i

- i-

манба

тури.

Ҳар бир манбанинг

умумий жамғармадаги

улуши (Pᵢ)

𝑃

𝑖

=

𝑋

𝑖

𝑇

× 100%

X

i

- i-

манбанинг

ҳажми

;

T -

умумий

жамғарма

.

Жамғарма манбалари

диверсификация
коэффициенти (D)

𝐻𝐻𝐼 = ∑(𝑃

𝑖

)

2

𝐻𝐻𝐼

-

Герфиндал

-

Хиршман индекси

;

Pᵢ - ҳар бир манбанинг

умумии жамғармадаги

улуши.

Ўртача

вазнли

манба

(WAS)

WAS = ∑(𝑋

𝑖

× 𝑃

𝑖

)

X

i

- i-

манбанинг ҳажми

;

Pᵢ - ҳар бир манбанинг

умумии жамғармадаги

улуши.

Манба:

муаллиф ишланмалари асосида тузилган.

1-

жадвалда ифодаланган Жамғарманинг самарали шаклланишини баҳолашда

фойдаланилувчи

муҳим иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар

ёрдамида Сирдарё

вилояти Боёвут

тумани “Бекат” маҳалласи Ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал

этиш жамғармасининг 2025 йил учун даромадлари сметасини таҳлил қиламиз (4

-

жадвал).

1

Муаллиф ишланмалари асосида тузилган.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

307

4-

жадвал

Сирдарё вилояти Боёвут

тумани “Бекат” маҳалласи Ижтимоий

-

иқтисодий

муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг 2025 йил учун даромадлари сметаси

Ойлар

Жами

тушум

миқдори

Шундан:

Жисм

они

й

шахслар

дан

ол

и

над

и

ган

мол

-

му

лк

ва ер

со

ли

ғи

бўй

и

ча у

нд

и

ри

лган

маб

лағ

ларни

нг

1

0 фои

зи

Кўр

сатил

ган

давл

ат х

и

зматлар

и

у

чун

унд

и

ри

лган

й

и

ғимни

нг

10

фоиз

и

Эл

ек

трон

онл

айн

-

ауц

и

он

савд

ол

ари

орқ

ал

и

соти

ш

дан

ту

ш

ади

ган

м

аблағл

ар

Мол

-

му

лк

ни

б

ел

ги

ланга

н

тарти

бда и

ж

ар

ага

бе

ри

ш

дан

ол

и

над

и

ган

м

аб

лағ

лар

Маҳ

ал

ли

й

бю

дж

ети

пр

огн

озин

и

нг

орти

қча

ба

ж

ари

лган

қи

сми

ҳи

со

бид

ан

Хори

ж

и

й

в

а х

ал

қар

о мо

ли

я и

нститу

тл

ари

ҳамда

бош

қа х

ори

ж

и

й

д

онорл

арни

нг

тех

ни

к

кў

мак

м

аб

лағ

лари

в

а гр

антл

ари

Жисм

они

й

в

а ю

ри

ди

к

ш

ах

сл

арни

нг

ҳо

мий

ли

к

хайр

и

ял

ари

Қону

нчи

ли

к ҳу

ж

ж

атл

ар

и

да тақи

қл

анмаган

бо

ш

қа манб

ал

ар

Январь

6750000

6750000

0

0

0

0

0

0

0

Февраль

6750000

6750000

0

0

0

0

0

0

0

Март

8250000

6750000

0

0

0

0

0

1500000

0

Апрель

8750000

6750000

0

0

0

200000

0

0

0

0

Май

8250000

6750000

0

0

0

0

0

1500000

0

Июнь

6750000

6750000

0

0

0

0

0

0

0

Июль

10750000

6750000

0

0

0

200000

0

0

2000000

0

Август

6750000

6750000

0

0

0

0

0

0

0

Сентябрь

6750000

6750000

0

0

0

0

0

0

0

Октябрь

10250000

6750000

0

0

0

200000

0

0

1500000

0

Ноябрь

6750000

6750000

0

0

0

0

0

0

0

Декабрь

8250000

6750000

0

0

0

0

0

1500000

0

Жами

95000000

81000000

0

0

0

60000

00

0

800000

0

0

Манба:

Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Бекат” маҳалласи ҳисобот маълумотлари

асосида тузилган.

Юқоридаги

1-

жадвалда

келтирилган иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар ҳамда

уларнинг ҳисоблаш усулларига кўра жамғарманинг умумий ҳажми унинг таркибига

кирадиган барча манбалар суммасидан иборат бўлиб, у 95000000 сўмни ташкил

этмоқда.

Ҳар бир манбанинг умумии жамғармадаги улуши (Pᵢ) қуи идагича бу лган:

1) жисмоний шахслар солиқлари ҳисобига:

P

A

=81000000/95000000×100%≈85,26%;

2) ижара даромади ҳисобига:

P

B

=6000000/95000000×100%≈6,32%;

3) ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига:

P

C

=8000000/95000000×100%≈8,42%.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

308

Жамғарма манбалари диверсификация коэффициенти (D) жамғарманинг

манбалар бўйича диверсификация даражасини акс эттириб, уни баҳолаш учун

Герфиндал

-

Хиршман индексидан фойдаланилади:

D=1−(P

A2

+P

B2

+P

C2

)

Ўнли каср кўринишида ҳисоблаш орқали қуйидаги қийматларни ҳосил қиламиз:

P

A

=0,8526; P

B

=0,0632; P

C

=0,0842.

Ушбу қийматлар асосида жамғарманинг диверсификация коэффициентини

ҳисоблаб чиқамиз:

D=1−((0,8526)

2

+(0,0632)

2

+(0,0842)

2

)=0,2620.

Жамғарманинг диверсификация коэффициенти

D=0,2620

жамғарма асосан битта

манбага боғлиқлигини кўрсатмоқда.

Ўртача вазнли манба (WAS)ни аниқлаш учун ҳар бир манбанинг ҳажми унинг

жамғармадаги улушига кўпайтирилади:

WAS=(81000000×0,8526)+(6000000×0,0632)+(8000000×0,0842).

Ҳар бир манба бўйича ҳисоблаш натижалари қуйидаги кўринишда бўлди:

1) жисмоний шахслар солиқлари ҳисобига:

81000000×0

,8526=69060600;

2) ижара даромади ҳисобига:

6000000×0

,0632=379200;

3) ҳомийлик хайрия ҳисобига: 8000000×0,0842=673600.

Умумий ҳолда WAS натижасини ҳисоблаб чиқамиз:

WAS=69060600+379200+673600=70113400

сўм.

Бу кўрсаткич асосан солиқлар ҳисобига шаклланиб, жамғарманинг асосий

молиявий юки шу манбага тўғри келмоқда.

Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Бекат” маҳалласи Ижтимоий

-

иқтисодий

муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг 2025 йил учун даромадлари сметасини

бўйича амалга оширилган тизимли таҳлил асосида хулоса қилиш мумкинки,

даромадларнинг энг асосий қисми (85,3%) жисмоний шахслардан мол

-

мулк ва ер солиғи

ҳисобидан шаклланган. Бу аҳолининг маҳаллий иқтисодий барқарорлигини кўрсатувчи

муҳим индикатор ҳисобланади. Ижара ва хайрия маблағлари ёрдамида даромадларнинг

диверсификация

қилинганлиги

кузатилади,

бу

маҳалланинг

иқтисодий

мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, электрон савдо ва
бошқа ресурсларнинг ишга тушмаганлиги ёки фойдаланилмаганлиги ҳолати мавжуд

бўлиб, бу йўналишларни ривожлантириш имконияти мавжуд.

Хулоса ва таклифлар

.

Юқоридаги таҳлиллар асосида бир қатор қуйидаги хулоса ва таклифларни илгари

суриш мумкин:

1. “Маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси

маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”да келтирилган тартибда учта

жиҳат, яъни

маблағларни марказлаштирилган шаклда тўплаш, тақсимлаш механизми,

тартиб ва назоратни алоҳида қайд этиш мақсадга мувофиқ.

2. Жамғарманинг маблағ манбаларини шакллантиришда қонунийлик,

барқарорлик, шаффофлик, диверсификация, иқтисодий мувофиқлик ва ҳисобдорлик

каби асосий талабларга амал қилиш лозим.

3.

Маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси

маблағлари

манбаларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаб олиш ўз навбатида

мазкур манбаларни самарали шакллантириш ва фойдаланишга имкон яратади.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

309

4.

Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Бекат” маҳалласи Ижтимоий

-

иқтисодий

муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг 2025 йил учун даромадлари сметасини

бўйича амалга оширилган тизимли таҳлил асосида қуйидаги тавсияларни таъкидлаш

мумкин:

-

маҳалладаги давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан

-

тўғри электрон онлайн

-

аукцион савдолари савдоларини йўлга қўйиш орқали даромадларни ошириш

имкониятини яратиш;

-

аҳоли орасида давлат хизматлари учун доимий талаб мавжудлигини ҳисобга

олган ҳолда, мазкур йўналиишдан олинган йиғимлар асосида маблағларни
шакллантириш имкониятидан кенгроқ фойдаланиш;

-

халқаро ташкилотлар ва донорлар билан алоқалар ўрнатиш орқали грантлар

жалб қилиш механизмларини жорий қилиш.

Шундай қилиб, жамғарманинг даромадлари ҳозирги ҳолатида маҳаллий

ресурсларга таянган ҳолда шаклланган бўлиб, келажакда иқтисодий барқарорликни
таъминлаш учун бошқа даромад манбаларини ривожлантириш тавсия этилади.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири).

434-

модда.

Солиқ солиш объекти

. - https://lex.uz/mact/4674902

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси

(янги таҳрири)

. 419-

модда.

Солиқ солиш объекти

. - https://lex.uz/mact/4674902

Қиличев Х. (2025)

Маҳалла –

кеча ва бугун. 03.04.2025.

-

https://uza.uz/uz/posts/mahalla-kecha-va-bugun_464621?q=%2Fposts%2Fmahalla-kecha-va-

bugun_464621

Қонун (2013) Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири). 2013 йил 22 апрель, ЎРҚ

-350-

сон.

-

https://lex.uz/mact/2156899

Қундузов М. (2025) Ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш бўйича

секторларда “маҳаллабай”, “оилабай”, “фуқаробай” ишлаш тизимини ташкил этишнинг

айрим жиҳатлари.

Решение социальных проблем в управлении и экономике,

4 (2), 133

138.

извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/sspme/article/view/69998

Низом (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ

-

402-

сон қарорига

3-

илова

.

Маҳалланинг ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларини ҳал этиш

жамғармаси

маблағларидан

фойдаланиш

тартиби

тўғрисида

низом.

-

https://lex.uz/docs/6705734

Сувонов

Л. (

2021)

Давлат хизматлари кўрсатиш такомиллаштирилиб, кўлами

янада кенгаяди

.

Ижтимоий ҳаёт

. 2021

йил 12 май

. - https://yuz.uz/news/davlat-xizmatlari-

korsatish-takomillashtirilib-kolami-yanada-kengayadi-

Умарова Г. (2024) Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш

-

янги ўзбекистонни

барпо этишда энг муҳим пойдевор //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. –

Т. 2.

№. 1. –

С. 551

-558.

Файзиев Ф.А. (2024) Маҳаллада солиқ органлари фаолиятини ташкил этиш

//Gospodarka i Innowacje.

Т. 52. –

С. 18

-23.

Юнусова М.П. (2013) Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишда

Япония тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш истиқболлари.

Библиографические ссылки

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири). 434-модда. Солиқ солиш объекти. - https://lex.uz/mact/4674902

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири). 419-модда. Солиқ солиш объекти. - https://lex.uz/mact/4674902

Қиличев Х. (2025) Маҳалла – кеча ва бугун. 03.04.2025. - https://uza.uz/uz/posts/mahalla-kecha-va-bugun_464621?q=%2Fposts%2Fmahalla-kecha-va-bugun_464621

Қонун (2013) Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири). 2013 йил 22 апрель, ЎРҚ-350-сон. - https://lex.uz/mact/2156899

Қундузов М. (2025) Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларда “маҳаллабай”, “оилабай”, “фуқаробай” ишлаш тизимини ташкил этишнинг айрим жиҳатлари. Решение социальных проблем в управлении и экономике, 4 (2), 133–138. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/sspme/article/view/69998

Низом (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарорига 3-илова. Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом. - https://lex.uz/docs/6705734

Сувонов Л. (2021) Давлат хизматлари кўрсатиш такомиллаштирилиб, кўлами янада кенгаяди. Ижтимоий ҳаёт. 2021 йил 12 май. - https://yuz.uz/news/davlat-xizmatlari-korsatish-takomillashtirilib-kolami-yanada-kengayadi-

Умарова Г. (2024) Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш-янги ўзбекистонни барпо этишда энг муҳим пойдевор //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. – Т. 2. – №. 1. – С. 551-558.

Файзиев Ф.А. (2024) Маҳаллада солиқ органлари фаолиятини ташкил этиш //Gospodarka i Innowacje.– Т. 52. – С. 18-23.

Юнусова М.П. (2013) Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишда Япония тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш истиқболлари.